Аллоҳим, хеч бир куч қувватсиз мени фарзандларим билан ризқлантирганинг каби уларни солихлардан, покиза инсонлардан, барокатли зурриёдлардан қилгин.
Улар учун яхшилик сабабларини осон қилгин, уларга халқларингни бўйинсундиргин. Уларни бошқалар ундан маслахат оладиган хикмат сохиблари қилгин. Уларни хикмат билан ризқлантиргин ва сўзларида қатъиятли қилгин ва уларни бир-бирларига мехрибон қилгин. Мени уларнинг яхшиликлари билан ризқлантиргин, эй улуғлик ва икром эгаси бўлган Зот.
— Эй оила бошлиқлари байрамда аёлингиз ва болаларингизни хурсанд қилишлик учун харажатда пулингизни аяманг ва тежаманг. Уларга турли ҳадялар олинг, айлантиргани кўнгилочар ерларга олиб чиқинг, уларни хурсанд қилинг. Чунки бу бизнинг кунимиздир.
💠 Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Ҳар қавмнинг ўзининг байрами (хурсанд бўладиган куни) бор. Бизни байрамимиз бу кундир.» (яъни Рамазон ва Қурбон байрамлари). (📚Бухорий ва Муслим)
— Шайх Абдураззоқ Маҳдий айтадилар: Ҳайит куни аҳли оила учун харажатда кенглик қилишлик (пулни аямаслик) ва мубоҳ бўлган нарсалар билан хурсанд қилишлик суннатдир.
— Байрамда харажатни кенг қилишлик, оилангизни хурсанд қилишлик билан ҳам кўп савоб оласиз, ҳам оилангизда бу кунга нисбатан гўзал хотира қолдирасиз. Динимиз шиорларига нисбатан муҳаббатлари ошади. Улар ғарбни янги йилини эмас ўзимизни муборак байрамларни интиқлик булан кун санаб кутишади.
Kanal: MuzDalifaiymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
17.04.202508:48
Фарзандингизга илк тошни отган, сиз бўлманг!
Кимни ёнида нима деётганингизга эътибор беринг. Сиз бир марта ҳақорат қилсангиз, бошқалар 1000 марта қилади. Шундай бир тамға қўясизки фарзандингизга, умрини охиригача чиқаролмайди. Сиз нимасан десангиз, у шунга ишонади, сиздан кейин бошқалар ҳам айтади. Умрини охиригача бошқаларга ўзини исботлаш, одамлар нима дейди, деган фикр билан яшайди. Натижада бахтсиз, ўз фикрига эга бўлмаган, қўрқоқ инсон бўлиб етишади. Фарзанднингизни бошқалар олдида ҳеч қачон урушманг, ўсиб келаётган ниҳолингизни синдирманг. Катта бўлганида, нега мени боламни ютуқлари йўқ, қаерда хато қилдим, деб қолишни хоҳламасангиз, уни ҳеч қачон камситманг.
Илк тошни сиз отманг, тош отганларга қалқон бўлинг...
Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди. 🍃 Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:
"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан". 🍃 Шунда устози деди:
Чақалоқ ўртача 10-15 дақиқа озиқланади. 15-дақиқанинг 3-4 дақиқаси сут олиш жараёни ҳисобланади, 4-дақиқадан кейин сут озаяди лекин чақалоқ эмишда давом этади. Чунки бошланишига қоринни тўйдириш учун эмса, қолган дақиқаларда онасидан туйғуларларни қабул қилиш учун эмади. Агар она хафа ҳолатда эмизаётган бўлса фарзанд ҳам хафагарчиликни ўз ичига олади, агар ҳурсандчилик билан эмизилаётган бўлса хурсандчиликни қабул қилади.
Муборак ой ва ушбу улуғ куннинг ҳурматидан Одам Атодан шу вақтгача вафот этган, жамики инсонлар, ота - боболаримиз, хонадондан ўтган яқинларимизни Аллоҳ раҳматига олсин!
Муборак ой ва бугундек улуғ куннинг шарафидан бизни, Ота-Онамиз, аҳли-оиламиз, фарзандларимиз ва бутун ислом умматининг билиб билмай йўл қўйган хатоларимиз, гуноҳларимиз, камчиликларимизни Раббим кечирсин, охиратимизни обод этсин!
