26.02.202505:48
Энг инсоний осиб ўлдириш
XIX аср ўрталарида Буюк Британияда осиш орқали қатл этиш усули сезиларли даражада ўзгартирилди. Илгари маҳкумлар жон таслим қилгунча узоқ муддат азоб чекиб, нафас тўхтаб қолиши натижасида ҳалок бўларди. Лекин янги усулда уларни баландликдан ташлаш орқали бўйин умуртқаларини синдириш ва бирдан ўлдириш мақсад қилинади. Бу усул нафақат тезроқ қатл этиш, балки маҳкумнинг оғриқ ва азобларини камайтириш учун ҳам ишлаб чиқилган эди.
Янги усулнинг самарали бўлиши учун аниқ ҳисоб-китоблар талаб этиларди. Шу мақсадда махсус жадвал тузилади, у маҳкумнинг оғирлигига қараб тушиш баландлигини белгилаб берарди. Агар баландлик камлик қилса, маҳкум ўлимигача азоб чекадиган вақт узайиб кетиши мумкин эди. Аксинча, агар баландлик ортиқча бўлса, у ҳолда бўйин умуртқаларининг шикастланиши ўта кучли бўлиб, бошнинг танадан ажралиши хавфи туғиларди.
Шундай хатолардан бири 1860 йилда Роберт Гудолл номли маҳбусни қатл этиш чоғида содир бўлган. Жадвал бўйича ҳисоб-китобдаги хатолик оқибатида унинг боши танасидан ажралиб кетади, бу эса қатл жараёнини кузатаётганларни шокка солади.
Шунга қарамай, бу усул ўша даврда энг “гуманитар” қатл усули сифатида кўрилган ва тез орада бошқа мамлакатларда ҳам жорий этилган. Ҳозирги кунда бу усул ва унга асосланган ҳисоб-китоблар айрим давлатларда, жумладан, Сингапурда ҳали ҳам қўлланяпти.
🧠@nurbekalimov

23.02.202518:51
Германия қандай қилиб иккига бўлинган эди?
Бугун Германияда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтаётган экан келинг, шу давлатни яқин тарихига назар солсак.
Иккинчи жаҳон уруши тугагач, собиқ иттифоқчилар ўртасидаги ҳамкорлик тезда қарама-қаршиликка айланиб кетади. Чунки капиталистик ғарб даалатлари ҳамда социалистик СССР ни шунчаки умумий душман бўлган нацизм вақтинча бирлаштирган эди. АҚШ ва Британия Германия иқтисодиётини қайта тиклаш орқали коммунизмга қарши мустаҳкам тўсиқ яратишни мақсад қилади.
Совет Иттифоқи эса 1946 йилда Потсдам келишувларини бузиб, ўз зонасидан ғарбга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб беришни тўхтатади. Жавоб тариқасида АҚШ Рур саноат ҳудудидан СССРга жиҳоз ва маҳсулотлар юборишни чеклайди. Бунинг натижасида 1947 йил 1 январдан АҚШ ва Британия Германиядаги ўз оккупация зоналарини бирлаштириб, Бизонияни ташкил қилади. Аммо Франция заптирикка круассандан қуруқ қолган болакай сингари бу жараёнга қарши чиқади, чунки Рурдан унга ажратиладиган кўмир ҳажми камайган эди.
Лондон конференцияси (1948)да ғарб давлатлари Рурни халқаро назорат остига ўтказишга ва Францияни Бизонияга қўшишга келишиб оладилар. 1948 йил июлда Бизония ва Франция зонаси бирлашиб, Тризония ташкил этилади. Бу жараён советларнинг норозилигига сабаб бўлади. 1948 йил июнда Ғарб зоналарида янги валюта – Дойчемарка жорий қилингач, СССР Ғарбий Берлинга блокада қўяди.
Натижада Германияда бирлашиш жараёни тезлашади ва 1949 йил 23 майда Германия Федератив Республикаси ташкил топади. Шундан сўнг СССР ўз зонасида Демократик Германия Республикасини ташкил қилади. Шу тариқа Германия 40 йил давомида икки давлатга бўлиниб кетади.
Убу таниш билишинг “армияда Германияда хизмат қилганман😎”деса, шу ГДР ни назарда тутиб гапиради. Хақиқий ғарбский Германия эса наригиси эди.

