Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
YANGI SIRDARYO avatar

YANGI SIRDARYO

Yangi Sirdaryo gazetasi rasmiy telegram sahifasi.
Aloqa uchun bot :
@yangisirdaryobot
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
Орду
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаFeb 10, 2025
TGlistке кошулган дата
Feb 10, 2025
Тиркелген топ

Telegram каналы YANGI SIRDARYO статистикасы

Катталгандар

2 573

24 саат
2
0.1%Жума
2
0.1%Ай
2
0.1%

Цитация индекси

38

Эскерүүлөр3Каналдарда бөлүштү0Каналдарда эскерүүлөр3

1 посттун орточо көрүүлөрү

0

12 саат00%24 саат00%48 саат00%

Катышуу (ER)

0%

Кайра посттошту0Комментарийлер0Реакциялар0

Көрүүлөр боюнча катышуу (ERR)

0%

24 саат0%Жума0%Ай0%

1 жарнама посттун орточо көрүүлөрү

0

1 саат00%1 – 4 саат00%4 - 24 саат00%
Биздин ботту каналыңызга кошуп, анын аудиториясынын жынысын билүү.
Акыркы 24 саатта бардык посттор
8
Динамика
8

Рекорддор

10.02.202523:59
2.6K
Катталгандар
09.02.202517:09
38
Цитация индекси
15.02.202523:59
973
1 посттун көрүүлөрү
26.02.202515:28
0
1 жарнама посттун көрүүлөрү
26.02.202515:28
0.00%
ER
26.02.202515:28
0.00%
ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
09 FEB '2516 FEB '2523 FEB '25

YANGI SIRDARYO популярдуу жазуулары

10.02.202513:48
“Новая Сырдарья” газетасининг 10 февралдаги 3-сони PDF форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
07.02.202512:56
Миллий либослар – ўзига тортар

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
10.02.202508:22
📹“Қадамма-қадам” кўрсатувининг илк сони “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” газеталари фаолиятига бағишланди

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
08.02.202506:06
Навоийга эҳтиром кўрсатиб...

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
📚Ўзбекистон миллий кутубхонасида энг кўп сўралган ТОП-10 китоб

➖ Январ ойи рейтинги :

1️⃣ «Сўнги тўфон» – Аҳмад Лутфий Қозончи;
2️⃣ «Элжернонга аталган гуллар» – Дениел Киз;
3️⃣ «Сармоядор» – Теодор Драйзер;
4️⃣ «Алфидо» — Ўнур Қоплон;
5️⃣ «Бепарволикнинг нозик санъати» – Марк Менсон;
6️⃣ «Отамдан қолган далалар» – Тоғай Мурод;
7️⃣ «Иймон» – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф;
8️⃣ «Ойболта остидаги оломон» – Олим Тошбоев;
9️⃣ «Ўзбекнинг ўзлиги» – Матёқуб Қўшжонов;
🔟 «Тарихий Муҳаммадий» – Алихонтўра Соғуний.

Рўйхат диспетчерлик хизмати ва адабиётларни бериш кафедраларида фойдаланувчилар томонидан тузилган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Энди мобил тўловларда Face IDсиз пул ўтказиб бўлмайди

2025 йил 7 февралдан бошлаб банклар ва тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларида шахсий идентификациядан (Face ID ёки бошқа усуллар орқали) ўтмасдан туриб, картадан картага пул ўтказиш мумкин бўлмайди. Бу талаб Марказий банк томонидан киберфирибгарликка қарши чора сифатида жорий этилмоқда.