Билиб билмай ранжитган бўлсак Сиз ҳам бизни авф этинг.
Саҳобалар ҳар куни эрталаб ризқ учун уйдан чиқишар экан, аёллари "Бизга ҳаром луқма олиб келманг. Биз жаҳаннамда азоблангандан кўра оч қолишни афзал кўрамиз!" деган эканлар.
Қанийди, ҳар биримизнинг уйимиздан чиқишимизда аҳли аёлимиз шундай деса!!! Қанийди, ҳар бир вазир, ҳар ҳоким, ҳар бир раҳбарнинг аёли шундай деса!!!
Эрингизга Аллоҳнинг ажри ва азобини эслатувчи бўлинг, муҳтарама аёллар!...
📚📚📚📚
• Амр ибн Солиҳ айтади:
"Мен Абу Абдуллоҳ (яъни, Имом Аҳмад) дан: қалблар нима билан юмшайди?" деб сўрадим. У киши менга бир қараб қўйдилар, сўнг бир оз жим туриб яна менга қарадилар, сўнг яна бир оз сукут сақлаб айтдиларки:
"Қалблар нима билан юмшар эди?! Қалблар ҳалол луқма ейиш билан юмшайди".
📚 “Табақот ал-ҳанобила”, 1/219. 📚📚📚📚
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтади:
“Қорнига ҳаром луқма кирган одамнинг намозини Аллоҳ қабул қилмайди”
📚 Жомеул улум вал-ҳикам, 1/262 📚📚📚📚
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:
«Билки, озгина ҳалол яхши ризқ, кўп ярамас ҳаром (ризқ)дан яхшироқдир». 📚📚📚📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...бир одам қорнига ҳаром луқма еса, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди...» Имом Термизий ривояти
ҲАЛОЛ ЛУҚМА
Имом Абу Муҳаммад Жувайний ўз қўли билан ҳалол меҳнат қилиб тирикчилик қилар, ҳалолдан ейишга ҳаракат қилар эди. У ўзи топган ҳалол пул билан уйланди. Фарзанди туғилгач унга ҳам шубҳали нарса едирмасликка, унинг ошқозонига фақатгина ҳалол овқат киришига ҳаракат қилди. Шу сабаб у зотнинг ўғли ўз даврининг етук уламоси бўлиб етишди. У биз таниган "Имомул Ҳарамайн" ибнул Жувайнийдир. Имомул Ҳарамайн бир куни илмий мунозарада бир нарса тўғрисида тараддудланиб қолдилар. У ердагилар: - Эй имом! Бунақа ҳолатни сиздан ҳеч кузатмаган эдик. Сизга нима бўлди?-деб сўрашди. Имом: - Менимча бу ўша сутнинг оқибати,-дедилар. Кишилар: - Қайси сут?-дея сўрашди. Имом дедилар: - Гўдаклик пайтимда онам отамга овқат ҳозирлаётган эканлар. Мен йиғлабман. Ўша пайт бизникига қўшнимизнинг эмизадиган (ёш боласи бор бўлган) жорияси келган экан. У мени бир икки сўрим эмизибди. Отам кириб қолиб койиб дебдилар: -Бу жория бизнинг мулкимиз эмас. У ўзича соҳиблари изн бермасдан сутини тасарруф қила олмайди. Отам шундай деб мени оёғимдан кўтариб сутни чиқаришга ҳаракат қилган эканлар. Бу тараддудланиш ана ўша сутдан қолганининг таъсири.
🔗Ҳар куни 1 пиёла уй қатиғи ва 1 та бананни майдалаб аралаштириб, болангизга беринг. Энг муҳим пробиётик озиқ-овқат; Бу ёгурт ва пребиётик банан билан истеъмол қилинганда кучлироқ таъсир кўрсатади.
🔗Темирнинг жуда яхши манбаи бўлган тухум А, Д, Э ва Б12 витаминларига бой. Қайнатилган, омлет, фарқи йўқ, сиз ҳар куни болангизга тухумни севимли шаклида боқишингиз мумкин.
