tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel

𝓝𝓪𝔃𝓶 𝓿𝓪 𝓝𝓪𝓿𝓸

|Nazm va Navo🕊|
Tinglovchilar uchun.
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
Location
LanguageOther
Channel creation dateSep 04, 2022
Added to TGlist
Mar 23, 2025
Linked chat

Latest posts in group "𝓝𝓪𝔃𝓶 𝓿𝓪 𝓝𝓪𝓿𝓸"

Зебунисо _Аврангзеб қизи.
АГРАДА
Амма-жиян,қайғуда Агра томон,
Ошиқар эдилар,ранглари сомон.
"Қизил қалъа""
да бир бемор,кўп бедор,
Дилхаста,уларни кутар интизор.
Атрофида бир тўп қўриқчиси бор,
Қўриқчи бошида йўриқчиси бор.
Шоҳ Жаҳон,тикилар "Тож Маҳал"га,
Қалбини тарк этмас,Мумтоз Маҳалга,
Термулиб,туну кун тўкар эди ёш.
Тугаб борур унда,умр ва бардош!
Гоҳ ўзига келиб,гоҳида беҳуш,
Шоҳжаҳон кунлари кечарди,ноҳуш!
Кўзидан кетмағай,Мумтоз Маҳали,
Ҳаёт равзасининг тенгсиз гўзали!

ШОҳМаҳОн.

Ҳаётимдан ортиқ севардим,сени,
Умрнинг ярмида тарк этинг,мени!
Бунёд этдим,орзунг "Тож Маҳал"ни,
Заминга қўндирдим,кўкдан Зуҳални,
Кўрармисан,истагинг,ана "Тож Маҳал"?
Мармарин нақшларда товланур ял-ял!
Эвоҳ, аталурман,қайсар Жаҳоншоҳ,
Сендан сўнг бир карра,кўрмадим никоҳ...
36 йилдирки,жуфтдан айрилган,
Сўққа бошмен,қанотлари қайрилган!
Фоний ОЛАМ узра яшармен,танҳо!
Қачон қабул айлар,мени чин дунё?
Эҳтимол,жаннатим қуши ёнига,
Мумтоз Маҳалимнинг чин маконига,
Қўймас,мени,Аллоҳ!Гуноҳим кўпдир!
Мендан олур қасос,қасоскор тақдир!
Йиғлайди.
Шу маҳал,янграғай,Самовий садо,
Мумтоз маҳал руҳи бўлғайдир пайдо.
Мумтоз Маҳал.
Сабр этинг,куюнманг,эй,олампаноҳ!
Умрим баҳорига,ошуфта ҳамрох,
Вафо айладингиз,айтилган сўзга,
Жаннат эшиклари очилур СИЗГА!
Сўнг ишора қилур,"ТожМаҳал"га,
Самодан заминга,қўнган Зуҳалга...
Ана кошонамиз,бизни кутмоқда,
Оз қолди,ҳижроннинг куни битмоққа!
Шоҳ Жаҳон.
Севгилим,ёнингга боролмағаймен,
Пулсиротдан,шаксиз,ўтолмағаймен,
Аллоҳ кечиролмас,гуноҳим бордур!
Бу,даҳшат умримға ҳамиша ёрдур!
Мумтоз Маҳал.
Қандай гуноҳ қилган эдингиз,шоҳим?
Шоҳ Жаҳон.
Айтолмам,азизам,қабиҳ гуноҳим!
Мумтоз Маҳал.
Сўйлангиз,дардингиз,сизни тинч қўйсун!
Шоҳ Жаҳон.
Айтмоққа шайланур тилгинам куйсин!
Мумтоз Маҳал.
Эгилғон бошни ҳеч,қилич кесмайдур!
Шоҳ Жаҳон.
Ёдингдаму,ожиз,ногирон акам,
Уни менга тоширганди,ўз отам!
Мен уни парвариш қилиш ўрнига,
Бўғиб ўлдирмоққа берганман,фармон!
Оҳ,мени ўлдирур,бу аччиқ армон!
Овоз.Шоҳ ҳузурига ҚИЗИ ва набираси ташриф буюрадилар.
Давоми бор.
Исминг айтиб✍🏻

Исминг айтиб,
ТОНГНИ уйғотдим.
ФАЛАКНИНГ ОРОМИНИ
БУЗДИМ.
ДИЛОРОМИ бўлиб,
Дунёнинг,
ОРОМИЖОН мисралар
ТУЗДИМ....

