Notcoin Community
Notcoin Community
Ислом молияси | Islom moliyasi avatar
Ислом молияси | Islom moliyasi
Ислом молияси | Islom moliyasi avatar
Ислом молияси | Islom moliyasi
20.04.202508:53
Ижара бўйича ҳаётий ҳолат (case) таҳлили

Даврон ва Усмон ижара шартномаси имзолашди. Унга кўра Даврон ўз автомашинасини 3 ой муддатга оддий ижара битими асосида Усмонга берадиган, Усмон эса ижара ҳақи сифатида ҳар куни бир маҳал Давроннинг фарзандларини спорт тўгарагига олиб бориб келадиган бўлди. Шундай шарт асосида ижара битими тузиш мумкинми?

Кўпчилик бундай шартнома тузиш мумкин эмас, чунки бу ҳолатда ижара ҳақи миқдори ноаниқ, бу эса ғарар ҳисобланади, деб ўйлашлари мумкин. Бироқ, аслида AAOIFI томонидан ишлаб чиқилган шаръий меъёрларга кўра (қаранг: 9 рақамли шаръий меъёри 5.2.1 банди) шундай шартнома тузиш мумкин. Аммо, бунда амалиётда содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни инобатга олиш керак. Масалан, юқорида келтирилган ҳолатда Усмон маълум вақт бетоб бўлиб Давроннинг фарзандларини тўгаракка олиб боролмай қолса нима бўлади, яъни Усмоннинг ўша кунлар учун ижара ҳақи тўлаши масаласи қандай хал қилинади?
Бундай ҳолатда, ижарачи ўша кунлар учун бошқа пайт хизмат кўрсатиш орқали ижара ҳақини адо этиши ёки тўловни пулда амалга ошириши мумкин. Бунинг учун хизмат кўрсатиш сони ва қийматини белгилаб қўйиб, тўловни ўзини эса хизмат кўринишида олиш муаммонинг ечими бўла олади. Валлоҳу аълам.


@IslomMoliyasi канали
17.04.202514:26
Ассалому алайкум ҳурматли обуначилар!

AAOIFI томонидан ишлаб чиқилган шаръий меъёрлар мазмун-моҳиятининг ўзбек тилига таржимасини сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. Қуйида 9 рақамли "Ижара ва Ижара мунтаҳия биттамлик" деб аталувчи меъёр билан танишиб чиқишингиз мумкин.
#янгилик

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади

Беш йиллик лойиҳа доирасида 58 та замонавий мактаб қурилиши, 2 431 та синфхона яратилиши, ўқитувчиларни тайёрлаш дастурлари, ўқув дастурларини ислоҳ қилиш, талабаларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ва инклюзив таълимни жорий этиш каби ишлар амалга оширилади.

Мақоланинг давомини ўқиш учун 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/8402-2/

@IslomMoliyasi канали
12.04.202507:00
Динни ўзингизга эмас, аксинча ўзингизни динингизга мослаштиринг

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг суюкли аёллари, барча мўмин ва мўминаларнинг онаси Хадича розиаллоҳу анҳо муваффақиятли сармоядор ва тадбиркор аёл бўлганлар, лекин у кишининг бошқа кўплаб сифат-фазилатларини эсдан чиқариб айнан шу жиҳатларига урғу бериш керак эмас.

Бугунги кунда баъзи опа-сингилларимиз Хадича онамизнинг тадбиркорлик фазилатларига ишора қилиб, ўзларининг бойликка, фаровон ҳаётга бўлган ҳавасларини, "шахсий бренд" қуриш истакларини ёки машҳурликка интилишларини оқлашга уринишмоқда.

Ижтимоий тармоқлар рўмолли ва рўмолсиз опалар билан тўлиб-тошди, лекин уларнинг тафаккури ва дунёқараши Хадича розиаллоҳу анҳоникидан анча узоқ.

Улар у киши ҳақида, «Хадича (р.а) сармоядор бўлганлар, бой бўлганлар, молиявий ютуққа ўз кучлари билан эришганлар....» дейишади ва бу билан Хадича (р.а)нинг барча сифатларидан фақат шу қисмини ажратиб олиб, ундан ўз мақсадларида фойдаланишга уринишади.

