Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор ва Сергели тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар А.А. ва Ж.М. ўзларининг хонадонларида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 308,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Асака тумани бўлими, “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти бошқармаси ва Асака ТЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Z.” МЧЖ масъул шахслари Асака ТЭТК мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “Янгисор” МФЙ ҳудудидаги чойхона биносида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, 175,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz