Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Shokirjonov news avatar

Shokirjonov news

Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar
Murojaat uchun: 👉 @shokirjonovbot
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаJun 07, 2017
TGlistке кошулган дата
Aug 09, 2024
Тиркелген топ

Рекорддор

10.12.202423:59
10.3KКатталгандар
28.02.202523:59
275Цитация индекси
19.04.202506:53
22.9K1 посттун көрүүлөрү
13.02.202523:59
24.6K1 жарнама посттун көрүүлөрү
04.02.202523:59
13.13%ER
19.04.202513:06
237.53%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Shokirjonov news популярдуу жазуулары

20.04.202517:09
Бир пайтлар футболга муккасдан кетганимда, падари бузургворим мағлубиятдан куйганларим, ёнганларимри кўриб, "ўғлим яккакурашларда биздан чиқади, жамоавий спорт турларида қийин масала", деб қўярдилар.

Дада, бизданам чиқаркан, мана...

Арабча футбол қанча куйдирди бизни шу мустақилликнинг 30-34 йилида. Ўзбек ўғлонлари ўзбекча футбол билан енгишяпти уларни.

Чиқаркан-ку, мана, биздан ҳам чемпионлар футболда.

Йигитлар, сизлар ҳартомонлама чемпионсизлар. Илк марта отам шу масалада ноҳақ бўп чиққанидан хурсандман, очиғи.

Бу Янги Ўзбекистонда катта бўлган болалар. Булар бизнинг яқин 10-15 йилдаги футболимиз келажаги. Бемалол футбол кўрамиз шекилли буёғига, иншааллоҳ.

Ғалабалар бардавом бўлсин! Ҳали бизни ЖЧ-2026 йўлланмаси кутмоқда.

➡️ @shokirjonov
Pastdargʻom эмас Past Dargʻom дея ажратиб ёзилишини кўпчилик пастдарғомликларнинг ўзи ҳам билмайди.

Стелла эса зўр чиқибди, фақат ҳушёр бўлиб туриш керак, токи RGʻ ҳарфларининг лампочкаси куйиб қолмасин...

➡️ @shokirjonov
14.04.202516:02
Чет элларда ўқиётган умидли ёшларимиз.

Мендан битта маслаҳат: қайтманглар, Ўзбекистонга. Бизнес лойиҳа ва стартаплар қила кўрманглар. Бу ерда бирларинг икки бўлмайди юҳоларнинг дастидан.

➡️ @shokirjonov
Офарин!
Твиттерда йўлдаги «яма»дан қочиб, қўшалоқ сидирға чизиқни бироз босгани учун Нексия-3 ҳайдовчисига жарима келганини ёзишяпти.

Бундақа носоз йўлларда, токи йўл тузатилмас экан, жарима ёзувчи камералар ишламаслиги керак. Бу ҳол бутун камералар орқали жаримага тортиш тизимини дискредитация қилади.

➡️ @shokirjonov
28.03.202505:20
Ҳанс Кристиан Андерсенникидан ҳам ҳаётийроқ эртак.

➡️ @shokirjonov
Андижон вилояти Хўжаобод туманида содир бўлган воқеа.

Ўқувчи бола кутиб туриб, светофорнинг яшил чироғи ёнгач, «зебра»дан йўлни кесиб ўтаяпти. Аҳоли пунктига қизил чироққа камида 140 тезлик билан кириб келган "Кобалт" уни уриб юбораяпти (бола тириклиги айтилмоқда)

Битта одам тирик қолишига хизмат қилар экан, йўлларимизнинг ҳар 10 метрида битта камера, битта радар, битта мултарадар туришини ёқлайман.

Иложи бўлса +5 погрешностни ҳам 0 қилиш керак.

➡️ @shokirjonov
Хитойда рогатка-қармоқни ихтиро қилишибди

Қармоқ ташланаётганда балиқчи худди ўргимчак-одамга ўхшаб қолар экан.

Уларга маза. Бизда бунақа бепоён денгиз йўқ. Бизда бунақа қармоқ ишлатилса ё қўшнининг уйига, ёки нариги қирғоқдаги далага ўтиб кетади.

➡️ @shokirjonov
Муҳрим ҳайрон: Ўзи Собир Раҳимовдан Буюк Ипак йўлигача 10 та бекат-ку, бу ердан сал нарироқдаги ТТЗгача қанақа қилиб яна 10 та бекат қуриш мумкин, деб.

Ҳа, энди, 2-3 та бекат билан президент олдида мақтаниб бўлмайди-да...

