Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
أبو الفقيه avatar

أبو الفقيه

العلم حياة ونور، والجهل موت وظلام.
«Илм - ҳаётдир, нурдир.
Илмсизлик - ўлимдир, зулматдир».
Админ: @Abulfaqiyhhbot
Ҳамкорлик: @tijoriyreklama
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніСіч 10, 2023
TGlist-ке қосылған күні
Вер 22, 2024

"أبو الفقيه" тобындағы соңғы жазбалар

☘️☘️ «Канзуд дақоиқ».

“Канзуд дақоиқ” асари муаллифининг исми Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Абулбаракот Ҳофизуддин Насафийдир. Олим ўз замонида тенги йўқ, фиқҳ ва усул илмида пешқадам, ҳадис ва унинг маъноларига моҳир бўлган. Шамсулаимма Муҳаммад ибн Абдуссаттор Кардарий, Алий Ҳамидуддин Зарир ва Бадриддин Хоҳарзодалардан фиқҳни ўрганган. Бир қанча асарлар ёзган. Жумладан, “Канзуд дақоиқ”. Ушбу асар ҳанафий фиқҳи мўътабар матнларидан бири ҳисобланади. “Ал-Вофий” ва унинг шарҳи “Ал-Кофий”, усули фиқҳ илмида ёзилган “Ал-Манор” ва унинг шарҳи “Кашфул асрор”. Насафий 710/1308-йилда Боғдодда вафот этган. 

“Канзуд дақоиқ” асарига ёзилган шарҳлар қуйидагилар:
⬇️

1. “Табйинул ҳақоиқ”. Фахриддин Абу Муҳаммад Усмон ибн Али Зайлаъий (ваф. 743/1342) қаламига мансу. Бу асар “Канзуд дақоиқ” шарҳларининг энг машҳури ҳисобланади. Шунинг учун асар муаллифи “Шориҳ” лақабини олган. Олим “Канзуд дақоиқ” асарида келган лафзларни таҳлил қилиб ҳукмларини далиллари билан келтирган. Бундан ташқари айри фаръий масалаларни қўшича ҳам қилган. Бир қанча олимлар уни мўътамад ва мақбул шарҳ деб сифатлаганлар.

2. “Ромзул ҳақоиқ”. Шарҳ Қози Бадриддин Маҳмуд Айнийга (ваф. 855/1457) тегишли.

3. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Абу Ҳомид Муҳаммад Маккий (ваф. 858/1454) қаламига мансуб.

4. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Хаттоб ибн Абулқосим Қора Ҳисорий (ваф. 730/1329). Ушбу асари “Канзуд дақоиқ” асарига ёзилган илк шарҳлардан ҳисобланади.

5. “Баҳрур-роиқ”. Зайнулобидийн ибн Нужайм Мисрий (ваф. 970/1562) қаламига мансуб. Муаллиф ўзининг баъзи асарларида бу шарҳда “Даъво китоби” охиригача етиб борганини айтган бўлсада, мутадовул нусхаларда “Фосид ижара” бобигача етиб боргани маълум бўлади.

6. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Мулла Мискин номи билан машҳур бўлган олим Муъиниддин Ҳиравийга (ваф. 954/1547) мансуб.

7. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Шамсиддин Муҳаммад ибн Алийга тегишли.

8. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Зайниддин Абурраҳим ибн Маҳмуд ибн Айний (ваф. 864/1459).

9. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Ибн Ғоним номи билан олим Али ибн Муҳаммад Мақдисий (ваф. 1004/1595). Олим асарда Ибн Нужаймга бир қанча эътирозлар билдирган. Асар охирига етмаган.

10. “Ал-Фароид фи ҳаллил масаил вал қоваъид”. Болийзода номи билан машҳур олим Мустафо ибн Болий қаламига мансуб. Бу шарҳ “Муродхония” номи билан машҳур бўлган. Мазкур шарҳни 1036/1626-йилда Туркиянинг Урфа вилоятида ёзиб тугатган.