22.02.202515:28
Қул савдоси тарихнинг муайян даврларида жуда долзарб эди. Нодир Нишоновнинг айтишича, баъзи ҳолларда ҳаттоки қулнинг мазҳабини ўзгартириш ёки соч-соқолини бўяб сотиш ҳолатлари ҳам бўлган экан.
Қуйида кўриб турган маълумотларингиз "Қурултой" подкастининг "Хива қўшини" ҳақидаги сонида батафсил ёритилди. Бундан билишимиз мумкинки, подкаст қамрови жуда кенг. Хива қўшинининг руслар томонидан мағлуб қилинишига эса алоҳида тўхталишди.
Кўриш учун босинг👇
https://youtu.be/9AzwJ_t0NgM

21.02.202513:44
Американинг Жануби қандай қилиб Демократдан Республикачига айланган?
АҚШда сиёсий мухолифатлар ва партиявий ўзгаришлар доимий равишда юз бериб келган. Сайловларни дойимий кузатувчилар билишади. Бугунги кунда АҚШнинг жанубий штатлари қизил рангда яъни улар Республикачиларни қўллаб қувватлашади. Аммо дойим ҳам шундай бўлмаган. Буган АҚШнинг жанубий штатлари қандай қилиб Демократик партиядан юз ўгириб, Республикачи партия тарафдорларига айлангани кўриб чиқамиз.
1870-йиллардан 1960-йилларгача АҚШнинг Жанубий штатлари Демократик партияга содиқ бўлиб қолган. Бу ҳодиса тарихда “Монолит жануб” (“Solid South”) деб номланади. Бу минтақадаги сиёсий муҳит шунчалик барқарор эдики, ҳатто “Yellow dog Democrats” ибораси пайдо бўлган. Бу ибора жанубий штатларнинг оқ танли сайловчилари ҳатто демократлар номзод қилиб сариқ кўппакни кўрсатишса ҳам, у учун овоз беришарди, деган маънода ишлатилган. Улар учун Республикачи партия номзодига овоз беришдан кўра, ҳар қандай демократга овоз бериш афзал эди.
Бу вазиятнинг ўзгариши эса АҚШ фуқаролар уруши (1861–1865) ва Реконструкция даври (1865–1877) билан боғлиқ бўлди. Республикачи партия аболиционистлар, яъни қулликка қарши бўлган ва фуқаролик урушида Жанубга қарши турган партия сифатида танилган. (Бугунги республикачи Маск ва Трампларни кўриб, наҳотки девордизми? 😁) Шу сабабдан, Жануб аҳолиси, хусусан, оқ танлилар Республикачи партияга душман сифатида қарай бошлаган ва демократлар номзодига ҳар қандай ҳолатда ҳам овоз беришган. Ўша машҳур Авраам Линкольн ҳам республикачи эди.
Лекин 1960-йилларга келиб, Жанубда сиёсий ўзгаришлар бошланади. Демократлар партияси ижтимоий ислоҳотларга ва ирқий тенгликни таъминлашга кўпроқ эътибор қарата бошлайдилар. Айниқса, 1948 йилда президент Гарри Трумэн армияда ирқий сегрегацияни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолаганидан сўнг, жанублик оқ танли сайловчилар Демократлар партиясига нисбатан ишончини йўқота бошлайди.
1960-йилларда Линдон Жонсон бошчилигидаги демократик маъмурият фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати ни қўллаб-қувватлаб, 1964 йилги Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги акт ва 1965 йилги Овоз бериш ҳуқуқи тўғрисидаги акт каби қонунларни қабул қилади. Бу қонунлар оқ танли ва қора танли аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тенгликни таъминлашга қаратилган эди. Жанубий штатларда эса бу чора-тадбирлар катта қаршиликка учрайди, чунки улар ирқий сегрегацияни сақлаб қолиш тарафдори эдилар.
Натижада, Жанубнинг оқ танли консерватив сайловчилари демократлардан узоқлаша бошлайдилар. Улар дастлаб учинчи партия номзодларига овоз бера берадилар (масалан, 1948 йилги сайловда Жанубий Каролина губернатори Стром Турмонднинг “Диксикратлар” ҳаракатига), кейинчалик эса Республикачи партияга ўта бошлашади.
1960-йиллардан бошлаб, Республикачи партия жанубий штатлар овозини қозониш учун махсус стратегия ишлаб чиқади. Бу “Жанубий стратегия” деб номланиб, жанубий штатларнинг оқ танли консерваторларини Республикачи партия томон тортишга қаратилган эди.
Ричард Никсон 1968 йилда шу стратегия орқали сайловда ғалаба қозонади. 1980-йилларда Роналд Рейган ҳам Жанубий стратегиядан фойдаланиб, жанубий штатларни тўлиқ Республикачи партия тарафдорларига айлантиради.
Бу жараён шу қадар кучли бўладики, 2000-йилларга келиб, АҚШда Жануб Республикачи партиянинг энг муҳим таянч ҳудудига айланади. Бугунги кунда Жанубий штатларнинг аксариятида президентлик ва конгресс сайловларида асосан Республикачилар ғалаба қозонишади.
Шудай қилиб, қариийб 100 йил 1870-йиллардан 1960-йиллар охиригача Жанубда Демократик партия мутлақ ҳукмрон бўлган. Бироқ 1960-йилларда фуқаролик ҳуқуқлари бўйича ислоҳотлар ва ирқий тенгликни таъминлаш ҳаракатлари Жанубий оқ танли сайловчиларни Демократлардан узоқлаштиради.

