Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Savdo-sanoat palatasi avatar

Savdo-sanoat palatasi

Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаВер 08, 2024
Добавлено на TGlist
Серп 05, 2024

Статистика Телеграм-канала Savdo-sanoat palatasi

Подписчиков

13 182

24 часа
13
-0.1%Неделя
88
-0.7%Месяц
92
-0.7%

Индекс цитирования

0

Упоминаний2Репостов на каналах0Упоминаний на каналах2

Среднее охват одного поста

1 575

12 часов1 2700%24 часа1 5750%48 часов7050%

Вовлеченность (ER)

1.14%

Репостов14Комментариев0Реакций8

Вовлеченность по охвату (ERR)

11.93%

24 часа0%Неделя
0.95%
Месяц
0.68%

Охват одного рекламного поста

1 567

1 час79350.61%1 – 4 часа00%4 - 24 часа00%
Подключите нашего бота к каналу и узнайте пол аудитории этого канала.
Всего постов за 24 часа
5
Динамика
1

Рекорды

13.08.202423:59
14.4K
Подписчиков
09.08.202423:59
200
Индекс цитирования
17.08.202423:59
48.3K
Охват одного поста
17.08.202423:59
1.7K
Охват рекламного поста
11.09.202423:59
125.00%
ER
17.08.202423:59
336.01%
ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
ВЕР '24ЖОВТ '24ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25

Популярные публикации Savdo-sanoat palatasi

12.02.202509:17
💬💬💬

Ҳурматли тадбиркорлар!

🏠Давлат-хусусий шериклик асосида Мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Мазкур кредитлар 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиздан 18 фоизгача ажратилиши белгиланган.

📃Керакли ҳужжатлар рўйхати билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Ушбу имкониятдан самарали фойдаланинг ва бизнесингизни муваффақиятли ҳамкорлик асосида ривожлантиринг!

Қўшимча маълумот учун:
📞+998980995000

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇹🇷 Сизларни жорий йил 24 февраль куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар иштирокида В2В форматидаги икки томонлама музокараларда иштирок этишга таклиф этамиз.

Тадбир доирасида муқобил энергетика, қурилиш материаллари саноати ва қурилиш соҳасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

🗓 24 февраль
📍 Radisson Blu Hotel Tashkent

Батафсил маълумот учун:
📞 +998930070040
📞 +998909444030

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
01.02.202509:15
Ўзбек тадбиркорлари ижтимоий етимликка қарши курашиш учун бирлашмоқда

Бугун Тошкентда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий етимликнинг олдини олишга қаратилган “Она Уйи” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларини бирлаштирган тадбир ташкил этилди.

2024 йилда Ўзбекистонда ишга туширилган ушбу лойиҳа Тошкент ва Самарқандда ўз самарасини исботлади, бу ерда ўнлаб аёллар ва болаларга ёрдам берган 3 та уй очилди.

2024 йилда Ўзбекистонда эришилган дастлабки ютуқлар:

👍60 нафар бола ташлаб кетилмасдан ёки олиб кетилмасдан оналари билан қолди.
👍45 нафар аёл инқирозли вазиятларда, жумладан, оиладаги зўравонлик ҳолатларида ёрдам олди.

Ўзбекистонда лойиҳани кенгайтириш режаси:

2026 йилга қадар ҳудудларда яна 7 та “Она Уйи” марказларини очиш режалаштирилган:

▪️2025: Андижон, Бухоро, Урганч.
▪️2026: Термиз, Навоий, Жиззах, Гулистон.

“Она Уйи” тақдимоти бизнес ва ҳукумат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорларни мазкур лойиҳада фаол иштирок этишга чорламоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
01.02.202505:12
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сон Фармони
——

🇺🇿 Указ Президента Республики Узбекистан от 27 января 2025 г. № УП-11 "О мерах по дальнейшему развитию сферы жилищного строительства и совершенствованию механизмов регулирования процесса строительства жилых и нежилых объектов на основе долевого участия"

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
11.02.202504:51
🇵🇰 Ўзбекистонлик ишбилармонлар Покистонга ташриф буюради

✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида ўзбекистонлик ишбилармон доира вакиллари жорий йилнинг 11-13 февраль кунлари Покистонда бўлиб ўтадиган “Маde in Uzbekistan” кўргазмасида иштирок этиш учун Лаҳор шаҳрига эрта тонгда йўл олди.

🇺🇿“Маde in Uzbekistan” кўргазмаси икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари учун товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи самарали платформага айланиши кутилмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
25.02.202514:08
03.02.202504:37
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги: 1 йиллик ижобий натижалар

Президент қарорига
мувофиқ, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 2024 йил 1 февралдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилди.

