Реальний Київ | Украина

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Україна Online: Новини | Політика

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Реальна Війна | Україна | Новини

Лачен пише

Nairaland Pulse | News

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Україна Online: Новини | Політика

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Реальна Війна | Україна | Новини

Лачен пише

Nairaland Pulse | News

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Україна Online: Новини | Політика

👑 Bekalar Uchun 💕
सौंदर्य और फैशन
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापितविश्वसनीयता
अविश्वसनीयस्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिMay 09, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Oct 14, 202414.05.202515:35
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
165-қисм.
МУАЛЛИФ.
Амира ҳаётида жуда кўп қийинчилик кўрди. Аммо вақт ўтиб, ана шу қийинчиликлар туфайли Аллоҳни яхшироқ таниди. Ибодатни ўрганди. Абрам ҳам орадан ўтган йиллар давомида, анча ўзини босиб олди. Қилган кибри, димоғи ортидан бошига келганларидан тўғри хулоса ясай олди. Иккиси биргаликдан Синовлардан ўтиб, никоҳ ила мустаҳкамланган севгилари асосида гўзал оила қурлилар. Амирадаги оқилалик, Абрамни қўрс феълини енгиб, олийжаноб туйғуларини кашф эта олди.
Ёқутой тавба қилмади. Ҳаётида рўй берган ҳар бир кулфат учун, нега деб сўроқлашни билди, аммо бирон марта ўз айбини изламади. Шу сабаб борган сари қоронғу кунлар томон кетди.
Ломия ва Лутфия оилалани носоғлом ота-она муносабати қурбони бўлишди. Афсуски, тақдир ишора қилган тўғри йўлни топиш учун анча қийинчилик кўришди.
🌼🌼🌼
Мана яна бир асар ниҳоясига етди. Асар ўз номига мос Аллох Ҳилқат қилиб яратган Аёл ҳақида бўлди. Эркак қанчалар кучли жинс вакили бўлмасин, нозик аёлининг меҳрига муҳтож бўлади. Буни сизга эҳтимол айтмаслиги мумкин. Аммо истайди. Кимнидир айблаш муаммони асло ечими эмас. Аллоҳ сизни Яратган борингизга гўзал бўлишга урининг. Ўзини ҳилқат эканини ҳис этган ва ҳис эттиролган аёл асло бахтсиз бўлмайди.
Асар сизга бирон нарса бера олган бўлса жуда хурсандман. Хато ва камчиликлар учун узр қадрдонларим. Сизга чексиз ҳурмат ила #Мафтуна_Абдуллаева
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

02.05.202509:59
Yana bir qism xoxlovchila bormi
Reaksiyani yondirilar
Reaksiyani yondirilar
02.05.202513:03
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
121~қисм.
МУАЛЛИФ.
Абрам Амира йўқолиб қолганинини эшитиб, жуда ёмон аҳволга тушди. Уч кундан бери милиция ҳеч бир из тополмагани, қишлоқни олди ғийбатчиларини чакагини очиб юборди. Авваллига қизни қочиб кетган деб гумон қилган "ақллилар" кейин ҳар хил қотил ва маняклар ҳақида пичирлай бошлашди.
Амирани ота~онаси ҳар сафар милиция қўнғироқ қилиб моргга чақирганда
юракларини ҳовучлашарди. Учинчи куни қишлоқда ғалати гап тарқалди. Амира Абрам билан қочиб кетган эмиш. Бунга сабаб эса, Абрамни орада бир кун йўқ бўлиб қолиши бўлди. Қилаётган ишини бировга айтмайдиган одам бўлгани учун, Абрам ўша куни ишга кетдим деб Самарқандга йўл олди. Анализларини қайта топшириш учун. Онам ҳавотир олади деб айтмади. Дўстлари йиғилиши керак эди. Ҳеч ким безовта қилмасин деб телефонини ўчириб ташлади. Амира сабаб тушкун кайфиятда эди, ҳеч ким билан гаплашгиси келмади.
Аммо бу ўзини зарарига ишлади. Бирга ишлайдиган синфдошига бошлиғи қўнғироқ қилиб "Абрам зудлик билан қўнғироқ қилсин" деди.
- Абрам ишдаман деди~ку?
- Йўқ. Жавоб олган.
Бу суҳбатдан кейин кайфи ошиб турган кимдир:
- Амирани шу олиб қочган! Мана кўрасизлар!- деб қолди. Эртасига бу хабар қишлоқда туман мисол оралади. Кечга томон қулоғига чалинган ҳабардан Аслиддин қутириб кетди.
- Ростини айт, синглим билан боғлиқ ишда алоқанг борми?- деди Абрамни ёқасидан тутиб.
- Бу нима деганинг?
- Йўқ гап бўлса, қаердан гап оралайди қишлоққа?!
- Ўзингни бос, бақирма. Битта~ иккита эшитиб қолса, рост деб ўйлайди. Амирани номига лой чаплаб қўясан. Биз у билан ҳатто гаплашмаймиз ҳам.
- Ишонмайман гапингга,
у бизни юзимизни ерга қаратмас эди. Сен ўғирлаб кетгансан уни. Шунинг учун ажрашгансан хотининг билан ҳам.
Абрам ёқасидан олган Аслиддинни ичиб олганини сезди. Ҳозир икки мушт бериб, ағдариб ташлаши мумкин эди. Ўзини босди. Гап Амирага борарди.
- Гапни сен кўпайтириб юборасан аҳмоқ,- ёқасидан қўлини олиб деворга тираб,- акаси келиб ёқасидан олибди. Аниқ қочиб кетган дейишади. Мен эркак кишиман жин ҳам урмайди. Синглингни ўйла!
Давоми бор
@BekalarUchun
🌺 Munis ayollar kanali 🌺
Yana 1qism oqimoqchila reaksiya bosishni unutmang ❗️

