Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Шифо-инфо avatar
Шифо-инфо
Шифо-инфо avatar
Шифо-инфо


“Шифо Инфо” газетаси ташаббуси билан!
Ёшариш сари илк қадамни қўйинг!

Тибетнинг минг йиллик сирларига асосланган соғломлаштирувчи ва ёшартирувчи курсларимиз сизга руҳий ва жисмоний янгиланиш бағишлайди.

Бу нафақат соғлом танa, балки енгил нафас, сокин қалб ва ички ёруғликдир.

1-машғулот – БЕПУЛ!
Курсларимизда иштирок этиб, касалликларни тарк этинг!

Жойлар чекланган!
Йўл шу ердан бошланади


Маьлумот учун: +998 88 306 19 07



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🔼Организмда витамин ва минераллар етимаслиги турли касалликларга олиб келиши мумкин

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💥 Бугун, 6-май ҳам ишлайдиган хам уйда болаларини тарбия қиладиган оналар куни

Ушбу байрам хозирги давримизда жуда долзарбдир, чунки уйда болалар билан ўтирган оналар ҳам ишлайдиган оналардир. Ахир, болани тарбиялаш ва уй билан шуғулланиш ҳам алоҳида ишдир.

Келинг, оналаримизни ва уларнинг ишларини қадрлайлик. Бугун биз уларни хурсанд қилишимиз ва уй ишларида ёрдам беришимиз керак!

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Энг, энг, энг...

Энг фойдали таркибга эга мева қайси эканлигини биласизми❓

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Ҳамма билиши керак бўлган тиббий кўрсаткичлар

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
07.05.202509:05
URUG'LARNING SIZ BILMAGAN FOYDALARI



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🔼Кўк пиёзнинг кўз саломатлиги учун фойдалари

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🚑 ТАЙИНЛОВ

🖥   Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Худойбердиев Санжар Собирович Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.


➡️ С.Худойбердиев 2008 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2008 — 2010 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

🟣 Меҳнат фаолиятини Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасида шифокор-жарроҳ сифатида бошлаган.

✅ Турли йилларда Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

🔴
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Худойбердиев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
НИЯТНИ ЯХШИ ҚИЛИШ


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ТАБИБ!


➡️200 мл қайнаган сувга 1 чой қошиқ куркума аралаштириб, овқатдан сўнг ичилса, жигарни тозаловчи фойдали, табиий дори бўлади

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💥👑Бугун, 5 май - Бутунжаҳон маликалар куни!

Маликалар нафақат эртакларда, балки ҳақиқий ҳаётда ҳам ёнимизда яшайдилар. Булар бизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз ва хотинларимиз. Ҳар бир қиз малика, уни фақат эслатиб туриш керак.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
07.05.202508:24
⚡️Миллий тиббиёт марказида муддати ўтган дорилар беморларга тарқатилгани тан олинди

Текширув давомида марказда 2024 йилда 131 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида эса 42 нафар бемор вафот этгани қайд этилган.

42 бемордан 20 нафари жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жавобида таъкидланишича, ушбу амалиётларда марказ директори иштирок этмаган.


Батафсил: rost24.uz/uz/news/2179


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Өчүрүлгөн07.05.202512:19
➡️Қон қуюқлашганининг белгилари

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💥Иммунитетни оширувчи табиий шарбат рецепти

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🥕САБЗИ СУВИНИ 30 КУН ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Озиш учун табиий ичимлик рецепти

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
04.05.202516:04
АРАЗЛАБ КЕЛМАГИН, ЖОН ҚИЗИМ!


Кел  қизим,  тинчликми, нима гап?
Ўтган ҳафта келгандинг йўқлаб.
Вой ўлай, келдингми аразлаб?
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Гап айтма, оқлама  ўзингни.
Фаришта   деб билма ўзингни.
Маъқуллама  айтган сўзингни.
Аразлаб келмагин жон қизим.

Ҳеч қачон  сен тараф бўлмайман.
Қудаларимга айб қўймайман.
Эрингни айбдор қилмайман.
Аразлаб келмагин жон қизим.

Додажонинг дуода доим.
Ойижонинг ғамхўр, мулойим.
Ўша ерда тингин илойим.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Қани бўл, кўтар тўрвангни!
Уйингда ич карам шўрвангни!
Юрагим кўтармас ғалвангни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Сезяпман, хаёлинг ёрингда.
Ўғлинг, қизинг икки ёнингда.
Пушаймонсан қилган корингга.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Эгмагин дадангнинг  бошини.
Синама аканг бардошини.
Кўтаргин фалакнинг тошини.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Эринг ҳеч келмайди  ялиниб.
Ўзим олиб бораман бош эгиб.
Сени деб, бахтнинг деб, тахтинг деб.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Куёвим- йигитлар сараси.
Совумасин эр- хотин ораси.
Фарзандларинг кутар дадаси.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Куёвим- бир очиқ, бир қувноқ.
Йўриғига юргинда сен аҳмоқ.
Нима бўпти урса бир шапалоқ?
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Турмушнинг мушти бор, чидагин..
"Лик" этиб аразлаб келмагин.
Бу "ақлли" чора, деб билмагин!.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Айбинг топ, узр сўра, эг  бошинг!
Қовоқ уйиб, чимирма қошинг!
Заҳар бўлмасин тотли   ошинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Тилингни тий, билиб қил ишинг.
Қоровул қил тилингга тишинг.
Келинсан- малайга тенг киши.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Чиққан қизсан, чиғриқдан нари.
Бировнинг хасмисан ва ёри.
Оиланг номуси ва ори.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Лойқа сувлар тинар, кўрасан.
Ўша уйда даврон сурасан.
Юк кўтар, юзага чиқасан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Ўргатдим бардошни, сабрни.
Меҳрла енгишни қаҳрни.
Борга шукр, йўққа сабрни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Бошпананг тешикмас, бор томинг.
Дастурхонингда бор чой,  нонинг.
Шукр қил,  ямоқсиз либосинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Тўғри, келсанг хурсанд бўламан.
Онаман, бағримга оламан.
Аразласанг қувиб соламан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

