Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар avatar

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніFeb 06, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Aug 30, 2024
Қосылған топ

Telegram арнасы Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар статистикасы

Жазылушылар

32 263

24 сағат
95
0.3%Апта
138
0.4%Ай
892
2.8%

Дәйексөз индексі

25

Ескертулер1Каналдарда қайта жазылу0Каналдарда ескерту1

1 жазбаның орташа қамтуы

2 720

12 сағат3 991
155.6%
24 сағат2 7200%48 сағат2 720
20.9%

Қатысу деңгейі (ER)

2.17%

Қайта жазылды32Пікірлер4Реакциялар27

Қамту бойынша қатысу деңгейі (ERR)

8.46%

24 сағат0%Апта0%Ай
2.36%

1 жарнамалық жазбаның қамтуы

2 975

1 сағат30010.08%1 – 4 сағат1675.61%4 - 24 сағат11 578389.18%
Каналға біздің ботымызды қосып, осы каналдың аудиториясын біліңіз.
24 сағаттағы жазбалар саны
7
Динамика
3

"Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар" тобындағы соңғы жазбалар

Duo yodlaymizmi ⁉️
Bomdod uchun BUDILNIK
      
Bomdod uchun BUDILNIK
📱 @HIKOYANEW
Ибрат


ЎҚИБ ЙИҒЛАДИМ...

Севимли пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакр р.а. Ойша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб, "Эй қизим Ойша, Росулуллох (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Ойша онамиз "Йўқ отажон, Сиз хамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдинггиз"- дедилар.
Хазрати Абу Бакр яна қайтариб " Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг ё Ойша"- дер эдилар. Араб бозорининг олдида бир уй бор. У ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, хеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда таҳажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яхудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган ҳазрати Абу Бакр р.а таҳажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери хеч ким хабар олмаган. Қариянинг аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абу Бакр р.а дарров ишга киришдилар. Супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга "Майли мен борай"- деб кетмокчи бўлган эдилар, Қария Абу Бакр р.а ни қўлларидан ушлади ва "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан хабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария "Сен ёлғон гапиряпсан"-деди. Абу Бакр "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария "Чунки, Сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эхтиёткорлик билан қарарди чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайнаб берарди. Унинг шунақанги ҳиди бор эдики у ҳидни бутун араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар. Абу Бакр р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам "- жодугарни тўрига илиндингми?"-деди.
Абу Бакр р.а эса "қанақа жодугарни айтяпсиз ота"- дедилар. Қария "Эшитмаганмисан, бир Муҳаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сеҳрлаяптию"-деди.
Шунда Абу Бакр р.а дод девордилар ва "Эй ота тўхтанг"- дедилар.

"Ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Мухаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан хабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .

Қария қотиб қолди ва "Унда сен кимсан"- деди. Мен Абу Бакрман дедилар.

Қария ҳам дод деб йиғлашни бошладилар ва "Эй Худо мени кўзимни кўр, оёғларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни ҳам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абу Бакр сен гувоҳ бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувоҳлик бераман"- дедида Абу Бакр р.а нинг қўлида жон берди!

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

Қаранг Азизлар! Бизлар қандай улуғ умматларимиз!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Мухаммадин ва али аъло саййидина Муҳаммад...

📱 @HIKOYANEW
ЧИРОЙЛИ ВA МAҚТAЛГAН КЎЗ ЁШИ.

Китоб ва суннатга уйғун бўлган кўз ёши мақталгандир. Бу китобда қуйидаги ҳолатларда йиғлаш ҳақида баён этамиз:
1. Гуноҳларига йиғлаш.
2. Хатоларига йиғлаш.
3. Вақтни бекор ўтказганига йиғлаш.
4. Исломда мукаммал яшай олмаганига пушаймон бўлиб йиғлаш.
5. Aллоҳ қўрқувида йиғлаш.
6. Охират ўйлари билан йиғлаш.
7. Куръони карим ўкиб йиғлаш.
8. Дин учун йиғлаш.
9. Яширин йиғлаш, инсонлар кўз ўнгида йиғламаслик. Нажот ва саодат йўли инсоннинг хатоларига йиғлаши орқали ўтади: "Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят қилинади. У киши дедилар: Мен: "Ё Расулуллоҳ! Нажот ва саодат қаерда?" деб сўрадим. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Тилингни сақла! Уйингни кенг ол! Хатоларингдан йиғла!" (Имом Термизий, 233).

“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан.

