Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Salim Ashur ijodi avatar

Salim Ashur ijodi

Bu yerda ustoz shoir Salim Ashur ijodini kuzatib borasiz!
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жері
ТілБасқа
Канал құрылған күніЛип 12, 2021
TGlist-ке қосылған күні
Квіт 16, 2025
Қосылған топ

"Salim Ashur ijodi" тобындағы соңғы жазбалар

Қайта жіберілді:
“Yoshlik” jurnali avatar
“Yoshlik” jurnali
#birinchi_kitobim

Har bir so‘z oshig‘i bu qadim va keng maydonga – she’riyatning qutlug‘ dargohiga o‘z yo‘li bilan kirib keladi. Har bir shoir she’riyatni qaysidir darajada yangilaydi.
Muattar Mamatkarimova, nazarimda, izlagan o‘z yo‘lini topib kelayotgan yosh, istiqbolli shoira. Uning she’rlarida o‘zligini, faqat o‘zini ayon etayotgan xususiyat va fazilatlar yaqqol ko‘rinib turibdi. U voqea-hodisalarni emas, ko‘nglidan kechgan, kechayotgan to‘lqinlar, mavjlarni qog‘ozga tushiradi. Hayotga o‘z ko‘ngil ko‘zgusidan boqadi. Yuragidan o‘tganini yozishga intiladi. Shu sababli bo‘lsa kerak, she’rlarini o‘qiganda yuragingiz jizillaydi, kuyadi. Men Muattarda uzoq, juda uzoq yo‘lga otlangan, uzoqni mo‘ljalga olishga qurbi, qalb quvvati yetadigan o‘ziga xos iste’dodni ko‘rdim. Agar sezgim aldamasa, u tez fursatlarda dilbar shoira bo‘lib kamol topadi, deb umid qilaman
.

Salim ASHUR,
O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan jurnalist, shoir.


📱Telegram 📱 Instagram
📱Veb-sayt 📱Facebook
Қайта жіберілді:
ERKIN BOZOROV | RASMIY avatar
ERKIN BOZOROV | RASMIY
Yodga soldi o'pichlaringiz...
SALIM ASHUR she'ri


Tasvirchi: @akram_rozimov

...Tunda ikki yoqdan keldik va
Quyildik bir olov ummonga.
Tongda xayr deymiz shivirlab
Va ketamiz ikki tomonga...


@erkinbozorovv
БУГУННИНГ ЖАСОРАТИ

Шоир Йўлдош Эшбек икки хонали уйга кўчиб кирадиган бўлди...
Бу ҳақда бугун Ёзувчилар уюшмаси далолат берди.
Ҳали бир ой бўлмади, ижтимоий тармоқлар орқали шоир Йўлдош Эшбек ҳақида хабар ёйилганди: шоир даволанишга муҳтож, уй-жойга эҳтиёжманд, турмуши ўзига яраша...
Бугун ҳиммати биланд, саховатпеша, ҳар соҳада бунёдкор, зиёли тадбиркорлар йўқ, деб ўйлайсизми? Бор. Улардан бири Тошкентда, “Сергели-сити”да кўпқаватли, замонавий уйлар қураётган тадбиркор Марат Ҳамдамов.
Ўша йигит бугун етмиш беш ёшли шоир Йўлдош Эшбекка “Сергели-сити”дан икки хонали уй ҳадя этди, беғараз...
Бугун – тинч ҳаётимизда (кўз тегмасин!) курашларга, жангларга кирмасдан ҳам жасорат кўрсатиш мумкинми? Ҳа, тадбиркор Маратнинг бу иши саховат, ҳимматгина эмас, бугуннинг жасорати ҳам эмасми?!


Салим АШУР
#Талабалик дафтаридан

* * *

Бир тошқин исмга айланди тунлар,
Қуёшли кунларда қуриди дармон.
Руҳли ҳаётимга кирди жунунлар,
Кирди сочларингдек қоп-қора армон.

Оташин ҳисларга талош хаёллар
Ҳазин ўйларингга бўлдилар шайдо.
Пойингга тўшалиб ётди шамоллар,
Бир кўрай деб кўкда ой бўлди пайдо.