21.02.202507:38
Ўзбекистонда энди фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этган ота-оналар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

19.02.202517:04
Британия Украинанинг ҳаво ҳудудини қўриқлаши мумкин
Уруш тугаб, тинчлик шартномаси имзолангандан сўнг, Буюк Британия Украина ҳаво ҳудудида патруллик қилиш учун Typhoon қирувчи самолётларидан фойдаланиши мумкин. The Times нашрининг Британия ҳукумати ва ҳарбий манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, Лондон Украина учун “ҳаво полицияси” тизимини ташкил этиш масаласини кўриб чиқяпти. Бу НАТОнинг Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш тажрибасига ўхшаш бўлиши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу миссияда Польшада жойлаштириладиган, доим парвозга шай турувчи ўнлаб қирувчи самолётлар иштирок этади. Бу қарор Украина хавфсизлиги кафолатларининг бир қисми бўлиши мумкин. Шунингдек, қуруқликда тинчлик шартномаларига риоя этилишини назорат қилиш учун камроқ ҳарбий куч жалб қилиш имконини беради.
Шу билан бирга, Украина ҳукумати урушдан кейин мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва Россиянинг эҳтимолий қайта тажовузининг олдини олиш мақсадида 100 минг нафар тинчликпарвар кучлар кераклигини билдирган. Бироқ Европа Иттифоқи ҳозирча 25-30 минг ҳарбий хизматчи юбора олишини маълум қилган. Германия, Италия ва Польша бундай миссиянинг мақсадга мувофиқлиги борасида шубҳада, Франция эса тинчликпарвар кучларни тўғридан тўғри можароли ҳудудларга эмас, осойишта ҳудудларга жойлаштириш тарафдори.
АҚШ президенти Дональд Трамп Европа тинчликпарвар кучларини Украинада жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлади, лекин америкалик ҳарбийларни бу жараёнга жалб этмаслигини маълум қилди. Россия эса бу ташаббусга кескин қаршилик билдириб, НАТО давлатлари ҳарбийларининг Украина ҳудудида жойлашиши ҳеч қандай ҳолатда қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу масала Вашингтон ва Москва ўртасидаги илк расмий музокараларда муҳокама қилинганини билдирди.
Шунингдек, маълумотларга кўра, Россия Украина армиясига қарши курашиш учун Курск вилоятига Шимолий Корея ҳарбийларини юборган.

25.02.202515:44
Кенг тарқалган версияга кўра, машҳур найзали чарм каска ғоясини пруссиялик қирол Фридрих-Вильгельм IV Россия императори Николай I дан ўғирлаган.
Лекин «Форменный разбор» канали ёзишича, бу даъвони тасдиқлайдиган ҳеч қандай ишончли далиллар мавжуд эмас. Аксинча, пруссияликлар руслардан икки йил олдин бу каскаларни жорий қилишган. Пруссия армиясида илк «экспериментал» намуналар 1842 йил апрель ойида ҳарбий қисмларга етказиб берилган, Россия армиясида эса улар фақат 1844 йилда расмий равишда қабул қилинган.
Бундан ташқари, Берлиндаги Германия тарихий музейида 1841 йилга тегишли экспериментал металл дубулға сақланади. У билан бир қаторда пруссияликлар учун 1842 йилдаги пиёда аскар каскаси ва 1844 йилга тегишли рус армияси каскаси ҳам намойиш этилади.

23.02.202512:41
Сиёсат ва архитектура
Саддам Ҳусайн ҳукмронлиги даврида (1979–2003) Ироқда у иштирок этган турли деворий мураллар ва мозайкалар яратилган бўлиб, улар асосан пропаганда мақсадларига хизмат қилган. Бу асарларда Саддам Ҳусайнни қаҳрамон, муҳофиз, йўлбошчи, замонавий Ироқни қурган етакчи сифатида тасвирлашган.
Ҳарбий қудрат ва ғалаба рамзлари
Саддам Ҳусайнни қўшинларга бошчилик қилаётган, танклар ёки самолётлар фонида тасвирлаган деворий рассомликлар. Эрон-Ироқ уруши (1980–1988) даврида у қўшинларга руҳий кўтаринкилик бериш мақсадида ғолиб қиёфасида тасвирланган. Кувайтни аннексия қилган 1990 йилдан кейинги суратларда у Америка ва Ғарбга қарши қаҳрамон сифатида кўрсатилган.
Бобил ва Месопотамия меросига боғлиқ образлар
Баъзи тасвирларда у қадимги Бобил ҳукмдорлари, масалан, Навуходоносор II билан бирга ёки унинг вориси сифатида кўрсатилган. Месопотамиянинг рамзлари – арслонлар, қанотли аждарлар ва қадимий ибодатхоналар фон сифатида акс этган.
Ислом ва миллатпарварлик тимсоли сифатида
Кўпгина мурал ва мозайкаларда у мусулмон етакчи сифатида акс этган, Қуръон ушлаб турган ёки масжидлар фонида тасвирланган. У араб миллатчилиги ва панарабизм ғояларини олға сургани боис, баъзи деворий рассомликларда Ёсир Арофат, Жамол Абдул Носир каби шахслар билан бирга кўрсатилган.
Жисмоний куч ва шахсий қудрат образлари
Саддамни от минган, қўлида қилич ёки милтиқ билан кўрсатган расмлар ҳам учрайди. Баъзи деворий тасвирларда у ўз душманларини – Америка, Исроил ва ҳатто Ироқдаги мухолифатни енгган ҳолда кўрсатилади.
Унинг ҳокимияти ағдарилгандан кейин (2003), Ироқдаги кўплаб шундай деворий суратлар ва мозайкалар йўқ қилинди ёки уларга зиён етказилди. Ҳозирги кунда кам сонли асарлар сақланиб қолган бўлиб, улар тарихий ёдгорлик сифатида баҳоланмоқда.

