Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
AOKA - Rasmiy kanali avatar

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
सत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिDec 04, 2018
TGlist में जोड़ा गया
Aug 20, 2024

समूह "AOKA - Rasmiy kanali" में नवीनतम पोस्ट

📢 28 апрель, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида кўриб чиқилган лойиҳалар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мелиқулов Муҳиддин, Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📔 Китобхонлик дунё миқёсида: Абу Дабида 34-халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси давом этмоқда

Дунёнинг 96 мамлакатидан 1 400 дан ортиқ нашриёт, китоб савдо ташкилоти ва адабиёт соҳаси вакиллари, шоир ва носирларни жамлаган нуфузли китоб ярмаркаси жорий йил 25 апрелдан буён бестселлер асарларни китобсеварларга тақдим этмоқда.

Халқаро кўргазмада АОКА бўлим бошлиғи Авазхон Валихонов раҳбарлигида ўзбекистонлик етакчи нашриётлар раҳбарлари, жумладан, “Ўзбекистон”, “Ёш куч”, “Замин-нашр”, “Ҳилол-нашр”, “Янги аср авлоди”, “Ёшлар матбуоти”, “Best book”, “Ёшлар матбуоти” нашриётлари, “Ўздавкитовсавдотаъминот” ташкилоти, шунингдек, болалар ёзувчиси Мадина Мўминова иштирок этмоқда.

Анъанавий тус олган мазкур 34-китоб-кўргазма ярмаркасида жаҳон адабиётлари қаторида ўзбек адабиёти намуналари, турли тилларга таржима қилинган асарлар, замонавий ва анъанавий нашрлар намойиш этилмоқда.

Қайд этиш мумкинки, мамлакатимиз кўргазма стенди хорижий иштирокчилар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бугун ярмарка доирасида Ўзбекистон вакиллари хорижий нашриётлар ва адабий ташкилотлар, жумладан, БААнинг нашриётлари, китоб муаллифлари ва адабий агентликлари билан қатор учрашувлар ўтказди. Ўзаро мулоқотларда тажриба алмашиш, ўзбек адабиётини хорижий тилларга ва чет эл адабиётини ўзбек тилига таржима қилиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда ижодий учрашувлар, муаллифлар билан бевосита музокаралар ўтказилди.

Маълумот учун: халқаро китоб кўргазма-ярмарка 2025 йилнинг 5 май кунига қадар ADNEC кўргазмалар марказида давом этади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
“Dream Park” – зиё сари етакловчи хиёбон

V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Республика бўйлаб давом этган китоб-кўргазма ярмаркалари бугун кечга қадар давом этади.

Келинг! Фарзандингиз келажаги учун билим манбаи бўладиган асарларни биргаликда танланг!


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Паркент ижод уйида ноширлар ва адиблар, мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган самимий давра суҳбати ва семинар, В2В учрашувлар болалар адабиётлари, китобхонликни ривожлантиришда аниқ мақсад ва режалар тузиш, келишувларга эришиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 21–27 апрель кунлари юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Тошкент шаҳридаги “Dream Park” истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо ярмаркалари ўтказилмоқда.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари

✔️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

✔️ Бу "Очиқлик индекси"нинг биринчи индикатори ҳисобланади. Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди.

✔️ 2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди

➡️ Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ахборот хизмати фаолиятини яхшилаш мезонлари: мобилография, пресс-пул ва медиа маълумотлар билан ишлаш

🔵ОКМК Маданият уйида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизим ташкилотлари Ахборот хизмати масъуллари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

🔵Семинарда АОКА Ахборот хизмати бўлими мутахассислари Дилноза Қурбонова ва Мурод Файзиев матбуот котиблари фаолиятида муҳим аҳамиятга эга масалалар юзасидан тақдимот қилишди.

🔵Жумладан, Дилноза Қурбонова журналистлар ва блогерларни жалб қилган ҳолда матбуот пуллини шакллантириш ва улар билан ишлаш, коммуникация воситаларини тўғри, оқилона қўллаш, инқирозли вазиятларда пулл хизматини тезкор йўлга қўйиш бўйича маъруза қилди.

🔵Мурод Файзиев фотоаппаратлар турлари, улардан медиа контент яратишда самарали фойдаланиш, сифатли фото-, видеомаҳсулот қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди.

🔵Шунингдек, ОКМК Ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева пресс-релиз тайёрлаш, пресс-кит борасида тушунтириш берди.

