Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА. avatar

📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

Дин ва сиёсатдан йироқ канал.
Китоблар доимо бизни эзгуликка чорлайди. Реклама хизмати бор.
https://t.me/Rekxizmatguli
Шу каналимизда рек хизмат нархлари бор.
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жері
ТілБасқа
Канал құрылған күніAug 31, 2023
TGlist-ке қосылған күні
Oct 20, 2024
Қосылған топ

Рекордтар

28.03.202516:01
16.3KЖазылушылар
15.04.202513:09
1700Дәйексөз индексі
07.02.202523:59
4.4K1 жазбаның қамтуы
07.02.202523:59
4.8KЖарнамалық жазбаның қамтуы
24.11.202423:59
27.27%ER
07.01.202516:40
42.33%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
NOV '24DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА. танымал жазбалары

24.03.202504:34
#Висол   Якуний қисм.

#Муаллиф_Баҳорим


Яҳё ва Замира рашк,қайсарлик  ва энг асосийси бир-бирини севиб ардоқлаб ҳозир бахтли оилалардан бири.

-Зиёбек ўғлим қайсарлик қилма  кийимларингни кияқол тезроқ боғчага кеч қоламиз.
-Ойии,ойиии киймайман.
-Воййй нима кияр экан мени полвоним.
-Буниии дея оқ тугмали кўйлагини кўрсатди ўғлим.
-Хўпда шунга шунча ҳархашами? Абдулмалик ака Зиёбекни қаранг бирам сизга ўхшайдией.Кийимигача ўзи танлашиничи бу шумтакини.Яна дид билан танлаши ҳам ҳудди ўзингиз.Юзидан ўпиб қўйдимда кийимини олиб кийинтира бошладим.
-Ота ўғилда мени полвоним.
Абдулмалик акам ҳам кийинар экан биз томонга қараб кулиб қўйди.
-Қараб туринг қизимизни ўзимга ўхшатиб оламан.
-Нима бўлса ҳам ёввойи қилиб қўймагимааа.Қош учирдиларда устки кийимини кийди.
-Эее яхши бўптида ёввойи бўлсам.
Кийиниб кўчага чиқарканмиз ўйлардим."Ахир бугун тўйимиз бўлган кун,эсламади ҳам Абдулмалик акам.Ёки бутунлай унутдиларми?" Дея ҳафа бўлдим озроқ.
Ишда ҳам кайфиятим йўқ бўлиб юрдим.
Кечга яқин Зиёбекни боғчадан оладиган пайтимиз Абдулмалик акам қўнғироқ қилди,ишхонам ёнида кутиб туришимни айтиб.Хўп дея беш дақиқа кутдим.Ота ва ўғил келишди.Биринчи Абдулмалик акам тушдилар,кейин Зиёбекни туширдилар.Миттивойимни қўлида митти гулчалар,Абдулмалик акам ҳам орқа ўриндиқдан катта гулдастани олдию мен томон кела бошлашди.Аввал суюклигим ўғлимизни мен томон юборди.Зиёбек ёнимга келиб митти гулларини берди ва дадаси ҳам қўлидаги гулдаста билан ёнимга келиб қўлимга тутқаздию пешонамдан ўпиб қўйди.
-Бугун оила қурганимизга тўрт йил бўлибди.Сени менга ёр қилган Аллоҳга шукр.
-Сизни менга ёр қилган Аллоҳимга шукр.
-Ойимизга яна совғамиз бор шундайми полвоним?
Зиёбек ҳа дея бош силкиди.
-Унда кетдик,бугунги бахтли кунимизни чиройли қилиб ўтказишга.
Мен ўғлимни кўтариб олдим,Абдулмалик акам қўлимдан тутди.
Бахтлиман Алҳамдулиллаҳ,сабрим ортидан гўзал бахтга эришдим.
Ҳаммамизга севган инсонимиз билан бирга бахтли бўлиш насиб қилсин.Ҳатто Жаннатларда ҳам.

Тамом.

19.08.2023
04.10.2023
Муаллиф:Баҳорим

Мана яна бир ҳикоям ўз ниҳоясига етди.Ҳикоя ичида яшадим икки ой давомида,йиғлайдиган жойини йиғлаб.Куладиган жойини кулиб ёздим,ҳеч якунлагим келмади.Лекин албатта якун бўлиши керак.Мана чиройли якун билан тугатдим.Ҳикоядан ўзингиз учун керакли хулоса олган бўлсангиз ҳурсандман.Вақтингизни ажратиб ўқиганингиз учун раҳмат.
22.03.202509:33
#Висол    #Н_103

