Боқимандаларнинг Миришкордаги "Қўрқинчли туши"
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди
Семинарнинг якуний қисми Миришкор тумани “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида Тадбир энг намунали томорқа сифатида тан олинган Малоҳат Қаххорованинг хонадонида бўлиб ўтди.
Рости хонадон яқинига борганда бир қишлоқда шу даражада кўп тармоқли даромад манбаига эга хонадон борлигига ҳайрон қолдим.
18 сотихли томорқаси қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда намуна сифатида эътироф этишга арзигулик ушбу хонадон тўлиқ қуёш энергияси билан таъминланган бўлиб, хонадон эгалари ортган энергияни давлатга сотиши ҳам маълум бўлди.
Бундан ташқари ушбу хонадон ўз томорқасининг 10 сотихида деҳқончилик билан шуғулланмоқда. Хусусан, 1 сотихда иссиқхона ташкил этилган бўлиб, унда турли кўчатлар етиштирилади. 3 сотихда картошка, 2 сотихда булғор қалампири, 1,5 сотихда бақлажон, 1,5 сотихда помидор ва 1 сотихда кўчатлар экилган.
Шунингдек, хонадон эгаси чорвачилик билан ҳам фаол шуғулланмоқда экан. У 4 бош йирик шохли, 10 бош майда шохли мол, 20 та товуқ, 10 та қуён, 40 та бедана ва 4 қути асалари парваришлаб, хонадон даромадини янада оширишга эришаётганини кўриб уй эгасига Бу хонадон боқимандаларнинг қўрқинчли туши экан деб юбордим.
Гектарлаб томорқаси бўла туриб, камбағалман, очман деб додлаб юрган баъзи боқимандаларни ўша хонадонга олиб бориб, боғлаб тарбиялаш керак.
Агар ҳар бир маҳаллада шу каби намунали хонадонлардан ҳеч бўлмаса биттадан бўлса ҳам жамиятимизда меҳнаткашлар сони анчага ошарди.
🇺🇿@Otabek