Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Банкир avatar

Банкир

Сизнинг банкирингиз.
Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot
360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationРосія
LanguageOther
Channel creation dateNov 12, 2018
Added to TGlist
Oct 14, 2024

Statistic of Telegram Channel Банкир

Subscribers

61 660

24 hours
40
-0.1%Week
316
-0.5%Month
1 681
-2.7%

Citation index

17

Mentions1Shares on channels0Mentions on channels1

Average views per post

17 829

12 hours15 6190%24 hours17 829
24.6%
48 hours21 8450%

Engagement rate (ER)

2.87%

Reposts71Comments0Reactions74

Engagement rate by reach (ERR)

23.18%

24 hours0%Week
1.44%
Month
0.02%

Average views per ad post

17 829

1 hour1420.8%1 – 4 hours7 93344.49%4 - 24 hours14 16379.44%
Connect our bot to the channel to find out the gender distribution of this channel's audience.
Total posts in 24 hours
6
Dynamic
-

Latest posts in group "Банкир"

Ўзбекистон мартда 2 млрд долларга яқин олтин сотди

Март ойида Ўзбекистоннинг олтин экспорти 1,86 млрд долларни ташкил қилди. Бу эса мамлакат учун энг йирик ойлик сотув бўлди.

Умумий ташқи савдо 3 ой ичида 17,3 млрд доллар бўлди:

☯️Экспорт — 8,1 млрд доллар (+24,4 фоиз);
☯️Импорт — 9,2 млрд доллар (-2,3 фоиз).

Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ 1,1 млрд долларгача қисқарди. Бироқ экспортнинг 44 фоизи олтин ҳисобига шаклланди.

Эътиборлиси, Хитой ва Россия билан ташқи савдо 2024 йилнинг I чорагига нисбатан бироз камайди.

Ўзбекистон ҳозирги шароитда ташқи савдони бироз бўлсада диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда.

@bankir
22 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
Доллар пасайди

23
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 878,96 сўмдан (-30,68 сўм) ҳисобланади.

@bankir
Humans'га тегишли Upay фаолиятига қўйилган чекловлар ўз якунига етди

2024 йилнинг октябрида Марказий банк “Мароқанд” тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ойга чеклаган эди.

Бу тўлов ташкилоти Upay савдо белгиси билан фаолият кўрсатади ва Humans компаниясига тегишли.

Шундан сўнг, Humans иловасида молиявий хизматларни амалга ошириш имкони бўлмай қолди.

Орадан 6 ой вақт ўтди ва чекловлар бекор қилинди. Айни пайтда Humans иловаси тўлиқ ишламоқда.

Иловада фоизсиз ўтказмаларни ҳам амалга ошириш мумкин.

@bankir
Доллар яна тушади

23 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽29-30 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 900
Hayotbank — 12 890
BRB — 12 880
SQB— 12 875


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 910
Aloqabank — 12 920
Xalq Banki — 12 930
Davrbank — 12 930


@bankir
❗️Олтин 3 500 га яқинлашди

Кечагина 3 400 долларлик маррани забт этган олтин нархлари, бугуноқ троя унцияси учун 3 490 долларга чиқди — янги рекорд.

Олтин нархи АҚШ президенти Доналд Трамп Фед раиси Жером Пауелга фоиз ставкаларини пасайтириш бўйича босимни кучайтиргач яна ошди.

Бундан ташқари Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида қуйидаги постни ҳам қолдирганди:

“The golden rule of negotiating and success: He who has the gold makes the rules. Thank you”
(Таржима: Музокаралар ва муваффақиятнинг олтин қоидаси: Кимда олтин бўлса, ўша қоидаларни яратади. Раҳмат)

Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи янгиланди. 100 гр қуйманинг нархи 150 млн сўмга яқинлашди.

100 гр олтин қуйма январь ойида биринчи марта 116,6 млн сўм нархда чиқарилган эди.

@bankir
“Агробанк” аёлларга амалдагидан 2 фоиз паст ставкада 100 млн сўмгача кредитлар бермоқда экан. Ишсиз аёлларга кредит ажратиш — приоритет.