Бепоён соғинчга айланди дунё,
Дунё чаманлари тортди муаттар.
Дарёда қизил гул оққандек гўё,
Дилда хушбўй исминг мавжланиб оқар.

1982

Салим АШУР

@SalimASHUR
Қайта жіберілді:
SHODMONQUL SALOM she'ri avatar
SHODMONQUL SALOM she'ri
***
Бутунини, синиғини, ёриғини,
Ярқироғи, ялтироғи, чориғини.
Осмонини, замонини, чистонини,
Соғинчини, қувончини, армонини,
Ўзи айтиб бекор қилган фармонини,
Тилим билан териб ўтдим, кўнглим ака,
Нима олиб, нима бердик Салим* ака.

Кечаларнинг ҳисобидан кундузларни,
Тенгсизларнинг суҳбатига тенгсизларни,
Юраклари улуғ шоир, тилсизларни,
Қароғларда музлаб турган денгизларни,
Шу денгиздан зумрадларни, ферузларни,
Сенга атаб юрган эдим, синглим, ака,
Ҳафсаламиз пир бўлдими Салим ака.

Қадаҳ янглиғ тўлиши бор юраклар ҳам,
Бир кун дод деб юборади, кўкраклар ҳам,
Толар экан, пар тутса-да билаклар ҳам,
Керак бўлмай қолар экан «кераклар» ҳам,
Биздан бўйи баланд экан тераклар ҳам,
Шу теракдан учган баргдир кўнглим, ака,
Кузга қараб кетяпмизми Салим ака.

Ҳув, қирларда бир қамиш, бир юлғун эди,
Илон билан чумчуқ ини яқин эди,
Бу қирлар ҳам отам каби ҳорғин энди,
Соғинч кетди, лошим бунда толғин энди,
Кўргим келар, чопгим келар тағин энди.
Қават-қават уйдай баланд ғамим ака,
Шу уйларда бир ўзимман, Салим ака.


2010 йил
Шодмонқул САЛОМ

...___...
*Шоир Салим Ашур

@Shodmonqul_SALOM
#Севимли

ЎСПИРИН БАҲОР



Болаликнинг кўчаларига
Кириб келди ўспирин баҳор.
Ой ва осмон кечаларида
Илдизларни ивитади қор.

Эркинликка чиққан дарчадан
Пешонамга тушар парча нур.
Қиш қайраган қоқшол арчадан
Қиёқларга томар жон – сурур.

Бутун олам бир юрак бўлиб,
Бир жон бўлиб олмоқда нафас.
Томирларга ҳарорат тўлиб,
Ҳужайрамдан қайтар садо, сас.

Эй, сен Зарра, эй, сен Коинот,
Бунча суйдинг наврас кўкламни!
Кўкламларга олиб кел, Ҳаёт,
Мумтоз отам, мушфиқ онамни.

Дунё, кундуз, кечаларингда
Бунчалар кўрк, бунчалар оҳор...
Болаликнинг кўчаларидан
Ўтиб келар ўспирин баҳор.


Салим АШУР
@SalimASHUR
* * *

Хайр, сизнинг йўлингиз бошқа,
Хайр, мен ҳам четга бурилдим.
Баргга ўхшаш кўзларингизга
Кўзим билан тикка урилдим.

Шамол сизни бир япроқ янглиғ
Улоқтирди мендан – дарахтдан,
Қанотлари синди қушларнинг,
Подишоҳлар йиқилди тахтдан.

Хайр, олдга ним эгиласиз,
Сочларимни тарар қўлингиз.
Кетолмайсиз. Карахтсиз. Аммо
Қўлингиздан тортар йўлингиз.

Ростин айтсам, талай қизларни
Ширинликдай татиб кўрдим мен.
Таманнолар жонимга тегса,
Кўчаларда ёлғиз юрдим мен.

Бироқ сиздек асални ҳали
Учратмади ҳеч, қари жаҳон.
Мен билган бу лаззат қошида
Новвотлар ҳам тошдек нотавон.

Ширинлик тез баъдга тегади,
Сиз кўнглимга охир урдингиз.
Буни сезиб бир сафар саҳар,
Кетаман, деб йиғлаб турдингиз.

Нима дердим? Боринг. Соғ бўлинг,
Қўлларимда қўлингиз изи.
Сочларимни оловдай ўртар
Сочингизни муаттар иси.

