Ustoz Kundaligi
Хусусий мактаб устози — Моҳир Мирзахмедовнинг шахсий кундалиги.
• Шахсий фикрларим;
• Педагогикага оид фойдали постлар улашаман!
Админ: @light_upon_light2

Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированныйДоверенность
Не провернныйРасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаFeb 07, 2025
Добавлено на TGlist
Aug 22, 2024Прикрепленная группа
Подписчиков
11 071
24 часа
210.2%Неделя
2542.3%Месяц
4574.3%
Индекс цитирования
0
Упоминаний1Репостов на каналах0Упоминаний на каналах1
Среднее охват одного поста
3 333
12 часов2 2700%24 часа3 333
6.1%48 часов3 910
0.5%
Вовлеченность (ER)
8.34%
Репостов95Комментариев21Реакций173
Вовлеченность по охвату (ERR)
31.73%
24 часа
3.29%Неделя
9.78%Месяц
2.69%
Охват одного рекламного поста
3 333
1 час1 37041.1%1 – 4 часа34410.32%4 - 24 часа1 25937.77%
Всего постов за 24 часа
1
Динамика
1
Последние публикации в группе "Ustoz Kundaligi"
28.04.202503:46
«Халқимиз фақат емоқ-ичмоқдангина юксак чўққиларни забт эта олади. Илм-фанга ҳам шунчалик ғайрат қилганида эди... »
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Ustoz_kundaligi
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Ustoz_kundaligi
27.04.202508:03
Бахт нима?
Ҳамма бахтни ҳар хил тасаввур қилади:
Бойлик. Саломатлик. Оила. Қалб хотиржамлиги.
Менинг эса шахсий бахт формулам бор:
1. Бахт бу — эрталаб уйқуга тўйиб уйғонишинг.
2. Бахт бу — ҳашаматли жойларда ўтириб, расмини инстаграмга жойлашга эҳтиёж сезмаслигинг.
3. Бахт бу — футбол кўргинг келсада, ухлай олишинг.
4. Бахт бу — сартарош соч турмагингни бузиб қўйса, кайфиятинг тушмаслиги.
5. Бахт бу — қўшнинг янги машина олса, хотиржам ухлай олишинг.
6. Бахт бу — кимдир сендан охират ишида ўтиб кетса, хотиржам ухлай олмаслигинг.
7. Бахт бу — бахтсизликни нормал қабул қила билишинг.
8. Бахт бу — обуначилар постларингни ўғирлаб, тагига ўзининг исмини ёзиб қўйиши.
9. Бахт бу — китоб дўконига борганда кўзинг чақнай олиши.
10. Бахт бу — оилавий жанжалларни исроф қилмай, хулоса билан якунлай олишинг.
11. Бахт бу — бемаза овқат еб, бемазалигини сезмай қолишинг.
12. Бахт бу — ўз жоҳиллик даврингни эслаб, хижолатдан уйқуинг ўчиб кетиши.
13. Бахт бу — уришиб қолсанг, биринчи бўлиб кечирим сўрай олишинг.
14. Бахт бу — қилган яхшиликларинг ёдингдан чиқиб қолиши.
15. Бахт бу — фарзандингни севишда меъёрни ушлай олишинг.
16. Бахт бу — қалбингнинг тўри Эгаси учун бўш бўлиши.
17. Бахт бу — қийинчилик вақти йиғласангда, қалбингда Аллоҳга ношукр бўлмаслигинг.
Энг катта бахт:
18. Бу дунёда комил бахт йўқлигини ичингдан англаб етишинг!
Бахтиёрлар жаннатдадирлар, унда мангу қолувчидирлар (11:108)
Сен учун бахт нима?