Бундан ташқари аёллар тадбиркорлиги доирасида вилоятларда банк вакиллари томонидан хурмо ва анжир кўчатлари тарқатилмоқда.

Ҳар бир хонадонга 10 тадан кўчат тарқатилмоқда. Ушбу кўчатлар 3–4 йилда мевали дарахтга айланади.

Биз ўзимизча ҳисоб-китоб қилиб кўрдик.

Ҳар бир дарахтдан ўртача 30 кг мевалар олиш мумкин. Шундай қилиб, ҳар бир хонадон йилига тахминан 300 кг хурмо ва анжир етиштириши мумкин.

Ўзбекистон бозорида хурмо ва анжирнинг нархи тахминан 1 доллар (13 000 сўм) атрофида деб ҳисоблаймиз. Шу асосда, 300 кг мевани сотишдан ҳар бир хонадон йилига 3,9 млн сўм даромад олиши мумкин.

Бу микробизнесни бошлаш учун яхши имконият бўлиб, маҳаллий бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштиришга хизмат қилади.

“Агробанк”нинг ушбу ташаббуси аҳоли бандлигини ошириш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган.

Аёллар ва ишсиз фуқаролар учун бу имконият ўз бизнесини бошлаш ва даромад манбаини яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Боғдорчилик орқали нафақат иқтисодий, балки экологик фойда ҳам кўзда тутилади.

@bankir
❗️Тарихий рекорд: Олтин 3 400 доллардан ошди

Бугун эрталаб олтин фючерслари учун нархлар илк марта троя унциясига 3 400 долларга етганди.

Бир неча соат аввал, халқаро биржалардаги олтиннинг реал вақтдаги нархи ҳам 3 400 доллардан ошди. Айни пайтда нарх 3 430 доллар атрофида бўлиб турибди.

Марказий банкнинг олтин қуймалари ҳам бугун рекордни янгилаган эди — 1 гр учун 1,45 млн сўм. Эртага нарх янада юқори бўлиши кутилмоқда.

Олтиннинг хавфсиз актив сифатида ўсишига қарамасдан, доллар бир неча ҳафталардан бери ўз қадрини йўқотмоқда.

Доллар индекси 98,2 долларгача пасайиб, 2023 йилдан бери энг паст даражага тушди.

Доналд Трампнинг сиёсати сабаб, долларнинг глобал ҳукмронлигига нисбатан саволлар ва ҳавотирлар кучаймоқда.

@bankir
Доллар пасайди

22
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 909,64 сўмдан (-28,56 сўм) ҳисобланади.

@bankir
Кафолатлар бериш ташкилотига рухсат берилмоқда

Янги имзоланган қонун билан, нобанк кредит ташкилотлари қаторига кафолатлар бериш ташкилоти ҳам қўшилди.

Кафолатлар бериш ташкилоти:

⏺Юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолат (кафиллик) беришга;

⏺Кредит ташкилотларига улар томонидан қонунчиликдa белгиланган хизматларни кўрсатиш учун молиявий маблағлар ажратишга;

⏺Ва қонунчиликда белгиланган бошқа молиявий хизматларни кўрсатишга ҳақли.

Кафолатлар бериш ташкилотлари учун ҳам регулятор Марказий банк бўлади. Уларнинг устав капитали камида 100 млрд сўм бўлиши керак.

@bankir
Расмий даромадингиз йўқлиги сабабли кредит ололмаяпсизми?

Энди бу муаммо эмас❗️

Биз айнан сиз каби ўз-ўзини банд қилганлар учун микроқарз ажратувчи банклар рўйхатини туздик.

