Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Raqobat qo‘mitasi
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verifiedTrust
Not trustedLocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateMar 07, 2025
Added to TGlist
Aug 01, 2024Records
30.01.202517:02
19.1KSubscribers28.02.202523:59
675Citation index08.04.202506:58
9.6KAverage views per post29.09.202423:59
9KAverage views per ad post07.02.202523:59
5.56%ER28.09.202423:59
76.01%ERRGrowth
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR

16.04.202507:00
#Ҳуқуқий_саводхонлик
❓ ФУҚАРОДАН САВОЛ:
- Телекоммуникациялар соҳасида рақобат муҳитини таъминлаш қайси қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади?
🔝ЖАВОБ:
➡️ Давлат рақобат сиёсатини юритишда аввало, “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига риоя қилинади. Шу билан биргаликда, телекоммуникациялар соҳасида янги таҳрирдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам (27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1015-сон) муҳим роль ўйнайди. Жумладан, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга тегишли бўлиб, қуйидагилар белгиланган:
МАНБА: Ўзбекистон Республикасининг 27.12.2024 йилдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги 1015-сонли Қонуни.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

🔴Телекоммуникациялар соҳасида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи операторлар, провайдерлар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек асбоб-ускуналарни тайёрловчилар ва етказиб берувчилар телекоммуникация тармоқларини ҳамда хизматлар бозорини ташкил этиш ва ривожлантиришда қатнашишнинг тенг имконини қўлга киритадилар.
🔴Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган монополияга қарши давлат органи билан биргаликда телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, инсофсиз рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолларига барҳам бериш юзасидан қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни кўради.
🔴Инсофсиз рақобат, фойдаланувчиларнинг манфаатларини камситиш, рақобатга тўсиқ бўлувчи ёки уни чекловчи бошқа бирор-бир хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлик учун операторлар ва провайдерлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
🔴Тегишли давлат органларининг мансабдор шахслари бозор муносабатларига асоссиз равишда аралашганлиги, рақобатга тўсиқ бўлувчи ёки уни чекловчи бошқа бирор-бир ҳаракатга (ҳаракатсизликка) йўл қўйганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
🔴Яъни, ушбу моддада тадбиркорлик субъектлари ва давлат идоралари ўртасида ҳамда тадбиркорлик субъектларининг бир-бири билан рақобатлашиш жараёнидаги жавобгарликлари қатъий белгиланган.
МАНБА: Ўзбекистон Республикасининг 27.12.2024 йилдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги 1015-сонли Қонуни.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

17.04.202506:00
ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН “PANA UNIQUE” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ
📍 Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи “GRAND CASTLE” МЧЖ меҳмонхона хизматини кўрсатишда “PANA HOTEL” белгисидан фойдаланиб келганлиги ҳамда ушбу товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун берган талабномаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” ДМ томонидан “PANA” сўзли элементи Тошкент шаҳрида жойлашган “PANA UNIQUE” МЧЖ номига рўйхатдан ўтган товар белгисидаги “PANA” сўзи билан фонетик жиҳатдан адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги сабабли рад этилганлиги, ваҳоланки тадбиркор ушбу белгини аввалдан фуқаролик муомаласига киритганлигини маълум қилиб, мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилган.
⚡️ Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида, “PANA UNIQUE” МЧЖ номига рўйхатдан ўтган товар белгисидаги “PANA” сўзи “GRAND CASTLE” МЧЖ томонидан аввалдан фуқаролик муомаласига киритганлиги аниқланди. Бу билан “PANA UNIQUE” МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талабини бузган деб топилди.
🔄 Юқоридаги аниқланган қонунбузилиш ҳолатига мувофиқ, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “PANA UNIQUE” МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори талаблари бузилиш аломатлари юзасидан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
✈️ Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