Duo_yodlash

📱 @HIKOYANEW
КЎНГИЛГА ОЛАВЕРМАНГ

Масъуд ибн Муҳаммад Ҳамадоний раҳимаҳуллоҳ яхши одам эди.
Кўпинча инсонларни кечирар ва уларнинг хатосини кўнглига олмас эди. "Ўтмиш эсга олинмайди", деб қўяр эди.

Вафотидан сўнг бир одам у зотни тушида кўрди ва сўради:
 "Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?"

Масъуд ибн Муҳаммад Ҳамадоний раҳимаҳуллоҳ бундай жавоб берди:
 "Аллоҳ мени ҳузурида турғизиб, бундай деди:
"Эй Масъуд! Мозий эсга олинмайди! Уни жаннатга олиб боринглар!".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

📱 @HIKOYANEW
🍃بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

Аллоҳим барчамизга
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

Бисмиллаҳ ила бошланиб, 
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!

АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қилсин!

АЛЛОҲИМ!
Гуноҳларимиз кўпайиб кетса, Сенга ҳеч бир зарар бермас.
Тоат-ибодатларимиз кўпайиб кетса ҳам, Сенга ҳеч бир манфаат бермас. 
Сен бутун оламлардан беҳожатсан.
Ибодатларимиз ўзимиз учун керак...

Қалбимизда, дуоларимизда яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!


Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

📱 @HIKOYANEW
Боши 🤏

«Мен ибн Умар билан бирга (бир эшак ёки туяга) минган эдим. У чолғу асбоблари чалинган ердан ўтар экан бармоқларини қулоқлари ичига тиқди ва йўлдан четлашди. Бироздан кейин «ҳой Нофеъ бирор нарса эшитяпсанми?» - деб сўради. Мен: Йўқ деб жавоб бердим. У бармоқларини қулоқларидан чиқарди  ва: «Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга мингашган эдим. Бунга ўхшаш нарсани эшитишлари билан мен қилган ишни қилган эдилар.» - деди.
Абу Довуд ривояти, саҳиҳ ҳадис.


Муфассир Қуртубий раҳимаҳуллоҳ  Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг сўзларини келтирганидан сўнг: «Меъёридан ошмаган овоз ҳақидаги уламоларимизнинг фикри шу бўлса,  замондошларимизнинг қўшиқлари ва чолғу асбобларининг товушлари қандай бўлар экан» - деди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам
«Қўнғироқ  Шайтоннинг чолғу асбобидир» - дедилар.
Имом Муслим ривояти.


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ит ва қўнғироқ ҳамроҳ бўлган дўстларга фаришталар ҳамроҳ бўлмас» - дедилар.
Имом Муслим ривояти


Агар қўнғироқ фаришталарнинг ҳамроҳ бўлишига тўсиқ бўлса,  инсондаги ҳар бир аъзо ва ҳар бир тукни қимирлатган замонавий электрон мусиқа асбобларининг ҳукми қандай бўлар экан?!!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилди. У уни топиши муқаррар. Кўзларнинг зиноси қараш, қулоқларнинг зиноси эшитиш...»  Имом Муслим ривояти.


Болаларига мусиқа ва қўшиқларни эшитишга имкон берувчилардан ажабланаман...

Сизнинг олдингизда қилган барча гуноҳлари, сизнинг гуноҳларингиз тарозисида эканлигини билмайсизми?!

📚📚📚📚
Ҳаром бўлган нарсалар, масалан, мусиқа, фильм ва рақслар каби постларга "лайк" босиш - буларнинг барчаси қиёмат куни сизнинг саҳифангизда пайдо бўладиган ёмон ишлардир, шунинг учун эҳтиёт бўлинг
.

📱 @HIKOYANEW
МУСИҚА.....
(Охиргача Ӯқинг)

Имом Абу Ҳанифа Роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Мусиқа тинглаш Фосиқлик, у Билан
Лаззатланиш эса куфирдир".

Ҳанафий Мазҳаб уламолари мусиқа
асбобларининг барча турини харом дейишган.
Жумладан чертиб чалинадиган, уриб чалинадиган, пуфлаб чалинадиган асбобларни улар РАД етганлар.
Фақат тўйда, (яъни) никоҳ тўйида чалинадиган доира билан, жангда (урушда) чалинадиган думбиранигина жоиз дейишган.


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Менинг умматимдан шундай бир қавмлар пайдо бўладилар. УЛАР
зинони ва ипак кийимни, ароқни ва
чолғу асбобларини халол санайдилар.
Яъни халол қилиб олган боладилар..

Имом Бухорий Ривояти.

Абу Довуд ва бошқалар эса сахих санад билан ривоят қилганлар.