Саҳобалар ҳар куни эрталаб ризқ учун уйдан чиқишар экан, аёллари "Бизга ҳаром луқма олиб келманг. Биз жаҳаннамда азоблангандан кўра оч қолишни афзал кўрамиз!" деган эканлар.
Қанийди, ҳар биримизнинг уйимиздан чиқишимизда аҳли аёлимиз шундай деса!!! Қанийди, ҳар бир вазир, ҳар ҳоким, ҳар бир раҳбарнинг аёли шундай деса!!!
Эрингизга Аллоҳнинг ажри ва азобини эслатувчи бўлинг, муҳтарама аёллар!...
📚📚📚📚
• Амр ибн Солиҳ айтади:
"Мен Абу Абдуллоҳ (яъни, Имом Аҳмад) дан: қалблар нима билан юмшайди?" деб сўрадим. У киши менга бир қараб қўйдилар, сўнг бир оз жим туриб яна менга қарадилар, сўнг яна бир оз сукут сақлаб айтдиларки:
"Қалблар нима билан юмшар эди?! Қалблар ҳалол луқма ейиш билан юмшайди".
📚 “Табақот ал-ҳанобила”, 1/219. 📚📚📚📚
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтади:
“Қорнига ҳаром луқма кирган одамнинг намозини Аллоҳ қабул қилмайди”
📚 Жомеул улум вал-ҳикам, 1/262 📚📚📚📚
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:
«Билки, озгина ҳалол яхши ризқ, кўп ярамас ҳаром (ризқ)дан яхшироқдир». 📚📚📚📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...бир одам қорнига ҳаром луқма еса, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди...» Имом Термизий ривояти
ҲАЛОЛ ЛУҚМА
Имом Абу Муҳаммад Жувайний ўз қўли билан ҳалол меҳнат қилиб тирикчилик қилар, ҳалолдан ейишга ҳаракат қилар эди. У ўзи топган ҳалол пул билан уйланди. Фарзанди туғилгач унга ҳам шубҳали нарса едирмасликка, унинг ошқозонига фақатгина ҳалол овқат киришига ҳаракат қилди. Шу сабаб у зотнинг ўғли ўз даврининг етук уламоси бўлиб етишди. У биз таниган "Имомул Ҳарамайн" ибнул Жувайнийдир. Имомул Ҳарамайн бир куни илмий мунозарада бир нарса тўғрисида тараддудланиб қолдилар. У ердагилар: - Эй имом! Бунақа ҳолатни сиздан ҳеч кузатмаган эдик. Сизга нима бўлди?-деб сўрашди. Имом: - Менимча бу ўша сутнинг оқибати,-дедилар. Кишилар: - Қайси сут?-дея сўрашди. Имом дедилар: - Гўдаклик пайтимда онам отамга овқат ҳозирлаётган эканлар. Мен йиғлабман. Ўша пайт бизникига қўшнимизнинг эмизадиган (ёш боласи бор бўлган) жорияси келган экан. У мени бир икки сўрим эмизибди. Отам кириб қолиб койиб дебдилар: -Бу жория бизнинг мулкимиз эмас. У ўзича соҳиблари изн бермасдан сутини тасарруф қила олмайди. Отам шундай деб мени оёғимдан кўтариб сутни чиқаришга ҳаракат қилган эканлар. Бу тараддудланиш ана ўша сутдан қолганининг таъсири.
Фарзанд таълим-тарбияси ҳар бир мусулмоннинг ташвишига айланган. Жуда кўплар бу борада қийналмоқда. Айниқса, диний таълим масаласи катта сўроқ остида қолмоқда.
Болалар ҳам турли хил ҳарактерли. Баъзиси ўта шўх, баъзилари ўта босиқ, айримлари дангаса ва бошқалари қизиқувчан. Буларни қандай ўқитган афзал? Ҳужрага берибми? Ёки мактабгами? Қайси мактабга? Шу каби саволлар ечими ҳақида бош қотирамиз, ин шаа Аллоҳ.
