Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ikrom Sharif avatar

Ikrom Sharif

Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаFeb 06, 2025
Добавлено на TGlist
Sep 17, 2024

Рекорды

19.04.202518:07
41.3KПодписчиков
31.03.202523:59
360Индекс цитирования
17.03.202507:58
44.3KОхват одного поста
17.03.202510:16
44.3KОхват рекламного поста
13.04.202523:59
15.44%ER
17.03.202509:23
109.95%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Популярные публикации Ikrom Sharif

Ҳаётда муҳими пул ҳам, шон-шуҳрат ҳам эмас...

Энг муҳим нарса — ёнингда сенга чин дилдан содиқ ва ишончли инсоннинг бўлиши.

Шундай одам ёнингда бўлса, қолганини ҳал қилса бўлади.

@IkromSharif
16.04.202508:44
Оила қуриш ҳақида ўйлар экансиз…

Шошманг. Турмош (оила қуриш) фақатгина уй-жой қуриш, мебел олиш ва тўй қилиш билан битмайди.
Ҳатто муҳаббат, меҳр ва ёқимли ҳис-туйғулар билан ҳам тўлиқ бўлмайди.

Турмуш бу — масъулият.
Эр бўлиш — таянч бўлиш, йўлбошчи бўлиш, сабрли ва оқил пешволик қилиш демакдир.

Аёл турмуш билан қалбида хотиржамлик истайди.
У сиздан фақат “эр” эмас, балки суянса бўладиган таянч бўлишингизни кутади.

Турмушда меҳр-муҳаббат ҳам бўлади, тушунмовчиликлар ҳам бўлади.
Шундай пайтлар учун сизда ақлий барқарорлик, кенгфеъллик, софдиллик хислатлари борми?

Бугунги қизлар энди аввалгидек эмас.
Тарбиялар аралаш-қуралаш, дунёқарашлар бир-бирига зид, сериаллар, ижтимоий тармоқлар орқали феминизм пропагандасига дуч келишган, романлар, асарлар эса “тенглик” деб аталмиш талашиб яшаш туйғусини сингдирган.
Ҳаёт уларга “ҳар кимга ишонма” деб, онгларидаги муқаддас оила ришдасига ҳам шубҳа солган.
Энди сиз шуларни ҳисобга олинг ва ҳеч қачон ҳукм чиқаришга шошилманг, ундан идеалликни талаб қилманг.

Уларга яхши муомала қилинг, қалбларини ўзингизга мойил қилиш билан етовга солинг.

Аёлдаги тез ўзгариб турувчи майл нуқсон эмас, балки, Аллоҳ томонидан берилган бир ҳикматдир.
Агар ундан сизга маъқул келмаган бирор гап чиқса,
ёки сиз кутмаган даражада “жасорат” кўрсангиз, сабр қилинг.
Эҳтимол, у ҳам сизнинг баъзи оғир гар-сўзларингизга,
ортиқча (ноўрин) рашкингнизга, сассиз муносабатларингизга сабр қилиб яшаётгандир.

Сиз унинг у-бу ёнга оғиб туришини кўтаришга буюрилгансан, у эса сизнинг тойилишларингизни кўтаришга буюрилган.
Сиз мулойимлик билан уни тарбия қилинг, у эса сизни етуклик даражасига етишишингизгача тоқат қилсин.

Турмуш — кураш майдони эмас, балки, бир умр сафаридирки, Аллоҳ таоло бу сафар давомида сизни у билан, уни эса сиз билан тузатади.

Шундай экан сиз чин эркак бўлинг.
Эркаклик қаттиққўллик ёки ҳукмронлик эмас. Эркаклик — сабр, ақл ва адолат билан йўлбошчилик қилиш демакдир.

Сиз эса (муҳтарама аёл!) ҳақиқий аёл бўлинг. Эр билан тенглашаман деб уни заифлаштирманг.
Унга тоқати етмайдиган юкни юкламанг.

Агар кимдир: “Буларга мен қандай қилиб тоқат қиламан?” деса, жавоб шундай: Сиз ёлғиз эмассиз.
Аввало Аллоҳ таоло сиз билан.
Сўнгра сизни қўллаб-қувватлайдиган аёлингиз бор.

Сиз “сенга суянсам” дейсизу, аммо ўзингиз ҳам унинг суянчи бўлишга тайёр бўлинг.

Йўлни бирга бошланг, бирга қуринг.
Аллоҳ ниятларни поклайди,
ва Унинг розилигини истаган қалбларни гўзал натижалар билан юпатади.

Муҳаммад Азҳарий

@IkromSharif
Кунлардан бирида мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг эшиги тақиллади. Чиқиб қараса, бир мискин аёл турган экан. Ёнида икки қизчасиям бор.

