Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Darveshona avatar

Darveshona

📝 Shoir JONTEMIR ijodiy kanali
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
Location
LanguageOther
Channel creation dateJun 04, 2022
Added to TGlist
Feb 20, 2025
Linked chat

Records

19.04.202523:59
3.1KSubscribers
16.03.202523:59
400Citation index
21.03.202508:22
1.2KAverage views per post
05.04.202523:59
902Average views per ad post
12.03.202500:12
11.06%ER
22.03.202501:29
36.26%ERR

Popular posts Darveshona

20.04.202505:07
Истеъдодсиз шуҳратпараст жуда тубан ва шафқатсиз бўлади.

Кимнингдир ёзганига раҳмат,
кимнингдир ёзмаганига.

Асқад Мухтор.
25.03.202505:41
Принцип ва ҳезалак

Танани тик ушлаб турадиган умуртқами? Ўша синса қийшайиб қоласан. Ижодкорни, одамни принцип тутиб туради. Ўзбекча аниқ маънодошини тополмадим. Балки эътиқод мосдир. Лекин эътиқод деганда кўпчилик диний томонини тушунади холос.

Принцип бу ҳамма нарса.

Принципи йўқ ижодкорни (истеъдодли бўлишига қарамай) кузатманг. Масалан ўзим ўртамиёна ё ҳаваскор машқларга ҳам зўр деб ёзиб, кучли шеърларга ҳам зўр дейдиган кузатувчиларни ҳатто кўрган заҳотим дўстликдан чиқараман. Сабаби унда дид йўқ. Принцип ҳам.

Принципсиз сиёсатчини жиддий қабул қилманг.

Болаларим учун шундай қилдим, оилам тинчлигини ўйладим, деб ўзини оқлашга урунади ўйинчилар. Қўрқоқ, ифлос, очкўзлигини боласи, хотини, онаси ортига яширади. Туфланг улар юзига!
Кўп кўрябман бунақа икки-уч қайиқни бирдай тутиб туришга чиранадиган на тарафи на юзи маълумларни атрофимизда.

Одамда бойлик, мансаб, истеъдод бўлсаю принцип бўлмаса, бари похол.

Принципига содиқ яшаб ўтган шоирларни эсланг. Болам учун деб ўйнамаган. Лекин қай бирини болалари хор?!

Энди принципидан кечиб (ўзи аввалам бўлмаган уларда), боламни келажаги учун дея қай қўлда суяк кўрса тили осиқ, дум ликиллатар шоирларни кўринг.

Нега Фитрат деймиз, Қодирий, Чўлпон деймиз қайта-қайта?! Сабаби умуртқаси бутунлиги! Ўлса ўлганки принципини йўқотмагани! Принципи йўқларнинг минглари улар номини чайнаб кун кўрябди, обрў олябди.

Принципли одам — шахс юки оғир келади. Уни унча мунча тузум кўтаролмайди. Шундай атрофга қарангда, нечта принципли шоир, ёзувчи, адабиётшуносу санъатшунос, сиёсатчи... ни билсангиз сананг.

Қаҳрамон, локоматив, эргаштирувчи, наъмуна бу — принцип!

У йўқми? Тамом. Сизда ҳеч вақо йўқ. Том том китоблар ёзмайсизми. 30-50 йил давлат бошқармайсизми. Минг марта ҳаж қилиб, шайтон шўрликни тошбўрон қилиб, абжағини чиқарвормайсизми бефойда!

Принципсизлик ялоқиларни кўпайтиради. Ялоқилар кўпайган жойда АСЛнинг қиймати йўқолади. Нусханинг нусхасининг нусхаси оригиналга тенг дегани бу.

Ўрталиқни ушлайман деган одам ўйинчи. Илмилиқ, ҳезалак, чулчули. Принципнинг эса юзи битта. Томони аниқ. Яъни дўстимга очиқ ойдин ифлослик қилган одамни ноҳақ, ўйинчилигини кўриб туриб у билан ҳам дўстим билан ҳам муносабатни бирдай давом эттирсам мен ўйинчиман. Қани ким ўзини ўйинчи эмасман деёлади?!

Оғайнилар, биз бугун номини байроқ қилиб юрган буюкларнинг бари принцип эгалари. Ўйинчига ён берилмайди. Воз кечилади. Принцип эгалари ҳар қандай ҳолатда ҳурмат чўққисида туради.

Принципи йўқ одамнинг ҳаёти, ижоди, ишида ҳам ўйинчилиги сезилиб туради. Ўйламанг, бургуткўзлар йўқ эмас. Ҳаммасини англайдиганлар етарли.