22.02.202514:22
Илоҳий жазо ёки тасодиф? Халқ тасаввурида офатлар
Табиат офатлари, эпидемиялар ва кутилмаган фалокатлар кўпинча илоҳий жазонинг аломати сифатида қабул қилинган. Қадимда одамлар вабо, тиф ва бошқа касалликларни Худонинг ғазаби сифатида тушунган, ҳатто болалар ўртасида тарқалган ич кетиш касаллигини ҳам шундан кўришган. 1898 йилда чоп этилган “Живая старина” журналида сибирликлар бу касалликни ҳам Худонинг иши деб билишгани ёзиб қолдирилган.
Қурғоқчилик, очарчилик, ёнғинлар, сув тошқинлари ёки зараркунанда ҳашоратларнинг босқини ҳам илоҳий жазо сифатида кўрилган. Шундай пайтларда халқ чуқур хўрсиниб: “Эҳ, Худо бизга синов юборди” деб айтган. Лекин бу фалокатларнинг ҳаммаси бевосита Худонинг ўзи томонидан юборилмаган, балки бу жараёнда фаришталар ва авлиёлар “воситачилик” қилган. Улар касаллик руҳларини қаерга бориш кераклигини ўргатган ёки деҳқонларнинг омборларидаги донни сичқонлар еб тугатишини таъминлаган.
Дон казаклари орасида бундай авлиёлар “Худонинг йўл кўрсатувчилари” деб аталган. Қадимий ҳикояларга кўра, бир қишлоқ аҳолиси Худонинг синови сифатида юборилган чигирткаларни ёқиб юборишга уринган. Бунга жавобан, ғазабланган авлиё қишлоққа шундай ёнғин юборган эканки, деярли бутун олам ёниб кетишига оз қолган.
Лекин вақт келганда, айнан шу йўл кўрсатувчилар ўзлари бошқарган офатларнинг олдини олишарди. Масалан, Курск вилоятида шундай бир воқеа ҳақида ривоят қилинган: бир ерда жуда кўп сичқон пайдо бўлиб, нафақат бутун ҳосилни, балки сомонни ҳам еб тугатган. Сичқонлар билан бирга майдонда эски, қадди букилган белбоғли чол ҳам юрган. Кейин бир кечада бутун сичқонлар қирилиб кетган – улар тегирмон қудуғида ғарқ бўлиб, сув ғилдирагини ҳаракатлантириб бўлмайдиган даражада тўсган.
Бу ҳодисани кўрган қишлоқ аҳолиси: “У сичқонларнинг пешвоси, уларни сувга ғарқ қилди. Демак, Худо шундай кўрсатма берди. Вақти келган эди – у шундай қилди” деб айтишган ва бундай йўл кўрсатувчилар бошқа пайдо бўлмайди деган умидда қолишган.
Халқ тасаввурида офатлар ҳам, уларнинг барҳам топиши ҳам илоҳий ирода билан содир бўлган. Қачонки вақт етган бўлса – фалокат келган, лекин вақти тугаганда, уни ортга қайтарадиган кучлар ҳам ўз вазифасини бажарган.

21.02.202513:18
Ўзбекистон Президентига совға қилинган Каъбапўш бўлаги Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилиши режалаштирилган
19 февраль куни Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазирини қабул қилган. Учрашув давомида меҳмон Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғи бир парчасини топширган эди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизматига кўра, давлат раҳбари топшириғи асосида ушбу муқаддас Кисва марказ экспозициясига жойлаштирилади. Ушбу йилда очилиши кутилаётган марказда шу ва шу каби кўплаб ноёб экспонатлар ўрин олиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Кисва ҳар йили Саудия Арабистони ҳукумати томонидан кичик қисмларга бўлинган ҳолда ислом дунёсидаги нуфузли шахслар, мусулмон давлатлари ва исломий ташкилотларга туҳфа қилинади.

