Қачон қўлда ✍️дингиз?
Эслолмайсиз а? Менам охирги йиллар ручка билан қилган энг оғир ишим имзо қўйиш ва ариза ёзиш бўлди. Қолган ҳаммаси клавиатурада.
Хуллас, диктант ёздим. Миямни ҳуснихатга масъул томирчалари чунонам керишдики, шуниям хумори бўлишини сезиб қолдим.
Айниқса лотин алифбосида, ёзма ҳарфларда, ҳуснихат билан деган талаб биринчи жумладан охиргисигача ҳушёр торттириб турди.
Атрофда казо казолар, вазирлару каттаконларнинг маслаҳатчилари. Ҳаммамиз ёздик. Худди мактабдагидай. Болалигимиздагидай. Қайтарворинг, секинроқ, улгурмаяпман, деган эрка эътирозлар қилдик домлага. Қўлимизга сиёҳ юқди, варақни булғадик, устини урдик, мазза қилиб хатолар қилдик. 😃
Ёзиб туриш керак экан. Ишонинг, мудроқ ҳиссиётларингиз уйғониб кетади.
Лекин, айтиб қўяй, ёзиш керак экан, деб бировнинг устидан юмалоқ хат, бошлиғингиз тушунтириш хати сўраса, бўшашга ариза ёз, деса шартта ёзвориш керак эмас. Диктант ёзиш керак.
Вазирлар маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментида бу анъана бор. Фақат давлат хизматчилари ўртасида эмас, меҳнат жамоалари, турли гуруҳлар учун ҳам ташкил қилинса, менимча қизиқ ва фойдали ташаббус бўлади.
@hamzajumayev