Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Elnur Egamov ijodi 🎨 avatar

Elnur Egamov ijodi 🎨

Ushbu kanalda Rassom, O'zbekiston badiiy ijodkorlar uyushmasi a'zosi Elnur Egamovning ijodiy ishlarini kuzatib borasiz.
https://www.instagram.com/invites/contact/?i=1lthbcf51uo5t&utm_content=2ajo0le
https://www.youtube.com/@ElnurEgamov
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жері
ТілБасқа
Канал құрылған күніБер 14, 2023
TGlist-ке қосылған күні
Квіт 12, 2025
Қосылған топ

"Elnur Egamov ijodi 🎨" тобындағы соңғы жазбалар

#Танлов_ёпилди

Дустлар ёдингизда бўлса мен бир кичик танловча эьлон қилган эдим, унда тақдим этилган 10 та асардан бирини танлаб унга таҳлил ёзиб, ижтимоий тармоқларда эьлон қилиш керак эди ва танлов муддати кеча 12 майда тугади.

Ҳаракат қилиб, иложи блорича ижодий ёндвшишга ҳаракат қилиб ёзилган таҳлилларни ўқиб хурсанд бўлдим.
Менга барчаси ёқди ва ғолиблар сонини кўпайтиришга қарор қилдим.

Шундай қилиб:

1 ўрин — Марғуба Қаҳрамонова.

2 ўрин — Маҳлиё Хуррамова
2 ўрин — Абдулрахимова Мухлиса

3 ўрин : Бобур иброхимов
3 ўрин : Насрулло Эргаш
3 ўрин :Нодирабегим Иброхимова


Азизларим ушбу танлов ғолиблари менга телеграм ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали алоқага чиқишлари ва ўз совғаларини қабул қилиб олишларини сурайман.

Бефарқ бўлмай қадрли фикрларини аямаган кўпгина қатнашчилар, айниқса:
Феруза Шаропова,
Сарафроз,
Флора Узоқова,
Дур Дона,
Саврия Тоҳирова,
Зилолабону Ғанижон қизи,
Умида Файзиева,
Диёра Баҳодирова,
Нодира Хўжақулова,
Абдулло Хошимовга алохида раҳмат.

Рассом Элнур Эгамов
Қайта жіберілді:
Насрулло Эргаш дунёси avatar
Насрулло Эргаш дунёси
Қаҳрамонимизга хос иккинчи жиҳат – унинг ғоялар мусаввири эканлигидир. Зеро рассомнинг аксар картиналарида ғоялар рамзу тимсоллар қатига яширинмай мана мен деб туради. Аммо унинг топишмоқ услубига қурилган жумбоқ картиналари ҳам кўп.

Мусаввир ижодий репертуарида азал ва абад мавзуларидан саналган аёллар мавзуси етакчи ўрин эгаллайди. Мумтоз ва анъанавий тасвирий санъатда Элнур Эгамовгача аёллар елкасида кўза кўтарган бўлса, унинг картинасида аёл газбалон кўтарган ҳолатда тасвирланади. Бу Эл Нурнинг буткул тахайюлий топилмаси эмас албатта, боиси шаҳардан чиқиб олис қишлоқларга сафар қилсангиз газ тўлдириш учун газбалон кўтариб кетаётган аёлларга дуч келасиз. (Аммо рассом фақатгина шу ҳолатни тасвирлашни ният қилмаган.) Боиси оиладаги эркакларнинг кўпчилиги шимолга ишлашга кетган. Кўрдингизми, оддий картина бизни нақадар ижтимоий оғриқларга етаклаб бормоқда.

Муаллиф ушбу картинасини “Келинчак” деб номлабди. Аслида картинада келинчак тимсолида бутун ўзбек ва Шарқ аёлининг дардлари акс эттирилган. Картинани томоша қилар экансиз беихтиёр хаёлингиздан ўзбекнинг гўзал шоираларидан бири Гулноз Мўминованинг

Аёл бўлиб туғилма Шарқда!

