Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Filadzum 🧕 avatar

Filadzum 🧕

Online do'konimizdan:
• Qur'on husnixati, "Qazo namozlarim" daftari va kundaliklarni xarid qilishingiz mumkin!
• Shuningdek, kanalimizda Qur'on yodlashga doir tavsiyalar berib boriladi🌷
Buyurtma uchun : @Filadzum_admin 💌
https://filadzum.taplink.ws
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніMar 13, 2024
TGlist-ке қосылған күні
Oct 20, 2024
Қосылған топ

"Filadzum 🧕" тобындағы соңғы жазбалар

Bugungi topshiriq 53-sahifadagi oyatlarni to‘liq qaytarib mustahkamlash, kamida 60-80 marotaba.

Filadzum
Filadzum
Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга ёрдам берувчи воситалар 🌷
Tekin PDF kitoblar olami📚
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺
Юсуф алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлдилар, ўлмади. Сўнгра уни қул қилиб сотиб юбордилар, бироқ у подшоҳга айланди. Шундай экан, хотиржам бўл! Зеро, Аллоҳнинг иродасидан ташқари ҳеч ким сенга заррача зарар ҳам, фойда ҳам келтиролмайди.

Filadzum
Қуръон ёдлашни ният қилганлар учун Қуръон ҳуснихат дафтари 30 пора тўлиқ сотувда мавжуд. ❤️❤️

Buyurtma uchun: @Filadzum_admin

https://t.me/+EtafMb7dVLY1MmI6
Илм осон йўл эмас…

Таъаммул — илм калити!
Илмнинг жавҳари таҳқиқ билан қўлга киритилади. Таҳқиқ эса:
— тафаккур,
— чуқур назар,
— узоқ мулоҳаза,
— фикрда барқарорлик,
— ва жидду жаҳд билан бўлади.

Аммо кимки китобни фақат кўз югуртириб ўқиса, илк фикр билан хулоса чиқарса, изланишсиз ҳукм чиқарса — у алдангандир. Улар ҳақида Қуръонда айтилган:

وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لَا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلَّا أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَظُنُّونَ

«Улар орасида китобни билмайдиган, фақат хаёл ва умидларга эргашадиган уммийлар ҳам бор. Улар фақат гумонгина қилувчилардир.»
(Бақара, 78)

Илмда теранликни истасангиз— сабр ва тадқиқ сизни йўлга етаклайди!

Артиёзул Улум, 158-бет

Filadzum
Yasin surasi 41-45 oyatlar

Yozuv ustiga bosing 👆
Bugundan ertaga 06:01 gacha kamida 100-120 marta qaytaring. Yuqoridagi oyatlarni ya'ni yozma shaklini kuzatgan holda eshitamiz.

Filadzum
Filadzum
٢٥. فَكَیۡفَ إِذَا جَمَعۡنَـٰهُمۡ لِیَوۡمࣲ لَّا رَیۡبَ فِیهِ وَوُفِّیَتۡ كُلُّ نَفۡسࣲ مَّا كَسَبَتۡ وَهُمۡ لَا یُظۡلَمُونَ
٢٦. قُلِ ٱللَّهُمَّ مَـٰلِكَ ٱلۡمُلۡكِ تُؤۡتِی ٱلۡمُلۡكَ مَن تَشَاۤءُ وَتَنزِعُ ٱلۡمُلۡكَ مِمَّن تَشَاۤءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَاۤءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَاۤءُۖ بِیَدِكَ ٱلۡخَیۡرُۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ قَدِیرࣱ

25. Энди уларни ҳеч шак-шубҳасиз, келадиган Кунга тўплаганимизда ва ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолда қилган амаллари учун тўла жазо-мукофот берилганда қандай бўларкин?!

26. Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳ, Сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен барча нарсага қодирсан.

И з о ҳ. Оятда Аллоҳ таолонинг Ўз олийлиги ва улуғлигига муносиб равишдаги қўл сифатига эгалигининг исботи бордир.

Сура , 25 - 26

Filadzum

Рекордтар

24.03.202523:59
11.9KЖазылушылар
28.12.202423:59
1350Дәйексөз индексі
24.12.202416:00
1.2K1 жазбаның қамтуы
05.04.202523:59
1.1KЖарнамалық жазбаның қамтуы
26.03.202523:59
28.38%ER
07.12.202423:59
11.15%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Filadzum 🧕 танымал жазбалары

25.03.202502:37
25.03.202502:37
25.03.202502:37
25.03.202502:37
25.03.202502:37
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, руҳимизга хотиржамлик  берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик ато этсин!