02.05.202509:56
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
120~қисм.
Ҳалоскоринг Аллоҳ бўлса ҳаслар дарёда кемага айланади.
Ғужанак бўлиб олдим. Тилимда калимам адашиб кета бошлади. Аммо чўтир қўлидаги пакетни олдимга итга ташлагандек отиб чиқиб кетди. Эй, Худойим шунчалар енгил тортдим...
Дами чиққан шардек шалвираб анча ўтирдим. Кейин пакетни олдимга олдим. Мадор ҳали керак менга.
Овқатланиб ташқарига қулоқ солиб анча ўтирдим. Қанча ўтди билмайман. Вақт ҳисобини йўқотдим. Ёки у мени йўқликка отиб юборди. Бир пайт ташқарида яна тарақлаган овоз эшитилди. Эшикка яқин бориб, аста қулоқ солдим... Ва шу пайт кутилмаганда... эшик очилиб кетди... У қулфланмаган эди. Бир зум довдирадим. Қафас калити қўлида~ю қаёққа учишни билмайдиган қуш эдим гўё...
Ташқарига яна қулоқ солдим. Кейин мўраладим. Жилишга қўрқиб анча вақт ўтказдим менимча. Кейин аста чиқдим. Икки хонали квартира. Ҳамма ёқни чироғи ўчган. Залдан деворга қапишиб, эмаклаб эшик томон силжидим... Аммо бу гал омадим кедмади. Эшик қулф. Аста изимга қайтдим. Телевизор овози келаётган хона томон юрдим. Чўтирни олдида тўртта шиша. Тавба бир ўзи қандай ичибди. Полда ағанаб ухлаб ётибди. Хонани бир қур кўздан кечириб, кўзим телефонга тушди. Оёқ учида юриб бориб, диван устида қолган телефонни олдим.
Икки кўзим чўтирда. Уйғониб кетмасин деб шу қадар кучли илтижо билан сўраяпманки... Телефонни олиб хонадан чиқдим. Деразадан атрофни кузатиб қаерда эканимни фаҳмладим. Бу ***даги янги қурилишдан чиқариб, таъмирланган кўп қаватли уйлар биноси. Демак, бу учинчи қават.... Ҳозир яхшилаб ўйлаб иш қилишим керак. Телефон яхшики кодсиз экан. Шовшув бўлиб, яна ҳам гап кўпаймаслиги учун акамга тердим. Тунгги 12. Кўтарармикин. Уч мартадан кейин ҳам кўтармади. Смс ёзиш ҳаёлимга келди.
- Ака, Амираман. Тезроқ қайтиб чиқинг.
Бир неча сония кутиб дадамга тераман деб турсам, экранда таниш номер кўринди... Шошиб кўтардим.
- Ака...
- Амира... Сенмисан?!- бир неча дақиқа миям ишламай қолди. Нега акамни номеридан Абрам чиқяпти!

01.05.202510:26
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
117~қисм.
Қасоснинг кўзлари кўр.
Инсон касофатни ўзига~ўзи сотиб олиши мумкин экан. Дарвоқе мен ўзи шунақа қизман~ку. Фалокат оёғим остида туради. Бўлмаса куппа~кундузи, шаҳарни қоқ марказидан ўғирлаб кетишадими?!
Салонга етиб телефон қилдим. Қўнғироғим якунланмай ўчириб қўйишди. Ва мени биров орқамдан чақирди. Дарахт соясига қўйилган машина ёнида бир қиз турарди. Мени имлади. Таажжубим ошди. Чунки бу мен билан Маҳина салонда кўрган чиройли қиз эди.
- Машинада гаплашиб олайлик,- деди ялиниб. Машина эшигини очди. Ичкарида ҳеч ким йўқ эди. Елка қисиб, орқа ўриндиққа ўтирдим. У қиз айланиб ўтиб эшикни очди. Ва ҳеч кутмаганимда юзимга нимадир пуркади...
Мана бир соатча бўлди ўзимга келганимга. Ҳеч ким йўқ бир хонада оёқ қўлим боғлиқ ётибман. Ечишга уриниб қора терга ҳам ботиб кетдим. Йиғладим... Қўрқув, ночорлик, ташналик, иссиқ қийнаб ёрдам берадигандек кўзёшларимга эрк бердим.
🌼🌼🌼
Эшик кечга томон тарақлаб очилди. Ўша қиз кириб келди. Мени силтаб ўтқизтирди. Кейин оғзимдаги латтани олиб қўлидаги чашкадан сув қуйиб берди. Сувсаб кетганим учун томоғимга ҳам учиб кетди.
- Яна,- дедим қўлидаги бакалашкадаги сувга қараб. Ҳозир мен учун саволлардан ҳам сув муҳим эди. Қаердадир ўқигандим. Мия танани сақлаб қолиш чораси ҳақида ўйлар экан деб. Айни дамда ташналикдан ўлай дегандим. У қиз тўйгунимча сув ичирди. Кейин қўлидаги пирашкани бўлаклаб оғзимга солди. Кўзлари бирам ғамгин. Тавба ким ўзи бу қиз?
- Мендан хафа бўлма,- деди у ҳаёлимни ўқигандек,- сенда қасдим йўқ. Мени ҳисоб ~китобим Зикриё билан.
- Зикриё?!
- Ҳа. Мен уни ўша тўйибузилган қайлиғиман.
- Мени ўғирлаб нимага эришмоқчисиз?!
- Уни ҳам тўйи арафасида орзулари чилпарчин бўлишини истайман.
- Мени нима қилмоқчисиз?- дедим шивирлаб.
- Ҳеч нарса. Уч кун олиб ўтириб, кейин қўйиб юбораман. Олий насаб Зикриё жаноблари тўйи арафасида йўқолиб қолган қизга қандай уйланар экан, кўрмоқчиман.
- Мени айбим, сени тўйинг бузилган йигитга унаштирилганимми? Ахир мен бузмадим орангизни.

