Қайта жіберілді:
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

15.04.202514:44
#Эълон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.
Талабгорлар 2025 йил 15 апрелдан 15 майга қадар http://daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 майигача Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.
Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари, топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

08.04.202512:20
Хитойнинг Санья шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференциядан фотосуратлар.

02.04.202505:35
Қаламкаш адвокатларнинг ҳикоя ва шеърлари алоҳида тўплам қилиб чоп этилди
“GANJINA” нашриёт-матбаа ижодий уйи “АДВОКАТ КУНДАЛИГИДАН” номли тўпламни нашрдан чиқарди.
Китоб адвокатларнинг ижод намуналари – шеърлар ва ҳикоялардан ташкил топган. Мазкур нашрдан мақсад, шу кеча кундузда адвокатлик фаолияти билан шуғулланаётган адвокатларнинг бошидан кечирган ёки гувоҳи бўлган воқеаларни, уларга бўлган муносабатларни ёйинки улардан олинган таассуротларни қоғозга тушириб, адвокатларга ҳамда кенг жамоатчиликка тақдим этишдир.
Тўплам китобхонни адвокатлик касбининг кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган турли қирраларидан воқиф этади ва ҳаётида асқотиб қолиши мумкин бўлган билим ва тажрибалардан баҳраманд қилади.
Тузувчи ва муҳаррир – “Advokat Press” газетаси бош муҳаррири Воҳид Аҳмад .
Адади 1000 нусха.
Қаттиқ муқова, 608 бет.

18.03.202511:02
Адвокат “Тоштурма”га кириш қийинлашганидан шикоят қилмоқда
Адвокат Гулмира Бобожонова “Тоштурма” номи билан машҳур 1-сонли тергов ҳибсхонасига адвокатларнинг ўз ҳимоясидаги шахслар билан учрашиш учун кириб-чиқиши қийинлашганини хабар қилмоқда, деб ёзади Advokat Komilova телеграм-канали.
Айтилишича, ҳибсхона масъуллари коридор (йўлак)ни темир панжара билан тўсиб, учрашувга борган адвокатларни биттадан, навбати билан киритмоқда ва ичкарига ўтказиб юборилган адвокат чиқмагунича бошқаси кира олмаяпти.
“Унгача йўлакда 40-50 талаб адвокат кутиб ўтиришимиз керак экан. Бу абсурд”, дейди Г.Бобожонова.
Видео муаллифи янги тайинланган ички ишлар вазири Азиз Ташпулатовга гўёки адвокатлардан бири “Тоштурма”даги аҳволдан шикоят қилганидан сўнг “қулайлик бўлсин деб” шу “тартиб” жорий қилинганини, аммо “аҳвол қайтага аввалгидан бешбаттар бўлган”ини айтади.

08.12.202408:23
Бугун – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган кун.
Барчангизни ушбу байрам билан муборакбод этамиз!

19.11.202407:31
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Маъмурий ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
• Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиш;
• олий юридик маълумот (магистр даражаси)га, шунингдек қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлиш;
• юридик ихтисослик бўйича, қоида тариқасида, камида 5 йил (судья, прокурор, адвокат ва бошқа) иш стажига эга бўлиш;
• АКТдан самарали фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш.
Педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган, хорижий (инглиз, немис, француз) тилларни биладиган номзодлар устунликка эга бўлади.
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади. Танлов икки босқичли синовдан иборат:
• биринчи босқичда номзодлар тест синовларидан ўтказилади. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар иккинчи босқичга қўйилади;
• иккинчи босқичда номзодлар маъруза шаклида очиқ дарс машғулотини ўтказадилар. Маъруза Power Point Presentation/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.
Тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.
Эслатма: Маъруза (очиқ дарс машғулоти) мавзуси “Маъмурий ҳуқуқ” кафедраси предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:
– ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
– шахсий маълумотнома (объективка).
Аризалар 2024 йил 21 ноябрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67, 94-9320331 Саодат Худайкулова.

15.04.202510:35
Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди
Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади.
Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.
Мантия олди очиқ – бу адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.
Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.
Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.
Ҳар бир адвокат мантияни дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.