Муборак Жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин!

Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

Filadzum
24.03.202516:45
🌙Қадр кечасини қандай ўтказамиз?

Қадр кечаси ва охирги ўн кечалардаги энг афзал амаллар — намоз, Қуръон тиловати ва дуодир.

Энг афзал ҳолат эса қиёмда Қуръон тиловатини узунроқ қилиб, саждада дуони кўпайтириш билан ушбу уч амални жамлашдир.

Қуръон ўқиш Қадр кечасидаги энг афзал амаллардандир. Чунки бу кеча Қуръон туфайли фазилатли қилинди. Бу кечада Қуръон нозил бўлди.

#Тоқ_кечалар_2025👇🏻

Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир.

Кўпроқ умид қилинадигани тоқ кечалар қуйидагилар:

21-чи кеча: 20 март (пайшанба)дан 21 март (жума)га ўтар кечаси;

23-чи кеча: 22 март (шанба)дан 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;

25-чи кеча: 24 март (душанба)дан 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;

27-чи кеча: 26 март (чоршанба)дан 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;

29-чи кеча: 28 март (жума)дан 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

Filadzum
31.03.202507:37
"Жинни кампир бўлма"

Аллоҳ таоло айтади: "Тўқиган арқонини мустаҳкам қилганидан кейин қайтадан бузувчи аёл каби бўлманглар" (Наҳл, 92)

• Маккада бир жинни кампир бўлган экан. Жориялари билан эрталабдан пешингача ип йигириб сўнг пешиндан кейин кечгача маҳкамлаб йигирган ипларини қайтадан титиб чиқар экан.

— Шундан олиб ҳар қандай ишни пухта қилгач қайтадан бузиб чиқадиган кишиларга шу зарбул масал айтиладиган бўлган.

#Фойда:

• Рамазонда ўзинг билан Аллоҳ ўртасида мустаҳкам арқон боғладинг. Энди рамазондан кейин "жинни кампир" каби уни қайтадан бузиб чиқма.

— Агар шундай қилсанг бу рамазонинг қабул бўлмаганига аломат. Чунки амал қабул бўлса, албатта ўзидан сўнг — солиҳ амал пайдо қилади. Бузуқ амал эса ўзидан кейин фақат бузуқ амал қолдиради.

Аллоҳ таоло айтади: "Пок ер наботи Роббисининг изни ила (осон) чиқади. Нопок ер эса фақат қурумсоқлик ила чиқади" (Аъроф, 58)

• Ибн Рожаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Салафларда баъзиларида ҳайит кунида маҳзунлик кўринар эди. Унга, Бугун ҳайит бўлса, нега маҳзунсиз деса айтар эди: "Мен бир қулман. Ҳожам менга иш буюрган эди. Энди уни мендан қабул қиладими йўқми билмадим.."

• Рамазон тугаса-да, мўминнинг амали то ўлимгача тугамайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Агар одам бўласи ўлса, ундан амали узилади.." (Муслим)

(Рамазон тугаса эмас)

Аллоҳ таоло айтади: "Сенга аниқ (ўлим) келгунига қадар Роббингга ибодат қил" (Ҳижр, 99)



Filadzum
01.04.202503:12
ҚАЛБЛАРИ ДУНЁДАН ХОЛИ ЭДИ
(Ибратли ҳикоя)

Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ тижорат билан шуғуллангани, бадавлат инсон бўлгани маълум. Бу улуғ зот пешингача талабаларга дарс берар, пешиндан кейин тижорат ишлари билан машғул бўларди. Бир куни дарс пайтида масжид эшигидан кимдир овоз берди:
– Ҳазрат, кемангиз чўкиб кетибди (У зотнинг мол ташийдиган кемалари ҳам бўлган)!
Имом Аъзам бир онлик тараддуддан кейин:
– Алҳамдулиллаҳ, – деди.
Бироздан сўнг ҳалиги одам янги хабар келтирди:
– Адашибман, ҳазрат, чўккан кема бошқасиники экан.
Имом Аъзам бунга ҳам боягидек жавоб берди. Хабар келтирган одам ҳайратга тушди:
– Ҳазрат, кемангиз чўкканини айтдим, “Алҳамдулиллаҳ”, дедингиз. Чўккан кема сизники эмаслигини эшитиб ҳам шундай дедингиз. Бунинг сабаби нима?
Имом Аъзам изоҳ берди:
– Кемам чўкиб кетганини эшитганимда қалбимга назар ташладим. Унда дунё молини йўқотиш сабаб озгина бўлсаям қайғуни кўрмадим. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим. Чўккан кема меники эмаслигини билганимда ҳам шундай қилдим. Қалбимда дунё молини қўлга киритиш сабаб заррача қувонч йўқ эди. Бу сафар қалбимни дунё матосига ҳирс қўйишдан сақлагани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим.