🔵Семинарда ташкилотлар фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотларни ва эришилаётган ютуқларни ўқувчиларга етказишда ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

🔵Шундан сўнг, матбуот котиблари комбинатнинг шонли музейи, Қалмоққир конида бўлишди ҳамда кондаги технологик ишлаб чиқариш жараёни ва 3-Мис бойитиш фабрикаси фаолияти билан танишди.

🔵Ахборот хизматлари масъуллари бундай семинар-тренингларни мунтазам ташкиллаштириш ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 25 апрель, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Зилола Рўзиева, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Мамлакатимизда ўрмонлар ҳудудини кенгайтириш, чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Исматулла Дўстмуродов, Ўрмон хўжалиги агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан жорий йил 1-чоракда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Эркин Амонов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚠️ Интернет эркин, лекин хавфсиз бўлиши керак!

⚫️Интернетда ноқонуний фаолиятлар кўпайиб бораётганлигининг туб сабаблари

⚫️Ноқонуний контентларнинг жамият тараққиётидаги хавфли жиҳатлари

⚫️Аниқ ноқонуний контент турлари белгиланганми?

⚫️Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш бўйича халқаро тажрибалар
〰️〰️〰️〰️〰️

🔝АОКА бўлим бошлиқлари Маъмуржон Парпиев ҳамда Иброҳим Саидов бугуннинг долзарб масаласи – Интернетда ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш зарурати, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 24 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Ўзтрансгаз”АЖда комплаенс-назорат йўналишида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жаҳонгир Холмирзаев, “Ўзтрансгаз”АЖ Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Маҳалладаги 30 ёшдан юқори бўлган аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Спорт вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2024 йил ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 23 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Жорий йилнинг май-июль ойларида ўтказиладиган Фуқаролар йиғини раиси сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жобир Асқаров, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари саноат корхоналарида энергия аудит таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💼 Ҳудудларда “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш тадбирларидан лавҳалар

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Дезинформацияга қарши курашда АОКА ва Meta ҳамкорлиги кенгайтирилади

Бугун АОКАда Мета компаниясининг Марказий Осиё, Монголия, Шри-Ланка ва Малдив ороллари бўйича давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Сенура Абейвардена билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги платформаларида амалга оширилаётган модерация жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, сунъий интеллект воситалари ёрдамида платформалар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда иш унумини ошириш, вақт тежаш ва сифат-мазмунни сақлаб қолиш каби масалалар бўйича компания томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтириш берилди.

Ўзбекистонда давлат органлари ва идоралари Ахборот хизматлари ходимларини малакасини ошириш борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Meta вакиллари АОКА ва Агентлик қўллаб-қувватлаши орқали Ўзбекистонда ахборот хавфсизлигини кучайтириш, дезинформацияга қарши курашишда ҳамкорликка доим тайёрлигини билдирди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 22 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жорий йилда режалаштирилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Маматов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ҳисоб палатаси томонидан 2025 йил I чоракда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Сардор Усманов, Ҳисоб палатаси масъул ходими
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📚2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган 50 номда янги асарлар яратилади – Асаджон Ходжаев

Бугун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда турли давлат идоралари раҳбарлари, адиблар, ахборот-кутубхона мутахассислари, жамоатчилик фаоллари, китобхонлар иштирок этди.

Ҳафталикни очилиш маросимида сўзга чиққан АОКА директори Асаджон Ходжаев сўнгги йилларда мамлакатимизда ноширлик-матбаа фаолияти, ахборот-кутубхона хизматларини янада яхшилаш, китоб тарғиботини кенгайтириш, мутолаа маданиятини ошириш, таржима йўналишини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, соҳанинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилди; Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган матбаа ускуналари ва қоғоз хомашёси божхона божидан, шунингдек, нашриёт ва матбаа корхоналари эса фойда солиғидан озод этилди.

Китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш борасида 60 дан ортиқ вилоят, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона марказларида капитал-қурилиш ишлари амалга оширилиб, замонавий хизмат кўрсатиш талаблари асосида китобхонларга фойдаланиш учун топширилди. Жумладан, 18 та ахборот-кутубхона маркази янгидан қурилди
, деди А.Ходжаев.

📔 Қайд этилишича, 2020-2024 йилларда нашриётлар сони 3,5 баробарга ошиб, бугунги кунда салкам 600 тани ташкил этмоқда. Улар томонидан ҳар йили ўртача 11,6 минг номдаги, ўтган беш йилда эса жами 197,9 млн. нусхада адабиётлар чоп этилди.