26.04.202516:29
Қизим креон деган дори ичарди
Билсак, таркибидаги — панкреатин чўчқанинг ошқозонидан тайёрланаркан.
Ўрнини босадиган ҳалол дори қидиряпмиз:
Роса изладик. Тополмаяпмиз.
Ўзим учун хулоса:
Таълим, инновация, ишлаб чиқаришга бепарволик — нафақат дунё, балки эътиқодимизга ҳам таъсир қилади.

26.04.202505:06
1. Навбат бузадиганларни ёмон кўраман.
2. Навбат бузганларга индамайдиганларни эса унданда баттар.
Биринчисига — амал қилдим, иккинчисида — ўзим ҳам қийналдим.
- Ўзинг амал қилмасанг нега ёзяпсан?
- Айтилганку, энг камида қалби билан ёмон кўрсин деб:
«Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин. Агар (қўли билан қайтаришга) кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам кучи етмаса, қалбан ёмон кўрсин. Бу эса имоннинг энг заиф даражасидир» (Муслим ривояти).

post.deleted26.04.202522:06
25.04.202507:39
Китоб ютиб олинг!
Бир кишига китоб совға қиламан. 🎁
Шарти:
Юқоридаги ушбу постни ўқув муассасангиз ўқитувчилар гуруҳига юборасиз.
Агар сизда ўқитувчилар гуруҳи бўлмаса 5 та устозга юборишингиз мумкин.
Шарт бажарганингиз тасдиғи ўлароқ screen — расмга олиб ушбу пост изоҳига юборинг.
Ўйин тугади

25.04.202506:27
Устоз кундалиги каналида чиқарилган 16 фойдали пост:
1. Ўқувчи билан тил топишишнинг олтин қоидалари
2. Дарсларни фаол ўтишнинг 8 йўли:
3. Уй вазифасини бажартиришда "айёр" бир усул
4. Қандай қилиб перфекционизмдан воз кечиш мени яхшироқ устоз бўлишимга ёрдам берди?
5. Адолатсиз хулоса: “Ҳало Эффекти”
6. Ўсмир билан мулоқот: икки самарали тактика ҳақида
7. Пичирлашнинг сирли кучи ёҳуд устозларга ибрат бўладиган воқеа
8. Баҳона тўқиб берма
9. Хориж тажрибасидан бир чимдим: “Сирли ўқувчи методикаси”
10. Дарсда зериккан ўқувчи: нима қилиш керак?
11. Сўконғич ўқувчи ва устоз реакцияси
12. Иқтидорли “иккичилар” психологияси
13. Суҳбат кучи: ўқувчи билан тарбиявий суҳбат қуришнинг 5 усули
14. Ёлғончи болалар ва болалар ёлғончилиги ҳақида
15. Ўқитувчи темирданмас-ку ёҳуд педагогнинг касбий куйиши ҳақида
16. Шовқинли синфни тинчлантиришнинг 5 та самарали услублари
Постни ҳозироқ ўқитувчиларга улашинг. Уларга манфаат етишига сабабчи бўлинг!

24.04.202515:46
Таълим курсларида бизга ўргатилмайдиган нарсалардан бири — қандай қилиб кўп гапираётган ўқувчиларни тинчлантириш йўллари.
Бугун шовқинли синфни тинчлантиришнинг 5 та самарали услубларини кўриб чиқамиз.
Мақолани ўқинг: https://telegra.ph/Darsda-shovqinni-bostirish-usullari-04-24

24.04.202508:17
Физика устозимиз айтиб қолдилар:
Бир ўқувчимиз доимо "физика энг зўр фан!", дер экан. Хурсанд бўларканлар.
Ногаҳон, ўша ўқувчимиз инглиз тили устозига ҳам худди шу "инглиз тили энг зўр фан!" деганини эшитиб қолибдилар.
Иккала устоз сиқувга олиб "xўш, қайси фан энг зўри?", деб сўрашса
Инглиз тилида ўтилган физика! - деб жавоб берибди. 😂