07.04.202513:02
Хитойда Ўзбекистон адвокатураси ва чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий кафолатларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди
Бугун, 7 апрел куни Хитойнинг Хайнан провинцияси Санья шаҳрида “Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасида адвокатура ва адвокатлик фаолияти” ва “Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Инвестициялар кафолатлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
ХХРнинг Хайнан юристлар ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиздан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Илмий-услубий маслаҳат кенгаши раиси Баҳром Саломов бошчилигидаги делегация, хусусан, Палатанинг Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва бир гуруҳ адвокатлар иштирок этишди.
Ўз навбатида, халқаро конференцияда Хитой тарафидан Хайнан провинцияси юристлар ассоциацияси президенти Фу Цюньфэнь, Кузатув кенгаши раиси Лю Нинган, вице-президент ва халқаро алоқалар бўйича қўмита раҳбари Тао Вэйвэй, Хайнан университети аспирантларининг илмий раҳбари, Хайкоу “Бир камар, бир йўл” адвокатлар маркази директорининг ўринбосари Жэнь Юнь, Ассоциациянинг аёллар комиссияси раҳбари ўринбосари Ли Циньянь, Ассоциация котиби ўринбосари Ли Кан ва бошқалар қатнашдилар.
Ўзбекистон адвокатларининг маърузалари хитойлик ҳамкасбларда катта таассурот қолдирди. Хусусан, ю.ф.д. Баҳром Саломовнинг “Ўзбекистон Республикасида адвокатура ва адвокатлик фаолияти” мавзусидаги чиқиши чуқур таҳлил ва бой маълумотлар билан иштирокчиларнинг диққатини ўзига тортган бўлса, адвокат Алишер Мусахоний “Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш” мавзусидаги маърузасида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулай ва барқарор муҳит ҳамда хорижий инвестицияларнинг ҳуқуқий кафолатлари бўйича батафсил ахборот тақдим этди.
Тадбир давомида Хайнан юристлар ассоциацияси президенти Фу Цюньфэн хонимга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Ташкулов номидан Ўзбекистонда май ойида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” халқаро юристлар форумига таклиф хати тантанали тарзда топширилди.
Конференция якунида Фу Цюньфэнь хонимга эса Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Ш.Содиқов томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзо чекиш учун тақдим этилди, шунингдек мезбонларга эсдалик совғалари улашилди.
Бўлиб ўтган мазкур тадбир икки давлат адвокатлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаб, касбий алоқалар янада ривожланишига замин яратади, шунингдек Ўзбекистондаги инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

30.03.202502:09
15.03.202505:01
Палата ҳузуридаги Илмий-услубий маслаҳат кенгаши таркиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг 2025 йил 12 мартдаги 2-ум-сонли буйруғи билан Палата ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Илмий-услубий маслаҳат кенгашининг таркиби тасдиқланди:
Баҳром САЛОМОВ, юридик фанлар доктори – кенгаш раиси;
Валишер ДАВЛЯТОВ, юридик фанлар доктори (DSc), доцент – кенгаш аъзоси;
Сафар ПАРДАЕВ, адвокат – кенгаш аъзоси;
Алишер МУСАХОНИЙ, адвокат – кенгаш аъзоси;
Ихтиёр ДЖУРАЕВ, юридик фанлар доктори, доцент – кенгаш аъзоси;
Раззоқ АЛТИЕВ, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (РhD), доцент – кенгаш аъзоси;
Дилшод НУРУМОВ, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (РhD), доцент – кенгаш аъзоси;
Алибек МАТМУРАДОВ, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент – кенгаш аъзоси;
Ойбек МЎМИНОВ, “Advokat” журнали бош муҳаррири – кенгаш аъзоси;
Саддам ҚОДИРАЛИЕВ, ТДЮУ катта ўқитувчиси – кенгаш аъзоси;
Шуҳрат КАМОЛОВ, Адвокатлар палатаси етакчи маслаҳатчиси – кенгаш котиби.
Қарорга кўра, кенгаш Ўзбекистон Республикасининг адвокатура ва адвокатлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ адвокатура институти зиммасига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли ва мукаммал бажарилишига илмий, амалий ва услубий томондан ёрдам кўрсатиши белгиланган.