Ҳафталикнинг очилиши маросимида “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва Ижод мактабларига, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизматига таркибидаги Темурбеклар мактаби ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейларга тақдим қилинди.

2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган яна 50 номда янги асарлар яратилади. Бундан ташқари бевосита Агентлик ташаббуси билан “Буюклар болалиги” номли ижтимоий буюртмалар лойиҳаси таъсис этилиб, унда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар,мутафаккир ва адиблар, шоирларнинг болалиги ҳамда уларнинг шахс сифатидаги фазилатларини очиб берувчи янги бадиий асарларга буюртма берилди. Шу кунга қадар мазкур лойиҳа асосида 15 дан ортиқ асарлар яратилди, деди АОКА директори А. Ходжаев.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар Китобхонлик ҳафталиги каби миллатга чин маънода маънавий озуқа берувчи тадбирлар кўламини кенгайтириш нафақат билим, тажриба, кўникма бериши, балки мамлакатнинг ёрқин келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўла олишини таъкидлашди.

Маълумот учун: Ҳафталик доирасида республика бўйича 1000 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари ўтказилади.

Бундан ташқари, 25-26 апрель кунлари Ёзувчилар уюшмасининг “Паркент ижод уйи”да ташкил этиладиган ноширлар ва муаллифлар учрашувида болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Шахсга доир маълумотларни очиқлаш мумкинми?

Ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформаларда шахсий хавфсизлик қандай ҳимояланади?

Давлат шахсга доир маълумотларни қандай муҳофазалайди?

Шахсий маълумотлар сирасига нималар киради?

❓Шахсий маълумотлар ҳимоясида амалдаги қонунчилик Интернет фойдаланувчиларини "қониқтирадими"?


📺 Ўзбекистон 24 телеканалида АОКА бўлим бошлиқлари Улуғбек Курбанбаев ҳамда Шамсинур Ахтамов шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласида ҳуқуқий тушунчалар беришди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

रिकॉर्ड

20.08.202423:59
13.2Kसदस्य
07.03.202511:53
700उद्धरण सूचकांक
19.04.202505:05
21.8Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
19.04.202505:05
40Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
27.04.202507:47
10.05%ER
19.04.202523:59
169.65%ERR

विकास

सदस्य
उद्धरण सूचकांक
एक पोस्ट का औसत दृश्य
एक विज्ञापन पोस्ट का औसत दृश्य
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

AOKA - Rasmiy kanali के लोकप्रिय पोस्ट

25.04.202514:29
🔊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари

✔️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

✔️ Бу "Очиқлик индекси"нинг биринчи индикатори ҳисобланади. Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди.

✔️ 2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди

➡️ Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
25.04.202503:22
Ахборот хизмати фаолиятини яхшилаш мезонлари: мобилография, пресс-пул ва медиа маълумотлар билан ишлаш

🔵ОКМК Маданият уйида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизим ташкилотлари Ахборот хизмати масъуллари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

🔵Семинарда АОКА Ахборот хизмати бўлими мутахассислари Дилноза Қурбонова ва Мурод Файзиев матбуот котиблари фаолиятида муҳим аҳамиятга эга масалалар юзасидан тақдимот қилишди.

🔵Жумладан, Дилноза Қурбонова журналистлар ва блогерларни жалб қилган ҳолда матбуот пуллини шакллантириш ва улар билан ишлаш, коммуникация воситаларини тўғри, оқилона қўллаш, инқирозли вазиятларда пулл хизматини тезкор йўлга қўйиш бўйича маъруза қилди.

🔵Мурод Файзиев фотоаппаратлар турлари, улардан медиа контент яратишда самарали фойдаланиш, сифатли фото-, видеомаҳсулот қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди.

🔵Шунингдек, ОКМК Ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева пресс-релиз тайёрлаш, пресс-кит борасида тушунтириш берди.

🔵Семинарда ташкилотлар фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотларни ва эришилаётган ютуқларни ўқувчиларга етказишда ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

🔵Шундан сўнг, матбуот котиблари комбинатнинг шонли музейи, Қалмоққир конида бўлишди ҳамда кондаги технологик ишлаб чиқариш жараёни ва 3-Мис бойитиш фабрикаси фаолияти билан танишди.