01.05.202515:34
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
118~қисм.
- Аммо у сени жуда мақтади. Менга ўхшаб йигитларга этагини кўтариш у ёқда турсин, қўлингни ҳам ушлатмас экансан.... Шунақа эканингни, ноҳақ гапга қолишингга ўзи сабаби эканини билиб туриб ҳам уйланармикин.
- Мени ота~онамни ўйла илтимос,- дедим йиғламсираб,- сени ҳам онанг бордир. Улар уч кун ичида адо бўлади. Истасанг, тўйни ўзим қайтараман... Фақат мени қишлоққа шарманда қилма.
- Кечир... Ростдан сен бегуноҳ қурбон бўляпсан. Ачиняпман... Гап~сўздан бош кўтаролмай қолиш қийин... Аммо мени дилимни ёнғини ўчиши учун бу жуда муҳим.
- Қаранг қандай чиройли қизсиз... Кимлар севмайди ҳали сизни... Ахир милиция хабар топса... Сизга ҳам жабр бўлади.
- Мени ҳаётим тамом бўлган,- қизни кўзларидан ёш думалади. Зикриё билан тугаган. Уни жонимдан ортиқ кўрардим. Роса ялиндим ташлаб кетма деб...
У биларди. Мени ҳаётимдан ундан азиз инсон йўқлигини. Ўгай онам туфайли дадамни меҳридан ҳам айрилдим. Ёлғиз угина мени овунчим эди.
Мен бу қизга қараб туриб, ачиниб кетдим. Ота меҳрини ўрнини йигитлар қучоғи билан тўлдираман деб оғир тавон тўлаган. Зикриёдан аввал ҳам кимнидир ўзига жуда "яқин" олиб юборгани сабаб шу ишлар бўлганини ҳеч ўйлаб кўрмадимикин. Афсус бунақа Аллоҳни танимаган одамлар бирам кўп. Наҳотки, ҳар бир ишни беҳикмат эмаслигини англашмаса, наҳотки барчасини бергувчи Зотдан сўраш ёдларига келмаса...
Қиз оғзимни боғлаб чиқиб кетгач. Яна типирчилашга тушдим. Аммо оёқ қўлимни нима бало қилиб боғлаган бўлса еча олмадим.
🌼🌼🌼
Таҳминимча ўтган бир кун жуда азобли ўтди. Сиқиб боғланган арқонлар қон ўтказмай азойи баданим уюшиб қолди. Ҳар тугул иккинчи кун оёғимни ечди. Номига овқатлантириб, чиқиб кетди. Шунга ҳам шукур қилдим. У ёқ, бу ёққа юриб оёғимни чигалини ёза бошладим. Зикриёни собиқ севгилиси қай гўргадир даф бўлиб, шу бўйи оч қолдим... Икки кун ўтди.

