Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
SHODMONQUL SALOM she'ri avatar

SHODMONQUL SALOM she'ri

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган!
Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаJan 10, 2020
TGlistке кошулган дата
Mar 09, 2025
Тиркелген топ

Рекорддор

29.03.202523:59
2.3KКатталгандар
11.04.202512:14
67Цитация индекси
10.03.202510:15
3.3K1 посттун көрүүлөрү
09.03.202510:18
3.3K1 жарнама посттун көрүүлөрү
30.03.202523:59
11.17%ER
09.03.202523:59
142.26%ERR

SHODMONQUL SALOM she'ri популярдуу жазуулары

КЎНГИЛ

"Кечга... ишдан келай, майлими..?"
Эшикни ёпасан – кетасан.
"Чарчадим.  Ишим кўп, вақтим йўқ...
Тонг отсин, майлими..? " Ётасан...

Қўлингда – бозорлик. Йўл тирбанд,
Қор босиб келасан, этик ҳўл...
Телефон асабий жиринглар,
"Йўлдаман. Борайин... уйда бўл..."

...Чигиртка чириллар шом чоғи,
Ёз қачон келдийкин – ўйлайсан...
Бир марта, бир марта бўлса ҳам,
Сен менинг ҳолимни сўрмайсан...
Сен менинг кўнглимни билмайсан...

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Жоним мушкул сафардадир, йўл билмас содда роҳим бор,
Айланиб ўтиб бўлмайди– ўзим қазиган чоҳим бор.

Бошим хамдир, лойим хомдир, бенаводин бенавоман,
Овоз берсам, кўзи ёнгай– бир-икки хайрихоҳим бор.

Ёмғирни санар фаришта, адашгай субҳ савобидин,
Ул малак ҳисобдан йитгай – санаб бўлмас гуноҳим бор.

Бад нафасим теккан дунё, қатрон қилмай тоза бўлмас,
Юзтубан йиғлагайдурмен, кўкка етгудай оҳим бор.

Ичимга бир қуюн кирган, чиқиб кетмоққа излар йўл,
Анинг телба исёнидан вайрона бўлган боғим бор.

Ичимга зўр яшин тушган, ёқиб ёқмас, ўчиб ўчмас,
Куюклари бўғзимдадир, шундан кўзимда доғим бор.

Қирқ йил хазинабон бўлдим– сўрган, сўрмаганга бердим,
Охир қуруқ қўл-ла чиқдим –шундай шармисор чоғим бор.

Самода банди руҳлари, заминга етмас оҳлари,
Чирқираб турган бир ожиз, мунис, меҳрибон моҳим бор.

Аё, одам Меҳрибони, аё, оламлар Посбони!
Ўзинг раҳм эт, ёбонингда гуноҳдан бино тоғим бор.

Аё, фалаклар Сарбони, фалакларни Яратгоним!
Ўзинг азм эт:яхш бўл, деб,ҳамонки ёмон чоғим бор.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
26.03.202523:33
ХАЛИФА ВА БОЛАЛАР

Қумдан қўрғон ясаб турган болалар,
Фонийликдан белги берган болалар.

Гоҳи зерикарлар бундай ишлардан,
Фурсат ўғирловчи бул ташвишлардан.

Болалар киргайлар Худо уйига,
Умар ўлтиради меҳроб пойида.

"Эй, Умар!" Чақиргай боланинг бири,
Сокин назар қилар Исломнинг шери.

Бола дер: "Эй, Умар! Худодан қўрққил!"
Умар йиғлай бошлар Раббидан қўрқиб...

Болалар қиқирлаб чиқиб кетарлар,
Ўйин жойларига бориб етарлар.

Умарнинг кўзёши томсин юзимга,
Маърифат ёғилсин ҳар бир рўзимга.

Ё, Раҳмон! Ул зотни раҳмат айлагил!
Гўдак болаларни иззат айлагил!

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
БИР МАЪРУЗАЧИга!

Бизнинг ёқда ҳақиқатчи кўпайди, денг,
Йиғинларда стол муштлаб довлашади.
“Билмабмизда, шундай ғаддор экан “у” деб,
Собиқларнинг мозорини ковлашади.

Биттасини танийман мен – ёндафтарин,
Қўлдан қўймай шошилади мажлисларга.
У кеча ҳам бугунгидай куйиб-пишиб,
Собиқларни фош қиларди раисларга.