06.12.202417:30
“Йил адвокати-2024” танлови ғолиблари
Бугун, 6 декабрь куни Radisson Blu Hotel меҳмонхонасида “Йил адвокати-2024” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Етти номинация бўйича қуйидаги адвокатлар ғолиб деб эълон қилинди ва тантанали равишда тақдирланди:
1. “Порлаётган юлдуз” номинациясида – Дилшодбек Кенжабоев;
2. “Илмий-ҳуқуқий фаолиятдаги фаоллиги учун” – Тўтиёхон Султонова;
3. “Pro-bono фаолияти учун” – Бахтиёр Кудайбергенов;
4. “Адвокатлик нутқи санъати” – Иргаш Ишмуратов;
5. “Аёлларнинг адвокатлик касбига қўшган ҳиссаси учун” – Феруза Жалилова;
6. “Ёш ҳуқуқшуносларни касбга тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун” – Зафар Тўхташев;
7. “Ижтимоий тармоқларда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун” – Абдумалик Абдуллаев.
Барча ғолибларни чин дилдан табриклаймиз.

O’zR ADVOKATLAR PALATASI

18.11.202406:48
🇺🇿Бугун, Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган куннинг 33 йиллиги нишонланмоқда. 1991 йилнинг айнан худди шу куни "Ўзбекистон Републикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун қабул қилинган.
Қайта жіберілді:
O’zR ADVOKATLAR PALATASI

10.04.202510:48
МУНОСАБАТ
Куни кеча, ижтимоий тармоқлар орқали https://www.youtube.com/watch?v=ERgNKpOy3gY фуқаро Ибрагимова Мадина Амонбоевнанинг видеомурожаати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Фуқаро М.Ибрагимованинг “POYTAXT” адвокатлар ҳайъати адвокати, М.Алиеванинг хатти-ҳаракатлари юзасидан йўллаган шикоятини
кўриб чиқиш натижаларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида адвокатга нисбатан интизомий иш Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг ёки Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг қарори билан қўзғатилиши белгиланган.
👉ҳавола

07.04.202505:08
Айгерим АРИПБАЕВА,
Тошкент давлат юридик университети қошидаги Юридик клиника методисти
- Бугунги кунда клиникамизда 200 дан ортиқ клиникачи талаба фаолият олиб бормоқда. Улар орасида адвокат бўлишни хоҳловчилар оз эмас. Клиниканинг юқори малакали педагоглардан ташкил топган жамоаси адвокатура соҳаси учун муносиб кадрлар етиштираётганидан фахрланамиз.
Бепул маслаҳат олиш учун юридик клиникамизга ҳар куни 5-8 нафардан 15-20 нафаргача одам мурожаат қилади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдики, клиникачи талабалар билим олишга бошқа курсдошларига қараганда чанқоқроқ бўлишади. Масалан, улар маъруза ва семинар машғулотлари чоғида ҳуқуқий масалалар муҳокамасида фаол иштирок этишини кузатамиз. Бу сессияни муваффақиятли топшириш истаги билан эмас, балки олган билимини клиникада фуқароларга маслаҳат бериш учун қўллашга интилиш билан боғлиқ. Клиникамизда фаолият юритувчи талабалар бу билан курсдошларига ўрнак бўлишмоқда.
(Батафсил – “Advokat Press” газетасининг 2025 йил 3-сонида).

