Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Bahodir Ahmedov avatar
Bahodir Ahmedov
Bahodir Ahmedov avatar
Bahodir Ahmedov
08.05.202517:52
👉 https://youtu.be/DNw1MKolDv4
Қурултойнинг кўп сонларида кўчманчи маданият ҳақида кўп суҳбат қурилган! Лекин ўтроқ маданиятнинг ҳам роли минтақамизда жуда буюк. Биз фахрланадиган буюк тарихий шаҳарларимиз бор. Қурултойнинг бу сони мазкур шаҳарларнинг ўтмиши, умуман Марказий Осиё шаҳарчилиги тарихи ҳақида. Меҳмонлар — фалсафа доктори Мунира Хотамова ва фалсафа доктори Сурат Кубаев.
07.05.202512:48
Майкл Джексоннинг отаси, Жосеп "Жоэ" Джексон, фарзандларини доимий иш билан таъминлашни истаган қатъий ва талабчан ота сифатида танилган. Унинг бошқаруви остида Джексон 5 гуруҳи шаклланиб, улар халқаро миқёсда машҳурликка эришган.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/q4ZkdOIj-do?si=AKdOFIJ0hgVTgjPw
06.05.202513:43
Тадқиқот: адвокат ва мижоз

Адвокатура йўналишида бизда эмпирик тадқиқотларни учратмаймиз. Соҳага қайғурадиган йўқ десам муболаға бўлмайди. Лекин ривожланган давлатларда эътибор бор. Қўлимга ТДЮУ муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган "Huquqiy ko'nikmalar va metodologiya" китоби тушиб қолди. Унда Randall Kiser ўтказган тадқиқот келтирилган. Тадқиқотда адвокатларнинг мижозлари билан сўровномалар ўтказилган.

Натижага кўра, сўров олиб борилган мижозларнинг 69 фоизи фикрича, юристларнинг мижозларга хизмат қилишдан кўра кўпроқ пулга қизиқадилар. 57 фоизи юристлар мижоз манфаатидан ўзининг манфаатини устун кўраркан. 53 фоизи юристлар ишларни ҳал қилиш ва кўриб чиқиш қандай кетаётгани ҳақида маълумот бериб туришларидан қониқиш ҳосил қилади. 56 фоизи юристлар ишларни етарлича тез бажаришдан қониқиш ҳосил қилган.

Юристлар ҳам сўровномада қатнашган. 80 фоиз юристлар ўзлари томонидан кўрсатилаётган хизматларни юқори даражада деб ҳисоблаган (мижозларнинг 40 фоизи буни тасдиқлаган). 91 фоиз юристлар мижозларини диққат билан тинглайман, умид ва эҳтиёжларини ҳисобга оламан деб айтган (66 фоиз мижоз буни тасдиқлаган). Юридик фирмаларнинг 62 фоизи ўзларининг хизматни аъло даражада деб ҳисоблаган (19 фоиз мижозлар буни тасдиқлаган).

Бўлажак адвокатлар, эьтиборли бўлинглар

👉@bahodirahmedoff👈
Ҳукумат дастури энди фақат ҳукуматники эмас

ЎзЛиДеП билан "Миллий тикланиш" ДП ўртада "Тараққиёт блоки"ни тузишибди.

Ўйлашимча, бу шунчаки сиёсий маневр эмас. Бу — давлат миқёсидаги мақсадларни амалга ошириш учун кучларни бирлаштириш дегани. Партиялар ҳозир “ким кўпроқ овоз тўплайди?” дебмас, “ким кўпроқ иш қилади?” деб ўйлаяпти. Ғояларам қутблашиб кетган. Парламентда трансформация кетяпти.

Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, таълим, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга қонунчилик асосини яратиш — блокнинг асосий миссияси.

Фақат савол: бу ҳамкорлик фақат қоғозда қолиб кетмайдими? Чунки, халқ энди кураш ёки иттифоқ эмас, натижа ва ўзгаришни кутяпти. Агар бирлашиш ортидан таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ёрдам, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича реал ўзгариш бўлса — ана ўша пайтда бу иттифоқ ўзини оқлади дейиш мумкин.

👉@bahodirahmedoff👈
02.05.202515:10
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.

Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.

Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!

👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy
Қирол Фарук ёшлигиданоқ ҳашамат ва бойлик ичида улғайган. Унинг шоҳона ҳаёти ортида танқидлар, сиёсий зиддиятлар ва халқнинг норозилиги бор эди. Охир-оқибат бу босимлар уни тахтдан воз кечишга мажбур қилди. Аммо унинг ҳақиқатда ким эканлиги— хиёнаткорми ёки қурбонми — ҳалигача баҳсли масала.

У ҳақидаги энг қизиқарли маълумотларни “Худди шундай” каналидаги янги сонда билиб олинг: https://youtu.be/bz-6E_K5Afw?si=1DnINHzkS3KIceOw
08.05.202511:50
Таниқли ижодкорлар Манзура ва Муроджон Йўлдошевлар томонидан "Азизим" номли мусиқий асар, муаллиф Али Ниязимбетовнинг рухсатисиз фойдаланилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 177-1-моддаси билан баённома расмийлаштирилган.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузар Муроджон Йўлдошевга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилган.

Аввалроқ Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқларини бузгани учун жаримaга тортилган эди.

👉 @bahodirahmedoff 👈
07.05.202508:40
Ҳайдовчининг ўзи зарар етказганлиги суғурта ҳодисаси эмас

Олий суд обзорида келтирилишича, суғурта масаласида қонунни нотўғри қўллаш ҳолатлари мавжуд. Мисол учун, “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра, транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир.

Мазкур Қонуннинг 8-моддасида ҳайдовчининг ўзи бошқараётган транспорт воситасига зарар етказганлиги оқибатида фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги белгиланганлигига қуйи судлар эътибор қаратмагани ортидан Олий судда қуйи суд қарорлари бекор қилинган.

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202512:06
Ботир Қодиров яна муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жарималанди

Адлия вазирлиги томонидан халқимиз орасида "Абдуссамий" тахаллуси билан билан танилган шоир Шохрух Абдувохидовга тегишли “Қизғанаман”, “Сўнгги нафасгача”, “Соғиндим ёмон” ҳамда “Дилдора” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг иккинчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 (саккиз) баравари миқдорида – 3 000 000 (уч миллион) сўм жарима жазоси тайинланди.

Маълумот учун, аввалроқ ҳам шоир "Шамсиддин Садоий"нинг Адлия вазирлигига қилган мурожаати асосида "Давлатинг борида”, “Омонат” ва “Тингла дўстим” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан БҲМнинг 5 (беш) баравари миқдорида – 1.875.000 (бир миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм жарима жазоси тайинланган эди.

👉@bahodirahmedoff👈
04.05.202513:04
Ерни давлат рўйхатига олиш

Бир фуқаро А. бошқа бир фуқаро Б.ни ноқонуний қурилиш қилган деб ноқонуний қурилмани бузиш, ер майдонидан чиқариш тўғрисида судга даъво киритган.

Шундай вазиятда бу А. фуқарони ўзини ерга бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилганми деган масала судда кўтарилади.

Ер кодекси 31-модда:

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Масалан битта ишда судларга тақдим этилган собиқ ширкат хўжалигининг 2003 йил март ойида тузилган далолатномада 2003 йил 8 августдаги 1-сонли ҳамда туман ҳокимининг 2004 йил 12 март 146-сонли қарорларига асосан 304-контурдан 0,06 га ер майдони уй-жой қуриш учун Ғ.га ажратилган, бироқ бу қарор давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Жойнинг ўзида чегаралар белгиланмаган, контурлар бўйича ноаниқлик бор. Фуқаро ҳам қарор чиқдию, менга расмийлаштирилди деб юрган табиийки.

Низо юзага келиб судлашганда эса унда ҳуқуқ борми йўқми бу биринчи кўтариладиган масала. Қуйи судлар бу масалага баҳо бермаган. Олий суд томонидан эса А. фуқаро сениям бу ерга ҳуқуқинг йўқ шунчун судга ариза киритолмайсан дея даъвони рад қилиш юзасидан янгидан қарор чиқарилган.

👉@bahodirahmedoff👈
02.05.202511:33
Уй қурилган лекин давлат рўйхатидан ўтмаган. Эр-хотин умумий мулкими?

ФК 8-моддасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга бўлган тегишли ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

ФК 84-моддасига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Агар давлат рўйхатидан ўтказилмаса мулк ҳуқуқи вужудга келмаган ва бу умумий мулк деб топилмайди. Айтайлик 2022 йил уй қурилиш бошланди, 2024 йил 1 декабр тугалланди ва давлат рўйхатидан ўтказилиб кадастр қилинди. Эр-хотин 2024 йил 1 августда ажрашиб бўлганиди. Бу ҳолатда уй умумий мулк деб топилмаслиги ва кимнинг номида бўлса унда қолиши бўйича суд амалиёти мавжуд.