⬅️ Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикасининг 6-бандида, аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш ҳамда рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг индивидуаллаштириш воситаларига, товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган мутлақ ҳуқуқни олиш орқали аввал фуқаролик муомаласига киритилган товарнинг реализация қилинишини чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этиш инсофсиз рақобат белгиларидан бири эканлиги белгиланган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

17.04.202505:02
РЕСПУБЛИКА ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ҲАМДА УСТУН МАВҚЕГА ЭГА БЎЛГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИДА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ
🌀 Рақобат қўмитаси томонидан бугунги кунга қадар жами 259 та шундан, 64 та табиий монополия субъектларида, 78 та товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, 49 та давлат иштирокидаги корхоналарда, 33 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда 35 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди.
🔍Шундан 2025 йил I чораги давомида қуйидаги давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда
Жумладан,
➡️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси;
➡️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси;
➡️ “Ток бор” МЧЖ;
➡️ "Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази" МЧЖ;
➡️ “Payme” AЖ;
➡️ “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ
➡️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;
➡️ рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш хатарларини бошқариш;
➡️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
➡️ инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солишдан иборат.

⬅️Маълумот учун: Монополияга қарши комплаенс тизимнинг асосий вазифалари:
➡️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;
➡️ рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш хатарларини бошқариш;
➡️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
➡️ инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солишдан иборат.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

17.04.202508:00
ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
🏬Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
✈️Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.
Батафсил маълумот учун: www.ccprc.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🏬Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
🤝 Ҳамкорлик доирасида рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдоларини такомиллаштириш, табиий монополия соҳаларини тубдан ислоҳ қилишда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, рақобат соҳасига самарали хорижий тажрибаларни жорий этиш ва миллий тизим билан уйғунлаштириш каби йўналишлар устувор вазифалар сифатида белгиланди.
✈️Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.
Батафсил маълумот учун: www.ccprc.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
17.04.202508:35
🏬 Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташқи реклама ҳамда ахборот айланиши соҳасини тартибга солиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан бошқарма бош мутахассиси А.Азимов томонидан тегишли маълумотлар берилди.
✈️ Батафсил “NAVOIY MTRK” телеканалида
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
✈️ Батафсил “NAVOIY MTRK” телеканалида
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