Оиша (розиялллҳу анҳо) қўшиқ айтиб ва қувноқ
ҳолда бошини чайқаётган одамни кўриб, деди:

УФ Шайтон!
Уни ҳайдаб чиқаринглар,
ҳайдаб чиқаринглар..

"Ал-Адаб   Ал-Муфрад" 1247

Улар: "Мусиқа билан қалб кенгаяди", дейишади.

Биз айтамиз: "Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". ("Тоҳа" сураси, 124-оят).

Улар: "Биз мусиқа таъсирига тушмаймиз", дейишади.

Биз айтамиз: "Сув экинни ўсдирганидек мусиқа қалбда нифоқни ўсдиради". (Абдуллоҳ ибн Масъуднинг сўзи)
Улар "Биз фақат дам олиш учун эшитамиз", дейишади.

Биз айтамиз: "Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!" ("Мўминун" сураси, 115-оят).


Улар: "Мусиқа эшитиб, қалбимиз хотиржам бўлади", дейишади.

Биз айтамиз: "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз". ("Исро" сураси, 82-оят).

Улар: "Биз Қуръонни ташлаб қўймаймиз, шунчаки мусиқани яхши кўрамиз, холос", дейишади.

Биз айтамиз: "Қалбда бир вақтнинг ўзида Қуръон ва мусиқа севгиси жамланмайди".
(Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ).

Улар: "Лекин биз бу иккисини жамладик-ку!" - дейишади.

Биз айтамиз: "Сиз нимага кўпроқ амал қилсангиз, қалбингизда ўша қолади. Агар Қуръонга кўпроқ амал қилсангиз, мусиқа қалбингиздан чиқиб кетади ва Қуръон қолади. Акс ҳолда тескариси бўлади".

Эй Аллоҳ! Қуръонни қалбимизнинг баҳори қилгин!


Қўшиқ айтиш ва мусиқанинг ҳаром эканига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан далиллар:

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Умматим ичида зино, ипак, хамр (маст қилувчи ичимлик) ва маозифни ҳалол қилиб оладиган кишилар чиқади»
Имом Бухорий ривояти.


Ҳадисдаги «маозиф» сўзи барча чолғу ва ўйин - кулгу асбобларини ўз ичига олган пурмаъно сўздир.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Раббим азза ва жалла менга хамр, қимор, дўмбира ва қўшиқ айтишни ҳаром қилди»
Имом Аҳмад ривояти: 1/274, саҳиҳ ҳадис. Ваҳоланки ҳозирги кунда қўшиқлар дўмбирасиз айтилмай қолди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Умматимдан бир тоифаси хамр ичади ва уни бошқача ном билан номлайди. Уларнинг даврасида чолғу асбоблари ва қўшиқчи аёллар бўлади. Аллоҳ таъоло уларни Ерга юттиради ва уларни маймун ва чўчқаларга айлантиради».
Ибн Можжа ривояти, саҳиҳ ҳадис.


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Лаънат қилинган икки товуш бор: Неъмат пайтида чолғу асбобларининг товуши ва мусибат пайтида фарёд этилган товуш.»
ас-Силсилатус-саҳийҳа.


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
«Умматим ичида Ер ютиш, бошқа махлуққа айланиш ва туҳматлар бўлади» - дедилар. Саҳобалар улар «лаа илаҳа иллаллоҳ» - дейдиларми?, деб савол бердилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, чолғу асбоблари пайдо бўлган, хамрлар (ичилган)  ва (эркаклар томонидан) ипак (кийим) лар кийилган пайт» - деб жавоб бердилар.
Ибн Аби Шайба: 15/164.


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир аёлнинг (қўшиқчилик) касбидан топган маблағни (ишлатишни) таъқиқладилар.
Бағавий, Шарҳус-сунна: 8/22.


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ўғли Нофеъ деди:


Давоми 🤏
#Муслима
Баъзида ўзбек муслималар золим эридан азият чеккани ҳақида жуда қаттиқ гапларни эштиб қоламиз; «Бечорани борадиган жойи йўқда, бўлмасамку алла қачонлардир ажрашиб кетарди», деган гаплар жуда кўп қуллоққа чалиниб қолади.

Йўқ ундай эмас, аксинча, эри унинг жаннати бўлгани учун, ўзбекойимлар жаннат васфида эрига сабр қиладилар!

Агар бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, авратини (ҳаромдан) сақласа ва эрига итоат қилса, у аёлга: Жаннатга хоҳлаган эшигингдан кир, - деб айтилади.

