Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Magistrlar Official avatar

Magistrlar Official

⚡️Magistratura bòyicha eng yaxshi kanal(eng so'nggi yangiliklar, yo'nalishlar bòyicha testlar)
📱https://www.youtube.com/channel/UC4gZLy7gmzKyR-T6JF8YhZg
📱https://www.instagram.com/magistrlarofficial/
📩 Reklama: @magistrsupport
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаЛип 06, 2020
TGlistке кошулган дата
Лист 28, 2024
Тиркелген топ

Рекорддор

28.11.202423:59
42.8KКатталгандар
28.02.202523:59
400Цитация индекси
09.04.202523:59
22.1K1 посттун көрүүлөрү
09.04.202523:59
22.1K1 жарнама посттун көрүүлөрү
09.03.202516:22
226.79%ER
09.04.202517:30
55.35%ERR

Magistrlar Official популярдуу жазуулары

Ҳурматли Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович !

Сиздан магистратура киришдаги нотўғри амалиётни бекор қилиб, янгича тартибни жорий қилишингизни сўрайман.

Маълумки, ҳозирда магистратурага кириш учун бакалавриат дипломи балли ва тил сертификатидаги балл инобатга олинмоқда.

Бу эса ҳақиқатда лойиқ талабгорларни қабул қилиш имконини бермайди.

Оддий мисол: Каньязов даврида (2013-2019) ТДЮУни тугатганларнинг диплом балли 85 дан ошмайди, аммо, лекин, бироқ ҳозирда юридик йўналишда магистрга кириш учун камида 95-100 балл талаб қилинмоқда.

Айниқса, магистратурани нотурдош йўналишларни битирганлар босиб кетти. Мияда эса мутахассисликдан алиф ҳам йўқ.

Диплом баллини эса турли даврда ҳар хил йўллар билан баланд қилиб олганлар бемалол магистрга кирмоқда.

Шу сабабли, магистратурага киришда мутахассислик бўйича тест ёки бошқа ҳақиқий билимни намоён қиладиган йўллардан фойдаланиш имконини яратишда ёрдам беришингизни сўрайман.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
16.04.202502:47
#сарказм

Бугун эрталаб маошим тушди. Кечқурун кейинги ой харажатлари учун қарз излаяпман...

Ўқитувчи

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
Кайра бөлүшүлгөн:
Magistrlar Official avatar
Magistrlar Official
26.03.202506:24
Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар.

Магистрлик диссертацияси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:

титул варақ;
икки тилда (ўқитиш тили ва инглиз тилида) магистрлик диссертациясининг қисқача аннотацияси;
мундарижа;
кириш;
асосий қисм;
хулоса;
адабиётлар рўйхати;
иловалар (мавжуд бўлса).


Кириш қуйидагиларни қисқача ўз ичига олиши лозим:

магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги;
тадқиқот объекти ва предмети;
тадқиқот мақсади ва вазифалари;
илмий янгилиги;
тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари;
тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили);
тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи;
тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти;
иш тузилмасининг тавсифи.


Магистрлик диссертациясининг асосий қисми камида уч бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:


тадқиқот мавзусига тааллуқли бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили;
тадқиқот методикаси ва ишнинг амалий қисми баёни;
тадқиқот олиб борилган масалани ҳал этишда магистратура талабасининг шахсий ҳиссаси кўрсатилган ҳолда тадқиқотнинг асосий натижалари баёни.
Магистрлик диссертациясининг хулоса қисмида барча бобларда қайд этилган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек илмий тадқиқот муаммосини ҳал этиш бўйича хулосалар ёритилади. Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак.
Магистрлик диссертациясига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин. Илова қисмининг ҳажми магистрлик диссертацияси умумий ҳажмининг учдан бир қисмидан ошмаслиги лозим.
Магистрлик диссертацияси устида ишлаётган магистратура талабаси касб одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этиши (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, шунингдек ёлғон цитаталар келтиришга йўл қўймаслик) лозим.