У кеча ҳам тил ҳақида қайғурарди,
Миллат учун жоним фидо, дерди нуқул.
Ўшанда ҳам ҳозиргидек ёзғирарди,
Собиқларнинг айби билан эди машғул.

Асабидан узилмайди битта тола,
Мен сезаман – ширин жони “қилт” этмайди.
Икки кўзи тарозининг палласида,
Тили эса “ҳақиқат”ни унутмайди.

Энг ёмони – айбин топиб айтолмайсан,
Ушлайдиган думи-ёли қиртишланган.
Виқор билан “ҳақиқат”дан гап бошлайди,
Таъналари собиқларга бағишланган.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Assalomu alaykum!

Sizni jurnalimiz taqdimotida ko‘rishdan mamnun bo‘lamiz.

Keling. Kutamiz!

📍 Lokatsiya
***
Раббим қирқ тўрт ёзу қирқ тўрт қиш берди,
Сўзнинг оташида зўр куйиш берди.
Бандаларга яшаш завқин берди-ю,
Менга бандасини жим севиш берди.

Қирт тўрт баҳор билан қирқ тўрт куз берди,
Бир яхши аёл ҳам ўғил-қиз берди.
Дарёдан ўтишим керак оралаб,
Елкамга қутлуғ юк – бир қоп туз берди.

Бир азим юрт берди – тоғлар, дарёлар,
Меҳрибон она эл – сўзи даволар.
Бегона ўтни ҳам аяб юлади,
Ноқобил бўлсам ҳам қилди дуолар.

Нималар сўрмадим, берди барини,
Муҳаббат ва аччиқ ҳижронларини.
Кўзёшларим билан қўшилиб кетди –
Сира аямади ёмғир-қорини...

...Юз йил етмагайдир барин санасам,
Мен нима сўрасам, сийлади бекам.
Ҳамма тилагимни берди-ю, фақат.
Тоат ва сабрни аяди Эгам!

Шодмонқул СAЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
03.04.202514:58
Нега бундай бўлди, кўп қувондимми,
Бу белгидан қандай ғофил ўтдим мен?
Қаттиқ ишондимми ёки тондимми,
Муҳтожлик, барисин ўйлаб топган сен!

Онам нигоҳидай қабарган йўллар,
Отам истагидай тилсиз ва мискин.
Сўнгги япроқ каби силкинган қўллар,
Нималар тилаган эдинг мен учун?

Нега бундай бўлди, ҳисоби недан,
Нега бундай хабар айтар бу тилмоч?
Нечун маст одамдай урилди менга
Шомда бойўғлилар қўнган симёғоч?

Ғусса маст қилганлар абадий мастдир!
Кўзларим — ичилмай турган жуфт қадаҳ.
Сеҳргар кечадан кесакдай кундуз,
Бир қулфга бир калит бергинда, Оллоҳ.

Кўнглим дор остида амрни кутиб,
Умиддан, қўрқувдан мангу карахтдир.
Кўнглим — қуригунча ғарибга соя,
Сўнг дор учун устун бўлган дарахтдир.

Хазоннинг ўрнини барг мисол ёриб,
Тиззамни қонатиб тақдирдан сўрдим.
Тонгдан шомга қадар пиёда бориб,
Сўнг ҳолим қолмади... йиғлаб юбордим.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Ассалому алайкум
Азиз шеър аҳли, кўнгил аҳли!
Барчангизни @Shodmonqul_SALOM ижодий каналида кўриб, қимматли фикрларингизни, самимий изҳорларингизни ўқиб турганимдан хурсандман! Барчангизга самимий тилакларимни, ташаккуримни билдираман!
Кўнгилнинг ҳаловатга, осудаликка етиб келиши осон эмас. Бу чин саодат. Бу даражага етиб келмаган одам шеър ўқий олмайди, сўзнинг тотини туймайди. Шу иқбол СИЗЛАРНИ тарк этмасин!
Оллоҳ фаришталари заминга тушиб-чиқиб турган паллаларда тилайман: БАРЧАНГИЗ сира камлик кўрманг! Неки эзгу ниятингиз бўлса етингизлар!
Айём муборак бўлсин!

Меҳр билан, Шодмонқул САЛОМ
20.04.202508:40
@Shodminqul_SALOM
02.04.202504:28
КАТТА ҲОДИСА

Шоир Шодмонқул Саломга

Дил боғин гоҳ тикан, гоҳи гул кўрдим,
Гоҳ булбул, гоҳида қирғовул кўрдим.
Барча шоҳу вазир шеър аҳли аро,
Ёронлар, мен букун шодмон қул кўрдим.

