23.04.202504:41
Қай усулда ўлдирган маъқул ))
21.04.202506:38
дашту далаларда лолақизғалдоқлар очилган эмиш.

18.04.202513:51
Ватан журналининг янги сонида испан файласуфи Гассетнинг "Оломон исёни" китобидан парча берилибди (Н. Эшонқул таржимаси). Бир аср олдинги кичкина яра ҳозирги роса газак олган, деб ўйладим.
Ортега жамиятнинг ривожланиши ҳар доим хослар — билимли, истеъдодли, маърифатли, масъулиятни ҳис қилувчи кишилар томонидан амалга оширилганини таъкидлайди. Аммо ХХ асрда техника ва фан тараққиёти оммавий фикрни устунликка чиқишига сабаб бўлди; натижада, маънавий ва интеллектуал қадриятлар сўниб борди.
Ортега буни “оломоннинг исёни” дейди — оддий одамлар ҳозир жамиятни бошқармоқчи, аммо улар бу вазифага маънавий ва ақлий жиҳатдан тайёр эмас.
Ортега оммавий маданият хосларнинг обрўсини тушираётганини, натижада сиёсий ва маданий ҳаётда ёпиқлик ва интеллектуал таназзул юзага келаётганини кўрсатади.
Хуллас, биз оломончилик диктатураси даврида яшаяпмиз. Тепада хослар эмас, омма қўғирчоқ ипини тортяпти. Қўғирчоқлар ҳам оламоннинг ўзи. Хослар қани?

15.04.202505:02
Миллат шоири Йўлдош Эшбекни халқ ташлаб қўймади. Фаррух Жабборов бошлаб берган хайрли ташаббус кенг ёйилди. Ҳозиргача шоир учун 90 млн пул йиғилибди. Орада устозни шифохонага олиб боришди, ижодига бағишланган фотосьёмкалар бўлиб ўтди. Булар албатта, асосан адабиёт ичидаги жонкуярлар томонидан амалга оширилди.
Шу кунларда эса қувончли хабар тарқалди — бир тадбиркор ўзи қурилишига бош бўлган Сергели ситидан Йўлдош Эшбекка уй совға қилибди. Эшитиб фахрландим! Шоирини қадрлайдиган халққа айланяпмиз. Ёрдам постини кенг тарқатган, ҳисса қўшган китобхонлар, блогерлар, ижод аҳлигаям раҳмат.
Устознинг умри узоқ бўлсин. Янги асарлар, таржималарга худо куч берсин.

12.04.202514:45
Бу шеърим - реал воқелик эди. Уни кўрмаганимга анча йиллар бўлди. Яқинда ўзи телеграмдан ёзиб қолди: иккинчи марта оила қуриб, 35 ёшида она бўлибди. Бахтли экан. Таскин топдим.
11.04.202509:34
Ҳақиқий ижод инсонни ёлғизликка отади ва ундан шуни талаб қилади — ҳаёт лаззатларидан воз кеч. Ижод — фақат завқ эмас, балки қурбонлик ҳамдир.
Ҳерман Ҳессе, «Гертруда».
Ҳерман Ҳессе, «Гертруда».
22.04.202512:04
Халима Худойбердиева музейи, ботаника боғи, миллий бурчак - ижод мактабининг кўрки экан.
Гулистон шаҳри ва аҳли жуда ёқди ❤️ Ўқувчилар орасида истеъдодлар кўп.
Гулистон шаҳри ва аҳли жуда ёқди ❤️ Ўқувчилар орасида истеъдодлар кўп.
20.04.202514:08
Шу кинони яхши кўрардим. ТВда ўн мартача қайта кўргандирман. Биринчи марта 90 йилларда қатортолда аям, дадам билан уйимиз ёнидаги кинотеатрга тушганимизда кўрганмидим... Болалигимизда аям ҳинд киноларини, дадам жеки чанни филмларини яхши кўргани учун тез тез кинотеатрга борардик.
https://youtu.be/O9YBurKbJgY?si=f-8JS2RPHLSpu1ZN
https://youtu.be/O9YBurKbJgY?si=f-8JS2RPHLSpu1ZN

18.04.202507:41
Кафка ва унинг ўтмишдошлари
Хорхе Луис Борхес
Гап шундаки, ҳар бир ёзувчи ўз ўтмишдошларини яратади. Унинг асарлари бизнинг ўтмишга қарашимизни ўзгартиради — худди келажакни ўзгартиргани каби.
Ўқиш: https://telegra.ph/Kafka-va-uning-%D1%9Etmishdoshlari-04-18

14.04.202512:47
Асар танлаётганда ижодкорнинг шахсияти сиз учун муҳимми?

12.04.202513:40
Суратга қандай ном берасиз?
Ичингиздан нималар ўтди?
Ўйларингизни ёзинг, рассом @ElnurEgamovijodi каналида танлов бўляпти.
Ичингиздан нималар ўтди?
Ўйларингизни ёзинг, рассом @ElnurEgamovijodi каналида танлов бўляпти.
10.04.202513:48
22.04.202512:04
20.04.202505:31
Ўтмишингиз бир китоб бўлса, унга қандай ном қўйган бўлардингиз?