11. “Мустаҳсанит-тароиқ”. Ибн Фасиҳ Аҳмад ибн Али Ҳамадоний (ваф. 755/1354) қаламига мансуб назм. Бу асарни Шайх Али ибн Ғоним Мақдисий (ваф. 1004/1597) шарҳлаган ва уни “Авзоҳу ромзин ала назмил канз” деб номлаган.

12. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Қивомуддин Абулфутуҳ Масъуд ибн Иброҳим Кирмоний (ваф. 748/1347) тарафидан ёзилган шарҳ.

13. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Абдурраҳмон ибн Исо Умарий шарҳи. Бу шарнинг “Ҳаж китоби”ни алоҳида бир жуз қилиб уни “Фатҳу масоликир ромз фи шарҳи маносикил канз” деб номлаган. Бу китобда муаллиф ҳеч қандай ихтилоф келтирмаган.

14. “Шарҳу канзид дақоиқ”. Қутбиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар Солиҳий (ваф. 950/1543). Олим Шом муфтийси бўлган. Унинг ушбу шарҳига шогирди Шайх Муҳаммад Буҳанасий (ваф. 987/1579) таълиқотлар ёзган[9].

15. “Ал-матлабул фаиқ”. Аллома Бадриддин Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Дайрий Ҳанафий шарҳи. Ушбу шарҳ етти мужалладли катта шарҳи.

16. “Ал-Мустахлас”. Иброҳим ибн Муҳаммад Қорий Ҳанафий қаламига мансуб. Бу шар аралаш шарҳ бўлиб, олим уни 907/1500-йил Ражаб ойида тугатган.

17. “Ан-Наҳрул фоиқ”. Сирожиддин Умар ибн Нужайм (ваф. 1005/1596) шарҳи.
«Кучли мўъмин заиф мўъминдан кўра Аллоҳнинг наздида яхшироқ ва суюклироқдир»! ^^
Росулуллоҳ
Qoshilib olamiz eng yaxshisi 🎧
🎓 Arab tilini kimlar tez o‘rganadi ?

❗️— To‘g‘ri yo‘lni tanlaganlar!

Arab tili — go‘zal, ammo noto‘g‘ri manba bilan o‘rganilsa, murakkab tuyuladi. Shuning uchun biz eng samarali o‘quv kanallarini siz uchun tanlab qo‘ydik.

💬 Bu kanallar orqali:
🔹 Tushunarsiz qoida qolmaydi
🔹 So‘zlashish ko‘nikmalari rivojlanadi
🔹 Har kuni o‘rganishga ilhom olasiz

👣 Birinchi qadamingizni hoziroq tashlang — keyin kech bo‘lishi mumkin.

📎 Hozir bosing va foydali kanallarga qo‘shiling:

➡️ Ulanish havolasi uchun bosing
Эй биродарим! билгинки,
“Китобга сарфланган пул - энг яхши сармоядир!”

©️
шубҳасиз киши қиёматда барча нарсадан сўралади, шунингдек, жавонидаги ортиқча кийимларидан ҳам. Умид қиламанки, китоблар ундай эмас. чунки, сиздан кейинги зурриётларингизга ҳам манфаъати тегади... )
2024 vs 2025 мартгача бўлган сармоям ^^
Айримлар пулини ойда кийимини янгилашга сарф қилсалар, мен китобларимни янгилашга сарф қиламан 😃
قال ابن القيم رحمه الله:
العلم والعمل توأمان أمهما علو الهمة.

Ибнул Қоййим ☝ деди:

«Илм ва амал икки эгизак болалардек. Уларнинг онаси – олий ҳимматдир».

