Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Chust tuman hokimligi axborot xizmati avatar

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

Namangan viloyati Chust tuman hokimligining rasmiy kanali.
🌐Veb sahifa: www.chust.uz
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніFeb 08, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Aug 05, 2024

Рекордтар

11.02.202508:09
9.7KЖазылушылар
12.02.202523:59
0Дәйексөз индексі
06.03.202506:52
1.6K1 жазбаның қамтуы
03.03.202512:40
2.3KЖарнамалық жазбаның қамтуы
26.02.202505:26
2.68%ER
06.03.202506:52
20.60%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
MAR '25APR '25

Chust tuman hokimligi axborot xizmati танымал жазбалары

09.04.202505:49
Ташаббусли бюджет: Чуст туманида ички йўллар асфальт қилинмоқда.

https://t.me/Chusttumanhokimligi
#ТУРИЗМ

📸 Чуст тумани "Ариқбўйи" қишлоғи ажиб табиат манзаралари ва яшилликка бурканган адирлар диёри

Баҳор бу водийга ўзгача нафосат билан келади. Атроф-муҳит яшилликка тўлиб, ранг-баранг гуллар гўзаллик тароватини сочади. Айниқса, шу кунларда Боботоғ адирликлари ям-яшил кўрпага ўраниб, қизил лолақизғалдоқлар ила гўзаллик мўжизасини яратмоқда.

Табиатни севувчи, гўзалликни қадрловчи барча юртдошларимизни "Ариқбўйи" қишлоғидаги адирликларига саёҳатга чорлаймиз — бетакрор манзаралар бағрида хотиржамликни ҳис қилинг!

Гўзаллик шайдолари табиатнинг бетакрор туҳфасидан баҳраманд бўлиб, эстетик завқ олмоқда.

Лолақизғалдоқ чўллар, адирлар, боғлар, йўл ёқалари ва баҳорги экинлар орасида кўп учрайди.

📍Манзил локацияси:

https://t.me/Chusttumanhokimligi
Рамазон шукуҳи

Бу кунларга етказганига шукур!


Мусулмон олами учун энг муқаддас саналган Рўзаи рамазон кунлари об-ҳаво мўътадил, юртимизда тинчлик-хотиржамлик ҳукмрон паллада ўтаётганининг ўзи бахт.

Шаҳримиз озодалиги ва тозалигига муносиб ҳисса қўшаётган, туну-кун ҳалол меҳнат қилаётганингиз доимо эътирофимизда.
Кўчаю ҳиёбонларнинг гўзал қиёфаси, сарамжон -саришталигида ободлик посбонларининг ўрни беқиёс.

Айни дамда, вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу соҳа вакилларига ифторлик ташкил этилди. Албатта шундай тадбирларнинг ташкил этилиши инсон қадрига эътиборнинг намунасидир.

Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари ифторликда бўлиб, йилимиз ҳар йилгидек баракали, қувончли кунларга бой бўлишини Яратгандан тиладилар.

Доимо соғ~саломат бўлинг, ободлик посбонлари!

https://t.me/Chusttumanhokimligi
#Онлайн

Чустда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда


Айни дамда Рамазон Ҳайити арафасида Чуст туманидаги турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган 6 та маҳаллаларда дўстлик ва ҳамжиҳатликка йўғрилган "Ватан ягонадир, Ватан биттадир" шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда...

Тадбир давомида миллий халқ ўйинлари, миллий таомлар, концерт дастурлари, спорт мусобақалари ва ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилган.

Тадбирларда ёшлар, нуронийлар, ижодкорлар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда...

https://t.me/Chusttumanhokimligi
07.04.202511:02
Namangan viloyati, Chust tumani

DO'STLIK VA HAMJIHATLIK ULUG'LANDI
.

Muxbir: Umida Qoʼshoqova

https://t.me/Chusttumanhokimligi
Онлайн

Чуст ҳақиқатдан ҳам Навқирон ва Азим шаҳар


Чуст туманида Наврўз байрами бугун ҳар галгидан ҳам кўп меҳмонларни қабул қилди. Вилоятимизнинг кўплаб туманларидан, қўшни вилоятлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюрган.

"Мавлоно Лутфуллоҳ" номли Маданият ва истироҳат боғида барча турдаги қулайликлар, ранг-баранг аттракцион ўйинлар ҳамма-ҳаммасида болажонлар билан гавжум.

Байрам тадбирлари давом этмоқда...

https://t.me/Chusttumanhokimligi
Тадбиркор-элга мададкор

"Қийинчиликларга қарамай, ўз ишини бошлаётган, ўзига ишонган ва олға интилаётган аёлларга доимо алоҳида ҳурмат билан қарайман. Уларнинг қатъияти ва муваффақият сари илдам ҳаракати оилани ҳам, жамиятни ҳам, мамлакатни ҳам олдинга силжитадиган кучдир”, — Саида Мирзиёева.

Бугун Чуст туманидаги "Chust Oʼktamjon Servis" МЧЖ таъсисчилигида "Chust Asadbek Kumush Kelajak" хусусий янги тикув цехи фойдаланишга топширилди.

