Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
XazonRezgi (Official Channel) avatar
XazonRezgi (Official Channel)
XazonRezgi (Official Channel) avatar
XazonRezgi (Official Channel)
09.05.202504:22
Кўзларингизни юмиб тингланг...

Кўзга айлансин кўнгил...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
09.05.202503:57
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака аста шеър ўқий бошлади :

Кўп нарса керакмас асли аёлга
Бир оғиз ширин сўз дунёларга тенг.
Юрагин тўлдириб ширин хаёлга ,
Керагидан керагимсан денг...

Гулим ўзингдирсан , гулзорим ўзинг,
Тор бу кулбам сен-ла нурли, ёруғ, кенг,
Жонимга малҳамдир ҳар битта сўзинг,
Керагидан керагимсан денг...

Хаста бўлиб қолса , маҳзун тортса гар,
"Соғ бўл, жоним" - дея ғамларини енг,
Сенинг борлигингдан олам мунаввар,
Керагидан керагимсан денг...

Қуёшим ўзингсан , ўзингсан ойим,
Кўксим узра урган юрагимсан денг,
Сени менга берган Қодир Худоим,
Керагидан керагимсан денг...

Кўп нарса керакмас асли аёлга,
Бир ширин калом бор дунёларга тенг,
Айлантириб гўзал , танҳо дилдорга,
Керагидан керагимсан денг ...

Доим айтинг...

Доим айтинг...

Мирсаид ака жим бўлиб қолди . Кўз ёшларини қўли билан сидириб артганча шеърни яна қайтадан ўқий бошлади :

Қуёшим ўзингсан , ўзингсан ойим,
Кўксим узра урган юрагимсан сен,
Сени менга берган Қодир Худоим,
Керагидан керагимсан сен...

Онаси ...

Сен керагидан керагимсан.

Сенинг борлигингдан олам мунаввар ...

Ҳар битта сўзинг жонимга малҳамдир...

Танҳо дилдорим фақат ўзингсан...

Мастура опа эрингинг қучоғида ухлаб қолди . У ора - сирада "Иммм" дея ожизгина инграрди ...

Орадан ярим соатча вақт ўтгач, Мастура опа кўзларини очмаган ҳолда шивирлади :

"Агар... эри "рози...ман" дема...са аёл жан...нат...га кир...мас э...кан ...

Мирсаид аканинг кўзлари чарақлаб очилди .

У аёлига бўғиқ овозда кўнглини ёрди :

- Мен сендан розиман ... Мингдан - минг розиман... Мастурам ...

Хонага жимлик чўкди.

Маҳина амма ҳазин овозда "Ёсин"ни тиловат қила бошлади.

Бўзарганча тонг ёришиб келарди...

* * *

Мастура опа тонгда тийрак бўлиб уйғонди. У атрофга синчиклаб назар ташлади. Ёнида ғужанак бўлиб ётганча кўзи илинган Сулаймонга кўзи тушди :

- Ўўўғлиммм ...

Сулаймон уйқули кўзларини дарровда очди.

- Ойижооон...

- Болам , бооо.. шингга ёстиқ қўўў...йиб ёёттт...

- Сиз билан ётгим келяпти , ойижон ...

- Кеееллл...

Сулаймон онаси ётган ёстиққа бошини қўйди.

У индамай ётар , кўнгли бузилганча Онасининг гул ифори келиб турган сочларини тўйиб - тўйиб ҳидлашга ҳаракат қилар эди...

Мирсаид ака бугун ҳеч қаерга чиқмади. Ҳилола Мастура опанинг илтимосини эслатиб уни ювинтиришга ваъда берганини айтганда, Мирсаид аканинг ўзи Мастура опани кўтариб ювинтириш хонасига олиб кириб берди. Бу сафар ювиниш хонасида Мастура опанинг истагига кўра у билан Ҳилоланинг ўзлари қолишди. Мастура опа ўтиришга қийналганлиги учун Ҳилола уни полга қалин қилиб тўшалган одеалга ётқизиб чўмилтирди. Бу сафар улар хонада узоқ қолиб кетишди. Мирсаид ака хавотир олганидан икки бора эшикни чертди :

- Келин , ювинтириб бўлдингизми ?!