деган исёнкор сатри ўтса не ажаб. Шу ўринда бир нарсани тан олишим керак. Ўзим шоир, бунинг устига шарқлик, ўзбек шоири бўлганим учун, қолаверса, аёлга, онага юксак эҳтиром билан қараладиган жамиятимизда аёлга нисбатан айрим нохуш ҳолатларнинг учраб турганию шундай ҳолатлар аёллар томонидан эркакларга нисбатан ҳам содир этилаётгани туфайли шоира ушбу сатрда бироз ошириб юборган деган иштибоҳ узоқ вақт кўнглимдан кетмади. Ўзим билан ўзим баҳсга киришган, ўзим ўзимга қарши борган вақтларим бўлди. Аммо ҳамон айрим Шарқ мамлакатларида аёлларга мутаассибларча муносабатда бўлинаётгани, бунинг натижасида улар қамоққа ташланаётгани, ҳатто қатл этилаётгани; аёлга гўё бир буюмдай, шахсий мулкдай қараш, эр раъйига юрмаган аёл ҳаётига қасд қилиш каби ҳолатлар оз бўлса-да, аёллари ардоқланган юртимизда ҳам содир этилаётгани шоира ҳақ деган хулосага олиб келди.

“Келинчак”ка қайтсак. Оилада қиз бола туғилса айрим оталар йиғлар экан, чунки ўзбек оиласида қиз болани улғайтириб узатиш ва унинг янги борган оиласига мослашиб яшаб кетиши ёки кетмаслиги савол остида бўлади. Бу ҳолат қиз бола узатилган кундан бошланади.

Келинчак елкасида кўтарган газбалон – у ва оиласининг номуси ва шаъни, аммо шу билан бирга йиллар-асрлар давомида йиғилган сабри ва бардоши тимсоли ҳамдир. Жамиятдаги ҳар қандай оғриқ, ҳар қандай ўзгариш санъаткор асарларида акс этади. Шу жиҳатдан санъаткор жамият қонтомирини ўлчаб турган танометр. Агар санъаткорга ижод эркинлиги берилмаса, жамият ўзини кутиб турган хавфли тўфонларни олдиндан кўролмайди ҳамда муқаррар таназзулга юз тутади.

Биз истаймизми-йўқми, аёл ҳам эркак каби мутлақ ҳурлик тимсоли (фақат буни аксар феминистлардек хато талқин этмаслик керак), унинг эркига дахл этиш – жиноят, аммо аламзада феминистлар қутқусига учиб рисоладаги эркак юзига оёқ қўйиш, гулдай болаларини тирик етим қилиш ундан ҳам оғирроқ жиноятдир!

Шукурки, жамиятимизда буни тўғри англаган ва асарларида ифода этаётган ижодкорлар оз эмас. Бу каби инқилобий ҳодиса илк бор адабиётда бўй кўрсатди. Айрим шоиру ёзувчилар аёлнинг мутлақ ва муқаддас эркини баралла куйлашди ва куйлашмоқда. Мана, бугун ушбу анъана тасвирий санъатда ҳам акс этмоқда.

Газбалон – қизил, яъни исён рангида. У номус-ор ва етилиб келган сабру бардош тимсолики, у билан ўйнашмоқ хатарли: газбалон портлаб кетмоғи мумкин!

Мақола якунида бугун мамлакатимизда аёлларга эътибор давлат сиёсати даражасида эканини айтиш адолатдан бўлади. Шундай бўлишига қарамай, айрим хунук ҳолатларнинг учраб тургани тизимнинг тўғри ишламаётганидан далолат. Санъаткор эса жамият танасидаги ана шундай оғриқли нуқталарни кўрсатишга масъул, уни Тангри шундай илоҳий ва муқаддас вазифа билан яратган!

Тилагимиз Элнур Эгамов каби рассомлар кўпайсин! Уларнинг асарлари эл дардига малҳам бўлсин ва ўзбек тасвирий санъати бағрида бола кўтарган ўзбек мадонналарига тўлиб кетсин!

© Насрулло Эргаш

👉
@xayol_soyasi
Қайта жіберілді:
Насрулло Эргаш дунёси avatar
Насрулло Эргаш дунёси
ГАЗБАЛОН КЎТАРГАН АЁЛ

Элнур Эгамов ижодий портретига чизгилар

Элнур Эгамов ўзбек ва жаҳон тасвирий санъатига янги ифода услубини олиб кирди. Гарчи аралаш услуб деб аталадиган услуб бизда аввалдан бор бўлса-да, ҳали бирор рассом холст ўрнига атласу адрас, сўзаналардан фойдаланмаган эди.
«9 may – Xotira va qadrlash kuni» munosabati bilan barcha fahriylarimizni, aziz yurtdoshlarimizni tabriklayman!

