Қиз йўқ деб бош чайқади,- Сен мени мен севганчалик севолмайсан. Ҳеч қачон. Чунки сени яқинларинг бор. Юрагингдаги меҳр бўлинишга мажбур. Мени юрагимда эса фақат сен борсан. Бошқа бўлишадиганим йўқ. Шу сабаб сени тушунмайман,- Ёдгор ўрнидан турди. Дилрозга олдига бир пачка пул, машина калити ва телефонни ташлади.- Кет. Ҳозир мастман ва жуда қаттиқ хафаман. Сени кўргим келмаяпти. Эрта ҳушёр тортсам сенга бу гапни айтганимга аниқ афсусланаман. Шу ерда бўлсанг қўйиб ҳам юбормайман. Ҳозир эса кетавер,- Ёдгорни икки кўзи жиққа ёш эди. Аммо кўзёши ҳам ўзидек қайсар, юзига оқиб тушмасди.
Ёдгор эшикни очиқ қолдириб ҳовли томонга ўтди. Дилроз йиғлаганча Ёдгорни изидан қараб қолди. У бу қизиққон йигит қалбида бунча ҳасрат борлигини билмаган экан. У эркак киши бунчалар аёл меҳрига зор бўлади деб ўйламаган экан. Ёдгор уни фақат эркаклик майили учунгина севади деб ўйлар эди. Дилроз Ёдгор учун бу қадар қадрли эканини билмас эди. Тиззаларини қучиб узоқ йиғлади. Ярим тун бўлди. Ташқаридан ёмғир овози эшита бошлади. Дилроз ўзини тартибга келтириб ташқарига Ёдгорни излаб чиқди. У ёмғирдан озгина пана айвонда чекиб ўтирарди. Дилроз у ерга бориб оёқ ости сегарета қолдиқларига тўлиб кетганини кўрди.
-Ёдгор ака,- йигит Дилрозни кутмаган шекилли унга қараб қолди.
-Кетмадингми ҳали?
-Кетолмадим.
-Кет. Сени кетиб қолади деб юрак ҳовучлашдан чарчадим. Ҳозир имконинг бор. Чунки мени эсим жойида эмас. Эрта қўймайман кетишга. Яна йиғлайсан. Юрагимни сиқасан. Мени айблайсан.
-Ундай қилмайман.
-Сен билан мени гапимизда тутруқ қолмади ўзи биляпсанми? Айтганимизни ё қилмаяпмиз, ё айтганимиздан тоняпмиз.
Bexato:
-Шунинг учун ҳам бир-биримиздан кечолмаяпмиз.
-Сенга қолса,- Ёдгорни гапи тугамай Дилроз уни оғзидаги сегаретани отиб юборди.
-Бўлди файласуфлик қилмай уйга юринг шамоллаб қоламиз,- қиз ростдан совқота ётганди.
-Кетмайсанми?- Ёдгор Дилрозга илтижоли қаради.
-Йўқ,- титради қиз.
-Нега?
-Уйга кирсак айтаман,- Дилрозни кўзларидан ёш думалади.
Дилроз шу куни тонггача ухламади. Ёнида қўлидан маҳкам ушлаб ухлаб ётган Ёдгорни ташлаб кетолмайди, аммо опаси...
Ёдгор кетишга тайёр Дилрозга қаради. Кўп йиғлаганидан, ухламаганидан қизни кўзлари шишиб кетганди.
-Кетдикми?
-Ҳа,- деди қиз жилмайиб.
-Кеча урганим учун кечир мени,- Ёдгор Дилрозни бағрига босди,- нима қилаётганимни билмай қоладиган даражада ичган эканман.
-Ҳали буни қайтараман. Ҳеч хавотир олманг,- Дилроз кулиб қўйди.
Йўлга чиқиб Иккиси ҳам аеропортга келишгунча деярли гаплашишмади. Ҳали вақтли бўлгани учун кутишга ўтиришди.
- Ёдгор ака опамга қўнғироқ қилиб олай.
-Майли. Ма,- Ёдгор хўрсиниб.
Дилроз телефонни олиб нари кетди.
-Опа,- деди узоқ гудокдан кейин овоз келганда.
-Дилроз...қаердасан. Нега бундан қилдинг?
-Опа, кечиринг. Мен сизни жуда яхши кўраман.
-Кўрнамак экансан. Зубайрни ноқулай аҳволга солиб кетдинг.
-Кечиринг опа.
-Кечиримингдан нима фойда. Қайт орқангга. Ҳаммасини эшитдим. Бўлмаса қайтиб келсанг ҳам оилали аёл бўла туриб қилган хиёнатингни кечирмасдим.
-Ўзингиз нима қиляпсиз? Нурислом акага турмушга чиқяпсизми?
-Ҳа. Сени бу қизиқтирса кетиб қолмасдинг.
-Нима қилай опа, бу севгидан сира қутила олмаяпман. Уни жуда севаман. Ҳамма ишим хатолигини , сизни ранжишингизни, Зубайр акамга ноҳақлик қилиб кетаётган бўлсам ҳам ўзимни тўхтата олмаяпман. Кетишга имкон берса ҳам кетолмаяпман.
-Аҳмоқ синглим.
-Мен кетсам у адо бўлади опа. Усиз мен ҳам адо бўламан. Биз шундай телба бўлиб қолганмиз,- Дилрозни кўзидан тинмай ёш оқарди.
-Йиғлама. Мени ҳам йиғлатасан ҳозир. Ақлинг кетиб қолганини биламан. Бўлмаса бизга шунча ёмонлик қилган одамни ёнига чопармидинг. Энди билганингни қил. Ўзинг пиширган ош ҳамма яқинларингдан узоқда яшайсан энди.
-Қачондир кечирмайсизми?
- Ўзингни эҳтиёт қил,- Алия алоқани узди.
Дилроз орқасидан келган Ёдгор суяб олиб кетмаганда ўзи кета олмасди.
-Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади,- деди Ёдгор уни етаклаб кетар экан.
🌺🌺🌺