➡️ Батафсил

Реклама
Доллар тушади

22 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽28-29 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 930

Mikrokreditbank — 12 920
Anorbank — 12 905
SQB — 12 905


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

APEX BANK — 12 940
Kapitalbank — 12 945
Aloqabank — 12 950
Anorbank — 12 950

@bankir
❗️Хориждан божсиз товар олиб кириш қийинлашмоқда

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

⏺ҳаво транспортида — 1 000 доллар (ҳозирда 2 000 доллар);

⏺темир йўл ва дарё транспортида — 500 доллар (ҳозирда 1 000 доллар);

⏺автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар;

⏺халқаро курьерлик жўнатмалари орқали — ойига 200 доллар (ҳозирда бир чоракда 1 000 доллар);

⏺халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

Шундай қилиб, ҳозирда бир чоракда 1 000 долларгача курьерлик жўнатмаларини божсиз олиб кириш имконияти бор. Бироқ, 1 майдан бу лимит ойига 200 долларгача камаяди.

⚠️Бу эса аҳоли учун хориждан онлайн харидлар қилиш имкониятини кескин чеклайди.

Ҳаво транспорти орқали лимит 2 000 доллардан 1 000 долларга пасайиши ва 3 кунлик талаб киритилиши эса ноқонуний мобил телефонлар олди-сотдиси сабаб бозордаги iPhone нархларига таъсир қилади.

@bankir
“Трастбанк”нинг Юнусобод БҲМсида босқинчилик бўлди

Бугун соат 16:30 ва 17:00 оралиғида “Трастбанк”нинг Юнусобод туманида жойлашган “Туркистон” БҲМсига ниқоб кийган шахс ҳужум қилган.

Бироқ банк ходимлари томонидан юборилган фавқулодда қўнғироқ асосида зудлик билан ҳодиса жойига Миллий гвардия ходимлари етиб келиб, босқинчилик ҳаракатини бартараф этган ва гумондор шахсни қўлга олган.

Гумондорнинг қўлидаги қурол эса ўйинчоқ тўппонча экани аниқланган.

“Трастбанк” ахборот хизмати банк ходимлари ва мижозларига ҳамда БХМ кассасида мавжуд бўлган пул маблағларига ҳеч қандай зиён етказилмаганини маълум қилди.

@bankir
❌ Кутилган ҳолат: нақд пул ечиб, комиссияга пул йўқотдингиз

✅ Salom Card билан реал ҳолат: нақд пул ечдингиз ва комиссияни қайтариб олдингиз

TBC Bank’дан Salom Card орқали 10 миллион сўмгача нақд пул ечиб олиш учун тўланган комиссияни қайтариб олишингиз мумкин. Комиссия кейинги ойда ҳисобингизга қайтарилади.

📲 TBC UZ иловасида картани расмийлаштиринг

Salom Card билан тежаш қулай.

Реклама

Records

06.03.202513:00
65KSubscribers
29.03.202523:59
800Citation index
03.03.202520:11
29.4KAverage views per post
04.03.202523:59
29.4KAverage views per ad post
14.12.202400:53
56.52%ER
03.03.202520:11
45.56%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
NOV '24DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Popular posts Банкир

09.04.202502:59
❗️Электр ва газ нархлари ҳар йили ошадиган бўлди

Энергетика вазирлиги электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба индексация қилинишини маълум қилди.

Бунда нархлар йиллик инфляциядан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда оширилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 майдан бошлаб элект энергияси истеъмоли учун аҳолига қўшимча имтиёзли таъриф жорий қилинади.

Энди электр учун 200 кВт соатдан 500 кВт соатгача 1000 сўм эмас, 800 сўм тўланади. Янги таърифлар қуйидагича:

☯️ойига 200 кВт/соатгача 1 кВт/соат учун 600 сўм (ҳозирда 450 сўм);
☯️201 дан 500 кВт/соатгача — 800 сўм (900 сўм);
☯️501 дан 1000 кВт/соатгача — 1000 сўм (900 сўм);
☯️1001 дан 5000 кВт/соатгача — 1500 сўм (1 350 сўм);
☯️5 001 дан 10 000 кВт/соатгача — 1 750 сўм (1 575 сўм);
☯️ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори — 2 000 сўм (1 800 сўм).

Аввалроқ нархлар ошиши 1 апрелдан 1 майга кечиктирилган эди.