28.03.202512:03
🌀 2025 йил 1 апрелдан дорилар нархини тартибга солишда қандай ўзгаришлар бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига асосан, аҳолининг дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб дорилар нархини тартибга солишнинг янги тартиби кучга киради.
🔍 Асосий ўзгаришлар:
🔍Рецепт билан бериладиган дорилар учун савдо устамаси чекланади:
🔍Ушбу дориларни улгуржи сотувда устама — 15% гача;
🔍Чакана сотувда эса устама — 20% гача этиб белгиланади.
🔍Сертификатлаштиришда янги чеклов киритилади:
🔍2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки референт нархидан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ, дорилар ва тиббий буюмлар нархларини давлат томонидан тартибга солиш тартибига риоя этмаслик лицензия талабларини (чакана савдо учун қўпол равишда) бузиш ҳисобланади ва бу ҳолат дорихона лицензиясининг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
_____________
ℹ️ Маълумот учун: 2024 йилда Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
✈️ Олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
_____________
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига асосан, аҳолининг дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб дорилар нархини тартибга солишнинг янги тартиби кучга киради.
🔍 Асосий ўзгаришлар:
🔍Рецепт билан бериладиган дорилар учун савдо устамаси чекланади:
🔍Ушбу дориларни улгуржи сотувда устама — 15% гача;
🔍Чакана сотувда эса устама — 20% гача этиб белгиланади.
Бу чеклов дорини етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар амал қилади. Рецепт билан бериладиган дориларнинг нархлари белгиланган улгуржи ва чакана референт нархларидан юқори бўлмаслиги шарт қилиб белгиланади.
🔍Сертификатлаштиришда янги чеклов киритилади:
🔍2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки референт нархидан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади.
❗️Рецепт билан бериладиган дориларга белгиланган савдо устамаларига қатъий риоя этиш талаб этилади. Белгиланган нархлар ва устамаларга амал қилинмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ, дорилар ва тиббий буюмлар нархларини давлат томонидан тартибга солиш тартибига риоя этмаслик лицензия талабларини (чакана савдо учун қўпол равишда) бузиш ҳисобланади ва бу ҳолат дорихона лицензиясининг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
_____________
ℹ️ Маълумот учун: 2024 йилда Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
✈️ Олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
_____________
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
28.03.202505:10
⚠️ Тадбиркорлик субъектлари ва реклама фаолияти билан шуғулланувчилар учун янги лойиҳа! ⚠️
🇺🇿 Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги "Рақамли трансформaция ва аутсорсинг маркази" ДУК ҳамда Рақамли ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида https://agency.treklama.uz платформаси йўлга қўйилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🇺🇿 Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги "Рақамли трансформaция ва аутсорсинг маркази" ДУК ҳамда Рақамли ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида https://agency.treklama.uz платформаси йўлга қўйилган.
Мазкур платформа орқалиреклама соҳасида фаолиятни амалга ошираётганлар учун ташқи реклама конструкцияларининг ойлик тўловлари бўйича инвойсларни шакллантиришда қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
07.04.202505:40
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ
🖥 Мамлакатимизда “Ҳаж” сафари ва “Умра” зиёратларини юқори савияда ташкил этиш, ватандошларимизга сифатли хизмат кўрсатиш ва ибодатларни мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар яратилган.
💬 Аммо, Рақобат қўмитаси томонидан бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали “Умра” сафарларига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган туроператорларининг арзон нархда сотиш таклифлари асосида рекламалар қилинаётгани каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.
Мисол учун:
✅ Юқоридаги ҳолатларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини ўзлаштираётган, ўзларини эса хорижда сарсон бўлишига сабаб бўлаётган сайёҳлик фирмалари ва туроператорларига тегишли чоралар кўрилган.
➡️ “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2024 йил 2 июлда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.
🟦 “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган.
⚠️ Ҳурматли фуқаролар, “Умра” тадбирларни амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида хавфсиз, ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишни тавсия этамиз.
⌛ Нотўғри, ишончсиз ва шубҳали реклама ахборотлари берилган ҳолатлар кузатилса ёки бундай ахборот туфайли зарар кўрган тақдирингизда Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

🔘“Умра” зиёратчиларига энг катта миқдорда, яъни 25 млрд сўмлик зарарни “Panorama Airways” ва “Gulbakhor Airways” фирмалари етказган бўлиб, алданиб қолган жабрланувчилар сони 2 558 нафарни ташкил этади.
🔘Сурхондарё вилояти “Bilolbek travel” МЧЖ Жарқўрғон тумани филиали ходими Н.Ж. тегишли рухсатномасиз "Умра" зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқаро М.А.нинг 14 млн 900 минг сўм миқдоридаги пулини алдов йўли билан олган.
🔘Шунингдек, мазкур МЧЖнинг Бойсун туман филиали мутахассиси А.С. ҳам зиёрат учун фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, 2 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
✅ Юқоридаги ҳолатларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини ўзлаштираётган, ўзларини эса хорижда сарсон бўлишига сабаб бўлаётган сайёҳлик фирмалари ва туроператорларига тегишли чоралар кўрилган.
Маълумки,“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли қарорлари асосида амалга оширилади.
➡️ “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2024 йил 2 июлда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.
Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) 12 та туроператорлар рўйхати эълон қилинган. Тегишли лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган.
🟦 “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган.
⚠️ Ҳурматли фуқаролар, “Умра” тадбирларни амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида хавфсиз, ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишни тавсия этамиз.
⌛ Нотўғри, ишончсиз ва шубҳали реклама ахборотлари берилган ҳолатлар кузатилса ёки бундай ахборот туфайли зарар кўрган тақдирингизда Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