23.04.202513:48
Қашшоқлик нима?
Қашшоқлик — тўйингга "мерс" айтиб, ўзинг ҳар куни автобусда ишга боришинг.
Қашшоқлик нима?
Ҳашаматли уй қуриб, табиат гўзалликларидан маҳрум қолишинг.
Қашшоқлик нима?
Қимматбаҳо соат тақиб, лекин вақтнинг қадрига етмаслигинг.
Қашшоқлик нима?
Расмларда ўзингни бахтли кўрсатиб, аслида қалбда бадбахт яшашинг.
Қашшоқлик нима?
Сарпо учун ҳашаматли жавон олиб, ўзинг эски пиёлада чой ичишинг.
Қашшоқлик нима?
Қиммат машина олиб, ичингда кредитини ўйлаб сиқилишинг
Қашшоқлик нима?
Дўстлар олдида сахий бўлиб, ўз оилангдан пул аяб яшашинг.
Қашшоқлик нима?
Бренд кийимлар кийиб, қалб гўзаллигига беъэътибор бўлишинг.
Хуллас, қашшоқлик чарчатди, дўстлар:
Бир соатлик дунёда бахтли яшайлик!

post.deleted23.04.202520:14
22.04.202517:37
Курс ўқисангиз мазада
Янги танишлар топасиз. Янги ғоялар келади. Ишингизга мазмун киради.
Ўзим охирги марта 2023-йил ўқиган эканман: 2 йил бўлибди.
Расмда: Oзарбайжонлик устозимиз — Мр Ҳасан ва мен.
Сиз ҳам ўқитувчилик маҳоратини ошириш учун курс излаяпсизми?
Замонавий Педагог курсимизга қабул 20 соатдан кейин тугайди.
Батафсил маълумот:
https://t.me/zamonaviypedagogkursi/105
Ёзилишга улгурмаганлар алоқага чиқинг. @light_upon_light2

21.04.202516:30
Сиз «идеал» устозсиз
Сиз блогларни яхши ёзасиз деди. Осмонга учдим.
Мутахассисга кўрсатсам, 80 та имловий хато топди. Жойимга тушдим.
Сиз зўр устозсиз деди талабалар. Аслида дарс самарасиз ўтганини билмасди улар.
Камчиликларингиз оддий одамларга кўринмайди. Улар фикр айтишга қодир эмас.
Хавфли тарафи:
Улар мақтайди. Ишонасиз. Ўз қобиғингизда юраверасиз.
• Сизни кимдир мақтаяптими?
• Етишиб қолдим деб ўйлаяпсизми?
• Зўр мутахассисман деган фикр келяптими?
Ундай эмас!
Устозларга мурожаат қилинг. Камчиликларингиз устида ишланг.
Ривожланинг!
Устозлар ҳам мақтаяптими?
Бошқа устоз топиш вақти келибди.
Хуллас, айтилганидек:
Мукаммалликнинг чегараси йўқ.
Фалокатнинг энг каттаси — оми инсонлар мақтовидир. Мақтов қанча қанча инсонларни йўлдан оздирди.
Солиҳлар гулшани китобидан