@bankir
Автокредит — 1 фоиздан бошлаб!

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки автомобил ишқибозлари учун ажойиб таклиф бермоқда.

KIA ва Chery автомобиллари учун қулай автокредитни кутиб олинг.

Кредит шартлари:
⏺Дастлабки тўлов 25 фоиздан бошланади
⏺Фоиз ставкаси йиллик 1 фоиздан бошлаб
⏺Кредит муддати 5 йилгача

Кредит олиш учун расмий, норасмий ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида олинган даромадлар ҳам қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун: 1254

Реклама
27.03.202512:47
Гўшт нархи ростдан ҳам кескин ошдими?

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда сўнгги йилларда гўш нархи қандай бўлгани ҳақида маълумот тарқалмоқда.

Бу бўйича манбани қидириб топиш имкони бўлмади. Лекин келинг тарқалаётган ахборотни кўриб чиқамиз.

Гўшт нархлари қандай ўзгарди?

⏺2013 — 25 000 сўм
⏺2014 — 27 000 сўм
⏺2016 — 35 000 сўм
⏺2017 — 38 000 сўм
⏺2018 — 46 000 сўм
⏺2020 — 60 000 сўм
⏺2021 — 70 000 сўм
⏺2022 — 90 000 сўм
⏺2024 — 120 000 сўм
⏺2025 — 140 000 сўм

Ўзбекистонда инфляция анча юқори. Шу сабабли нархларни долларга ўгирсак, аслида вазият бошқачалиги кўринади.

2013 йил бошида “қора бозор”да 1 доллар 2 500 сўм атрофида баҳоланган. 1 кг гўшт нархи — 10 доллар.

2025 йилда гўшт нархи дўконларда 80 мингдан 140 минггача бўлиб турибди. 1 кг гўшт нархи — 10,8 доллар.

Демак, долларга чақадиган бўлсак гўшт нархи бу даврда деярли ўзгармади.

Бу вақтни ичида доллар ҳам инфляцияга учраганини инобатга олсак, гўшт нархи аслида арзонроқ бўлиб чиқади.

Бошқа томондан 2013 йилда энг кам ойлик иш ҳақи 96 минг сўм бўлган. 2025 йилда бу 1,15 млн сўмга тенг.

2013 йилдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига бир ойда 3,8 кг гўшт берар эди. 2025 йилда эса 8,2 кг.

Шундай қилиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшилангани ва гўшт харид қилиш имконияти ошгани яққол кўриниб турибди.

Гўшт нархи ошгани эса аслида пулнинг қадрсизлангани ва юқори инфляция даражасини билдиради.

Айрим оммавий каналлар гўшт нархини олтинга тенглаштириб ёзибди. Уларни олтин нархидан хабари йўқ шекилли))

@bankir
01.04.202503:54
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
— OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Картага бу ердан буюртма беринг.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
15.04.202514:41
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 18 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида маълумотлар таҳлилчиси, администратор, бизнес таҳлилчиси ва дастурчи кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 88 та фаол вакансия жойлаштирган. Маълумотлар таҳлилчиси, PR менежери, SMM менежери, бизнес таҳлилчиси ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 8 та. Булар мижозларга хизмат кўрсатиш оператори, ҳукумат билан алоқалар координатори, маҳсулот менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 55 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида тизим администратори, Call-марказ оператори, бизнес таҳлилчиси, тизим таҳлилчиси ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 12 та бўш иш ўрни бор. Тизим таҳлилчиси, мувофиқлик менежери, администратор, бухгалтер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 41 та. Булар дизайнер, молиявий назоратчи, маҳсулот таҳлилчиси, бухгалтер, бизнес таҳлилчиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 18 та бўш иш ўрни бор. Тадбир менежери, PR менежери, бухгалтер, энергетика муҳандиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 18 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида иқтисодчи, маҳсулот менежери, мувофиқлик менежери ва бизнес таҳлилчиси каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 29 та. PR менежери, аудитор, бизнес таҳлилчиси, бизнес мураббий ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 16 нафар мутахассис қидирмоқда — Дастурчи, маҳсулот менежери, таҳлилчи, бухгалтер ва бошқалар.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 28 та бўш ўрни мавжуд. Булар дастурчи, тизим таҳлилчиси, маҳсулот менежери, маркетинг менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Payme”да эса — 49 та. Дастурчи, маҳсулот таҳлилчиси, SMM менежери ва таржимон каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/5829