Аммо Мастура опа Ҳилола ўзини кўпроқ ва кўпроқ ювинтиришини истар эди.

Ҳилола Ойижонисини ўзи истаганидек ювинтириб қўйди. Орада қўл ва оёқ тирноқларигача чиройли қилиб калталади.

... Мастура опа толиқиб қолгач , Ҳилолага устидан охирги сувни қуйишни сўради.

Мирсаид ака бу сафар тоза чойшабга ўралган аёлини кўтариб чиқар экан, аёлига кўзи тушиб ҳайратда қолди.

У ўз аёлини ҳеч қачон бу даражада ҳушсурат аҳволда кўрмаган эди. Аслида Мастура опа табиатан гўзал аёл эди. Аммо хозир унинг ҳуснига боққан инсон кўзларини ололмай қолар эди. Танимаган инсонга унинг ёши эллик еттида дейилса , ишонмаслиги табиий эди.

Мирсаид ака аёлини ўринга ётқизгач ўзи ташқарига чиқиб турди. Опаси ва Ҳилола Мастура опани кийинтириб қўйишгач яна хонага қайтди. У қўлида тароқ ушлаб қайнонасининг сочларини тарашга киришмоқчи бўлган Ҳилолага юзланди:

- Тароқни менга беринг.

Ҳилола қайнотасига эътироз билдирмади. Тароқни унга тутқазганча ўзи индамай хонадан чиқди.

@Xazon_Rezgi /110
#Севги_тести👩‍❤️‍👨

Бу тест сизга жуфтингиз сизни қай даражада кўпроқ севади ва эътибор қаратади барчасини аниқлаб беради😍❤️‍🔥💯

Расмдаги бахтли жуфтликлардан бирини танланг ва билиб олинг↘️❤️
09.05.202501:29
Келинлик уйидан аразлашиб қолиб, ота уйига келган Гулизеъбони ортидан ҳафталар ўтса ҳам ҳеч ким келмади олиб кетгани.
Яқин қўшни дугонаси унаштирилганини эшитиб уни олдига чиқмоқчи бўлганда акаси қарши бўлди.
—Чиқмайди. -деди акаси Жамол асабий.
—Нега чиқмайди ўғлим. Энг яқин дугонаси бўлса.
—Дугона? -Жамол киноя билан деди. —Нима дер экан ўша дугонаси? "Куёв сени собиқ эринг" дермикан?
Ёки "Эрингга турмушга чиқяпман" дер эканми?
08.05.202516:45
✨✨​​#хайрли_оқшом

☘ Ҳар бир олинаётган нафас - бир имкониятдир ...
Нафас олмоқдамиз ...
Демак имконимиз ҳали бор...
Умид қилишдан чарчаманг...


Хайрли тун !
Эртагача ...

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
08.05.202515:10
@xazon_rezgi
09.05.202504:14
Мен бу асарни илгари хам укиган эдим лекин хар укигаримда йиглаб укийман кеча укишга вактим булмади янги уйга кучгандик эрталабдан икки уч кисмини бирга укидим шунака тасирландимки рости хиккилаб ич ичимдан тулиб укидим хаммагаям шундай фарзандлар насиб килсин кариганида якинлари иззатида булиш насиб килсин илохим шу муаллиф кизимизни ижодларига омад оиласига тинчлиа тилайман каламинги доим уткир булсин хазоррезги хоним жубаям асар тасиридаман яна бир марта рахмат
09.05.202503:57
@sherzodkarim_uzb