#Муаллиф_Баҳорим


-Сени жуда соғиндим садоқатлигим.
Тушимми? Ўнгимми? Абдулмалик ёнимда,у мени қучиб турибди.Ишонгандим,кутгандим,ниҳоят у келди.Лекин нега бу қиёфада...
У мени бағридан чиқардию кўзларимга қарар экан мамнун жилмаярди.
-Қанақасига с..сиз,ахир...
У мени нима демоқчилигимни тушунгандек қўлимдан тутиб стол ёнига олиб борди,сўзсиз унга эргашдим.
-Бу гуллар сенга эди,кўрдинг.Ҳозир бу муҳим эмас шундайми?
Ҳа дея бош силкидим,у юзидаги соқолни олди,демак соқоли ясама.Соқолини олиб стол устига қўяр экан,юзида мен севган кулгичлари пайдо бўлди.Кепкасини ечди ва чўнтагидан кичик қутича олдию қўлини кўзига олиб бориб,кўзидан нимадир олди.Кейин англадим,рангли линза экан.Линзаларини олгач тим қора,мен севган ўша тим қора кўзлар қаршимда меҳр билан қараб турарди.Бироз озган гавдасини айтмаса бу менинг Абдулмалигим.Кўз ёшларим юзимни ювар,тез тез нафас олардим.Абдулмалик менга яқин келиб кўз ёшларимни артди.
-Бу кўзлардан энди кўз ёшлар оқмайди.Мен келдим Моҳирам,ёнингданан.Сени бир йил давомида азоблаганим учун кечир.Шунга мажбур бўлдим.Садоқат билан мени кутганинг учун раҳмат.Мени қанчалар севишингни билиб олдим,ўзимни ягонам дея оҳиста қучди.-Сени қийналганингни кўриб,мен ҳам азобландим.Ичим олов бўлиб ёнди.Тезроқ ишимни битирсаму,тезроқ сени азоблардан қутқарсам дея мана,ҳаммасини ҳал қилиб ёнингдаман.
Наҳот ёнгинамда юрган суюклигимни танимадим,қалбим қанақадир сезганди,аммо юзидан билиб бўлмасди.Муҳими у ёнимда,у ёнимда,у тирик.Аллоҳга шукр у тирик,соғ-омон.
Абдулмалик ҳаммасини бўлмаса ҳам қисқача гапириб берди.Ўша Иффар ва севгилиси Паҳлавонни қамоққа тиққани ҳақида.
-Демак мендан бошқа ҳамма билган сиз тирик эканлигингизни.Қовоқ уйдим...
-Наҳотки менга ҳам билдириб қўйиш қийин бўлса.Қанча қийналдим ахир.Азобларим чексиз эди,яна йиғлай бошладим.Менга эртароқ тирик эканлигини айтмагани сабабми,ҳафа бўлаётгандим.
-Сен ваҳимачисан,сенга айтсам аниқ билдириб қўярдингда ваҳима қилиб.Яна сенга ўзимни билдириб,сендан узоқ кетолмай қолардим ва ҳаммаси чаппасига кетарди.Буни ҳохламадим,тишимни тишимга қўйиб сабр қилдим.Атрофингдаги йигитлардан қанчалик рашк қилганимни билмайсанда,уларни сен билмасингдан думини тугдим.Ҳам сени ҳимоя қилиш,ҳам катта жиноий тўдани йўқ қилиш осон бўлмади.Кел энди мана ёнингдаман,аразингни йиғиштир.Эркин нафас оляпман,бу онларни узоқ кутдим ахир.Ё кетишимни ҳохлайсанми?
Индамадим,жим тинглардим.
-Демак мени ҳохламаяпти бу ёввойи,начора,кетаман.
-Эййй сизга кетинг дедимми? Тушундим ҳаммасини.
-Ниҳоят,Абдулмалик чуқур нафас олиб чиқарди.
-Шералини севиб қолмадингни яна.Абдулмалик Шерали бўлиб йургандаги бўғиқ овози билан гапирди.
-Борингей,ҳеч ҳам севмадим.Сиз қандай овозингизни бир зумда ўзгартиряпсиз? Жилмайдим.
-Мени биласанку дея қош учирди Абдулмалик.
-Энди Моҳирахон шунча азоб етараа.Тезроқ тўй қилиб,тезроқ висолингга етишни истайди бу дил.
Билинар билинмас кулганча кўзларимни олиб қочдим.
23.03.202511:22
#Висол    #Н_111