14.04.202506:02
ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОСИНИНГ ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ
✈️ Рақобат қўмитасига Туркия фуқароси томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпаниясининг Анқара–Тошкент рейсида йўловчининг соғлиги учун муҳим бўлган махсус (глютенсиз) овқат етказиб берилмаганлиги таъкидланган.
🔍 Бундан ташқари, мурожаатда самолёт салонининг санитария-гигиена ҳолати талабга жавоб бермагани – йўловчи ўтирган жойда олдинги рейсдан қолган чиқиндилар мавжудлиги ҳам кўрсатиб ўтилган.
🔍 Йўловчи чипта сотиб олиш чоғида ўз соғлиғи билан боғлиқ вазиятни олдиндан авиакомпания билан келишиб олган ва авиакомпания ушбу махсус овқат рейсда таъминланишини кафолатлаган эди. Бироқ, парвоз куни бу талаб бажарилмаган.
✍️ Шу билан бирга, самолёт салонидаги санитария-гигиена ҳолати бўйича ҳам масъул ташкилотга қўшимча назорат чоралари ўрнатилиши белгиланди.
_____
Права иностранного потребителя восстановлены
✈️ В Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей поступило обращение от гражданина Турции. В своем обращении, потребитель сообщил, что на рейсе Анкара–Ташкент авиакомпании АО "Uzbekistan Airways" ему не было предоставлено специальное безглютеновое питание, необходимое по состоянию здоровья.
🔍 Как установлено, при покупке билета пассажир заранее уведомил авиакомпанию о своей медицинской потребности, и компания подтвердила, что специальное питание будет предоставлено на борту. Однако в день полета это обязательство выполнено не было.
🔍 Кроме того, в жалобе также отмечалось, что санитарно-гигиеническое состояние салона самолёта не соответствовало требованиям – на сиденье, предоставленном пассажиру, были обнаружены отходы, оставшиеся после предыдущего рейса.
✍️ Также по вопросу санитарного состояния салона авиакомпании поручено усилить контроль со стороны ответственных служб.
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X

Қўмита томонидан "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпаниясига юборилган сўров бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижасида йўловчи ҳақ эканлиги, махсус овқатни Анқара аэропортидаги кейтеринг хизмати томонидан етказиб берилмаганлиги тасдиқланди.
Натижада, йўловчига етказилган маънавий ва моддий зарарни қоплаш мақсадида авиакомпания томонидан истеъмолчининг кейинги рейсида хизмат кўрсатиш классини бизнес-классга ошириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди ва манфаати ҳимоя қилиниши таъминланди.
✍️ Шу билан бирга, самолёт салонидаги санитария-гигиена ҳолати бўйича ҳам масъул ташкилотга қўшимча назорат чоралари ўрнатилиши белгиланди.
_____
Права иностранного потребителя восстановлены
✈️ В Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей поступило обращение от гражданина Турции. В своем обращении, потребитель сообщил, что на рейсе Анкара–Ташкент авиакомпании АО "Uzbekistan Airways" ему не было предоставлено специальное безглютеновое питание, необходимое по состоянию здоровья.
🔍 Как установлено, при покупке билета пассажир заранее уведомил авиакомпанию о своей медицинской потребности, и компания подтвердила, что специальное питание будет предоставлено на борту. Однако в день полета это обязательство выполнено не было.
🔍 Кроме того, в жалобе также отмечалось, что санитарно-гигиеническое состояние салона самолёта не соответствовало требованиям – на сиденье, предоставленном пассажиру, были обнаружены отходы, оставшиеся после предыдущего рейса.
В результате служебной проверки, проведённой по запросу Комитета, авиакомпания подтвердила, что вина действительно имела место, и питание не было загружено кейтеринговой службой аэропорта Анкары.
В качестве компенсации за причинённый моральный и материальный ущерб авиакомпанией было принято решение предоставить пассажиру повышение класса обслуживания до бизнес-класса на следующем рейсе. Тем самым права потребителя были восстановлены.
✍️ Также по вопросу санитарного состояния салона авиакомпании поручено усилить контроль со стороны ответственных служб.
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X

