Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
arabic.uz (hikmatlar) avatar
arabic.uz (hikmatlar)
arabic.uz (hikmatlar) avatar
arabic.uz (hikmatlar)
Кайра бөлүшүлгөн:
Bintu Sodiq avatar
Bintu Sodiq
06.05.202515:46
📚 Ислом - илм дини

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@BintuSodiq
Омонлик

📜 Агар ғийбат ва чақимчиликдан халос бўлсанг, қабр азобининг учдан икки қисмидан халос бўлибсан.

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter |
Тавсия

📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келажакда фитналар бўлади. Ўша пайтда тургандан ўтирган яхши, юргандан турган яхши, югургандан юрган яхшидир. Ким унга қизиқса, уни домига тортиб кетади. Ким ундан паноҳ ёки қўрғон топса, ўша билан ўзини асрасин», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти
.

@arabicuz
12713. Кибрнинг зарари

Ўзидан пастдагига мутакаббирлик қилган бирон кимни кўрмадимки, Аллоҳ таоло ундан юқоридаги билан албатта хорламаган бўлса.

Ҳофиз ибн Ҳиббоннинг “Равзатул уқало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12709. Наузубиллаҳ!

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: “Агар жаҳаннам аҳлидан айрим кишиларни дунё ҳаётига қайта чиқарилса эди, уларнинг кўриниши, манзарасининг ваҳшати (нақадар аянчли, қўрқинчли экани)дан ҳамда уларнинг (ўта ёқимсиз, бадбўй) ҳидидан дунё аҳли ўлиб қолган бўлардилар”, деди.

Ибн Абу Дунёнинг “Ар-риққату вал букаи” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12707. Ғариб диёрлар (ватани) ундан узоқда бўлган киши эмас.
Балки ҳақиқий ғариб ўзи яқин бўлиб, лекин исталмаган, (яқинлари томонидан севилмаган) кишидир.

Шариф Розий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12720. Зулм Қуръони каримда тўртта важҳ, кўринишда келади:

1. Ширк. "Албатта, ширк катта зулмдир", Луқмон сураси, 13-оят. Яна ушбу оят: "Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар – ана ўшаларга омонлик бор", Анъом сураси, 32-оят.

2. Банданинг ўзига зулм қилиши. "Ким ўшани қилса, шубҳасиз, ўзига зулм қилибди", Бақара сураси, 231-оят. Яна бошқа оятда: "Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор...", Фотир сураси, 32-оят.

3. Инсоннинг бошқа инсонга зулм қилиши. "Ким буни тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни оловга киритиб, куйдирурмиз", Нисо сураси, 30-оят.

4. Нуқсон, камчилик: "Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик", Каҳф сураси, 33-оят.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12718. Охиратга рағбат қилувчи мўминнинг сифатлари:

– У бир водийда бўлса, қолганлар бошқа водийда бўлишади.
– Ҳокисор, тавозуъли, қалби салим ва қалби Аллоҳ зикрига ошиқувчи.
– Аллоҳдан бошқа барча нарсада зоҳид.
– Аллоҳга яқинлаштирувчи барча нарсага рағбат қилувчи.
– Мавжуд нарсага шод бўлмайди ва йўқотган нарсага афсусланмайди.

«Торийқул ҳижратайн» китобидан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12715. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Зинонинг зоҳир бўлиши оламни хароб бўлиши аломатлари, белгиларидандир”

“Дард ва даво” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12712. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мусибатларни беркитиш сирларни яшириш жумласига киради. Чунки уни билдириш душманларни хурсанд қилади, севганларни маҳзун қилади”, дедилар.

“Сойдул хотир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Сийрат

📜Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жаз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим”, Имом Термизий ривояти.

Бошқа ривоятда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулгилари фақат табассумдан иборат эди", дейилган. Имом Термизий ривояти.

▫️Изоҳ: Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар”, Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Холислик

📜Имом Ибн Абдулбар раҳимаҳуллоҳ: "Айтишадики: «Сени севган киши сенга насиҳат қилади,
Сени ёқтирмаган киши эса сени алдайди", дедилар.

Ибн Муфлиҳнинг "Адабуш шаръия" асаридан.

Изоҳ: "Сени севган киши сени насиҳат қилади». Яъни, ҳақиқий муҳаббат ўз ичига ғамхўрлик ва яхшиликни ҳам олади. Агар бир инсон сизни яхши кўрса, у сизни хатолардан қайтаришга, сизга тўғри йўлни кўрсатишга ҳаракат қилади. Баъзан бу танқид ёки қаттиқ гап бўлиши ҳам мумкин, аммо бу сизнинг яхшилигингиз учун бўлади. Насиҳат — муҳаббатнинг самарасидир.
«Сени ёқтирмаган киши эса сени алдайди». Бошқа томондан, кимки сизга нисбатан ҳақиқий муҳаббатга эга бўлмаса, у сизни хафа қилишдан қўрқиб, ёки ўз манфаати учун сизни алдаши мумкин. Сизнинг хатоларингизни яширади, мақтайди, гўё сизга яхши кўринади, аммо аслида сизни ҳалокатга етаклаётган бўлади.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Мўмин – насиҳат қилувчи дўстдир, фожир – алдагувчи маккордир», деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12719. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга ёқимли каломлардан бири, банда саждада турган ҳолида *"золамту нафсий, фағфирлий", дейишидир", дедилар.