Хайр, бошқа-бошқа йўлимиз.
Кўзларингиз тўлмасин ёшга.
Қанот қоқар икки қўлингиз,
Хайр, сизнинг йўлинггиз бошқа.


© Салим АШУР

@SalimASHUR
#Севимли

БОҒДА


Сен боқсанг – хира сув тиниқ тортади,
Оққушнинг бўйнидек қайрилар гуллар.
Билмайсан, ҳар битта дарахт ортидан
Пойлаб қочар маккор соя ва нурлар.

Сенга уриб олар ўзини насим
Ва ўтган йўлидан атир сочади.
Шохларда ўрмалар яшил нафасинг
Ва дил даричасин чертмай очади.

Шамол атрофингда ўралашади,
Навдалар, куртаклар интилар сенга.
Сафсарлар, гавҳарлар аралашади,
Барча сенга боқар, боқмайди менга.

Юзини юзингда юваётир сув,
Инидан узилиб тўкилар қушлар.
Тошлар балиқлардек юзаркан дув-дув,
Изингдан, изингдан, изингдан тушар.

Илдизлар тирмашиб чиқар тупроқдан,
Сўқмоқлар қайрилиб сенга қарайди:
Сочингда озор бор эгма тароқдан,
Тароғингни ошиқ дунё тарайди.

Ойдек бир маромда ўтиб борасан,
Тутиб қололмайди боғ деган тузоқ.
Энди ҳар япроқнинг содиқ ёрисан,
Сенга эргашади ўттиз йиллик боғ.

Салим АШУР

@SalimASHUR
Instagrami borlar: Bu videoga kirib sizga eng yoqqan satrlarni yozib keting...😊
#Таваллуд

А. ва Ш.

Ёзувчи Шукур Холмирзаев вафотига

Ўқ отилди! Еру осмонни
Яширдилар тез қорачиққа.
Ўлжа бўлган бечора жонни
Жойладилар яғир милтиққа.

Мотам руҳи кезди майдонда,
Тушиб келди зинадан тобут.
Шамол бузган хаста айвонда
Яйдоқ ерга чўзилди ҳудуд.

Ғала-ғовур кучайди бирдан,
Омонатни ўраб олишди.
Секин чиқиб энг махфий сирдан,
Тириклик ва ўлим қовушди!

Кимдир йиғлаб чақирар номни,
Ким қидирар ҳабиб ё табиб.
Бўз бахмалга, кутиб айёмни,
Беркинибди энг машҳур адиб.

Нечун керак бўлиб қолди у,
Нега ҳамма якдил қидирар?
Тош устунга суяниб қайғу
Юзидаги ўтни сидирар.

Кутилганми, кутилмаганда
Шоир келди. Қалқдик оёққа:
“Ўртадаги марҳумми, банда,
Нега кирган бундай чаноққа?”

Қувонч ўтар адиб бетидан,
Жилмаяди – юзида бўстон.
Бир-бирини, қисмат четида,
Энди кўрди бу икки замон.

Шеърхон, рухсат беринг, сўз чатсак,
Қовушмаган шеърга бўлсин зеб.
Бундан кейин шундай ишлатсак:
Адибни А., шоирни Ш. деб.

Хўш, ҳар сўзда, минг шукур, эмас,
Ҳар сўзида, оҳ, шукур... дейди,
Бўлган каби тириклик абас,
Ш. эзилган жигарин ейди.

Бир-бирига йўл тилар, бироқ
Кетган йўллар энди қайрилмас.
Ёғоч отнинг ёнида оппоқ
А. билан Ш. сира айрилмас.

Ш. юраги кеч кузга асир.
Тўқ сўзлари ёнар ёқутдай.
Йиғиштириб ҳаётин А. бир
Роҳат қилиб ётар тобутда.

Қаърлардан келди Ш. дарди:
“Шуми А.дан қолган бор асар?
Қўл-оёғи чиқиб турарди,
Олам кўрпа бўлсайди агар...”

Ким кўринар ярим-ёртича,
Ким айланур ўзини сотиб.
Бепарво А. чодра ортида
Томошани кузатар қотиб.