@bankir
Умумий ташқи қарз 2024 йилда 10,8 млрд долларга кўпайди

2024 йилда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 64,1 млрд долларни ташкил қилди. Йил давомида ўсиш сезиларли бўлди — 10,8 млрд доллар.

Шу тариқа жами ташқи қарз ЯИМга нисбатан биринчи марта 55 фоиздан ошди — 55,7 фоиз.

Жами ташқи қарз таркибида корпоратив қарз 30,2 млрд долларга, давлат қарзи эса 33,9 млрд долларга етди.

2025 йилда ҳукумат аввалги йилларга қараганда кўпроқ қарз олишни режа қилмоқда.

Аввалроқ давлат қарзи ҳам биринчи марта 40 млрд доллардан ошган эди.

Давлат қаердан қарз олиб, қаерга ишлатаётгани ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

@bankir
“Трастбанк”нинг Юнусобод БҲМсида босқинчилик бўлди

Бугун соат 16:30 ва 17:00 оралиғида “Трастбанк”нинг Юнусобод туманида жойлашган “Туркистон” БҲМсига ниқоб кийган шахс ҳужум қилган.

Бироқ банк ходимлари томонидан юборилган фавқулодда қўнғироқ асосида зудлик билан ҳодиса жойига Миллий гвардия ходимлари етиб келиб, босқинчилик ҳаракатини бартараф этган ва гумондор шахсни қўлга олган.

Гумондорнинг қўлидаги қурол эса ўйинчоқ тўппонча экани аниқланган.

“Трастбанк” ахборот хизмати банк ходимлари ва мижозларига ҳамда БХМ кассасида мавжуд бўлган пул маблағларига ҳеч қандай зиён етказилмаганини маълум қилди.

@bankir
25.03.202508:52
Банк ходимлари қарздорлар билан қандай муомала қилиши керак?

Банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

— соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
— ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
— телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ; ойига саккиз мартадан ортиқ.


Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Телеграм орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.

Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.

Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

@bankir
28.03.202508:24
Электр ва газ тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди

Президент топшириғи билан Ўзбекистонда электр ва газ учун тарифлар оширилиши 1 апрелдан 1 майга кечиктириладиган бўлди.

Тарифлар оширилишининг биринчи босқичи ўтган йили май ойида бўлган эди. Ўшанда аҳоли учун ижтимоий норма белгиланиб, 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи 295 сўмдан 450 сўмга (+52,5 фоиз), 1 куб метр газнинг нархи 380 сўмдан 650 сўмга (+71 фоиз) ошганди.

Шундай қилиб орадан бир йил ўтиб аҳоли учун электр энергия нархлари қуйидагича ўзгаради:

☯️200 кВт/соатгача истеъмол қилинганда 450 сўмдан 600 сўмгача;
☯️201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 1000 сўм (ҳозирда 900 сўм);
☯️1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 1500 сўм (ҳозирда 1350 сўм);
☯️5 000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 1 750 сўм (ҳозирда 1575 сўм);
☯️10 минг кВт/соатдан ортиқ ортиқ истеъмол учун 2 000 сўм (ҳозирда 1800 сўм).

Газ нархлари эса:

☯️100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
☯️101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм (ҳозирда 1500 сўм);
☯️2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм (ҳозирда 1950 сўм);
☯️5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм (ҳозирда 2275 сўм);
☯️10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм (ҳозирда 2600 сўм) этиб белгиланади.

Газ нархлари истиш мавсумида (ноябрдан февралгача) 500 куб метргача 100 куб метр нархида ҳисобланади.