#Муаллиф_Баҳорим


Кечки пайт тўйхонага кириб жойлашдиму фатам тагидан аста атрофга қарадим.Шунчалар чиройли безатилгандики тўйхона,ҳаммаси ажойиб.Бинафшаранг ва оқ гуллар аралаш безатилганди.Бинафша рангни ёқтиришимни ҳам унутмабди суюклигим.Оқ эса Абдулмалик акам ёқтирган ранг.Икки ранг уйғунлашиб тўйхонага ўзгача кўрк бағишлаб турарди.
Тўй ўрталарига етганда тўй олиб бораётган бошловчи Жўрабек ва Ферузани сўзга чақирди.
-Энди сўз навбати Абдулмаликжоннинг дўсти Жўрабек ва келинимиз Моҳирахоннинг дугонаси Ферузахонга.
Икки бахтли оила,бахтли жуфтликларимиз микрафон қаршисига чиқишди.Жўрабек микрафонни қўлига олиб биз тарафга мамнун жилмайиб қаради.
-Менинг ака ўрнида ака,ука ўрнида ука бўлган дўстим бахтли бўлгин.Сен менинг отамдан кейинги ишонганим суянганимсан,доим Жўра буни бунақа қилмагин дея мени тўғри йўлга бошлаган жигарим Моҳира билан бахтли бўлгин.
Абдулмалик акамга бир қараб қўйдим.Гўёки икки дўст нигоҳлари орқали гаплашяпти.Жўрабекни гапларига раҳмат доим ёнингдаман дегандек қараяпти.Ҳавас қилса арзигулик дўстлик ришталари бор.
-Доим опам йўқ деб ойимдан ҳафа бўлардим.Бешинчи синфлигимда синфимизга келган Моҳира билан иноқ дугоналар бўлдику опалик бўлдим.Моҳира сени жудаям яхши кўраман биласана?
Ферузага ҳа дегандек секин бош силкидим ва мен ҳам сени яхши кўраман дея нигоҳларим ила унга айтдим гапларимни.
-Абдулмалик ака билан бахтли бўлгин.Феруза қўшимча қилиб яна бир икки оғиз гапириб такрор бахт тилади.
Жўрабек ва Ферузадан сўнг сўз навбати Абдулмалик акамнинг тоғаларига берилди.Тоғалари чиққач катта экранда Абдулмалик акамнинг оналарини сурати пайдо бўлди.Тоғамиз гап бошида опасини эслаб ўтар экан бизга бахт тилади.Абдулмалик акамнинг эса оналарини суратини кўриб лаблари титрарди,кўзида ёш ҳам мавжланди.Уларни қўлини тутдим...
Абдулмалик ва Моҳирани висол оқшомига келган Яҳё ва Замира эса ажралмасдан юришарди.
-Яҳё ака ўйнасам нима қилади? Ўзимизнинг қариндошлар бўлса.
Тўй бошлангандан бери даврага қадам босмаган Замира қовоқ уйди.
-Қанақасига қариндошларинг,қарагин Абдулмаликнинг ўртоқлари бор.
-Улар ҳаммасини хотини бор,менга қарармиди?
-Тўйга келдим нимаю,келмадим нима.Келгач ҳурсандчилик ҳам қилиш керакда.
-Бор ликиллаб ўйна,кейин уйга боргач буни жавобини берасан.
-Мен ликилламайман.
-Бўлмаса жим томоша қилгин.
-Айиқ,рашкчи айиқ...
-Нима? Нимааа? Шу гапингни ҳам эслаб қолдим,бунга ҳам жавоб берасан.Беш дақиқада келаман,сен ойингларни ёнида бўлиб тур,яна даврага чиқиб кетмагин дея Яҳё Замирадан узоқлашди.
23.03.202507:31
#Висол    #Н_109

#Муаллиф_Баҳорим


Эрталабдан қовоқ тумшуқ қилиб юрган ёрини Яҳё секингина келиб орқасидан қучди.
-Нима бўлди мени жонимга?
-Биласизку...
-Ҳали ҳам бемани рашкми?
-Билмадим,менга у хона умуман ёқмади.
-Хонани билмадиму,кечаги тун менга жуда ёқди.
Замирани юзи қизариб уялган бўлса ҳам лабини бурди.
-Сиздан ҳафа эдим ва ҳохламагандим.Сиз мени зўрладингиз.
-Нимааа? Яҳёни юзига дарров табассум ёйилди.-Зўрладингиз? Энди овозини баландлатиброқ кулди.-Ўз никоҳли аёлимни зўрлабманми? Яна у мени севса.Бу қанақа зўрлаш бўлибдия.
-Айиқққ дея Замира эрининг бағридан чиқиб Яҳёни дазмолланган кийимларини илди жойига.
-Замира биласана,сендан бошқаси керекмас.Энди жиддий оҳангда гапирди Яҳё.
Замира бир зум индамадида,кийимларни илиб Яҳёни секин келиб қучди.-Сизни у қиздан жуда қизғанаман.Биламан мени дейсиз фақат,лекин нима қилай қизғанаверяпман.
-Жиннивойим дея Яҳё ҳам қучди Замирани.

-Муниса бугун шифокор кўригига борамиз эсингдами?
-Ҳаа эсимда,лекин бирор натижа бўлармикин?
-Бўлади,муҳими яхши ният ва ишонч.
Муниса энди кийимларини алмаштириш учун шкаф ёнига борганди бирдан боши айланганини ҳис қилдию бошини ушлади,сал қолса ҳушдан айриларди Шаҳрам тутиб қолмаганда.
-Яхшимисан?
-Озроқ бошим айланди,ўтиб кетди яхшиман.
-Шу кунларда рангингда ранг овқат емаяпсан...
-Иштаҳам йўқроқ.
-Тезроқ тайёрлан ишга бормасдан аввал шифохонага борамиз.
-Лекин ишингизчи.
-Менга сени соғлиғинг муҳим.