Ҳужралар: ўта шўх ва зеҳн даражаси турли хил бўлган болалар учун қўл келиши мумкин. Лекин болани уриб Қуръон ёки ҳадис ёдлатиш катта хато. Чунки болада табиий равишда дин аслларига нисбатан нафрат шаклланиб боради. Бу эса илм ва унга амалдан бездириб қўяди. Ҳужраларда агар ўта қулоқсиз болалар билан алоҳида вақт ажратиб шуғилланадиган ўқитувчи бўлмаса, унда у ерда ўқитмаслик керак.
Ота-оналар! Агар болангиздан безор бўлиб, қўлоғим тинчисин деган хаёлда ҳужрага бераётган бўлсангиз, бу ишнинг охири яхшиликка олиб келмайди. Чунки ният тўғри бўлмагандан кейин оқибат ҳам шунга яраша ачинарли бўлади.
Ҳужра тизимида қийин бўлган яна бир масала: тажрибали мутахассис етишмаслиги. Қуръони Каримни пухта ёдлаганлик уни бошқаларга ҳам пухта ёдлата олади деган тушинчани бермайди. Ёдлатувчининг нотўғри тасарруфи туфайли боланинг қизиқиши сўнади. Шунинг учун ҳофизи Қуръон бўлиш билан бирга бола таълим-тарбияси борасида ҳам илм-малакага эга бўлиши шарт. Боланинг ҳам одоби, ҳам илми яхши бўлишлиги асосан ўқитувчига боғлиқ. Бундай кадрлар топилиши ҳозирда нодир ҳолат.
Хўш, унда мактабларчи? Улардаги муаммоларни ўйласа, юрак ортга тортади. Диний таълим мактабда берилмаслиги, ўғил-қиз аралаш ўқитилиши, Ислом динига зид баъзи китоблар киритилгани, болаларнинг бадхулқлиги ва яна бошқа иллатлар. Дунёвий фанларни ўқитиб оламан десангиз, ўқитувчилар талабга жавоб бермайди. Хусусий ёки имтиёзли мактаблар қимматлигидан ташқари уларда юқоридаги диний омиллар ҳам етишмайди.
Ечим – Исломий талабларга мос мактаблар ташкил этиш, агар бунинг иложи бўлмаса, шундай мактаблар бор ерларга кетиш.
Ҳозир иккинчи вариантдан бошқа йўл йўқдек кўринмоқда. Бошқа диёрларда қандай таълим даргоҳлари борлиги ҳақида кейинги мақоламизда ёзамиз, ин шаа Аллоҳ.
Кимни ёнида нима деётганингизга эътибор беринг. Сиз бир марта ҳақорат қилсангиз, бошқалар 1000 марта қилади. Шундай бир тамға қўясизки фарзандингизга, умрини охиригача чиқаролмайди. Сиз нимасан десангиз, у шунга ишонади, сиздан кейин бошқалар ҳам айтади. Умрини охиригача бошқаларга ўзини исботлаш, одамлар нима дейди, деган фикр билан яшайди. Натижада бахтсиз, ўз фикрига эга бўлмаган, қўрқоқ инсон бўлиб етишади. Фарзанднингизни бошқалар олдида ҳеч қачон урушманг, ўсиб келаётган ниҳолингизни синдирманг. Катта бўлганида, нега мени боламни ютуқлари йўқ, қаерда хато қилдим, деб қолишни хоҳламасангиз, уни ҳеч қачон камситманг.
Илк тошни сиз отманг, тош отганларга қалқон бўлинг...
Аллоҳим, хеч бир куч қувватсиз мени фарзандларим билан ризқлантирганинг каби уларни солихлардан, покиза инсонлардан, барокатли зурриёдлардан қилгин.
Улар учун яхшилик сабабларини осон қилгин, уларга халқларингни бўйинсундиргин. Уларни бошқалар ундан маслахат оладиган хикмат сохиблари қилгин. Уларни хикмат билан ризқлантиргин ва сўзларида қатъиятли қилгин ва уларни бир-бирларига мехрибон қилгин. Мени уларнинг яхшиликлари билан ризқлантиргин, эй улуғлик ва икром эгаси бўлган Зот.