👉@bahodirahmedoff👈
01.05.202515:10
Аввалги постларимизда Иқтисодий ва Фуқаролик судларида даъвони соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш ҳақида ёзган эдик.

Қуйида ишни соддалаштирилган тартибда кўришга йўл қўйилмайдиган ҳолатлар келтирилган. Булар Иқтисодий ва Фуқаролик судларида деярли бир хил.

ИПКнинг 203-2, ФПКнинг 279-2-моддасига кўра:
- ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор этилишига олиб келиши мумкин бўлса;
- қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
- билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса;
- ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида ушбу белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши лозим бўлмаган қарши даъво берилган бўлса* суд ишни умумий қоидалар билан кўриб чиқиш ҳақида ажрим чиқаради.

Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажрим чиқарилгандан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.

* Мазкур банд фақат фуқаролик судларида амал қилади

#advokat #sud

👉 @bahodirahmedoff 👈
08.05.202510:46
Ҳавога учаётган миллиардлар: жавобгар ким?

Ҳисоб палатаси 2024 йилги ҳисоботини тақдим этди. Ҳужжатдаги айрим маълумотлар эса депутатларни, айниқса халқни, бефарқ қолдирмаслиги керак.

Масалан, Сув хўжалиги вазирлиги ва унга қарашли ташкилотларда 2,8 трлн сўмлик 92 та лойиҳа ваколатли идоралар билан келишилмасдан амалга оширилган. Яна 2,5 трлн сўмлик 8 та лойиҳа концепцияси ҳали Ҳукумат томонидан тасдиқланмаган бўлса-да, хусусий шерикларга берилган.

Охирги 2 йилда 20 минг гектар ерда субсидия ажратилган бўлсада, сув тежайдиган технологиялар қўлланилмаган. Яъни, давлат пул ажратган, лекин натижа — 0.

Шу ерда депутат Жавлон Абдуллаев тўғри савол берди: бу ҳолатлар таҳлил қилиняптими?

Масъул ўринбосар эса шундай жавоб берди: “янгилик бор жойда хатоям бўлади.”

Аммо 5 трлн сўмлик хато — бу шунчаки "янгилик" эмас, бу — тизимли муаммо. Бюджет халқнинг пули. Бу пул қаерга кетяпти? Ким назорат қиляпти?

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202517:30
Адвокатда soft skill'лар

Адвокатура бўйича ТДЮУ муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган "Huquqiy ko'nikmalar va metodologiya" китобида келтирилган навбатдаги тадқиқот адвокатлардаги soft skill лар ҳақида.

2016 йилда Америка ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш бўйича институт томонидан АҚШнинг 37 штатидан 24 137 нафар адвокат ўртасида сўров ўтказилди. Улардан юристлар учун 147 та малака ва кўникмалар орасида энг муҳимлари қайсилар экани сўралди. Натижалар қуйидаги 10 та малака ва кўникмаларни кўрсатди:
1) маълумотларни сир сақлай олиш
2) мажлислар ва йиғилишларга ўз вақтида келиш,
3) ўз касбига содиқ бўлиш,
4) ростгўй ва ишонса бўладиган инсон бўлиш,
5) хушмуомалалик ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш,
6) илтимос ва саволларга тезда жавоб қайтариш,
7) диққат ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш,
8) иштиёқи баланд бўлиш,
9) юқори касбий этикага эга бўлиш ва бор имкониятни эалб этган ҳолда ишлаш,
10) деталларга эътиборли бўлиш.

Бу бошқа сервис соҳаларига ҳам тааллуқли деса бўлади. Лекин адвокатлар кўпроқ билиши зарур

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202510:43
Бола тарбияси билан боғлиқ суд ишларида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари жалб қилиниши

Олий суд Пленумининг "Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 23-сон қарори 26-бандига асосан:

"Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган суддаги барча низоларни кўришда уларнинг ҳимояси юзасидан ким томонидан даъво қўзғатилганлигидан қатъи назар ишда иштирок этиш учун туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари жалб қилиниши лозим.