Ш. шивирлар узилган баргга:
“Адабиёт у билан кетди.
Отланаркан олис сафарга,
А.ллақачон ҳузурга етди”.

Кўзларимнинг дискида бўлган
Бор ёзувни ўчираман мен.
Жараённи қувватга тўлган
Кўзларимга кўчираман мен.

Ётган А.ни ака дейман мен.
Яқин бордим эҳтиёт бўлиб.
Киприк қоқмай қараб тургин сен,
Қолмасин-да ишқилиб ўлиб.

Бахтистонга олиб борайлик,
А. таъмини билсин-да тупроқ.
Зулматларга зиё қорайлик,
Кенг супрага тушсин бир урвоқ.

Қандай гўзал зиёфат, базм,
Тирикликдан ҳатто тонгулик.
А.ни қуршар русум ва расм.
Қучоғига олар мангулик.


Салим АШУР

@SalimASHUR
* * *

Мен келдим,
Дилимдан поралар бериб,
Юзи бужур йўлнинг сепкил – тошига.
Қайиқдай сузарди ботинкаларим,
Ғарқ бўлиб ёмғирми, кўзим ёшига.

Аскардек тик ухлар қора қамишлар,
Мен келдим,
Дарахтлар – лашкарбошилар.
Ухлар чўнтагимда, гугурт қутида
Оловлар, гулханлар, ўчиш, ёнишлар.

Қизларига ҳушёр отадек даҳа
Менга қарши чопқир отлар ёлларди.
Чўчиб қараб қўйсам осмонга, ваҳ-ҳа...
Ой-да юзларини тўсиб оларди.

Мен келдим.
Жанглару жадаллар тугаб,
Ер юзида ёлғиз қолгандим гўё.
Ҳар имо, ҳаракат, ҳар қадамимни
Ётиб кузатарди минг кўзли дунё.

Тун эди.
Мен келдим.
Дўкон ва бекат
Бир-бирига йўллар ёруғ табассум.
Гоҳ ортимга қочган,
Гоҳ олдга чопган
Соямни ёнимда кўраман бир зум.

Мен келдим.
Тун эди.
Атроф сокин, жим.
Дарахтлар турарди бир паришонҳол.
Олам ухлар эди,
Оқ ёстиқ узра,
Тўзғиган, сочилган сочингиз мисол...

Мен кетдим.
Ташладим остонангизга
Гул эмас, сиз севган бешта ярамни.
О, жаҳон, кўргил, мен қандоқ оғрийман!
Қоронғу кўролмай қолди қорамни.

Мен келдим...


Салим АШУР

@SalimASHUR
* * *

Турасиз, пальтони киясиз енгил.
Сизни қучоқлайди гулчамбар,
Эй ғариб, эй гадо, девона сингил,
Эй шамшод, эй сарв, эй мушки анбар.

Лабингиз япроқдек дилдироқ, титроқ,
Эй довул, селларда келган дарахтим.
Тиригимда ўзимнинг бахтсизлигим, эй,
Ўлсам, мендан кейин қоладиган бахтим.

Кўзингиз яшринай деса – паноҳ йўқ,
Севги либосини кийган таҳлика.
Эй кулгичи менинг қайғумга тобут,
Эй бели ингичка малика.

Юрса – этигидан из қолмайдиган,
Кетмакка шайланган эй гули раъно,
Қўлингиздан тутиб қололмас кўзгу,
Сизни чорлаётир олтинчи маъво.

Сочини дуррага бостирган бераҳм,
Кўзгуга ёнлама қараган улфат.
Қўлларим тарбия кўрмаган, бешарм,
Китоб, дафтар, қалам – бир хона кулфат.

Менгамас... эшикка ярим суяниб,
«Сизни ҳечам яхши кўрмайман» деган,
Ингичка кўрсатгич бармоғи ила
Пучуқ деб бурнимнинг учига теккан.

Эй кўнгли ўксиган. Ўксикларида
Фаришта, ажина тирилган эртак.
Эй ўнта бармоғи ўнта атиргул,
Эй ҳар бир бўғини биттадан куртак.

Ўзгага аталган шеърларни ўқиб,
Мен учун жонини жабборга тиккан.
Ўзи очунларда ягона, бироқ
Менингдек бедаво, куюкни севган.