📱 @HIKOYANEW
Дуойим ижобат бўлмади

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар, Росулуллоҳ, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Аллоҳ таъоло бандаларига дуо қилишга буюрди. Уларнинг дуосини албатта ижобат қилишлигини айтди, бунга шубҳа йўқдир! Аллоҳ таоло деди: «Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди». (Ғофир: 60)

Аллоҳ таоло деди: «Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар». (Бақара: 186)

Шундай экан мусулмон киши бунга иймон келтиргандир. Аллоҳ таъоло бандаларини дуосини албатта ижобат қилади. Дуо - ибодатдир, ҳар бир ибодатнинг ўзини арконлари бўлгани каби дуода ҳам ўз шартлари бор. Банда дуо қилишда унинг шартларига риоя қилиш лозимдир. Шулардан баъзиларини айтиб ўтамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга, ижобат бўлишига қатъий ишониб, дуо қилинглар!» (Термизий, № 3479; Имом Аҳмад, № 6617).

Аллоҳнинг бандалари, дуо мустажоб бўладиган муҳим омиллардан бири – ейиладиган ва ичиладиган озиқлар ҳамда кийимларнинг ҳалол бўлишидир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ покдир ва пок нарсаларни қабул қилади» дедилар ва узоқ сафарда бўлган, сочлари ҳурпайган ва чангга беланган ҳолида қўлларини осмонга очиб: «Ё, Рабб! Ё, Рабб!» деган, егани ҳаром, ичгани ҳаром ва кийгани ҳаром ва ҳаром билан озиқланган бир кишини тилга олдилар-да: «Бунга қандай ижобат қилинсин?!» дедилар» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1015).

Яна Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дуо қилсам ижобат қилинмадим!» деб шошқалоқлик қилмас экан, бировингизнинг дуоси қабул қилинади» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 6340; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2735);

Яна ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Дуо қилдим, қилдим! Бироқ дуоларим қабул бўлганини кўрмадим!» дейди-да, дуо қилишдан воз кечиб, дуо қилмай қўяди» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2735).

Инсонлар баъзида Аллоҳдан нотўғри нарса сўрашлари ҳам мумкин. Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ворид бўлган дуолар Ислом уммати учун дарсдир. Банда мана шу маъсур дуолар билан Роббисига мурожат қилиши дуо қилишдаги энг афзал йўлдир. Аллоҳдан нотўғри нарсани сўрашдан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ таъоло айтади: "(Нуҳ) деди: «Парвардигорим, мен сендан ўзим билмаган нарсани сўрашдан паноҳ тилайман. Энди агар мени мағфират қилиб, ўз раҳматингга олмасанг, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурман»." (Ҳуд-47).

Эй мусулмон, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларига қулоқ сол ва тафаккур қил! Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Банда Аллоҳга гуноҳга қўл урмаган ва қариндошлик алоқаларини узмаган ҳолатда дуо қилса, Аллоҳ унга уч нарсадан бирини беради: ё унинг тилагини бу дунёда беради, ё дуоси охиратга (захира қилиб) сақлаб қўяди ёки ундан дуоси қадар ёмонликни қайтаради». Саҳобалар: «Ундай бўлса дуо қилишни кўпайтирамиз»- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ (нинг ажр бериши) кўпроқ»- дедилар» Имом Аҳмад ривоятлари.


📱 @HIKOYANEW
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺
#Фожиа

Камбағалга келган оят - хадисларни, (Сабр, нолимаслик, таъмагир бӯлмаслик) бойлар ӯрганиб ёки эшитиб олиб, камбағалларга рӯкач қиладилар.

Бойларга келган оят хадисларни эса (неъматни шукрини адо этиш, саховат,  камбағални бойларда хаққи борлиги)   камбағаллар ӯрганиб, ёки у - ер,  бу - ерда эшитиб олиб, бойларга рӯкач қиладилар.

Худди шунинг мисоли, аёллар ӯз хақларида фақих, эркаклар ҳам ӯз хақларида олиму - уламо.

Аслида биз хаққини адо этишимиз керак бӯлган нарсалар қолиб, ӯзимизнинг хақларимиз билан овора бӯлиб қолдик. Натижада ҳамма ақлли, ҳамма илмли, ҳамма адолатпарвар. Ва шу билан биргаликда, "ҳамма" мазлумлигидан шикоят қилган ёки ғариблик даъвосида.

"Хар ким" ӯз хаққидан ҳабардор бӯлди хисоб, аммо "нафслар", ӯзимни хаддимни билай демайди.

Ӯйлаб қаралса хадларимизни билмаган холда, умрлар хазон бӯлмоқда...