"Онам ҳайдаб солди"- демагин.
Уйига сиғдирмади,- демагин.
Келсанг ҳам аразлаб келмагин!
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Ғийбатчи қўшнилар билмасдан.
Билиб- билмай гап, сўз қилмасдан.
Отангнинг обрўйин тўкмасдан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Амма, холанг  келса  не қилай?
Келинлар олдида ноқулай.
Болама, айланай, ўргилай.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Сақлагин  обруйинг, ҳурматинг.
Ўзинг келиб,  ўзинг кетиб юрмагин.
Гапларим унута кўрмагин.
Аразлаб келмагин, жон қизим.
Мастурахон севган ой қизим!
Ақлга, чиройга бой қизим!

Мастура хожи она шеърларидан


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Ризқнинг даражалари


1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.

2. Офият, соғлик-омонлик ризқнинг энг юқори даражаларидандир.

3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.

4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
06.05.202509:02
➡️Семиришга мойиллик борлигини аниқлашнинг оддий усули

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
❗️ ҚИЗИЛ ПИЁЗ ЖИГАР УЧУН ФОЙДАЛИ


⭕️ Қизил пиёз таркибида фитоцидлар, темир, магний, калий, кальций, фосфор, селен, азот каби фойдали модда ва элементлар мавжуд. Ундан жигар учун фойдали малҳам тайёрлаш мумкин.
✔️ Бунинг учун 1 кг қизил пиёз, 800 г шакар кукуни керак бўлади. Пиёзни гўшт майдалагичдан ўтказиб оламиз ва шакар билан аралаштирамиз. Тайёр малҳамни қоронғи жойда хона ҳароратида 10 кун давомида сақлаймиз.

Ана шу шифобахш неъматдан кунига 4 ошқошиқ истеъмол қилиб туриш керак.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Болаларнинг кўзлари тагидаги белгилар қандай касалликлардан дарак беради❓

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
04.05.202513:05
🌈 РАНГЛАР СИЗ ҲАҚИНГИЗДА СЎЗЛАГАНДА...


Кишининг асосан қайси рангдаги кийимларни танлаши ҳам унинг феъл-атворини белгилайди. Ранг — инсон онгостидаги жараёнларни белгилашдаги муҳим омиллардан бири.

🫧Оқ ранг — сиз хушфеъл ва меҳрибонсиз. Жаҳлингизни чиқариш қийин.

⚫️Қора ранг — безовталик белгиси. Ташқи оламга нисбатан исён кўтаргансиз. Атрофингиздагиларнинг сизга бўлган муносабатидан норозисиз.

▶️Кулранг — ишхонангиздаги раҳбарият сиздек ходими борлигидан фахрланса арзийди. Ўта масъулиятлисиз, бошлаган ишингизни охирига етказмай қўймайсиз. Анчагина ақлли бўлишингизга қарамай, буни намоён этишга интилмайсиз.

🔵Кўк ранг — ички «мен»ингиз билан келишиб яшайсиз. Олтинчи туйғунгиз (интуиция) панд бермайди. Орзу қилишни, фантазиялар оламини яхши кўрасиз.

💎Ҳаворанг —  янгиликка интилувчилар ранги. Улар учун вақт ва замоннинг аҳамияти йўқ. Ижод қилишни, илм билан шуғулланишни яхши кўришади.

🌸Пушти ранг — мўъжизаларга ишониб яшайсиз. Қўл етмас орзулар, нореал мақсадлар қуршовидасиз. Реал воқеликни тан олишни истамайсиз.

🪹Жигар ёки қаймоқранг — улар ўз фикрига эга эмас. Оқимга қараб сузишни яхши кўради. Ортиқча шовқинларсиз, тинчгина ўз ҳаётида яшашни истайди.

🌻Сариқ ранг — ўз устингизда ишлашни яхши кўрасиз. Тиниб-тинчимас. Кайфияти тез-тез ўзгариб туради.

🌹Қизил ранг — сиздан ажойиб етакчи чиқади. Жўшқин, ҳаракатчан, эҳтиросли, интилувчан, ташаббускор.

🟢Яшил ранг — ички хотиржамликка эришган, унча-мунча нарсага кайфиятини бузмайди. Табиат ва жамият қонунларига бўйсуниб яшайди.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 194
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.