Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ўйлашимча? avatar

Ўйлашимча?

Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради.
Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніЛют 07, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Груд 07, 2024
Қосылған топ

"Ўйлашимча?" тобындағы соңғы жазбалар

"Америкага душман бўлиш хавфли, дўст бўлиш эса ҳалокатлидир" - Киссенжер

АҚШнинг бугунги сиёсатини тушунтириб берадиган жумлалар.

@o'ylashimcha
Озиқ-овқат хавфсизлигида янги давр бошланмоқда
 
2025 йил 25 августдан бошлаб, барча озиқ-овқат маҳсулотлари санитария ва гигиена талаблари асосида баҳоланади.
 
Бу қоидаларни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ишлаб чиқади ва барча идоралар учун мажбурий бўлади.
 
Ушбу қоидалар жаҳон стандартлари – Codex Alimentarius асосида тузилади. Бу Кодекс – соғлом ва хавфсиз озиқ-овқат бўйича дунёда эътироф этилган қоидалар жамланмаси.
 
Энди эскича стандартлар ва регламентлар бекор қилинади. Бир марта тасдиқланган санитария қоидаси ҳамма идорада амал қилади – ортиқча “менга алоҳида талаб керак” деган оворагарчилик бўлмайди!
 
Шу билан бирга, айрим товарлар санитария, ветеринария ва техник назорат рўйхатларидан чиқарилади. Яъни, ортиқча текширувлар қисқаради, бизнес учун енгиллик, халқ учун эса, ишончли назорат таъминланади.
 
Янги тизимда ҳам хавфсизлик, ҳам самарадорлик биринчи ўринда бўлади.

@o'ylashimcha
UzAuto Motors сотувга қўйилибди.

Давлат иштирокидаги 29 та йирик корхона устав капиталидаги акциялар улушлари оммавий савдоларга чиқарилади.

Ортиқча пулиз бўлса олиб қўйинг. Яхши бизнес:)

@o'ylashimcha
Чемпионлар мактабга қайтишибди.

@o'ylashimcha
Бугун Украина уруши бўйича жиддий йиғилиш бўлиб ўтади Лондонда.

Трамп Украинага 7 банддан иборат ультиматум қўймоқда:

1. Украинанинг Қримдан воз кечиши;
2. Ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш;
3. АҚШ томонидан Россия Федерациясига нисбатан барча санкцияларнинг бекор қилиниши;
4. Запорижжя АЭС ни АҚШ назоратига ўтказиш. АҚШ ва Россия ўртасидаги энергетика соҳасидаги ҳамкорлик;
5. Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар. Хавфсизлик кафолати йўқ;
6. Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши, лекин Европа Иттифоқига қўшилиш имконияти;
7. Минерал ресурслар бўйича шартнома имзолаш.

Келлогг бу режага Украинанинг розилигини олишга умид қилмоқда. Уиткофф Россияга боради ва бу режани Путинга тақдим этади.

Зеленский ва Европа Қримни Россияники деб тан олмоқчи эмас. Кузатамиз.

@o'ylashimcha
Ўзбекистонда тўйлар тартибга солинаркан

Ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилади дейишмоқда

@o'ylashimcha
Қозоғистонда “замҳоким” отиб кетилибди

Чимкент ҳокимияти биноси яқинида Руслан Берденов ҳужумга учраган. Унга қарата уч марта ўқ узилгани айтилмоқда.

Суиқасдда гумонланган шахс қўлга олинган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

@o'ylashimcha
Баурларимиз.

@o'ylashimcha
Ўзбекистонлик зиёратчилар 2025 йилги ҳаж мавсуми учун 78 миллион 670 минг тўлайди — “Дарё”

@o'ylashimcha
Рим папаси Франциск вафот этибди.

@o'ylashimcha
Футболчиларимизга Cobalt, мураббийларга Chevrolet Tracker совға қилинади

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси учун президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt, мураббийларга эса Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилинади.

Жамоа бугун соат 19:00 да Тошкентга етиб келади.

@o'ylashimcha
Ўтган хафта қахрамонлари қамалибди.

Гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Gentra'нинг уч йўловчиси майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликда айбланди. Суд қарори билан уларнинг ҳар бирига 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланибди.

@o'ylashimcha
Сўнгги 11 йилда Ўзбекистон футболи ёшлар тоифасида эришган ютуқлар ҳақида

2014-2025 йилларда U17, U20 ва U23 тоифаларида 5 мартадан Осиё чемпионатлари ўтказилди. Бу даврда ҳар бир терма жамоасиз бир мартадан чемпионликни қўлга киритди.

Ўзбекистон U-17: 4 та иштирок, 2 чорак финал, бир ярим финал ва бир чемпионлик

Ўзбекистон U-20: 4 та иштирок, икки чорак финал, бир ярим финал ва бир чемпионлик

Ўзбекистон U-23
: 5 та иштирок, бир марта гуруҳ босқичи, бир ярим финал, икки финал ва бир чемпионлик

Бу даврда фақатгина Япония биздан олдинда. Бу мамлакат ёшлар терма жамоалари 5 марта чемпионликни қўлга киритган. Ўзбекистон иккинчи ўринда экан.

🫡 Респект.