Шаҳрам ва Муниса шифохонага келдию кўрикдан ўтиб натижаларни кутишарди.Ниҳоят шифокор аёл юзида мамнунлик ила уларни чақирди.
-Ёмонмас натижа.
-Нимаа бўлибди?
-Мунисахон ҳомиладор,табриклайман.
Муниса бир зум шифокорнинг гапларини англолмади ва сониялар ичида аёлнинг гапларини таҳлил қиларкан кўзи ёшланди.Албатта бу қувонч кўз ёшлари.
Шифокор Мунисага керакли дорилар ёзиб бергач ташқарига чиқар экан Муниса ҳамон жим.
-Айтгандимку,мана ҳаммаси ижобий.
-Энди бизнинг ҳам фарзандимиз бўлади.Кўзида ёш Муниса жилмайди.
-Албатта,ҳали кўпгина фарзандларимиз бўлади.
Фарзанд ҳар бир оиланинг қувончи,таянчи.Ҳар бир хонадонда фарзанд кулгуси эшитилиб турса бу қандай бахт.Шаҳрам ва Мунисага ҳам бу олий немат насиб қилаётганди.
-Бу янгиликни яқинларимга айтмасам бўлмайди.Ахир ота бўляпман.Сал қолса Мунисани кўтариб юришга ҳам тайёр Шаҳрамни қувончи чексиз.
04.04.202507:21
-Қизим иссиққина чой дамланг Имрон келди.
Имрон ошхонага кирди аммо қизнинг кўзларига қарай олмади.
Чойни ҳам кутмасдан ювиниш хонасига кирди.
Эшикни қулфлади. Бугунги эшитганлари қулоқлари остида жаранглади.
Давоси йўқ дардга чалинган. Саноқли умри қолган...
Бу ҳақида Сарвинозга ҳеч нарса демайсан. Қасам ич ҳеч қачон бу ҳақида оғиз очмасликка. Йўқ қ деб Имрон йиғлаб юборди. Ҳудди ёш болалардек... Нега бундай қилдинг дея зорланарди . Мени бутун умр виждон азобида қийналишим учунми... Сарвинознинг кўзларига қандай қарайман энди. Нима деган одам болдим. Шунчалар пасткашлик қилдимми. Менга ўз юрагингни юлиб берибсан мен эса сени устингдан кулдим.
Туйғуларингни оёқ ости қилдим. Мен ҳам одамманми. Нималар қилмадима. Унинг ёнида атайлаб Сарвинозга яқинлашдим... кўз олдида.
Менинг эмас унинг севгиси чин экан. Мен бир аҳмоқни ишини қилдим. Ўзимни кечиролмайман ўлсам ҳам кечиролмайман...
-Имрон ака яхшимисиз чой совиб қолади.
-Ҳозир чиқаман...
Эртасига Бекни аҳволи янада оғирлашди. Имронни ўзи уни шифохонага олиб борди ва ҳеч кимга оғиз очмасликка сўз берди.
Уйга яна ўша ҳорғин аҳволда кириб келди.
-Келдингми болам бугун қизим иккаламиз бир палов қилдик мазаси оғзингда қолади. Улуғбекни ҳам олиб келмапсанда. Майли ўзим чақираман уни ошни жуда яхши кўради.
-Овора бўлманг ойи у кетди.
-Нима қаёққа кетади..
Сарвиноз чой дамлаётганди..
-Америкага..
Қиз ҳаёли жойидамаслигидан қайноқ чойни тўкиб қўлини куйдириб олди.
-Нега бизга айтмасдан кетди. Ҳали замон телефон қиладику яхшилаб гаплашиб қўяман у билан.**


74~Қисм
23.03.202515:34
#Висол    #Н_113

#Муаллиф_Баҳорим

Ҳаяжондан янгам айтган гаплар ёдимдан чиқаётганди.Абдулмалик акам айтгач қўлларим титраганча уларга салом қилдим.Илк кеча,илк никоҳ кечаси ҳаяжонли бўлади дейишса,ширин энтикиб қўярдиму,аммо бунчалик бўлишини ҳаёлимга ҳам келтирмаган эканман.Бошингизга тушса кўраверар,ҳис қилаверар экансиз.
-Бахтли бўлайлик,солиҳ ва солиҳа фарзандларни ота-онаси бўлайлик.
Абдулмалик акам юзимни секин очиб гапирар экан ҳаяжон ва уялиш ҳиссидан қизарган юзимга қайноқ лабини босди.
-Биз кутган,узоқ кутган кунимиз ҳам келди.Мана ёнимда титрабгина турибсан қалампиргинам.
-Ўша қалампирингиз ўзгарган,сизга кўнгил қўйдию,тили ҳам ширин бўлди қолди.
Билмайман қандай айтдим бу гапларни,аммо айтгандим.Абдулмалик акам жилмайдиларда қўлимдан тутди.
-Буни бироздан кейин биламизда,ҳозир эса биргаликда намозимизни ўқийлик.
-Хўп бўлади.
Суюклигим билан намоз ўқиш албатта орзуларимдан бири эди.Мана амалга ошяпти.Инсон қанчалик чин дилдан ният қилса ва ўша орзуси ушалишига ишонса,албатта рўёбини ҳам кўрар экан.
Абдулмалик акам билан намоз ўқиб бўлиб қорнимиз оч эканлигини ҳис қилдик.
-Моҳирам бугун куни билан ҳеч нима емабман ҳам.Эрингни қорни оч,қани тўйдириб қўйгинчи хотинжон.
Кулиб қўйдимда чой қуйиб узатдим.Дастурхондаги таомдан ликопчага солдиму ёнига қўйдим.
-Сени қўлингдан емоқчиман.Сирли жилмайдилар...
-Ош бўлсин дея қошиқ билан овқатдан олдиму едирдим.
Ҳаяжонли ва ёқимли таомланишимиз ҳам якунлангач дастурхонни йиғиб қўйдим.
-Ёввогинам келчи ўзимга дея бағрига тортилар.
Мен эса бир сапчиб тушиб типирчиладим.
-Нима бўлди? Ёввойи қиз қўрқяптими? Хонага кирганимдан бери титрайсан,уяласан.Балки бу табиий ҳолдир.Аммо сендек қатиятли қиздан бу ҳолатни,яни бунчалик титраб қўрқишингни кутмагандим.Ўзим учун янги Моҳирани кашф қиляпман.
-Эее бўлди уялиб кетяпман,ухлайлик энди.
-Ухлайлик дейсанми? Йўқ ухлашдан аввал бир иш қилишимиз керак.
-Мен чарчадим,Абдулмалик акамнинг бағридан чиқишга ҳаракат қилиб типирчиладим.Лекин қўйиб юбормадилар.
-Дам ҳам оламиз,фақат ҳозир эмас.Улар мени бағридан чиқардию кўзларимга термулди ва нигоҳини лабларимга қаратди.Ниятини пайқаб кўзларимни юмиб олдим.Биламан ҳозир қанча типирчиласам ҳам қўйиб юбормайдилар.
Лағза ўтдими билмайман юзимга уларнинг қайноқ нафаси урилди ва лабларимда Абдулмалик акамнинг лабларини ҳис қила бошладим.
Бу ҳолатни тарифлаб беролмайман,аммо бу лағзалар жуда ёқимли бўлаётганди.
-Қўрқма дея мени кўтариб олдиларда ётоққа олиб бориб ётқизди.
Ҳеч бир ҳаракат қилмадим,ўзимни ёримни қўлига топширдим.Чунки уларга ишонардим,мени ҳотиржам қилиб тинчлантира оладиган,қўрқувимдан халос қиладиган инсоним фақат Абдулмалик акам.