Лекин, Хадича розиаллоҳу анҳо биринчи навбатда бойликлари билан эмас, балки хулқлари билан танилганлар. У киши иймонга келишларидан олдин ҳам “Тоҳира”, яъни пок, ор-номусини сақловчи, иффатли, ҳалол аёл деб ном чиқарганлар ва айнан шу сифатлари билан қабиладошлари орасида чуқур ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлганлар. Исломга кирганларидан кейин эса чуқур иймон ва тақво соҳибаси сифатида ҳам танилдилар.

У киши
– гўзал хулқли, олийжаноб ва саҳий аёл;
– севувчи ва садоқатли турмуш ўртоқ;
– ғамхўр она;
– Пайғамбар ﷺ га биринчи бўлиб иймон келтирган аёл;
– мусибатларга бардошли;
– ўз уйини иймон масканига айлантирган инсон бўлганлар.

Кўриб турганимиздек, у кишининг кучи биринчи навбатда катта бойликда эмас, балки гўзал хулқ, кучли иймон, ва Яратувчига бўлган тўлиқ суянч/таваккулда бўлган.

Азиз опа-сингиллар, Хадича онамизнинг бой бўлганликларини эслаш, у кишининг бу жиҳатларидан ўз мақсадингиз йўлида фойдаланишдан аввал, у кишининг хулқи ва иймонини эсланг.

↗️ @IslomMoliyasi
01.04.202505:14
#мулоҳаза

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир жон зулм билан ўлдирилса, бундан Одамнинг биринчи ўғлига албатта унинг қонидан улуш бўлади. Чунки у қотилликни жорий қилган биринчи одамдир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадис ислом қоидаларидан биридир. Кимда ким ёмон бир бидъат (ёмонлик)ни ўйлаб топса, то Қиёмат кунигача унга амал қилганлар (эргашганлар)нинг гуноҳи бўлади.
«Одамнинг биринчи ўғли» дейилганда Одам алайҳиссаломнинг тўнғич ўғли назарда тутилади. У ўз инисига ҳасад қилиб, уни ўлдирган.
Манбаларда унинг исми Қобил, укасининг исми Ҳобил бўлгани айтилади. У бу ишни, яъни қотилликни инсоният тарихида биринчи бўлиб бошлаб берган. Шунинг учун Қобил мазкур ишни қилган ҳар бир кишига шерик саналади ва унинг гуноҳига шерик бўлади.

Манба: https://hadis.islom.uz/kitob/32/19/179

"Ислом молияси"дан изоҳ: ушбу ҳадис-қоидани бугунги кун ҳаётимиздаги бўлиб турган, давлат ва жамият илдизига болта ураётган энг ёмон иллатлардан бири – порахўрлик мисолида кўриб чиқамиз. Демак, агар кимдир ўз нафси учун керак бўлган ишни битириш учун бирорта масъул-мутасадди шахсга пора берса ва у мутасадди шахс шу кунгача пора олмаган бўлса, пора берган уни бу иллатга ўргатган биринчи одам бўлади ва унинг (яъни ўша мутасаддининг) шу кундан бошлаб олган, берган ва бошқаларга ўргатган пораларига шерик бўлади. Агар у бундан олдин ҳам пора олган бўлса-ю, лекин айнан ўша пора берган одам қўллаган (янгича) усулда пора олмаган бўлса, унга янгича усулда пора олишни ўргатган одам ўша мутасаддининг барча шу усулда олган пораларига шерик бўлади деб тушунсак бўлади. Масалан, сиз йўл ҳаракати қоидасини буздингиз ва бунинг учун сизни тўхтатган ДАН ходимини пора олиб сизни қўйиб юборишга кўндирдингиз, агар у янги ишга чиққан ходим бўлса ва шу кунгача пора олмаган бўлса, сиз уни порага ўргатган биринчи шахс бўласиз ва унинг шу кундан бошлаб бутун ҳаёти давомида оладиган пораларига шерик бўласиз, яъни унинг бу гуноҳ ишида доимо сизнинг улушингиз бўлади. Агар у ходим сизгача ҳам пора олган бўлса-ю, лекин у шу кунгача билмаган/қўлламаган янгича бир усулни қўллаб пора берган бўлсангиз (масалан бирорта у билмаган мобил илова ёки дастур орқали унга пул ўтказиб берсангиз), у шу усулни қўллаб олган барча пораларига ҳамда у шу усулни ўргатган унинг барча “шогирдлари” гуноҳига шерик бўласиз. Валлоҳу аълам.
#эслатма

