Notcoin Community
Notcoin Community
Notcoin Community
Notcoin Community
Farzand Kamoli avatar
Farzand Kamoli
Farzand Kamoli avatar
Farzand Kamoli
#Тавсиялар

Болани ўқитиш (1)

Фарзанд таълим-тарбияси ҳар бир мусулмоннинг ташвишига айланган. Жуда кўплар бу борада қийналмоқда. Айниқса, диний таълим масаласи катта сўроқ остида қолмоқда.

Болалар ҳам турли хил ҳарактерли. Баъзиси ўта шўх, баъзилари ўта босиқ, айримлари дангаса ва бошқалари қизиқувчан. Буларни қандай ўқитган афзал? Ҳужрага берибми? Ёки мактабгами? Қайси мактабга? Шу каби саволлар ечими ҳақида бош қотирамиз, ин шаа Аллоҳ.

Ҳужралар: ўта шўх ва зеҳн даражаси турли хил бўлган болалар учун қўл келиши мумкин. Лекин болани уриб Қуръон ёки ҳадис ёдлатиш катта хато. Чунки болада табиий равишда дин аслларига нисбатан нафрат шаклланиб боради. Бу эса илм ва унга амалдан бездириб қўяди. Ҳужраларда агар ўта қулоқсиз болалар билан алоҳида вақт ажратиб шуғилланадиган ўқитувчи бўлмаса, унда у ерда ўқитмаслик керак.

Ота-оналар! Агар болангиздан безор бўлиб, қўлоғим тинчисин деган хаёлда ҳужрага бераётган бўлсангиз, бу ишнинг охири яхшиликка олиб келмайди. Чунки ният тўғри бўлмагандан кейин оқибат ҳам шунга яраша ачинарли бўлади.

Ҳужра тизимида қийин бўлган яна бир масала: тажрибали мутахассис етишмаслиги. Қуръони Каримни пухта ёдлаганлик уни бошқаларга ҳам пухта ёдлата олади деган тушинчани бермайди. Ёдлатувчининг нотўғри тасарруфи туфайли боланинг қизиқиши сўнади. Шунинг учун ҳофизи Қуръон бўлиш билан бирга бола таълим-тарбияси борасида ҳам илм-малакага эга бўлиши шарт. Боланинг ҳам одоби, ҳам илми яхши бўлишлиги асосан ўқитувчига боғлиқ. Бундай кадрлар топилиши ҳозирда нодир ҳолат.

Хўш, унда мактабларчи? Улардаги муаммоларни ўйласа, юрак ортга тортади. Диний таълим мактабда берилмаслиги, ўғил-қиз аралаш ўқитилиши, Ислом динига зид баъзи китоблар киритилгани, болаларнинг бадхулқлиги ва яна бошқа иллатлар. Дунёвий фанларни ўқитиб оламан десангиз, ўқитувчилар талабга жавоб бермайди. Хусусий ёки имтиёзли мактаблар қимматлигидан ташқари уларда юқоридаги диний омиллар ҳам етишмайди.

Ечим – Исломий талабларга мос мактаблар ташкил этиш, агар бунинг иложи бўлмаса, шундай мактаблар бор ерларга кетиш.

Ҳозир иккинчи вариантдан бошқа йўл йўқдек кўринмоқда. Бошқа диёрларда қандай таълим даргоҳлари борлиги ҳақида кейинги мақоламизда ёзамиз, ин шаа Аллоҳ.

(Давоми бор...)

© Юсуф Муҳаммад

Farzand kamoli | Telegram
16.04.202513:14
Эй, замонамиз оналари, сиз тарихнинг ҳеч бир даврида кўрилмаган, медиа ва техника фитналари урчиган бир замонда фарзанд ўстиряпсиз.

Асло унутманг, бу фитналар уйингизнинг ичигача кириб, сизни, жуфтингизни ва болаларингизни ўз домига олаёган улкан  таҳликадир. Бу фитналардан огоҳ бўлинг.

Замонамиз фитналаридан омонда бўлиш учун:

1.  Болангизни Youtubeнинг офатидан қўринг, уларни доимий телефон домига ташламанг.
Хархашасидан қутулиш, бемалол сериал кўриш, қўшнилар билан тинчгина гаплашиш  ва уй ишларида ҳалақит бермаслиги учун болани  қўлига телефон ёки планшетни тутқазиб қўйманг.
Дунёдаги миллионларча оналар ноқобил фарзанд  доғида қовурилар экан, сиз учун Аллоҳнинг омонати ва неъмати бўлган болангизга Youtubeнинг “оналик” қилишига йўл қўйманг.

