Ушбу каналда мамлакатимизда чоп этилаётган газета ва журналларда эълон қилинаётган долзарб мавзулардаги таҳлилий-танқидий, қизиқарли мақолалар қисқача шарҳлаб борилади. Админга мурожаат этиш учун: @gazetasharh; @gazeta_sharh; @uktam174
✅ “Газетани яхшиласангиз, тираж ўз-ўзидан кўтарилади”, дейдиган мутасаддилар ҳам етарлича топилади. Шу гап билан масала ечилиб қоладими энди? Албатта, йўқ. Бу борада айбни фақатгина таҳририятлар зиммасига юклаб қўймоқ хато. Ахир изланиш ва ижод ҳам маблағ талаб этади.
Яқинда бир гапни эшитиб, хафа бўлдим. Бир амалдор ўз нашри ҳақида: “Фалон газетани ёпиш учун нима қилса бўлади? Битта хат билан битадими шу иш?” деган эмиш.
... газета тирик бўлиши учун фақат қоғозда эмас, қалбларда ҳам яшаши керак. Бунинг учун эса, аввало, муассис — масъул раҳбарлар ўз нашрини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши лозим.
‼️ Аслида бу муаммо бутун матбуотимиз учун бегона эмас. Аксарият муассислар ўз вазифасини «қойиллатмоқда». Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда улар ишлаётган идора муассислигидаги нашрлар ҳолати ҳам инобатга олиниши зарур, деб ўйлаймиз.
📕Айнан сизлар учун 21–27 апрель кунлари юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.
👉Ҳафталик доирасида сизни -
🟢Китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган турли лойиҳалар
🟢 Янги нашр этилган китоблар тақдимотлари
🟢Соҳадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишга қаратилган семинарлар кутмоқда.
↖️ Ҳафталикнинг очилиш маросими 21 апрель, соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтади.
✅ Ҳафталик доирасида 25–26 апрель кунлари "Паркент ижод уйи"да болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришга бағишланган "Ноширлар ва болалар ижодкорларининг ҳамкорлиги" мавзусида семинарлар бўлиб ўтади.
✅ Шунингдек, 25–27 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо ярмаркалари ўтказилади.
✍️
Азиз китобсеварлар! Барчангизни ҳафталик тадбирларда фаол иштирок этишга чақирамиз! Китобга бўлган муҳаббатни янада юксалтиришга биргаликда ҳисса қўшайлик!
💻 Интернетдаги "молиявий" сиртмоқ: қимор ва тотализатор ўйинларнинг таҳдидлари
❌ Ўзбекистонда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг46-моддасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилишга, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда реклама қилишга йўл қўйилмайди.
❗️ Шунга қарамай, осон пул топишга ундайдиган турли пул тикиладиган ўйин рекламалари кўплаб инсонларнинг умри хазон бўлишига, фойда эмас, аксинча моддий-маънавий зарар кўришига, соғлигига путур етишига, қарамлик ва носоғлом турмуш муҳити юзага келишига сабаб бўлмоқда.
🖋 АОКА масъул ходими Дилноза Қурбонованинг "Интернетда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тартибга солиш муаммолари" сарлавҳали мақоласида ушбу масаланинг бугунги кунда қай даражада долзарб тус олгани, глобал миқёсдаги оқибатлари ёритилган.
Қимор ўйинлари, туридан қатъи назар соғлиқ учун оғир оқибатларга, масалан, молиявий йўқотишлар, муносабатларнинг бузилиши, оиладаги зўравонлик, руҳий касалликлар ва ўз жонига қасд қилишга олиб келиши муқаррар. Қимор туфайли етказилган зарар инсоннинг ва ҳатто унинг фарзандлари ва кейинги авлодларининг келажагини издан чиқариши мумкин, дейилади мақолада.
⚠️ Муаллифга кўра, қимор ўйинлари фаолиятини тақиқлаш етарлича бўшлиқларга эга. Турли онлайн ўйинларга нисбатан қўлланиладиган чеклаш воситаларини осонгина четлаб ўтиб, Интернетда реклама қилиш кенг тарқалган. Натижада, Интернетда қимор ўйинларини тақиқлаш тўғрисидаги қонуннинг амалда қўлланилиши қийинлашмоқда.
Қимор ўйинларининг салбий оқибатларининг олдини олиш учун аҳолининг барча гуруҳлари саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган умумий тусдаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Бунинг учун амалдаги Қонунчиликка кўмак ёки тиргак бўлувчи, уни тўлдирувчи норматив-ҳужжат ишлаб чиқиш ва жорий қилиш зарурати юзага чиқади.
❕ Маълумот учун: мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2027 йилга бориб мобил қурилмалар учун глобал ўйин бозорининг умумий ҳажми 250 миллиард доллардан ошади. Бозорнинг асосий улушини ўша пайтга келиб қимор ўйинлари соҳасида хизмат кўрсатувчи 38 та компания эгаллайди.
Интернетда қимор ўйинлари бозорларининг кенгайиши мос равишда улар келтирадиган зарарнинг кўпайишига олиб келади, аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини хавф остига қўяди.
Сўнги йилларда қарамлик ёшлар ва ўсмирлар орасида ҳам оммалашаётгани муаммонинг нақадар долзарблигини акс эттиради. Хусусан, мактаб ёшидаги болаларнинг мобил қурилмалардаги турли ўйинлар қурбонига айланмаслиги, бу борада профилактик чораларни кучайтириш зарурати жиддий мулоҳазаларга чорлайди, дейди муаллиф.
Шу кунгача на ЎзАнинг ва на МТРК ёки биронта етакчи газета ва журналларимизнинг хорижий мамлакатларда мухбирлари йўқ.
Кўпгина етакчи мамлакатларнинг тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, дунёнинг ҳар бир қитъасида ўз мухбирларимиз бўлиши керак. Бу мамлакатимизнинг нуфузини оширади. Зеро, ўша мамлакатдаги журналистларимиз ҳам (дипломатларимиз сингари) бунга салмоқли ҳисса қўшадилар.