Кифтимга бошини гул мисол қўйиб,
Муҳаббат сўраган телба тиланчи,
Дунёни кийимсиз кўрмак истаган,
Эй учтами-тўртта расида, ғунча.

Кетса – қадамининг товушларини
Менга бир умрга қолдирган ғамхўр.
Севмаса – йўлидан адашадиган,
Севса – йўл-кўчасин кўрмайдиган кўр.

Тонгда Художонга ибодат қилиб,
Тунларда ўзини итга ташлаган.
Чегарадан уёқ-буёққа ўтиб,
Ҳар куни ғазовот, ғавғо бошлаган.

Қуёш ҳам холининг ярмин илғаса,
Ярмин илғаёлмас қари дўкондор.
Дўконда ҳамён бор. Ҳамёнда эса
Тирик бостирилган икки исён бор.

Боққа оқар сувдек кириб келганда
Ҳайратдан дарахтлар қарсиллаб синар.
Осмон томоғига тоғлар тиқилгай,
Шошиб қиличларни ютади қинлар.

Сиёҳ қоши билан йўлимни тўсган,
Эй кўзлари рўё, киприги гўё,
Соямга тўр солган сайёд сояси –
Чиройли, мукаммал, азалий дунё.

Йигирма тўрт йилда кириб ҳосилга,
Ўзини қисматга топширган фасл.
Эй шамшод, эй сарв, эй мушки анбар,
Эй ғариб, эй гадо, эй телба сингил.


Салим Ашур

Рекордтар

17.04.202523:59
311Жазылушылар
16.04.202523:59
200Дәйексөз индексі
30.04.202523:59
511 жазбаның қамтуы
19.04.202523:59
51Жарнамалық жазбаның қамтуы
17.03.202512:39
7.84%ER
11.04.202512:05
16.67%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Salim Ashur ijodi танымал жазбалары

Қайта жіберілді:
“Yoshlik” jurnali avatar
“Yoshlik” jurnali
#birinchi_kitobim

Har bir so‘z oshig‘i bu qadim va keng maydonga – she’riyatning qutlug‘ dargohiga o‘z yo‘li bilan kirib keladi. Har bir shoir she’riyatni qaysidir darajada yangilaydi.
Muattar Mamatkarimova, nazarimda, izlagan o‘z yo‘lini topib kelayotgan yosh, istiqbolli shoira. Uning she’rlarida o‘zligini, faqat o‘zini ayon etayotgan xususiyat va fazilatlar yaqqol ko‘rinib turibdi. U voqea-hodisalarni emas, ko‘nglidan kechgan, kechayotgan to‘lqinlar, mavjlarni qog‘ozga tushiradi. Hayotga o‘z ko‘ngil ko‘zgusidan boqadi. Yuragidan o‘tganini yozishga intiladi. Shu sababli bo‘lsa kerak, she’rlarini o‘qiganda yuragingiz jizillaydi, kuyadi. Men Muattarda uzoq, juda uzoq yo‘lga otlangan, uzoqni mo‘ljalga olishga qurbi, qalb quvvati yetadigan o‘ziga xos iste’dodni ko‘rdim. Agar sezgim aldamasa, u tez fursatlarda dilbar shoira bo‘lib kamol topadi, deb umid qilaman
.

Salim ASHUR,
O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan jurnalist, shoir.


📱Telegram 📱 Instagram
📱Veb-sayt 📱Facebook
12.04.202507:58
#Талабалик дафтаридан

* * *

Бир тошқин исмга айланди тунлар,
Қуёшли кунларда қуриди дармон.
Руҳли ҳаётимга кирди жунунлар,
Кирди сочларингдек қоп-қора армон.

Оташин ҳисларга талош хаёллар
Ҳазин ўйларингга бўлдилар шайдо.
Пойингга тўшалиб ётди шамоллар,
Бир кўрай деб кўкда ой бўлди пайдо.

Бепоён соғинчга айланди дунё,
Дунё чаманлари тортди муаттар.
Дарёда қизил гул оққандек гўё,
Дилда хушбўй исминг мавжланиб оқар.