Fatxiya Turkistoniy

📱 @HIKOYANEW

Рекордтар

28.03.202515:53
33KЖазылушылар
31.10.202423:59
600Дәйексөз индексі
18.04.202523:59
7.7K1 жазбаның қамтуы
18.04.202523:59
7.7KЖарнамалық жазбаның қамтуы
31.03.202523:59
7.08%ER
01.04.202523:59
20.09%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар танымал жазбалары

08.04.202502:03
ДУОЛАР ВА ЗИКРЛАРНИНГ  ФАЗИЛАТЛАРИ!

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

​​​​▫️Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.”
(Абу Нуайм)

▫️Тонг ва шомда, ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирна минан-нар” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)

▫️Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллазий ла йадурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва лаа фис самаъи ва ҳувас самийъул ъалим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)

▫️Тонгда 3 марта “Аъузу биллаҳис самийъул ъалим минаш шайтонир рожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.”
(Термизий)

▫️Бомдод намозидан кейин 11 марта Ихлос сурасини ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.”
(Хараит)

▫️Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ала кулли шай'ин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)

▫️Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.”
(Термизий)

▫️Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил аъзийм ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.”
(И.Аҳмад)

▫️Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инний аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад)

▫️Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршил аъзийм ” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)

▫️Кундузи “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)

▫️Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.”
(Дайламий)

▫️Уйдан чиқаётганда “Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳу ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий)

▫️Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.”
(Табароний)

▫️Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.”
(Ширъа)

▫️Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.”
(Эй ўғил илмиҳоли)

▫️Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.”
(Тазкиратул Қуртубий)

▫️Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)

▫️Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул аъзийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.”
(Ширъа)

▫️Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуму ва атубу илайҳ” ни ўқиш керак.)

▫️Кунига 100 марта “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)

▫️Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.”
(Муслим)

📱 @HIKOYANEW
18.04.202517:18
Ибрат


ЎҚИБ ЙИҒЛАДИМ...

Севимли пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакр р.а. Ойша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб, "Эй қизим Ойша, Росулуллох (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Ойша онамиз "Йўқ отажон, Сиз хамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдинггиз"- дедилар.
Хазрати Абу Бакр яна қайтариб " Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг ё Ойша"- дер эдилар. Араб бозорининг олдида бир уй бор. У ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, хеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда таҳажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яхудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган ҳазрати Абу Бакр р.а таҳажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери хеч ким хабар олмаган. Қариянинг аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абу Бакр р.а дарров ишга киришдилар. Супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга "Майли мен борай"- деб кетмокчи бўлган эдилар, Қария Абу Бакр р.а ни қўлларидан ушлади ва "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан хабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария "Сен ёлғон гапиряпсан"-деди. Абу Бакр "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария "Чунки, Сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эхтиёткорлик билан қарарди чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайнаб берарди. Унинг шунақанги ҳиди бор эдики у ҳидни бутун араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар. Абу Бакр р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам "- жодугарни тўрига илиндингми?"-деди.
Абу Бакр р.а эса "қанақа жодугарни айтяпсиз ота"- дедилар. Қария "Эшитмаганмисан, бир Муҳаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сеҳрлаяптию"-деди.
Шунда Абу Бакр р.а дод девордилар ва "Эй ота тўхтанг"- дедилар.

"Ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Мухаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан хабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .

Қария қотиб қолди ва "Унда сен кимсан"- деди. Мен Абу Бакрман дедилар.

Қария ҳам дод деб йиғлашни бошладилар ва "Эй Худо мени кўзимни кўр, оёғларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни ҳам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абу Бакр сен гувоҳ бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувоҳлик бераман"- дедида Абу Бакр р.а нинг қўлида жон берди!

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

Қаранг Азизлар! Бизлар қандай улуғ умматларимиз!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Мухаммадин ва али аъло саййидина Муҳаммад...

📱 @HIKOYANEW
🍃بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

Аллоҳим барчамизга
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

Бисмиллаҳ ила бошланиб, 
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!

АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қилсин!

АЛЛОҲИМ!
Гуноҳларимиз кўпайиб кетса, Сенга ҳеч бир зарар бермас.
Тоат-ибодатларимиз кўпайиб кетса ҳам, Сенга ҳеч бир манфаат бермас. 
Сен бутун оламлардан беҳожатсан.
Ибодатларимиз ўзимиз учун керак...

Қалбимизда, дуоларимизда яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!


Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

📱 @HIKOYANEW
11.04.202506:07
Бу Оятул курсийнинг 100та такрори. Бу Қуръондаги энг кучли оят бўлиб, ёвуз шайтонларга қаттиқ азоб беради. Сеҳр ва жин муаммоларида фойдали ҳимоя!
Мишари Рошид

📱 @HIKOYANEW
20.03.202517:06
🌙Қадр кечасини қандай ўтказамиз?