🔵Ахборот хизматлари масъуллари бундай семинар-тренингларни мунтазам ташкиллаштириш ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
09.04.202510:46
🖋 Ф.Шлоссер, немис олими

"Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, узоқ Шарқда қонуншунос бўлиш билан бирга ўзида, Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалади"

〰️〰️〰️〰️

🖋 М.Вебер, тарихшунос олим

"Темур ўз душманларига нисбатан жуда бераҳм эди, лекин саркардалик, давлатни бошқариш ва қонунчилик соҳасида буюк талантга эга эди"


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202515:16
Матбуот тадбирларида фактларни тақдим этиш ва ахборот хизматида сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш

Бугун Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари Ахборот хизматлари раҳбарлари учун АОКА бўлим бошлиғи Нурали Орипов ҳамда Ахборот хизмати бўлими етакчи мутахассиси Мурод Файзиев иштирокида ўқув-тренинги ўтказилди.

Ўқув-тренингда Ахборот хизматлари фаолиятида долзарб масалалардан бири – инқирозли вазиятларда самарали коммуникацияни қўлга қўйиш мавзуси юзасидан амалий-кўргазмали тушунтиришлар берилди.

Хусусан, инқирозли вазиятларда холис маълумот бериш баробарида очиқланиши лозим бўлган далилларни тақдим этиш мезонлари, журналистлар ва жамоатчилик саволларига тезкор муносабат билдириш, мутасадди идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда воқеликка аниқлик киритиш, раддия бериш ҳуқуқи ва бошқа муҳим жиҳатлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Ахборот хизматлари ишини енгиллатадиган сунъий интеллект имкониятларидан оқилона ва тўғри фойдаланиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Матн, фото ва видео контент билан ишлашда сунъий интеллектнинг "салоҳияти" кўрсатиб берилди.

📌
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча давлат органлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар Ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва яхшилаш борасида амалий кўмак бериш, матбуот котиблари малакасини ошириш ишларини давом эттиради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202507:22
II Марказий Осиё медиа форуми: ахборот соҳасида қандай янги ташаббуслар илгари сурилмоқда?

Жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари Остона шаҳрида (Қозоғистон) Марказий Осиё давлатларининг ахборот етакчилари иштирокида "Глобал ўзгаришлар даврида Марказий Осиё: Медиа стратегик ривожланиш воситаси сифатида" мавзусида II Марказий Осиё медиа форуми бўлиб ўтмоқда.

Медиа форумнинг биринчи иш куни Марказий Осиё давлатлари ахборот соҳаси етакчиларининг ишчи учрашуви билан бошланди. Учрашувда ҳар бир мамлакатда ахборот сиёсатини такомиллаштириш ҳамда ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар тақдим этилди.

Жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз нутқида рақамли медиа тараққиёти фонида Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги ва ахборот алмашинувини мустаҳкамлаш зарурати ҳақида таъкидлаб ўтди:

Замонавий дунёда рақамли технологияларнинг ривожланиши оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик фикри ва онгини шакллантиришдаги таъсирининг мисли кўрилмаган даражада ошишига олиб келди. Бу, айниқса, аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этадиган Марказий Осиё мамлакатларига тааллуқлидир. Агар биз ёшлар билан тизимли иш олиб бормасак, уларга ўз мақсадимиз ва холис маълумотларимизни етказмасак, буни биз учун бошқалар қилади.


АОКА директори Асаджон Ходжаев рақамли муҳитни тартибга солишда онлайн платформалар мониторинги ва қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишнинг аҳамияти борасида тўхталиб, Ўзбекистон қўшни Қозоғистонда қабул қилинган "Онлайн платформалар ва онлайн реклама тўғрисида"ги қонун ва ушбу йўналишдаги тажрибаларни пухта ўрганаётганлигини қайд этди.

Ушбу қонун Қозоғистондаги онлайн платформалар, жумладан, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва фойдаланувчилар аккаунт очиши ҳамда контент жойлаштириши мумкин бўлган бошқа интернет-ресурслар фаолиятини тартибга солади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солиш бўйича Қозоғистоннинг тажрибаси ўрганилмоқда. Бу Интернетда хавфсиз муҳитни яратиш, мамлакатимиз фойдаланувчиларининг онлайн макондаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг ажралмас қисмидир, деди Асаджон Ходжаев сўзи давомида.


Ишчи учрашувда Марказий Осиё давлатларининг ахборот соҳасида истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди. АОКА директори Асаджон Ходжаев бу борада қирғиз, тожик ва туркман мамлакатлари билан "Йўл харитаси" ҳамда "Мулоқот режалари"ни ишлаб чиқиш; минтақада институционал ва ҳуқуқий-норматив базани мустаҳкамлаш, ахборот вазирларининг доимий учрашувлари механизмларини йўлга қўйиш; давлатлараро мунтазам теле- ва радио репортажлар, шунингдек, маҳаллий каналларни узатишни; матбуот котибларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака оширишини ташкил этиш ташаббусларини илгари сурди.