Висол онларига етишиш қанчалик машақатли бўлса,бахт шунчалар тотли бўладики,ундан сархуш бўласиз.
Висол-бу беш ҳарфдан иборат сўз,англай олсангиз кўпгина ҳаяжонли онлар яширин.
Висол бу икки дил бирлашуви,никоҳ риштаси ила бўлган висол онлари унутилмас ва ёқимли бўлади.
Бизнинг висол онларимиз ҳам узоқ кутилган бўлди,энг бошида бир-биримизни пинҳон севдик,пинҳона рашк қилдик,азобландик,ҳатто нафрат туйғуси ҳам бўлди ва ҳақиқатлар юзага чиққач,нафрат ҳам бир зумда йўқолиб жойини бутун умрлик муҳаббат эгаллади.Бизни бир-биримизга етишишимизга оз қолганда айрилиқ аталмуш қора булутлар севги осмонимизда суза бошлади.Узоқ айрилиқ,сабр,садоқатдан сўнг биз яна биргамиз.

-Айтганингдек қалампиргинам ширин қиз бўлиб қолибди.Абдулмалик акам сочларимни силаганча гапирар экан уялибгина пинжига янаям кириб олдим.
-Сизга ёлғон гапирармидим? Дедим секингина.
-Йўқ гапирмагансан,энди ухласак ҳам бўлади дея қучганча кўзларини юмди.
-Мени уйқум келмаяптида,гаплашайлик.
-Эртагаа...
-Абдулмалик акаа ухламанг.
-Нима бўляпти сен қизга,ҳозиргина чарчадим дегандинг.Бу бир баҳонамиди?
-Йўқ,хўп ухлаймиз.
-Ухламасанг ҳам ўзингга қийинда.
-Мен ухладим аллақачон.
Абдулмалик акам кулиб қўйдилар қилиғимга,гапларимга.
28.03.202509:30
N33.