21.02.202505:04
Аргентина президенти Хавьер Милей Илон Маскка бензин арра совға қипти
Ушбу арра Хавер Милейнинг сайловолди кампаниясининг асосий рамзи бўлиб, ундан давлат харажатларини қисқартириш тимсоли сифатида фойдаланган.
АҚШда харажатларни қисқартириш мақсадида Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) ташкил этилган, унинг раҳбари Илон Маск ҳисобланади.
Братларни ўзини вайби бор🤣

19.02.202514:55
Иссиқ қаҳва энди урфда эмас — зумерлар совуқ қаҳвани танламоқда
Кофе ичиш маданияти сўнгги йилларда сезиларли ўзгаришга учради. Илгари бариста тайёрлаган янги дамланган иссиқ қаҳва оммалашган бўлса, ҳозирги кунда зумерлар совуқ қаҳвага ўтиб бўлишди. Starbucks маълумотларига кўра, 2024 йил давомида сотилган ичимликларнинг 70 фоизи айнан тайёр ҳолда сотиладиган, айс-кофе бўлган. Бу тенденция нафақат кафеларда, балки супермаркетларда ҳам яққол сезиляпти.
Зумерлар нега айнан совуқ қаҳвани танлаяпти? Биринчидан, у анча тетиклаштирувчи таъсирга эга, чунки унинг таркибида оддий иссиқ қаҳвага нисбатан кўпроқ кофеин мавжуд. Бу эса узоқ ишлаш, ўқиш ёки кун давомида энергияни юқори сақлаш керак бўлганлар учун жуда мос ичимлик. Иккинчидан, уни исталган жойда ва исталган вақтда ичиш мумкин — қаҳвахоналарга бориб ўтириш шарт эмас.
Йирик брендлар ҳам бу ўзгаришни тезда пайқаб, бозорга мослашишга киришди. Энди қаҳвахоналаргина эмас, балки ишлаб чиқарувчилар ҳам «уй шароитида совуқ қаҳва тайёрлаш» учун махсус маҳсулотларни таклиф қилишяпти. Бу эса янги одатнинг узоқ муддатли трендга айланишини кўрсатяпти.
Айс-кофе ичувчилар мен учун🚩😏

25.02.202513:27
“Яқин ва Ўрта Шарқда нартотик ишлаб чиқариш рекорд даражага етди”, – БМТ ҳисоботи
Хабар берилишича, Ироқ ва унга қўшни мамлакатлар сўнгги беш йил ичида тақиқланган моддалар айланмаси ва улардан фойдаланишнинг кескин ўсишни қайд этган. 2019-йилдан 2023-йилгача Ироқда мусодара қилинган моддалар миқдори деярли 3380 фоизга ошган.
Ироқ 2023-йилнинг январ-декабр ойлари оралиғида 4,1 миллиарддан ортиқ кучли таъсир қилувчи таблеткалар мусодара қилингани ҳақида маълумот берган. Яқин ва Ўрта Шарқда мусодара қилинган моддалар (асосан кучли таъсир қилувчи дорилар кўринишида) 2020-йилдан бери икки бараварга кўпайиб, 2021-йилда рекорд даражадаги 86 тоннага етган.
Шунингдек, Ливан шарқидаги Бекаа водийси узоқ вақтдан бери гиёҳванд моддалар етиштириш бўйича дунёдаги энг йирик ҳудудлардан бири сифатида танилган. Бугунги кунда БМТ маълумотларига кўра, мамлакат гашиш ишлаб чиқариш бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Бу борада Бекаа водийсининг шиа аҳолиси орасида алоҳида нуфузга эга бўлган “Ҳизбуллоҳ” шиа экстремистик ташкилотига кўплаб айбловлар қўйилмоқда. Таъкидланишича, ушбу тақиқланган кучли таъсир қилувчи дорилар Суриядаги жанговар ҳаракатлар иштирокчилари орасида тарқалган.
Бундан ташқари, Афғонистон 2022-йилда Толибон томонидан қўйилган “таъқиқ”қа қарамай, дунёдаги энг йирик афюн етказиб берувчилигича қолмоқда.
Осиё минтақасида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришдан манфаатдор гуруҳ сифатида эсктремиситик ва террористик ташкилотлар эканини алоҳида қайд этиш лозим. Ўрта Осиёда ҳам кўп ҳолатларда айнан гиёҳванд моддалар савдоси ёки истеъмоли ортидан ёшлар айнан шу гуруҳларнинг доирасига тушиб қолмоқда.

22.02.202518:15
Сизларга соққали иш топиб келдим. Топширинглар😁
Bybit криптобиржаси тарихдаги энг йирик криптовалюта ўғирлиги ташкилотчиларини қўлга олишга кўмаклашганларга 140 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилди. Кеча номаълум хакерлар 1,4 миллиард долдрлик активларни ухлатиб кетишганди.
Bybit матбуот хабарида айтилишича, биржа "киберхавфсизлик ва криптотаҳлил соҳасидаги энг иқтидорли мутахассисларни криптовалюталар тарихидаги энг йирик ўғирликни содир этган жиноятчиларни глобал қидирувига қўшилишга" чақирмоқда.
Агар тўлиқ сумма қайтарилса, қайтарилган сумманинг 10 фоизи миқдоридаги мукофот тўлиқ иштирокчиларга берилади. Бу 140 миллион АҚШ долларигача бўлган суммани тақсимлаш имконини беради.
Илгари биржа вакиллари ETH ("эфир") сақланган ҳамён интерфейсларни алмаштириш орқали қилинган ҳужум натижасида номаълум хакерлар томонидан бузиб кирилганини тасдиқлаган эди (расмда хакерлар ўғирланган маблағларни турли ҳамёнларга ўтказиб, изларни чалкаштириш схемаси тасвирланган).
Хакерлар смарт-шартнома мантиғини ўзгартиришга эришиб, қарийб 1,5 миллиард доллар миқдоридаги маблағни ўзлаштириб олишган.
Ёввойи ғарб даври тасвирланган вестерн фильмларда мукофот эвазига жиноятчиларни овловчи "Баунтихантер"лар бўларди. Замон ўзгаряпти😎