“Ризқ калитлари” китобидан

Filadzum
Мўмин бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қиларкан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва амалга илдам ҳаракат қилади, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.

‎Пайғамбаримиз ﷺ кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар:
«Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман».

Ҳар тонг Аллоҳ таоло сизни Ўзини рахматига ўраб Бомдод номозига уйғотиб қўяётган экан демак сиз ҳар икки дунё ҳам бахтли инсонлардан биридирсиз...

Бизга намоз ўқишимиз, покланиб таҳоратга қодир бўлишимиз учун куч қувват берган қалбимизга Ўзига бўлган муҳаббатни берган Роббим ўта марҳаматли ва буюкдир...
Алҳамдулиллаҳ я Роббил аъламийн..

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ.
Хайрли тонг аҳли мусулмон уммати Муҳаммадийлар.

Муборак Рамазон ойи сўнгги жумасининг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

Filadzum
26.03.202501:10
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: 

"Мусулмон киши Қуръон ойи бўлмиш Рамазонда Қуръон хатм қилмаса, йилнинг қолган қисмида ҳам хатм қилишга муваффақ бўлмайди, магар Аллоҳ хоҳласа. Бу муборак ойда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиқмаслик – улкан маҳрумлик ва йўқотишдир. Шунинг учун бундай мусибатдан қутулиш, қалбдан ғафлатни кетказиш учун доимо дуода бўлиш лозим."

(«Сифату ас-Соффа», 2/473).

Filadzum
Сирот - жаҳаннам устига қўйилган кўприкдир. У қилдан ингичка, қиличдан кескир бўлади. Унинг усти ниҳоятда сирғанчиқ бўлиб, оловдан тутқичлари, чангаклари бўлади.
Оловдан бўлган бу тутқичлар кимга тегса, у дўзахга йиқилиб, ҳалок бўлади. Баъзи бандалар сиротдан чақмоқ каби тез ўтади, баъзилар шамол каби, баъзилар чопқир от каби ўтади, баъзилар югуриб, баъзилар юриб ўтади. Сиротдан ўтганлар нажот топганлар бўлади.
Бир кун Оиша онамиз
🤎 дўзахни эслаб йиғладилар. Расулуллоҳ ▫️: «Нима учун Йиғлаяпсан?» деб сўраган эдилар, Оиша 🤎: «Дўзахни эслаб йиғладим. Инсон Қиёмат куни оиласини танийдими?» деди. Расулуллоҳ ▫️: «Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди: тарозиси оғир ёки енгил келишини билгунича тарозининг олдида; амаллар китоби ўнг ёки орқа томонидан берилишини билгунича саҳифалар очилган вақтда; сирот кўприги жаҳаннам узра тортилганда ундан ўтиб олгунича», дедилар. Анас ▫️ Расулуллоҳ ▫️дан «Мени
шафоат қилинг», деб сўради. Расулуллоҳ
▫️: «Иншааллох, шундай қиламан», дедилар. Анас ▫️: «У кунда сизни қаердан топаман?» деди. Расулуллоҳ ▫️: «Мени энг биринчи излайдиган жойинг Сиротдир», дедилар. Анас ▫️: «Агар сизни Сиротда учратмасам-чи?» деди. Расулуллоҳ ▫️: «Унда тарозининг олдида», дедилар. Анас ▫️: «Тарозининг олдида ҳам топа олмасам-чи?» деб сўради. Расулуллоҳ ▫️: «Ҳовузнинг олдидан изла. Мен мана шу уч жойдан бошқа ерга кетмайман», дедилар.