Бугун эрни маҳкамроқ ушлаб қолиш учун фарзанд кўпайтириб, Росулуллоҳ алайҳиссалом серфарзандликка буюрганлар дея баҳона қилаётганлар, шуни унутмангки, Росулуллоҳ алайҳиссалом уммат кўпайтиринглар, мен қиёмат куни умматим кўплиги билан фахрланаман деганлар. Одам кўплиги билан эмас.
Фарзандларингизга назар солинг қайсиниси уммат бўлишга яроқли? Фитна урчиган, интернетдек бало бошимизга соя солиб турган оғир замонда, болани кўпайтириб, тарбия қилмоқ, илм ўргатмоқ, ўқитмоқ учун ўзининг тоқати етмагани сабабли, ҳатто тўрт ёшли гўдакни икки ҳафтада бир келадиган мактабларга ёки узоқ ўлкаларга илм ўқияпти деган бахона ила бериб юбориб, маъсулятдан қутилаётганлар билиб қўйинг бу уммат етиштирмоқ ёки оналик эмасдир! Бу фақат оғирни устидан, енгилни тагидан ўтмоқдир.
Агар ҳақиқатдан ҳам мақсадингиз қиёмат куни Росулуллоҳ алайҳиссалом фахрланадиган уммат тарбияламоқ бўлса, ҳақиқатдан ҳам жамиятга фойдали инсон етиштириб топширмоқчи бўлсангиз, вояга етмаган фарзандингизни узоқларга жўнатиб юборманг, балки ўзингиз боланинг илм йўлидаги машаққатига шерик бўлинг, у билан ўқиб, у билан ўрганинг. У билан кулиб, у билан йиғланг.
Гўдаккинани оилавий муҳитдан, бағрингиздан, меҳрингиздан айирманг. Фарзандга асосан ўн беш ёшгача меҳр бера оласиз, у вояга етгунча муҳаббатингизни қабул қилади. Ундан кейин мужбурлаб ҳам бера олмайсиз муҳаббатингизни.
Сабр қилинг, узоқларга кетиб ўқишни ҳам вақти келади.
Олти ёшгача бўлган оилавий тарбия, инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим тарбиядир. Боланинг ҳулқи асосан олти ёшгагача шаклланади, ундан кейин эса сайқалланади. Унутманг, ҳеч ким унга ва унинг ҳулқига сиздек таъсир ўтгаза олмайди.
Олти ёш бола жамоат жойларида ел чиқариб қўймасликни билмоғи, бурнини кавлаш уят эканлигига фахми етмоғи, овқатни чаппиллатиб ейиш айб эканлигини тушуниб етмоғи, очофатлик шайтондан эканлигини англамоғи, тартибни, салом беришни, овқатланиш одобини, ҳожат одобини, катталарга ҳурматни ва шунга ўхшашларни ўрганмоғи шарт.
Аммо минг афсуски ислом кенг ёйилган ушбу даврда ҳулқ унутилиб кетмоқда ва ўн тўрт ёш болага ҳам бу талаблар қўйилмаяпти.
Бугун қайси она боласи жамоат намозидан қолмасин дея, уйқусини ҳаром қилиб, кичик ёш фарзандини, бомдод намозига олиб чиқиш учун масжид кўчасида сарсон бўляпти?
Бугун қайси она фарзандини ўқитиш учун томини сотиб, илм учун қўлига пул тутгазяпти?
Бугун қайси она фарзандини елкасига кўтариб узоқ масофадаги мадрасага олиб боряпти?
Бугун қайси она фарзандим етук инсон бўлсин дея, Аллоҳга ёлворяпти?
Бугун қайси она фарзандининг ҳулқидан ҳавотирга тушиб ўзини ислоҳ қиляпти?
Бугун қайси она фарзандига ўрнак бўлмоқ учун қўшнига яхшилик қиляпти?
Бугун қайси она фарзандига таълим бўлсин дея ғийбатдан тийиляпти?
Бугун қайси она фарзандим қалби раҳмга тўлсин дея, унга ёмонлик қилганларга ҳам раҳм кўрсатиши ҳақида дакки беряпти?