21.02.202516:20
Дастурхончи номли лавозим ҳақида эшитганмисиз? Бу лавозимда ишловчи инсонларнинг вазифаси ҳукмдорнинг дастурхонига қараш ўлароқ, дастурхон устидаги ноз-неъматларнинг заҳарланмаган эканини текшириш ҳам эди. Ундан ташқари шу дастурхон таъминоти ҳам унинг бўйнида бўлган.
Айнан шундай лавозимлар ва унда ишловчи инсонларнинг вазифаси ҳақида гапириб берган Низомиддин Гулбоев мавзуни янада тўлиқроқ очиб берди. Суҳбат жуда қизиқ бўлди. Суҳбат мавзуси эса Хива қўшини.
Томоша қилинг:https://youtu.be/9AzwJ_t0NgM

21.02.202510:41
payme'да шахсингизни тасдиқланг ва 7 кунлик payme plus обунасига эга бўлинг 🔥
Энди янги аккаунт очишда, паролни тиклашда ёки банк ва тўлов иловаларида смартфонни алмаштирганингизда шахсингизни тасдиқлашингиз керак. Бунинг учун паспорт маълумотларини киритиб, юзингизни сканерлашингиз лозим. Агар паспортингиз ёнингизда бўлмаса, маълумотларни MySoliq, MyID ёки MyGov хизматларидан топишингиз мумкин.
✅ Буни амалга оширганлар учун эса бонус: 7 кунлик payme plus обунаси билан 5 миллион сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалар, Setanta'га кириш имконияти, тўловни кечиктириш ва мониторинг хизмати тақдим этилади.
Синов муддати тугаганидан сўнг обуна пуллик бўлади, аммо уни исталган пайтингизда бекор қила оласиз.
Иловани юклаб олиш
Реклама

20.02.202510:21
2024 йилда TBC Bank Ўзбекистон иқтисодиётига 105 млн доллар инвестиция жалб қилди
Ушбу маблағлар мамлакатда тадбиркорлик, “яшил” банкинг ва рақамли молиявий хизматларни ривожлантиришга йўналтирилади:
⏺FMO’дан 40 миллион доллар — кичик бизнесни кредитлаш ва “яшил” лойиҳаларни молиялаштириш учун.
⏺BlueOrchard’дан 25 миллион доллар — бизнес учун рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш учун.
⏺Global Gender-Smart Fund ва ЕТТБдан 10 миллион доллардан — аёл тадбиркорлар ва ёш тадбиркорлар томонидан ташкил этилган микро корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун.
⏺GCPF va responsAbility томонидан “яшил” лойиҳаларга 10 миллион доллардан ажратилади.
Бу банк учун маблағ жалб қилишда рекорд кўрсаткич бўлиб, кредит портфелини кенгайтириш ҳамда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш имконини берди.
Бундан ташқари, банк акциядорлардан 75 миллион доллар капитал жалб қилди ва 13 миллион долларлик корпоратив облигацияларни жойлаштирди.

17.02.202514:53
Мен ўқитувчиман, хотиним ҳам ўқитувчи. 2016-йилда ҳам Жиззахдан Пахтакордан қайтиб келганмиз пахта териб. Ўқитувчи талабга жавоб бермайди дейсизлар, хўш бунга ким айбдор аслида?
Қўштирноқ подкастда Таълим бўйича подкаст. Кўринглар.
👉 https://youtu.be/sDeuP_96na8