30.04.202510:14
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
112~қисм.
Ит билан эшшакни қанча қилма тарбия,
Ит бўлур, эшшак бўлур, асло бўлмас одамий.
ЁҚУТОЙ.
Эрим Россияга кетиб энди аҳволим ўнгланар десам... Бир ой пул ташлаган номард кейинги ойдан қандайдир бир аёлга илакишиб қолди.
- Мен аёл қандай бўлишини энди билдим,- деди уялмай,- шу ерда қоламан.
Мен тугул ойижон ҳам гапира олмай қолди.
Бир ҳафта йиғладим. Емадим, ичмадим боламга ҳам қарамадим. Ҳали тендошларим сочини жамалак қилиб ўриб юрганда, нега эрга тегдим деб койидим ўзимни. 20 га кириб~кирмай тирик бева бўлдим...
- Чиқиб ишларингизни қилинг,- деди овсиним бир маҳал тепамга келиб,- энди ким боқарди сизни. Жарақ~жарақ пул топиб келади деган эрингизни аҳволи бу. Аввалгидек бизни рўзғор билан битта бўласиз.
Овсиним лабини буриб чиқиб кетгач, тушган вазиятим ўзим ўйлагандан ҳам оғирроқ эканини англадим. Эрим ўзи ўйнаш топиб мени қулликни маҳкум этиб кетди. Шаҳд билан нарсаларимни йиғмоқчи бўлиб турдиму, бу гап чиққандан кейин онамга қўнғироқ қилиб айтганимда уларни айтган жавоби эсимга тушиб бўшашдим.
- Нима бўлса ҳам ўша ерда қол. Яна қайтиб келаман деб ўтирма. Акангни уйлантирмоқчимиз. Қайтиб келган синглиси бор деган гап керакмас. Аканг ҳам айтган. Ўзини йиғиштириб яшасин деб. Сени барибир чиқиштирмайди. От айланиб қозиғини топади барибир. Яшайвер. Нима керак бўлса ўзим олиб бориб бераман.
Бўшашиб ўтириб қолдим. Кейин эса калламга бир фикр келиб ўрнимдан турдим.
🌼🌼🌼
- Ишга кирдим,- дедим, қаёққа йўқолган эдингиз деган қайнонамни саволига,- ўғлиггиз бу аҳаол бўлса, мен ўзим пул топиб рўзғорга олиб келаман.
Қайнонамни хурсандликдан, овсинимни аламдан кўз ҳажми ўзгарди.
- Қандай иш? - қайнакам гапга қўшилди.
- Йигирув цехи. Фақат аёллар ишлайди. Қишлоқдан ҳам ўнтача бор экан. Автобус келиб олиб кетаркан.
- Ҳа, эшитгандим мен ҳам. Майли ишлайверинг. Ҳарна рўзғорга наф.
Ҳавони иссиғида бориб~келиш, кун бўйи тик оёқда ўтириш қийин қийин.Бу ёқда қайнонам ойлигимни олдиндан ҳисоблаб турган бўлса ҳам, ишлаш мен учун нажот йўли бўлди. Пешонам шу экан, начора! Ўзим учун ўзим курашаман. Ҳар доимгидек.
#Мафтуна_Абдуллаева

06.05.202516:26
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
135-қисм.
МУАЛЛИФ.
Амирани отаси уни Моргда дейишганда, адойи тамом бўлди. Қарғишини бу қадар учиб бориб етиши ҳаёлига ҳам келмаганди. Қанча ўзини босишга уринмасин кўзидан ёш қуйилиб келарди. Кўрсатилган бошқа эканини кўрганида юрагини чангаллаб ўтириб қолди...
Палатада қизини ҳаётдан тўйган кўзларини кўриб, дунёлар бошига қулади.
- Дадаси, энди нима қиламиз?- деди Гулжаҳон опа,- тўйга ҳам оз қолди. Қизингизни аҳволи бу. Ўзи қуда тарафни гапи айниган. Фақат Зикриёдан ўтиб бир гап айтолмаяпти.
- Тўй-пўй бўлмайди,- Ризамат ака ўрнидан турди,- мен бир ишни ҳал қилиб келай. Кейин нима қилишни айтаман.
🌼🌼🌼
Бир хафта ўтиб шифохонадан чиққан Амира уйига келиб ҳайрон қолди.
-Вақтинча кўчиб кетяпмиз,- деди онаси хурсанд бўлиб,-даданг ишини Сирдарёга кўчирди.
- Тўйчи?!
-Сени тўйингни тўхтатдик. Акангникига ҳаммаси тахт. Ресторанда тўйни қилиб, шу ерга қўйиб кетаверамиз.
- Нима?
- Даданг асабинг бузилмасин деб ҳеч ким билан гаплаштирмади. Ҳаммаси ҳал бўлган.
🌼🌼🌼
Абрам Амирани тўйи тўхтаб, оиласи билан кўчиб кетгач жуда ҳам изидан боргиси келди. Аммо бу муаммолар гирдобида қолиб кетган қизни, энди қутилдим деганда яна азобга қўйиш бўларди.
Шунинг учун ҳисларини ичига ютди. Ҳаёт унинг кибрини анча эсини киритиб қўйганди. Ўйлари ҳам ҳам анчайин босилиб қолди.
Январь ойида ажримни ҳал қилиб, ишини шартнома асосида Россияга кўчириб кетди.
Ломия эса ажримдан кейин жуда чўкиб қолди. Авваллари ҳам одамларга ҳа деганда қўшилмас эди, энди умуман чиқмай қўйди уйидан. Раҳми келган аммаси ўзи билан олиб кетди. Уни эри Россияда ишларди. Учта боласини иккитаси, университетда ўқирди бошқа вилоятларда, мактабга ўқийдиган қизи бор эди.
- Бир оз ўзингга кел. Кейин ишга жойлаб қўяман. Ломия ҳаёт фақат турмушдан иборат эмас. Ўзингни бунча емагин. Бир гап эшитгандим. Капалак ўзини епиқ дераза ойнасига ура-ура ҳалок бўларкан. Ҳолбуки деразадан сал узоқлашса чиқиб кетиш йўлини кўрган бўларди. Чиқиш учун кейинги дераза очиқ турган бўлади баъзан. Муаммолар ҳам шундай. Баъзан ҳамма нарсани ўз ҳолига ташлаб, бир оз муаммодан узоқлашиб, атрофга қараб, ечим қилиш керак.
Ломия бош силкиди. Аммо ҳеч нарсани англамади. У умрида битта китоб олиб ўқимаган. Бунақа ақлли гапларни ҳам ёқтирмасди.
Давоми бор....