1982

Салим АШУР

@SalimASHUR
Қайта жіберілді:
ERKIN BOZOROV | RASMIY avatar
ERKIN BOZOROV | RASMIY
16.04.202509:28
Yodga soldi o'pichlaringiz...
SALIM ASHUR she'ri


Tasvirchi: @akram_rozimov

...Tunda ikki yoqdan keldik va
Quyildik bir olov ummonga.
Tongda xayr deymiz shivirlab
Va ketamiz ikki tomonga...


@erkinbozorovv
01.04.202514:05
#Севимли

ЎСПИРИН БАҲОР



Болаликнинг кўчаларига
Кириб келди ўспирин баҳор.
Ой ва осмон кечаларида
Илдизларни ивитади қор.

Эркинликка чиққан дарчадан
Пешонамга тушар парча нур.
Қиш қайраган қоқшол арчадан
Қиёқларга томар жон – сурур.

Бутун олам бир юрак бўлиб,
Бир жон бўлиб олмоқда нафас.
Томирларга ҳарорат тўлиб,
Ҳужайрамдан қайтар садо, сас.

Эй, сен Зарра, эй, сен Коинот,
Бунча суйдинг наврас кўкламни!
Кўкламларга олиб кел, Ҳаёт,
Мумтоз отам, мушфиқ онамни.

Дунё, кундуз, кечаларингда
Бунчалар кўрк, бунчалар оҳор...
Болаликнинг кўчаларидан
Ўтиб келар ўспирин баҳор.


Салим АШУР
@SalimASHUR
Қайта жіберілді:
SHODMONQUL SALOM she'ri avatar
SHODMONQUL SALOM she'ri
06.04.202503:01
***
Бутунини, синиғини, ёриғини,
Ярқироғи, ялтироғи, чориғини.
Осмонини, замонини, чистонини,
Соғинчини, қувончини, армонини,
Ўзи айтиб бекор қилган фармонини,
Тилим билан териб ўтдим, кўнглим ака,
Нима олиб, нима бердик Салим* ака.

Кечаларнинг ҳисобидан кундузларни,
Тенгсизларнинг суҳбатига тенгсизларни,
Юраклари улуғ шоир, тилсизларни,
Қароғларда музлаб турган денгизларни,
Шу денгиздан зумрадларни, ферузларни,
Сенга атаб юрган эдим, синглим, ака,
Ҳафсаламиз пир бўлдими Салим ака.

Қадаҳ янглиғ тўлиши бор юраклар ҳам,
Бир кун дод деб юборади, кўкраклар ҳам,
Толар экан, пар тутса-да билаклар ҳам,
Керак бўлмай қолар экан «кераклар» ҳам,
Биздан бўйи баланд экан тераклар ҳам,
Шу теракдан учган баргдир кўнглим, ака,
Кузга қараб кетяпмизми Салим ака.

Ҳув, қирларда бир қамиш, бир юлғун эди,
Илон билан чумчуқ ини яқин эди,
Бу қирлар ҳам отам каби ҳорғин энди,
Соғинч кетди, лошим бунда толғин энди,
Кўргим келар, чопгим келар тағин энди.
Қават-қават уйдай баланд ғамим ака,
Шу уйларда бир ўзимман, Салим ака.


2010 йил
Шодмонқул САЛОМ

...___...
*Шоир Салим Ашур

@Shodmonqul_SALOM
31.03.202506:32
* * *

Хайр, сизнинг йўлингиз бошқа,
Хайр, мен ҳам четга бурилдим.
Баргга ўхшаш кўзларингизга
Кўзим билан тикка урилдим.

Шамол сизни бир япроқ янглиғ
Улоқтирди мендан – дарахтдан,
Қанотлари синди қушларнинг,
Подишоҳлар йиқилди тахтдан.

Хайр, олдга ним эгиласиз,
Сочларимни тарар қўлингиз.
Кетолмайсиз. Карахтсиз. Аммо
Қўлингиздан тортар йўлингиз.

Ростин айтсам, талай қизларни
Ширинликдай татиб кўрдим мен.
Таманнолар жонимга тегса,
Кўчаларда ёлғиз юрдим мен.

Бироқ сиздек асални ҳали
Учратмади ҳеч, қари жаҳон.
Мен билган бу лаззат қошида
Новвотлар ҳам тошдек нотавон.