Фарзандларини Youtubeнинг ихтиёрига ташлаган ҳар бир она билсинки, боласини енгилтаклик, шармсизлик  ва аҳлоқсизликнинг чангалида қолдирибди...

2.  Болаларингизни компьютер ўйинларидан сақланг.

Бугун болаларимизга таҳдид солаётган энг асосий фитналардан бири компьютер ўйинлари ва “Playstation”лардир.
Болани реал ҳаёдан узоқлаширадиган, эртадан-кечгача компьютер ёки телефонга “ёпиштириб” қўядиган, уларни зомбига айлантирадиган (Аллоҳ сақласину,  ўз жонига қасд қилишгача олиб келаётган) компьютер ўйинларига нисбатан эҳтиёт чораларини кўриш, тадбирли бўлиш ҳар бир онанинг бурчи.

3.  Болаларингизни чексиз интернетнинг чексиз фитналаридан сақланг.

Қабул қилаётган маълумотининг меъёри ва вақтининг чегараси бўлмаган, оила текширувидан ўтмаган интернет – болангизни ўз балоси билан маҳв этадиган буюк бир офат.

Боладаги интернет эҳтиёжини аниқ муддат ва меъёрлар билан белгиланг. Болангизни ёпиқ эшиклар ортида интернет билан ҳоли қолдирманг. Уларнинг интернетда нималарни ўқиётгани ёки кўраётганини узлуксиз назорат қилинг.
Назорат қилинмайдиган, чегара-тўсиқ қўйилмаган интернетдан фойдаланувчи фарзандлар – ота-оналар ўз қўллари билан ҳалокатга ташлаган бир авлод демакдир.

4.  Болаларингизни ҳар турли сериалларнинг фитнасидан сақланг.

Фазандингизни қўлига пультни тутқазиб, дунёнинг бутун аҳлоқсизликларини уйингизга олиб кираётган TV дунёсига ташламанг.

Нимани ва қайси пайтда кўришларига доир аниқ бир назорат механизми яратинг. Уларни енгил-елпи кўрсатувлар, аҳлоқсиз фильмлар ва беҳаё рекламаларнинг таҳликаларидан сақланг.

Бу борада маълумотлар ўқинг, билим олинг, тадқиқот қилинг, мутахассис билан маслаҳатлашинг.


Farzand kamoli | Telegram
"Kayfiyatiz yoʻq degani, oyimga baqirishiz kerak degani emas-ku"

Kichkina qizaloq bilan otasini suhbati)))

Bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram
👶🏻 Болалар нега кеч гапиради?

— Болалар одатда 1-2 ёшдан гапиришни бошлайди. Аммо, баъзи болалар 3-4 ёшга етса ҳам гапирмайдилар. Бунга сабаб, жисмоний ёки руҳий зўриқишлар бўлиши, бола билан гаплашмаслик, оиладаги баъзи шовқинли ҳолатлар ва бошқа шу каби эътиборсизлик ҳамда салбий сабаблар бўлиши мумкин.

— Боланинг тили чиқмаган бўлса ҳам унга гапиринг, у билан гаплашинг. Бола сизни сал бўлсада тушунади, албатта. Агар сизга маъқул келса, болангиз билан муҳим мавзуларда суҳбат қуринг.

— Шунингдек, у билан бирга ҳаракатли ўйинлар ўйнанг, ақлни чарҳловчи ўйинчоқлар билан уни қизиқтиринг. Энг камида у билан бир кунда 15-35 дақиқа шу каби машғулотлар ўтказинг.

— Агар, биз берган маслаҳат ва тавсиялар самара бермаса, уни иложи борича тезроқ болалар шифокорига кўрсатинг. Иложи бўлса, болалар психолигига ҳам олиб борсангиз, яхши бўлади.

💬 П.с: Боланинг ривожланиши ва тарбияси билан унинг чақалоқлик давридан шуғулланиш яхши самара беради.

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг!

Bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram
19.04.202501:52
Аёл киши эрига шу сўзни айтса дўзаҳий бўлиб кетаркан 😱😔

Эҳтиёт бўлинг аёллар‼️

Бу сўз👇😭
Фарзандингизга илк тошни отган, сиз бўлманг!

