Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
НАМОЗ avatar

НАМОЗ

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.
⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.
ДЎСТЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ТАКЛИФ ҚИЛИНГ !
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніТрав 18, 2018
TGlist-ке қосылған күні
Бер 28, 2025

Рекордтар

31.03.202522:17
25.3KЖазылушылар
28.03.202514:58
50Дәйексөз индексі
28.02.202514:58
7.6K1 жазбаның қамтуы
28.02.202522:17
7.6KЖарнамалық жазбаның қамтуы
15.04.202512:57
1.50%ER
28.03.202514:58
30.01%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
30 БЕР '2506 КВІТ '2513 КВІТ '2520 КВІТ '25

НАМОЗ танымал жазбалары

Қайта жіберілді:
nasiحat avatar
nasiحat
26.03.202518:10
Эсланг ва эслатинг!


عنْ عائِشَةَ رَضِيَ اللَّه عنْهَا رَضِيَ اللَّه عنها أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم قَالَ : « تَحرّوْا لَيْلةَ القَدْرِ في الوتْـرِ من العَشْرِ الأَواخِرِ منْ رمَضَانَ »
Оиша родияллоҳу анҳадан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари
).

🌑 Бу кечада кўпроқ:

💥 Қуръон тиловат қилинг:

🧎‍♂ Нафл намозларни ўқинг:

🤲 Кўп дуо қилинг:

📿 Истиғфор, ҳамд, зикр ва салавот айтинг:

🌹Закотингизни беринг:

🍒 хойр-у-эҳсон қилинг, фитр садақасини беринг.

Ушбу муборак кечада айтиш тавсия этиладиган зикрлар;

🍃 Аллоҳумма иннака ъафуввун кариймун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний 100 марта (имкон қадар ушбу дуони кўпроқ)

🌿 Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ 100 марта.

🍃 Роббиғфирлий валивалидайя 100 марта.

🌿 Лаа илааҳа илла анта, субҳаанака инни кунту миназзолимийн 100 марта.

🍃 Субҳаан Аллоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар 100 марта.

🌿 Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Росулуллоҳ 100 марта.

🍃 Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ 100 марта.

🌿 Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад (🩷 ) 100 марта.

🌿 Субҳаан Аллоҳи
  ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи. 3 марта.

🌿 Субҳаан Аллоҳи ва биҳамдиҳи ва субҳаанАллоҳил ъАзийм 100 марта.

🌿Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ъалаа кулли шай-ин қодийр!.. 100 марта.

© Абул Фақийҳ

@nasihatda
26.03.202517:54
​​#ТАРҚАТИНГ!!!

🌙ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

⏰Соат
21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

⏰Соат 23: 30 дан
24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

⏰Соат
24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

⏰Соат
24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

⏰Соат
01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

(📿Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

📿"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

📿"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

📿"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

📿"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

⏰Соат
01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

⏰Соат
02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

⏰Соат
02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

☝️Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

✍Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
✅ Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!


↘️  <<НАМОЗ ВАҚТЛАРИ>> КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ  🤲
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим.  Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:👇
👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
👉ЖАВОБНИ ЎҚИШ👈
🌙🌹🌟РАМАЗОНИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШЛАРИМ.🌟🌹🌙

✨🌸Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌸✨Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
✨🌸Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸✨Хонадонингиз БАРАКАни,
✨🌸Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸✨Қалбингиз ИЙМОНни,
✨🌸Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸✨Юрагингиз МЕҲРни,
✨🌸Жигарингиз ОҚИБАТни
🌸✨ЙУҚОТМАСИН!


☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌟🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌟🌹саломлар
🌟🌹Дуода энг гўзал ширин
🌟🌹каломлар.
🌟🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌟🌹тўлсин,
🌟🌹РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ муборак
🌟🌹бўлсин!

🤲 🌙✨Бу улуғ кечаларда бизни ҳам солиҳ дуоларингизда унутманг!)

🤲 Аллоҳим! Қадр кечасида гуноҳларимизни мағфират эт!
🤲 Сен кечиришни севадиган марҳаматли Зотсан! 🤲Aмин...

Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
Қайта жіберілді:
nasiحat avatar
nasiحat
15.04.202503:38
Бир талаба дўстимиз яҳшиларни ёрдамига муҳтож!

Яқин кунларда бир таниш талабанинг онаси бош мия операциясига кираркан. Талаба эканлигидан маълумки моддий ёрдамга мухтож...

