Негадир бизда ота фарзандини чўмилтирса, таглигини алиштирса, ухлатса(ва ҳоказо...) одамларга ғалати туйилади.
📌Лекин фарзанд билан ўтказилган ҳар лаҳза отани оталигини ҳис қилишига, бола билан ришталарини мустаҳкамлашига ёрдам беради.
📌Оналар билан боғлиқлик шундоқ ҳам табиий равишда болади. Оталар эса 9 ой ҳомиладорликни бошдан ўтказишмайди, дард чекиб туғишмайди, эмизишмайди. Табиийки, боғлиқлик фақатгина болани кўтариш, эркалатиш, у билан ўйнаш, вақт ўтказиш орқалигина ўрнатилади.
📌Бола билан бирга ўйнаганда ота учун ҳам бола учун ҳам муҳим бўлган окситоцин ва дофамин ажралади. Бундан ташқари, ота-онанинг фарзанди билан бирга вақт ўтказиши боланинг руҳий ва жисмоний ривожланишига, келажакда инсонлар билан муносабат қуришига ҳам катта таъсир кўрсатади. Онажонлар, болани кўпроқ отасига беринг!
👫@farzand_tarbiyasi_baxti- Обуна бўлишни унутманг!