Сирожиддин САЙЙИД

2012 й.

@Shodmonqul_SALOM
30.03.202507:02
СЎЗБОШИ

Давраларда, суҳбатларда, тил эшилганда,
Фурсат ўтиб кетганида, фурсат келганда,
Айтилганда, айтилмасдан ичда қолганда,
Айтарингни айтмаса, деб жим термулганда,
Қадаҳ бўшаб, юракларинг лим-лим тўлганда,
Хонқизини сарсон қилиб овуч олганда,
Ёши улуғ туйғуларинг рихлат қилганда,

Юрагингни бир тоза сўз қамаштирганда,
Ё қалбингни ўзинг билан яраштирганда,
Севги янглиғ бир оромли адаштирганда,
Кечаларга ханжар бериб саваштирганда,
Ё сўрмасдан қўл бердириб сўраштирганда,
Ачингандай узоқ тинглаб, суриштирганда,
Ёлғонингни ростинг билан бериштирганда,
Ўзинг билан суратингни солиштирганда,

Ё висолда бўса олиб, бўса берганда,
Тириклигинг тирикликдан баланд турганда,
Ер муз бўлса, чор тарафдан итлар ҳурганда,
Кунларингдан бир кундошинг қаср қурганда,
Ана шунда қўлтиғингдан кимдир кирганда,
Қирғоққача сувлар ютиб бирга борганда,
Қирғоқларда болакайлар шўх югурганда,
Ўғлингними, қизингними кўзин кўрганда,

Ёлғизликда, туманларда эгасиз, ғамгин,
Ё ҳожадек қўл орқада – турганда эмин,
Қояларга бағринг бериб бўлолмай эркин,
Бекатдаги бир нигоҳдан топганда таскин,

Мулозимдай югургилаб ўтса шамоллар,
Кунгай ёқда исмалоқлар эзса аёллар,Кўкламларга кўнглинг кетган бемор чоғингда,
Бир ўспирин анор гуллаб қолса боғингда,

Яшамоқчи бўлганингда яшаганда ё
Яшалмаган ҳаёт каби маҳтал ва расво,
Турганингда айролиқда ёки дийдорда,
Ё кўзларинг кўр бўлганда бир хушхабардан,

...Ана шундай фурсатларнинг ёлғони учун,
Шу ёлғоннинг Худодай ҳақ исёни учун,
Бесар кетган кўз ёшларнинг фиғони учун,
Ҳайф ўтаётган умрларнинг армони учун,
Ва РОСТликнинг кенгликлардай осмони учун,
Шу осмоннинг мен деб келган найсони учун,
Юрагимнинг Ватан деган султони учун,

Ботинимда бор бўғиним бир зириллайди,
Юрагимда арслондайин ШЕЪР ириллайди,

Суяк синиб, тилим қонаб СЎЗ ёзилади,
Ёлғонларнинг чин олови чин босилади.

Бу лаҳзада яқинлашманг, куясиз – чўғман,
Қолган пайтда тирикларнинг сафида йўқман.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Кайра бөлүшүлгөн:
Мирзо Кенжабек ижодхонаси avatar
Мирзо Кенжабек ижодхонаси
01.04.202504:27
ТАРОЗИНИНГ ЯХШИЛИК ПАЛЛАСИ

****
Шукур Холмирзаев ва Рауф Парфидан ватансеварлик сабоқларини ўргандик. “Илҳом” клуби, Усмон Азим, Эркин Аъзам, Хуршид Даврон, Муҳаммад Раҳмон суҳбатлари ва хонадонлари бизнинг ҳаракатдаги очиқ адабий муҳитимиз эди.

Йўлдош Эшбек “Гулистон” журналида чоп этилган бир туркум шеъри билан машҳур шоирга айланган.

Миръазиз Аъзам: “Кўп улуғ шоирлар фақат қатъий интизом билангина улуғлик даражасига етган”, деб таъкидлар эди. Шу сабаб, ҳали қилган ҳамма ишларимни халқимизга етказмаган бўлсам-да, ёшлигимдан ҳаётимда мустаҳкам иш-ижод интизомини ўрнатиб олган эдим.