Орамизда "кенгчилик" соҳиблари бўлса далолат қилиб қўймоқчи эдик. Бефарқ қолмайсизлар деган умиддамиз.

Эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун:

➡️ 9860600409545446⬅️

Агар қодир бўлмасангиз қодир бўлганларга етказиб қўйинг, дуо қилиб қўйинг....
Қайта жіберілді:
nasiحat avatar
nasiحat
26.03.202516:15
🌟Қадр кечасида қилинадиган амалллар

🌟
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@nasihatda
💛Қалбни поклаш учун нима қилиш керак?

✅ Имкон қадар барчага юборинг👇

👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз
Қайта жіберілді:
arabic.uz (hikmatlar) avatar
arabic.uz (hikmatlar)
Ғанимат соатлар
#ramazon

⌛️Бугун Лайлатулқадр - Рамазоннинг 27 кечаси: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси.

▫️Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечадир», дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

▫️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳим! Албатта Сен афв қилувчисан. Афвни яхши кўрасан. Бас, мени афв қилгин», дегин», дедилар».

Имом Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривояти.

Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний...

📜 Лайлатулқадр дуоси

Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

@arabicuz
Сиз буни билармидингиз? Амир Темур Қуръони Каримни тескари ўқийдиган даражада биларди.

✅ Имкон қадар барчага юборинг👇

👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз
28.03.202501:43
Азон ва иқоматдаги суннатлар

1. Азонни эркак киши айтмоқлиги. Аёл кишининг азон айтмоқлиги макруҳдир, чунки уларнинг қадри беркинишларидадир.

2. Азонни тик турган ҳолда айтишлик. Муаззиннинг ўтириб азон айтиши макруҳдир. Шу билан бирга такбирни ҳам ўтириб айтмоқлик макруҳ ҳисобланади.

3. Инсонлардан кўпчиликка эшиттириш мақсадида овозни имкон қадар баланд кўтариш.

4. Азонни баланд жойга чиқиб айтиш, чунки бунда овоз узоқроққа боради.

5. Азон ва иқоматни қиблага юзланиб айтишлик. Азонни ҳар томонга етказиш учун мезанани айланиб айтишнинг зарари йўқ.

6. «Ҳайя ъалассолаҳ»ни айтаётган вақтда юзни ўнг томонга буриш, «Ҳайя ъалал фалаҳ»да эса чап томонга ўгириш.

7. Азон жумлаларининг ораларини ажратиб айтиш, яъни бир жумлани айтиб бир лаҳза сукут қилиш ва кейин иккинчи жумлани айтиш. Азонда шошилмаслик, иқоматда эса бир оз тезроқ айтиш.

8. Азон айтаётганда таҳоратли бўлиш. Таҳоратсиз кишининг азони жоиз бўлса-да, бироз кароҳияти бор. Чунки азон ўзи намозга чақиришдир. Намозга чақирувчининг ўзи инсонлардан кўра намозга тайёр бўлишга ҳақлидир.

9. Муаззиннинг солиҳ киши бўлишлиги. Аллоҳнинг ибодатига чақирувчи солиҳликда инсонларнинг аълоси бўлгани маъқул. Фосиқ одамнинг азон айтишлиги макруҳ.

10. Азон билан иқоматнинг ўртасида намозхонлар етиб кела олиш миқдорича ўтириш. Бу тўрт ракат намоз ўқишлик миқдоридаги фурсат бўлади. Лекин шом намозидан азондан сўнг ўтирмасдан такбир айтиш маъқул, чунки шомнинг вақти тордир.

11. Муаззин азон айтаётганда гапирмаслиги, ҳатто салом берганга ҳам, акса уриб ҳамд айтган кишига ҳам жавоб қайтармаслиги лозим. Агар муаззин азон айтиш асносида бирор сўз содир этса, азонни қайтариб айтади.

12. Азон калималарини ноўрин чўзиб, маъноларини бузиб юборишдан муҳофаза қилиш. (Масалан, «Аллоҳ» калимасидаги алифни чўзиб «Аааллоҳу акбар», деса, азон маъноси бузилади. Чунки бунда Аллоҳнинг улуғлигига шак қилганга ўхшаб қолади. Ёки «Акбар» калимасидаги «ба»ни чўзиб «Аллоҳу акбааар», деса ҳам, маъно бузилади. Шайтоннинг исмларидан бири Акбааардир. Мана шу такбирни намознинг ичида ҳам шу каби бузиб айтса, намоз ботил бўлиб, қайтариб ўқиш лозим бўлади… – тарж.).