Диссертация матни стандарт варақда ёзилган бўлиб, унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим:


қаторлар оралиғи — 1,5 см;
юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг томондан 2 см;
хатбошилар орасидаги оралиқ — 5 ёки 6 белгили.
Магистрлик диссертацияси матнини Мiсrоsоft Wоrd матнли редакторида Тimеs Nеw Rоmаn шрифтида ёзиш тавсия этилади.
Магистрлик диссертациясининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 70 — 80 саҳифа бўлиши тавсия этилади.


Магистрлик диссертацияси магистратура талабаси ўқиган тилда (кафедра ёки магистратура бўлими тавсиясига мувофиқ чет тилда) тайёрланади. Чет тилда тайёрланган магистрлик диссертациясига давлат тилида ёзилган аннотация илова этилади. Бундай магистрлик диссертацияларининг дастлабки ва расмий ҳимоялари таржима билан ўтказилади.
Магистратура мутахассислиги хусусияти ҳисобга олинган ҳолда магистрлик диссертацияси таркибий қисмларининг мазмуни ва ҳажми факультет Ўқув-методик кенгашининг қарори билан ўзгартирилиши ва кўпайтирилиши мумкин.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
28.03.202503:33
❗️Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, чунки 1 апрелдан газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади

✅ Эски тарифлар 2 ойгача амал қилади.

Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
09.04.202511:49
#ТЕЗКОР
#РАСМАН

Ўзбекистонда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.
(Президент)

Ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади деди Президент.

Энди ишхоналар ҳар ойда ўз ходимларини Самарқанд, Бухоро Хива ва Шаҳрисабз томонларга дам олгани юбориб туришади.

ИШХОНА ГРУППАСИГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ:)

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
09.04.202503:31
#танқид

​​Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг,  ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...

©️Ўринов Ахмаджон

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
#ДИҚҚАТ  #ЯНГИЛИК

❗️Мактаб ва олий таълимда ўқиш ва ишлаш 5 кунлик бўлиши мумкин

Овоз беришга қўйилибди.


Жамоавий мурожаатлар порталига таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш режимига ўтказиш юзасидан петиция қўйилибди.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
12.04.202503:21
#сарказм

Илмий изланишларга кўра, шиллиқурт узлуксиз уч йил ухлаши мумкин экан. Бу жуда ажиб ҳолат-а?

Аммо бундан ҳам ажойиби, беш йиллаб ухлайдиган кишилар бор. Сўнг улар уйғонадилар-да, халқдан ўзларини яна беш йилга сайлашини сўрашади. Қайта уйқуга қайтишлари учун..

Мубашшир Аҳмад

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
20.04.202517:04
Ўзбекистон U17 – Осиё чемпиони!

Ҳамюртларимиз 9 киши бўлиб қолганига қарамай, Саудия Арабистонига имконият бермади.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

🇺🇿🇺🇿
04.04.202507:07
⚡️Расман Аттестация тест синовлари санаси маълум бўлди

2025 йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади.

Синовлар фанлар бўйича турли кунларга белгиланган:
🔹 15–16 апрель — Рус тили, География;
🔹 17 апрель — Тарбия, Ҳуқуқ асослари, Психологлар;
🔹 18–21 апрель — Чет тиллари (инглиз, француз, немис ва бошқалар);
🔹 22–24 апрель — Ўзбек тили ва адабиёти;
🔹 25–26 апрель — Жисмоний тарбия, Мусиқа, Санъат, Технология;
🔹 28–29 апрель — Математика;
🔹 30 апрель – 1 май — Биология, Кимё, Физика;
🔹 2–7 май — Бошланғич таълим;
🔹 8 май — Тарих;
🔹 10 май — Қўшимча фанлар ва махсус педагоглар;
🔹 12 май — Информатика;
🔹 13–14 май — Мактабгача таълим ходимлари;
🔹 15–16 май — Қорақалпоқ тили;
🔹 15 май куни — Касбий сертификат синови ҳам ўтказилади.


@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
29.03.202504:32
⚡️Бир ойлик хушхабар

Электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши май ойигача кечиктирилдиПрезидент топшириғи

Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди.