Ширинлик тез баъдга тегади,
Сиз кўнглимга охир урдингиз.
Буни сезиб бир сафар саҳар,
Кетаман, деб йиғлаб турдингиз.

Нима дердим? Боринг. Соғ бўлинг,
Қўлларимда қўлингиз изи.
Сочларимни оловдай ўртар
Сочингизни муаттар иси.

Хайр, бошқа-бошқа йўлимиз.
Кўзларингиз тўлмасин ёшга.
Қанот қоқар икки қўлингиз,
Хайр, сизнинг йўлинггиз бошқа.


© Салим АШУР

@SalimASHUR
28.03.202508:47
#Севимли

БОҒДА


Сен боқсанг – хира сув тиниқ тортади,
Оққушнинг бўйнидек қайрилар гуллар.
Билмайсан, ҳар битта дарахт ортидан
Пойлаб қочар маккор соя ва нурлар.

Сенга уриб олар ўзини насим
Ва ўтган йўлидан атир сочади.
Шохларда ўрмалар яшил нафасинг
Ва дил даричасин чертмай очади.

Шамол атрофингда ўралашади,
Навдалар, куртаклар интилар сенга.
Сафсарлар, гавҳарлар аралашади,
Барча сенга боқар, боқмайди менга.

Юзини юзингда юваётир сув,
Инидан узилиб тўкилар қушлар.
Тошлар балиқлардек юзаркан дув-дув,
Изингдан, изингдан, изингдан тушар.

Илдизлар тирмашиб чиқар тупроқдан,
Сўқмоқлар қайрилиб сенга қарайди:
Сочингда озор бор эгма тароқдан,
Тароғингни ошиқ дунё тарайди.

Ойдек бир маромда ўтиб борасан,
Тутиб қололмайди боғ деган тузоқ.
Энди ҳар япроқнинг содиқ ёрисан,
Сенга эргашади ўттиз йиллик боғ.

Салим АШУР

@SalimASHUR
14.04.202517:05
БУГУННИНГ ЖАСОРАТИ

Шоир Йўлдош Эшбек икки хонали уйга кўчиб кирадиган бўлди...
Бу ҳақда бугун Ёзувчилар уюшмаси далолат берди.
Ҳали бир ой бўлмади, ижтимоий тармоқлар орқали шоир Йўлдош Эшбек ҳақида хабар ёйилганди: шоир даволанишга муҳтож, уй-жойга эҳтиёжманд, турмуши ўзига яраша...
Бугун ҳиммати биланд, саховатпеша, ҳар соҳада бунёдкор, зиёли тадбиркорлар йўқ, деб ўйлайсизми? Бор. Улардан бири Тошкентда, “Сергели-сити”да кўпқаватли, замонавий уйлар қураётган тадбиркор Марат Ҳамдамов.
Ўша йигит бугун етмиш беш ёшли шоир Йўлдош Эшбекка “Сергели-сити”дан икки хонали уй ҳадя этди, беғараз...
Бугун – тинч ҳаётимизда (кўз тегмасин!) курашларга, жангларга кирмасдан ҳам жасорат кўрсатиш мумкинми? Ҳа, тадбиркор Маратнинг бу иши саховат, ҳимматгина эмас, бугуннинг жасорати ҳам эмасми?!


Салим АШУР
24.03.202504:52
* * *

Мен келдим,
Дилимдан поралар бериб,
Юзи бужур йўлнинг сепкил – тошига.
Қайиқдай сузарди ботинкаларим,
Ғарқ бўлиб ёмғирми, кўзим ёшига.

Аскардек тик ухлар қора қамишлар,
Мен келдим,
Дарахтлар – лашкарбошилар.
Ухлар чўнтагимда, гугурт қутида
Оловлар, гулханлар, ўчиш, ёнишлар.

Қизларига ҳушёр отадек даҳа
Менга қарши чопқир отлар ёлларди.
Чўчиб қараб қўйсам осмонга, ваҳ-ҳа...
Ой-да юзларини тўсиб оларди.

Мен келдим.
Жанглару жадаллар тугаб,
Ер юзида ёлғиз қолгандим гўё.
Ҳар имо, ҳаракат, ҳар қадамимни
Ётиб кузатарди минг кўзли дунё.