Қадр кечаси ва охирги ўн кечалардаги энг афзал амаллар — намоз, Қуръон тиловати ва дуодир.

Энг афзал ҳолат эса қиёмда Қуръон тиловатини узунроқ қилиб, саждада дуони кўпайтириш билан ушбу уч амални жамлашдир.

Қуръон ўқиш Қадр кечасидаги энг афзал амаллардандир. Чунки бу кеча Қуръон туфайли фазилатли қилинди. Бу кечада Қуръон нозил бўлди.

#Toq_kechalar

Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир.

Кўпроқ умид қилинадигани тоқ кечалар қуйидагилар:

21-чи кеча: 20 март (пайшанба)дан 21 март (жума)га ўтар кечаси;

23-чи кеча: 22 март (шанба)дан 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;

25-чи кеча: 24 март (душанба)дан 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;

27-чи кеча: 26 март (чоршанба)дан 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;

29-чи кеча: 28 март (жума)дан 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

📱 @HIKOYANEW
28.03.202509:25
Келаётган Хайит муборак!

🌙 Ассалому алайкум менинг ҚАДРДОНЛАРИМ, Ийд келишига ҳам оз қолди, агар билиб билмай ёмон гапирган бўлсам мени кечиринг сабр билан тутган рўзангизни Аллоҳ қабул айласин ва жаннати билан мукофотласин 🤲 @HIKOYANEW
«Иймон сустлашиб, ибодатга танбал бўлиб қолсанг, ушбу дуони кўп айтгин:

«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа маҳруман»

(Аллоҳим! Мени бадбахтлардан, маҳрумлардан қилиб қўйма!).


📱 @HIKOYANEW
30.03.202510:17
🔴

Erkaklarga yetkazing!

БАЙРАМГА ОИЛА БОШЛИҚЛАРИГА МУҲИМ ЭСЛАТМА.

— Эй оила бошлиқлари байрамда аёлингиз ва болаларингизни хурсанд қилишлик учун харажатда пулингизни аяманг ва тежаманг. Уларга турли ҳадялар олинг, айлантиргани кўнгилочар ерларга олиб чиқинг, уларни хурсанд қилинг. Чунки бу бизнинг кунимиздир.

💠 Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:
«Ҳар қавмнинг ўзининг байрами (хурсанд бўладиган куни) бор. Бизни байрамимиз бу кундир.» (яъни Рамазон ва Қурбон байрамлари).
(📚Бухорий ва Муслим)

— Шайх Абдураззоқ Маҳдий айтадилар: Ҳайит куни аҳли оила учун харажатда кенглик қилишлик (пулни аямаслик) ва мубоҳ бўлган нарсалар билан хурсанд қилишлик суннатдир.

— Байрамда харажатни кенг қилишлик, оилангизни хурсанд қилишлик билан ҳам кўп савоб оласиз, ҳам оилангизда бу кунга нисбатан гўзал хотира қолдирасиз. Динимиз шиорларига нисбатан муҳаббатлари ошади. Улар ғарбни янги йилини эмас ўзимизни муборак байрамларни интиқлик булан кун санаб кутишади.

📱 @HIKOYANEW
10.04.202506:33
... ~ БИЛАСИЗМИ нима учун Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам қорин билан ётишни ман этганлар..?
... Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу ъалайҳи ва салламдан, у киши айрим саҳобаларини қорни билан (ётган ҳолда) ухлаётганини кўриб, унинг оёғини қимирлатиб шундай деганликлари ворид бўлган:
~ «Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир..»...
(Бошқа) бир ривоятда эса:
~ «Батаҳқиқ, у ДЎЗАҲ аҳлининг ётишидир..» Абу Довуд ривоятлари.

Ушбу ҳадисни АЛЛОҲнинг изни билан табобат тасдиқлади...
Ўнг тарафга ёнбошлаб ётиш инсон танаси учун ҳамда соғлиғи учун энг афзал эканлигини аниқлади.

ЎНГ ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШ ФОЙДАЛАРИ:

... Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан ҳажми кичикроқ бўлганлиги туфайли ЮРАК кўтаришига осонроқ бўлади... ... Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради...
... Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади..
... Ошқозон озиқ-овқатни ҳазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади..
... Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши ДАВОЛАНИШ усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан...
Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, ИНСОН ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бýлиб, ИДЕАЛ УЙҚУГА кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.