03.04.202507:07
🅿️ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ САҚЛАШ (ТЎХТАШ) ЖОЙЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР БЕЛГИЛАНГАН?
✍️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сонли қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, транспорт воситаларини сақлаш (тўхташ) учун тўлов ундириш махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади ҳамда белгиланган тарифларга мувофиқ бўлиши шарт.
⚡️ Электрозаряд станциялари ҳудудида тўхташ учун тўлов ундириш фақат операторда тегишли рухсатнома мавжуд бўлган тақдирдагина қонуний ҳисобланади. Агар ушбу хизмат кўрсатувчи субъект махсус рухсатномага эга бўлмаса, тўловларнинг ундирилиши қонунга зид деб ҳисобланади.
Тўхташ (автотураргоҳ) жойларига қўйиладиган асосий талаблар:
ℹ️ Агар сиздан электрозаряд станцияси ёки автотураргоҳ жойида транспорт воситасини тўхтатганингиз учун ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

🔍лицензиялаш: операторлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва махсус рухсатномага эга бўлиши шарт;
🔍ташкилий талаблар: автотураргоҳ жойлари белгиланган техник ва санитария меъёрларига мувофиқ ташкил этилиши зарур;
🔍тарифларнинг очиқлиги: тўхташ учун тарифлар очиқ-ойдин, шаффоф бўлиши ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланган чегаралардан ошмаслиги лозим;
🔍машиналар сақланиши учун жавобгарлик: оператор автотураргоҳда қолдирилган транспорт воситаларининг бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун масъулдир. Улар машинанинг ўғирланиши, бузилиши ёки шикастланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади
🔍давлат назорати: солиқ органи томонидан автотураргоҳлар фаолиятининг қонунга мувофиқлиги мунтазам назорат қилиб борилади;
🔍солиқ мажбуриятлари: автотураргоҳ хизматини кўрсатувчи субъектлар ўз фаолияти учун белгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаши шарт;
🔍фаолиятни алоҳида ҳисобга олиш: агар юридик шахс автотураргоҳ хизмати билан биргаликда бошқа фаолият билан ҳам шуғулланса, ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида ҳисоб юритилиши лозим.
🔍ердан фойдаланиш: автотураргоҳ фаолияти ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юритилиши шарт. Ердан ҳуқуқий асоссиз фойдаланиш қонунга хилофдир ва жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига кўра, истеъмолчилар ўзларига тақдим этилаётган товар ва хизматларнинг санитария-гигиена, хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлишига ҳамда ўз ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит ва мол-мулки учун хавфсиз бўлишига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
ℹ️ Агар сиздан электрозаряд станцияси ёки автотураргоҳ жойида транспорт воситасини тўхтатганингиз учун ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

19.03.202504:35
"UZUM MARKET" МЧЖ УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
🏬 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256 сонли қарори 2 иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомда рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган.
✅Ушбу Қарорга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан электрон савдо майдончалари (маркетплейслар) бозорида "UZUM MARKET" МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди.
____
ООО "UZUM MARKET" ПРИЗНАН ОПЕРАТОРОМ ЦИФРОВОЙ ПЛАТФОРМЫ С ДОМИНИРУЮЩИМ ПОЛОЖЕНИЕМ
🏬 В соответствии с приложением №2 к Постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан №256 от 1 мая 2024 года утверждено Положение о порядке признания доминирующего положения и превосходной переговорной силы оператора цифровой платформы, которое определяет критерии признания оператора цифровой платформы, занимающим доминирующее положение
✅В соответствии с данным Положением и на основании соответствующего приказа Комитета по развитию конкуренции, ООО "UZUM MARKET" признан оператором цифровой платформы с доминирующим положением на рынке электронных торговых площадок (маркетплейсов).