Ajdodlarni xotirlash va keksalarni e’zozlash, ulug‘ qadriyatimiz!
Қайта жіберілді:
Nodirabegim avatar
Nodirabegim
Суратга қандай ном берасиз?

Ичингиздан нималар ўтди?

Ўйларингизни ёзинг, рассом @ElnurEgamovijodi каналида танлов бўляпти.
#танловча

ТАНИШУВ

Ким ўз суратини теп-текинга, тағин бугунги энг чегарабузар, тасаввурсиндирар рассомлардан бирига чиздиришни истайди? Тўғрироғи истамайди ким?

Сизга айтсам, рассом ошнам Elnur Egamov ҳали бирор рассом қилмаган тажрибага ПАНЖА урмоқчи.

Режа:
Қуйидаги танланган 10 суратдан биттасини танлайсиз ва ундан олган таассурот, фикр, таҳлил-танқидларни ёзасизу манави фейсбукка рассомни белгилаб ўз саҳифангизга жойлайсиз. Ман истайман, боплаб танқид қилинг, тошбўрон қилинг. Илло бу ишини ташлаб, бошқа касб топсин ўзига. Ҳазл. Хўш, ёзилажак матн ҳажми белгиланмаган. Истанг икки бет, истанг юз бет. Тамом!

Буни ёзиш учун сиздан ҳеч қандай академик билим, санъатшунослик дипломи, рассомлару ранг-тасвир бўйича тонна-тонна тушунча талаб қилинмайди валлоҳи алам. Сиз, ўзингизда борини, ээээркин, яйраб ёзинг, тамом!

Айниқса талабалар! Хато ёзсамчи, одамлар устимдан кулишсачи ва ҳоказо балчиқ хаёлларга ботманг! Сиздан оддий муносабат сўралябди, холос. Биз СИЗНИ ХАТЛАРИНГИЗ БИЛАН СЕВАМИЗ!

Ижодий фикрлай оладиган ҳамма қатнашиши мумкин. Ёш, касб, жинс чегараси йўқ!

Жараён 12-апрелдан 12-майгача давом этади.

Муддат тугагач, матнлар ичидан 3 ўрин танлаб олинади.

#ҒОЛИБЛАРГА мукофот:

3-ўринга рассом суратлари ичидан ўзи истаган биттасини совға қилади.

2-ўринга рассом кўрсатган суратлар ичидан исталган биттасини танлаб олиш ҳуқуқи берилади.

1-ўринга лойиқ кўрилган иштирокчининг эса ажабтовур қилиб, суратини чизиб беради рассом.

Хўш, бундан мақсад нима?

Оммадан, айниқса ёшлар, талабалардан узоқлашган рассомлар билан яқинлашиш, дўстона, ижодий, ҳамфикр бўлиш. Хуллас, санъатга муносабат!

Ва энг муҳими, ФИКР! Фикр айта олиш.

Менимча ҳаммаси тушунарли бўлди.

Қўшимча саволлар бўлса, рассомнинг ўзидан ёки муҳокамаларда ёзиб мандан сўрашингиз мумкин.

Имкон борича тарқатинглар.

Жонтемир

https://t.me/ElnurEgamovijodi
BKA
yoki
SAVSAN
PANTERA

143x90 sm, aralash uslub, 2025 yil.

Rassom: Elnur Egamov

#elnuregamov
#розоваяпантера
#thepinkpanther
#pinkpanther
Darth Vader (Yulduzlar jangi)

143x90 sm, aralash uslub, 2025 yil.

Rassom: Elnur Egamov
bAtmAn

100x45 sm, aralash uslub, 2025 yil.

Rassom: Elnur Egamov
QICHQIRIQ

133x80 sm, aralash uslub, 2025 yil

Rassom: Elnur Egamov
kApitAn AmerikA

100x92 sm, aralash uslub, 2025 yil.

Rassom: Elnur Egamov
V O G U E

143x90 sm, aralash uslub, 2025 yil.

Rassom: Elnur Egamov

💵 1200 $
Kimgadur yoqar lola,
Kim atirgul shaydosi.

46x100 sm, aralash uslub, 2025 yil.

Rassom: Elnur Egamov

💵 500 $
Pikselli miniatyura
"Shayboniyxon portreti"

107х85 sm, aralash uslub, 2025 yil.

Rassom: Elnur Egamov

💵 500 $
ALPOMISH va BOYCHIBOR

143x117 sm, aralash uslub, 2025 yil.