Биз Марказий Осиё мамлакатлари қардош халқларни жипслаштиришга қаратилган бундай лойиҳалар устида биргаликда ишлашни давом эттиришлари зарурлигига қатъий ишонамиз.

Энг муҳими, ҳали ишга солинмаган ҳамкорлик салоҳиятимиз жуда катта, деди Асаджон Ходжаев.


Ишчи йиғилишдан сўнг Медиа форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Форум панел-сессияларда ўз ишини давом эттирмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
14.04.202513:31
💬 "AL Jazeera Media" билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун АОКАда "AL Jazeera Media" бош директори Мустафа Суваг бошчилигидаги ижодий жамоа ҳамда Агентлик директори Асаджон Ходжаев ва мутасадди ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, мамлакатимизнинг бой маданий, тарихий, туристик, этнографик ҳамда олиб борилаётган исхотлотларни акс эттирувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатишда биргаликда ҳамкорлик қилишга тайёрликларини маълум қилишди.

Шунингдек, "AL Jazeera Media Institute" негизида ўзбекистонлик журналистларнинг малакасини ошириш, ўқув курсларида ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз ўрнида, Агентлик раҳбари мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги таъминланиши, ахборот соҳасида, шу жумладан, ОАВ ва медиа вакилларининг малакасини ошириш, турли ҳамкорликлар доирасида уларнинг тажриба алмашишларини ташкил этиш борасидаги ишлар борасида сўзлади.

Учрашув самарали ва конструктив бўлиб ўтди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
02.04.202517:07
📚 2 апрель – Халқаро болалар китоби куни

Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгаши (International Board on Books for Young People — IBBY) ташаббуси билан 1967 йилдан буён ҳар йили 2 апрелда Ҳанс Кристиан Андерсеннинг туғилган кунида болаларда китоб ўқишга меҳр уйғотиш ва эътиборни жалб қилиш мақсадида Халқаро болалар китоби куни нишонланади.

Италиянинг Болонья шаҳрида бўлиб ўтаётган "Bologna Children’с Book Fair" 62-болалар китоблари ярмаркаси доирасида Халқаро болалар китоби куни кенг нишонланди.

✅ IBBY'нинг олий мақсади:

🔘болалар китоблари орқали халқаро ўзаро тушунишга кўмаклашиш;

🔘бутун дунёдаги болаларга юқори адабий ва бадиий стандартларга эга бўлган китоблардан фойдаланиш имкониятини бериш;

🔘сифатли болалар китобларини нашр этиш ва тарқатишни рағбатлантириш;

🔘болалар ҳамда болалар адабиёти соҳасини қўллаб-қувватлаш;

🔘болалар адабиёти соҳасидаги тадқиқотлар ва илмий ишларни рағбатлантириш;

🔘БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

🛎
Маълумот учун: 2022 йилда Ўзбекистонда IBBY миллий бўлими ташкил этилган. 2024 йилда Ўзбекистон Миллий секцияси томонидан биринчи марта ўзбек болалар ёзувчиси Раим Фарҳодий Ҳанс Кристиан Андерсен мукофотига номзод қилиб кўрсатилгани ўзбек болалар адабиётини дунёга танитишда катта воқеа бўлди. 2026 йилги Ҳанс Кристиан Андерсен мукофотига ўзбек ёзувчиси Муҳаббат Йўлдошева номзоди илгари сурилмоқда.

Ханс Кристиан Андерсен номидаги мукофотдан ташқари, IBBY’даги Ўзбекистон Миллий секцияси томонидан ўзбек болалар адабиёти ва мамлакат болалар ёзувчиларини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар мувофиқлаштирилмоқда.

BCBF кўргазмаси доирасидаги 60 дан ортиқ тадбирлар китоб ва мутолаани тарғиб қилиш, ранг-баранг болалар китоблари орқали китобга бўлган муҳаббатни тарғиб қилиш, болалар ёзувчилари ва китобхонликни бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишга қаратилган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🧠 ChatGPT янгиланди: энди нейрон тизими барча чатлардаги ёзишмаларингизни эслаб қолади

🔝 ChatGPT сизнинг шахсий ёрдамчингизга айланади:

✅Сиз ҳақингиздаги барча маълумотларни: қизиқишлар, қўрқувлар, дидлар, саволлар ва ҳатто мулоқот услубингизни эслаб қолади;

✅Ботдан нима учун фойдаланаётганингизни ҳисобга олади: кундалик жавоблар, ўқиш, код, матнлар билан ишлаш;

✅ Жавоблар шахсий ошпаздан тортиб психотерапевтгача максимал даражада шахсийлаштирилади.