Ибн Шайбанинг «Мусаннаф»ларидан.

*"Эй Аллоҳим, мен ўзимга зулм қилдим, мени мағфират қил!"

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12717. Баъзи оилалиларда кўрадиган ҳолатларимиздан бири, агар аёл касал бўлиб қолса, эри уни аёлнинг уйига олиб бориб қўяди. Тузалганидан кейин эса ўзининг уйига қайтариб олиб келади. Бундай иш тутиш мурувват соҳибларига асло ярашмайдиган ишдир. Бунда аёлнинг нафсига азият бериш бордир.

Усмон ибн Аффон Бадр ғазотида қатнашмадилар, ғоиб бўлдилар. Чунки у зотнинг аёллари Руқайя бинти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ бетоб эдилар...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: “Сенга Бадрга қатнашган ва ўқ отган кишининг ажри бўлур”, деганлар.

Энди ўйлаб кўр, Аллоҳ сени ва мени раҳм қилсин, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилиб (бемор) аёлини ёнида бўлиш ва унга қарашни Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳиднинг ажри билан тенг ўринга қўйганларига қара!

Ҳар қандай жангчи эмас, балки Бадрда иштирок этган жанги билан (тенг ўринга қўйдилар). Аллоҳ таоло Бадр аҳлига назар солган ва бу ғазот ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига қарата: «Аллоҳ Бадр аҳлига қарата «Истаганингизни қилинг, сизларни мағфират қилдим» деди», деган эдилар.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12714. Мавлоно, фазилатли шайх Сария Абдулкарим Рифоъий айтади: “Доктор Мозин Муборакдан эшитган эдик, у зот оталари шайх Абдулқодир Муборакдан ривоят қилиб айтади: “Шом диёри муҳаддиси Бадриддин Ҳасанийнинг аёллари олдиларига келиб: “Сизлардан илтимос, шайхни олдиларида дунёда содир бўлаётган мусулмонларнинг бошидаги мусибатлар ҳақида сўзлашманглар. Чунки у зот бу каби ҳолатлардан воқиф бўлсалар, у мусибат Хитойда бўлсин, ёки бошқа ерда, қаттиқ қайғуга тушиб касал бўлиб қоладилар, тунлари эса ухлолмай чиқадилар”, дер эди. Раҳимаҳуллоҳ.

“Музаккироти фий заманис савроти” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12711. Саодат йўли жуда осон. Фақат (бу йўлда) сенинг қийматингни билмайдиган, қадрламайдиган кишидан узоқ бўлгин.

Устоз Фавзий Ҳаллоқ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12708. Тасаввуф нима?

Тасаввуф - мусулмон киши у ила эҳсон мартабасига кўтариладиган руҳий, сулукий тарбиядир.
У ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай таълим берганлар: “Эҳсон Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб турур».

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12706. Битоқа ҳадиси

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Қиёмат куни барча махлуқотлар олдида менинг умматимдан бир кишини танлаб олиб, унга тўқсон тўққизта дафтар очади. Ҳар бир дафтар кўз етадиган масофача бўлади.
Сўнг У Зот: «Мана булардан бирортасини инкор қиласанми? Котиб фаришталарим сенга зулм қилишдими?» дейди. У: «Йўқ, Роббим», дейди. У Зот: «Узринг борми?» дейди. У: «Йўқ, Роббим», дейди.
Шунда У Зот: «Бироқ ҳузуримизда бир яхшилигинг бор, бугун сенга зулм йўқ» дейди. Сўнг «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб, Муҳаммад У Зотнинг бандаси ва расулидир деб гувоҳлик бераман», деб ёзилган варақча чиқади.
У Зот: «Мезонингга яқин кел», дейди. У эса: «Ё Роббим, мана бу дафтарлар олдида шу варақча нима ҳам бўлар эди?» дейди. У Зот: «Сенга зулм қилинмайди», дейди.
Сўнг дафтарлар бир паллага, варақча бошқа паллага қўйилади, дафтарлар енгил келиб, варақча оғир келади, чунки Аллоҳнинг исми қаршисида ҳеч нарса оғир келмайди».


Имом Термизий, Насоий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Эслатма

Она
уйғонмагунича барча уйлар қоронғу, зулматдир.
Ота қайтмагунича барча уйлар қўрқинчли, ваҳшатдир.

Она меҳрибонлик, ота эса омонлик демак.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12716. Анас розияллоҳу анҳу сўзлаб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим, менга асло «Уфф», демадилар. «Нима учун ундай қилдинг?» ҳам, «Бундай қилсанг бўлмасмиди?» ҳам демадилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тарбия

📚 Кўпинча фарзандларимиз бирор айб қилиб қўйишса, қандай жазоласак экан, деб ўйлаб қоламиз. Аслида биз ўзимиз жазога ҳақли бўлсак-чи?!