Rassom: Elnur Egamov

💵 900 $

Рекордтар

08.05.202515:21
277Жазылушылар
11.04.202515:29
200Дәйексөз индексі
14.05.202501:12
761 жазбаның қамтуы
09.04.202515:22
54Жарнамалық жазбаның қамтуы
09.05.202506:11
15.07%ER
10.04.202506:11
40.33%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
БЕР '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25ТРАВ '25ТРАВ '25

Elnur Egamov ijodi 🎨 танымал жазбалары

«9 may – Xotira va qadrlash kuni» munosabati bilan barcha fahriylarimizni, aziz yurtdoshlarimizni tabriklayman!

Ajdodlarni xotirlash va keksalarni e’zozlash, ulug‘ qadriyatimiz!
13.05.202509:04
#Танлов_ёпилди

Дустлар ёдингизда бўлса мен бир кичик танловча эьлон қилган эдим, унда тақдим этилган 10 та асардан бирини танлаб унга таҳлил ёзиб, ижтимоий тармоқларда эьлон қилиш керак эди ва танлов муддати кеча 12 майда тугади.

Ҳаракат қилиб, иложи блорича ижодий ёндвшишга ҳаракат қилиб ёзилган таҳлилларни ўқиб хурсанд бўлдим.
Менга барчаси ёқди ва ғолиблар сонини кўпайтиришга қарор қилдим.

Шундай қилиб:

1 ўрин — Марғуба Қаҳрамонова.

2 ўрин — Маҳлиё Хуррамова
2 ўрин — Абдулрахимова Мухлиса

3 ўрин : Бобур иброхимов
3 ўрин : Насрулло Эргаш
3 ўрин :Нодирабегим Иброхимова


Азизларим ушбу танлов ғолиблари менга телеграм ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали алоқага чиқишлари ва ўз совғаларини қабул қилиб олишларини сурайман.

Бефарқ бўлмай қадрли фикрларини аямаган кўпгина қатнашчилар, айниқса:
Феруза Шаропова,
Сарафроз,
Флора Узоқова,
Дур Дона,
Саврия Тоҳирова,
Зилолабону Ғанижон қизи,
Умида Файзиева,
Диёра Баҳодирова,
Нодира Хўжақулова,
Абдулло Хошимовга алохида раҳмат.

Рассом Элнур Эгамов
Қайта жіберілді:
Насрулло Эргаш дунёси avatar
Насрулло Эргаш дунёси
13.05.202506:06
Қаҳрамонимизга хос иккинчи жиҳат – унинг ғоялар мусаввири эканлигидир. Зеро рассомнинг аксар картиналарида ғоялар рамзу тимсоллар қатига яширинмай мана мен деб туради. Аммо унинг топишмоқ услубига қурилган жумбоқ картиналари ҳам кўп.

Мусаввир ижодий репертуарида азал ва абад мавзуларидан саналган аёллар мавзуси етакчи ўрин эгаллайди. Мумтоз ва анъанавий тасвирий санъатда Элнур Эгамовгача аёллар елкасида кўза кўтарган бўлса, унинг картинасида аёл газбалон кўтарган ҳолатда тасвирланади. Бу Эл Нурнинг буткул тахайюлий топилмаси эмас албатта, боиси шаҳардан чиқиб олис қишлоқларга сафар қилсангиз газ тўлдириш учун газбалон кўтариб кетаётган аёлларга дуч келасиз. (Аммо рассом фақатгина шу ҳолатни тасвирлашни ният қилмаган.) Боиси оиладаги эркакларнинг кўпчилиги шимолга ишлашга кетган. Кўрдингизми, оддий картина бизни нақадар ижтимоий оғриқларга етаклаб бормоқда.

Муаллиф ушбу картинасини “Келинчак” деб номлабди. Аслида картинада келинчак тимсолида бутун ўзбек ва Шарқ аёлининг дардлари акс эттирилган. Картинани томоша қилар экансиз беихтиёр хаёлингиздан ўзбекнинг гўзал шоираларидан бири Гулноз Мўминованинг

Аёл бўлиб туғилма Шарқда!

