Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Агзам Фахриддиновичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Избосаров Агзам Фахриддинович техника фанлари номзоди (PhD), техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаларига эга. У 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими” фахрий унвони ҳамда 2021 йилда “Мардлик” ордени билан тақдирланган.
Туман ММТБ, ФВБ, Экология бўлими бошлиқлари ва божхона инспектори пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтимиздаги туманлардан бирининг мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи умумий ўрта таълим мактабида тарих фанидан сабоқ берувчи ўқитувчини мазкур тумандаги мактаблардан бирига директор лавозимига тайинлаш эвазига ўз хизмат хонасида 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Янгийўл” ТИФ божхона пости инспектори хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда, Қозоғистон Республикасидан буғдой олиб келиб, қайта ишлаш билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан қўшни давлатдан темир йўл орқали олиб кирилаётган буғдой маҳсулотлари ортилган вагонларни божхона кўриги ҳамда расмийлаштирувидан муоммосиз ўтказиб бериш эвазига учинчи шахс орқали 2700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Самарқанд вилояти Жомбой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1988 й.т. фуқарога яшаш хонадонида хусусий мактабгача таълим муассасаси очиши учун унинг турар-жойини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш ва келгусида раҳнамолик қилиш эвазига таъмагирлик йўли билан 200 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга туманда каръер фаолиятини амалга ошириши учун экологик хулоса бериш, Қарнаб қишлоғидаги “Наквойсой” ҳудудидан тош-шағал қазиб олишига рухсат бериш ҳамда келгусида МЧЖ фаолиятига раҳнамолик қилиш учун 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ: Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳокимлиги масъул ходими боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 15 гектар ер майдонини 3 йил муддатга ижарага бериш учун 360 млн. сўм талаб қилиб, шунингдек, ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, мазкур ер майдонининг тоифасини коврак ўсимлигини экишга ўзгартириш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи банклардан бирининг Кредит операциялари ва ахборот алмашинуви бўлими бошлиғи ҳамда Бизнес мижозларини кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек, 1992 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро келишган ҳолда, Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий МЧЖлардан бирига боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 5,99 гектар ер майдонини харидорга 455 минг АҚШ долларига сотишга келишишади. Улар аванс сифатида 70 минг АҚШ доллари ва мазкур ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали иссиқхона фаолиятига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 85 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи, 1984 й.т. фуқаро ўзининг 1989 й.т. синглиси билан келишган ҳолда, туман ҳокимлиги захирасидаги 2500 м2 экин ер майдонини кадастр идораларидаги мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 66 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 45 минг АҚШ доллари ва 130 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Хоразм вилояти Янгибозор тумани инвестициялар, саноат ва савдо бўлими мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “Е-аукцион” савдоларига қўйилган 1 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога олиб бериш эвазига 300 млн. сўм талаб қилиб, шундан 243 млн. сўм ҳамда 4300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс Хўжаобод тумани ҳокимлиги томонидан 2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 30 йил муддатга ижара асосида ажратиб берилган 30 сотих ер майдонини 1987 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар шериги билан келишган ҳолда, 27 минг АҚШ долларига сотишини, шунингдек, мансабдор танишлари орқали ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, келгусида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олиб бериш эвазига 11600 АҚШ доллари талаб қилиб, жами, 38600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи, 1959 й.т. шахс сохта ҳужжатлар асосида ўзлаштириб олган, туман ҳокимлиги захирасидаги боғдорчиликка ихтисослашган 26 сотих ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали турар-жой тоифасига ўзгартириб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 26 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ҳудудларда коррупцион ҳолатларга чек қўйилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Юридик бошқармаси юристконсульти чет эл фуқаросига тегишли бўлган кўчмас мулк давлат эҳтиёжлари учун бузилганлиги сабабли, компенсация сифатида суд қарори билан давлат томонидан ажратилиши белгилаб қўйилган 8,8 млрд. сўмни тезлаштириб олиб бериш эвазига, ўзининг 1979 й.т. таниши орқали мазкур пул маблағининг 10 фоизини, яъни 70 минг АҚШ доллари талаб қилган. Акс ҳолда, суд қарори юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги номидан кассация шикояти бериб, кўчмас мулкни қайта баҳолаш йўли билан, белгиланган компенсация миқдорини камайтириши мумкинлигини айтган. ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, воситачи хорижий фуқародан 70 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Сўров суҳбати давомида, у бир муддат аввал юристконсультга ўз ҳисобидан 50 минг АҚШ доллари бериб қўйганлигини айтиб, яна 15 минг АҚШ долларини юристконсультга олиб бориб беришини, қолган 5 минг АҚШ долларини эса ўзининг воситачилик хизмати учун олиб қолишни режалаштирганлигини маълум қилди. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, юристконсульт 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Шунингдек, юристконсульт муқаддам ўзининг воситачисидан олган 50 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини компенсация маблағининг ўтказилиш жараёнини тезлаштириб бериши учун Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассисига берганлиги маълум бўлди. Юрисконсульт кўрсатмаси асосида бош мутахасисс процессуал тартибда ушланди ҳамда юристконсульт 40 минг АҚШ долларини, бош мутахассис эса 10 минг АҚШ долларини ихтиёрий равишда тақдим қилди.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг Термиз шаҳар бўлими Газ таъминоти объектларини техник тиклаш ва ишлатиш хизмати бошлиғи Косон туманида яшовчи фуқаро юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, автотранспорт воситасининг том қисми билан табиий газ қувурига шикаст етказгани ҳолати юзасидан тузилган далолатномани йўқ қилиш ҳамда 11 млн. сўм миқдорида жаримага тортмаслик эвазига, ундан 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм талаб қилиб, 3 млн. 900 минг сўм ва 100 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, у аввалроқ 500 минг сўм олганлиги ҳам маълум бўлди.
Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти Зомин тумани бўлими етакчи инспектори 1997 й.т. фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкасида қурилиш ишларини амалга оширганлиги ҳолати юзасидан қўлланилган 75 млн. сўм миқдоридаги жаримани танишлари орқали камайтириб, ноқонуний қурилган турар-жой биносининг ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Давлат кадастрлар палатасининг Қашқадарё вилояти Косон тумани бўлими кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фермер хўжалик раҳбари билан тил бириктириб, мансабдор танишлари орқали мазкур фермер хўжаликнинг 2 гектар сувли ер майдонини 60 млн. сўмга ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 35 сотих ер майдонини турар-жой тоифасига ўзгартириб, кейинчалик эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига 525 млн. сўм, жами харидордан 585 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 17 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан жабрланувчи фуқарога қайтарилиши лозим бўлган 554 млн. сўмни унинг пластик картасига ўтказиб бериш эвазига муқаддам 2 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари олиб, қўшимча 2 млн. сўм олган вақтида ушланди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли “Энергосавдо” корхонасининг Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлинмаси инспектори маҳаллий фермер хўжалик томонидан электр энергиясига ноқонуний уланиш натижасида давлат манфаатларига 14 млн. сўм миқдорида етказилган зарарни йўқ қилиб, хўжаликни тармоққа қайта улаб бериш эвазига 7 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Жумладан, мазкур мансабдор шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган. Энг ачинарлиси бундай объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вакилларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Олмазор туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали Шайхонтоҳур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактабининг футбол майдонларини аукцион орқали ижарага олиб бериш эвазига 8500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда МТТ раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Қорақалпоғистон Республикасидаги туманлардан бирининг мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мазкур бўлим бош мутахассиси билан ўзаро тил бириктирган ҳолда, мактабда фаолият юритувчи ўқитувчини тумандаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари лавозимига тайинланишида ёрдам бериш эвазига ундан 15 млн. сўм талаб қилиб, ушбу пул маблағини бош мутахассис орқали олган вақтида ДХХ, ИЖҚКД ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган 1 кг. 524 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 240 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ёзёвон туманида қайд этилган ҳолатда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган - Тошлоқ туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, транспорт воситаси салонига яшириб қўйилган 799 дона “Зардекс” ва 40 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 1679 дона “Зардекс” ва 48 дона “Тропикамид” ҳужжатлаштириб олинди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яқин алоқаси, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. шахснинг Фарғона шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2239 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди. Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона туманида яшовчи, 2001 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидаги номаълум шахслардан қабул қилиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Хоразм” йўналишида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи - Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи, 1960 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ҳамда унинг 1980 й.т. шериги ўзаро тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 802 гр. “опий” моддасини сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Урганч шаҳрида кузатилган ҳолатда, Қўшкўпир туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ва Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ўзаро келишган ҳолда 499 гр. “опий” ва 12 гр. “героин” гиёҳвандлик воситаларини 11 500 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда, унда 351 гр. “опий” моддаси борлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Хазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1962 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 989 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
В ходе оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками Управления Службы государственной безопасности по городу Ташкенту совместно с Департаментом при Генеральной прокуратуре, начальник одного из районных отделов школьного и дошкольного образования столицы был задержан с поличным при получении в своем служебном кабинете 3 тысяч долларов США от учителя истории средней общеобразовательной школы, за оказание содействия в назначении директором одной из школ данного района.