Маҳсулотни ўраш / қадоқлаш учун мўлжалланган материаллар, агар уларнинг ўзи мустақил равишда сотиш учун мўлжалланмаган бўлса, қийматидан закот тўланиши лозим бўлган тижорат маҳсулотлари қаторида баҳоланмайди. Лекин агар улар мол/маҳсулот қийматини оширса, бу ҳолда улар закот ҳисоблаш учун баҳоланиши лозим.

Асос-манба: AAOIFIнинг 35 рақамли меъёри, 5.2.10 банди.

@IslomMoliyasi канали
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №9: Ижара ва Ижара Мунтаҳия Биттамлик (иккинчи қисм)


3. Муассасанинг ижарага бериладиган активни ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи (usufruct)ни қўлга киритиши


3/1 Муайян актив бўйича шаръий нуқтаи назардан тўғри (ҳисобланувчи) ижара шартномаси тузиш учун ижарага берувчи ўша активни ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини ижара битими тузилишидан олдин қўлга киритган бўлиши лозим...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8430-2/

@IslomMoliyasi канали
16.04.202516:26
#қисқа_савол_жавоблар

САРМОЯДОРНИНГ МУЗОРАБА МОЛИДАН СОТИБ ОЛИШИ

CАВОЛ: Мен бир танишимга музораба қилиш учун пул берганман. У бу пулларга кийим-кечаклар олди-сотдиси билан шуғулланади. Мана шу кийимлардан сотиб олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сотиб олиши мумкин. Шунингдек, улардан музораба қилаётган савдогар ҳам ўзи учун сотиб олиши мумкин. Фақат сотиб олаётган савдогар ёки сармоядор бозорда бошқа мижозларга сотилаётган нархда сотиб олишлари лозимлигини уламолар таъкидлаб айтадилар. Ундан арзон нархда сотиб олишлари хато ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

“Ислом молияси”дан изоҳ: Маълумки, музорабада зарар сармоядорга, фойда эса иш юритувчи (музориб) ва сармоядор (робб ул-мол) ўртасида музораба келишувига кўра тақсимланади. Агар сармоядор ёки иш юритувчи (музориб) музораба доирасида сотиб олинган моллардан бозордан арзонроқ нархда сотиб олса, у ҳолда у ўртадаги айланма маблағдан ўзига ишлатган бўлади, яъни бунда бир томон кўпроқ манфаатга эга бўлади, иккинчи томон эса фақат фойдадан келишилган улушини олади холос (яъни у камроқ манфаатга эга бўлади). Демак, бу ҳолатда шериклар ўртасида адолатсизлик содир бўлади. Шариатимизда эса адолатсиз битимлар тақиқланган. Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали
13.04.202509:07
Ушбу суҳбат Нью-Йорк Университетининг Абу Дабидаги бўлинмаси профессори Бекзод Хошимов билан бўлиб ўтди ва у бугунги кундаги ўта долзарб мавзуда бўлганлиги учун эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.
11.04.202513:58
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда қавмга гапираётган эдилар. У зотнинг олдиларига бир аъробий келиб: «Қиёмат қачон?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапларида давом этавердилар. Қавмнинг баъзилари: «Унинг гапини эшитдилару, аммо ёқтирмадилар», деди. Бошқалари эса, «эшитмадилар», дейишди. У зот гапларини тугатиб бўлиб: «(Бояги) қани?» дедилар. Менимча, Қиёмат соати ҳақида сўровчи, (дедилар). «Мана, менман, Эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Омонат зое қилинганда Қиёматни кутавер», дедилар. «Унинг зое қилиниши қандай бўлади?» деди. «Иш ўз аҳлидан бошқага берилганда Қиёматни кутавер», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

Изоҳ: олимлар ишни мутахассисидан бошқаси эгаллаб олиши дегани бу, дейишган (масалан, шифокорни ишини сувсоз муҳандис қилиши). Валлоҳу аълам!