Адабиёт газетасида хизмат қилганимда обуна ишлари билан Нукусга сафар қилгандим. Тўлепберган Қаипбергеновнинг уйида унинг иш интизомидан ҳайратда қолганман: эртадан кечгача, ўтириб ҳам, ётиб ҳам ёзаверар эди. Тафаккур қилар эди.

Шукур Холмирзаевни ёзишдан холи топиш қийин эди. У киши ўзини адабиёт учун қурбон қилган шахс эди. Маълум бўладики, сўз санъатининг талаби тинимсиз меҳнатдир.

Абдуқаҳҳор Иброҳим: “Ҳаётда тарозининг икки палласидан бирига тош қўйиш зарур бўлган ҳоллар дуч келади. Ҳамиша тарозининг яхшилик палласига тош қўйинг, агар яхшилик палласига тош қўйиш қўлингиздан келмаса, бир илож топиб, ёмонлик палласига тош қўйишдан сақланинг”, дер эди. Бу сўзни яшаш шиори қилиб олишга уриндим.

Эркин Воҳид: “Шоир сўзда ҳам, шеърда ҳам иссиқ нафас қилиши керак. Фаришта омин дейди, деган гап бор. Ўлимдан ёзган шоирларнинг кўпи ёш ўлган. Асқад Мухтор: “Кўнглим сезиб турар, узоқ бўлар умрим”, деб ёзган, мана узоқ умр кўрмоқда”, дея яхши ният тақдиротнинг яхшилигидан хабар беришини айтар эдилар.

Абдулла Орипов бир болалар шоири ҳақида: “Фалончининг оғзини саккиз йил пойладим, оғзидан бир ҳикматли гап чиқмади”, дердилар. Демак, билдимки, сўзда ҳам, шеърда ҳам ҳикматли сўз айтишга уриниш керак ва ҳаётдан ҳикмат излаб яшаш керак Албатта, булар ҳаёт сабоқларидир.


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
24.03.202500:24
ЁМҒИР

Ҳар битта томчини битта фаришта
Олиб тушар эмиш заминга кўкдан!
Юрак ҳапқиради, ё, Қодир Худо,
Раҳматлар юбординг бизга фалакдан.

Бу мунир лаҳзада дуо қабулдир!
Кўзёш ювган кўнгил сирин айтади:
Ёмғир олиб тушган ҳар бир малойик
Бир яхши ниятни олиб қайтади!

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
27.03.202506:40
ЯШАШ МЕЗОНЛАРИ: АВВАЛ ВА ҲОЗИР

▪️Олдинлари одамлар бир-бирининг ёнига шунчаки, иши бўлмаса ҳам гурунглашиш учун бораверарди. Ҳозир гурунгга вақт йўқ. Иши бўлмаса, биров-бировга қўнғироқ қилиши ҳам амримаҳол.

▪️Олдинлари кимдир раҳбар бўлиб тайинланса ўша кишини таниган-танимаган одамлар ғойибона "Жуда яхши, халқпарвар одам дейишаяпти. Худо назар қилган киши экан-да. Бўлмаса катта бўлармиди?", деб яхши гумон қилишарди. Ҳозир эса энди иш бошлаётган раҳбарнинг ёмон жиҳатини топишга уриниш урфга кириб бораяпти.

▪️Олдинлари муаллимлар болани уришса, ота-онаси ҳам муаллимни ёқлаб, фарзандига танбеҳ берар, ҳатто тарсаки ҳам туширарди. "Муаллим хато гапирмайди, тўғри қилибди" дейишар ва "Устознинг урган жойи қиёматда куймасмиш" дея матал ҳам айтиб қўярдилар. Ҳозир эса бирор муаллим фарзандимизни уришиб қўйса, уни судга беришгача бораяпмиз.

▪️Олдинлари бирор киши ким биландир кўришиши керак бўлса, у билан бир ой олдин аҳдлашиб қўйса бас, ўша манзилга айтилган вақтда борар эди. Ҳозир телефонда юз марта келишилгандан кейин ҳам бирор нарса тўғри келмай қолиб, ваъдалар бузилаяпти.

▪️Олдинлари одамларнинг сони кам эди, орзулар катта ва кўп эди. Ҳозир эса аҳоли кўп, аммо орзулар майдалашиб қолди.

▪️Олдинлари  яшаш учун яшардилар. Ҳозир эса пул топиш учун ишлашаяпти. Яшаш урфдан қолаяпти.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
01.04.202512:11
БИЗНИНГ БОЙСУН!
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.