Фарзандга жазо қўллашнинг энг кучли таъсир қиладигани, унга: "Мен сен билан ўйин ўйнашдан мамнун эмасман, бу ишингдан диққинафас бўлдим, ушбу хатоинг сабабли сен билан гаплашмайман", деб айтишингиздир. Бу сўзларни айтаётганда овозингиз маҳзун ва юзингиз ғазабнок ҳолатда бўлсин. Сўнгра фарзандингиздан бир муддат узоқлашинг. У билан ўйин ўйнаманг, ҳазиллашманг ва гаплашманг ҳам.
Шунда натижани кўрасиз. У сизнинг олдингизга бўйин эгган ҳолда келиб, бағрингизга ўзини отади-да, қайта хато қилмасликка сўз бериб, узр айтади.
Ёки ака-опаси ё онаси орқали: "Хато қилдинг, отангни ёнига бориб, узр айт, қилган айбинг учун кечирим сўра", деб айттиринг. Ҳатто ҳафта ёки бир ойда амалга оширадиган саёҳатларни ана шу битта хатоси сабаб қолдиришингизга тўғри келади.

▫️Аммо фарзандлари билан ҳазиллашмайдиган, ўйин ўйнамайдиган, уларни қучоқлаб ўпмайдиган ҳамда фарзандларига етарли вақт ажратмайдиган кишилардан бўлсангиз, аслида фарзандингиз эмас, балки сиз ўзингиз жазога лойиқ кимса экансиз!


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12710. Кимнинг нафс ҳавоси ғолиб келиб (шаръий жиҳатдан) унинг қатъий ҳаром эканига билиттифоқ келишилган ишларни қилса, сўнгра (ўша ҳаром амални) мумкин, бўлади дея далил-исбот қидиришга уринмасин.
Чунки бу ҳолда у инсон осий мўмин мартабасидан фожир кофир даражасига тушиб қолиши мумкин. Аллоҳ асрасин!
(Унинг ўрнига тавба ва надоматга шошсин).

Башир Исом Марокаший.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ҳаж мавсуми яқин

🕋 Ҳажнинг муҳим амаллари

Улар зулҳижжанинг 8-кунидан 13-кунигача давом этади.

◽️1. 8 зулҳижжада ҳаж нияти билан эҳромга кирилади. Бу ҳажнинг муҳим 1- фарзидир.

◽️2. 8 зулҳижжада Минода биринчи туриш ва ўша ерда тунаш. (Суннати муаккада)

◽️3. 9 зулҳижжада Арафотда туриш. Бу ҳаж амалининг муҳим 2-фарзи. Арафотда пешин ва аср намозлари жамлаб ўқилади. Ким Арафотда турмаса, ҳажи ҳаж ҳисобланмайди.

◽️4. 10 зулҳижжада шом ва хуфтон намозини Муздалифада жамлаб ўқиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.

◽️5. 10 зулҳижжада Муздалифада тунаш. Бу вожиб амал. Бомдод намози вақти киргандан сўнг ҳам бир муддат туриш. Бу суннати муаккада.

◽️6. 10 зулҳижжада Муздалифада туриш. Бу ҳажнинг вожиб амали.

◽️7. 10 зулҳижжада Жамротул Куброга, яъни катта шайтонга тош отиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.

◽️8. 10-11-12 зулҳижжада Минода иккинчи бор туриш. Бу суннати муаккада.

◽️9. 10 зулҳижжада қурбонлик қилиш. Бу амал таматтуъ ва қирон ҳажини қилувчиларга вожиб, ифрод ҳажини қилувчиларга мустаҳаб.

◽️10. 10 зулҳижжада сочни тагидан олдириш ёки қисқартириш. Бу ҳажнинг вожибларидан бўлиб, эҳромдан чиқиш учун шартдир.

◽️11. 10 зулҳижжада зиёрат тавофини қилади. Бу ҳажнинг 3-фарзи. Бу тавофни 11-12 зулҳижжада қилса ҳам бўлади.

◽️12. 10 зулҳижжада Сафо ва Марва орасида ҳаж ниятида саъй қилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. Агар аввалги кунларда саъй қилмаган бўлса, тавофдан сўнг саъй қилади.

◽️13. 11-12 зулҳижжада Жамротул Кубро, Жамротул Вусто, Жамротус Суғрога (3 та шайтонга) еттитадан тош отилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. 13 зулҳижжада 3 та шайтонга тош отиш мустаҳаб.

◽️14. 12 зулҳижжада видолашув тавофи амалга оширилади. Бу тавофни хориждан борганлар бажаради ва бу ҳажнинг вожиб амали. (манба: islom.uz)

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Аллоҳ таоло айни дамда бутун оламдан Маккаи мукаррамада жамланиб ҳаж амалларига киришаётган ҳожиларни ибодатларини қабул айласин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12705. Амр ибн Қайс айтади: “Бир аёл Қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида эри билан хусуматлашади ва: “У менга одоб бермаган, менга ҳеч нарсани таълим бермаган, фақат бозордан нон олиб келарди холос” дейди”.

Самъоний тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 503
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.