Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Zakotim avatar
Zakotim
Zakotim avatar
Zakotim
Ассалому алайкум, азиз диндошлар!

Zakotim жамоаси барчангизни қутлуғ айём бўлган Рамазон Ҳайити билан табриклайди.😊

Бу муқаддас кунда сизларга тинчлик-фаровонлик, ишларингизга омад ва мувафаққиятлар тилаб қоламиз!

Аллоҳ тутган рўзаларингизни, қилган ибодатларингизни ва қилган хайру эҳсонларингизни Ўз даргоҳида қабул қилсин.

Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
24.03.202505:02
Аёллар ҳам тилласидан закот беради!

Ишонаверинг 😊

✅ Видеони кўздан кечиринг ва тиллангиздан қандай закот ажратишни билиб олинг.

Яқинларга юборишни унутманг 🚀

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
20.03.202505:02
🧐 Тўғрими? Нотўғрими?

Видеони томоша қилинг ва закот ҳақидаги тушунчаларингизни тўғри ёки хато эканини билиб олинг.

🚀 Видеони ҳаммага улашинг.

Зеро бу билимлар барча мўмин-мусулмон учун қадрли.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
15.03.202507:00
😱 Закотни қандай ҳисоблаш керак?

Энди бу муаммо эмас!

Видеода саналган иловаларни юклаб олинг. Бу орқали осонгина беришингиз лозим бўлган закотни ҳисобланг ✅

🚀 Видеони яқинларингизга юбориб қўйинг.

Зеро бу ҳақида барча мўмин-мусулмонлар билиши лозим.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
12.03.202509:14
❗️ Закот бойликни камайтирмайди!

Айрим мўминлар бойликлари камайиб қолишидан қўрқиб, закот бермайдилар. Худди катта чиқимдан қочгандай бўладилар.

Аммо аслида закот бериш молнинг покланишини таъминлайди. Шунингдек, жамиятдаги иқтисодий ҳолатни тенглайди.

✅ Видеони яқинларингизга юборинг. Зеро фарз амал ҳақида билмаганлар қолмасин!

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
24.02.202505:42
Интизомли закот — камбағаллик кушандаси

😊 Замонлар олдин закот берувчилар оладиган эҳтиёжмандни тополмаганларида дарахтга боғлаб кетганлар.

Сиз-чи? Закот берасизми? Изоҳларда ёзинг ✅

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
post.reposted:
Bintu Sodiq avatar
Bintu Sodiq
28.03.202512:00
Закот кимларга берилади?

@BintuSodiq
23.03.202505:03
❗️Диққат! Ёрдамингиз керак!

Лойиҳамиз диндошларимиз орасида закот илмини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинган.

Сизнинг ҳар бир:
➖ босадиган лайкингиз;
➖ ёзадиган изоҳингиз;
➖ яқинларга юбориб чиқишингиз тарғиботимизни кучайтиради.

Шундай экан, бизга ёрдам беринг.

Савобли амалга ўз ҳиссангизни қўшинг 🤝

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
19.03.202505:00
Закотни унга берайми? Бунгами? Кимга берай?

😊 Закотни кимга беришни билмаяпсизми? Эҳтиёжмандларни қай тартибда танлашга бошингиз қотдими? Қандай қилиб адолат қилишга илмингиз етмаяптими?

Унда, марҳамат, видеони кўринг ва эҳтиёжмандларга қай тартибда закот беришни билиб олинг.

✅ Видеони яқинларингизга ҳам юборинг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
post.reposted:
MM "MUFEED MOLIYA" avatar
MM "MUFEED MOLIYA"
13.03.202509:25
@chiroylimoliya kanalida o'tadigan zakot hisoblash vebinari
Закот мажбурийми?

🟢 Закот – Исломда мажбурий бўлган ибодатлардан бири бўлиб, унга риоя қилиш барча бой мусулмонлар учун шарт ҳисобланади. Уни бермаслик катта гуноҳ, инкор қилиш эса куфр саналади. Закот бериш шахсий ихтиёр ёки интилиш эмас, балки шаръий мажбуриятдир.

Қуръон ва Ҳадисда закотнинг фарз экани очиқ-ойдин баён қилинган. Ислом уламолари закотни адо этиш шартлиги борасида ижмо (иттифоқ) қилганлар.