📖 «Бадоиъул фавоид», 747.
Болаларни қандай қилиб Қори қилсак бўлади ❗️

🌟
Устоз Ҳусайн Бухорий
✍️Мадина! дунёлар ёришар, кулсанг, излаб ўтирмагин бошқа табибни.
Ваҳки, сен шунчалар чиройли бўлсанг, Ҳусни қандоқ бўлган, билмам, - Ҳабибни?!


صلى الله عليك يا رسول الله
▫ 🌿
✍️
Эсланг ва эслатинг!

🗒️Жумъа одоблари:

1. Салавот айтиш.
2. Каҳф сурасини ўқиш.
3. Мисвок қилиш.
4. Ғусл (баданни тозалаб), ҳайъатни гўзал қилиш.
5. Хушбўйланмоқ.
6. Чиройли кийимлар кийиш.
7. Жумъага виқор ва сакина билан эрта бориш.

8. (Қодир бўлсангиз) аҳли оилага ҳадя улашмоқ. «ширин сўз» ҳам ҳадядир.

اللهم صل على سيدنا وحبيبنا محمد
🩷
💔
Агар Аллоҳнинг йўлида экансан, чопгин! Агар бу қийин бўлса, шошиб юр, Агар чарчасанг секин қадам ташла, бунгаям қодир бўлмасанг, эмаклаб бўлса ҳам йўлда давом эт. Лекин асло ортга қайтмагин.

🪶
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ.

Рекордтар

06.03.202517:16
9.6KЖазылушылар
15.03.202523:59
200Дәйексөз индексі
29.03.202523:59
2.4K1 жазбаның қамтуы
31.10.202423:59
786Жарнамалық жазбаның қамтуы
06.04.202511:38
9.10%ER
29.03.202523:59
26.13%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

أبو الفقيه танымал жазбалары

05.04.202502:31
Болаларни қандай қилиб Қори қилсак бўлади ❗️

🌟
Устоз Ҳусайн Бухорий
01.04.202505:52
Ҳижоб ва унга баъзи баҳоналар..
25.03.202510:41
Қандай йигитга турмушга чиқай❗️

Аёл-у эркак учун қимматли тавсиялар!..

🌟
Устоз Икром Шариф
31.03.202510:44
🌷
Бўлажак солиҳамга атаб!..
✍️Солиҳам! Олий маълумотли бўлишинг шарт эмас. Лекин иймонинг олий бўлишини хоҳлайман, балки бунга лойиқ эмасдирман, лекин муносиб бўлишга ҳаракат қиляпман.
Солиҳам! шуни билки, сен уйга келганингда ҳашаматли уй ёки замонавий жиҳозларини кўрмаслигинг мумкин. Солиҳам! Менинг бойликларим китобларимдир, сенга шу китобларимдан, кичик кутубхонамдан бошқа, дунё матоҳларидан кўп нарса беролмаслигим мумкин.
Солиҳам! илмга рағбатинг бўлсин, сен китоб ўқишни севгин-ки,
- мен сенга кутубхона қуриб берай, уйимиз сакинат саройи бўлсин, мен уйга келганимда сакинатни ҳис қилай...
Ҳадисда айтилгандек солиҳа аёл бўлишга ҳаракат қил.
Солиҳам! Сен сурур бағишловчи, сакинат берувчи бўлгин, озор берувчи эмас. Пайғамбаримиз
дан сўралди, Ё Росулуллоҳ () аёлларнинг энг яхшиси қайси?
Росулуллоҳ
: “Унга боқсанг кўзингни қувонтирадиган, буюрсанг итоъат қиладиган, ўз жонида ва эрнинг молида омонатдор, эри ёқтирмайдиган нарсада хилоф қилмайдиган аёлдир”, дедилар.
Солиҳам! Энг чиройли кийимларингни, ширин хушбўйликларингни мен учун қилгин, кўча учун эмас.
Бир-биримизни Аллоҳ учун яхши кўрайлик, бирга Роббимизга ҳамдлар айтайлик, гўзал муҳаббатимиз бўлсин.
Солиҳам! Сенга дунё матоҳлари қизиқ бўлмасин, одамлар фикри сени қизиқтирмасин, сенинг дардинг тўй ҳашам, орзу ҳавас бўлмасин, аксинча хаёлинг оиламиздаги исломий муҳит ҳақида кўпроқ ўйласин.
Аллоҳ розилиги учун, жаннатдаги даражамиз учун, ота-оналаримизга жаннатда тож кийдиришимизни, фарзандларимизга қандай ўрнак бўлишимизни ўйла ва қайғургин...
Солиҳам! Сен баъзилар каби, шайтон зийнат қилиб кўрсатаётган, нима еб, нима ичганини, нима кийганини, саҳифасига жойлаб бошқаларнинг ҳирсини уйғотувчи, хаёлида гавдаланувидардан бўлма. Дўгоналари билан рестораннма-реторан кезиб юрувчилардан бўлма, ҳаётингни, еб-ичишингни оддий қилгин. Чунки бу кейинчалик фарзандларимизга ҳам таъсир қилиши бор.
Солиҳам! Дунё матоҳлариндан баъзи орзу-ҳаваслардан воз кечишингга тўғри келади, зеро менинг йўлим қийинчилик, заҳмат-машаққатдан иборатдир, бир кун оч бир кун тўқ бўлишинг ҳам муболаға эмас.
Солиҳам! Бир кун бу дунёни тарк қиламиз, мақсадимиз жаннат (суйган маҳбубига, Аллоҳнинг жамолига етишиш) бўлсин, дунё матоҳлари эмас.