Қайд этилган орган даъво тақдим қилмаган бўлса, у суд томонидан давлат бошқарув органи сифатида ўзига юклатилган мажбуриятларини бажариш мақсадида хулоса бериш учун процессда иштирок этишга жалб қилинади".


Оила кодекси 88-моддасига асосан суд томонидан болалар тарбияси билан боғлиқ низолар кўрилаётганда, боланинг ҳимояси учун ким даъво тақдим қилганлигидан қатъи назар, ишда иштирок этиш учун васийлик ва ҳомийлик органи жалб қилиниши керак.

👉@bahodirahmedoff👈
03.05.202516:15
Жамият маънавияти – хавфсизлик масаласи

“Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган мунозарада жамиятда содир этилаётган нохуш ҳолатлар, миллий қадриятларга мос келмайдиган хатти-ҳаракатлар танқидий муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ахлоқсиз контентлар,
Хорижда айрим ҳамюртларимиз иштирокида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, ёшлар ўртасидаги маънавий бўшлиқ
— муҳокаманинг асосий мавзулари бўлди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, педагоглар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Иштирокчилар жиноятга олиб борувчи омиллар аввало тарбияда эканини, қонун устуворлигини таъминлаш учун маънавий пойдевор зарурлигини ва ҳар бир фуқаро ўз қилмиши учун шахсан жавобгар бўлишини таъкидлаб ўтди.

Ёшларнинг ҳуқуқий онги, ахлоқий позицияси ва соғлом дунёқараши — жамият хавфсизлигининг асосидир.

👉
@bahodirahmedoff👈
02.05.202510:45
Салбий ички мулоқотга чек қўйинг. Ҳар сафар ўзингизни танқид қилишдан аввал, нима учун шундай ҳис қилаётганингизни англашга ҳаракат қилинг. Ўзингизни ёмон кўриш эмас, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш орқали ички кучингизни тикланг. Ижобий фикрлар билан яшаш сизга тинчлик, ишонч ва янги имкониятлар эшигини очади.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/ETQ07MlsOvE?si=YaczuqOKD0Imfiww
01.05.202512:37
🎬 "Сусамбил" дан янгича нафас! 🎬

"Сусамбил" YouTube канали сўнгги видеоларида бизни ҳақиқий кашфиётларга ошно қиляпти. Аввалига Киплингнинг "Этиклар" шеъри таржимасини эшитдик. Сўнг "Майнкрафт" учун яратган ўзига хос ҳикояни кўрдик.

Энди эса улар яна бир ғаройиб лойиҳага қўл уришди. Ёшлигимиздан севиб томоша қилган "Гарри Поттер" олами энди сериал форматига ўтмоқда ва Северус Снейп ролини қора танли актёр ижро этиши кутилмоқда. "Сусамбил" жамоаси эса ҳали суратга олинмаган лойиҳани визуал шаклга келтириб, ўзига хос тасаввур яратиб берди.

Барра маълумотларга, ўткир фикрларга бой янги видеони кўриб чиқинг! 👉 Томоша қилиш учун ҳавола:
https://youtu.be/KJEODxPqjDo
08.05.202509:38
Уй-жой кодекси 80-моддасига кўра

хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахсларга бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан кўчирилади.

Бу қоида ўша ташкилотдан пенсияга чиққан ходимларга ҳам қўлланилади.

Агар ходимни кўчиришда бу талаб бажарилмаса ва судга даъво қилинса, ходимга бошқа турар жой бериб кўчирилиши бўйича суд кейслари мавжуд.

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202515:15
Муваффақиятли адвокатлар бўйича тадқиқот

Адвокатура бўйича ТДЮУ муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган "Huquqiy ko'nikmalar va metodologiya" китобида келтирилган яна бир тадқиқотни келтириб ўтсам. 2015 йилда Буюк Британияда 2 йил давомида адвокатларни ўзгартирмай келаётган 500 нафардан ортиқ мижоз орасида сўров ўтказилган. Уларга берилган савол юристлардан кутадиган энг муҳим нарсалар нималардан иборатлиги бўлган.

Кўп такрорланган жавоблар қуйидагилар бўлган:
▶️ кўрсатиладиган юридик маслаҳатнинг тахминий нархини олдиндан айтиш,
▶️ иш қандай кетаётганидан мунтазам хабардор қилиб туриш,
▶️ мижознинг эҳтиёжлари ва умидларини тўла ҳурмат қилиш,
▶️ электрон хатларга ўз вақтида жавоб бериш,
▶️ мижозни диққат билан тинглаш,
▶️ вақтга эътиборли бўлиш, яъни ишни пайсалга солиб юришдан тийилиш,
▶️ ҳуқуқий муаммонинг ечими ҳақида савол берилганда уни осон тилда тушунтириб бериш,
▶️ тажрибага таяниб ишдан кутилаётган эҳтимолий натижаларни тушунтириб бера олиш ва мижознинг ҳолатига эътибор қаратиш.