Шароб ичган,
Майгун сингари,
Қирғоқларда,
Бахтиёр кездим.
Исминг айтиб,
Такрор ва такрор,
Тўлқинларнинг
бағрини эздим...

Қаердасан?
Гўзаллик бўлиб,
Самоларга сингиб,
Кетдингми?
Ё қўшиққа,
Айландинг гўё,
Оҳанг узра,
Жило этдингми?

Сен қайдасан?
Қайдасан,балки?
Бахтиёрлик,
Қучоғидасан!
Мен оловин,
Ёқа ОЛМАГАН,
Муҳаббатнинг,
Ўчоғидасан....

Менинг кўнглим
Тонгдай бокира.
Висолингни Ойдан
Сўрайман..
Соғинганда қаро
Кўзларинг,
Навлай?Қора
Тунга қарайман ..

Муҳаббатим гуноҳдан,
маНОс...
Фариштанинг чеҳрасидай
Пок.
У гўдагим...
Меҳримдай тоза.
Девонанинг кўзидан
Ғамнок.

АДИБА ЎКТАМАЛИ ҚИЗИ.
12 ИЮЛЬ.2003 йил✍🏻
Зебунисо_Аврангзеб ҚИЗИ.
3-парда.
ФОТИҲ_Аврангзеб.
Қатнашадилар.
Жаҳоноро бегим-Оламгирнинг опаси.
Шоҳ Жаҳон-Оламгирнинг отаси.
Мумтоз Маҳал-Шоҳ Жаҳоннинг рафиқаси.
Дорошукуҳ-Муродбахш ака-укалари.
Бедил-шоир.
Жаҳоноро бегим.