🛣@ulimni_eslang🫀

Filadzum
26.03.202516:07
✨Bugun In Shaa Alloh Qadr deb eng koʻp umid qilingan kecha bir yillik yaxshiligu yomonlik, taqdirlar yoziladigan kecha gʻaflatda qolmang...🌙

Filadzum
01.04.202508:44
У гўзаллик, у ҳайбат, у салтанат қани?

У қувват, у бойлик, жозиба, ишрат қани?


Filadzum
02.04.202519:00
МАЙЙИТСИЗ ЁПИЛГАН ҚАБР…

Бир киши қабристондан қабр сотиб олиб, унга ўз исмини ёздириб ёптириб қўйди. Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.

Бироз вақт ўтиб, ўша одам вафот этди. Лекин уни бошқа қабрга қўйишди. Бу сирли ишдан ҳайратга тушган маҳалладошлари маҳаллий имомга мурожаат қилишди. Имом қабристонга бориб, маййитсиз ёпилган қабрни очишни маслаҳат берди.

Одамлар қабристонга бориб, қабрни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди. Қабр очилганда эса…

Ҳеч ким кутмаган манзара пайдо бўлди. У ерда на жасад ва на бирор из бор эди. Фақатгина эски қути ва битта сандиқ тўла олтинлар ётарди. Одамлар қизиқиш ва қўрқув билан қутини очишди. Уни очган заҳоти ғижирлаб очилган ёғоч қути ичида бир мактуб бор эди.

Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:

“Агар сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, демак, мен аллақачон бу дунёни тарк этганман. Ҳаётим давомида жуда кўп пул йиғдим, жуда кўп мулк тўпладим. Лекин энг катта хатойим – мен фақат бу дунё учун йиғдим. Бир умр ҳалол одамман, деб ўйлардим. Аммо қалбим тоза эмаслигини, қалбим бу дунёники эканлигини жуда кеч англадим.

Шунинг учун ҳам мен бу қабрни сотиб олдим. Мен бу ерга фақат бойлигимни эмас, нафсимни, шу пайтгача ўтган умримни ҳам кўмдим.

“Эй, топиб олган одам! Мен сендан битта илтимос қиламан — бу бойлик эвазига менга бир соатгина умр сотиб олиб бер. Ёки қабрда бир соатгина жаннат роҳатини олиб бер. Йўқ, бунинг иложи йўқ. Чунки бу дунёда ҳамма нарса сотилади, лекин Аллоҳнинг ҳузурида эмас… Мен буни жуда кеч тушундим. Агар имконинг бўлса, бу бойликни энг муҳтож инсонларга бер. Уларга ҳақиқий ёрдам бўлсин. Чунки фақат савобларгина биз билан қабрга кириши мумкин…”

Ҳамма жим бўлиб қолди. Ҳатто шамол ҳам.

Имом қаттиқ ҳузн билан қараб турди-да, шундай деди:

Инсон қанча яшамасин, қанча бойлик орттирмасин, охирида ҳаммаси қолиб кетади. Бу одам ўзини ҳалокатдан қутқариб кетди. Бойликларини садақа қилиб, ҳақ эгаларига топширишни бизнинг бўйнимизга юклаб кетди. Ўзи эса тавба қилиб вафот этди. Лекин бизчи? Биз ҳали ҳам ўлмайдиган одамдек бойлик йиғиш билан овворамиз. Тавба қилишга, мол-мулкларимизни ҳақдорларига топширишга вақтимиз етадими-йўқми, билмаймиз. Бу одам кеч тушунган бўлса-да, ўзига ўзи ҳукм чиқариб кетган экан. Аллоҳ раҳматига олсин.

Шу куннинг ўзида бу бойликлар маҳалладаги муҳтожларга, етимларга, бева-бечораларга тарқатилди. Ҳеч ким бу олтинларга ҳавас билан қарамади.

Эй мол-мулки деб ота-онасидан, жигаридан, яқинларидан узоқлашганлар, ҳали сизда фурсат бор! Бу дунёда қоладиган бойлигингиз учун жаннатингизни алмашманг.

Бу ҳодиса маҳаллада узоқ йиллар давомида ибратли ҳикоя сифатида ёдда қолди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:

“Эҳсон қилинглар! Аллоҳ ҳам эҳсон қилувчиларни севади.”
(Имом Муслим ривояти)

“Ким бир муҳтожнинг эҳтиёжини қондирса, Аллоҳ унинг дунё ва охират эҳтиёжини қондирур.”
(Имом Муслим ривояти)

Filadzum
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.