↗️ @IslomMoliyasi канали
31.03.202505:59
Мол-мулк/активларни анъанавий молиявий муассасаларга сотиш

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийнинг фикрига кўра*, мол-мулк/активларни банклар ва бошқа анъанавий молия муассасаларига сотишнинг шариат бўйича жоизлиги сотилаётган активнинг хусусиятига боғлиқ.

🔹 Агар сотилаётган нарса тўғридан-тўғри шариатга зид фаолиятда ишлатилмаса, бу ҳолда сотиш шариатга кўра дуруст (саҳиҳ) ҳисобланади, лекин макруҳи танзиҳий (рухсат этилган, лекин номақбул) деб баҳоланади.
Масалан: Анъанавий молия муассасасига мебел, офис стол-стуллари, компьютерлар, кондиционерлар сотиш, чунки бу нарсалар умумий мақсадларда ишлатилади ва рибога (судхўрликка) бевосита алоқадор эмас

🔹 Агар сотилаётган нарса шариатда таъқиқланган фаолият доирасида тўғридан-тўғри ишлатилса, у ҳолда ундай активни сотиш ман этилади ва бу олди-сотди битими ботил (бекор) ҳисобланади.
Мисоллар:
• Тижорат банкининг ғазначилик фаолияти бошқаруви учун ишлаб чиқилган махсус дастурий таъминотни сотиш;
• Кредит портфелини бошқаришга мўлжалланган IT тизимларини сотиш.
Бундай ҳолатда, сотувчи гуноҳга (рибога) бевосита шерик бўлади, шунинг учун бундай битим тақиқланган ҳисобланади.

🌐 Манба: Муҳаммад Тақий Усмонийнинг «Ислом молиясига кириш» китоби

@IslomMoliyasi канали
Alif ислом молиясига бағишланган янги видео лойиҳасини тақдим этди. Бу лойиҳа жамоа ичида узоқ вақтдан бери тайёрланаётган эди.

YouTube каналида подкастнинг ўзбек тилидаги учта сони жойланган.
Уларнинг бирида закот - уни бериш тартиби ва қоидалари, камбағалликни камайтиришдаги ўрни ҳақида сўз боради.

Лойиҳа экспертлари ислом молияси соҳасидаги мутахассислар, олимлар ва молиячилар бўлиб, улар орасида Хондамир Нусратхўжаев, Жаҳонгир Имомназаров, Музаффар Ҳусниддинов ўз мавқеига эга.

🎥 https://www.youtube.com/watch?v=f7mvoY9DNEo

@IslomMoliyasi канали
18.04.202507:13
Ассалому алайкум!
Кеча қуйилган тест савол-жавобга кўпчилик нотўғри жавоб беришди. Аслида биз бундай тестларни жуда мураккаб қилиб тузмаймиз, фақат бироз диққат-эътибор билан ёндашиш керак холос.
Хуллас, ижарага берувчи ва ижарачи ойлик ижара тўловларини келишган ҳолда ўзгартиришлари мумкин, лекин ўтиб кетган ой учун эмас, чунки бу ўз вақтида қилинмаган тўлов учун ижарачига нисбатан жарима қўллаш бўлиб қолади. AAOIFIнинг ижарага бағишланган 9 рақамли шаръий меъёри 6.3. бандида шундай дейилган:

Уй эгаси ижарачи тўловни кечиктирган тақдирда ижара ҳақини оширишга ҳақли эмас.

Ўз вақтида тўлов қилмаган ижарачига нисбатан қўлланиши мумкин бўлган интизом чоралари ҳақида ушбу шаръий меъёрнинг тегишли бандида сўз боради. Ижарага доир шаръий меъёр билан тўлиқ танишиб чиқиш учун телеграм саҳифамиз (@IslomMoliyasi) ва/ёки сайтимизни (https://islommoliyasi.uz/uz/) кузатиб боринг, зеро кечадан бошлаб биз ушбу меъёрнинг ўзбек тилига таржимасини сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишни бошладик.
#янгилик

“Alif” ислом финтех компанияси сукук чиқарди


“Alif” финтех компанияси сукук – ислом облигацияларининг «хусусий тарзда» (яъни чекланган сармоядорлар гуруҳи учун ёки бошқача айтганда омматан эмас, балки хоссатан) жойлаштирилишини эълон қилди. 50 миллион долларлик дастур доирасидаги биринчи эмиссия 5 миллион долларни ташкил қилди.