✅ Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
29.03.202511:48
2024/2025 o‘quv yilidan boshlab magistraturaga hujjat topshirishda talab etiladigan milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar ro‘yxati mutaxassisliklar kesimida quyidagicha taqdim etilgan:

C1 darajasi talab etiladigan yo‘nalishlar:

1.Lingvistika
2.Mumtoz filologiya
3.Adabiyotshunoslik
4.Matnshunoslik va adabiy 5.Manbashunoslik
6.Qiyosiy tilshunoslik, lingvistik tarjimashunoslik.


B2 darajasi talab etiladigan yo‘nalishlar:

Jurnalistika
Televideniye va radioeshittirish
Axborot xizmati va jamoatchilik bilan aloqalar
Hujjatchilik, hujjatshunoslik va arxivshunoslik
Kutubxona axborot faoliyati
Iqtisodiy nazariya
Iqtisodiyot
Makroiqtisodiyot
Iqtisodiyotda axborot texnologiyalari va tizimlari
Monopoliyaga qarshi boshqaruv va raqobatni rivojlantirish
Bioiqtisodiyot
Ekonometrika
Mintaqaviy iqtisodiyot
Iqtisodiy xavfsizlik
Raqamli iqtisodiyot
Buxgalteriya hisobi
Audit
Soliqlar va soliqqa tortish
Bojxona ishi
Moliya
Korporativ moliya va qimmatli qog‘ozlar bozori
Investitsiyalarni boshqarish
Sug‘urta ishi
Sug‘urta kompaniyalarini boshqarish
Davlat moliyaviy nazorati va auditi
Korporativ moliyani boshqarish
Iqtisodiyotni monetar tartibga solish
Pensiya fondlarini boshqarish
Baholash ishi
Bank ishi
Statistika
Biznes-tahlil
Menejment
Loyiha boshqaruvi
PR menejment va PR tahlil
Korporativ boshqaruv
Biznesni boshqarish (Master of Business Administration - MBA)
Strategik menejment va xalqaro biznes (MBA)
Inson resurslarini boshqarish
Jahon iqtisodiyoti
Tashqi iqtisodiy faoliyat
Marketing
Lizing
Strategik marketing
Savdo ishi
Elektron tijorat
Mamlakatshunoslik


B1 darajasi talab etiladigan yo‘nalishlar:

Meteorologiya
Gidrometeorologiya
Iqlim o‘zgarishi va iqlimiy xatarlami baholash
Iqlimshunoslik
Atrof-muhit muhofazasi
Ekologiya
Havo ifloslanishining nazorati va boshqaruvi
Yaylov ekologiyasi va menejmenti
Kimyo
Radiokimyo
Neft va gaz kimyosi va texnologiyasi
Aniq va tabiiy fanlarni o‘qitish metodikasi (kimyo)
Geografiya
Amaliy geografiya
Aniq va tabiiy fanlarni o‘qitish metodikasi (geografiya)
Geologiya
Litologiya
Paleontologiya va stratigrafiya
Geofizika
Neft va gaz geofizikasi
Geokimyo
Uran geokimyosi va mineralogiyasi
Mineralogiya va kristallografiya
Petrografiya va vulqonshunoslik
Geokimyo, mineralogiya va petrologiya
Gidrologiya
Gidrogeologiya
Suv resurslarini boshqarish
Gidravlika
Fizika
Yadro fizikasi va texnologiyalari
Elektronika
Yarimo‘tkazgichlar fizikasi
Mikroelektronika
Kosmos fizikasi va astrofizika
Tibbiyot fizikasi
Fotonika
Kvant texnologiyalari
Aniq va tabiiy fanlarni o‘qitish metodikasi (fizika va astronomiya)
Mexanika va matematik modellashtirish
Suyuqlik va gaz mexanikasi
Astronomiya
Seysmologiya va seysmometriya.


😎 Telegram 😎 Instagram 😎 YouTube
10.04.202516:02
❗️Ҳарбийларга турар-жой ижараси ва ипотека бўйича имтиёзлар оширилди

2025 йил 9 апрелда қабул қилинган Ҳукумат қарорига (214-сон) асосан:
▪️Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун ойлик пул компенсацияси 20% га оширилди:
➖Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;
➖ Нукус ва вилоят марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;
➖ Бошқа ҳудудларда — БҲМнинг 2 бараваригача.