Керагимсан денг

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Шерзод Карим

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
09.05.202502:15
СУҲБAТДОШ

Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
09.05.202501:17
Сўнгги пушаймон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
08.05.202515:09
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Маҳлиёнинг йили ўтмай куёвингиз ўзига ёр топа қолибди. Россида топган ўша сайталмон аёлнинг Ойгул тенги қизи борлигига нима дейсиз? Бунга ҳам гап топиб беринг энди? Куёвингиз ҳақида гап кетганида танглайингиздаги тугунлар ечилиб, тилингиз бодроқ бўлиб кетарди-ю? Фақат "Етимнинг бошини силаш савоб" дея кўрманг. Боши силанишга энг муносиб бўлган Ойгул неча ойдан буён ота деган жанворнинг йўлларига кўзлари нигорон бўлгани билан кимнинг иши бўлди?
- Эсингни йиғ, Обида,-деди бобосининг шашти пасайиб, - шу гапларнинг ўрними энди? Ахир жуфтидан айрилган эркакнинг боши уч кундан сўнг очиқлигини ҳамма билмаса ҳам сен биласан. Жавлоннинг бир умр тоқ ўтмаслиги ҳаммамизга кундек равшан эди. Шундай экан унинг қилган ишига бай-байлайвермай, борини бордек қабул қил.
- Отаси, куёвингиз ўша аёлни кўчадан топиб келгани ёқмаяпти. Ахир уйланаман деса шу ердаям баъмани тул жувонлар топиларди.

- Кўрмаган инсонинг ҳақида бўлар-бўлмас шубҳа-ю гумонга борма, онаси. Кел яхшиси Ойгулимиз учун Аллоҳдан хайрлисини сўрайлик. Қўлимиздан келадигани шу...

Ойгул ўша кунги суҳбатни ҳотирлар экан, уни болалик шуури билан эслаб қолганича Рустамга гапириб берди.
- Ана шунақа, Рустам...Энди мени номим етим қиз...

- Унақа дема, Ойгул,- синфдошига меҳр билан тикилди Рустам,- сени исминг Ойгул. Сен дунёда энг, энг, энг яхши қизсан. Агар даданг билан шаҳарга кетсанг битта нарсани унутма! Мен сени албатта излаб бораман. Албатта излаб бораман! Мени кутгин хўпми, Ойгул?
Ойгул ёшга тўлган кўзлари билан бош ирғади:
- Хўп, Рустам... Хўп.

🍂

Орадан икки хафта ўтгач чошгоҳ вақти Жавлон Ибратга кириб келди. Кун пешиндан оғган пайтда у Ойгулни қўлидан етаклаганча қишлоқдан чиқиб кетаётган эди.
Ўша куни йигирма саккизинчи май эди. Бари тўсатдан бўлганлиги учун Ойгул Рустам билан хайрлашолмай қолди.
Ойгул дили вайрон бўлганча дадаси билан автобусда қишлоқдан чиқиб кетар экан салон бўйлаб таралган қўшиқ ҳудди ўзининг бор кечмиши ва келажагини куйлаётгандек туюларди...

Бу тошларга қор тушар
Боғларда анор пишар...
Қачон менинг тоғ қалбим
Сен боғ билан топишар...

Айни топда Рустамнинг кўнгли Ойгулнинг ўзидан узоқлашаётганлигини ҳис қилганди. У юраги алағда бўлганча Обида бувиникига ҳаллослаб чопиб келганда Ойгул аллақачон дадаси билан автобусда кетиб борар эди...

Чўққидаги қоятош,
Ёлғизликдан эгар бош...
Яккаласа ёмғирлар
Кўзларидан тўкар ёш...

- Ойгул кетди...- Обида буви Рустамга кўзи тушган заҳоти хўрлиги келди, - синфдошинг Тошкентга кетди. Энди уни ўрни иккимизга жуда билиниши аниқ...
Рустам изтироб билан ортига ўгирилди-ю, бор кучи билан чопиб кетди...

-29-
09.05.202503:58
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Мастура ... Сен салкам қирқ йилдан буён менга гирдикапалак бўлганинг ҳаққи , бугун мен ўзим сени ҳизматингда бўламан... Опа , - деди Мирсаид ака сал нарида ўтирган Маҳина аммага қараб , - хато тарасам айтиб турасиз.