Адашмасам Брехт айтган Гитлер тузумини мақтаб шеър ёзаётган шоирларга: "Сиз чўкаётган кема деворига чиройли нақш чизябсиз". Худди шундай сиз ялоқилик қилиб ишлаб зўўр ойлик олиб турган нашриёт, газета, компания, идоралар ёпилиб кетади. Кейин бошқа жойга бориб шундай қиласиз. Яна, яна...

Тенгдошу ака-ука, сингил-опалар принцип — қалб, руҳни ўлдириб қўймайлик. Ўтади очлик. Дарбадарлик. Ишсизлик. Касаллик. Умр охирлагач Шавкат Раҳмон айтгич ёшлар тупугиниям башарангиздан қизғанадиган ўйинчи сифатида қолманг хотирада.

Принципсиз шоир шоирми?!
Одам одамми?!

П. С: суратда Фитрат бошли Жонтемир. Фитрататавр!

Жонтемир

@Jontemir_t
05.04.202508:20
Чўлпон шеъри.
24.03.202514:14
Таъма муҳаббатни ўлдиради. Ўлдиради инсонни инсон сифатида тутиб турган ҳар нарсани.
Таъма бир маҳал овқат емаганинг учун Яратгандан чексиз савоб сўраш. Яъни ҳар иш таъмасиз, табиий бўлганда гўзалдир.

Шеър ёзаркансан, сенга шеър берилганининг ўзи мукофот!

Кимнидир севаркансан, у сени ҳам севиши эмас, қалбинга севги берилганининг ўзи мукофот!

Дарахт мева солиб, бизга беради. Нега нимадир сўрамайди?

Ижодий қувватни ўлдирадиган энг ёмон тиғ бу — таъма.

Кимгадир ёқиш, кимдандир нимадир ундириш, бирор мансабни эгаллаш ва ҳоказо учун ялтоқликка бурдингми ижодни, сўз сеҳри руҳингни тарк этади. Чунки сўзда таъма йўқ! У нимагадир мухтож эмас. Унда ҳамма нарса бор. Уни бўйсундиролмайсан. Хизмат қилдиролмайсан майда талабларинга. Таъма аралашгач ҳам ёзаверасан, лекин энди сеҳр йўқ. Ўлик сўзлар йиғиндисини терасан холос.

Ривоят: аёллардан чиққан авлиё Робия бир қўлида сув, бирида олов кўтариб кетаётганин кўрганлар сўрашади: қаерга кетябсан?

Олов билан жаннатга ўт қўйиб,
сув билан дўзахни ўчиргани. Балки шунда ҳеч қандай таъмасиз Уни яхши кўрарсиз.

Биз ўзимизга ёққан ё яқин одамларни ҳам дарров ўзимиз истагандай бўлишларини талаб қила бошлаймиз. Ўз ҳолича севолмаймиз. Ота-оналар болаларини кўпинча ўзлари истаган йўлдан юришларини талаб қилишади. Масалан: фалончанинг боласига ўхшасанг ўласанми, писиончининг боласи сани ёшингда ундай қилябди... Оқибатда боланинг асл ўзлиги йўқолади. Ҳатто соч толаларимиз бир-бирига ўхшамас.

Тўртта шеър ёзаркан, дарров машҳурлик таъмаси қўпади ичимизда. Кулгили.

Дунё мана ман деган улуғ одамларсиз ҳам тўхтаб қолмади. Туфлаб ташла таъмани. У бизга берилган ҳамма гўзаллик, иқтидорни тортиб олади.

@Jontemir_t
* * *
Олислаб кетдинг сен,
Энди етолмам.
Қалбимни эзғилаб бетон моладек
Кучугин шаҳарга олиб кетолмай
Автобус эшигин тепган болалик.

Худога талпинган тоғларга қараб
“Мен шамол эдим-ку!”
Қиламан довуш.
Совуққон зирвалар йўлламас карам,
Қулоғим остида йиғлар Сиёвуш.
Хафақон лаҳзалар нақадар жоҳил,
Кўзимдек сарғариб бувим қариган.
Пирим Яссавий деб бобом ҳам охир,
Кирдилар
Муқаддас ернинг қаърига.
Кипригим қолмади юлинавериб,
Олдинга,
Орқага,
Қаерга юрай?
Миллион йўқотишга бўлинавериб,
Оҳ, наҳот ёрилиб кетмайсан, ЮРАК?!
Эй шароб, ичиккан кўнглимни хушла,
Руҳимга заҳролуд қуйилган қуюқ.
Қишлоққа қайтишни сўраманг, қушлар –
Мен ҳали ўзимга қайтолганим йўқ.