Кимни ёнида нима деётганингизга эътибор беринг.
Сиз бир марта ҳақорат қилсангиз, бошқалар 1000 марта қилади.
Шундай бир тамға қўясизки фарзандингизга, умрини охиригача чиқаролмайди.
Сиз нимасан десангиз, у шунга ишонади, сиздан кейин бошқалар ҳам айтади.
Умрини охиригача бошқаларга ўзини исботлаш, одамлар нима дейди, деган фикр билан яшайди.
Натижада бахтсиз, ўз фикрига эга бўлмаган, қўрқоқ инсон бўлиб етишади.
Фарзанднингизни бошқалар олдида ҳеч қачон урушманг, ўсиб келаётган ниҳолингизни синдирманг.
Катта бўлганида, нега мени боламни ютуқлари йўқ, қаерда хато қилдим, деб қолишни хоҳламасангиз, уни ҳеч қачон камситманг.

Илк тошни сиз отманг, тош отганларга қалқон бўлинг...

Farzand kamoli | Telegram
{ یَـٰبُنَیَّ أَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ وَأۡمُرۡ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَٱنۡهَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَاۤ أَصَابَكَۖ إِنَّ ذَ ٰ⁠لِكَ مِنۡ عَزۡمِ ٱلۡأُمُورِ }

Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил❕ Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир.

📖 Луқмон сураси:17

kun_mavzular

Farzand kamoli | Telegram
14.04.202519:31
Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга ёрдам берувчи воситалар 🌷
Ўғил фарзанд катта қилаётган оналарга 4 тавсия!

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг!

Bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram
17.04.202507:15
#Jazosiz_tarbiya

🎧 7-қисм
📗 Жазосиз тарбия

✍🏻 Адем Гунеш
Овоз муаллифи: Шамс Солих

Мавзу: Тасирчанлик (ички кучланиш)

Farzand kamoli | Telegram
16.04.202515:55
Бугун эрни маҳкамроқ ушлаб қолиш учун фарзанд  кўпайтириб, Росулуллоҳ алайҳиссалом серфарзандликка буюрганлар дея баҳона қилаётганлар, шуни унутмангки, Росулуллоҳ алайҳиссалом уммат кўпайтиринглар, мен қиёмат куни умматим кўплиги билан фахрланаман деганлар.
Одам кўплиги билан эмас.

Фарзандларингизга назар солинг қайсиниси уммат бўлишга яроқли?
Фитна урчиган, интернетдек бало бошимизга соя солиб турган оғир замонда, болани кўпайтириб, тарбия қилмоқ, илм ўргатмоқ, ўқитмоқ учун ўзининг тоқати етмагани  сабабли, ҳатто тўрт ёшли гўдакни икки ҳафтада бир келадиган мактабларга ёки узоқ ўлкаларга илм ўқияпти деган бахона ила бериб юбориб, маъсулятдан қутилаётганлар билиб қўйинг бу уммат етиштирмоқ  ёки оналик эмасдир!
Бу фақат оғирни устидан, енгилни тагидан ўтмоқдир.

Агар ҳақиқатдан ҳам мақсадингиз қиёмат куни Росулуллоҳ алайҳиссалом фахрланадиган уммат тарбияламоқ бўлса, ҳақиқатдан ҳам жамиятга фойдали инсон етиштириб топширмоқчи бўлсангиз, вояга етмаган фарзандингизни узоқларга жўнатиб юборманг, балки ўзингиз боланинг илм йўлидаги машаққатига шерик бўлинг, у билан ўқиб, у билан ўрганинг.
У билан кулиб, у билан йиғланг.

Туриб беринг уммат етиштирмоқнинг синовларига, машаққатларига!

Гўдаккинани оилавий муҳитдан, бағрингиздан, меҳрингиздан айирманг.
Фарзандга асосан ўн беш ёшгача меҳр бера оласиз, у вояга етгунча муҳаббатингизни қабул қилади.
Ундан кейин мужбурлаб ҳам бера олмайсиз муҳаббатингизни.

Сабр қилинг, узоқларга кетиб ўқишни ҳам вақти келади.

