Бизни хитойликлардан кўра кўпроқ қоракўз коррупционерларимиз хавотирга солиши керак
Умуман олганда, кейинги вақтда жамиятда, айниқса, зиёлилар орасида Хитой масаласида уйғонган аксилкайфият баъзи бировлар зўр бериб тушунтирмоқчи бўлаётганидек, синофобия ёки ксенофобия таьсиридан эмас. Мулътикултуризм биз учун тарихий меърос. Турли халқлар, маданият ва динлар бизда азалдан бўлган ва аждодларимиз ҳеч қачон айирмачилик қилмаган. Бугун ҳам шундай.
Хитойликларга эътироз эса уларнинг бугун бутун дунё бўйлаб ёйилаётган экспансияси билан боғлиқ. Иқтисод, сиёсат, маданият, қўйингки, барча жабҳадаги тийиқсиз таъсир доираси орқали Хитой метофорик услубда ва фавқулодда империячилик даъвосини илгари сураётир. Бу масаланинг бир жиҳати.
Энди бунинг фақат ўзимизгагина боғлиқ бўлган иккинчи томониям бор – кўпчилик жойлардаги мулозимларнинг коррупцияга алоқадор эмаслигига ишонмайди. Ўйлашадики, инвестиция киритаман, деб келган хитойлик, дейлик, тумани ҳокимини осонгина нафсидан илинтиради... Агарки, ҳамма ватанпарвар бўлиб, давлат ва миллат томонида туриб масалага ёндашганида бундай хавотирлар бўлмасди. Ҳозир эса шубҳага ўрин бор. Бу эса синофобиядан чуқурроқ ва оғриқлироқ масала, биз учун.
@platformauzb