24.02.202518:33
Уруш давридаги сайлов ҳақида
1864 йилда АҚШ фуқаролар уруши уч йилдан бери давом этаётганди ва шу йили навбатдаги президентлик сайловлари бўлиб ўтиши керак эди. 1860 йилги сайловларда республикачи Авраам Линкольннинг ғалаба қозониши жанубий штатларни Иттифоқ таркибидан чиқишга ва Конфедерация давлатини ташкил этишга ундайди.
1864 йилда Линкольн иккинчи муддатга сайланишга қарор қилади. Миллий бирликни таъминлаш мақсадида у нафақат республикачиларни, балки жанубий қўзғолонни бостириш тарафдори бўлган айрим демократларни ҳам ўз томонига тортади. Натижада вақтинчалик “Миллий иттифоқ” партияси тузилади, у Линкольнни президентликка, демократ Эндрю Жонсонни эса вице-президентликка номзод сифатида кўрсатади.
Линкольн ва Жонсон бошчилигидаги “Миллий иттифоқ” Конфедерациянинг шартсиз таслим бўлиши ва қулликни конституциявий бекор қилиш тарафдори эди. Лекин айрим республикачилар ва ҳарбий демократлар “Радикал демократик партия”сини тузишади. Гап шундаки, радикал республикачилар учун Линкольн жуда юмшоқ етакчи бўлиб кўринарди, Радикаллар президентни ўта эҳтиёткорлиги учун танқид қилиб, жанубий исёнчиларга нисбатан кескин чора-тадбирлар кўрмаганини қоралардилар.
Ҳарбий демократларнинг бир қисми эса Линкольнни ҳаддан ташқари авторитар етакчи деб ҳисоблаб, уни уруш баҳонасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини мунтазам бузганликда айблайди.
Аммо “Миллий иттифоқ” учун асосий рақиб Демократик партия эди. Лекин демократлар ҳам ўз ичида иккига бўлинганди. Ҳарбий демократлар Конфедерацияга қарши урушни қўллаб-қувватласа-да, “Миллий иттифоқ” талаб қилганидек тўлиқ таслим бўлишгача бориш ниятида эмасди.
Улар жанубни музокаралар орқали Иттифоққа қайтариш, бунинг эвазига жанубликларга муайян имтиёзлар беришни режалаштиришганди. Шу билан бирга, “Мисбошлар” (“Copperheads”) деб номланган фракция ҳам бўлиб, улар урушни зудлик билан тўхтатишни, ҳатто бунинг эвазига АҚШнинг икки алоҳида давлатга бўлинишини ҳам қабул қилишни таклиф этишарди.
Натижада демократлар номзод сифатида генерал Жорж Макклелланни танлайдилар. У 1861 йил июлидан 1862 йил ноябригача Шимолий қўшинларнинг Шарқий фронтдаги бош қўмондони бўлган. Унинг ёрдамчиси эса “мисбош” Жорж Пендлтон бўлади.
8 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда “Миллий иттифоқ” 55,1% овоз тўплаб, 22 штатда ғалаба қозонади ва 212 та сайловчи овозини қўлга киритади. Демократлар эса 44,9% овоз олади, лекин атиги 3 штатда (Кентукки, Нью-Жерси ва Делавер) ғалаба қозониб, 21 та сайловчи овозини оладилар. Шунингдек, Шимолий қўшинлар томонидан эгалланган жанубий штатлар – Луизиана ва Теннесси ҳам Линкольн тарафида овоз берадилар, лекин уларнинг овози расмий натижаларга киритилмайди.
Линкольн иккинчи муддатга қайта сайланади ва ўз сиёсатини охиригача етказади – 1865 йил январь ойида Қулликни бекор қилиш тўғрисидаги 13-тузатиш қабул қилинади, апрелда эса Конфедерация шартсиз таслим бўлади. Лекин президент ўз триумфидан узоқ баҳра ололмайди – 14 апрель куни у театр томошаси вақтида ўлдирилади.

22.02.202515:56
Карл XII — жанг майдонида ҳалок бўлган сўнгги европалик қирол
Швеция қироли Карл XII 1697–1718 йилларда ҳукмронлик қилган ва бутун умрини урушларда ўтказган. У Шимолий урушда Пётр I бошчилигидаги Россияга қарши курашиб, бир неча йил давомида Европанинг энг кучли лашкарбошиларидан бири сифатида танилган. Лекин унинг узоқ ва оғир юришлари мамлакатни заифлаштириб, оқибатда Швеция ўзининг буюк держава мақомини йўқотди.
1718 йилда Карл XII Норвегиядаги Фредерикстен қалъаси қамалини бошқарган пайтида ўқ тегиб, ҳалок бўлади. Лекин бу ўқни ким узгани ҳанузгача сир бўлиб қоляпти. Айримлар уни ҳечам тўхтамаган урушлардан чарчаган аскарлари ўлдирган, деб ҳисоблайди. Бошқа версияга кўра, бу иш норвегияликлар томонидан амалга оширилган.
Қиролнинг жасади Стокгольмга олиб келиниб, у ерда дафн қилинган. 1917 йили унинг қабри очилиб, жасади ўрганилади. Шунда маълум бўлишича, унинг боши ғаройибона яхши сақланган, мумиёланган ҳолда бўлган. Бу эса ўлим сабабини янада чалкаштиради. Ҳозиргача тарихчилар Карл XII нинг аниқ қандай ҳалок бўлгани ҳақида бир тўхтамга келолмаган.
Бир нарса аниқ: у жанг майдонида ҳалок бўлган сўнгги европалик ҳукмдор бўлиб, у билан бирга Швециянинг ҳарбий қудрати ҳам сўнгани айтилади.