Қуръондан далиллар:

Тавба сураси, 103-оят:
«Уларнинг мол-мулкларидан садақа (закот) олгин, шунда у орқали уларни поклайсан ва тозалайсан…»

Бақара сураси, 110-оят:
«Намозни мукаммал адо этинг ва закотни беринг…»
Бу оятда намоз ва закот биргаликда зикр қилинмоқда, бу эса закотнинг шариатдаги муҳим ибодатлардан бири эканини кўрсатади.

Муъминун сураси, 4-оят:
«…улар закот берувчилардир.»

Ҳадислардан далиллар:

Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:
«Ислом беш нарса устига қурилган: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад унинг расули эканига гувоҳлик бериш, намозни адо этиш, закот бериш, Рамазонда рўза тутиш ва ҳаж қилиш.» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) халифалиги даврида закотни бермаган айрим қабилалар билан курашилган:

«Намоз билан закот орасида фарқ қилган одам билан жанг қиламан. Чунки закот молнинг ҳаққидир!» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Фиқҳий мазҳаблар фикри:

Ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳаблари бир овоздан закотнинг фарз эканини таъкидлайди.

Имом Абу Ҳанифа:
«Закотни рад қилган киши Исломдан чиқади, чунки бу очиқ-ойдин Қуръонда келтирилган фарз ибодатдир.»

Имом Шофеъий:
«Закот бой кишининг фақирларга берган ҳиссаси бўлиб, уни бермаслик ҳаромдир.»

Имом Молик:
«Закотни инкор этган киши кофир бўлади, бироқ дангасалик қилиб бермаган киши гуноҳкор бўлади.»

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал:
«Закот бермаган кишидан давлат куч ишлатиб, ундириб олишга ҳақли».

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
23.02.202507:52
Камбағаллик кўпайиши закотга эътибор пасайганидан даракдир

Шундай экан, молингизга ҳазир бўлинг. Нисобга етгач закот беришга одатланинг.

Бу амал:
➖ камбағаллик камайишига;
➖ жамият иқтисодини мувозанатда ушлашга;
➖ хотиржамлигикка сабаб бўлади.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
#таклиф #мақола

Тадбиркорларнинг «закот»га йўналтирган маблағларини солиқдан озод қилиш масаласи

Маълумки, мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва камбағалликни қисқартириш ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда, бошқа вазифалар қатори, «Вақф» фонди аҳолидан (бошқа турдаги хайрия маблағлари қаторида) мусулмонлар учун мажбурий молиявий ибодат ҳисобланувчи закот тўловларини қабул қилиб олиш ва ҳақдорларга етказиш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Лекин 2018-2020 йиллар давомида закот учун айнан банк тизими орқали тўловлар деярли амалга оширилмаган. Бундан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин...

📎 Мақолани ўқиш:
https://islommoliyasi.uz/uz/8336/

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
22.03.202505:02
Тўғри жавобларингиз нечта бўлди? 😃

Изоҳларда ёзинг 👇

Қайси маълумотлар сиз учун янгилик бўлди?

Уни ҳам ёзинг 👇

😊 Зеро ҳар бир изоҳингиз биз учун қадрли.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
19.03.202500:31
Стрим узунлигидан қўрқманг!

Бу ерда узоқ саломлашишлар, об-ҳаво муҳокамалари ёки қўшнининг амакиваччаси ҳақидаги ҳикоялар йўқ.

Фақат энг муҳим нарса – закот қоидалари ва шахсий бойлик, бизнес ва инвестициялардан закотни ҳисоблаш. Буларнинг барчаси, Яратган бойлар қаторига қўшганлар учун муҳим билимлардан
!

@zakotim албатта тингланг, улашинг ва бизнинг ноёб Закот калькуляторидан – zakotim.uz фойдаланинг! У закотингизни ҳисобласин, сиз эса ҳалол бойлик яратишдан чарчаманг!

https://youtu.be/C9f4XK9GKM8

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
post.reposted:
MM "MUFEED MOLIYA" avatar
MM "MUFEED MOLIYA"
13.03.202509:25
@chiroylimoliya vebinar
Жамиятдаги тенгсизликка қарши кураш закот билан

Закот амали кишилар орасидаги молиявий тенгсизликка қарши исломий молиявий механизмлардан бири сифатида қаралади.

