ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ
Муаллиф: #Н_Шуҳратовна
172-қисм
— Ўзингни гўликка солма, нима мени жинни кўряпсанми? Аҳмоқ қиляпсанми? Тур ўрнингдан, ташқарига чиқ. Нафосат қатъиян Севинчга буйруқ берди.
Ўзи устига узун кўйлак кийиб, рўмолини ўраб, ғазаб билан йигитга гапираётган Шаҳриёрнинг ёнига чиқишди, Севинч билан бирга.
— Сен, уйланган эдинг-ку, хотининг уйда кутиб ўтирибди, сен бу ерда ҳеээ сени... Шаҳриёр сўкиниб ерга туфлади.
— Сенга пишириб қўйибдими буни чақириб, уйимни ифлос қилиб... Кўзларини Севинчга қаратди.
— Гапир, иккаланг ҳам гапир.
— Сан нимага хотини бор билан юрибсан?
— Ажрашган, хотини билан. Севинч кўзларини лўқ қилиб Шаҳриёрга қаради.
— Сани пулингга юрганини биласанми? Сан керакмассан, сани пулларинг керак, ўзидан бечораҳолни ясаб сен билан юриб, яна бошқаси билан иш битириб яна бошқасига уйланиб кетаверади, нимага шунга ақлинг етмаяптими? Севинч олазарак кўзларини Ҳумоюнга қаратди. Гапиринг дегандек ишора қилди.
— Унақамас... пулигамас... Ҳумоюн, тутилиб гапираркан, Шаҳриёр йигитнинг чўнтагига қўл тиқди.
— Мана бу пуллар нима унда? Шундан олгансан пулларни, шундайми? Эшикдан чиқаётганда, пул тушиб қолмаптими, дея чўнтагини ушлаб пулни олиб кўрганини, Шаҳриёр гувоҳи бўлганди.
— Ишимда муаммо бўлиб қолганди, шундан олгандим.
— Ифлослар. Мардмисан уйлан, ана.
— Ойиммм бермайди, Севинч сал кам бақириқ билан гапирди.
— Севади-ю, курашсин. Бор хонага кир, бу ерда турганинг билан, сени севмаслигига ишонмайсан. Нафосат уйга олиб кир. Мани бу билан гапим бор. Шаҳриёр йигитни судраб олдинга ўтказди.
— Илтимос, ҳеч нима қилманг. Нафосат олдинга одимлаб кетаётган Шаҳриёрнинг қўлларидан тутиб гапираркан, кўзларига ёш ҳам келди... Унинг бу важоҳатидан, йигитга бирор нарса қилади дея нохуш хаёлларга борди.
— Хавотир олма, тез келаман. Ановини эшигини устидан қулфлаб олгин. Эшикни ўзим қулфлаб кетаман.
— Хўп...
Севинчни хонага олиб кириб, ўзини сокин тутишга ҳаракат қилиб ёнига ўзи ҳам ўтирди.
— Менга қара, ота-онангни ўйламайсанми? Аллоҳдан ҳаё қилмайсанми? Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар. У зотнинг олдиларига Жаброил ва Микоил алайҳиссаломлар келишди. Набий айтадилар: "Йўлга тушдик ва тандирга ўхшаган нарса олдига келдик. Ундан шовқин-сурон эшитилиб турарди. Қарасак, унинг ичида ялонғоч эркак ва аёллар бор экан. Уларга тагларидан олов келиб тураркан. Олов келганда, қичқирар эдилар... Тандирга ўхшаган бино ичидаги ялонғоч эркак-аёллар зинокор эркак-аёллардир" (Бухорий ривояти). Шу сўзларни айтиб, ердан ушоқ қидираётган қушдек, бош эгиб ўтирган Севинчни бошини кўтарди. — Қиёматда жавоб беришни ўйламадингми? Нима деб ўзингни оқлайсан-а? Бошингдаги рўмол билан ҳақиқий солиҳаларга доғ тушираётганингни биласанми? Ҳеч ўйлаб кўрасанми? Мен нима қиляпман деб. Ўзингни хотин қўйганга раво кўрасанми? Мактабни тугатдинг, университетга топширмадинг, топширсанг нима қиларди. Ўзингни яхшиларга раво кўрсангчи. Қаёқдаги такасалтанг йигитнинг нимасига учяпсан, у сенга нимани ваъда қиляпти? Бир хотинни қадрига етмаган, сениям қадрингга етмайди, эрта шунга эрга тегдингам сени ҳурмат қилади деб ўйлайсанми? Ётоғинггача чақиргансан, сан кимсан дейди... Ғурур қани? Ўзингни шунчалик паст даражада кўрасанми? Ҳеч кимдан қўрқмасанг ҳам Аллоҳдан қўрқ. Турмушга чиқиб, кейин афсусланмагин. Нафосат қилт этмай ўтирган қизга яна бир бора қараб, эшикни қулфлаб чиқиб кетди...