Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal avatar

Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66
O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніMar 07, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Aug 02, 2024

Рекордтар

17.04.202503:58
21.9KЖазылушылар
03.08.202423:59
300Дәйексөз индексі
15.04.202512:33
5.7K1 жазбаның қамтуы
15.04.202512:33
5.6KЖарнамалық жазбаның қамтуы
07.02.202509:57
2.90%ER
15.04.202512:33
26.12%ERR

Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal танымал жазбалары

14.04.202504:57
"Safe Road" иловаси — яқин кўмакчингиз!

Жарималарни ўз вақтида тўлашни унутаяпсизми? 15 кунлик имтиёз муддати ёдингиздан чиқиб кетяптими?

Энди хавотирга ўрин йўқ! "Safe Road" иловаси барча жарима ва муддатларни назорат қилишда Сизга яқиндан ёрдам беради.

👉 @YHXX_UZ
ЙПХ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 360 та "iPhone 16 Pro Max" телефонлари аниқланди

Бугун, 2025 йил 11 апрель куни соат 05:30 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салони ва юкхонасида жами 360 та "Iphone 16 Pro Max" телефон қурилмалари олиб кетилаётганлиги, ушбу қурилмаларга оид тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурилмалар ҳамда фуқаро А.М. Наманган вилояти ИЖҚК Департаментининг Поп тумани бўлими ходимларига суриштирув ишларини давом эттиришлик учун топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...

👉 @YHXX_UZ
ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан бир неча автомашиналарга шикаст етказганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ҳайдовчи автомашинани наркотик модда таъсирида бошқарганлиги аниқланган

👉 @YHXX_UZ
Ишончли манбалардангина маълумот олинг — асоссиз хабарларга ишониб ҳуқуқбузарга айланиб қолманг!

👉 @YHXX_UZ
#Диққат

Тошкент шаҳрида юк автомобиллари ҳаракати 4 апрелдан 9 апрелгача тўлиқ чекланади


Маълумки, 2025 йил 4–9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-йиллик юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан ушбу санада пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Қурилиш объектларига хизмат кўрсатувчи оғир ва енгил вазнли барча тоифадаги юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларидан фақат Тошкент ҳалқа йўли орқали ҳаракатланишлари сўралади.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларни ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришга чақирамиз.

👉 @YHXX_UZ
30.03.202500:08
Йўллар етакласин яхши манзилга,
Оналар уйида хотиржам турсин.
Йўл-патруль постидан тилагим Сизга,
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити байрами билан қутлайди.

👉 @YHXX_UZ
03.04.202517:24
Пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади

©️ "Zo'r TV" телеканали "Bu kun" информацион дастури

👉
@YHXX_UZ
11.04.202512:21
ЙПХ ходимлари қонуний ҳужжатларсиз ташилаётган 360 та "iPhone 16 Pro Max" телефонларини аниқлаб, тегишли тартибда расмийлаштиришди

👉 @YHXX_UZ
12.04.202508:36
Ижтимоий тармоқларда айнан қоидабузарликларни қайд этувчи камералар ўрнатилган чорраҳа ва йўлларда йўл чизиқларини нотўғри чизганлик ҳолатлари тарқалмоқда

Ҳозирда ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан республика бўйича шу каби салбий ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан:

нотўғри чизилган йўл чизиқлари;

ишламаётган светофорлар;

носоз ёки тўсилиб қолган йўл белгилари;

сингари салбий ҳолатларга дуч келган тақдирда ДЙҲХХ нинг (71) 207 14 66 "call марказига" қўнғироқ қилиб хабар беришларини сўраймиз.

🕘 Call-маркази душанбадан шанбагача соат 09:00 дан 18:00 га қадар хизмат кўрсатади.

👉 @YHXX_UZ
11.04.202511:14
Андижонда ЙПХ ходимлари ҳайдовчига носоз шинани алмаштиришда амалий ёрдам кўрсатишди

Ўз хизмат вазифасини виждонан олиб бораётган, фуқароларга доимо ёрдам қўлини узатадиган ходимларга миннатдорчилик билдирамиз.

Ходимнинг бодикамерасидан олинган видео

👉 @YHXX_UZ
11.04.202514:42
Қонун (ЎРҚ-1055-сон, 10.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

👉 @YHXX_UZ
Қайта жіберілді:
Shavkat Mirziyoyev_press-service avatar
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Рамазан хайита"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
10.04.202510:25
3.27 "Тўхташ тақиқланган" — йўл белгиси таъсири доираси махсус автомобиллар тўхташи мумкинми?

Батафсил видеода 👆📹

👉
@YHXX_UZ
11.04.202517:52
#Эксперимент

ЙПХ ходими бўлмаса ҳам пиёдаларга йўл беринг!


ЙҲХХ томонидан қизиқ бир эксперимент ўтказилди. Бунда ҳайдовчилар пиёдаларга йўл бериш ёки бермаслиги текширилди. ЙПХ ходими йўқлигида ҳайдовчиларнинг аксарияти қоидага риоя қилмасдан пиёдаларга йўл беришмади. Бу ҳолат ҳайдовчиларнинг кўпинчаси фақат назорат бор жойдагина масъулиятни ҳис қилишини кўрсатди.

Аслида эса, ҳаракатланиш қоидалари ҳар бир инсоннинг хавфсизлиги учун хизмат қилади. Пиёдаларга йўл бериш – бу шунчаки юридик мажбурият эмас, балки инсонпарварлик ва йўлдаги ҳамжиҳатлик рамзидир. Ҳар бир ҳайдовчи шунга онгли равишда ёндашса, йўлларда нафақат тартиб, балки ўзаро ҳурмат ҳам бўлади.

Эсда тутинг: пиёда – бу ҳам сиз каби инсон. Унинг ҳаёти сиз берган бир лаҳзали йўл билан асраб қолиниши мумкин.

👉 @YHXX_UZ
06.04.202510:44
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

2025 йил 5 апрель куни соат 16:55 ларда Миробод тумани "Нукус – А. Қаҳҳор" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи С.М. давлат рақам белгилари ўзбошимчалик билан ечилган, махсус антенна ва "сирена" мосламаси ўрнатилган "Malibu-2" русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган. Шунингдек, ҳайдовчи бир неча маротаба ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳайдовчи ЙПХ ходими яқинлашаётганини кўриб турса-да, тўхтамай уни автомобили билан туртиб юбориб, Нукус кўчаси бўйлаб капот устида судраб кетган.

Ходим тан жароҳати олганлиги сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар, Миробод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноий иш кўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.