...Тўкилиб анчайин енгил тортдим, уҳ,
Ажралиб чиққаним аён тўдадан.
Қайғулар – шеър экан,
Шеър экан – андуҳ,
Бу йўлдан риндона юриб ўтаман.

Олислаб кетдинг сен,
Энди етолмам.

Жонтемир

@Jontemir_t
25.03.202513:50
* * *
Этагин ушлатмас шамоллар,
Тақвимнинг кунлари ғаламис.
Чайқалиб гоҳ терак, гоҳ толлар
Шаклида муножат чаламиз.

Афсунгар самовот — ўргимчак,
Тонг тўқир, шом тўқир эринмай.
Бир тушнинг ўнгини кўргунча,
Сув теккан кесакдай эрир вақт.

Ғаладон — хотирни кавлайсан,
Уч ўпич, бир висол, юз қарғиш.
Шон-шуҳрат, даҳолик — садқаисар,
Ўзгариш истайсан, ўзгариш!

Етмайди вақт гарчи минг важ бор,
Тақвимга суйкалар ғар қорин.
Билмайсан, умринг ҳам қай аждод
Умрининг чиройли такрори.

Этагин ушлатмас шамоллар...

Жонтемир

@Jontemir_t
23.03.202515:55
Жуда оз билган одам кўп кўп ўргатади. Чунки билим чексиз эканини тасаввурига сиғдиролмайди.

Шу чизиқдан қараганда машҳурлик ман учун қўрқинчли.

Чунки ҳамма қўли билан кўрсатади сани. Муҳокама қилувчилар, ўтгатувчилар кўпаяди.

Ҳаётда ўрганувчи бўлиб ижод қилиш, ўрганувчи бўлиб яшаш завқлироқ.

Раҳматли бобом "Илм одамнинг овозини ўчириб қўяди" дерди. Айнан шундай демаган, ўзим пишитдим чоғи. Хуллас, машҳурдикдан қўрқаман.

Ман машҳурлик қолипига тўғри келмайман. Доим намунали одам бўлиши керак биз учун машҳурлар. Шундай талаб қиламиз-ку! Фариштага айланиши керак машҳур одам! Ўшандан намуна олади ахир ҳамма! Валалалааа...

Ҳеч кимга намуна бўлиш юкини олмаганман елкамга.

Ҳечкимни ҳайратлантириш мажбуриятини олмаганман.

Дарахт гуллаган пайти ҳам севаман, меваси пишганда ҳам севаман, қуриб қолганда ҳам севаман.
Ман уни муҳокама қилмай, унга қандай яшашни ўргатмай севаман!

Одамни ҳам шундай севаман. Тамом.

Машҳурлик бунга қарши чиқади. Занжирлаб олади ва омма олдида ўйнатади сани.

Ман фақат ўз оғриғим оҳангига рақс тушишни истайман доим.
Ва бу рақс ҳаммага бирдай ёқиши шарт эмас.

Истасалар дарахтни севгандай севишсин. Истамасанлар бошқа севгили топишсин.

Машуҳрликдан қўрқаман...

@Jontemir_t
23.03.202503:22
​​МУБТАЛО

Шоҳтомирим қирғоғида маст
қон симирар шаҳват туяси.
Айланар юрагим теварагида
ғашиққан оч итлар тўдаси.

Томоғимга тун солган човут,
Бойўғлиман — қарғиш урган қуш.
Чорак аср оғзини қавиб
судраб юрган қанорим ҳам бўш.

Қазо топган меҳрим беваси,
Кузатаркан шарпамни зимдан,
Сен барибир мени севасан,
Сен барибир кечмайсан мендан.

Икки бекат — оғриқ ва қайғу
орасида зир югурар жон.
Сўз қидириб ичимни ейман,
Ҳисларимни ейди ҳаяжон.

Сен барибир... Қафасга мойил,
Менла дорга осилмоққа шай.
Қулдор эмас, ишқинга қул топ,
Дўзахимда бир ўзим ёнай!

Ботгандайман тубсиз ботқоққа,
Тинч қўймайди Ҳобилнинг хуни.
Узлатимдан тортиб олмоққа
Бойчибор йўқ, ташласа думин.

Қимирласам чўкаман бадтар,
Ва ёқимли бу қийноқ нечун?
Дажжол минган эшшакдай ҳатлаб
ўтармидим бўлганда кечув?!

Тонг шамоли чимчилар этим,
Яйрайман шеър уфурган тушда.
Оғушингда уйқуга кетиб,
Уйғонаман ўзга оғушда.