13. Такбир айтилгач, кечиктирмай намозни бошлашлик. Агар такбирдан сўнг намоз кечикиб кетса, у қайтариб айтилади. (Имом ҳам, жамоат ҳам такбирдаги «Ҳайя ъалассолаҳ»да ўринларидан туриб, «Қод қоматиссолаҳ»га етганда эса, намозга ният қилиб киришади… – тарж.).

Ушбу суннатлардан бирортасини қасддан тарк қилиш макруҳ. Муаззинга азон айтаётганда бармоқлари билан қулоқларини беркитиб олишлик мустаҳабдир. Чунки бу унинг овозини баландлашишига сабаб бўлади. Қазо намозларига азон ва такбир айтилади. Агар қазо намозлари кўп бўлса, аввалгисига азон, қолганларига такбир айтилади.


✅ Имкон қадар барчага юборинг👇

👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз
11.04.202501:48
ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

✅ Имкон қадар барчага юборинг👇

👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз
15.04.202501:48
ЭР-ХОТИН БИРГА ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эр-хотин бирга ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин бирга бемалол ғусл қилиши мумкин. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, одамлар орасида "Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керак" деган нотўғри, асоссиз тушунча оғиздан-оғизга ўтиб келган ва баъзи "ақлли маслаҳатчи"лар томонидан янги келин куёвларга ўргатиб келинмоқда. Бу мутлақо нотўғри гап бўлиб, эр-хотинлар то ғусл қилмагунларича бир-бирларидан беркиниб туришлари ҳам шарт эмас! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

✅ Имкон қадар барчага юборинг👇

👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз
27.03.202512:47
ҚАЗОСИ БОР КИШИ НАФЛ НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИНМИ?

#намоз #нафл_намозлар


72-CАВОЛ: Ёшим 34 да. Бир йилдан бери намоз ўқияпман. Намозни бошламасдан аввалги намозларни қандай адо қиламан? Бир танишим суннат намозларининг ўрнига ракатлари тўғри келадиган фарзларнинг қазосини ўқиб юришни тавсия қилди. Шундай қилиш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Қазоси бор одам таъкидланган суннат намозларни ўқийверади. “Суннатларни тарк қилиб, ўрнига ракати тўғри келадиган қазо намозларини ўқиш керак”лиги ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Балки, фиқҳий манбаримизда бунинг аксини учратишимиз мумкин. Масалан, “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Ўқилмай қолдирилган намозларнинг қазосини ўқиш нафл намозлар билан машғул бўлишдан кўра яхшироқ ва муҳимроқдир. Лекин машҳур суннат намозлари, Зуҳо намози, Тасбеҳ намози ва хабарларда зикр қилинган, ичида маълум суралар ва машҳур зикрлари бўлган намозлар бундан мустасно (яъни, улар ўқилаверади). Ўқилмай қолдирилган намозлар қазо ниятида, нафл намозлар эса нафл ниятида ўқилади”.

“Қазо намозларини ўқишга белгилаб қўйилган вақт йўқ. Фақат намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтлар: қуёш чиқаётган, тиккага келган ва ботаётганда ўқиб бўлмайди. Қазо намозини жамоат бўлиб ўқилса, жаҳрий намозни жаҳрий, махфий намозни махфий ўқийди (“Фатвои Ҳиндия”).


Қазо намозларга ният қилганда унинг энг аввалги ёки энг кейинги қазосини ўқишни ният қилдим дейиш тавсия этилади. Масалан, бомдод намозининг нияти: “Ният қилдим қазо бўлган энг аввалги бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло Аллоҳу акбар”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

@nomoz
14.04.202501:51
Киши гўзал хулқ билан кечаси бедор бўлган, кундузи рўзадор бўлган мақомга эга бўлади

✅ Имкон қадар барчага юборинг👇

👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз
02.04.202501:51
Аллоҳ таоло жаннатда жамолини кўрсатиши хақида

✅ Имкон қадар барчага юборинг👇

👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз
✖️Нафс ва шайтонни қандай енгамиз?

✅ Имкон қадар барчага юборинг👇

👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.