Тун эди.
Мен келдим.
Дўкон ва бекат
Бир-бирига йўллар ёруғ табассум.
Гоҳ ортимга қочган,
Гоҳ олдга чопган
Соямни ёнимда кўраман бир зум.

Мен келдим.
Тун эди.
Атроф сокин, жим.
Дарахтлар турарди бир паришонҳол.
Олам ухлар эди,
Оқ ёстиқ узра,
Тўзғиган, сочилган сочингиз мисол...

Мен кетдим.
Ташладим остонангизга
Гул эмас, сиз севган бешта ярамни.
О, жаҳон, кўргил, мен қандоқ оғрийман!
Қоронғу кўролмай қолди қорамни.

Мен келдим...


Салим АШУР

@SalimASHUR
24.03.202512:37
#Таваллуд

А. ва Ш.

Ёзувчи Шукур Холмирзаев вафотига

Ўқ отилди! Еру осмонни
Яширдилар тез қорачиққа.
Ўлжа бўлган бечора жонни
Жойладилар яғир милтиққа.

Мотам руҳи кезди майдонда,
Тушиб келди зинадан тобут.
Шамол бузган хаста айвонда
Яйдоқ ерга чўзилди ҳудуд.

Ғала-ғовур кучайди бирдан,
Омонатни ўраб олишди.
Секин чиқиб энг махфий сирдан,
Тириклик ва ўлим қовушди!

Кимдир йиғлаб чақирар номни,
Ким қидирар ҳабиб ё табиб.
Бўз бахмалга, кутиб айёмни,
Беркинибди энг машҳур адиб.

Нечун керак бўлиб қолди у,
Нега ҳамма якдил қидирар?
Тош устунга суяниб қайғу
Юзидаги ўтни сидирар.

Кутилганми, кутилмаганда
Шоир келди. Қалқдик оёққа:
“Ўртадаги марҳумми, банда,
Нега кирган бундай чаноққа?”

Қувонч ўтар адиб бетидан,
Жилмаяди – юзида бўстон.
Бир-бирини, қисмат четида,
Энди кўрди бу икки замон.

Шеърхон, рухсат беринг, сўз чатсак,
Қовушмаган шеърга бўлсин зеб.
Бундан кейин шундай ишлатсак:
Адибни А., шоирни Ш. деб.

Хўш, ҳар сўзда, минг шукур, эмас,
Ҳар сўзида, оҳ, шукур... дейди,
Бўлган каби тириклик абас,
Ш. эзилган жигарин ейди.

Бир-бирига йўл тилар, бироқ
Кетган йўллар энди қайрилмас.
Ёғоч отнинг ёнида оппоқ
А. билан Ш. сира айрилмас.

Ш. юраги кеч кузга асир.
Тўқ сўзлари ёнар ёқутдай.
Йиғиштириб ҳаётин А. бир
Роҳат қилиб ётар тобутда.

Қаърлардан келди Ш. дарди:
“Шуми А.дан қолган бор асар?
Қўл-оёғи чиқиб турарди,
Олам кўрпа бўлсайди агар...”

Ким кўринар ярим-ёртича,
Ким айланур ўзини сотиб.
Бепарво А. чодра ортида
Томошани кузатар қотиб.

Ш. шивирлар узилган баргга:
“Адабиёт у билан кетди.
Отланаркан олис сафарга,
А.ллақачон ҳузурга етди”.

Кўзларимнинг дискида бўлган
Бор ёзувни ўчираман мен.
Жараённи қувватга тўлган
Кўзларимга кўчираман мен.

Ётган А.ни ака дейман мен.
Яқин бордим эҳтиёт бўлиб.
Киприк қоқмай қараб тургин сен,
Қолмасин-да ишқилиб ўлиб.

Бахтистонга олиб борайлик,
А. таъмини билсин-да тупроқ.
Зулматларга зиё қорайлик,
Кенг супрага тушсин бир урвоқ.

Қандай гўзал зиёфат, базм,
Тирикликдан ҳатто тонгулик.
А.ни қуршар русум ва расм.
Қучоғига олар мангулик.


Салим АШУР

@SalimASHUR
26.03.202512:34
Instagrami borlar: Bu videoga kirib sizga eng yoqqan satrlarni yozib keting...😊
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.