📌 Нейрон сизни бир умр биладиган ва ҳар қандай саволингизга жавоб беришга тайёр бўлган эски дўстингиз каби сиз билан суҳбатлашади.

Бу ўтган йили ChatGPT’га қўшилган "Хотира" функциясига асосланган бўлиб, у сўровлар, эслатмалар ва созламалар каби чекланган маълумотларни сақлаш ва улардан келажакдаги жавоблар учун фойдаланиш имконини берган.

Узоқ муддатли хотира янгиланиши билан ChatGPT энди маълумотларни икки усулда - фойдаланувчилар қўлда эслашни сўраган "сақланган хотиралар" ва "ChatGPT келажакни яхшилаш учун ўтмишдаги чатлардан тўплайдиган инсайтлар" бўлган "маълумот чатлари тарихи" ёрдамида эслайди, деб хабар беради OpenAI.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
21.04.202513:10
📚2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган 50 номда янги асарлар яратилади – Асаджон Ходжаев

Бугун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда турли давлат идоралари раҳбарлари, адиблар, ахборот-кутубхона мутахассислари, жамоатчилик фаоллари, китобхонлар иштирок этди.

Ҳафталикни очилиш маросимида сўзга чиққан АОКА директори Асаджон Ходжаев сўнгги йилларда мамлакатимизда ноширлик-матбаа фаолияти, ахборот-кутубхона хизматларини янада яхшилаш, китоб тарғиботини кенгайтириш, мутолаа маданиятини ошириш, таржима йўналишини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, соҳанинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилди; Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган матбаа ускуналари ва қоғоз хомашёси божхона божидан, шунингдек, нашриёт ва матбаа корхоналари эса фойда солиғидан озод этилди.

Китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш борасида 60 дан ортиқ вилоят, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона марказларида капитал-қурилиш ишлари амалга оширилиб, замонавий хизмат кўрсатиш талаблари асосида китобхонларга фойдаланиш учун топширилди. Жумладан, 18 та ахборот-кутубхона маркази янгидан қурилди
, деди А.Ходжаев.

📔 Қайд этилишича, 2020-2024 йилларда нашриётлар сони 3,5 баробарга ошиб, бугунги кунда салкам 600 тани ташкил этмоқда. Улар томонидан ҳар йили ўртача 11,6 минг номдаги, ўтган беш йилда эса жами 197,9 млн. нусхада адабиётлар чоп этилди.

Ҳафталикнинг очилиши маросимида “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва Ижод мактабларига, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизматига таркибидаги Темурбеклар мактаби ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейларга тақдим қилинди.

2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган яна 50 номда янги асарлар яратилади. Бундан ташқари бевосита Агентлик ташаббуси билан “Буюклар болалиги” номли ижтимоий буюртмалар лойиҳаси таъсис этилиб, унда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар,мутафаккир ва адиблар, шоирларнинг болалиги ҳамда уларнинг шахс сифатидаги фазилатларини очиб берувчи янги бадиий асарларга буюртма берилди. Шу кунга қадар мазкур лойиҳа асосида 15 дан ортиқ асарлар яратилди, деди АОКА директори А. Ходжаев.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар Китобхонлик ҳафталиги каби миллатга чин маънода маънавий озуқа берувчи тадбирлар кўламини кенгайтириш нафақат билим, тажриба, кўникма бериши, балки мамлакатнинг ёрқин келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўла олишини таъкидлашди.

Маълумот учун: Ҳафталик доирасида республика бўйича 1000 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари ўтказилади.

Бундан ташқари, 25-26 апрель кунлари Ёзувчилар уюшмасининг “Паркент ижод уйи”да ташкил этиладиган ноширлар ва муаллифлар учрашувида болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202513:53
✅ Айни дамда II Марказий Осиё медиа форуми доирасида Остонада бўлиб турган АОКА директори Асаджон Ходжаев Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева билан икки томонлама учрашув ўтказди.

✅ Учрашувда томонлар Марказий Осиё минтақасида ягона ахборот платформасини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини таъкидлашди.