Ушбу рейтинг тизими орқали ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, молиявий интизомни ошириш ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш йўналишида катта натижаларга эришилди⤵️

👍“ААА” тоифадаги тадбиркорлар сони 45 баробарга ошди;
👍 “ААА” рейтингдаги тадбиркорларнинг 1,8 трлн сўмлик ҚҚС суммаси 1 кунда текширувларсиз қайтариб берилди;
👍Тадбиркорлар субъектларини фаолиятини текширишлар сони 2 баробарга камайди;
👍Корхоналарда ишчи ходимлар сони 2,7 баробарга ошди;
👍Солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этаётган тадбиркорлар сони 53,5 мингтага ортди;
👍 Қуйи “D” тоифадаги тадбиркорлар сони 2 баробарга қисқарди.

Барқарорлик рейтинги тадбиркорларни қонунчиликка риоя қилган ҳолда шаффоф фаолият юритишини рағбатлантиришда давом этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
07.02.202507:25
Сервисни ривожлантиришда қулай транспорт инфратузилмаси жуда муҳим.

Ўтган йили транспорт хизматлари 8,6 фоизга ўсиб, 145 триллион сўмни ташкил қилди. Лекин, юқори иқтисодий ўсиш учун бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Маҳаллий экспедиторларни халқаро ташишдаги улушини ошириш учун улар ҚҚС тўлашдан озод этилди. Бунинг ҳисобига Транспорт вазирлиги маҳаллий корхоналар улушини бу йил 25 фоизга, 2026 йилда 50 фоизга олиб чиқиши зарур.

“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

Хусусий авиакомпаниялар билан ишлаб, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термизга авиақатновларни 2 карра ошириш, бу йил 15 миллион йўловчига хизмат кўрсатиб, авиация хизматлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш зарурлиги қайд этилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
10.02.202509:35
#тадбиркор

Нурмуҳаммад Очилов, “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ таъсисчиси
2024 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган

📏📏📏📏📏

2011 йилда ташкил этилган пахта тўқимачилик кластерига 2017 йилда Ғиждувон туманида умумий ер майдони 9,1 гектардан иборат бўш турган собиқ ип йигирув фабрикаси инвестиция киритиш шарти билан нол харид қийматида берилди. 2018-2024 йиллар давомида 83 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жорий этилди. Бунинг эвазига пахта хомашёсини қайта ишлашдан то тайёр трикотаж кийим маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнигача бўлган лойиҳалар амалга оширилди.

Пахта тозалаш заводининг йиллик қуввати 40 минг тоннага мўлжалланган. Шунингдек, қуввати 12,5 минг тонна бўлган ип йигирув фабрикаси, 30 минг тонна ип калавани тўқиб, трикотаж мато ишлаб чиқариш ҳамда 14,5 минг тонна қувватга эга тайёр бўёқ ва гул босиш фабрикалари мавжуд.

Келгусидаги режаларингиз қандай?

2025-2027 йилларда яна 22 млн АҚШ долларига тенг бўлган янги лойиҳаларни амалга ошириш эвазига қўшимча 3 мингта янги иш ўрни яратишни режа қилганмиз. Бунинг натижасида экспорт ҳажмини 65 млн АҚШ долларига етказишни кўзлаяпмиз. Қолаверса, янада кўпроқ давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз — дейди "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби Нурмуҳаммад Очилов.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
01.02.202513:48
👔Елкама-елка туриб бу лойиҳада иштирок этаман👔 — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Кенгаш аъзоси, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий етимликнинг олдини олишга қаратилган “Она Уйи” лойиҳасининг тақдимотида шу каби лойиҳаларда фаол иштирок этишини ва қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Аввал кимгадир яхшилик қилиб, Instagram’да чиқиб қолсак ўчиртиришарди. Ўзбекистонда бой бўлиш қўрқинчли эди. Мана бугунги кунга келиб очиқлик бор. Энди очиқчасига ёрдам берса бўлади. Бундай лойиҳаларга мен чин дилдан розиман. Елкама-елка тураман.

Агар ҳамма тадбиркорлар бу лойиҳани қилиб, ўзини кўрсатса ва уларга йиғи келса яна бераверади. Агар ёрдам берсаю уларнинг иштироки кўринмаса ҳеч ким бергиси келмайди”, — дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
07.02.202507:13
Креатив соҳалар – IT, туризм, лойиҳа, дизайн, инжиниринг каби хизматларни ривожлантириш бўйича аниқ иш ва натижа кераклиги қайд этилди.