11.05.202509:00
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
151-қисм.
Хиёнатни ёмон томони у ишонган одамингиз томонидан амалга оширилади.
Янги йилни янги уйда кутиб олдик. Тўғрисиннг шу кунларда ичимга чироқ ёқса ёришмайди. Абрам акамни ҳар бир ҳаракатини кузатиб юрибман. Мени шубҳаларим ўринли эканини тасдиқлагандек Ёқутой ҳар балони баҳона қилиб келгани-келган. Бир марта онамларникидан эртаси келсам, иккаласи дарвозахонамизда кулишиб турган экан.
- Сизда Ишим бор эди,- деди нозланиб... Нима баҳона топган эсимда йўқ. Ҳаёлимда эримни холамни қизига қараб жилмайиб турган чеҳраси муҳрланиб қолди...
Абрам ака ҳам сезяпти, ўзгарганимни. Аммо ҳеч нарса сўрамаяпти! Яширган нарсаси бўлгани учун сўрамаяптими?! Шубҳалар мени эзиб ташлади.
🌼🌼🌼
13-январь куни отам ва акам, укамни табриклаш учун келдим. Онам ош масаллиқларини сен яхши танлайсан деб, мен билан укамни дўконга юборганди. Қайтмасимиздан холам қўнғироқ қилиб қолди.
- Амира эринг уйда бўлмаса, анави Ёқутойни чақириб юбор! Икки соат бўлди, битта дадаси тузатадиган потронни тузатиш учун Абрам акамни олиб келаман деб кетгани. Икковларингиз ҳам телефонни кўтармадинглар.
Жойимда музладим. Миямда кинолардагидек икки яқинимни бир-бирига қилиб юрадиган қарашлари чақмоқ мисол чақнай бошлади.
- Уйимга ҳайда,- дедим нафасим қисиб,- бир нарсам қолиб кетибди.
Укам бепарво телефонда дўсти билар гаплашиб йўлни бурди.
- Тол олдида кутиб тур,- дедим овозим титраб чиқиб,- кўчамиз лой машинанг ифлос бўлади.
Укам ҳамон қулоғида телефон бош ирғаб, кўчамиз бошида тўхтади.
Машинадан уйгача масофа шу қадар узоқ туюлдики... Дарвоза олдида бир неча секунд тўхтадим. У қулф эди! Ичимда бир нарса чирсиллаб ёна бошлади. Ёнимда ўзи калитим бор, кўзимдан ёш қуйилиб, овоз чиқармасликка уриниб эшикни очдим... Юриб борар эканман қадамимда орзуларим ёнарди. Наҳотки не-не орзулар билан келган уйим... Қанча машаққатларидан кейин эришган бахтим... Ҳозир ҳаммаси ёниб кул бўлади. Ётоғимиз томон юрдим. Эшик қия очиқ... Ичкаридан Ёқутойни ҳансираган овози келарди...
- Абрам ака секинроқ...

28.04.202515:14
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
103~қисм
Масофалар қисқариши учун кимдир қадам ташлаши керак.
Алламаҳалгача ҳовлида айланиб юриб, кейин уйга кирди. Ўртада қизимизга жой солинган. Ўзимни ухлаганга солиб ётдим. Лолани пешонасидан ўпиб қўйиб, ўрнига ётди. Жуда алам қилди. Ахир эркак киши~ку, ҳеч йўқ аёл сифатида қизиқтирмадимми?
Қанчадир вақт ўтиб, ўрнидан турди. Қўлида телефонини олиб чиқиб кетди. Аввал ҳожатга чиқди деб ўйлагандим. Аммо ярим соатда ҳам келмади. Бир соат ўтди. Наҳотки, шу пайтда телефонда гаплашаётган бўлса. Ичимда бир нарса ғимирлаб, ташқарига чиқдим... Ва мен ҳақ эдим. Эримни қулоғида телефон бор эди. Чиқаётиб соатга қарагандим. Тунги 2 эди. Шу пайтда иш ҳақида гаплашмаса керак. Ойижонни хонаси томон қарадим. Улар жим. Чидолмадим. Ҳозир бориб телефонни олиб, қайнонамга кўрсатаман. Важоҳат билан эрим томонга бораётгандим, ошхонадан қайнонам чиқиб келди. Қўлида сув. Эримга яқин бориб қизариб, буришиб кетган юзига қараб қўрқиб кетдим.
- Нима бўлди?
- Тез ёрдам чақирдим, она,- деди эрим, менга жавоб бермай.
- Эртачи чақирмайсанми? Энди қачон келади?- қайнонам бетоқат сўри четини тимдалаётган ўғлига йиғлагудек қаради,- шунча бўлгунча ҳам юрийсанми?
Мен нима гаплигини, тез ёрдам ходимлари келганда билдим. Эримни буйраги қаттиқ оғриқ берибди яна.
- Тез эртага шифохонага ётинг,- деди шифокор,- ҳозирку оғриқ қолар, лекин вақтинчалик чора бу.
Абрам ака бош силкиди. Қараб туриб, юрагим музлади. Шуни менга айтса бўларди~ку... Шунчалар бегонаман бу одамга. Мени ҳатто одам ўрнида кўрмайди. Оғриқ қолиб, ухлаб қолган эримга қараб, ўйландим. Нима қилсам тиклайман орамизни... Тиклаш... Қизиқ йўқ бўлишидан олдин ҳам бормиди?!... Мени кўнглини кўчасига йўлатмади бу одам...
🌼🌼🌼
Абрам ака бир ҳафта ётиб даволанди. Шу бир ҳафта биринчи марта, ичимдаги ғужғон ўйнаётган фикрларни ташқарига чиқармай, ўзимни босдим.
- Мен кимман сизга? Турмуш қурганимиздан бери очилиб гаплашмайсиз? Бирон нарса сўрасам уришиб берасиз?