Маҳина амма индамай бош силкиди.

Мирсаид ака аёлининг сочларини авайлаб тарай бошлади . Мастура опа эри сочларини тараётган маҳал бутун умридан рози аёл каби тинч ва осойишта ётарди.

Уни шу ётишда ҳудди ботишга шайланаётган қуёшга ўхшатиш мумкин эди...

Мастура опа сешанба туни билан оламдан ўтган ота -она ва яқинларини чорлаб , уларга эркаланиш билан алаҳсираб чиқди.

У ора - орада сув ичар эди халос . Сулаймон "Ойижоним яхши кўрар эдилар , балки шуни есалар керак" дея катта йўлнинг юзидаги кафедан атайин махсус тайёрланадиган ҳалим ва буғда пиширилган "тушонка" таомини олиб келди.

Мастура опа ҳалимни кўрибоқ юзини четга бурди.

- Егим йўқ...

Ҳилола бу сафар нечоғлик ялиниб , ёлвормасин "тушонка"нинг сувидан икки қошиқ ҳам ичмади.

Ҳилола Ойижонисининг бу аҳволини кўриб чидаб турар олмади. Ваннахонага кириб сувни очиб қўйди- ю , тўйиб - тўйиб, ўксиб- ўксиб йиғлади.

Бирмунча вақт ўтгач ўзини босиб олган Ҳилола алланималарни ўйлади- ю , яна Ойижониси ётган хонага кирди. Хонада Сулаймоннинг ўзи онасининг қўл - оёқларини уқалаб ўтирар эди.

Ҳилола унинг ёнига чўкди. Ўргилиб ётган Мастура опани елкалари, куракларини аста силай бошлади ва шу аснода ўзига ўзи гапиргандек сўзлай кетди :

- Ойижооон ... Шу хонадонга келганимда ҳаётни севувчи , ҳар кунига бир мазмун берувчи , атрофидагиларга чексиз меҳр улашувчи инсон- сизни учратиб "Инсон шунчалик ҳам яхши бўлиши мумкинми ?!" дея ҳайрон бўлганман. Бора - бора сиздан ўрганишим керак бўлган фазилатларнинг шу қадар кўплигини кўриб ҳайратга тушдим. Кейин эса сизга тақлид қилиб яшай бошладим. Сизнинг борлигингиз туфайли бу хонадоннинг мен учун қучоқлари иссиқ бўлди . Бетоб бўлиб ётганимда ҳам, ётоғимда ўз онамни эмас , сизни , сизни қадамларингизни интизор кутиб ётардим. Билардим- ки , хонамга сизнинг қиёфангизда нажот кириб келарди.
Хаттоки фарзандимни йўқотганимда ҳам , бу чидаш мумкин бўлмаган дардга сизнинг бағрингизда таскин топдим. Ўзимда кураш учун куч топа олдим.

Ойижон... Энди навбат сизга...

Қаранг ... Сизнинг даво топиб кетишингиз учун қанча инсон курашяпти ... Соғайиб кетишингиз учун кафтлари дуодан бўшамаяпти. Амакижон , тоғажонлар , кенойижон , жиянларингиз, аммажоним... Муллакам бир кунда ўн маротабалаб қўнғироқ қиладилар . Додажон эса "онаси" лаб ўзларини қўярга жой топа олмаяптилар . Адамларни айтайми ?! Улар менга ота сифатида эмас , сизнинг акангиз сифатида қатъий талаб қўйганлар : "Синглим тузалиши шарт !" деб.

Мен- чи ?!

Мен сизни суйган шунча инсонга нима деб жавоб бераман ?! Ойижонимга бир пиёла овқат ҳам едира олмаган ношудман дейманми ?

Айтинг , ойижон...

Мен нима қилай...

Сиз ўзингиз ҳаракат қилмасангиз менинг қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти. Ҳеч нарса...