Олти ёшгача бўлган оилавий тарбия, инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим тарбиядир.
Боланинг ҳулқи асосан олти ёшгагача шаклланади, ундан кейин эса сайқалланади.
Унутманг, ҳеч ким унга ва унинг ҳулқига  сиздек таъсир ўтгаза олмайди.

Олти ёш бола жамоат жойларида ел чиқариб қўймасликни билмоғи, бурнини кавлаш уят эканлигига фахми етмоғи, овқатни чаппиллатиб ейиш айб эканлигини тушуниб етмоғи,  очофатлик шайтондан эканлигини англамоғи, тартибни, салом беришни, овқатланиш одобини, ҳожат одобини, катталарга ҳурматни ва  шунга ўхшашларни ўрганмоғи шарт.

Аммо минг афсуски ислом кенг ёйилган ушбу даврда ҳулқ унутилиб кетмоқда ва ўн тўрт ёш болага ҳам бу талаблар қўйилмаяпти.

Бугун қайси она боласи жамоат намозидан қолмасин дея, уйқусини ҳаром қилиб, кичик ёш фарзандини, бомдод намозига олиб чиқиш учун масжид кўчасида сарсон бўляпти?

Бугун қайси она фарзандини ўқитиш учун томини сотиб, илм учун қўлига пул тутгазяпти?

Бугун қайси она  фарзандини елкасига кўтариб узоқ масофадаги мадрасага олиб боряпти?

Бугун қайси она  фарзандим етук инсон бўлсин дея, Аллоҳга ёлворяпти?

Бугун қайси она фарзандининг ҳулқидан ҳавотирга тушиб ўзини ислоҳ қиляпти?

Бугун қайси она фарзандига ўрнак бўлмоқ учун қўшнига яхшилик қиляпти?

Бугун қайси она фарзандига таълим бўлсин дея ғийбатдан тийиляпти?

Бугун қайси она фарзандим қалби раҳмга тўлсин дея, унга ёмонлик қилганларга ҳам раҳм кўрсатиши ҳақида дакки беряпти?

Жавоб беришга ошиқманг, биламан ҳозирги оналар жуда ҳам уддабурон демоқчисиз, туғадида  тўрт ёшгача сунъий таглигда катта қилиб, таглигдан чиқиши билан боласини бошқа шаҳарга илм ўқитишга бериб юборади-ю, ўзи кейинги болага ҳаракат бошлайди.

Бола эса зулм билан, ислом қаттиқ қўлликдир деган шиор  остида, қанақадир мураббийликдан умуман хабари йўқ инсонлар қўлида, ҳикматсиз, насиҳатсиз, ибратсиз, муҳаббатсиз, фақат жазо ила исломни ўрганади.
Бир гап айтайми?
Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин экан!

Натижада жамиятда озгина маблағ эвазига динини сотиб, яширинча насронийликка ўтиб кетганлар  ёки қиз бўлгиси келиб қолган йигитлар, йигит бўлгиси келиб қолган қизлар, ёки исломдан  ва мусулмонлардан нафратланадиган атеистлар тўлиб кетяпти.

Иллат уларда эмас, иллат- динни ҳикмат билан, маъруф билан, Росулуллоҳ алайҳиссалом ўргатганларидек етгазишни, тарбия қилишни билмаган, Исломни хунук кўрсатиб юборган бизлар...


©️Осиё Абдулазим қизи

Farzand kamoli | Telegram
14.04.202513:35
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!

Farzand kamoli | Telegram
Rosululloh sollollohu alayhi vasallam dedilar:

" Jannatda kishining darajasi ko'tariladi va u aytadi ;

- Bu daraja menga qanday bo'ldi ?!

Va aytiladiki :

- Bu sening farzanding sening haqqinga aytgan istig'fori sababidandir "

[ Sahih ibn Moja ]


Farzandlaringizga go'zal o'rnakli ota-ona bo'lingki hatto vafot etib ketganingizdan keyin ham sizni haqqingizga duoda bardavom bo'lsin ..

Farzand kamoli | Telegram
19.04.202501:33
Саҳобалар ҳар куни эрталаб ризқ учун уйдан чиқишар экан, аёллари "Бизга ҳаром луқма олиб келманг. Биз жаҳаннамда азоблангандан кўра оч қолишни афзал кўрамиз!" деган эканлар.

Қанийди, ҳар биримизнинг уйимиздан чиқишимизда аҳли аёлимиз шундай деса!!! Қанийди, ҳар бир вазир, ҳар ҳоким, ҳар бир раҳбарнинг аёли шундай деса!!!