25.03.202515:23
“Бизга судлар фаолиятини баҳоловчи халқаро тизим керак”
“ESTE” адвокатлик фирмаси адвокати Зафар Тўхташев билан суҳбатдан:
Бир интервьюнгизда Ўзбекистон судлари фаолиятини баҳолаш имконини берувчи юқори турувчи (халқаро) тизим йўқлиги ҳақида гапириб, халқаро судларга аъзо бўлиш ёки регионал халқаро судлар ташкил қилиш зарурлигини айтгансиз. Шу фикрингизни батафсил изоҳлаб берсангиз.
Халқаро судларга аъзолик аввало фуқаролар учун зарур. Дейлик, бир инсон қандайдир ҳуқуқий масалада Ўзбекистоннинг барча суд инстанцияларидан ўтиб чиқди, аммо қарордан қониқмади. Олий судда қайта тафтиш – бу энг сўнгги босқич. Ундан юқорида ҳеч нарса йўқ. Нима қилиш керак? Айни вақтда фақат БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига арз қилиш мумкин, қўмита резолюция чиқариб беради, лекин у Ўзбекистон судлари учун фақат тавсиявий характерга эга. Халқаро судлар ана шундай ҳолатларда керак бўлади.
Европада Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди бор, у миллий судларнинг қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқади. Европа судининг қарори аъзо давлатлар томонидан бажарилиши мажбурий.
Иккинчидан, миллий суд тизимидан юқори бир тизим бўлиши судлар фаолиятини баҳолашга ҳам имкон берган бўлур эди. Афсуски, бизда судлар ва Судьялар олий кенгаши ўзига хос ёпиқ корпорацияга айланиб қолмоқда, яққол ноқонуний қарорлар қабул қилаётган судьяларга таъсир ўтказиш тобора қийинлашиб боряпти. Бу объектив ҳолат, чунки бу икки орган ходимлари ўзаро ҳамкасблар ҳисобланади ва иложи борича бир-бирини жазоламайди. Бинобарин, тийиб туриш ва мувозанатда тутиш тизимини яратиш учун Ўзбекистон халқаро судларга аъзо бўлиши ёки регионал халқаро судлар тузиш ташаббуси билан чиқиши керак. Бу миллий миқёсда судьяларнинг ўзбошимчалигига чек қўйишга ёрдам беради деб ўйлайман. Айни чоғда бу мамлакатимиз адвокатурасининг ривожланишига ҳам ижобий таъсир қилган бўлур эди.
(Суҳбатнинг тўлиқ матнини “Advokat” журналининг 2025 йил 1-сонида ўқинг).

12.03.202511:42
“Advokat” журналининг 2025 йилдаги илк сони нашрдан чиқди.
21.11.202419:55
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб қилиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.
12.11.202408:37
Пора олиш – “ўзни сотиш” демак
Акмал БЕКМУРОДОВ,
мустақил тадқиқотчи
Ғарбий Европа маданиятида ходимнинг коррупциявий ҳаракатлар содир этиши “ўзини сотиши” ҳисобланиб, бундай ҳаракатларга салбий муносабат билдирилади. Европада сиёсатчи ёки амалдорнинг коррупцияга алоқадорликда гумон қилинишининг ўзиёқ унинг карьераси тугаганлигини англатади. Франция ва Буюк Британия давлатларида коррупцияга алоқадор бўлган амалдорлар ўтмишдаги ижобий хизматларига қарамасдан истеъфога чиқарилиши ҳам шу сабаблидир.
Шу сабабли, бундай жамиятда коррупциявий ҳаракатларнинг гувоҳи бўлган ва эшитган шахсларнинг тегишли ташкилотларга хабар бериши одатий ҳолдир, чунки улар барча учун имконият тенглиги, яъни “бозор” тамойили бузилиши жамият учун зарарли эканини яхши англайдилар.
(Батафсил – “Advokat” журналининг 5-сонида).

Ғарб жамияти коррупцияга салбий муносабатда бўлишининг асосий сабаби “бозор менталитети” бўлиб, унда бир томондан ҳар ким ўзгаларга рақобатчи бўлса, иккинчи томондан эса ҳар ким ҳамма учун шароитлар тенглиги ақидасига қатъий амал қилишга мажбур. Ушбу тамойилни бузиш жамият томонидан қаттиқ қораланади. Бу дунёқараш узоқ вақтлардан бери ва жуда қатъий тарзда шаклланган.
Шу сабабли, бундай жамиятда коррупциявий ҳаракатларнинг гувоҳи бўлган ва эшитган шахсларнинг тегишли ташкилотларга хабар бериши одатий ҳолдир, чунки улар барча учун имконият тенглиги, яъни “бозор” тамойили бузилиши жамият учун зарарли эканини яхши англайдилар.
(Батафсил – “Advokat” журналининг 5-сонида).
08.04.202512:41
Бош прокуратура сўровномасида иштирок этинг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларининг жиноят процессидаги фаолиятида коррупциявий хавфларни баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказаётган экан.
Жиноят ишлари бўйича фаолият олиб борувчи адвокатлардан ушбу сўровномада қатнашиб, ўз фикрларини билдиришларини сўраймиз.
Айтилишича, баҳолаш мустақил ташқи экспертлар томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг молиявий кўмаги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Ҳавола: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSe_p3KdtMBukmZiiPW-QlJGl2pnRbDIZFpond_OVLwEFMdV6w/viewform