Илтимоос , менга ўргатганингиз каби ўзингизда ҳам курашиш учун куч топинг. Бизларни ўйланг. Додажонни , ўғлингизни , мени - барчамизни ...

Мастура опа индамай оғир ва бир текис нафас олганча жим ётарди. Ҳилола индамай қолгач , лабларидан кутилган сўзлар учди:

- Ов...ов...қат ейман..

Ҳилоланинг тош қотган томирлари бўйлаб жон югургандек бўлди :

- Ўғлингиз олиб келган шўрванинг сувини ичасизми , ойижон ?!

Мастура опа бош ирғади :

- Ҳаа ... Ўш ...ўш...шани...

Ҳилола Сулаймонга Ойижонисини ўтқизишни илтимос қилди . Ўзи ҳали ҳам дастурхонда илиқдан иссиқ бўлиб турган таомнинг сувини пиёлага қуйиб келтирди.

У ойижонисининг бўйни аралаш кўксига ихчам сочиқча ташлади ва таомни унинг оғизига тутди.
Мастура опа Ҳилола тутган таомни ярмидан кўпини қийналиб бўлса- да, симириб ичди. Ҳилола ойижонисига таом ичира олганидан жуда бахтиёр эди...

Аммо унинг бу бахтиёрлиги узоққа бормади. Мастура опа ...

#давоми_бор / 111

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
09.05.202503:53
#Диққат_тест

💃Тана тузилишингизга қараб қандай юпка ярашишини билиб олишингиз мумкин!

Жавобини билиш👇
09.05.202500:59
Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Сочлар яшин тезлигида ўсар экан

Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11
08.05.202515:15
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

- Зайнабхон, биз келдик...

- Ассалому алайкум, Жавлон ака!
Яхши келдингизми?

Ойгул дадасининг истиқболига пешвоз чиққан қош-кўзлари ҳафсала билан бўялгани, лаб бўёғининг шу даражада қип-қизилидан суртиб олганидан ўзида кичикроқ етилиб пишган помидорни тишлаб олган каби таассурот қолдирган, жингалак сочларини ёйиб олган озғин аёлга қараб негадир юраги шув этиб кетди.
- Вой, Ойгул?! - аёл Жавлонга қараб кулимсираган бўлди,- Ойгул-а бу қиз, Жавлон ака?
- Ҳа Ойгул,- деди Жавлон ва қўллари билан Ойгулни елкасидан ушлаб Зайнабхон тарафга оҳиста сурди,- уни барча нарсадан хабари бор. Бемалол танишаверинглар.

- А ?! Йўғ-ей?!- бир зум тараддуланиб қолди Зайнабхон ва тезда ўзини қўлга олиб Ойгулни бағрига босиб иккала юзидан ўпди,- асал қизим мени. Яхши етиб келдингларми?
- Ассалому алайкум, -деди Ойгул ўнғайсизланиб,- раҳмат.
- Ваалайкум ассалом. Жуда соз. Энди сени Озода қизим билан таништираман. Озода-ю?!
Ойгулнинг хонасидан:
- Нимааа? - дея норози оҳангдаги овоз эшитилди.
- Вой нима деганинг нимаси, қизим? Келақол, Ойгул синглинг келди.

-31-
08.05.202515:09
09.05.202503:57
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

38- ҚИСМ

- Қизим , - деган эди шикаста овозда ,- Ойижонингларни ҳам кунлари битиб қолган кўринади. Сен ... Сен ўзингни қўлга ол. Бу савдо ҳар бир банданинг бошида бор. Мабодо улар сенинг ёнингда омонатларини тлпширсалар , чўчиб нетиб ўтирмагин...

Ҳилола онасига дарровда қарши чиқди :

- Йўқ , асло ундай деманг , ойижон . Ниятни яхши қилайлик. Кўряпсиз- ку, ойижонни ўзлари ҳам бошқача бўляпганларини . Бу тузалишларидан дарак. Қаранг, ранглари тозаланиб , тиниқ бўлиб қолди. Озганларида осилиб қолган терилари ҳам тортилиб таранглашди. Кеча сочларини тараб , ўриб қўйганимда уларнинг янада узайиб қалинлашганлигини кўрдим. Юзларини айтинг. Тўлин ойдек тўлди.