Хусусан, у қуйидаги жиҳатлари билан ижтимоий адолатни таъминлашга ёрдам беради:

Бойликнинг адолатли тақсимланиши

Закот бойликнинг жамиятда айланишини таъминлайди ва ресурслар фақат бойларнинг қўлида тўпланиб қолишининг олдини олади. Бу иқтисодий табақаланишни камайтиришга ёрдам беради;

Камбағалликни камайтириш

Закот орқали эҳтиёжманд қатламларга молиявий ёрдам берилади. Бу камбағалликни камайтириб, уларнинг иқтисодий имкониятларини оширишга хизмат қилади;

Ижтимоий бирдамликни кучайтириш

Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут камайгани сари жамият ичида бирдамлик ва ўзаро ҳурмат кучаяди;

Иқтисодий фаолликни ошириш

Закот фақат истеъмол учун эмас, балки камбағалларни иш билан таъминлаш ёки бизнес бошлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Бу янги иқтисодий имкониятларни яратишга ёрдам беради;

Тузилмалашган ёрдам тизими

Закот шахсий хайриядан фарқли ўлароқ, тизимли ва мунтазам равишда жамиятга фойда келтиради, бу эса ижтимоий тенгсизликка узоқ муддатли ечим бўлиши мумкин. Бу янги иқтисодий имкониятларни яратишга ёрдам беради;

Шундай қилиб, закот молиявий адолатни таъминлаш ва ижтимоий тенгсизликни камайтиришга қаратилган муҳим восита ҳисобланади.

😊 Бу хайрли ишга сиз ҳам ҳисса қўшинг — закотни вақтида беринг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
22.02.202502:11
5 асосий фарзнинг бири — закот

➖ Демак, мол нисобга етгач, берилиши шарт.

Шундай экан, эътиборли бўлинг. Молингизнинг ҳисобини билинг.

✅ Видеони сақлаб олинг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
#таклиф #мақола

Тадбиркорларнинг “закот”га йўналтирган маблағларини солиқдан озод қилиш масаласи

Маълумки, мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва камбағалликни қисқартириш ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда, бошқа вазифалар қатори, “Вақф” фонди аҳолидан (бошқа турдаги хайрия маблағлари қаторида) мусулмонлар учун мажбурий молиявий ибодат ҳисобланувчи закот тўловларини қабул қилиб олиш ва ҳақдорларга етказиш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Лекин 2018-2020 йиллар давомида закот учун айнан банк тизими орқали тўловлар деярли амалга оширилмаган. Бундан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин...

↗️ мақолани ўқиш:
https://islommoliyasi.uz/uz/8336/

@IslomMoliyasi канали
21.03.202505:00
Диққат! Билимингизни синаймиз!

😃 Видеони кўздан кечиринг ва унда берилган 3 та саволга жавоб топинг.

Сўнг уни изоҳларда ёзиб қолдиринг 👇

😎 Кейинги видеода тўғри жавобларни тақдим этамиз ва билимингизни биргаликда баҳолаймиз.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
13.03.202507:00
Хотиржам бўлай десангиз… закот беринг

😊 Биродар, закот нафақат эҳтиёжманд инсоннинг ҳожатини чиқариш учун, балки ўз тинчингиз учун ҳам керак.

Чунки бу амал:
✅ молни поклайди;
✅ иқтисодий нотенгликни камайтиради;
✅ кўнглингизни хотиржам қилади.

Сизга ишонамиз, сиз чин мўминсиз. Молингиз нисобга етса, албатта закот берасиз.

А-лаббай?

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
25.02.202504:34
8 тоифага закот берилиши белгиланган. Аммо уларнинг 2 тоифаси ҳозир йўқ.

✅ Сиз-чи? Сиз қандай тоифага закот берасиз?

Изоҳларда ёзинг 👇

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
20.02.202516:34
Закот — инсоният учун фойдали

Шунинг учун уни тартибга солиш ва мувозанатни сақлаш лозим. Зеро бу амал бутун дунё учун манфаатли.

✅ Видеони яқинларингизга жўнатинг. Сақлаб олинг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Показано 1 - 24 из 32
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.