03.04.202510:59
“Advokat Press” газетасининг 2025 йил март сони нашрдан чиқди.
Газета саҳифаларида:
“Судлар ва ОАВларнинг ўзаро мулоқоти қандай бўлиши керак?” Журналист суд ишларини ёритишда амал қилиши зарур бўлган қонунчилик ва этика меъёрлари ҳақида
Қирғиз адвокатураси 100 ёшда: Бишкекда ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон АП раиси Ш.Садиков ҳамда Палатанинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Юнусовлар иштирок этди
Адвокатлик тузилмаларидан ижтимоий солиқ юридик шахслар билан бир хил миқдорда ундирилиши қанчалик ўринли? Адвокат мулоҳазалари
Ограничение доступа адвокатов к подзащитным и практика необоснованных административных арестов. Проблема и предложения по ее решению
Международные стандарты адвокатуры. Что нужно для их успешной адаптации в национальное законодательство?
Адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга доир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. «Bahs Navoiy» адвокатлар ҳайъати бошқарувчиси Тўлқин Саматовнинг таклифлари

20.03.202504:49
Об еще одной незаконной практике в СИЗО №1
Тамила РАХМАТУЛЛАЕВА,
а/б «TamiLaw», г.Ташкент
Недавно мне стало известно о ситуации с обращениями лиц, содержащихся в следственном изоляторе №1. Как выяснилось, на практике ответы на обращения, поступившие в СИЗО на имя заключенного под стражу лица, администрацией СИЗО только лишь объявляются заключенному лицу в устной форме под расписку. При этом оригинал ответа на обращение не выдается заключенному. В имевшем дело случае с моим подзащитным ему необоснованно объявили, что копию ответа на его заявление сотрудники спецчасти вручат только его адвокату. При обращении мною в спецчасть за оригиналом ответа, мне сообщили, что официальный ответ на обращение заключенного под стражу лица, приобщается к его личному делу и хранится в спецчасти следственного изолятора.
Мне пришлось несколько раз за день обратиться в администрацию СИЗО, чтобы мой подзщитный, содержащийся под стражей, получил копию ответа на его обращение. Оригинал ему так и не выдали, хотя это категорически неправильно и незаконно, так как оригинал ответа должен быть вручен именно автору обращения – лицу, заключенному под стражу, а не его адвокату. При этом известно, что не каждый заключенный имеет адвоката и вправе осуществлять свою защиту самостоятельно, а приобщить к личному делу подлежит копию ответа.
(Далее – читайте в газете “Advokat-press” №2/2025).