- Қизим ,- оғир хўрсинди Роҳилахон, - айнан ана шу сен санаб ўтган аломат- белгиларни мен ҳам кўрдим. Шундан хулоса ясаб улар охирги кунларини яшаяптилар деяпман. Аданглар ҳам бу борада ҳақиқатга тик боққилари йўқ. Улар ҳам тинмай сингиллари учун дуо қиляптилар.

Бироқ ...

Ғишт қолипдан кўчган кўринади .

Мен сал аввал Ойижонингни оёқларини босиб қўяётганимда , болдирларини оч сариқ рангда тўлишиб , тўрлаб кетганини кўрдим.

Қовун пишиб етилса , дум беришдан аввал худди шундай тўрлаб сарғаяди . Инсон ҳам шундай.

Сен Ойижонингни кўп бора таомлантиряпсан. Эътибор бердингми , йўқми улар "гуллай" бошлабдилар. Тиллари , лабларининг атрофида майда - майда , палахса - палахса оқ доғларнинг пайдо бўлишига "инсоннинг гуллаши" дейилади ва бу унинг бу дунёдан насибаси кўп қолмаганлигини англатади.

- Ойижооон ...

* * *

Мастура опа туни бўйи ҳеч кимни ухлатмади. У гоҳ алаҳсираб гапирар , гоҳ эса хонадагиларга нималарнидир илтимос қилиб тиндирмас эди.

- Оёқларим ,- оғир хансиради Мастура опа , - қақшаб кетяпти , қаттиқ..., қаттиқ босинглар...

Тўшагим ботиб кетяпти , бошқа ёнбошимга ағдариб қўйинглар ...

Энди кўйлагимнинг чоклари ботяпти . Бошқаси йўқми ...

Ҳилола ... Ҳилолажоним...

- Лаббай , ойижон,- Ҳилола Мастура опанинг елкаларини силаганча унинг бошига энгашди ,- шу ерда ёнингиздаман.

- Тонг отмадими...

- Йўқ ойижон , ҳали тонг отмади.

- Қизим... Сиздан бир .. бир илти...мосим бор ...

- Эшитяпман, ойижон . Айтаверинг, - Ҳилоланинг овози титрай бошлади

- Қизим ... қиз...им ... Тонг отса ...мени ...чўмил...тириб қўя оласиз ...ми ?!

- Хўп бўлади , ойижон ... Сизни ўзим чўмилтириб , энг чиройли ойижон қилиб қўяман ... Сочларингизни тараб , иккита қилиб ўраман ... Қулоқларингиз остига аммажоним совға қилган, сиз яхши кўрган, Мадинадан келтирилган мушк- анбардан суртиб қўяман.

- Ҳааа .... - Мастура опа Ҳилоланинг сўзларидан кўнгли тўлди. Кўзларида нур жилваланди.

- Дадаси ... Дадаси ...

- Ҳаа , онаси . Сув берайми ?

Мирсаид ака аёлини бошини бағрига олди.

- Йўўў ... Менга ... Гапиринг... Сизни ... Сизни сўзлар...ингиз...ни , овоз...зингиз ...ни соғ...ғиндиим ...

- Хўўп , онаси ... Истасанг тонггача гапираман. Истасанг бир умр гапираман... Истасанг бўлди .
Ёдингдами ... Уч йил аввал сен бир шеър ёзгандинг... Мен эса уни ўзингга қайта - қайта ўқиб бергандим ...

- Яна ... Яна ўқинг ... дадаси ...