29.04.202516:52
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
110~қисм
Ўз жонини ўйламаган, ўлсам эрим~ку майли онам нима қилади, мана бу болам нима қилади деб ҳеч иккиланмай томирини кесадиган аёлда калла бўлмайди. Одам деган бир марта юзини пардасини йиртмасин. Йиртса тамом. Иккинчи марта ўйлаб ўтирмайди.
Майсара опа бу гал эрига эътироз билдирмади. Бир неча сониялик сукутни Абрамни ўрнидан тургани бузди.
- Мени ишларим бор эди.
Ота~она ҳеч нарса демади. Кўз қири билан ўғлини кузатиб турган Абдусалом ака яна бирдан тутоқди.
- Уйланиб бир хотинидан ҳузур кўрмади, ўғлим. Шу туриш кетаверса бирор касаллик орттириб олади.
Майсара опа бош чайқаб қўйди. Яхшики, эри келинини тез~тез ўрнини эридан бошқа қилиб солиб олишини билмайди. Илк келинлик йиллари буни ўз оғзи билан қўшни келинга айтган экан.
- Эримни ўрнини алоҳида қилиб соляпман бир ҳафтадан бери. Ғурурини енгиб келолмаяпти. Менга бақириш мана бундай бўлади.
Муносабатлари яхши бўлмаган пайтлари Юлдузга ҳам, "тўшагимиз алоҳида, акангиз кўчадан топиб олган биронта" деб айтган экан бир неча маротаба. Ўзига айтишга бет бўлмади, аммо Юлдуздан бир неча марта эр-хотинни, айниқса ёш пайти бунақа қилиб алоҳида ўрин қилиши яхши эмаслигини минг уриш қилса ҳам, тескари бўлиб ётса ҳам, ёстиқни иккита қилиш яхши эмаслигини тушунтиришга уринди. Юлдуз бошида бир икки гапирди. Аммо янгаси қовоқ уйиб чимирилиб олгач "аралашмайман" деб қўл силтади.
Хуллас кўп гап ўтди. Асли Майсара опа Абрамни шу ўр феълини билгани учун ўзи ёқтирган қизни олиб бермоқчи эди. Балки Амирани олиб берса, ўзим пиширган ош деб ўзини босармиди, ҳар нарсага бақиравермай... Аммо начора тақдир эмас экан. Энди эса Ломия билан ҳам ажрашмоқчи... Ишқилиб оҳири баҳайр бўлсин.
Майсара опа эрини гаплари таъсирида келинига қўнғироқ қилмади. Балки, ота уйида ўтириш қандайлигини билса келини ҳам озроқ тилини йиғар деб ўйлади. Чунки ҳамон ярашиб кетишларидан умидвор эди. Аммо қишлоқда кундан~кун "шўрлик Ломия" ва "золим Абрам" ҳақида янги тафсилотлар қудасини уйидан қанот қоқиб уча бошлагач, Майсара опани ҳам ҳафсаласи пир бўлди.