ОСМОНГА ҚАРАБ ЁТИШНИНГ ЗАРАРЛИ ТОМОНЛАРИ:

... ~ Оғиздан нафас олишига сабаб бўлади. Чунки осмонга қараб ётилганда пастки жағ бўшашиб, оғиз ўз-ўзидан очилиб кетади...
... Оғиздан нафас олиш эса инсонни кўп касалликларга элтади.. Шамоллаш ва бурун битиши ҳамда милкларнинг қуришига сабабчи бўлиб, сўнгра сурункали яллиғланиш бошланади. Натижада гиперплазия ёки милкларда шишлар пайдо бўла бошлайди...

... ~ Ушбу вазият яна халқум ва бурун ковагларини кенгайтириб, тўғри нафас олишига ҳалақит беради...
Натижада инсон ҳуррак отишдан тўхтамайди.

... ~ Инсон уйғонганда эса оғзидан нафас олган холатда туради ва тили одатдагидан ўзгача бўлиб, оқ рангли қоплам билан қопланган бўлади...
Бундан ташқари эса оғиздан ёқимсиз ҳид тарала бошлайди.

... ~ Ҳамда ушбу вазият умуртқа поғонасига ҳам номуносибдир... Чунки умуртқа бир текисда бўлмайди. Яъни бўйин ва бел қисмлар (ҳудди тўлқин шаклига ўхшаб) эгилиб қолади.

ЧАП ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШНИНГ ЗАРАРЛИ ТОМОНЛАРИ..

... ~ Юракни ўнг томондаги (оғир) ўпка босиб қўйиб, юрак уруш функциясига таъсир қилади... Ва (айниқса кексаларнинг) иш фаолиятини қисқартиради.
... ~ Ўнг ўпка тўлиб турган ошқозонни эзиб, юрак ва жигарга оғирликни туширади.
... ~ Ички аъзолардан жигар оғирроқ ҳисобланиб, у чап томонга оғиб (осилиб) қолади... Жигар ўнг томонда бўлганлиги боис ҳамма оғирлиги юрак ва ошқозонга тушиб, натижада ошқозонни ҳазм қилишида кечиктиради.

ЎТКАЗИЛГАН ТАЖРИБАЛАР ЯНА ШУНИ ТАСДИҚЛАБ БЕРДИ:

Ўнг томонга ёнбошлаб ётилганда, ошқозон озиқ-овқатни ичак томонга 2.5 - 4.5 соатлар ичида ҳазм қилиб ўтказар экан...
Агарда чап томонга ёнбошланса, жараён
5-8 соатлар ичида давом этар экан...


✨Кун ҳикмати✨

Кўпинча эшитишни ёқтирмаган насиҳатинг, айни сенинг ЭҲТИЁЖИНГ тушган насиҳатдир...

📱 @HIKOYANEW
♥️♥️♥️

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва баракатуҳ

Муборак ой ва ушбу улуғ куннинг ҳурматидан Одам Атодан шу вақтгача вафот этган, жамики инсонлар, ота - боболаримиз, хонадондан ўтган яқинларимизни Аллоҳ раҳматига олсин!

Ўзининг розилигини истаб тутган Рамазон ойи рўзамиз бизга қабрда нур, РАЙЁН ЖАННАТига киришимизга васила бўлсин!

Муборак ой ва бугундек улуғ куннинг шарафидан бизни, Ота-Онамиз, аҳли-оиламиз, фарзандларимиз ва бутун ислом умматининг билиб билмай йўл қўйган хатоларимиз, гуноҳларимиз, камчиликларимизни
Раббим кечирсин, охиратимизни обод этсин!

Билиб билмай ранжитган бўлсак Сиз ҳам бизни авф этинг.

Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин🥳🥳🥳💐💐💐
♥️♥️💥💥

📱 @HIKOYANEW
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак Рамазон ойи сўнгги жумасининг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!



📱 @HIKOYANEW
Аёлини қадрлаган эркак юксалаверади!

📱 @HIKOYANEW
17.04.202513:29
МУСИҚА.....
(Охиргача Ӯқинг)

Имом Абу Ҳанифа Роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Мусиқа тинглаш Фосиқлик, у Билан
Лаззатланиш эса куфирдир".

Ҳанафий Мазҳаб уламолари мусиқа
асбобларининг барча турини харом дейишган.
Жумладан чертиб чалинадиган, уриб чалинадиган, пуфлаб чалинадиган асбобларни улар РАД етганлар.
Фақат тўйда, (яъни) никоҳ тўйида чалинадиган доира билан, жангда (урушда) чалинадиган думбиранигина жоиз дейишган.


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Менинг умматимдан шундай бир қавмлар пайдо бўладилар. УЛАР
зинони ва ипак кийимни, ароқни ва
чолғу асбобларини халол санайдилар.
Яъни халол қилиб олган боладилар..