“Alif” Ўзбекистонда фаолият юритувчи финтех компаниялар ичида ислом сукук облигацияларини чиқарган биринчи компания бўлди. Бу қадам халқаро капитални жалб этиш учун янги имкониятлар очиши, ҳамда минтақада ислом молияси воситаларини ривожлантиришга кўмак бериши кутилмоқда.

↗️ мақоланинг давомини ўқиш учун: https://islommoliyasi.uz/uz/8410/

@IslomMoliyasi канали
post.reposted:
MM "MUFEED MOLIYA" avatar
MM "MUFEED MOLIYA"
13.04.202505:26
11.04.202508:00
#эслатма

Пул айрибошлаш ва рибо

Ҳар хил жинсдаги пул бирликларини алмаштиришда (масалан $ни сўмга) биринчи томон пул ($)ни бериб, бир қанча вақтдан кейин ва бошқа жойда иккинчи томондан ўшанга мос бошқа пул бирлиги (сўм)ни олиши мумкин эмас, чунки бу рибо ҳисобланади. Рибо бўлмаслиги учун айирбошлаш бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши керак.
Валлоҳу аълам!

Муҳаддислар Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ушбу мавзуга доир воқеани қуйидагича ривоят қилишган:
Молик ибн Авс розияллоҳу анҳунинг юз динор тилла пули бор экан. Уни кумуш пул, яъни дирҳамга алмаштиришга ҳожатлари тушиб, «Ким алмаштиради?» деб, одам излаганлар. Ана шунда у кишини Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ўз ёнларига чақириб, пулни алмаштириб беришга тайёр эканликларини айтганлар. Икковлари баҳолашиб, бир нархга келишганлар. Молик ибн Авс юз динор тиллани Толҳа ибн Убайдуллоҳга берганлар. У киши тилла пулларни олиб, қўлларида айлантириб туриб, «Хазиначим ўрмондан келса, дирҳамларни сенга бераман», деганлар. Бу гапларни эшитиб турган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Молик ибн Авсга «Толҳадан ажрамай тур, хазиначиси келиб, сенга дирҳамларни бергандан кейингина ажраб кетсанг бўлади. Бўлмаса, муомалангиз рибога айланиб қолади», деган маънодаги гапни айтганлар.

@IslomMoliyasi канали
30.03.202502:21
#tabrik

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

@IslomMoliyasi канали
28.03.202505:11
Ассалому алайкум!

Кўпчилик обуначиларимизга маълум бўлиши керак, ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда молиялаштиришни йўлга қўйган ва буни бир неча йилдан бери амалга ошириб келаётган Alif компанияси бизнинг "Ислом молияси" лойиҳамиз жамоаси билан бир нечта интервьюлар тайёрлаб YouTube каналига қўйишган эди. Улар ушбу ҳамкорлик хақида қуйидаги маълумотни тайёрлашибди, уни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Alif — бу нафақат молия, балки қадриятлар ҳамдир. Alif superapp иловасида «Ибодат» бўлими мавжуд бўлиб, унда фойдали функциялар жойлашган: намоз вақти, Қибла компас, онлайн зикр ҳисоблагичи, закот, фитр ва фидя садақаси калькулятори.