Подобная практика лишает заключенных возможности полноценно самостоятельно осуществлять свою защиту, получать ответы на свои личные обращения в те или иные органы и использовать их, предоставляя полученные письменные доказательства в соответствующие правоохранительные органы.
Мне пришлось несколько раз за день обратиться в администрацию СИЗО, чтобы мой подзщитный, содержащийся под стражей, получил копию ответа на его обращение. Оригинал ему так и не выдали, хотя это категорически неправильно и незаконно, так как оригинал ответа должен быть вручен именно автору обращения – лицу, заключенному под стражу, а не его адвокату. При этом известно, что не каждый заключенный имеет адвоката и вправе осуществлять свою защиту самостоятельно, а приобщить к личному делу подлежит копию ответа.
(Далее – читайте в газете “Advokat-press” №2/2025).
11.03.202514:35
Япон зеҳнияти: давлат ҳисобидан юридик ёрдам кейинчалик жавобгардан ундириб олинади
Зафар ТЎХТАШЕВ,
“ESTE” адвокатлик фирмаси адвокати
Ўтган йили бир гуруҳ адвокатлар ва нотариуслар шартнома асосида, яъни йўлкира ва бошқа харажатлар учун ўзимиз пул тўлаб бир ҳафтага Японияда малака ошириб келдик. Бу курс Адвокатлар палатаси ва Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкил қилинган эди.
Токиода Япония Адвокатлар палатасида, Адлия вазирлигида учрашув ва семинарлар бўлди. Бир ҳафтада кўп нарсани ўрганиш қийин, шу боис буни япон ҳуқуқ тизими билан танишув десак тўғрироқ бўлади. Биз, адвокатлар асосан Японияда адвокат иштироки шарт бўлган ишлар қандай ташкил этилгани билан қизиқдик. Уларда бу тизим, яъни давлат ҳисобидан адвокат тайинлаш тизими жуда ғаройиб экан. Қойил қолдик.
Бизда давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам тизими бор, биласиз. Илгари фақат жиноят ишларида тайинланарди, ҳозир қурби етмаган одамга фуқаролик ва маъмурий ишларда ҳам давлат ҳисобидан адвокат бериляпти.
Японларда ҳам шунақа, лекин адвокат хизмати текин бўлмас экан! Аниқроғи, давлат тўлаган пул кейинчалик маълум муддат ичида адвокат хизматидан фойдаланган одамдан ундириб олинар экан. Бу тизим қуйидагича ишлайди: адвокат ёллашга қурби етмайдиган одамга давлат бизнинг “Мадад” ташкилотига ўхшаш тузилма орқали адвокат топиб беради, юридик хизмат ҳақини тўлайди, лекин тўланган маблағ кейинчалик ўша одамнинг ойлик иш ҳақидан оз-оздан ушлаб қолиниб, давлат ғазнасига қайтарилади.
Бундай тартиб жорий қилинганининг икки сабаби бор. Биринчиси, японлар менталитети боқимандаликни қабул қилолмайди. Ҳар қандай меҳнатга ҳақ тўланиши керак, дейишади. Иккинчиси бу тарбиявий фактор, ҳар нарсанинг бадали бор, деган қоидани сингдириш орқали одамларни ҳуқуқбузарлик содир этишдан қайтариш. Юзтадан биттада эффект берган тақдирда ҳам бу тизим ўз вазифасини бажарган ҳисобланади.
Японлардаги бу тартиб-қоида мени жуда ҳам қизиқтириб қўйди. Ҳозирда шунга ўхшаш нормаларни жорий этиш тўғрисида қонунчиликка таклиф тайёрлаяпман.

21.11.202419:50
Узоқ кутилган ҳужжат умидларимизни оқладими?
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун кучга кирганидан роса 1 йил 2 ой 2 кун ўтиб, ниҳоят, бу қонунни амалда қўллаш механизмларини белгиловчи ҳужжат – Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб қилиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланибди.
Низомга тўхталиб ўтирмай, унинг 5-иловасига ўтамиз. Яъни, ҳақ миқдорларига. Ҳужжатнинг адвокатура учун энг муҳим қисми шу десак адашмаймиз. Билишимизча, Низомнинг 1 йилдан зиёд кечикиб қабул қилинишига ҳам айнан хизмат тарифларини келишиб олиш узоққа чўзилгани сабаб бўлди...
Эски тартиб билан солиштирганда, бу анча прогрессив дейиш мумкин, аммо юридик ёрдам кўрсатиш доирасида бажариладиган ишларнинг тахминий ҳажмидан келиб чиқадиган бўлсак, адвокат меҳнати меҳнати жуда паст баҳоланибди.
Саволлар кўп, хуллас.

Боз устига, харажати қопланадиган ишлар туркумида айрим процессуал муҳим ҳаракатлар умуман назарда тутилмаган. Масалан, эксперт ёки мутахассис жалб қилиш, экспертиза ўтказиш. Харажати тўланмаса, адвокат ўз ҳисобидан экспертиза қилдирадими? Қилдирмаса, юридик ёрдам сифати қандай бўлади?
Саволлар кўп, хуллас.
Көрсетілген 1 - 23 арасынан 23
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.