Ушбу очилиш маросимида туман ҳокими Б. Салимжонов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тадбиркорлар, бир гуруҳ нуронийлар иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими
Б.Салимжонов сўзга чиқиб, "Юртимизда муҳтарам Президентимиз томонларидан Республикамизнинг барча ҳудудларида саноатни ривожлантириш, модернизация ва диверсификация қилиш, янгидан-янги корхоналар барпо этиш ҳамда маҳсулотларнинг сифат даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бугунги кунда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар ҳамда имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбиркор аёл Тожибаева Санобар Ўктамовна ўзининг меҳнатсеварлиги натижасида ҳурматли Президентимиз томонидан "Дўстлик" ордени билан тақдирланганлигини алоҳида эътироф этишимиз лозим.

Маълумот учун: Ташаббускор корхона томонидан 2024 йил давомида 1,0 млн доллардан зиёд экспорт қилинган. Ушбу янги очилган корхонага 4,2 млрд сўм ташаббускор ўз маблағи сарфланиб, қўшимча 100 нафар янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирги кунда жами 300 нафар ишчи ходимлар доимий иш ўринларига эга бўлди


Чуст туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Online

Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик – тинчлигимиз гаровидир!


Айни дамда, Чуст туманида ҳам Наврўз ва муборак Рамазон Ҳайити байрамлари “Ватан ягонадир, Ватан биттадир” шиори остида юқори кайфият билан нишонланмоқда.

Хусусан, Чуст туманиниг Қирғизистон билан чегарадош ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб аҳоли аҳил-иноқ истиқомат қилаётган "Дамобод" маҳалласида ҳам миллий халқ ўйинлари, миллий таомлар, концерт дастурлари, спорт мусобақалари ва ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилди. Асосийси барчанинг кайфияти байрам кайфиятида, аъло даражада.

Тадбирларда ёшлар, нуронийлар, ижодкорлар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Байрам тадбирлари давом этмоқда...

https://t.me/Chusttumanhokimligi
30.03.202510:10
Haftanoma |DO'STLIK VA HAMJIHATLIK ULUG'LANGAN YURT
30.03.2025

https://t.me/Chusttumanhokimligi
31.03.202516:55
#FAROVONLIK

📹 "Томорқа – даромад манбаи": Чуст тумани Ёрқишлоқ маҳалласида томорқадан фойдаланиш, ҳамда Янгиер маҳалласидаги хонадон том қисмида ташкил қилган иссиқхонадан 200 миллион сўмгача наф кўрмоқда.

https://t.me/Chusttumanhokimligi
16.04.202514:16
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14-феврал кунидаги ёшлар билан ўтказилган учрашувларида белгилаб берилган топшириқларнинг Чуст туманида ижросини таьминлаш мақсадида Чуст тумани Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Сунатилла Ахатжоновнинг ташаббуси билан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда бўш иш ўринларини яратиш асосий мақсадга айлантирилган.

Ушбу мақсадда хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилиб, туманда Хитойлик инвесторларни жалб қилинди.

Натижада, 100 дан ортиқ бўш иш ўринлари ярилитишига ва 1 млн доллардан ортиқ хорижий инвестиция киритилишига келишиб олинди.

Шунингдек, Чуст туманидаги ёшлар саноат зонасидан бир гектар ер ажратилиб, у ерда саноат корхонаси қуришга келишиб олинди.

https://t.me/Chusttumanhokimligi
#Қутлов
Илм йўлида беллашамиз ва бирлашамиз


Наманган вилояти Чуст тумани мактабгача ва мактаб таълими булимига қарашли "Азиз болажон" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Шокиржонов Самаджон Наманган вилояти, Наманган шаҳрида "Илм йўлида беллашамиз ва бирлашамиз" шиори остида ўтказилган ментал арифметика вилоятлараро очиқ олимпиадасида фаол иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

Тадбир ташкилотчилари томонидан медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шокиржонов Самаджонга ментал арифметикадан ўтказиладиган Халқаро олимпиадага йўлланма берилди.

https://t.me/Chusttumanhokimligi
#Семинар

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.Ғаниев раҳбарлигида ўтказилган ЗУМ йиғилишида 2025 йил баҳор ойларида боғ-ток қатор ораларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш юзасидан жойларда семинар ўтказиш топшириғи белгиланган.

Чуст туманидаги “Ўзбекистон" ММТП ҳудудидаги “Ниҳол” фермер хўжалигида ташкилланган бугунги семинарда боғ қатор ораларига дуккакли ва бошқа турдаги экинларни экиш ҳамда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш каби масалалар бўйича фермерларга тушунтириш берилди.

Ушбу хўжаликда 3.8 гектарда қулупнай, картошка, ловия, ўрик, шафтоли, бодом, терак кўчатлари агротехник тадбирлар асосида парваришланмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси ўринбосари З.Мустафақулов, вилоят Фермерлар кенгаши раиси Н.Каимов, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги вилоят бўлими бошлиғи Б.Аҳмаджонов, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарма бошлиғи А.Гафаровлар иштирок этишди ва деҳқонларга зарур тавсиялар ҳавола этилди.

https://t.me/Chusttumanhokimligi
29.03.202513:26
Чуст туманидаги “Ёрқишлоқ” маҳалласида жойлашган 15-сонли МТТ абгор ва кўримсиз ҳолга келиб колган эди.
Жаҳон банки маблағлари эвазига бугун бутунлай янгича қиёфа касб этди.

https://t.me/Chusttumanhokimligi
27.03.202516:51
Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан Брифинг ўтказилди.

🖊 Мавзу: Чуст туманида Маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида

Ҳисобот берди: Чуст туман маданият бўлими мудири Хилбоев Ғуломжон Хидоятиллаевич.


https://t.me/Chusttumanhokimligi
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.