@Xazon_Rezgi. / 109
09.05.202503:53
09.05.202501:50
ҚАРИНДОШЧИЛИК РИШТАСИ ХОР БЎЛИБ ЎЛИШДАН САҚЛАЙДИ

Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳга:
- “Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Толҳа вафот қилди” - деб айтилганида, у киши:
- “Қандай вафот топибди?” -  дедилар.
Одамлар:
- “Устига қасри ағнаб вафот топибди” - деб айтишди. Шунда Саъид:
- “Бўлиши мумкин эмас, бу каби одам ана шу ҳолатда ўлиши маҳол бир иш” - дедилар. Бас, одамлар қасрни кавлаб, бузилган нарсаларни нари қилиб, Иброҳимни олиб чиқишди. Қарашса, у киши тирик бўлиб, бирор жойи синмаган ва тана аъзосида тирналган жойи ҳам йўқ эди. Шунда Саъид ибн Мусаййиб га:
- “Бузилган нарсанинг остида бу киши ўлмаганини қаердан билдингиз?” -  деб айтилганида, Саъид ибн Мусаййиб:
- “Чунки бу киши қариндош уруғлари билан алоқани узмас эди, аниқки, қариндошлар билан алоқадаги кишини ёмон ўлимдан сақланади” - деб жавоб бердилар.

©интернет


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, яхшилар ...

Янги кун муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли,   сўзи таъсирли, тоълеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги  ниятларимизни ижобат айласин...
Бугунги кунимизни мазмунли қилиб,    хайр-у барокатларини ёғдирсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
08.05.202515:15
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Жавлон Ойгул билан пойтахтга кириб келгач уни уйига олиб бормай Чилонзор метросининг ташқи бекатида жойлашган мўъжазгина музқаймоқ кафесига ташриф буюришди.
- Эҳтиёт бўлиб егин хўпми, қизим? Томоғинг бўғилиб қолмасин тағин, - деди Жавлон Ойгулнинг ёнига вазачадаги устига ёнғоқ мағзи ва шоколад қириндиси сепилган музқаймоқни суриб қўяр экан,- мана бу шарбат ҳам сенга.
- Ўзингиз емайсизми, дадажон?
- Мен шарбат ичаман,- деди Жавлон стол четидаги иккинчи бокални ёнига сурар экан,- ол қизим, сен тортинма,- у шундай деб Ойгулга синчковлик билан тикилди,- кап-катта қиз бўлиб қолибсан-а?; Қалай ўқишларингни яхши битириб олдингми?
- Ҳа дадажон, ҳамма баҳоларим беш.
- Баракалла, асал қизим. Қизим шу десанг...- Жавлон гапини давомини қандай айтишни билмай чайналди,- ҳа айтганча, сенга бир янгилигим бор
Ойгул индамай дадасига тикилди. Бунга сари Жавлон янада ўнғайсизланди.
- Шу десанг... Шу десанг, сен қийналиб қолмагин, ўқишларингни бемалол ўқийсан деб уйимизга бир ёрдамчи олиб келгандим. У жуда яхши аёл. Меҳрибон, тарбияли. Исми Зайнаб. Зайнаб опанг энди уй ишларида бизга ёрдам бериб туради. Ўйлайман-ки бир бирингиз билан чиқишиб кетасизлар. Ҳа айтганча Зайнаб опангни бир қизи бор. У қизнинг исми Озода. Озода сендан ярим ёш катта экан. У ҳам онаси билан бизникида туради. Насиб қилса кузда сен билан мактабга бирга боради.
- Дадажон...- Жавлон разм солиб Ойгулнинг музқаймовдан умуман татимаганини энди кўрди.

- Ҳа қизим, нимага музқаймоғингни емаяпсан?

- Сизни Зайнаб опага уйланганингизни биламан. Яна ойижонимларни жаннатга кетганлариниям...

- Ойгул...

- Дадажон. Юринг уйга борайлик...

Жавлон кейинги ойлар ичида қизининг бу қадар улғайиб қолганидан таажжубга тушиб қолган эди. У ўрнидан туриб кетишга шайланган қизига беихтиёр эргашди...

-30-
08.05.202515:09
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 2 329
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.