Қизнинг келинойиси эшикни қарсиллатиб ёпди. Имрон турган ерида қотиб қолганди гўё. -Йўқ бўлиши мумкинмас дея пичирларди у. Мен адашяпман хато ўйлаяпман. Бундай эмас. Ҳеч қанақасига тўғри келмайди бу....
У машинага ўтириб газни босди....
Машина эшиги очилди.
-Ҳаётингни ўзгартиришга тайёрмисан.
-Тайёрман.
-Унда қўлларингни бер.
Сарвиноз Улуғбекнинг қўлларидан тутди. Иккиси аеропорт биносига кириб кетишди.
-Салом.
-Ҳайрли кеч.
-Менга яна битта қўшимча чипта керак.
Эртанги кунга рейс бор.
-Мени тушунмадингиз шекилли.
-Кечирасиз буни иложи йўқ..-Менга Сирожиддин Ботировични улаб беринг илтимос.
Улуğбекнинг шу сўзларини эшитиши билан қиз шошиб қолди.
-Узр сизни тушунмабман. Паспортни беринг.
-Рахмат сизга.
Аеропорт ташқарисида яна бир машина чийиллаб тўхтади.
Имрон ҳовлиққанча тушиб атрофга аланглади.
Кўрди . Улуğбекни машинаси турганди.. Жон ҳолатда ичкарига югурди. Юрагининг ҳар бир зарби илтимос бу ёлғон бо"лсин дея урарди. Ичкарига кирди. Кассадаги қиздан сўради.
Аммо қиз бундай малумотларни беришга ҳаққи йўқлигини айтди. Бундан фойда чиқмаслигини билган Имрон бино ичкарисини қидира бошлади. Ҳудди телбалардек у ёқдан бу ёққа бориб келаверди.
Тўхтади. Уларни кўрди. Ўша томонга қараб югурди.
Сарвиноз дея бақирди. Аммо одам кўплигидан у ёққа овози етиб бормади.
-Тўхтанг бу ёққа мумкин эмас.
-Қўйвор мен ўтишим керак..
-Мумкинмас деяпман сизга.
-Қоооч деяпман.
-Қўриқчиларни чақиринг олиб чиқиб кетишсин.
Имрон шунда ҳам бақираверди.
-Сарвиноооз. Тўхта. Сен бундай қилмайсан йўқ.
Илтимос кетма. Сарвиноз кетма......
26.03.202516:51
-Эртанги кунга ҳамма нарсалар тайёрми. -Ҳаракатдамиз.
Улуğбек юриш баробарида Имрон билан суҳбатлашиб кетарди.
-Ташкилий ишлар...
-Замирахон барчасини бошлаб юборган. -Энг асосийси ошхона. Таомлар билан ҳеч қандай муаммо бўлишини ҳоҳлмайман. -Ҳўп бўлади. Ҳозир ўзим текшираман. -Йўқ қўявер. Ҳозир иккаламиз зални кўздан кечирамиз. Кейин сен банкка боришинг керак.
-Нега ҳамма ҳужжатлар жойидаку.
-Банк директорига таклифнома. У биз учун муҳим меҳмон. Шунинг учун ўзинг борасан.
-Майли келишдик.
Сарвинозни қимирлашга ҳам ҳоли қолмаганди. Шифтга термулганча ётарди. Совуқ ўтиб кетганидан танасини сезмай ҳам қолганди..
Кимдир келиб уни қутқаришини чин дилдан ҳоҳларди. Ахир қанча орзулари бор. Наҳотки шундай ўлиб кетаверса.у ойиси билан дадасини ўйлади. Кейин тоғаси келинойиси. Имрон. Ва охири Улуğбек. Унга қилган яхшиликлари .... шуларни ўйладию ҳушини йўқотди.
-Ҳаммаси жойидами.
Улуğбекнинг ошхонага ташрифи ҳаммани эсанкиратиб қўйди. У саволига жавобни ҳам кутиб ўтирмай бирма бир барча жойни текшира бошлади. Навбат музхонага келганда қўл телефони жиринглаб қолди. Ёнида турган ошпаз ва бошқаларга кетаверинг ишорасини қилдида ўзи телефонда Имрон билан гаплашиб ичкарига кирди. Ҳаммаси жойида ҳеч қандай камчилик йўқ.
Маҳсулотлар сифатли ва янги.
-Ҳа Имрон рахмат сенга энди қайти.....
Нима...... ким бор. Қани бу ёққа тез етиб келинг.
Улуğбекни телефони ерга тушиб кетди.
Сарвиноз кўзини оч. Бу ерда нима қиляпсан тур ....
Улуğбек жинни болиб қолай деди. Қизнинг совуқ танасини кўриб ўзини йўқотиб қўйди. Ёрдамга келишларини ҳам кутмасдан қизни кўтардида машинасига қараб югурди. Сарвинознинг ранги оппоқ бурнидан қон оққан ҳолда нафас олаётгани ҳам сезилмай ётарди.
Бу ёқда эса Имрон телефондаги гапларни эшитиб бир муаммо чиққан дея меҳмонхонага етиб келди.
Улуğбек зудлик билан қизни шифохонага олиб борди.
Тезда қилинган биринчи ёрдам ва муолажалардан сўнг у ўзига келди. Шифокорлар уч тўрт кун шу ерда қолади деганларидан кейин Улуğбек меҳмонхонага қайтди.
Кейинги қисмда.
Улуғбек ошхонадагиларга қандай жазо беради....
23.03.202510:01
#Висол   

Индамай Ферузани гапларини тинглардим.Ҳаяжонимга энди кўз ёши ҳам қўшилди.Дадамни,укамни,Мунисани кўриб йиғлаб юбордим.
Абдулмалик акам ва дўстлари келганлигини эса куёв келганлигини билдирувчи мусиқадан билиб олдим.Улар мен ёқтирган лола гулидан нафис гулдаста кўтариб ёнимга кирди.Қўлларим титраб уларга келин салом қилдим.
Урф-одатлар тугагач дадам дуо қилиб кузатиган лағза ўзимни тўхтатолмай йиғлардим.
-Менинг жоним қизим,онанг иккимизнинг илк қувончимиз.Кўзимни оқу қароси,менинг ақлли қизим,сабрли қизим.Илоҳим Абдулмаликжон ўғлим билан бахтли бўл дея пешонамдан ўпдилар ва қучди.Бир-биримизни қучиб йиғладик,Муниса ва Мирзоҳид ҳам келиб бизни қучди.

~Қиз бола шу узиб кетар банд-бандингдан.
~Меҳмон-меҳмон ўйин қолар фарзандингдан.
~Рози бўлгин эй хонадон дилбандингдан.
~Шу эканда қиз боланинг пешонаси.
~Хайр энди ота уйнинг остонаси.
~Хайр энди она уйнинг остонаси.