«Закот калькулятори тўланадиган маблағни осон ҳисоблаш ва ВАҚФ жамғармаси орқали тўловни амалга оширишга ёрдам беради. Биз кўпчилик одамлар закотни мустақил ҳисоблашда қийналишларини ва мутахассисларга мурожаат қилишларига тўғри келишини кузатдик. Ушбу қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда, биз Zakotim жамоаси – ислом молияси соҳасидаги мутахассислар билан ҳамкорлик қилдик ва кенг аудитория учун қулай воситани жорий этдик. Шу кунгача 100 мингдан ортиқ фойдаланувчи ушбу функцияни ишлатди,» — деди Alif Uzbekistan бошқарувчи директори Абдураҳмон Абдурашидов.
Ушбу хизматлар Alifнинг фойдаланувчиларнинг маънавий эҳтиёжларига яқинроқ бўлиш ва уларни нафақат молиявий масалаларда, балки маънавий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлаш истагини акс эттиради.

https://www.youtube.com/watch?v=f7mvoY9DNEo

🔗@IslomMoliyasi канали
17.04.202514:27
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №9: Ижара ва Ижара Мунтаҳия Биттамлик (биринчи қисм)

Муқаддима

Ушбу меъёрнинг мақсади – Ижара ҳамда Ижара Мунтаҳия Биттамлик (Эгалик билан якунланувчи ижара)га тегишли шаръий асос ва ҳукмларни баён этишдан иборат. Бу ижарага олиш ваъдаси (ваъда мавжуд бўлган ҳолатда) босқичидан тортиб, оддий (операцион) ижарада активни ижарага берувчига қайтариш билан, Ижара мунтаҳия биттамликда эса ижара муддати якунида ёки ижара муддати мобайнида активга эгалик ижарачига ўтказилиши билан якунланадиган жараённи қамраб олади. Шунингдек, ушбу меъёр Ислом молия муассасалари томонидан риоя қилиниши лозим бўлган шаръий мезонларни баён этишни ҳам мақсад қилган.

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8421-2/

@IslomMoliyasi канали
15.04.202513:13
​​Ассалому алайкум!
Қуйида Малайзиянинг RAM Ratings кредит-рейтинг агентлигининг ушбу мамлакатдаги ислом банклари фаолиятига оид баъзи маълумотлари келтирилган.

Ушбу маълумотлар ислом банк-молия тизимининг имкониятлари ҳақида муайян хулоса чиқаришга ёрдам беради. Аввал бир неча марта хабар берганимиздек, бизнинг мамлакатда ҳам ислом банк-молия тизимини жорий қилишга ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳаракатлар қанча тез ўз натижасини берса, мамлакат иқтисодиёти учун шунча яхши бўлади, чунки бу бизнес ва аҳоли қўлидаги маблағларни хуфёна иқтисодиётдан расмий банк банк-молия тизимига олиб ўтиш имкониятини беради.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

Малайзиянинг RAM Ratings кредит-рейтинг агентлиги маълумотига кўра 2025 йилда Ислом банклари томонидан молиялаштириш даражаси таҳминан 8%га ўсади


Малайзияда ислом банклари барқарор ўсишда давом этмоқда!
RAM Ratings маълумотига кўра, 2025 йилда ислом молияси тамойилларига мувофиқ тарзда молиялаштириш 8% га ўсиши кутилмоқда.

Бундай ўсишга қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:
• Мустаҳкам капитал захираси
• Активлар сифати
• Мамлакатдаги барқарор иқтисодий ўсиш

2024 йил охирида ислом молияси тамойилларига мувофиқ тарзда молиялаштириш умумий банк кредитларининг 43%ини ташкил қилди (2023 йилда бу кўрсаткич 42%га тенг бўлган).

2024 йил натижалари
• Ислом молияси тамойилларига мувофиқ тарзда молиялаштириш 8.1% га ошди;
• Анъанавий банклар фоизли кредитлари эса 3.7%га ошган;
• Активлар сифати яхшиланиб, муаммоли кредитлар кўлами 1.3% га тушган;
• Ислом банк тизимидаги омонатлар 5,2% дан 5,9% га ўсган. Ўсишда энг катта улуш муддатли омонатларга тўғри келди: улар 7,4% га ошган.
• Умумий банк тармоғи кўрсаткичларидан фарқли равишда, 2024 йилда ислом банкларининг аксариятида фойда маржаси яхшиланган. 2024 йилнинг дастлабки тўққиз ойида соф молиялаштириш маржаси 1,84% дан 1,93% га ўсди.