В ходе оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками СГБ и Департамента по борьбе с экономическими преступлениями в Ташкентской области, при получении через третьего лица 2700 долларов США был задержан инспектор таможенного поста внешнеэкономической деятельности “Янгиюль”, который, злоупотребляя своими должностными полномочиями, пообещал ООО, занимающемуся импортом пшеницы из Казахстана и ее переработкой, пропустить без таможенного осмотра и оформления вагоны, загруженные пшеницей, которые завозились из соседней страны.
Аналогичные случаи нарушения закона были зафиксированы и в Самаркандской области. Так, начальник отдела по чрезвычайным ситуациям Джамбайского района, злоупотребляя своими должностными полномочиями, вымогал у гражданина 1988 г.р., планировавшего открыть в своем доме частное дошкольное образовательное учреждение, 200 долларов США за вынесение заключения о том, что жилое помещение отвечает требованиям пожарной безопасности, а также дальнейшее покровительство. Он был задержан сотрудниками СГБ и Департамента при Генеральной прокуратуре при получении запрошенной суммы.
В другом случае начальник отдела экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Пахтачинского района был задержан при получении 2 тысяч долларов США за вынесение экологического заключения для осуществления работ на карьере местным ООО, а также разрешения на добычу гравия на территории “Наквойсой” в селе Карнаб.
В настоящее время в отношении вышеуказанных лиц возбуждены уголовные дела по статье 210 Уголовного Кодекса и приняты меры пресечения в виде заключения под стражу. Ведутся следственные действия.
Қарийб 100 кг. гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Узун тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 82 кг. 478 гр. “опий” моддасини олиб, маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг нотурар биносига яшириб қўймоқчи бўлган вақтида ушланди. Аниқланишича, у 2 минг АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига, тожикистонлик наркосавдогарнинг кўрсатмасига асосан ушбу гиёҳвандлик воситасини келгусида белгиланган жойга етказиб бериши керак бўлган.
ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятининг Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2001 й.т. шахс синтетик гиёҳвандлик воситаларини “закладка” тарзида жойлаштираётган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, у ўз қайнонасининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланиб, тинтув тергов ҳаракатлари давомида ушбу манзилдан 9 кг. 450 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Бундан ташқари, мазкур фуқаро томонидан мижозларга сотиш мақсадида хуфия жойларга қолдирилган жами 595 гр. “Мефедрон” моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Бошқа ҳолатда эса Россия Федерациясидан халқаро почта жўнатмалари орқали бошқа товар номи остида пластик идишда юборилган 7 кг. 313 гр. синтетик каннабиноид аналоги бўлган “5-Fluro-ADB” гиёҳванд моддасини қабул қилиб олганларида Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда Қашқадарё вилоятида туғилган 2 нафар шахс ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Аниқланишича, улар “WhatsАpp” мессенжери орқали танишган номаълум профил эгаси топшириғига кўра, 500 АҚШ доллари эвазига ушбу ажал оғусини Тошкент шаҳридан Самарқанд вилоятига етказиб беришлари керак бўлган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркотик моддани Самарқанд вилоятида қабул қилиб олган вақтларида Пастдарғом туманида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ҳам ушланди. Улардан бирининг Самарқанд шаҳридаги хонадони кўздан кечирилганда, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун мўлжалланган яширин лаборатория ташкил қилинганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бўстонлиқ туманида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1980 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда, мазкур туман ҳокимлиги томонидан боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган ширкатнинг 2 нафар аъзосига дала ҳовли қуриш мақсадида ажратиб берилган 20 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ўзини гўёки ушбу ер участкасининг эгаси деб таништирган, 1964 й.т. фуқаро ҳам ер майдонини харидор номига ўтказиб бериш эвазига ушбу 230 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Бўстонлиқ туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, 1996 й.т. шахс ўзининг қариндошига туман ҳокимлигининг 2008 йилдаги қарорига асосан Чирчиқ дарёсининг муҳофаза зонасидан ободонлаштириш ҳамда қайиқлар тўхташ жойи барпо этиш учун ажратиб берилган 36 сотих ер майдонини 150 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шунингдек, кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, унга Бўстонлиқ туманида жойлашган ва 8 нафар фуқарога тегишли бўлган 72,6 сотих нотурар ер майдонининг ҳар бир сотихини 14.900 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 1 млн. 81 минг 740 АҚШ долларига сотишга келишишади. Шунингдек, мансабдор танишлари орқали ушбу ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб, у ерда кўп қаватли уй қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 110 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий ДХХ кубоги ўтказилади.