Имом Бухорий Ривояти.

Абу Довуд ва бошқалар эса сахих санад билан ривоят қилганлар.

Оиша (розиялллҳу анҳо) қўшиқ айтиб ва қувноқ
ҳолда бошини чайқаётган одамни кўриб, деди:

УФ Шайтон!
Уни ҳайдаб чиқаринглар,
ҳайдаб чиқаринглар..

"Ал-Адаб   Ал-Муфрад" 1247

Улар: "Мусиқа билан қалб кенгаяди", дейишади.

Биз айтамиз: "Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". ("Тоҳа" сураси, 124-оят).

Улар: "Биз мусиқа таъсирига тушмаймиз", дейишади.

Биз айтамиз: "Сув экинни ўсдирганидек мусиқа қалбда нифоқни ўсдиради". (Абдуллоҳ ибн Масъуднинг сўзи)
Улар "Биз фақат дам олиш учун эшитамиз", дейишади.

Биз айтамиз: "Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!" ("Мўминун" сураси, 115-оят).


Улар: "Мусиқа эшитиб, қалбимиз хотиржам бўлади", дейишади.

Биз айтамиз: "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз". ("Исро" сураси, 82-оят).

Улар: "Биз Қуръонни ташлаб қўймаймиз, шунчаки мусиқани яхши кўрамиз, холос", дейишади.

Биз айтамиз: "Қалбда бир вақтнинг ўзида Қуръон ва мусиқа севгиси жамланмайди".
(Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ).

Улар: "Лекин биз бу иккисини жамладик-ку!" - дейишади.

Биз айтамиз: "Сиз нимага кўпроқ амал қилсангиз, қалбингизда ўша қолади. Агар Қуръонга кўпроқ амал қилсангиз, мусиқа қалбингиздан чиқиб кетади ва Қуръон қолади. Акс ҳолда тескариси бўлади".

Эй Аллоҳ! Қуръонни қалбимизнинг баҳори қилгин!


Қўшиқ айтиш ва мусиқанинг ҳаром эканига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан далиллар:

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Умматим ичида зино, ипак, хамр (маст қилувчи ичимлик) ва маозифни ҳалол қилиб оладиган кишилар чиқади»
Имом Бухорий ривояти.


Ҳадисдаги «маозиф» сўзи барча чолғу ва ўйин - кулгу асбобларини ўз ичига олган пурмаъно сўздир.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Раббим азза ва жалла менга хамр, қимор, дўмбира ва қўшиқ айтишни ҳаром қилди»
Имом Аҳмад ривояти: 1/274, саҳиҳ ҳадис. Ваҳоланки ҳозирги кунда қўшиқлар дўмбирасиз айтилмай қолди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Умматимдан бир тоифаси хамр ичади ва уни бошқача ном билан номлайди. Уларнинг даврасида чолғу асбоблари ва қўшиқчи аёллар бўлади. Аллоҳ таъоло уларни Ерга юттиради ва уларни маймун ва чўчқаларга айлантиради».
Ибн Можжа ривояти, саҳиҳ ҳадис.


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Лаънат қилинган икки товуш бор: Неъмат пайтида чолғу асбобларининг товуши ва мусибат пайтида фарёд этилган товуш.»
ас-Силсилатус-саҳийҳа.


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
«Умматим ичида Ер ютиш, бошқа махлуққа айланиш ва туҳматлар бўлади» - дедилар. Саҳобалар улар «лаа илаҳа иллаллоҳ» - дейдиларми?, деб савол бердилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, чолғу асбоблари пайдо бўлган, хамрлар (ичилган)  ва (эркаклар томонидан) ипак (кийим) лар кийилган пайт» - деб жавоб бердилар.
Ибн Аби Шайба: 15/164.


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир аёлнинг (қўшиқчилик) касбидан топган маблағни (ишлатишни) таъқиқладилар.
Бағавий, Шарҳус-сунна: 8/22.


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ўғли Нофеъ деди:


Давоми 🤏
​#Аёл...

Аёл ғазаб қилганда гўзаллигидан тўртдан бири, аёллигининг ярми, муҳаббатининг бари кетади....

Хикмат : Ғазаб қилма, жаннат сеники бўлади.

📱 @HIKOYANEW
Намоз сени йўлнинг ярмига етказиб қўяди. Рўза оламлар подшоҳи- Молики эшиги олдига етказади. Садақа эса У Зотнинг ҳузурига олиб киради.
    Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ ушбу кунда муродимизни ҳосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!

Муборак Жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.
Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

📱 @HIKOYANEW
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.