Тугаб борар итларнинг сабри,
Йиғланмаган кўзим тўла май.
Қазийверинг гўрковлар қабрим,
Туя тўйган кеча ўламан.

Нега жимсан, ҳозир тонгми, шом?
Суғурсангчи видони қиндан.
Мен ўзимдан кечганман тамом,
Сен барибир кечмайсан мендан!
Сен барибир кечмайсан мендан.

Қулдор эмас, ишқинга қул топ,
Дўзахимда бир ўзим ёнай...

Жонтемир

@Jontemir_t
07.04.202519:51
* * *
...Kelmading. Oʻrtada oʻrtandi bahor,
Choʻzilib-choʻzilib uzildi umid.
Boʻzladim qalb degan bahaybat sahro
Bagʻriga vaʼdani tiriklay koʻmib.

Yuz yilga qaridim, ajin tushmagan
Tirnoqlarim qoldi – oʻnta tosh yurak.
Visol jazbasiga sadr tushmagan
Hislarni yamladim misoli xoʻrak.

Yondim, devorlarga charsillab, chatnab,
Goh boshim, goh mushtim boshimga tegdi.
Menda tamakisin choʻgʻlatib nafrat
Chekarkan, sabrimni hiringlab yengdi.

Kelmading. Sandiqda jon berdi Tohir,
Sukunat qoʻynida olgani lazzat
Eshik qoʻngʻirogʻin tilini oxir
Sugʻurib tashladim – naqadar mazza!

Soʻndim. Muzlatkichda turgan boʻzaday
Sovidi hayajon gʻazab toqida...
Qasamki, men yana yonarman faqat
Oʻzga qon lablarning ishtiyoqida!

Jontemir Sheʼri
Reposted from:
Nurmuhammad Abduzoir avatar
Nurmuhammad Abduzoir
Sheʼriy kecha...

Shu kunlarda sheʼr eshitishga vaqtingiz qanday?

Istasangiz: 4-aprel kuni soat 19:30 da "Gyote" Institutiga keling...

Balki, mazza qilib tinglarsiz, balki unday boʻlmas, bahonada diydorlashamiz, shu!

Kecha davomida boshqa mehmonlar ham boʻladi...
Qoʻldan kelgancha, bir narsa qilib koʻramiz, oʻxshasa davom etadi...

Kirish mutlaqo tekin,
faqat kechikmay kelish kerak.

Moʻljal: "Abdulla Qodiriy" metro bekati...

Postni yaqinlaringizga ulashsangiz ham boʻlaveradi.

@Nurmuhammad_Abduzoir
24.03.202502:48
Мажнун

"Ёғмурлар қарғишми, навоми,
Сипқорсам руҳимга давоми?
Отам ишқ, водидам ҳаввоми?
Уйғотманг, ўзимда қолайин —
Бу дунё тушимнинг давоми! "

Жонтемир

Биламан, мегабайти катта. Лекин сифатли. Шу ҳолида эшитган маъқул.

@Jontemir_t
05.04.202505:24
Яна бир гап: мани китобимни, фалонимни сотиб беринг деб ёзманглар, илтимос! Нима бу очлик?
Тўйиб кетдим шунақалардан.
Ман ўзи бир йилда жуда борса икки марта аукцион қиламан. Шуям жудааа пулдан қийналим қолсам. Ва ундан топган пулим ҳали икки ойлик ижара ҳаққига етмаган. Хавотир олманг, бойиб кетмаябман.

Ман сотувчи эмасман! Сотиладиган нарсангиз борми, бозорга олиб боринг. Ҳаридор изланг. Худо оёқ, фаросат берган. Бермаган бўлса, безовта қилманг, қийнаманг бошқаларни.
ЕМИШ

Озуқаман отаётган тонг,
ботаётган тун,
зериккандан иблису Тангри
ўйлаб топган тажриба учун.

Қўлимдамас ўйиндан чиқмоқ,
қайга етар зарранинг доди?
Чирмашади саволлар — сиртмоқ,
мийям — қўрқинч тушларга чодир:

... Бармоғимни тишлаган балиқ
типирчилар илон оғзида...

... Гўшт ташийман мозорга қоп-қоп...

... Ота қабри эмаглаб юрган
боласини ютиб юборди...

Бигиз санчиб бошчаноғимга
ваҳимани сўриб олар ким?
Даҳшат туғар тасаввурим: Ой —
кафанланган қуёшдир балки?!

