#ЭГОИСТ 80-қисм.
#Дилором_Қосимова
* *
__Нима бўлди Ниҳол? Балконда нима қиляпсан? Ҳаво анча салқин бўлса.
__Гуласал ўғил фарзандли бўлибди. -Гулниҳол Алиёрга маюс боқди.
__Умри билан берган бўлсин. Улар учун ҳурсандман. Бизгаям насиб қилсин.
__Насиб қилармикан? -умидсиз боқди. -Тўйимизга олти йилдан ошди. Қанча даволандик, Айро яшаб ҳам кўрдик. Мен кетган пайтим беш ой.
Аммо қайтганимга ҳам ярим йилдан ошди. Менимча биз....
__Ҳаммаси яхши бўлади. Керак бўлса умримни охиригача умид қиламан. Аллоҳдан сўрашдан тўхтамайман. Сен сиқилма. Кўрган одам жиянли бўлганидан ҳурсанд эмас, акси деб ўйлайди.
__Сизни ҳам юзингиз шивут мени деб.
__Ким айтди мени юзим шивут деб?
__Алиёр ака. Мен жиянли бўлганимдан ҳафа эмасман. Аксинча сизга фарзанд ҳадя этолмаганимдан....
__Насиб бўлса Аллоҳ бизга ҳам беради. Қани кулчи?
Гулниҳол Алиёрни кўнгли учун, жилмайди.
Йўқ У синглисига ҳасад қилгани учун ҳафа эмас. Ўзи фарзандсиз ўтиши мумкинлигини ўйлаб ҳомуш.
__Совуқда турганингга рангинг ҳам ўчиб кетибди. Яхшимисан?
__Ҳа-аа. Мен.
Гулниҳол гапини давом эттира олмай, боши айланиб кетди.
Йиқилай деганда Алиёр ушлаб қолди.
__Сенга нима бўлди яхшимисан?
__Бошиммм.
__Қани юрчи. -Алиёр Уни суяб, ётоқхоналарига олиб кирди. -Шу кунларда кўп бошинг айланяпти. Иштаҳанг ҳам яхшимас. Эртага шифокорга олиб бораман.
__Шарт эмас.
__Шарт! Ишламайсан ҳам.
__Ягона овунчоғим шу иш бўлса. Ундан ҳам айирмоқчимисиз?
__Мен кимман унда? Мен борманку.
* *
__Ҳўш. Қани куёв бола суюнчини узатингчи. Синглимиз ҳомиладор экан.
Шификор аёлни гапидан, Алиёрни ҳам, Гулниҳолни ҳам кўзлари ёшланди.
Қулоқларига ишонгиси келмас.
Бу ёқимли ибораларни қайта эшитгиси келарди, иккисини ҳам.
__Ростданми доктир.
__Албатта, ёлғон бўлиши мумкинмия тавба.
__Доктир бизни тўйимизга олти йилдан ошди. Биринчи фарзандимизни туғилмасдан олдин. Автоҳалокат сабаб йўқотганмиз. Шундан кейин... -Алиёр гапини давом эттира олмай, қувончдан тинмай йиғлаётган, Гулниҳолни бағрига босди.
__Алиёр ака. Мем мен тўғри эшитдим-а? Биз...биз.
__Тўғри эшитдинг ягонам. Бизни фарзандимиз бўлади. Айтгандимку сенга сабр қилишимиз керак деб...
Шифокор аёл иккисига мамнун боқди. Уларни кўриб, ўзини ҳам кўзларида ёш қалқиди.
__Ўзини аҳволи яхшими? Боши кўп айланяпти. Соғлиғида муаммо йўқми?
__Анимия, бу қўрқинчлимас. Тиббиёт ривожланган ҳозир. Муолажалар олса ҳаммаси ўрнига тушиб кетади.
__Раҳмат, бизни қанчалар қувонтирганингизни билсангиз эди. Бу сизга суюнчиси.
Алиёр аёлни чўнтагига пул солди.
__Керакмас.
__Опа чин кўнгилдан. Ичимга сиғмаяпман ҳозир. Шу ҳабарингиз учун, боримни беришга тайёрман билсангиз.
Алиёр қайта Ниҳолни ёнига ўтириб Уни қучди.
__Кейинги ҳабаримдан осмонга учсангиз керак унда.
Алиёр ва, Ниҳол сўзсиз ҳайрон тикилдилар. Фарзандли бўлишларини эшитишдан ҳам ортиқ ҳушхабар борми ҳозир улар учун?
__Улар эгизаклар. Жинси ҳали аниқ эмас. Бир ойдан кейин келсангиз, жинсини ҳам билиб бераман.
Бу ҳабардан кейин, қувонч кўз ёшлари кўпайди.
* *
__Овқат қилмадингми?
__Йўқ! Аммо қорним жуда очқади.
__Ертароқ келмоқчи эдим. Дўстларим билан бироз қолиб кетдим. Ол еб ол.
__Раҳмат. -Гулниҳол Алиёр олиб келган егуликни олиб, ошхонага кетаркан. Алиёр ортидан кулиб кирди.
__Пингвингга ўхшаб қолибди юришинг.
__Оёқларимга раҳмат. Учта одамни кўтариб юрибди. -Гулниҳол таомни очиб ея бошлади. -Эртага ойижон келаркан. "Ой куниз яқин, ёнизда бўламан. Бу ерда ҳавотирдан ухлолмаяпман" дедилар.
__Ҳа яхши. Қизларим тезроқ туғилса эди. Ойим ҳам Зиннатдан кейин анча кутди.
__Иккиси ҳам қиз эканига ҳафа эмасмисиз?
__Асло. Бундай аҳмоқона гапларни гапирма. Тирноққа зор бўлган пайтларимиз ёдингдами?
__Унитиб бўладими?
__Унда бундай гап, гапирганингни қайта эшитмай.
__Ҳўп. -Гулниҳол бироз пишшиллаб овқатланар экан. Алиёр шу кунига шукрона айтганча унга термулиб турарди.
#ЭГОИСТ ТАМОМ
03.10.2023.
29.11.2023
#Дилором_Қосимова
Ҳулоса ўзингиздан❤️❤️