Аввалдан тўлов қилинганда тарифлар аҳоли учун 2 ой муддатда эски нархда амал қилади.

@bankir
20.04.202503:02
❗️Хориждан божсиз товар олиб кириш қийинлашмоқда

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

⏺ҳаво транспортида — 1 000 доллар (ҳозирда 2 000 доллар);

⏺темир йўл ва дарё транспортида — 500 доллар (ҳозирда 1 000 доллар);

⏺автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар;

⏺халқаро курьерлик жўнатмалари орқали — ойига 200 доллар (ҳозирда бир чоракда 1 000 доллар);

⏺халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

Шундай қилиб, ҳозирда бир чоракда 1 000 долларгача курьерлик жўнатмаларини божсиз олиб кириш имконияти бор. Бироқ, 1 майдан бу лимит ойига 200 долларгача камаяди.

⚠️Бу эса аҳоли учун хориждан онлайн харидлар қилиш имкониятини кескин чеклайди.

Ҳаво транспорти орқали лимит 2 000 доллардан 1 000 долларга пасайиши ва 3 кунлик талаб киритилиши эса ноқонуний мобил телефонлар олди-сотдиси сабаб бозордаги iPhone нархларига таъсир қилади.

@bankir
24.03.202514:40
❗️Банклар омонат фоизларини яна пасайтирмоқда

1 апрелдан Ўзбекистонда очиш мумкин бўлган омонатнинг энг юқори фоизи 23 фоиз бўлади.

Марказий банкнинг асосий ставка бўйича йиғилишидан сўнг, банклар оммавий равишда омонат учун фоиз ставкаларини пасайтиришни бошлади.

Шу пайтга қадар энг юқори фоизли омонатларни таклиф қилиб келаётган TBC Bank ва “Анорбанк” фоизларни 26 дан 23 га пасайтирди.

Улар шундоқ ҳам февраль ойида энг юқори омонатлар учун фоизларни 27 дан 26 га туширган эди.

Бундан ташқари, “Агробанк” ҳам янги таърифларни эълон қилди. Оммабоп бўлиб келган “Сандиқ” омонати учун фоиз ставкаси 23 фоиздан 21 фоизга ўзгаради.

“Миллий банк”, “Ипотекабанк” ва “Асакабанк” ҳам омонат учун фоиз ставкаларини бирдан ўзгартирди.

Bankers.uz банклардаги манбаларга таяниб, омонат ставкаларини тушириш бўйича “кўрсатма” Марказий банк томонидан берилганини ёзмоқда.

“Кўрсатма”нинг оқибати қандай ёмон бўлиши ҳақида иқтисодчи яхши тушунтириб берди.

Марказий банкнинг бу ҳаракати ҳам бозор шартларига, ҳам амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади.

Бунинг оқибатлари жуда ёмон бўлиши мумкин.

Омонат очмоқчи бўлганларга 1 апрелга қадар ҳаракат қилиш тавсия қилинади. Ундан кейин бу бозор жозибадорлигини анча йўқотади.

@bankir
Глобал иқтисодиёт инқироз ёқасида

Апрель бошида АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп бутун дунё давлатларига импорт божларини эълон қилди.

Шундан сўнг Хитой ҳам барча АҚШ маҳсулотларига 34 фоизлик бож жорий қилди. Натижада инвесторлар иқтисодий инқирозни кутишни бошлади ва бу бозорларга жиддий таъсир қилди.

Глобал фонд бозорлари бўйлаб тарихдаги энг йирик қулашлар кузатилди.

Энг барқарор деб қараладагин S&P 500 индекси 2 кунда 10 фоиздан кўпроқ тушди. Бундай ҳолат тарихда атига 4 марта содир бўлган эди:

⏺Октябрь, 1987 йил (Қора душанба)
⏺Ноябрь, 2008 йил (Глобал молиявий инқироз)
⏺Марть, 2020 йил (COVID-19)
⏺Апрель, 2025 йил.