«Ўнта қўй нима бўлади?» сериясидан бу. Икки хонали бўлиши керак, осмондан олиб айтвориладиган сон.

Тўғриси, Тошкентнинг бу томонида метро қурилишига ишонмайман, шахсан мен. Ер остидан метро линия ўтказиш мумкиндир, лекин бекат қуриш учун жой йўқ. Жой очайлик дейилса, сносга компенсация учун пул йўқ. Метро ўрнига Истанбул, Париж, Варшава каби шаҳарлардагидек 3-4 вагонли трамвай қилиш мумкин йўл устидан (ҳам қулай, ҳам арзон тушади). Бунинг учун эса калла йўқ.

➡️ @shokirjonov
11.04.202510:56
Самарқанд вилояти Ургут тумани Мерганча маҳалласидаги 56-мактабнинг стадионини бузиб, тадбиркорлар хусусий мактаб қуришмоқчи бўлишаётган экан.

Умуман қуришга рухсат бермаслик керак. Бошқа жойдан жой топиб қуришсин. Бугун-эртани эмас, 5-10 йилнинг мўлжалини олиб иш кўриш керак бу масалада.

Стадион бузилди, хусусий мактаб қурилди ҳам дейлик, кейин жой тадбиркорларга ҳужжатлаштириб берилса, истаган пайтида «иш бермаяпти», деб мактабни ёпиб дўконми, чойхонами, бозорми ё бошқа нарса қилиб юборишга ҳақли бўлади.

«Мактаб территориясига тегинилмасин»,
деб миллион марта айтилди, барибир ***қа қўнган пашшадек айланаверадие булар...

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov
22.03.202515:42
25 март куни Ўзбекистон миллий жамоасини Эронда қўллаб-қувватлаш учун фақат "Андижон" ФК фан клуби бораркан.

Теҳронга мухлислар учун чартер рейс ҳам янги таъмирдан чиқарилган Андижон аэропортидан учаркан.

"Озодий"ни ёрворишса керак ўзиям.

➡️ @shokirjonov
Ҳайдовчилар диққатга: аварияни сохталаштириб, шантаж қилиш ҳолатлари учрамоқда

Ижтимоий тармоқларда хавотирли видеолавҳа тарқалди — унда бир йигит атайлаб, югуриб келиб, машинага ўзини отган ва кейин ҳайдовчидан гўёки уни уриб юбориб шикаст етказгани учун товон талаб қилган.

Бу ҳолатда ҳайдовчини видеорегистратор қутқариб қолди: видеоёзувда унинг айбсизлиги аниқ кўринган. Агар видеорегистратор бўлмаганида, шантажчилар нималарни талаб қилиши мумкинлигини ўйлаб кўринг-а?..

Хуллас, алғов-далғов замонларга келиб қолдик. Машинангизда видеорегистратор доимо бўлсин.

➡️ @shokirjonov
Интернетда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари «тортаётган» расмлари роса айланаяпти.

Нима қипти энди шунга? Биттаям камбағал қолмаган оламда бир лаҳза яшаб кўргиси келган бўлса, бояқишнинг?

➡️ @shokirjonov
Даҳбеддаги Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳини обод этиш учун 25 миллион доллар сарфланади, деб ёзмоқда Zarafshon газетаси

Даҳбеддаги Ҳазрат Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳини обод этиш ишлари учун 25 миллион доллар ажратилади. Бу ташаббус давлат раҳбарининг махсус кўрсатмаси асосида амалга оширилади.

Зиёратгоҳ ҳудудида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Масжид айвонлари кенгайтирилиб, намозхонлар учун жой 400 нафардан 2 минг нафаргача етказилади. Кириш-чиқиш йўллари, замонавий таҳоратхона ва автотураргоҳ ҳам қурилади.

Мақсад — зиёратчиларга қулай шароит яратиш ва муқаддас масканни янада ободонлаштириш. Ҳудуддаги 500 йиллик чинор сақланиб қолади, зиёратгоҳ атрофи кўкаламзорлаштирилади.

Маҳдуми Аъзам — йирик диний ва сиёсий арбоб, Нақшбандия тариқатининг раҳнамоси ва назариётчиларидан бири бўлган. 30 дан зиёд мамлакат подшолари бу зотга мурид бўлган. Уларнинг 14 нафари ўз васиятларига биноан, шу маскандаги даҳмага дафн қилинган. Улар орасида Самарқанд ҳокими бўлган Баҳодир Ялангтўш ҳам бор.

Ушбу пост матнини СИ ёзиб берди

➡️ @shokirjonov
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.