03.05.202515:42
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
126~қисм
Баъзан соянгиз ҳам ёқмай кетади.
АМИРА.
Йўлда кетгунимизча Абрам акани мазаси қочиб қолди. Акам энг яқин шифохонага ҳайдади. Улар кириб кетиб чиқавермаганига жуда ичим қизиди. Оҳири машинадан тушаман деб турганимда акам қайтиб чиқди.
-Бўлди амакисини ўғлини чақирди. Машинасини ҳам келтириб беради.
Бош силкиб қўйдим. Акам уйимиз томон йўл солди. Машина ўриндиғига суяниб уйқуга кета бошладим. Ичимда бир ажиб ҳаловат туйдим... Ҳаловат... Яқинларим қўлида эканимдан шу қадар бахтиёр ва ҳотиржам эдимки... Ҳали олдимда турган муаммоларни ўйлашни истамас эдим.
🌼🌼🌼
Кўчага чиқмай қўйдим. Мен ҳақимда одамлар нималар деяётган бўлса. Яна яқинларим гап-сўзларга нишон бўлганидан эзилиб кетардим. Улар мени Сирдарёга иши бўйича кетиб, ўша ерда шифохонага тушиб қолиб, хабар беролмабди деб гап-сўзни босишга уринишди. Аммо... Бир марта номи қора бўлган қиз ҳақида бунақа ишонарсиз гапга ким ишонарди.
- Энг тўғри йўл тўйни тезлаштириш,- ҳамма шуни истарди...
Аммо мен... Ёлғиз қолишни бу қишлоқдан нари кетиб, оз бўлса ҳам ўзимга келишни истардим. Афсуски, бунинг иложи йўқ. Мен оиламни ўйлашга мажбурман.
🌼🌼🌼
- Бошқа салонга борамиз,- деди Зикриё қўнғироқ қилиб, тўйни ҳам олдинга сурамиз.
- Айдани нима қилдингиз?
- Отасини чақириб йиғиштириб ол қизингни дедим. Отанг гап~сўз керак эмас, Худони ўзи асрабди демаганда, милицияга топшириб юборардим.
- Уйдагиларингизга нима дедингиз?
- Улар ҳаммасини билади. Аммо ғийбатчиларга ўша гап айтилган.
- Тўғри қиляпмизми?
-....
У жим. Ўйланяптими, жаҳли чиқяптими билмадим.
- Нега иккиланиб қолдинг?
- Билмадим... Очиғи ҳозир бирон жойларга ростдан қочиб кетишни истардим.

01.05.202509:00
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
УЧИНЧИ БЎЛИМ.
116~қисм.
АМИРА. 2017-йил. Август
Бахт билан бахтсизлик ёнма~ён юради.
Тўй 15 августга белгиланди. Келин кўйлак танлаш учун салонга бордик. Зикриёни синглиси анчагина гапдон экан. Эъзозани иши чиқиб қолиб у келолмади. Салондан энди чиқмоқчи эдик бир қиз қайнисинглимни исмини айтиб чақирди.
- Маҳина.
- Вой... Асссалому алайкум...- Маҳина негадир менга бир қараъ тутилди.
- Ваалайкум ассалом... Бу ердан келин кўйлак танлаяпсизларми?- деди чиройли қилиб макияж қилиб олган қиз, негадир менга ғалати қараб.
- Ҳааа. Майли биз бора қолайлик.
Маҳина мени қўлтиқлаб чиқиб кетди. Ҳайрон қолдим рости. Аммо Маҳина гапни бургач, жуда чуқур сўрамадим...
Уйда ҳам иш қизғин. Акамни тўйи кузни оҳирида. Унга ҳам, менга ҳам яхшигина пул сарфлашяпти. Онамни қувончини чеки йўқ.
Зикриё ҳам иши кўплигидан фақат кечқурун бир соатгина гаплашади. Уни қўпол феълига ҳам ўргандим. Баъзан айтадиган ўринсиз гапларидан ранжисам ҳам, ичимга ютаман.
Эъзоза узоқлашган мендан негадир. Билмай хафа қилиб қўйдимми деб ҳам ўйлайман. Чунки ўша куни нега эрга тегмаяпсан, қари қиз бўлиб қоласан десам, жим бўлиб қолди.
- Мен эрга тегишни истамайман,-деди.
- Нега ҳали биронтани севиб қоласан,- десам.
- Мени севгим ўлиб бўлган,- деди. Очиғи ундан бу гапни кутмагандим. Уни биронтани пинҳон севганини шу пайтгача сезмабман қойил...
Бугунги воқеани ҳам айтмоқчи бўлиб қўнғироқ қилгандим. Аммо у кўтармади.
🌼🌼🌼
Келин кўйлак танлагани борганимдан икки кун ўтиб, салонга чақиришди.
- Илтимос, ўзингиз бир келиб кетинг,- деди салон ходимаси,- кўйлак билан боғлиқ бир иш бўлди. Куёв тараф билмаси ҳал қилайлик илтимос. Мени айбим билан бўлди. Ишдан ҳайдаб юборишади. Ўзи зўрға кирганман...
Қизни кўзёшидан нима дейишимни ҳам билмай қолдим. Наҳотки шунчалик жиддий муаммо.
- Майли,- дедим унга раҳмим келиб,- ҳозир борайми?
- Ҳа. Шу номерга қўнғироқ қилинг, салонга киришингиздан аввал. Ҳўпми? Ўзим чиқиб аввал вазиятни тушунтираман.

