22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни билан барча маҳалла фаолларини самимий табриклаймиз!
Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган, бутун жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгуси.
Куни кеча бўлиб ўтган Наврўз байрами тантанасида давлатимиз раҳбари ўз нутқида ушбу сана муносабати билан барча маҳалла фаолларини табриклар экан, миллий анъаналаримиз ўчоғи бўлган маҳалла тизимининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани, ёшлар тарбияси, осойишталикни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий ҳимоя ва хотин-қизлар фаоллигини кучайтириш, экология ва ободлик каби бири-биридан муҳим вазифалар маҳалланинг ўзида ҳал этилаётганини алоҳида эътироф этдилар.
Ҳақиқатдан ҳам охирги йилларда бу соҳада катта ўзгаришлар юз берди. Ҳамма соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳалла еттилиги” тизими самарали фаолият олиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида - маҳаллада яшовчи ҳар бир инсонни рози қилиш сиёсати ётибди.
Маҳалла тизимида ишлаётган юртдошларимизга, юрт ободлиги ва хотиржамлиги йўлида эл корига яраётган барча маҳалла фаолларига мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файзу барака, серқирра ва масъулиятли фаолиятида улкан ютуқ ва омадлар тилайман.
@a_xaitov