11.04.202507:00
“ZAMIN GREAT CITY” МЧЖ ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯСИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ
🏠 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига фуқаро томонидан “ZAMIN GREAT CITY” МЧЖ билан тузилган шартнома юзасидан мурожаат келиб тушди.
🔍 Унга кўра, Тошкент шаҳри, Бектемир туманидаги кўп қаватли тураржойдан 39,47 кв.м майдонга эга 2 хонали хонадонни сотиб олиш учун 252 608 000 сўм тўлов амалга оширилган. Шартнома бўйича қурилиш муддати 2024 йил 4 чорак этиб белгиланган бўлишига қарамай, ҳанузгача уй топширилмагани ва қурилиш ишлари тўхтаб қолгани аниқланган.
🔍 Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “ZAMIN GREAT CITY” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди. Қурилиш муддатларига амал қилиш, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг моддий манфаатларини тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
🔍 Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни қурилиш шартномаларини имзолашда эҳтиёткор бўлишга, қурилиш компанияларини эса шартномавий мажбуриятларига қатъий риоя қилишга чақириб қолади!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🏠 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига фуқаро томонидан “ZAMIN GREAT CITY” МЧЖ билан тузилган шартнома юзасидан мурожаат келиб тушди.
🔍 Унга кўра, Тошкент шаҳри, Бектемир туманидаги кўп қаватли тураржойдан 39,47 кв.м майдонга эга 2 хонали хонадонни сотиб олиш учун 252 608 000 сўм тўлов амалга оширилган. Шартнома бўйича қурилиш муддати 2024 йил 4 чорак этиб белгиланган бўлишига қарамай, ҳанузгача уй топширилмагани ва қурилиш ишлари тўхтаб қолгани аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, истеъмолчи белгиланган муддатда уй топширилмаган тақдирда, шартномадан воз кечиш, етказилган зарарни қоплаш ва тўланган маблағни қайтариш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ижрочи қурилиш муддатини бузгани учун қонунчиликда назарда тутилган пеня ва бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
🔍 Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “ZAMIN GREAT CITY” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди. Қурилиш муддатларига амал қилиш, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг моддий манфаатларини тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
ℹ️Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига 2024-йилда қурилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилиши масаласи бўйича 1640 та 2025 йил ўтган даври мобайнида 234 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, кўриб чиқиш натижасида жами 16 млрд. 159 465,5 млн сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
🔍 Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни қурилиш шартномаларини имзолашда эҳтиёткор бўлишга, қурилиш компанияларини эса шартномавий мажбуриятларига қатъий риоя қилишга чақириб қолади!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

25.03.202505:10
БИРЖА САВДОЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА 94 ТА СУБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛГАН
💬 Тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Рақобат қўмитаси доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб боради. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда 165 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 156 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилди.
📁 Жумладан, 55 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги ва бунинг натижасида 77,7 млрд сўм маблағлар асоссиз олинганлиги аниқланиб, ушбу маблағларни қайтариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, 94 та хўжалик юритувчи субъектга "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига асосан молиявий жарималар қўлланилган.
🖥 Жумладан,
▶️ "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ томонидан ҳам манипуляция ҳаракатлари амалга оширилиб, асоссиз даромад олингани аниқланган.
▶️ Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “GTL GAZ” МЧЖ ҳам манипуляция ҳолатларини содир этиб, асоссиз даромад олганлиги аниқланган.
😄 Юқоридагиларга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.