28.04.202511:46
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
102~қисм
Сизни ёрдамингиз керак бўлмаган жойда қилган ҳаракатингиз зарарига ишлаши мумкин.
Юракларим сиқилиб кетади. Менга гапирмайди. Хонасига кирса лекин акангни эговлайди.
- Йўғей.
- Ҳа, ўзи айтиб беради яна. Аканг ғинг демайди бечора. Ичига ютиб юраверади.
- Бечора.
- Бу келин, ўзига алоқаси йўқ ишларга аралашишни яхши кўраркан. Бизни уйда аёллар эркаклар ишига аралашмаслигини тушунтира олмадим.
- Онасини уйида шундай бўлган бўлса керакда.
- Ҳа, ҳамма гап шунда. Вақтида онаси ҳам шунақа бўлган. Раҳматли қайнонаси бир жойда айтган экан, "Миясига келган фикрдан уриб ўлдирсангиз ҳам қайтмайди" деб. Бу ҳам шу. Абрам мени ҳам аралаштирмайдиган ишларга бурнини тиқади. Ўша куни потолок қоқишга тоғамларни гаплашиб келдим дейди.
- Оббо. Акамни жони чиқдими?
- Ҳа~да, аканг қачондан бери Шавкат устага айтиб, қандай қилишни ипидан~игнасигача режа қилиб қўйганди. Сўкиб ташлабди. Нима десин? Эркакларни ишига бурнингни тиқма деб чарчадим...
Қўлларим қалтираб ошхонага қайтдим. Нега бунча ношукур булар. Елиб-югуриб хизматини қилсам, қовоғим билан нима иши бор. Ҳали қайнсинглимга бир оғиз бирон нарса гапирмаган бўлсам. Доим келса ширин ~шакар овқатларни қилиб берсам... Айбим нима? Мен нима қилсам шу рўзғор учун қиламан. Тоғамни ҳам ёрдам бўлсин деб гаплашгандим... Лекин эримни қанча маломатига қолдим.
- Нега ўзингдан~ўзинг гаплашиб келасан?! Бир ойдан бери айтиб юрибман~ку Шавкат акани кутиб юрибман деб. Калланг жойидами, товуқмия?! Нега ҳамма нарсага бурнингни тиқасан?!
Мен бир ой кутмайлик, ҳам арзонроқ қилиб беради тоғам деб айтгандим ўшанда ҳам... Ошни ўрнига шовлага олов қўйиб хонамга кириб кетдим.
🌼🌼🌼
Бугун Абрам ака ишдан қайтди. Муддатидан уч кун олдин.
- Тинчликми?- деб сўради қайнонам.
- Ҳа, шу буйрагим озроқ оғрияпти. Эрта шифокорга бориб келаман,- Абрам акани ҳорғин юзи тиришиб турарди. Умуман олганда, қачон кулиб қараган ўзи менга.

28.04.202516:53
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
104~қисм
Уриниб кўринг. Ҳеч бўлмаса фойда бермаслигини билиб оласиз.
Нима керак эканини тушинтириб айтмайсиз? Маслаҳатлашмайсиз? Борлигим ҳам, йўқлигим ҳам бир тийин. Бир оғиз ширин сўз айтинг, жонимни тўшайман пойингизга. Йўқ сиз фақат дўқ урасиз! Ўзим курашяпман фақат шу оилада ўрин олиш учун. Қорнингиз тўқ, устингиз бут. Баъзи хотинларга ўхшаб ойда бир кийим олиб бер, тилла олиб бер демасам. Ўзи нима истайсиз мендан?!- деб ҳайқираётган юрагимни овозини бўғдим.
Абрам ака ҳам ҳийла юмшаган. Ҳатто телефонда ҳам гаплашдик. Уйга келганида, шифокор таъйинлаган ҳамма нарсани ўзим назорат қилдим. Яхши гаплашиб юрган ҳам эдик, аммо...
Ўша куни ойим касал кўрди қилиб келди. Бир тоғора ош. Майда~чуйда... Аммо Абрам ака бир қошиқ ҳам емади. Қараб туриб, ҳўрлигим келди. Онам бечора ҳам сезди. Кўнгли оғриб, аста ўрнидан турди. Қайнонам ҳам, қолинг деб бир оғиз айтмади. Энг алам қилгани эса, онам кетгач, кайнотам айнан қайнотам! Қайнонам бўлса ҳам бунча алам қилмасди, ошни олиб бориб итга ташлади. Қолган нарсаларни қайнонам қаерга йўқотса йўқотиб келди.
Ичимдан қанча хафа бўлмай, бу гал гапирмадим. Аммо бундай қилаверишса, яна қачонгача оғзимни юмаман билмадим.
🌼🌼🌼
Абрам ака ойижонни қаттиқ талаби билан, қўшимча таътил олди.
- Ҳаво иссиқ, терлаб сувичасан. Баттар бўлади.
Мен ҳам шу фикрга қўшилдим. Иш бир гап бўлар. Муҳими бошимизда омон турсин. Баҳонада кўпроқ уйда бўлади. Муносабатларимиз ҳам яхшиланар деб умид қилдим. Аммо, Абрам ака ошна~оғайнисидан бўшай демасди. Ҳали у келади, ҳали бу. Қизим билан айлантириб келинг деганимга ҳам қанча бўлди. Майли деганди. Жим. Оҳири ўзим гап бошладим.
- Айлантириб келаман дегандингиз.
- Сабр қил.
- Нега?
- Пул йўқ.
- Қандай пул йўқ. Ойлигингизни олдингиз~ку.
- Қарзим бор эди. Кўп гапирма!
Бўлди. Яна бир оғиз гапирсам жанжал. Дилимдаги гапимни яна ичимга ютдим. Сабр косам тўлиб борарди.

अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।