~Осмонда ой тўлин бўлди,тўлин бўлди ёр-ёр.
~Қиз боламиз келин бўлди,келин бўлди ёр-ёр.
~Борган жойи тахтли бўлсин,тахтли бўлсин ёр-ёра,тахтли бўлсин.
~Келин-куёв бахтли бўлсин,бахтли бўлсин,ёр-ёрей бахтли бўлсин.
02.04.202509:30
-Қанақа экан.
-Тўйимизни шу ерда ўтказамиз.
Сарвиноз Бекнинг гапидан анграйиб қолди. Чунки Бек унга ҳатто севги изҳор ҳам қилмаганди.
Бек унга эътибор ҳам бермасдан гапиришда давом этди. Мана бу ерда бир хил кийинган катта аркестр биз учун мусиқа чалади. Сен мана бу баланд зинадан қўлингда гул билан тушиб келасан. Мана бу қизил йўлакдан иккаламиз ман бу ерга ўрнатиладиган тахтимизга юриб келамиз. Тепамиздаги катта экранда бизнинг бахтли дамларимиз акс этган севги тарихи.
Ёнимизда иккитадан жажжи фаришта қизалоқлар бўлади.
Энг машхур санъаткорларни чақирамиз. Бизнинг бахтли кунимиз бутун умир хотирамизда шундай гўзал ҳолда сақланиб қолади.
Сарвиноз турган ерида кўз ёшларини тиёлмай. -Нима бу севги изҳор қилишнинг янги усулими деди ҳиққиллаб. -Оббо яна кўз ёш. Қани келчи. Бек авайлаб унинг кўз ёшларини артди. Шундай қизалоқни қандай қилиб севмаслик мумкин. Ўзинг айтчи.
-Мен сиздан бу сўзларни ҳеч қачон эшитмайман деб ўйлардим.
-Жиннивой юрагимни ҳар зарби сени исмингни айтиб урадику. Кўзларимда фақат сенинг аксинг. Шулардан ҳам тушуниб олмадингми сени қанчалар қаттиқ севишимни. 4 йил бу ҳақида сенга айтмадим ўқишингдан чалғимагин деб.
-Мен ҳам сизни севаман.
-А йўге бояги гапларим хазил эди. -Нимаааа.

64-Қисм
27.03.202516:51
N29



Келинойиси ҳам қандайдир бошқача. Сарвинозга қизим қизимлаб гапирябди. Қиз буни ҳатто орзу қилишга ҳам қўрқарди.
-Сарвиноз қизим эртага ишдан озгина барвақтроқ қайтоласанми.
-Майли лекин қандайдир сабаб борми.
-Ҳа ўзим. Эртага уйга қариндошлар меҳмон бўлиб келишмоқчи.
Бир ўзим қийналиб қоламан. Анави такасалтанг Саидадан эса фойда йўқ.
-Ҳўп бўлади келинойижон.
Аёл Сарвинозни пешонасидан ўпиб қўйди.
Қиз ҳаётдан хурсанд. Наҳотки мени ҳам бахтли кунларим келаётган бўлса дея.
Эртаси куни айтганидек Имрон қизга бир манзил берди.
Сени шу ерда соат 19:00 да кутаман деб айтди.
Қиз меҳмонлари борлигини айтганди. Имрон илтимос дўстлигимиз ҳурмати бир иложини топ дея уни кўндирди.
Улуğбек Америкага учиб кетиш учун чипта сотиб олди.
Ҳозирги вазиятда у учун энг тўғри йўл шу эди.
Сарвиноз келинойисини хурсанд қилиш учун ишдан жавоб олиб барвақт уйга қайтди. Келинойисининг тайёргарлиги ҳам бугун жуда бошқача.
-Ассаломалекум келинойи. -Келдингми қизим.
-Келинг мен ёрдамлашиб юбораман.
-Сен қўявер қизим ундан кўра мана бу кўйлакни кийиб ол.
-Ҳоп. Деди у ҳайрон бўлиб.
Бир соатлардан сўнг келнойиси унинг ёнига кирди. Бу пайтга келиб кеч ҳам тушиб улгурганди.
-Келнойи мен бу кўйлакни киёлмайман. Жуда калта кейин очиқроқ экан.
-Уйдасанку қизим ҳеч нима қилмайди.
Ўлчамингни билмапманда.
Сарвиноз индамай рози бўлди.
-Бирам очилиб кетибсанку. Кўз тегмасин. Ҳози келиб қолишади. Мен шундоқ Азиза ҳолангникига чиқиб келаман.
Ўн беш дақиқалардан сўнг дастурхон безатилган хонага бир эркак кириб келди.
-Ассаломалекум келинг. Мен ҳози келинойимни....
-Йўқ шартмас. Менга бир одам керак. У эркак хунук тиржайиб Сарвинозга яқинлашди.
-Кимсиз бу ерда нима қиляпсиз.
-Бўлди нега ўзингни оласан ҳаққингни ортиғи билан олиб бўлган бўлсанг.
06.04.202510:05
Аммо...аммо бўлган воқеага ўзи ҳам тушунмай қолди. Кимдир уни куч билан орқага тортди. У қўрқиб кетиб атрофга қаради. Ҳеч ким йўқ. Ўэмрнидан турди. Яна кузатди. Ҳеч бир кимса йўқ. -Келдингизми Улуғбек ака. Яна... яна... яна мени қутқардингиз. Негааа аҳир. Сиз билан учрашишни ягона чораси шу эдику аҳир. Қаердасиииз. Бир марта бир мартагина кўрай. Илтимооос. Улуғбек акааа. Мени қийнаманг. Қаердасиз.. Сарвиноз хонасига қайтди. Сочлари тўзғиган бир аҳволда. Уни Имрон ва бир аёл кутиб турарди.
-Сарвиноз қаерда эдинг ҳавотир...
-Чиқиб кетинг илтимос. Ёлғиз қолишни ҳоҳлайман.
- Нодира опа сени сўраб келибди.
-Салом. Узур ҳозир ким биландир гаплаша оладиган аҳволда эмасман. Имрон ташқарига чиқиб кетди.
-Тушуниб турибман сизни кўп вақтингизни олмаяман. Омонатни эгасига топширмоқчиман.
-Қандай омонат.
-Мана бу. Аёл унга флешка берди. Буни сизга мана шу куни беришимни тайинлашган эди.