19.04.202506:49
Абдуллоҳ домлани кўрдим
2010-йилдан бери Абдуллоҳ домлани суҳбатларини эшитаман. Ҳаётда кўришни орзу қилардим.
Ниятимга етдим. Бугун кўрдим:
Одатда медиадаги инсонларни ҳаётда кўрсам — ҳафсалам пир бўларди.
Устозга эса аксинча ҳурматим ошди.
Ҳамма ўзини кўзойнаги билан қарайди.
Мен ҳам педагогик кўз билан қараб, устознинг дарс ўтиш маҳоратини таҳлил қилдим:
1. Оммага мослашиш. Қийин мавзулар ҳам ўта енгил. Содда. Омма тилида гапирилади.
2. Кулгу. Дарслар юморга бой. Одамларни зериктириб қўймаслик учун, тез-тез кулдириб турилди.
3. Мисол бериш. Қийин, мавҳум мавзулар — ўта содда мисоллар билан тушунтирилди: машина, футбол, кундалик ҳаёт.
4. Тана ҳаракати (body language). Мавзу тушунтиришда қўл ҳаракатлари ўта моҳирлик билан ишлатилди. Дарсга ранг ва энергия берди.
5. Равон нутқ. Гаплар дона-дона. Сўзлар равон. Тушунишни осон қилади.
6. Эмпатия. Инсонларни ҳис қилиш кучли: чарчоқ, уйқусираш бошланиши билан дарров одамлар ҳаракатга келтирилди.
7. Кўз контакти (eye contact). Бир ерга қараб — монотон суҳбат қилмасдан, барча оммага кўз ташлаб, дарс ўтилди.
8. Ўз вақтида тугатиш. Одамларнинг ҳолати ҳисобга олинди. Малоллантирилмай, ўз вақтида тугатилди: шакарнинг ҳам ози ширин дегандай.
Хуллас, шундай.
Қирғизистон, Ўш, 18.04.2025

16.04.202511:09
Таниш-билишни кўпайтир!
Социолог Грановетер ўзининг машҳур "Нозик Алоқалар Кучи" (The Strength of Weak Ties) асарида ажойиб маълумот келтиради:
Унга кўра меҳнат бозоридаги муваффақиятингиз нечта яқин дўстингиз борлигига эмас, балки умумий танишлар сонига боғлиқ экан.
Грановетер, айниқса, иш топиш, инновация қилиш ва касбий ривожланишда кучли алоқалардан (яқин дўстлар ёки оила) кўра заиф алоқалар (танишлар) муҳимроқ эканини таъкидлайди:
1-сабаб: Яқин дўстлар одатда сизга ҳамфикр ҳисобланиб, гапингиз бир жойдан чиқади. Вазиятга бошқа тарафдан қарай олмайсиз. Аксинча, узоқ танишлар эса ўзгача фикрлаш билан дунёқарашингизни кенгайтиради.
2-сабаб: Дўстлар кўп ҳолатда сиз билан бир ижтимоий табақага оид бўлади (бой, ўрта ҳол, камбағал). Танишлар эса турли қатлам вакиллари бўлгани туфайли сиз кўрмаётган имкониятларни очиб бериши мумкин.
3-сабаб: Яқин дўстлар одатда сизга яқин манзилда яшайди. Танишлар эса турли манзилдан бўлгани боис сиз учун кўприк вазифасини бажариб бериши мумкин.
4-сабаб: Танишлар кўпроқ турли касбларда ишлагани туфайли сизга янги иш ўринлари ҳақида тезроқ хабар бериши мумкин. Тадқиқотга кўра 56% ишчилар ўз ишхоналарини дўстлари эмас, узоқ танишлар орқали топгани аниқланади.
5-сабаб: Яқин дўстлар кам, танишлар эса кўплиги. Сизда 2 та дўстингиз ва 20 та танишингиз бор дейлик. 20 та танишингизни 2 тадан чин дўсти бор. Шунда сиз танишларингиз орқали 40 та одамга алоқага чиқа олишингиз мумкин.
P.s: Дўст керак эмас дейилмади. Карьерадаги муваффақият учун кўпроқ танишлар орттириш керак демоқчи эдик.
Фойдаландим: The Strenght of Weak Ties
Ўзимдан ҳам озгина қўшдим)