21.02.202515:10
Аъзам Қаҳрамоний подкастга чақирган эди. Мавзу кино ҳақида. Режиссёрлар Сарвар Каримов ва Умид Ҳамдамовлар билан мазза қилиб суҳбатлашдик. Акалар билан кино ҳақида соатлаб гаплашиш мумкин. Подкастни кўриш жараёнида "Бугун нима кино кўрсам экан?" деган саволларга ҳам зўр тавсиялар бор. Кўрворадиган ери.
https://www.youtube.com/watch?v=3nW7IAll2HA&ab_channel=AzamQahramoniy

21.02.202508:36
Омадсиз ва мағлуб бўлиб ҳам тарихда қолиш мумкинлиги ҳақида
Франция қироли Людовик IX (Авлиё Людовик) 1244 йили оғир касалликка чалиниб, сен соғайиб кетсам спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшайман деб аҳд қилганингдай, ўзига агар соғайиб кетсам, валлаҳи муқаддас юртларни ҳимоя қилиш учун Салиб юришига чиқаман деб сўз беради. Унга Папа Иннокентий IV қуюқ дуои фотиҳа ҳам қиберади.
Шу тариқа, 1248 йилда у етакчилик қилган Еттинчи Салиб юриши бошланади. Француз қўшини 1249 йил баҳорида Мисрга етиб келиб, ислом давлатларига қарши юриш қилади. Дастлаб улар бир нечта ғалабага эришади, лекин тез орада вазият тескарисига ўзгаради. Француз қўшини тор-мор этилиб, қиролнинг ўзи эса араблар томонидан асирга олинади.
Людовик IX қарийб икки ой давомида маҳбус бўлиб, бағрини заҳга бериб ётади. Араблар уни енгил биғиллатворишсаям бўларди, лекин улар соққа қилишни мақул кўришади. Қиролини севган французлар уни озод қилиш учун улкан миқдорда – 400 000 турк ливри (бугунги кунда тахминан 80 миллион АҚШ доллари ёки 5714 та қора Жентра) товон пули тўлашга мажбур бўлишади.
Ундан кейин қирол такой ўзини босволиб яшабермиди. Уяна бир марта – 1270 йили Салиб юришига чиқади. Бу гал Людовик Тунисга қўшин тортган эди, лекин тамоман бошқа сабаб билан ҳалок бўлади – у цинга (витамин етишмаслиги) касаллиги туфайли вафот этади. Прикинь, сен ҳозир просто лимон там барра кўкатлар еб юрганинг учун ҳам бу касаликка чалинмайсан.
Тарих шахсларни шундай фожеавий воқеалар билан ҳам эслаб қолаверади: Людовик IX ўз ғалабалари билан эмас, балки мағлубиятлари ва асирликка тушиши билангина ёдда қолган қироллардан бири бўлиб қолади.

20.02.202507:14
Турли даврларда яшаган тарихий шахсларни Сунъий интеллект ёрдамида жонлантиришибди. Жуда қизиқ.
🧠@nurbekalimov
🧠@nurbekalimov

15.02.202514:38
АҚШ Украина ва Россия ўртасидаги музокараларга воситачи бўлмоқчи
Мюнхен конференцияси доирасида АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог Вашингтон можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга уринаётганини маълум қилди. Унга кўра, АҚШ музокараларда воситачи сифатида иштирок этишни режалаштиряпти.
— деди Келлог. У АҚШнинг асосий мақсади қон тўкилишини тўхтатиш ва урушни тугатиш эканини таъкидлади.
Украина президенти Зеленский эса Мюнхен конференциясида Россия президенти Владимир Путин билан фақат муайян шартлар бажарилган тақдирда музокара ўтказишини айтди.
— деди Зеленский.
Бу баёнотлар Украина ва Россия ўртасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш имконияти муҳокама марказида қолишда давом этаётганини кўрсатяпти. Лекин музокаралар қандай шаклда ва қайси шартларда ўтказилиши ҳозирча номаълум.

“Мен бу ерга муҳим маълумот тўплаш учун келдим. Мен дипломатман. Музокаралар столида украинлар ва россияликлар бўлади — америкаликлар эса воситачи сифатида”,
— деди Келлог. У АҚШнинг асосий мақсади қон тўкилишини тўхтатиш ва урушни тугатиш эканини таъкидлади.
Украина президенти Зеленский эса Мюнхен конференциясида Россия президенти Владимир Путин билан фақат муайян шартлар бажарилган тақдирда музокара ўтказишини айтди.
“Биз музокаралар столига Трамп ва Европадаги ҳамкорларимиз билан умумий режага эга бўлгандагина ўтирамиз. Фақат шундагина Путин билан учрашишга тайёрман”,
— деди Зеленский.
Бу баёнотлар Украина ва Россия ўртасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш имконияти муҳокама марказида қолишда давом этаётганини кўрсатяпти. Лекин музокаралар қандай шаклда ва қайси шартларда ўтказилиши ҳозирча номаълум.
🧠@nurbekalimov
Показано 1 - 5 из 5
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.