84~Қисм
23.03.202509:35
#Висол    #Н_110

#Муаллиф_Баҳорим


Шаҳрам ва Муниса фарзандли бўлишини эшитиб жуда қувондик.Энди оиласи ҳам тинчиб,қайнонаси ҳам Мунисага яхши муносабатда бўлишига умид қилиб ҳурсандман.
Ҳаётимиз бир маромда сокин ва бахтли ўтаяпти.Бугун куни билан Абдулмалик акам билан келин кўйлак танладик.Бирам дидлари яхшики,ҳатто менга ҳам ёқди танлаган кўйлаклари.Оппоқ,нафис,жимжимадор митти тошлар билан безатилган кўйлак орзуйимдаги келинлик либоси.Абдулмалик акам менга нима ёқади,нима ёқмайди деярли билиб олганди.Мен ҳам ҳудди шундай,уларни ҳаректерини билиб олгандим.
Оила мустаҳкам ва бахтли яшаш учун,бир бирини ўрганиш,тушуниш,ишониш,ҳурмат қилиш,қадрлаш булар энг муҳими деб биламан.Оилада аёл эрини ҳурмат қилиб,меҳр берса,эркак икки барабар қилиб меҳр,этибор қайтарар экан.Ҳали бир оила бўлиб яшамасимиздан биз ҳудди шунақа жуфтликлармиз.Мен Абдулмалик акамни ҳурмат қилиб,қадрлайман севаман.Улар менга мени меҳримданда зиёда қилиб мени қадрлайдилар.

Ниҳоят биз кутган бахтли кунимиз келди.Ҳаяжон,титроқ ила мен ўз шаҳзодамни кутяпман.Қанчалик интиқ бўлиб кутсангиз,бу дам шунчалар ҳаяжонли бўлар экан.
-Моҳи сен билан Абдулмалик аканинг муҳаббатини кино қилиб чиқариш керак,ёки бир ҳикоя қилинса арзигулик севгингиз бор.Бугун эса бу севги никоҳ риштаси билан боғланяпти.Бундан жуда ҳурсандман,илоҳим бахтли бўлинглар.
Феруза гапирар экан бағрига босди.
-Айниқса сени садоқатинг,Абдулмалик аканинг ишига бўлган содиқлиги ва оҳирида бахтли бўлишингиз бу жудалар ажойиб,кўз тегмасин.
02.04.202523:20
🌷🌼🌷🌼🌷🌼🌷🌼🌷

🌼Ассалому алайкум
🌼ва рахматуллохи
🌼ва барокатух
🌼 қадри баланд
🌺қадрдонларим❤️

🌼🌷Янги кун, янги имкониятлар муборак!

🌼🌷Ҳар онингиз фойдали, ма'ноли, барокатли ўтсин!

🌼🌷 Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар, бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!

🌼🌷Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!

🌼🌷Аҳволимизни ўнгла!

🌼🌷Ризоингни қалбларимизга жойла!

🌼🌷Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!

🌼🌷Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!

🌼🌷Муҳаббатингни нафсимизга жойла!

🌼🌷Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма!
АМИЙН 🤲

🌷🌼🌷🌼🌷🌼🌷🌼🌷
27.03.202515:03
N28



Узр мен билмагандим кечиринг.
-Ва алекум салом.
Оғриқни сездирмаслик учун мажбуран жилмайди Улуğбек. -Ассаломалекум. ...
Мени кечиринг кеча...
-Бўлди шарт эмас.
Ундан кўра ёрдамлашиб юбор. Чап қўлидаги свитерга ишора қилди у.
-Ҳалиги мана ҳозир.
Улуğбек жони оғриб турган бўлсада кулиб юборди.
-Қаттиқ оғрияптими.
-Йўқ.
-Сиз қўлингизни пастга қаратиб юрибсиз. Буни ман бундоқ қилиб ҳудди гипсланган қўлга ўхшатиб кўтариб юрсангиз оғриқ анча босилади.
-Ҳўп лекин буни қандай кияман.
-буни бир томонини киясиз бир томонини мен тўноғич билан қадаб қўяман.
-Рахмат .
-Аслида ҳаммасига мен айбдорман. Ҳар доим мени деб бошингизга ташвиш тушяпти.
-Балки етар. Қорним оч кечадан бери сув ҳам ичмадим. Илтимос менга тушлгимни олиб кел.
-Ҳўп бўлади.
Сарвиноз чиқиб кетди. Улуğбек эса тез тез нафас олиб курсига ўтирди. Яхши ҳамки уни чиқариб юборишга шу баҳонани топа олди. Бўлмаса....
Бўлди деди у ўзига ўзи. Нималарни ўйлаяпман.
Эртагаёқ Америкага кетаман. Бунақада ақлдан озишим аниқ.
Имрон хонасида ўтирганича ҳаёлга ботганди. Икки кундан кейин Улуğбек кетади. Мен эса Сарвинозга севги изҳор қиламан. Биламан у ҳам Сарвинозни севиб қолган . Унинг қарашларидан ҳаммаси сезилиб турибди.
Имрон шу кўйи қанча ўтирди ўзи ҳам билмади. Ойиси чақирганидан сўнг овқатланиш учун пастга тушди.
Сарвиноз ҳам бугун уйига ўзгача кайфиятда қайтди.
Улуğбекнинг аҳволи яхши эканлиги хурсанд қилиб юборганди қизни.
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.