Улар Оиша розияллоҳу анҳодан егулик сўраб келганди. Айни вақтда уч дона хурмодан бошқа нарсалари йўқ эди. Ҳеч иккиланмасдан ўшани олиб чиқиб берди.

Аёл икки хурмони икки қизига бериб, учинчисини ўзига олди. Қизлари хурмони еб бўлгач, онасининг қўлидаги бир хурмога қарашди. Онаси ҳеч иккиланмай қўлидаги хурмони иккига бўлиб, уларга берди.

Оиша розияллоҳу анҳо аёлнинг бу ишидан таъсирланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳ у аёлга ўша биргина хурмо туфайли жаннатни вожиб қилди», дедилар.

"Энг гўзал қиссалар"

@IkromSharif
Ҳар куни бир одамга қайта-қайта ошиқ бўлиш — муҳаббатнинг энг гўзал шакли.

@IkromSharif
“Мен сени асраб-авайлайман”
Қалбим айнан шу сўзларни эшитишни жуда-жуда истайди.
“Мен сени севаман” ёки “Сен менга кераксан” эмас, балки… асрайман деган оддий, аммо юракка яқин сўз.

Асраш — оғир пайтларда индамай юз ўгирмаслик.
Шунчаки ёнимда бўлиш, мени қучоқлаб:
“Ҳаммаси яхши бўлади” деб айтиш.

Мен ўзимни хавфсиз ҳис қилишни истайман.
Ёнимда таянч бўладиган, девордек мустаҳкам инсон керак.

Чунки одам энг азиз нарсасини асраб-авайлайди.
Мен ҳам ким учундир азиз, қадрли инсон бўлишни истайман.
Шу — етарли.

@IkromSharif
Ўзгалар қалбини синдириб қўйишдан эҳтиёт бўлиб, ҳар бир сўзини танлаб гапирадиган одамдан ҳам гўзалроқ ким бор?

@IkromSharif
16.04.202513:06
Никоҳ — бу ҳиссиётга берилиб, ҳар жабҳада “бахтли интиҳо” билан тугаши кутиладиган романтик ҳикоя эмас.

Никоҳ — залворли лекин муқаддас бир аҳдлашувдир.
Аввало динда муқаддас, кейин эса жамиятда эътироф этилган бир масъулиятдир.
Бу йўлни фақат қалбида масъулият туйғуси бор инсонлар босиб ўта олади.

Аёл турмушга чиққанида аёллигини йўқотмайди.
Лекин “мен!” деган кибрни тарк қилиб, сукунат ва мулойимликни танлаши керак бўлади.
Чунки оила деган масканда ўжарлик, қайсарилик осойишталикни бузади, рахбарликни талашиш эса ҳамжиҳатликни яксон қилади.

Эркак эса оила қурганида куч билан эмас, ақл ва бағрикенглик билан бош бўлиши керак.
Оилага эътиборсизлик ва масъулиятдан қочиш эмас, балки посбонлик, ғамхўрлик ва етакчилик қилиши лозим.

Итоатли аёл — қадри паст хотин, дегани эмас.
Раҳбар эркак — зўравон эр, дегани эмас.
Ҳар бирининг мўтабар ўрни бор.
Ким ўзига тегишли чегарани бузса, аввало ўз ўрнини кейи эса ўзгаларни йўқотади.

Агар сен — аёл — бағрикенгликка, сабр-бардошга ва савобга умид билан яшай олишга ҳозир бўлмасанг, турмушга чиқишга шошилма!
Агар сен — эркак — ақл билан қарор чиқара олишга, уй ичини идора қилишга, муҳофаза қилишга ҳамда аҳдингга вафо қилиб яшашга тайёр бўлмасанг — турмуш қуришга шошилма!

Никоҳ — қучоқни ёки вақтни қарши жинс вакили билан тўлдириш эмас, балки бир миссияни — табиий инсоний вазифани — адо этишдир.

Ҳар ким Холиқ олдида ўз қилган ишлари учун жавоб беради — жуфти учун эмас.

Ҳа, никоҳ шартномаси ерда имзоланади, лекин унинг оқибати — икки абадий диёрнинг бири бўлади: ё мукофот, ёки жазо.

Шунинг учун, ўз қўлинг билан никоҳ шартномасини имзолашдан аввал, ўрнингни — масъулиятингни аниқ билиб ол.
Никоҳни муҳаббат сақламайди — никоҳни аҳдга вафо сақлайди.
Бу аҳд эса, йиллар билан эмас, ниятнинг софлиги ва холислиги билан ўлчанади.

Муҳаммад Азҳарий

@IkromSharif
18+ ЯПОН АЁЛЛАРИДАН СЎРОВНОМА!

Ассалому алайкум, палаги тоза, аслзода туғарманлар. Саломатмисиз?
Туғарманлар деб гапни бошлашимдан кўпчилигингиз сезиб улгурдингизки, бугун 18+ гаплардан гаплашамиз) Жа унақа, 18+ вачач гаплар эмас-у, шунга яқинроқ.