Агарда ушбу индекс бугун ҳам пасайишда давом этиб, кунни “буқа бозори”га (сўнгги чўққисидан 20 фоизлик пасайиш) кирган ҳолда якунласа, тарихдаги энг йирик инқирозлардан бири содир бўлиши эҳтимоли ошади.

Бозордаги пасайишдан Bitcoin ҳам четда қолмади — унинг нархи 74 минг долларгача тушиб кетди. Бу 2024 йил ноябридан бери энг паст.

Инқироз пайтида одатда нархи ошадиган олтин ҳам арзонлай бошлади.

АҚШда бугун Фед раиси иштирокида ёпиқ ҳолда тезкор йиғилиш ўтказилиши эълон қилинди.

Иқтисодий инқирозни олдини олиш мақсадида АҚШда импорт божларини 90 кунга тўхтатиб туриш ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бироқ Оқ Уй буни рад қилди.

АҚШ муросага келиши ва ечим топиши керак. Акс ҳолда бу тарихдаги энг йирик инқирозлардан бирига айланади. Агар аллақачон айланмаган бўлса.

📷: The Economist

UPD: Ҳозиргина Доналд Трамп Хитойга қўшимча 50 фоизлик божлар киритиш билан таҳдид қилди. Madness!

@bankir
Forbes энг бой одамлар рўйхатига биринчи ўзбекистонлик киритилди

Алишер Усмонов Forbes миллиардерлар рўйхатига биринчи марта Ўзбекистон номидан киритилди. Унгача Усмонов Россия фуқароси сифатида бу рўйхатдан жой олар эди.

Унинг бойлиги 16,7 млрд доллар бўлиб, Forbes рейтингида 125-ўринни эгаллаб турибди.

Алишер Усмонов 2022 йилдан бери Тошкентда яшамоқда. Forbes шу сабабли уни Ўзбекистон номидан рўйхатга қўшган бўлиши мумкин.

@bankir
18.04.202512:58
Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, уларнинг Телеграмдаги расмий каналлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Марказий банк – @centralbankuzbekistan

Давлат банклари
1 Ўзмиллийбанк — @nbu_official
2 Ўзсаноатқурилишбанк — @sqbuz
3 Агробанк — @AgrobankChannel
4 Микрокредитбанк — @mikrokreditbank
5 Халқ банк — @xalqbankinfo
6 Бизнесни ривожлантириш банки — @brb_uzb
7 Туронбанк — @turonbankuz
8 Асакабанк — @Asakabank_official
9 Алоқабанк — @aloqabank

Бошқа банклар
10 Пойтахт банк — @bank_poytaxt
11 Гарант банк — @garantbankuz_official
12 Ҳамкорбанк — @Hamkorbankuz
13 Ипак Йўли банк — @ipakyulibankuz
14 Зираат Банк — @ziraatbankuzbekistan
15 Трастбанк — @trustbankuz
16 Ипотека-банк — @ipotekabankofficial
17 КДБ Банк — @kdbuzbekistan
18 TBC Bank — @tbc_bank_uzb
19 Универсал банк — @myuniversalbank
20 Капиталбанк — @kapital24
21 Octobank — @Octobank_AJ
22 Давр-банк — @davrbankuz
23 ИнФинБанк — @Infin_bank_bot
24 Asia Alliance Bank —@asiaalliancebank
25 Ориент Финанс банк — @orientfinansbank
26 AVO bank — @avouzbank
27 Mybank — @mybank_uzb
28 Тенге Банк — @Tengebankuz
29 Yangi bank — @yangibank_official
30 Аnor bank — @anorbank
31 Uzum bank — @uzumbank
32 Smart bank — @smart_bank_uz
33 Apex bank — @apexbank_uzb
34 Hayot bank — @hayotbank_uz
35 Эрон "Содерот" банк — ҳозирча йўқ
36 Евроосиё Банки — ҳозирча йўқ

@bankir
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади. Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 15 000 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 13 500 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳозирда 12 600 сўм тўлов қилинади.

@bankir
Log in to unlock more functionality.