... ОНАМ...
Энг гўзал дунёда бу менинг онам,
Меҳрибон падарим жуфти, ҳалоли.
Мен учун бенуқсон яралган ҳилкат,
Қадрини билмасам тутар уволи.
Рассом қўлидаги қоғоздан сўранг,
Осонми онани сийратин чизиш.
Шоир қўлидаги қаламдан сўранг,
Осонми онани қалбини ёзиш.
Мен тариф бераман онамга шундай,
Улуғлаб яшайди бутун бир олам.
Сўзларим ёлғони бор бўлса айтинг,
Қай инсон айтади ёмон деб онам?
Ғамгин бу кўнглимни оғриши одат,
Жон фидо ёрим ҳам таскин беролмас.
Онамни қалбидан топаман паноҳ
Бутун бир олам ҳам сиғдира олмас.
Ўткинчи дунёни йўқлари, йўқлаб,
Бўғизимдан олганда сезгувчи онам,
Бир ховуч дуоси дунёларга тенг,
Дуогўй давлатим, хазинам онам!
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️