деган исёнкор сатри ўтса не ажаб. Шу ўринда бир нарсани тан олишим керак. Ўзим шоир, бунинг устига шарқлик, ўзбек шоири бўлганим учун, қолаверса, аёлга, онага юксак эҳтиром билан қараладиган жамиятимизда аёлга нисбатан айрим нохуш ҳолатларнинг учраб турганию шундай ҳолатлар аёллар томонидан эркакларга нисбатан ҳам содир этилаётгани туфайли шоира ушбу сатрда бироз ошириб юборган деган иштибоҳ узоқ вақт кўнглимдан кетмади. Ўзим билан ўзим баҳсга киришган, ўзим ўзимга қарши борган вақтларим бўлди. Аммо ҳамон айрим Шарқ мамлакатларида аёлларга мутаассибларча муносабатда бўлинаётгани, бунинг натижасида улар қамоққа ташланаётгани, ҳатто қатл этилаётгани; аёлга гўё бир буюмдай, шахсий мулкдай қараш, эр раъйига юрмаган аёл ҳаётига қасд қилиш каби ҳолатлар оз бўлса-да, аёллари ардоқланган юртимизда ҳам содир этилаётгани шоира ҳақ деган хулосага олиб келди.

“Келинчак”ка қайтсак. Оилада қиз бола туғилса айрим оталар йиғлар экан, чунки ўзбек оиласида қиз болани улғайтириб узатиш ва унинг янги борган оиласига мослашиб яшаб кетиши ёки кетмаслиги савол остида бўлади. Бу ҳолат қиз бола узатилган кундан бошланади.

Келинчак елкасида кўтарган газбалон – у ва оиласининг номуси ва шаъни, аммо шу билан бирга йиллар-асрлар давомида йиғилган сабри ва бардоши тимсоли ҳамдир. Жамиятдаги ҳар қандай оғриқ, ҳар қандай ўзгариш санъаткор асарларида акс этади. Шу жиҳатдан санъаткор жамият қонтомирини ўлчаб турган танометр. Агар санъаткорга ижод эркинлиги берилмаса, жамият ўзини кутиб турган хавфли тўфонларни олдиндан кўролмайди ҳамда муқаррар таназзулга юз тутади.

Биз истаймизми-йўқми, аёл ҳам эркак каби мутлақ ҳурлик тимсоли (фақат буни аксар феминистлардек хато талқин этмаслик керак), унинг эркига дахл этиш – жиноят, аммо аламзада феминистлар қутқусига учиб рисоладаги эркак юзига оёқ қўйиш, гулдай болаларини тирик етим қилиш ундан ҳам оғирроқ жиноятдир!

Шукурки, жамиятимизда буни тўғри англаган ва асарларида ифода этаётган ижодкорлар оз эмас. Бу каби инқилобий ҳодиса илк бор адабиётда бўй кўрсатди. Айрим шоиру ёзувчилар аёлнинг мутлақ ва муқаддас эркини баралла куйлашди ва куйлашмоқда. Мана, бугун ушбу анъана тасвирий санъатда ҳам акс этмоқда.

Газбалон – қизил, яъни исён рангида. У номус-ор ва етилиб келган сабру бардош тимсолики, у билан ўйнашмоқ хатарли: газбалон портлаб кетмоғи мумкин!

Мақола якунида бугун мамлакатимизда аёлларга эътибор давлат сиёсати даражасида эканини айтиш адолатдан бўлади. Шундай бўлишига қарамай, айрим хунук ҳолатларнинг учраб тургани тизимнинг тўғри ишламаётганидан далолат. Санъаткор эса жамият танасидаги ана шундай оғриқли нуқталарни кўрсатишга масъул, уни Тангри шундай илоҳий ва муқаддас вазифа билан яратган!

Тилагимиз Элнур Эгамов каби рассомлар кўпайсин! Уларнинг асарлари эл дардига малҳам бўлсин ва ўзбек тасвирий санъати бағрида бола кўтарган ўзбек мадонналарига тўлиб кетсин!

© Насрулло Эргаш

👉
@xayol_soyasi
Қайта жіберілді:
Насрулло Эргаш дунёси avatar
Насрулло Эргаш дунёси
13.05.202504:35
ГАЗБАЛОН КЎТАРГАН АЁЛ

Элнур Эгамов ижодий портретига чизгилар

Элнур Эгамов ўзбек ва жаҳон тасвирий санъатига янги ифода услубини олиб кирди. Гарчи аралаш услуб деб аталадиган услуб бизда аввалдан бор бўлса-да, ҳали бирор рассом холст ўрнига атласу адрас, сўзаналардан фойдаланмаган эди.
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.