16 ёшдан – 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогида иштирок этишлари мумкин.
1 – босқич. Туман/шаҳар саралаш мусобақалари: апрель-май ойларида; 2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари: июнь-июль ойларида; 3 – босқич. Республика финал босқичи мусобақалари: август ойида бўлиб ўтади.
Солиқ ходими ва МЧЖ раҳбарининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шўъбаси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2 та дорихона раҳбарининг ишончига киради ва унга нисбатан қўлланилган 150 млн. сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 50 млн. сўм талаб қилади. Лекин, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 млн. 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қарши шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса, маҳаллий МЧЖ раҳбари мансабдор танишлари орқали транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖга банкдан 1 млрд. 500 млн. сўм кредит олиб бериш эвазига, унинг раҳбаридан 84 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди
Жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ва Ўзэнергоинспекция ходимлари ҳамкорлигида республикамиз бўйлаб ўтказилган рейд тадбирларида жами 2776 та ҳолатлар аниқланиб, шундан электр энергиясидан 1807 та, табиий газдан 969 та ҳолатда жами 19,5 млрдсўмлик зарар етказилганлик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузилди. Шунингдек, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 6,8 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди. Республика бўйича аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушбу даврда 39 та жиноят иши қўзғатилди ва 263 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Мазкур йўналишда рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Жуда кўп миқдордаги хорижий валютанинг мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида мамлакатимиздан қўшни давлат томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент туманида яшовчи, 1978 й.т. фуқарога тегишли целлофан пакетда 874 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, у мазкур пул маблағини декларациясиз, божхона назоратидан яшириб, Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу хорижий валюталарни Тошкент шаҳридаги бозорларда савдо қилувчи шахслардан йиғиб, мазкур аёлга берган – пойтахтда истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаронинг Тошкент туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида Қозоғистон Республикасига олиб ўтиш учун тайёрлаб қўйилган 399 минг 170 АҚШ доллари борлиги ҳам аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 1 млн. 273 минг 170 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда 1984 й.т. шахс ўзаро келишган ҳолда, ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу пул маблағини адвокатнинг кўрсатмасига асосан, унинг 1987 й.т., муқаддам судланган таниши олган вақтида ушланди.
Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пешку туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати 2024 йилда жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди томонидан судланган фуқарога оид ишни кассация инстанциясида кўрилиши жараёнида унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш масаласини суд тизимидаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг муқаддам судланган ишчиси Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят Кодексининг 131-моддаси билан пойтахтдаги SPA-салонлардан бирининг бошқарувчисига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали тергов жараёнида тугатишга кўмаклашиш эвазига ўзининг 1993 й.т. таниши орқали 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Терговга қадар текширув давомида, адвокатлик бюроси ишчиси ушбу масалани ўзи ишлаётган адвокатлик бюроси адвокати орқали ҳал қилиб беришни режалаштирганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва бюро адвокати ҳам мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, адвокатлик бюроси ишчиси SPA-салон бошқарувчисидан муқаддам 4500 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.