Янги фармонга кўра, 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
08.02.202518:46
Чемпион тадбиркорлар Ўзбекистон Президент томонидан бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган янгилик ва енгилликларга қандай фикр билдирмоқда?

Зафар Ҳошимов:
👔Хизмат кўрсатиш соҳаси ҳақида бир стратегик режалаш жараёнида қатнашгандек бўлдим.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев:
👔Биз Президентимизнинг тадбиркорлик соҳасида бўладиган ҳар бир видеоселекторларини интиқлиқ билан кутиб яшаяпмиз. Ўтган куни Жамоатчилик кенгашида гаплашилган гаплар ижросини бугун мана ўз кўзимиз билан кўряпмиз.

Умид Иргашев:
👔Бўлди, бу йил бизнинг планимиз тўлди, деб ўйловдик, қарасак, кутилмаганда ижтимоий солиқни яна 1 фоиз қилиб, узайтириб берганларига бизнинг офисимизда ҳам жуда катта байрам бўлиб кетиб қолди.

🎥 “БИЗНЕС РАКУРС” лойиҳасининг 1-сони Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳақида.

📱 Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
31.01.202510:53
АҚШнинг “CalCity Industrial Park” компанияси асосчиси билан учрашув

🇺🇿🇺🇸 Айни пайтда АҚШнинг “CalCity Industrial Park” компанияси асосчиси Степан Кюркчу бошчилигидаги делегация Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳалимжон Сафаров ҳамроҳлигида Бухорода бўлиб турибди. Ташриф доирасида вилоят ҳокими Ботир Зарипов нуфузли компания делегацияси билан учрашди.

Мулоқотда кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ижтимоий-сиёсий муносабатлар янги босқичга кўтарилгани айниқса, Ўзбекистонда яратилган қулай инвестициявий муҳит туфайли ҳудудга сармоя киритиш истагидаги чет эллик ишбилармонлар сафи кенгайиб бораётгани эътироф этилди.

👔
Ўзбекистон раҳбарининг ташқи сиёсатдаги фаоллиги, қолаверса, бизнес учун яхши шароит яратилгани сабаб компаниямиз мамлакатингизда икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Масалан, биз Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида умумий қиймати 90 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳани амалга оширяпмиз. Қуввати 6,2 минг тоннага тенг лойиҳа 2027 йил якунига қадар ишга туширилади. 500 та иш ўрни яратилиб, бюджетга 19 миллиард тушум тушиши таъминланади. Истагимиз, Бухорода ҳам мана шу каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш, —деди мулоқот давомида Степан Кюркчу.

Ботир Зарипов барча хорижий ҳамкорлар қатори “CalCity Industrial Park” компаниясининг ҳам вилоятда амалга ошириши режалаштирилаётган лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

Мазкур йирик компанияни Бухорода тўқимачилик, қурилиш, қуёш панеллари ишлаб чиқариш, эркин иқтисодий зоналарда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилишда амалий ёрдам беришга чақирди. Бунда инвесторларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тўхталди.

👍 Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари ва бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан келишиб олинди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
25.02.202514:08
Ўзбекистон делегацияси “Makkah Halal Forum 2025” форумида иштирок этмоқда

✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида 60 нафардан ортиқ ишбилармон вакиллари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилаётган “Makkah Halal Forum 2025” халқаро тадбирида иштирок этмоқда.

Форум доирасида ташкил этилган халқаро кўргазмада
10 дан ортиқ давлатнинг миллий павилонлари ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этмоқда. Тадбирда 21 та Савдо-саноат палатаси раҳбарлари, 120 мамлакатдан 180 та компания вакиллари ҳамда 6 000 дан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.

🇺🇿 Ўзбекистон миллий павилони форумнинг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб, унда мамлакатимизнинг 30 га яқин етакчи корхоналари ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим этмоқда. Миллий павилонда озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, фармацевтика ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича маҳсулотлар ва хизматлар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон компаниялари томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар форум иштирокчилари ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўргазма давомида бир қатор истиқболли шартномалар имзоланиши ва янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши кутилмоқда.

👍 Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари бир қатор муҳим учрашувлар ўтказмоқда. Учрашувларда ҳалол маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, сертификатлаш жараёнларини соддалаштириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистон компаниялари учун халқаро бозорларга чиқиш, янги ҳамкорлар топиш, замонавий технологиялар билан танишиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва бевосита алоқалар ўрнатиш имкониятини яратмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
26.01.202507:56
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.