– ғариб банда, “Абул фақиҳ”!
🪶
✍️Агар уйланиш, никоҳ диннинг ярмини тўлдирар, комил қилар экан, оила қуришдаги (жуфт танлашдаги) ёмон танлов, кишидаги бутун динни вайрон қилади..

Зуҳо Шоҳин
– ҳар бир китоб ўқувчи (аёл)нинг, китоб олиб берувчиси бўлсин…🌷

©️Албатта китоб ўқувчилар, китоб ўқувчилар учундир)
✍️Сиз илм олиш учун бўш вақт келишини кутяпбсиз
- Қандай ҳам ачинарли касод..
Кимлардир илм олиш учун ҳаётини сарфлаяпти
- Қандай ҳам гўзал тижорат...
02.04.202518:50
✍️Аллоҳга қасамки молингдан сенга насиб этгани, фақат кафанликдир!…

الأستاذ عبدالله حفظه
الله
Қайта жіберілді:
أبو الفقيه avatar
أبو الفقيه
30.03.202510:13
Бир бирингизга ҳадя улашиб туринглар..!
03.04.202520:59
💔
✍️Сени арзон, сариқ чақага ҳам арзимайдиган кафанга ўраб, қоронғу, совуқ бўлган чуқурга ташлаб, ёлғиз қолдириб кетишади. Сен эса ҳали ҳам тавба қилмадинг!...
03.04.202513:33
Агар Аллоҳнинг йўлида экансан, чопгин! Агар бу қийин бўлса, шошиб юр, Агар чарчасанг секин қадам ташла, бунгаям қодир бўлмасанг, эмаклаб бўлса ҳам йўлда давом эт. Лекин асло ортга қайтмагин.

🪶
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ.
31.03.202518:26
02.04.202511:43
Кўпайиб бораётган ҳавасларингни кўрганингдай, камайиб бораётган,
нафасларингни ҳам кўр!


Мавлоно Жалолиддин Румий
قال الحافظ ابن حجر رحمه الله تعالى:
«إظهار السرور في الأعياد من شعار الدين!»

Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ҳайитларда хурсандчилик сурурни (изҳор қилиш) кўрсатиш, диннинг шиорларидандир!».


[ فتح الباري: ٢ / ٣٤٤]
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.