Шу десангиз, ўтган ҳафта "日本大学" Япон университети дахшатли тадқиқот натижаларини эълон қилди. Университет тадқиқотчилари 15 ёшдан 39 ёшгача бўлган аёллардан "Фарзандли бўлишни хоҳлайсизми?" мавсузида 4000 дан ошиқ, турли соҳалардаги аёллардан сўровнома ўтказишибди. Сўровнома натижаларига кўра 52% аёл "Бола туғишни хоҳламайман. Бир ўзим яшаб ўтишни хоҳлайман" мазмунида жавоб беришибди. 52% узил-кесил "Қўлингдан келганини қил. Туғмайман" деб жавоб берган бўлса, "Бола туғсам, иш ва шахсий ҳаётдаги балансни эплай олмайман" деб "Катта эҳтимол билан туғмасам керагов" қабилида жавоб берган аёллар 26% ни ташкил этган.

Ана энди, бисотимизда 22% гина фарзанд кўришни хоҳлайдиган хотин-қизлар қолишди. Улар ҳам "Агар, тутуруқли моддий томондан таъминлай оладиган эр бўлса" деган жойини қистириб кетишган. 4000 га яқин хотин-қизлар фарзанд кўришни хоҳлашмаётганига асосий сабабни : "Фарзанд катта қилишдаги харажатларни қоплай олмаслиги", "Ишдаги карьерасини давом эттира олмаслиги" ва "Эркин, бемалол яшашга бола халақит қилиши" деб кўрсатишган.

Мен эринмасдан у тадқиқотга нисбатан Японларнинг фикрларини, изоҳларини ҳам ўрганиб чиқдим. "Кўпчилик ҳукуматнинг ижтимоий қўллови камлиги, одамларнинг худбин бўлиб кетаётганлиги, олдинги Японлардек оилага муносабаатнинг йўқолиб кетаётганлиги ва аёлларнинг жамиятдаги кучини керагидан ошириб юборганлиги" тўғрисида гапиришибди.

Шунақа гаплар, азизлар. Мардонавор Япон халқининг бошқа соҳалардаги ютуқлари қанчалик ҳавас қиларли бўлса, оила институтидаги муаммолари шунчалик ачинарли. (Сиз кўриб турган расмда, болаларсиз ҳувиллаб қолган Япониянинг чекка ҳудудидаги мактабда, болаларнинг ўрнига қўғирчоқ ясаб, дарсхонани безатишгани акс этган)

Биз булардан хулоса чиқаришимиз керак. Қадриятларимизни, оила институмизни сақлаб қолишимиз керак. "Қачон уйланасан?", "Қачон туғасан?" фалон-қил, фустон қил деб ётоқхонагача аралашадиганларимизни қоралаган ҳолда, жамиятимиздаги мавжуд "Оила қуришга тарғиб" жуда муҳимлигини эслатиб ўтишимга ижозат бергайсиз. Ўша гап бизнинг жамиятни туғарманлигимиз қутқаради) Постни ўқишингиз биланоқ, ёқтирмани босинг-да, навбатдасига ҳаракатни бошланг. Ишондим а?)

Айтмоқчи, "Тўй қачон?"

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
Кун келиб мен албатта учаман, деди ипакқурти. Бунга капалакдан бошқа ҳамма кулди — улар ҳали орзулар қанотга айланишини билмасди.

@IkromSharif
Оила қуришга бўлган иштиёқингиз сизга муносиб бўлмаган кишини танлашга, қабул қилишга мажбур қилмасин. Сўранг, суриштиринг, маслаҳатлашинг, истихора қилинг…
Ҳиссиётлар оғушида шошиб қолманг, чунки шошқалоқлик қанчадан-қанча инсонларга қимматга тушган.


@IkromSharif
Агар чин дилдан севсанг, атрофдагиларнинг фикри аҳамиятлими?

@IkromSharif
Аёл ким?

Аёл — эркак Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтда Aллоҳ таоло унга туҳфа қилган омонат.

@IkromSharif
Қиз мол-мулк эмас, сотиладиган ёки сотиб олинадиган нарса ҳам эмас. У азиз ва мукаррам инсондир. Шунинг учун ота ёки валий унга муносиб инсонни изласин — дини гўзал, хулқи гўзал, табиати гўзал бўлган инсонни!

Шайх Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.

@IkromSharif
Бахт нима деган саволга ҳар ким ўзича жавоб беради — бири бойлик дейди, бири муҳаббат, яна бири мартаба.

Aслида инсоннинг бахтли бўлиши учун соғлик ва хотиржамликнинг ўзи кифоя.

@IkromSharif
Бу бахтга бахиллар кўпайган замонда яшаяпмиз.

@IkromSharif
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.