Жавоб беришга ошиқманг, биламан ҳозирги оналар жуда ҳам уддабурон демоқчисиз, туғадида тўрт ёшгача сунъий таглигда катта қилиб, таглигдан чиқиши билан боласини бошқа шаҳарга илм ўқитишга бериб юборади-ю, ўзи кейинги болага ҳаракат бошлайди.
Бола эса зулм билан, ислом қаттиқ қўлликдир деган шиор остида, қанақадир мураббийликдан умуман хабари йўқ инсонлар қўлида, ҳикматсиз, насиҳатсиз, ибратсиз, муҳаббатсиз, фақат жазо ила исломни ўрганади. Бир гап айтайми? Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин экан!
Натижада жамиятда озгина маблағ эвазига динини сотиб, яширинча насронийликка ўтиб кетганлар ёки қиз бўлгиси келиб қолган йигитлар, йигит бўлгиси келиб қолган қизлар, ёки исломдан ва мусулмонлардан нафратланадиган атеистлар тўлиб кетяпти.
Эй, замонамиз оналари, сиз тарихнинг ҳеч бир даврида кўрилмаган, медиа ва техника фитналари урчиган бир замонда фарзанд ўстиряпсиз.
Асло унутманг, бу фитналар уйингизнинг ичигача кириб, сизни, жуфтингизни ва болаларингизни ўз домига олаёган улкан таҳликадир. Бу фитналардан огоҳ бўлинг.
Замонамиз фитналаридан омонда бўлиш учун:
1. Болангизни Youtubeнинг офатидан қўринг, уларни доимий телефон домига ташламанг. Хархашасидан қутулиш, бемалол сериал кўриш, қўшнилар билан тинчгина гаплашиш ва уй ишларида ҳалақит бермаслиги учун болани қўлига телефон ёки планшетни тутқазиб қўйманг. Дунёдаги миллионларча оналар ноқобил фарзанд доғида қовурилар экан, сиз учун Аллоҳнинг омонати ва неъмати бўлган болангизга Youtubeнинг “оналик” қилишига йўл қўйманг.
Фарзандларини Youtubeнинг ихтиёрига ташлаган ҳар бир она билсинки, боласини енгилтаклик, шармсизлик ва аҳлоқсизликнинг чангалида қолдирибди...
2. Болаларингизни компьютер ўйинларидан сақланг.
Бугун болаларимизга таҳдид солаётган энг асосий фитналардан бири компьютер ўйинлари ва “Playstation”лардир. Болани реал ҳаёдан узоқлаширадиган, эртадан-кечгача компьютер ёки телефонга “ёпиштириб” қўядиган, уларни зомбига айлантирадиган (Аллоҳ сақласину, ўз жонига қасд қилишгача олиб келаётган) компьютер ўйинларига нисбатан эҳтиёт чораларини кўриш, тадбирли бўлиш ҳар бир онанинг бурчи.
Қабул қилаётган маълумотининг меъёри ва вақтининг чегараси бўлмаган, оила текширувидан ўтмаган интернет – болангизни ўз балоси билан маҳв этадиган буюк бир офат.
Боладаги интернет эҳтиёжини аниқ муддат ва меъёрлар билан белгиланг. Болангизни ёпиқ эшиклар ортида интернет билан ҳоли қолдирманг. Уларнинг интернетда нималарни ўқиётгани ёки кўраётганини узлуксиз назорат қилинг. Назорат қилинмайдиган, чегара-тўсиқ қўйилмаган интернетдан фойдаланувчи фарзандлар – ота-оналар ўз қўллари билан ҳалокатга ташлаган бир авлод демакдир.
4. Болаларингизни ҳар турли сериалларнинг фитнасидан сақланг.
Фазандингизни қўлига пультни тутқазиб, дунёнинг бутун аҳлоқсизликларини уйингизга олиб кираётган TV дунёсига ташламанг.
Нимани ва қайси пайтда кўришларига доир аниқ бир назорат механизми яратинг. Уларни енгил-елпи кўрсатувлар, аҳлоқсиз фильмлар ва беҳаё рекламаларнинг таҳликаларидан сақланг.
Бу борада маълумотлар ўқинг, билим олинг, тадқиқот қилинг, мутахассис билан маслаҳатлашинг.