Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Segment.uz
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
ТекшерилбегенИшенимдүүлүк
ИшенимсизОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаСіч 31, 2025
TGlistке кошулган дата
Груд 08, 2024Рекорддор
06.03.202512:07
61.9KКатталгандар28.02.202523:59
1033Цитация индекси07.03.202509:59
60.5K1 посттун көрүүлөрү26.02.202504:53
57.5K1 жарнама посттун көрүүлөрү27.02.202523:59
2.61%ER07.03.202511:03
97.78%ERRӨнүгүү
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
26.03.202512:21
❗️30 март — Рамазон ҳайити
Президентнинг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра:
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
➖ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади;
➖ бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook

09.04.202516:59
Давлат органлари ва ташкилотларининг HR бўлинмалари фаолияти баҳолаб борилади — Ҳукумат қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (212-сон, 09.04.2025 й.) қарори қабул қилинди.
Қарор билан Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги ҳамда ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди.
Шунингдек, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, 3 ойлик муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (шу жумладан, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари) раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.
Қарорга асосан жорий йилнинг май ойидан бошлаб, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан hrm.argos.uz электрон платформаси орқали баҳолаб борилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Уч ой муддатда барча бўғиндаги HR (кадрлар) бўлинмалари раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.

09.04.202511:41
❗️Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни бўлади — Президент
Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).
Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.
Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.
Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.
Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

28.03.202506:23
Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни ўтказилган йиғилишда 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилишини маълум қилганди.
Telegram | Instagram | Facebook
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни ўтказилган йиғилишда 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилишини маълум қилганди.
Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
26.03.202503:44
❗️Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди
Илгари ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50% (577 500 сўм) миқдорида мукофот олишган.
Янги тартибга кўра, ПФ-51-сонли фармон асосида бу миқдор 75% га оширилди.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб, мукофот миқдори 866 250 сўм этиб белгиланди.

10.04.202513:20
❗️Давлат хизматчиларининг лавозим маошлари ягона принцип асосида шакллантирилади
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган 2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясида давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш кўзда тутилмоқда.
Бунда давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартиби ишлаб чиқилади ва Ҳукуматга киритилади.

16.04.202504:40
❗️Никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври” бекор қилинади
Бу ҳақда қонунчиликка ўзгартириш киритилишини Президент тасдиқлаган.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бу аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам бўлган.
“Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир”, — деб ёзади Президент ёрдамчиси.

24.03.202510:56
❗️Эртага барча давлат ташкилотларида “свет” бир соатга ўчади
Бу 25 март – “Ер соати” куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция ҳисобланади. Мақсад – табиий ресурсларни асраш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.
“Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз”, дейилади Экология вазирлиги баёнотида.

21.04.202513:41
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони
Фармонга кўра:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан:
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
➖ I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

04.04.202506:37
❗️Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади
2025 йил 2 июлдан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.
Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.
Янги тартибга кўра:
➖ агар жисмоний шахс тўлов ташкилоти иловасида аккаунт очмоқчи бўлса;
➖ электрон терминал (E-POS) орқали фаолият бошламоқчи бўлса;
➖ 187,5 миллион сўмдан кўп операцияни аккаунтсиз амалга оширмоқчи бўлса;
➖ ёки мижоз ҳақидаги маълумотлар шубҳали бўлса — ташкилот мижозни текшириши шарт бўлади.
Шу билан бирга, 11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши мажбурий бўлади.
Бунда:
▪️жисмоний шахслар учун паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи;
▪️юридик шахслар учун ташкилот номи ва СТИР илова қилинади.
Ҳар бир операция таваккалчилик даражасига қараб баҳоланади ва идентификация маълумотлари алоҳида сақланади.

28.03.202510:12
❗️Электр ва газ тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди
Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди.
Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) яна 33,3 фоизга — 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун эса 650 сўмдан 1000 сўмгача (+53,8 фоиз) ошириш кўзда тутилган.

+5
21.03.202509:32
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага таклиф ва мулоҳазаларни шу йилнинг 4 апрелига қадар юбориш мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
Лойиҳага таклиф ва мулоҳазаларни шу йилнинг 4 апрелига қадар юбориш мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.