15.04.202511:42
Кеча "Замонавий Педагог" курсимизнинг 8-гуруҳ дарсларини якунладик:
Доимгидек иштирокчилардан сўровнома олдим. Ўқиб маза қилдим. Бекор яшамабман. Баъзи изоҳларни улашаман:
• "3та дарсни ўзида 3 йил педагогика университетида ўқиб ўрганмаган илмимни ўргандим.
Фақат назария билан чекланилмасдан амалий маслаҳатлар ҳам берилди.
• Чунки кутганимдек аъло бўлди
• "Замонавий мактабларда айнан хусусий мактаблар учун ажойиб қўлланма бўлди
• Манга ҳар бир дарс ундаги маълумотлар, устозларнинг самиймийлиги барча барчаси ёқди. Касбимни яхши кўраман, энди янада кўпроқ яхши кўришимга ва энди дарсларда бошқаларга кўпроқ манфаат улашишга сабабчи бўлди.
• Бошқа онлине дарсларга қатнашганимизда устоз бизни фикримиз қизиқмас эди.
Замонавий педагог курсида устозлар тўғридан тўгри биз билан мулоқот қилди. Барча саволларимизга тўлиқ жавоб олдик
• Шахсий ривожланиш учун ҳам кўп маслаҳатлар берилди.
Эндиликда биз янги курсга старт беряпмиз. Дарсимиз чоршанба 23-апрелдан бошланади.
Курс ҳақида батафсил маълумот https://t.me/zamonaviypedagogkursi/105
Аъзо бўлинг. Ривожланинг.

14.04.202512:58
Ўқувчиларни гуруҳларга бўлишда 4 та муҳим қоида
Баъзан ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб вазифа бажартириш дарс жараёнига ранг беради.
Аммо афсуски, баъзи ҳолларда гуруҳ бўлиб ишлаш нотўғри ташкил этилади. Бу эса дарснинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади:
Кўринишидан дарс қизиқарли ва ҳаракатга бой бўлсада, гуруҳ ишлари кутилган натижа бермайди.
Келинг ҳурматли устозлар, гуруҳ бўлиб ишлашнинг баъзи самарали қоидаларини кўриб чиқамиз:
1. Мақсад қўйинг. Гуруҳ ишини ташкил қилишда аниқ мақсад бўлиши керак:
Гуруҳга бўлишдан қандай мақсад? Қандай кутилмалар бор? Ўқувчилар ўзи бу ҳақида биладими?
Мақсад аниқ бўлса, ўқувчилар ҳам ўз вазифаларини масъулият билан бажаришади.
2. Гуруҳ таркибини тўғри тузинг. Гуруҳларни тузишда иқтидорли ва билим олишда қийналаётган ўқувчиларни аралаштириб жойлаштиринг. Бу усул орқали гуруҳ ичида тажриба алмашинуви содир бўлади.
3. Шахсий жавобгарликни белгиланг. Ҳар бир гуруҳ аъзосига аниқ вазифа юкланг:
Эшмат — кириш қисмини тайёрлаш;
Тошмат — асосий мавзуни тушунтириш;
Гулчеҳра — якуний хулосани умумлаштиришга жавобгар.
Бундай ёндашув ўқувчиларда жавобгарлик ҳиссини оширади ва гуруҳ ишини тизимли қилади.
4. Гуруҳ иштирокчилари сонини балансланг. Гуруҳ аъзолари сони ортиқча кўп бўлса, ўқувчиларнинг шахсий жавобгарлиги сусаяди ва фаоллик пасаяди. Mутахассислар гуруҳда 4 нафар ўқувчи бўлишини тавсия этишади — бу рақам самарали ва барқарор ҳамкорлик учун энг идеал ҳисобланади.
Хулоса:
Гуруҳ бўлиб ишлаш тўғри ташкил этилганида, дарс жараёни нафақат қизиқарли, балки самарали ва мақсадга йўналтирилган бўлади. Ҳар бир ўқувчи жараёнда фаол иштирок этади ва жавобгарликни ҳис қилади.

Рекорды
28.04.202523:59
11.1KПодписчиков11.03.202515:21
400Индекс цитирования24.04.202520:00
9.8KОхват одного поста25.04.202502:45
9.8KОхват рекламного поста17.02.202523:59
18.16%ER24.04.202523:59
90.75%ERRИстория изменений канала
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.