▪️2025 йил 1 июндан 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларга уй-жой сотиб олиш/қуриш учун ипотека кредитига ажратиладиган дастлабки бадал уйнинг 35% этиб белгиланди (илгари 25% эди).
▪️Ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи ва ногирон ҳарбийлар давлат томонидан турар-жой билан биринчи навбатда таъминланади. Агар улар ипотека билан уй олган бўлса, қайтарилмаган қарз ва фоизлар давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
17.04.202514:28
Ҳукумат, Вазирликлар ва Вазирлар телефон рақамлари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва барча вазирликларнинг ҳозирги раҳбарлари, уларнинг лавозими ва боғланиш учун телефон рақамлари бир жойда:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Арипов Абдулла Нигматович. Тел: +998 71 239-86-76 

Бош вазир ўринбосарлари:

1. Раматов Ачилбай Жуманиязович. Йўналиш: Атроф-муҳит, ҳудудий ривожланиш Тел: +998 71 239-86-76 

2. Кучкаров Джамшид Анварович. Йўналиш: Иқтисодиёт ва молия 
Тел: +998 71 239-86-76 

3. Ходжаев Жамшид Абдухакимович. Йўналиш: Инвестициялар, саноат ва савдоТел: +998 71 239-86-76 

4. Махкамова Зулайхо Бахриддиновна. Йўналиш: Оила ва хотин-қизлар ишлари. Тел: +998 71 239-86-76 

Вазирлар:

1. Кудратов Лазиз Шавкатович 
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири.  Тел: +998 71 238-51-51 

2. Кучкаров Джамшид Анварович Иқтисодиёт ва молия вазири. Тел: +998 71 203-19-93 

3. Исламов Бобир Фархадович 
Тоғ-кон саноати ва геология вазири.Тел: +998 71 256-86-53 

4.Хидоятов Шерзод Саиджанович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири. Тел: +998 71 210-11-04 

5. Зоҳидов Ботир Эркинович 
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири. Тел: +998 71 203-01-61 

6.Шарипов Конгратбай Авезимбетович  Олий таълим, фан ва инновациялар вазири. Тел: +998 71 207-87-80 

7.Умарова Хилола Уктамовна 
Мактабгача ва мактаб таълими вазири. Тел: +998 71 241-01-15 

8.Абдухакимов Азиз Абдукахарович Екология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири. Тел: +998 71 207-07-70 

9.Икрамов Адхам Илхамович 
Спорт вазири. Тел: +998 71 239-24-00 

10. Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич Қишлоқ хўжалиги вазири. Тел: +998 71 206-70-65

11.Хамраев Шавкат Рахимович Сув хўжалиги вазири.Тел: +998 71 202-47-01 

12. Шерматов Шерзод Хотамович Рақамли технологиялар вазири.Тел: +998 71 238-41-07 

14.Ташкулов Акбар Джурабаевич Адлия вазири.Тел: +998 71 207-04-58 

15.Махкамов Илҳом Рустамович Транспорт вазири  Тел: +998 71 202-05-01 

16. Назарбеков Озодбек Аҳмадович Маданият вазири 
Тел: +998 55 502-33-77 

17.Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович Мудофаа вазири.Тел: +998 71 262-98-68 

18.Мирзамахмудов Журабек Турсунпулатович Енергетика вазири. Тел: +998 71 231-81-18 

19.Худаяров Асилбек Анварович  Соғлиқни сақлаш вазири. Тел: +998 71 244-10-33 

20.Саидов Бахтиёр Одилович 
Ташқи ишлар вазири.Тел: +998 71 233-80-98 

21.Ташпулатов Азиз Анварович  Ички ишлар вазири.Тел: +998 71 231-43-04 

22.Қудратхўжаев Ботир Баҳромович  Фавқулодда вазиятлар вазири.Тел: +998 71 234-90-12 

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
26.03.202512:11
Расман: жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади - президент қарори

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.

😎 Telegram 😎 Instagram 😎 YouTube
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.