Агар фойдаланувчи мобил иловага янги қурилмадан кирса, у парол ва махсус кодни тўғри киритган тақдирда ҳам, шахсий идентификациядан ўтмагунга қадар амалиёт бажара олмайди.
10 февралдан бошлаб бу талабга амал қилмаган банк ва тўлов ташкилотлари фирибгарлик операциялари натижасида мижозларга етказилган зарарни қоплаши шарт бўлади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Миллий Либос – Замонавий Услубда! 👘
Миллий либослар бугунги кун модасида ўз ўрнига эга! Ўзбeк атласидан тикилган замонавий кийимлар, дўппилар, миллий нақшли аксeссуарлар бизнинг асл қиёфамизни намоён қилади.
Сиз ҳам миллий либосларимизни замонавий образингизга қўшиб, ўзбeкона услубни кeнг ёйишга ҳисса қўшишингиз мумкин!
#МиллийМода #ЗамонавийУслуб #ЎзбeкЧиройи
10.02.202517:23
“Янги Сирдарё” газетасининг 10 февралдаги 5-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу сонда:


✅ Ҳазрати Навоийга эҳтиром;;
✅ Вилоят раҳбарининг ҳудудларга ташрифи;
✅ Миллий либос кийишга одатланайлик;
✅ Текстиль корхонаси қайта иш бошлади;
✅ Касабақўм раиси сайланди;
✅ Устоздан олган ибратларим;
✅ Транспорт воситасини бошқариш маданияти;
✅Китоб кўтарган қиз;
✅ Чилангар аёл бахти;
✅ Бир умр миннатдорман;
✅ Кутубхонанг қандайлигини айт?..;
✅ Қишлоқ хўжалигида қўшимча имкониятлардан фойдаланиб...;
✅Мирзо Бобурнинг давлат бошқарувидаги ташқи сиёсати каби қизиқарли, мулоҳазали, танқидий мақолалар, воҳамиз ҳаётига оид муҳим янгиликлар ўрин олган.

🌐🗞БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ🌐🗞

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
06.02.202515:43
📹 «Диёр янгиликлари»: Гендер тенглик фаоли

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
3,5 минг камбағал оила фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади

Ўзбекистонда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.

Шунингдек, республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
САРДОБА ТУМАНИНИНГ НАМУНАЛИ МАКТАБЛАРИ

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Сардоба тумани мактабларига пресс-тур ташкил этилди.

Дастлабки манзилимиз Сардоба туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. 620 ўринга мўлжалланган ушбу мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилган.


👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
📹 ЙПХ ходими истаган вақти ҳайдовчини тўхтатиши қонунийми?

Ҳайдовчилар, энди шу ва бошқа баҳсли саволларингизга +998712071416 телефон рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

Бу call-марказда душанба–шанба кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача ИИВ ЙҲХХ мутахассислари ҳуқуқий маслаҳат беради.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларга устама тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. - УзА.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида «катта сакраш» бўлди — Президент

Ўзбекистонда қўшимча 1,5 миллион аҳоли сервис соҳасида доимий даромадга эга бўлди. Хизматлар 2018 йилдаги 19 миллиарддан 65 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселекторда айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, сўнгги 7 йилда аҳоли даромади ва тўлов қобилияти 2 карра ўсгани натижасида  аҳолида янгича хизмат ва сервис турларига талаб ортмоқда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Ўзбекистоннинг аҳолиcи энг кам туман ва шаҳарлари маълум қилинди

Статистика агентлигига кўра, 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 37,5 млн кишини ташкил этган.

➡️ Аҳолиси энг кам бўлган 10 та туман ва шаҳарлар қуйидагилар:

1. Ғозғон шаҳри – 9,3 минг киши;
2. Томди тумани – 15,3 минг киши;
3. Ширин шаҳри – 19,4 минг киши;
4. Қоровулбозор тумани – 20,3 минг киши;
5. Бўзатов тумани – 21,9 минг киши;
6. Янгиобод тумани – 30,2 минг киши;
7. Мўйноқ тумани – 33,9 минг киши;
8. Конимех тумани – 37,2 минг киши;
9. Тахтакўпир тумани – 38,9 минг киши;
10. Учқудуқ тумани – 39,7 минг киши.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.