✅ Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат раҳбарларининг ташрифлари давомидаги келишувларда белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

✅ Учрашувда томонлар ахборот соҳасида ҳамкорлик ва амалий ўзаро мулоқотни кенгайтириш мақсадида ОАВ ва медиадаги барча йўналиш ва тармоқларда шерикликда ишлашни акс эттирувчи "Истаклар тўғрисида"ги Баённомани имзолашди.

📌 Келажакда ушбу баённома, қозоқ-ўзбек теле-, радиоэшиттиришларини узатиш, ОАВ вакилларининг тажриба алмашиши, икки давлат маданияти, тарихи, миллийлигини кенг тарғиб қилиш, дезинформацияларга қарши курашишда самарали механизм бўлиб хизмат қилади.


✅АОКА директори Асаджон Ходжаев Форум доирасида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг ижрочи директори Ахмед Исмайлов билан ҳам учрашув ўтказди.

✅ Учрашувда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Медиа форумга тайёргарлик масалалари юзасидан ўзаро фикр-таклифлар алмашилди.

📌 Остонада бўлиб ўтаётган Медиа форум эртага ўз ишини якунлайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
18.04.202505:56
Рақамли таълим тизимининг самарадорлиги: бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Таълим муҳитининг трансформацияси: замонавий ўқитишда рақамли технологияларнинг ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда ушбу савол юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, бўлим бошлиғи Тоҳир Умаров, шунингдек, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Туркия ва бошқа мамлакатлардан таниқли олимлар, рақамли таълим технологиялари мутахассислари, шунингдек, ҳудудларидан педагоглар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда замонавий ўқитиш жараёнида рақамли технологияларни жорий этиш ва уларни самарали қўллаш орқали таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Анжуманда, шунингдек, халқаро тажрибаларни ўрганиш, рақамли ўқув муҳитини ривожлантириш ҳамда педагогик ёндашувларни трансформация қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов рақамли таълимни ривожлантиришда медиасаводхонликнинг аҳамияти ҳақида тўхталди:

"Бугунги кунда ёшлар, хусусан, ўқувчиларнинг медиа таълим олиши муҳим аҳамиятга эга. Бунда таълим тизимлари медиасаводхонлик лойиҳалари, дастурлари бўйича ҳамкорлик доираларини кенгайтиришлари лозим. Ҳозир ўқувчиларнинг деярли барчасида мобил қурилма мавжуд ва уларнинг ҳаммаси Интернет тармоғидан ва ижтимоий платформалардан фойдаланади. Ўқитувчилар керакли ахборотдан фойдаланиш, хабарлар билан ишлашда танқидий фикрлашни шакллантириш учун медиа саводхонликларини мунтазам равишда ошириб боришлари керак. Рақамли таълимда сунъий интеллектнинг имкониятларини оқилона ва тўғри қўллаш бўйича малака ва кўникмага эга бўлишлари ҳамда бу тажрибаларни ўқувчиларга ҳам ўргатишлари зарур", деди Д.Саиджонов.

Конференцияда ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, каби халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан замонавий технологиялар асосидаги ёндашувлар, муваффақиятли лойиҳа тажрибалари ва глобал таълим тенденциялари ҳақида маърузалар тингланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган стартап лойиҳалар ва роботехникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, АОКА ва Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ўртасида Англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унга кўра мактаб ўқувчиларининг ахборот соҳасига бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ҳамкорликда "Media-klub" фаолиятини ташкил этиш белгиланган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📔 “Ўзбекистон – китобхонлар юрти”

📖 Ана шундай шиор остида бугун, 21 апрелдан эътиборан V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.

Ҳафталик дастуридан кўплаб маърифий-маданий тадбирлар ўрин олган. Ҳафталикнинг фаол иштирокчисига айланинг. Келинг, биргаликда мутолаа қиламиз!

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик 27 апрелга қадар давом этади.


➡️ “Китобхонлик ҳафталиги” дастури билан қуйидаги ҳаволада танишинг: https://teletype.in/@aoka/06_HSwLz5Pw

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
17.04.202507:48
⚫️
Қўрқсанг - ёзма
Ёзсанг - қўрқма

⚫️Журналист ёзганида икки томонни ҳисобга олиши керак, журналист хулоса қилмайди, ўқиган, кўрган одам хулоса ясайди...

⚫️Журналистика бу масъулият. Агар касб сифатида оиласини боқиш учун танласа, ўзига бошқа иш танласин...