▶️Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “BEKOBODSEMENT” АЖ юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги цемент маҳсулотини биржа савдоларига қўймасдан, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган. Натижада, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиб, асоссиз даромад олинган.
▶️ "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ томонидан ҳам манипуляция ҳаракатлари амалга оширилиб, асоссиз даромад олингани аниқланган.
▶️ Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “GTL GAZ” МЧЖ ҳам манипуляция ҳолатларини содир этиб, асоссиз даромад олганлиги аниқланган.
😄 Юқоридагиларга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

17.03.202513:05
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗМОҚДА
🏬 Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятидаги “Долзарб бир ойлик” тадбирлари доирасида ўтказилаётган ўрганишлари давомида аҳоли томорқалари, улардан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш жараёнида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бир қатор туман ва шаҳарларига ташриф буюрди.
💬 Жумладан,
📌 Шунингдек, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва касалманд оилаларга зарур бўлган тиббий жиҳозларни етказиб берилмаганлиги каби ҳолатларга танқидий баҳо берилиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
🔎 Ўрганишлар давомида, ҳудудда аҳолини электр энергияси, газ таъминоти, ичимлик суви ва чиқинди ташиш каби коммунал соҳадаги ва ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 20 га яқин мурожаатлари жойида қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
✅ Хоразм вилоятида “Долзарб бир ойлик” тадбирлари доирасида аҳоли манфаатлари учун амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда!
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X
🏬 Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятидаги “Долзарб бир ойлик” тадбирлари доирасида ўтказилаётган ўрганишлари давомида аҳоли томорқалари, улардан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш жараёнида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бир қатор туман ва шаҳарларига ташриф буюрди.
💬 Жумладан,
ишчи гуруҳ Хонқа туманидаги “Истиқлол”, “Ватанпарвар”, “Тома”, “Баркамоллик”, “Гулшан” ва “Мустақиллик” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли яшаш шароити, хонадон томорқалари, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни суғориш тармоқлари, зарур техника жиҳозлари билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди.
Ўрганишларда томорқа фаолиятини тартибга солиш, оилавий хўжаликларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулдорликни ошириб, аҳоли даромадини ошириш, сув таъминоти оғир бўлган маҳаллалардаги каналларни бетонлаштириш, насос ўрнатилиши каби долзарб масалалар кечиктирилаётгани маълум бўлди.
📌 Шунингдек, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва касалманд оилаларга зарур бўлган тиббий жиҳозларни етказиб берилмаганлиги каби ҳолатларга танқидий баҳо берилиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
🔎 Ўрганишлар давомида, ҳудудда аҳолини электр энергияси, газ таъминоти, ичимлик суви ва чиқинди ташиш каби коммунал соҳадаги ва ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 20 га яқин мурожаатлари жойида қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
✅ Хоразм вилоятида “Долзарб бир ойлик” тадбирлари доирасида аҳоли манфаатлари учун амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда!
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X

04.04.202505:20
УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
🕸 Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларни “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
✔️ Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди:
🗓 Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Наманган, Навоий, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирган жами 7 та ("EMIR VOYAGE", "MAKAN UNITED TRAVEL GROUP", "EZOFAYZ", "MURABBIY TRAVEL", "ZAYTUN TOURISM", "SMART SYSTEMS COMPANY", "NAZIR TRAVEL N1" МЧЖлар) туроператорларга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан ишлар қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарималар қўлланилди.
🗂 Шунингдек, Қўмитанинг Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 5 та ("Bog'dodliklar telegram kanali adminlari N.Shukurullayev va R.Usmonov", "Zaytun_Travel_official" , "Musaffo turizm", "Dastorqozi_202 MILLIY TAOMLARI") туроператор мансабдор шахслари ҳамда телеграм админлари юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан маъмурий жавобгарликка тортилди.
✏️ Шу билан биргаликда, 12 дан ортиқ лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди. Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.
🌀 Ҳурматли фуқаролар, “Умра” тадбирларни амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида хавфсиз, ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматидан фойдаланишни тавсия этамиз.

⚠️ Нотўғри, ишончсиз ва шубҳали реклама ахборотлари берилган ҳолатлар кузатилса ёки бундай ахборот туфайли зарар кўрган тақдирингизда Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Log in to unlock more functionality.