Янги регламент (2025)
2025 йилдаги муҳим регулятив (меъёрий) ўзгариш – бу Bank Negara Malaysia (Малайзия Марказий банк) томонидан қабул қилинган ислом дарчалари бўйича янгиланган сиёсат бўлди. 2025 йил 1 январдан кучга кирди янги низомда дарчаларнинг қўлланиш соҳаси кенгайтирилиб, ривожланиш молия муассасалари, тижорат ва инвестиция банкларини ҳам қамраб олди.

Хулоса
Ислом банклари Малайзияда нафақат барқарор, балки фаол ўсишдадир. Яқин йилларда бу йўналишнинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти янада ошиши кутилмоқда.

@IslomMoliyasi канали
#эълон

Ислом Тараққиёт Банки Институти (IsDBI) 2025 йил 8–10 май кунлари ислом молияси соҳасида биринчи маротаба AI (сунъий тафаккур)га бағишланган хакатон ўтказилишини эълон қилади


Ушбу тадбир IT, сунъий тафаккур ва молия йўналишларида таълим олаётган талабалар ва ёш мутахассисларни бирлаштириб, AI ёрдамида AAOIFI молиявий ҳисобот меъёрларини (FAS) қўлланиши ва жорий этилишига кўмаклашувчи ечимлар устида ишлаш имкониятини тақдим этади.

❗️Хакатоннинг асосий мақсади – ислом молияси меъёрларини амалиётга татбиқ этишни осонроқ ва самаралироқ усулларини топишга хизмат қиладиган ва уларни ва глобал миқёсда жорий қилишга ёрдам берадиган янги/ижодий ва амалий ечимлар қидириш ва топишни рағбатлантиришдир...

🌐 қўшимча маълумотларни веб-саҳифамиздан олишингиз мумкин 👉

https://islommoliyasi.uz/uz/8395-2/

@IslomMoliyasi канали
01.04.202515:59
Ассалому алайкум.

Баъзида рибовий (яъни фоизли кредит асосидаги) шартномани имзолаш мумкинми, агар фоизини шартномани имзолаган одам қандайдир имтиёзли дастур доирасида тўламаса, деб савол беришади. Бундай пайтда шартномани диққат билан ўқиб танишиб чиқиш керак, чунки:

1⃣ имтиёзли дастурлар доирасида ҳам кимдир (яъни 3 чи томон) фоизини тўлаши катта эҳтимол билан кўзда тутилган бўлиши мумкин. Бу эса барибир рибовий шартнома ҳисобланади ва уни имзолган томон рибода иштирок этган бўлади;
2⃣ шартномани шундай бандлари бўлиши мумкинки, уларга кўра қандайдир ҳолатларда, масалан, шартномани имзоловчи томон унинг қайсидир шартини ихтиёрий равишда ёки беихтиёр бузган тақдирда ҳисобланган фоизларни тўлаши керак бўлади.

Хуллас, шартномаларни диққат билан ўқинг, тушунмаган жойларингизни мутахассисларга кўрсатинг. Балки бу сиздан бироз қўшимча харажат талаб қилар, лекин кейинчалик вужудга келиши мумкин бўлган катта муаммо/гуноҳларни олдини олишга ёрдам беради.

@IslomMoliyasi канали
👍👌😎🫡

⏺Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар,👇

▫️Milliy bank
▫️Sanoatqurilishbank
▫️Ipoteka bank OTP group
▫️Universalbank
▫️Infin bank
▫️Davr bank
▫️Xalq banki
▫️Poytaxt bank
▫️Saderatbank
▫️Hamkorbank
▫️Trastbank
▫️Asakabank
▫️Aloqabank
▫️Mkbank
▫️Garant bank
▫️Biznesni rivojlantirish banki ATB
▫️Orient Finans Bank
▫️Ipak yo'li bank
▫️Turonbank
▫️Agrobank
▫️Tenge bank
▫️Anorbank

⏺Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закот ҳамда Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳа, закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни пластик карталарга ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Пластикка пул ўтказиш нақд пул бериш билан баробар. Демак, закот, фитр каби садақаларни муҳтож кишиларнинг пластик картасига тушириб бериш билан ҳам адо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@IslomMoliyasi канали
Показано 1 - 24 из 60
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.