Самарқандлик фахрий журналист, қатор мукофотлар совриндори Тошпўлат Раҳматуллаев кўп йиллик журналистик тажрибасини "Маҳорат мактаби" лойиҳасида ўртоқлашди.

👉Суҳбатни батафсил қуйидаги ҳаволада томоша қилинг: https://youtu.be/4I0aH-D8MIQ
〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
01.04.202516:32
📖 Bologna Children’с Book Fair – болалар адиблари ва китобхонларни бирлаштирган йирик майдон

🇮🇹Жорий йил 30 мартдан 3 апрелга қадар Италиянинг Болонья шаҳрида дунёнинг 95 мамлакатидан 1500 дан ортиқ экспонентни бирлаштирган 62-Болалар китоблари ярмаркаси - BCBF бўлиб ўтмоқда.

Ярмаркада илк бор Албания, Озарбайжон, Эквадор, Грузия, Гватемала, Исландия, Мадагаскар, Малта, Шимолий Македония, Перу, Саудия Арабистони, Шри-Ланка ва Таиланд вакиллари, шу жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ўзбекистон" нашриёти, "Asian book house" нашриёти, болалар ёзувчиси Мадина Мўминова вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

🎗BCBF'да иллюстрация ва болалар адабиёти соҳасидаги энг яхши лойиҳалар учун мукофотлар, жумладан,

Bologna Ragazzi Awards;

Strega Ragazzi (Италиянинг "Болалар сессияси" бўйичаасосий адабий мукофоти);

Болалар адабиёти бўйича энг яхши диплом иши учун Карла Поэсио мукофоти;

Carthusia нашриётининг энг яхши "сокин китоб" мукофоти (сўзсиз китоб);

Астрид Линдгрен Мемориал мукофоти топширилади.

🇪🇪
Маълумот учун: жорий ярмаркада фахрий меҳмони биринчи марта Эстония - "динамик нашриёт бозорига эга мамлакат" сифатида қатнашмоқда.

✅Шу кунга қадар кўргазма доирасида болалар ва ўсмирлар адабиётига ихтисослашган қуйидаги халқаро ташкилотлар вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказилди.

🔸International Board on Books for Young People ((IBBY) – Болалар ва ўсмирлар адабиёти бўйича халқаро кенгаш, бутун дунё бўйлаб китоблар ва болаларни бирлаштиришга интилаётган муаллифларнинг халқаро тармоғини ифодалайди. Бугунги кунда унинг таркибига бутун дунё бўйлаб, шу жумладан Ўзбекистонда 85 та миллий секция киради.

🔸International Publishers Association (IPA) – Халқаро ноширлар уюшмаси: унинг вазифаси ноширлик ишини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш ҳамда иқтисодий, маданий ва ижтимоий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида ноширлик иши тўғрисида хабардорликни оширишдан иборат;

🔸Internationale Jugendbibliothek – Халқаро ёшлар кутубхонаси - дунёдаги энг йирик кутубхона ва халқаро болалар ва ўсмирлар адабиёти соҳасидаги халқаро тан олинган тадқиқот маркази;

🔸Society Of Children’с Book Writers & Illustrators– Болалар китобларини яратувчиларнинг етакчи ташкилоти бўлган болалар ёзувчилари ва иллюстраторлари жамияти / болалар адабиётининг кучи орқали янада ижодий ва инклюзив дунёни яратиш устида ишлайдиган ёзувчилар, иллюстраторлар, таржимонлар, ноширлар, кутубхоначилар, ҳуқуқшунослар ва бошқа соҳа мутахассисларининг глобал ҳамжамияти.

✅ Ўзбекистон делегацияси кўргазмада иштироки давомида дунёнинг етакчи нашриёт ва нашриёт уюшмалари вакиллари, жумладан, Emirates Publishers Association (Бирлашган Араб Амирликлари китоб нашриётлари уюшмаси), Korean Publishers Association (Корея ноширлар уюшмаси (SIBF), Australian Publishers Association (Австралия ноширлар уюшмаси) билан ишчи учрашувлар ўтказди.

Маълумот учун: эртага, 2 апрель –Халқаро болалар китоби куни муносабати билан BCBF ўқишга бўлган муҳаббатни ошириш ва бутун дунё бўйлаб болалар китоблари ва мутолаасини тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли профессионал дастурни тақдим этади.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🖋 Нусрат Раҳмат, ёзувчи, публицист, журналист

Миллий ғурур ва миллий маҳдудликнинг ораси бир қадам


👉Батафсил суҳбатни қуйидаги ҳаволада томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=KjZ6cPhPYOo

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।