Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Prokuratura Departamenti avatar
Prokuratura Departamenti
Prokuratura Departamenti avatar
Prokuratura Departamenti
05.05.202511:16
Ахборот 24 | Самарқанд вилоятида ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
no comment | Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz
02.05.202513:18
Aхборот 24 | Самарқанд вилоятида дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Г. яшаш хонадонида 3 дона қўлбола усулда ясалган иситиш мосламасини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 393,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ширин шаҳри, Фурқат ва Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар М.М. ва И.Т. ҳамда ЯТТ Р.Х. умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига электр жиҳозларини ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри улаб, жами 363 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
01.05.202505:00
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти делегацияси Қатар Давлатига ташриф буюрди

Қатар Давлати Молиявий ахборот бўлинмаси таклифига биноан жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги делегация Қатар Давлатига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Қатар Молиявий разведка бўлинмаси фаолияти, халқаро стандартларни жорий қилиш амалиёти, шубҳали операцияларни тактик ва стратегик таҳлил қилиш имкониятлари юзасидан ўзаро тажриба алмашинди.

Қатар Давлати Молиявий ахборот бўлинмаси бошлиғи Шейх Ахмед АЛ Тани билан ўтказилган икки томонлама учрашувда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек икки давлат молиявий разведка бўлинмалари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилинди.

Конструктив мулоқот якунида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Қатар Давлати Молиявий ахборот бўлинмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Қатар Давлати Бош прокуратураси вакиллари билан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ҳамда иқтисодиётдаги яширин айланмаларни қисқартириш масалалари бўйича ишчи учрашув ўтказилди.

Мазкур ташриф икки давлат ваколатли органлари ўртасида иқтисодий жиноятлар, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаларида ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилди.

👉@Department_uz
Андижон вилоятида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, гўёки элчихонада ишловчи танишлари орқали Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
03.05.202512:41
Вазият 24 | Андижон вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Учкўприк туманида 597,2 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh.o.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга газ тўлдириш шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида 331,7 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 597,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
02.05.202505:01
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ, Божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон тумани, "Олмалиқ-Охангарон-Тошкент” чорраҳасида фуқаро Б.М.нинг бошқарувидаги "Tracker-2” русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.М., М.Р. ва В.Р.га тегишли республика ҳудудига айланма йўллар орқали ўтказиш мақсадида олиб келинган 3 000 қути “Oris Change”, 2 970 қути “Milano” ва 465 қути “Esse Change” номли жами 6 435 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.М.ниг “Spark” русумли автомашинасида 19 турдаги 2 072 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
01.05.202509:45
Вазият 24 | Самарқанд вилоятида инсон саломатлиги ва хавфсизлигига жавоб бермайдиган алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

👉@Department_uz
05.05.202507:04
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот ва Вобкент тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “Ж.М.” хусусий корхонаси, “S.S.” оилавий корхонаси ҳамда “T.J.” МЧЖга қарашли спиртли ичимликлар сотувчи савдо дўконларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, жами 18 турдаги алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.У. ЯТТ “Я.Г.”нинг “Эски Жомбой” МФЙ ҳудудидаги пайнет хизмати учун ижарага олинган савдо дўконида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 51 турдаги алкоголь ва 118 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Р. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан “Машраб” кўчасидаги савдо дўконида тамаки маҳсулотлари сотаётганлиги аниқланиб, ундан 853 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент ва Наманган вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.B.” МЧЖ раҳбари Ф.А. Чиноз тумани, “Афғон” МФЙ ҳудудидаги мактаб ошхонасида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 248,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Д.Т. давлат рўйхатидан ўтмасдан новвойчилик билан шуғулланиб, 209,7 млн сўмлик табиий газдан, фуқаро Б.Ч. “Қозоқовул” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш цехида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 178,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
02.05.202508:49
Axборот 24 | Қалбаки спиртли ичимликлар муомаласига чек қўйилди

👉@Department_uz
30.04.202511:00
no comment | Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz
03.05.202506:02
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида 2,7 млрд сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
02.05.202506:19
Жиззах ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Ғ.Ж. фуқаро М.Х.га 56 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 12 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.В. ва Е.Р. фуқаро А.А.га 20 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
01.05.202512:36
Вазият 24 | Тошкент вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
01.05.202507:56
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи Ў.Қобилов Тошкент шаҳрида жойлашган йирик ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди. Унда асосий эътибор соҳага оид Фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлашда тадбиркорлик субъектларининг ўрни, ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий технология ва рақамлаштириш тизимидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни, техник ва технологик талабларнинг ижроси, санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш ҳолатлари ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан танишилди.

Шунингдек, корхоналарнинг зарур асбоб-ускуналар, приборлар билан жиҳозланганлиги, норматив ҳужжатларда назарда тутилган зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораторияларининг мавжудлиги ўрганилди.

Маълумот ўрнида, айни пайтда 41 та этил спирти ташувчи транспорт воситаларида “GPSTreker” қурилмалари ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 42 та корхоналарга марказлашган видео кузатув воситалари ҳамда 44 та ишлаб чиқарувчи объектларга ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олувчи электрон ҳисоблагич воситалари ўрнатилиши таъминланди.

Инспекция бошлиғи томонидан соҳани рақамлаштиришда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳаракати занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимининг имкониятлари ҳамда ишлаб чиқаришда экспорт ҳажмини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда белгиланган режа-дастурлари асосида давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
30.04.202510:00
Вазият 24 | Фарғона вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 491
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.