Адвокатура ўзига хос соҳа бўлиб, шахснинг билим ва тажрибалари билан сервис кўрсатилади

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202508:50
🕯 Тарихга бўлган эътибор

Шайбонийхон ҳақида нега омма сукутда? Не ажабки, бу ном на ёд этилади, унга на ҳайкал қўйилади, на юбилейлар нишонланади. Гўёки у йўқдек. Аммо бу фақат тарихий шахсга эмас — барча ёдга олинмаётган, рад этилган тарихий ҳақиқатларга нисбатан лоқайдлигимиз белгиси эмасми?

“Қурултой” подкастининг Бахтиёр Алимжанов иштирокидаги сонида Шайбонийхон образини замонавий антропологик, сиёсий ва маданий нуқтаи назардан таҳлил қилади.

❝Тарих — ҳайкал эмас. Уни ким қўйган, нима учун қўйган ва айнан қаерга қўйган — шуларни тушунганимизда, биз тарихни эмас, ўзимизни англаймиз❞, дейди Алимжанов.

Биз ўртага ташлайдиган саволлар — ҳавойи эмас.

📌 Агар сиз тарихга ҳайкал эмас, фактлар орқали қарашни истасангиз — ушбу подкастни албатта томоша қилинг. 🎧 Ҳавола: https://youtu.be/Q-J1bCUWPbs?si=Aw28OvXxzjFIG7RA
03.05.202510:21
Ариза агар жиноят иши очилиб тергов қилинаётганда олинган бўлса бу қистов натижасида олинган ариза ҳисобланади

Олий суд обзорида келтирилишича, ЖПК 23-моддасига кўра, дастлабки тергов органи томонидан А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳолатда унинг айбдорлиги қонуний кучга кирган суд ҳукми билан исботланмасдан туриб, ходимнинг хоҳиш-иродасига қарши берган ариза асосида уни лавозимидан озод этилган ва Департамент органларидан бўшатилган.

ЖПК 312-моддасига асосан жиноят натижасида бузилган ҳуқуқларини тиклашни реабилитация этилган шахс ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтирувчи - билдириш хати олган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида талаб қилиши мумкин.

Олий суд обзорига кўра қистов натижасида бўшатиш ҳам жиноий таъқибнинг бир қисми сифатида бунга нисбатан даъво муддати 1 йил деб ҳисобланган. Даъво муддати узрли сабабларсиз ўтказиб юборилган деб қуйи судлар нотўғри тўхтамга келган ва қарорлари бекор қилинган.

👉@bahodirahmedoff👈
02.05.202506:00
Корпоратив низоларда тарафларни жалб қилиш

Олий суд Пленумининг "Иқтисодий судлари томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорида қизиқ тушунтириш берилган. Унга кўра, корпоратив низоларда масалан АЖ ва МЧЖлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида берилган даъво аризаларида жавобгар сифатида жамиятнинг ўзи ёзилиши керак.

Масалан бир таъсисчи таъсисчиларнинг умумий йиғилишини қароридан норози. У судга берса жавобгар сифатида нариги таъсисчиларни эмас, жамиятни жавобгар сифатида кўрсатади.

Шуни орқасидан Олий суд обзорига кўра бир иқтисодий ишда ойлаб овора бўлиб келинаётгани етмагандек Олий суддан қуйи инстанция суди қарорлари бекор қилинган ва янгидан кўриш учун қуйи судга қайта юборилган.

👉@bahodirahmedoff👈
30.04.202516:44
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган бўлиб, унга кўра фуқаролардан пенсия ёшига етганда (эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёш) улардан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда пенсия тайинлаш тартибини белгиланмоқда.

Бунда, фуқарога пенсия тайинлаш учун зарур маълумотлар, яъни меҳнат стажи, иш ҳақи, ўқиш даври, оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар давлат идоралари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларидан электрон маълумот алмашинуви асосида олинади.

👉@bahodirahmedoff👈
Shown 1 - 24 of 262
Log in to unlock more functionality.