@o'ylashimcha
4 йил олдин ҳақиқатни очиқча айтиб, адолатсизликка қарши кураш очган Исломбек Исмоилов бугун ёшларимизни Осиё чемпионига айлантирди.

@o'ylashimcha
Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини жуда қизиқ кечди. 2 ўйинчи кам бўлиб ўйнашига қарамай, Ўзбекистон мезбон Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида енгиб, иродали ғалабага эришди.

Дарвозабонимизнинг қош қоқиши шунчаки устидан кулиш эди:)

@o'ylashimcha

Рекордтар

25.01.202518:16
14.3KЖазылушылар
22.02.202523:59
200Дәйексөз индексі
19.04.202521:31
37K1 жазбаның қамтуы
19.04.202523:59
37KЖарнамалық жазбаның қамтуы
22.03.202513:35
6.41%ER
19.04.202523:59
273.21%ERR

Ўйлашимча? танымал жазбалары

Ўзбек киноси.

@o'ylashimcha
Ҳеч қачон тушунмаганман ўзини қанақа бўсаям машинаси бор ота хотин болачақасини роддомдан опчиқишга такой машина заказ қилишини. Лучше уйда яхши шароит қибер, энасиникига қирқини чиқаришга кетмасин, витаминлар қибер, яхши едир, ичир, қараш. Болагаям қараш. Жигулинг бўса шундаям апчиқўр. Хотинларам йиғиштиринглар орзу хавас там тўй томоша мерседес деган фуйняларни. Барибир ўзингникимасу у машина. Пулди муҳимроқ нарсаларга сарфланглар.

Алимоф

@o'ylashimcha
Яшавор мерган.

@o'ylashimcha
26.03.202517:03
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев:

“Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”.

@o'ylashimcha
Хотинини гапига кириб мульти миллионерга айланган эр ҳақида

Бир эркак дўкондан 5 доллар эвазига апельсин шарбати сотиб олади, лекин унинг рафиқаси бу жуда қимматлигини айтиб, уни қайтариб келишга юборди, чунки бошқа дўконда у атиги 2,50 доллар эди.

У қайтариб олинган пулга иккита лотерея чипта сотиб олади... ва лотореядан 315,3 миллион доллар ютиб олади!

Хотин дўстдир одамга.

@o'ylashimcha
Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, - деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
— Сувнинг иродаси қандай бўлади? — деб сўрашди шогирдлари.
— Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, — деб жавоб берди Суқрот.

Сув каби бўл:)

@o'ylashimcha
20.04.202517:22
4 йил олдин ҳақиқатни очиқча айтиб, адолатсизликка қарши кураш очган Исломбек Исмоилов бугун ёшларимизни Осиё чемпионига айлантирди.

@o'ylashimcha
Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Қорасарой кўчаси қандай ўзгартирилаётгани ҳақида видео тарқалди.

Бу ерда Бухоро, Нишопур, Бағдод, Басра, Самарқанд, Қуддус, Мадина ва Макка шаҳарларидаги машҳур биноларнинг меъморий нусхалари пайдо бўлади.

Кўча бутунлай пиёдалар учун ажратилади, автомобиллар ҳаракати эса қурилиши қизғин давом этаётган туннелга ўтказилади.

Агар рост бўлса зўр идеа.

@o'ylashimcha
25.03.202514:10
Бўка тумани ҳақида реп.

@o'ylashimcha
Самарқандда “яма”да чўмилган блогер 10 суткага қамалибди.

@o'ylashimcha
Ўзбекистонда бойлар учун алоҳида солиқ тизими яратиларкан.

Солиқ қўмитаси юқори даромадли шахсларнинг тўлиқ базасини шакллантириб, улар учун солиқ ундириш тизимини такомиллаштиради.

Ғалати ишлар бўляпти:)

@o'ylashimcha
31.03.202512:39
Пулим тугаганига бўлса керак, туриб-туриб алам қиляпти, нега биз эркакларга ҳеч ким ҳайитлик бермайди?

Гап аслида бериладиган нарсада ҳам эмас, шунчаки жамиятда бизга ҳайитлик берилмаслиги ва биз томондан берилиши шарт эканлиги нормал қабул қилинишининг ўзи адолатсизликдек.

Эркакларни ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қанақадир ташкилот очиш вақти келди деб ўйлайман.

Призма

@o'ylashimcha
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Покистондаги халқаро армия ўйинларида 1-ўринни олибди.

Мудофаа вазирлиги терма жамоаси VIII Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида рекорд натижа қайд этган. Унда жами 14 та давлат — Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони (4 та жамоа), АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Малдив ороллари, Шри Ланка, Беларус, Қозоғистон ва Қатардан 17 та халқаро жамоа ва Покистоннинг 14 та жамоаси беллашди (умумий 31 та жамоа).

Иккинчи ўринни Хитой, учинчи ўринни Баҳрайн жамоаси олган.

Ҳарбий мусобақаларда доим кучли 3 таликка киришади бизни азаматлар👏

@o'ylashimcha
Тушунган тушунди.

@o'ylashimcha
Норвегия чемпионатида учрашувнинг энг яхши футболчисига 4 қути тухум совға қилинибди

Таниш ҳолат.

@o'ylashimcha
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.