Чиқаринглар мени ўйиндан,
бас, қайраманг тушлар тиғини.
Ёлвораман, ортиқ эшитмай
кар-соқов тун иштаҳа билан
ғажиётган
юлдузлар чинқириғини.

Озуқаман...

Жонтемир

@Jontemir_t
16.04.202517:19
Hech tortinmay yozishni boshlang! Kuchli rassomga odamlar falooon dullir to‘labam rasm chizdirolmaydi. Kamiga 500-1000 dollirlik suratlaridan tekinga sovg‘a qilmoqchi! Bu rassom kamtar. Har qanday fikrga ochiq!
Театр — ядро. Ижодий йўналишлар ядроси. Йўқ.
Театр — қора туйнук. Барча ижодий усуллар (шеърият, наср, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, мусиқа, рақс...) ни ўзига тортиб, жамлайдиган макон. Кино ҳам шундай. Фақат ҳар сафар янги ҳиссиётлар беролмайди кино кўрувчига. Театрда бу мумкин. Чунки у ҳар қайта қўйилганда айнан такрорламайди аввалги ижрони. Бир спектакл туғилади. Тугагач ўлади. Қайта қўйилганда яна тирилади, (бошқача, чунки тирик жараён) яна ўлади. Биз тез-тез ўлиб тирилишга ишонмаймиз. Будда ишонади. Театр актёрлари, айниқса режиссиёр ҳам ишонса айнимайди ҳайрат...
Лекин биз ҳамма қатори ўйлашни хуш кўрамиз. Ҳамма хато деяптими, хато деймиз...

... Тангри дунёлар ва ундаги жисмларни жойлаштирди. Ҳеч ким кўмак бермади. Энди ёлғиз ўзи томошабин. Зерикарли эмасмикин? Ким билан муҳокама қилади савияли-савиясиз ҳаракат, ижро, ғояларни?
Сиз ҳеч бир ўзингиз театрга тушганмисиз? Бутун залда фақат сиз бор. Даҳшатли лаззат олдингиз асардан. Аммо айтиб беришга ҳеч ким йўқ борлиқда!

... Шоир сўзларни жойлаштиради. Сўзларни ўйнатяпман деб ишонади. Ваҳоланки СЎЗ уни ўйнаётган бўлади.

Режиссиёрчи, у кимга тақлид қилади? Унинг қулоғига ким шивирлаб туради воқеа, ранглар, оҳанг, асар, нур... ларни теришни?

Ҳеч қандай ўртакашларсиз тўғридан тўғри Тангрига алоқага чиқа оладиган — шоир, режиссиёр, мусиқачи... Ахир ким биландир гаплашиши керак оламлар ҳукумдори зерикканда. Суҳбатдошнинг номи истеъдод.

... Айтмасдан туриб айт. Бу санъатда улуғлик. Оддий ҳаётда қилмасдан туриб қилдим дейиш ёлғончилик. Қилмасдан қилгандай кўрсатиш — кўзбўямачилик.
Театр муҳим ҳодисани тўғридан тўғри башарангизга айтмай айтади. Тўғрироғи шундай қилолгани театр мен учун.

Ўйлайман, буюк шоирлар номини дунё билмайди. Билганари буюкликка етмаган. Шундай буюк реҳиссиёрлар номи ҳам номаълум. Украиндаги томошани кўрябди дунё! ТИРИК ТЕАТР!
Шимолий Кореяда, Туркманистонда ҳам бутун бошли мамлакат театрга айланганига анча бўлди. Биздаги театрлар сиёсий томошалар билан рақобат қилолмаётгани учун ҳам ўлик. Қачонки тескариси бўлса, мувознат жойига тушади. Бир фожия, зулум ҳадди аълосидан ошса — сатирага айланади. Аҳволни очиқча сатирага оладиган театр йўқ ҳали атрофда. Демак қувонсак арзийди, ҳали ҳолатимиз пешроқ. Ҳали мазза қилиб азобланябмиз. Ҳали бу азоб оғриғи суякдан ўтиб, вақарлаб кулаётганимиз йўқ.

Ва балки шундан кўрсатишга арзирли воқеа содир бўлмаяпти ҳам.

Лекин йўқдан бор қилиш дегани эмасми санъат? Қачонгача сиёсатчилар йўқни бор, борни йўқ қилиб кўрсатишда устунлик қилишади санъатда? Асл санъаткорлар улардир балки? Балки театрларга сиёсатчилар ўйнагани келса, тирик томоша, тирик томошабин қайтар? Балки...

Шамс-и-Қамар театрида ҳашар пайтидан сурат.

@Jontemir_t
Log in to unlock more functionality.