Балки, бугунгидек хор бўлмасмидик... Балки, халқнинг ҳаққи банчалик таланмас эдими... Балки, бир-биримизнинг ҳаққимиздан ҳазар қилган бўлар эдикми...

Эрингизга Аллоҳнинг ажри ва азобини эслатувчи бўлинг, муҳтарама аёллар!...

📚📚📚📚

• Амр ибн Солиҳ айтади:

"Мен Абу Абдуллоҳ (яъни, Имом Аҳмад) дан: қалблар нима билан юмшайди?" деб сўрадим. У киши менга бир қараб қўйдилар, сўнг бир оз жим туриб яна менга қарадилар, сўнг яна бир оз сукут сақлаб айтдиларки:

"Қалблар нима билан юмшар эди?! Қалблар ҳалол луқма ейиш билан юмшайди".

📚 “Табақот ал-ҳанобила”, 1/219.
📚📚📚📚

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтади:

“Қорнига ҳаром луқма кирган одамнинг намозини Аллоҳ қабул қилмайди”

📚 Жомеул улум вал-ҳикам, 1/262
📚📚📚📚

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:

«Билки, озгина ҳалол яхши ризқ, кўп ярамас ҳаром (ризқ)дан яхшироқдир».
📚📚📚📚

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «...бир одам қорнига ҳаром луқма еса, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди...»
Имом Термизий ривояти


ҲАЛОЛ ЛУҚМА

   Имом Абу Муҳаммад  Жувайний ўз қўли билан ҳалол меҳнат қилиб тирикчилик қилар,  ҳалолдан ейишга ҳаракат қилар эди. У ўзи топган ҳалол пул билан уйланди. Фарзанди туғилгач унга ҳам шубҳали нарса едирмасликка, унинг ошқозонига фақатгина ҳалол овқат киришига ҳаракат қилди. Шу сабаб у зотнинг ўғли ўз даврининг етук уламоси бўлиб етишди. У биз таниган "Имомул Ҳарамайн" ибнул Жувайнийдир.
   Имомул Ҳарамайн бир куни илмий мунозарада бир нарса тўғрисида тараддудланиб қолдилар. У ердагилар:
- Эй имом! Бунақа ҳолатни сиздан ҳеч кузатмаган эдик. Сизга нима бўлди?-деб сўрашди.
Имом:
- Менимча бу ўша сутнинг оқибати,-дедилар.
Кишилар:
- Қайси сут?-дея сўрашди.
Имом дедилар:
- Гўдаклик пайтимда онам отамга овқат ҳозирлаётган эканлар. Мен йиғлабман. Ўша пайт бизникига қўшнимизнинг эмизадиган (ёш боласи бор бўлган) жорияси келган экан. У мени бир икки сўрим эмизибди. Отам кириб қолиб койиб дебдилар:
-Бу жория бизнинг мулкимиз эмас. У ўзича соҳиблари изн бермасдан сутини тасарруф қила олмайди.
Отам шундай деб мени оёғимдан кўтариб сутни чиқаришга ҳаракат қилган эканлар. Бу тараддудланиш ана ўша сутдан қолганининг таъсири.

Farzand kamoli | Telegram
Фарзандлар хаққига дуо.

Аллоҳим, хеч бир куч қувватсиз мени фарзандларим билан ризқлантирганинг каби уларни солихлардан, покиза инсонлардан, барокатли зурриёдлардан қилгин.

Улар учун яхшилик сабабларини осон қилгин, уларга халқларингни бўйинсундиргин.
Уларни бошқалар ундан маслахат оладиган хикмат сохиблари қилгин.
Уларни хикмат билан ризқлантиргин ва сўзларида қатъиятли қилгин ва уларни бир-бирларига мехрибон қилгин. Мени уларнинг яхшиликлари билан ризқлантиргин, эй улуғлик ва икром эгаси бўлган Зот.

kun_mavzular

Farzand kamoli | Telegram
16.04.202515:55
12.04.202518:09
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺
Бола оқ қоғоз кабидир. Унга ҳар қандай нарса ёзишга тайёрдир. Шунинг учун фарзандларига эргашишлари учун намуна бўлиш отанинг зиммасидадир.

Абу Зар

Farzand kamoli | Telegram
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 551
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.