17.04.202508:28
АПРЕЛ-МАЙ
Шамол юлиб отар сўлган гулларни,
Куйиб, паймонаси тўлган гулларни.
Гулбарглар тўкилар оҳиста, сассиз —
Хазонлар тупроққа кўмилар, эссиз.
Тонгда яна чиқар аршига қуёш,
Яна янги ғунча гул очар – наққош.
Қувончга тўладир табиат такрор,
Аммо менинг учун тугади баҳор.
Дарахтлар бир оппоқ гулга бурканди,
Аммо мен майсани босарман қордай —
Менга Апрел ажиб севги берганди,
Аммо айрилиқни олиб келди Май…
Сара Тисдэйл, Америка шоираси.
К.Баҳриев таржимаси.
Шамол юлиб отар сўлган гулларни,
Куйиб, паймонаси тўлган гулларни.
Гулбарглар тўкилар оҳиста, сассиз —
Хазонлар тупроққа кўмилар, эссиз.
Тонгда яна чиқар аршига қуёш,
Яна янги ғунча гул очар – наққош.
Қувончга тўладир табиат такрор,
Аммо менинг учун тугади баҳор.
Дарахтлар бир оппоқ гулга бурканди,
Аммо мен майсани босарман қордай —
Менга Апрел ажиб севги берганди,
Аммо айрилиқни олиб келди Май…
Сара Тисдэйл, Америка шоираси.
К.Баҳриев таржимаси.
14.04.202512:14
Қодирий ёки Чўлпон?
12.04.202508:38
10.04.202513:48
Бугунги "ов" зўр бўлди. Нобелчи турк адиби Помуқнинг Элдар Асанова таржима қилган муҳташам романи; абсурд драмаси - Камю, Кафка, Абе ижоди жамланмаси, шунингдек устоз Хуршид Давроннинг Бибихоним қиссасини дастхати билан олдим.
Қирмизини ўқишни бошладим. Иқтибослар ёзиб тураман.
Қирмизини ўқишни бошладим. Иқтибослар ёзиб тураман.

21.04.202511:02
Assalomu alaykum!
Sizni jurnalimiz taqdimotida ko‘rishdan mamnun bo‘lamiz.
Keling. Kutamiz!
📍 Lokatsiya
Борамиз, сизларам келинглар!
Sizni jurnalimiz taqdimotida ko‘rishdan mamnun bo‘lamiz.
Keling. Kutamiz!
📍 Lokatsiya
Борамиз, сизларам келинглар!
19.04.202516:00
- Унутма: турмушдан олдин оловланган ишқ ёнғини турмушдан сўнг сўнади ва ортида бефойда ва кадарли бир ёнғин ери қолдиради. Уйлангандан кейин туйилган ишқ ҳам битади, албатта, лекин унинг жойини хушбахтлик олади. Шунга қарамай, баъзи шошқалоқ нодонлар турмуш қуришдан олдин ошиқ бўлиб, ёниб-ёниб, бутун ишқни тугатадилар. Нега? Чунки ҳаётдаги энг буюк мақсад муҳаббат деб ўйлайдилар.
- Нимадир тўғриси?
- Тўғриси бахтиёрликдир. Ишқ ҳам, турмуш ҳам уни қўлга киритишга ярайди: бир эр, бир уй, болалар, бир китоб. Менинг бу эри ғойиб, отаси ўлик ҳолим ҳатто сенинг у қуп-қуруқ ёлғизлигингдан яхши эканлигини кўряпсанми?
"Менинг отим қирмизи"дан

मीडिया सामग्री तक पहुँच नहीं हो सकी
17.04.202506:31
Ассалому алайкум, дўстлар!
Нажмиддин Эрматовнинг "Турон соғинчи" ҳамда Нодирабегимнинг "Мен, дадам ва Алцгеймер" китобларини ютиб олишни истайсизми?
У ҳолда омадингизни синаб кўринг! Шунчаки @Najmiddin_Ermatov ва @mittihaqiqatlar каналларига аъзо бўласиз. Сўнг Қатнашаман тугмасини босасиз.
Ғолибни ботнинг ўзи тасодифий тарзда аниқлаб беради. Танлов якуни 1 май куни эълон қилинади. (Китоблар старекс почта орқали маълум филиалга бепул жўнатилади).
Барчага омад!

13.04.202510:07
"Ёлғизликнинг юз йили"ни ўқиб чалкашмаслик учун қўлланма )

12.04.202506:27
Агар мен 1991 йилдан ҳозиргача бўлган ҳаётни акс эттирадиган асар ёзадиган бўлсам, одам боласини, бир ўзбек йигитини тобора кичрайиб, кичрайиб, кичрайиб йўқ бўлиб кетишининг тадрижий даражасини ёзардим. Бу одам қиёфасининг кичрайиши эмас, гавдасининг тузилиши эмас.
Биз руҳан жуда майдалашиб кетганмиз, жуда кичрайиб кетганмиз. Ҳайқирсак, чумоли ҳам эшитмайди бизнинг ҳайқириғимизни. Бутун халқ эмас, миллион-миллион одам эмас, халқимизнинг ичида тез-тез учраб турадиган нарсалар деб атанг буни. Фақат, фақат нон ейиш, нафс.
Олим Отахон

10.04.202511:46
Яхшиям, Тилла бор экан. Жойида нақд ўн минг тўлади. Озодликка чиқдим. Калигулани ўқиш шарти билан.
दिखाया गया 1 - 24 का 99
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।