Фиғон ўти,Жаҳоноробегимда,
Алам дуди,Жаҳоноробегимда.
Эрта кетди,волидам Мумтоз маҳал,
Эди Оро,17 ёш бир ниҳол!
Ҳали,она дийдорига тўймаган.
Маъсум жисми ғам ўтида куймаган,
Жуда эрта айрилди,онасидан,
Туну кун,парвона ҳамхонасидан!
Мумтоз Маҳал,чекиб андуҳ азият,
Қилди оилани бошқармоқни васият!
Илму одоб,ҳусн ила латофат,
Кўзи тўла,шарму ҳаё,малоҳат!
Ғунча лабларида куларди ғазал,
Жаҳоншоҳнинг жигардилбанди бўлди,
Маслаҳатдош,яқин фарзанди бўлди.
Саройда,онасин ўрнини босди,
Гаҳи ижод этиб,асарлар ёзди.
Боғлар бунёд этди,сўлим Лоҳурда,
"Парилар саройи",боғи Кашмирда.
Бойлик ва нафс,ҳою ҳавас йўлида,
Қилич,пичоқ укаларин қўлида!
Бир- бирига ёвуз,ёвдай қарашиб,
Ўлимдан ҳам қайтмас,давлат талашиб!
Аврангзебга кўп ялинди,ёлворди,
Гоҳ Шоҳшужоъ,гоҳо Муродбахш борди!
Кўзларидан тўкиб,аламли фиғон,
Борди ҳар Тонг,ука Оламгир томон.
Оро дер:Акани ҳибсга олмоқ,
Бошига Итларнинг кунини солмоқ!
Айтгин,қайси китобларда ёзилмиш?
Бу,зуғум,қабоҳат қайдин ёғилмиш.
"Қизил қалъада-ку,отамиз хаста,
Аччиқ разолатдан,жон берар аста,
Укажон,давлатни тақсим қилайлик,
Ака-ука улушларин берайлик!
Доро Шукуҳ аканг олсин,Панжобни,
Муродбахшга бўлсин,шаҳри Гужарот!
Шоҳшужоъга бўлсин,Бангал вилоят,
Декани юртига-чи,Муҳаммад Султон.
Давру даврон сурсин,бешала хоқон!
Аградан отамни келтир Деҳлига,
Тўйсин Набиралар,бобо меҳрига.
Қабул эт!Оламгир,онам ҳурмати,
Ушбу қароримни қил,ижобати!
Доро Шукуҳ,ахир севимли аканг!
Аврангзеб.
Бас!Етар!
Шукуҳ айбдор!Гуноҳи катта!Удай разил йўқдир,бу мамлакатда!
Жаҳоноро.
Не эркан ғуноҳи?
Аврангзеб.
Худосиздир у!Бошин кесдирурман,қарорим шу,шу!
Шахд Ила силтанди,ўрнидан турди!
Ҳарам томон,қайсар юзини бурди.
Жаҳоноро бегим,қақшаб йиғлайдур,
Даҳшатли ўйларда,бағрин тиғлайдур!
Жаҳоноро.
Бешафқат,О,қонхўр,ақлдан озган!
Бойлик васвасаси,қонини Бузган!
Кўзларида кўрмам,меҳрдан нишон!
Шукуҳни ўлдирар,бир кун бегумон!
Худовандга Карим,асра акамни,
Фикридан йўқотгил,қора хукмни!
Иблис олов ёқма,унинг қонига!!
Раҳм айла,Шукуҳим ширин жонига!
О,бевафо Фалак,жаврингдан минг дод!
Йўқ эрур,
укамдек,раҳмсиз бедот!
Зебунисо уни тинглаб турар эди.
Зебунисо.
Аммажон,ялиндим,Отамга кўп бор,
Илтижоларимдан,у бўлди безор!
Мени ОЛИБ кетинг,СИЗ билан кетай!
"Қизил қалъа" томон қуш каби етай.
Шоҳжаҳон бобомни этгум,парвариш,
Зора адо бўлса,бу жанжал,ташвиш.
Чиқадилар.
Давоми бор.
САБО❤️.
Шундай гўзал тебратар сабо,
Майсалар бошини.
Шундай гўзал термулар,Оппоқой,сабодан бехабар чопқилар,атрофга.
Оппоқ гўзалдай,маним ҳамрохим, Оппоқ гўзалой,
Қуёшга боқади,
Топгандай ундан чирой!Беранг кўзлари, қамашмай!

Боқади офтобга,
Оппоқой!Маним йўлдошим,сирдошим,
Кўзлари меҳрли,сеҳрли,беғубор,бу қараш олдида,мен ожизман,ўсал!Сабо муфаззал!

Софликка,бардошим етмас!
Бу тозалликка,оо,шу оддий бир итнинг вафосига!Ҳиёнат билмас кўзларига,
Ожизман бу беғуборлик қошида!Мен ожиз,ўсал!
Шаббода кўп гўзал!

Сабо тебратар,
Қара,Оппоғим,
Майсалар бошини,
Пайқамас кўзим ёшини,
ўйнатар, Мавжлантирар,атрофни,бутун даламни, тебратур,ҳудди,Моцартдай
Куйлар яратур,Сабо!
Ҳудди буюк чолғучидай,оламни тебратар!
Сабо дрижёр!

Куйлар,яратар дилрабо!
Борлиқни кўринмас таёқчасида ўйнатар,оламни тебратар,бир буюк мусиқа басталар бастакоор оҳанграбо!

Оппоқой,сен ҳам ўйнайсан,унгурларда.Сабонинг куйига монанд сакрайсан рақс этарсан!Далам малаги,сабо эркаси,Адининг Ой исмли эртаги,унуттирасан,
Муҳаббатнинг аччиқ қисматини.!



Оппоқой-итнинг исми.

АДИБА ЎКТАМАЛИ ҚИЗИ.
26.04.2025.12.30.✍🏻
***

Кўнгил ўзига ўхшаган кўнгил томонга оқади...

Ҳазрати Али



@Marvaridfikrlar

Records

16.05.202523:59
46Subscribers
19.03.202523:59
0Citation index
10.04.202505:19
154Average views per post
10.05.202523:59
37Average views per ad post
04.04.202520:09
60.00%ER
10.04.202505:19
440.00%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
APR '25MAY '25

Popular posts 𝓝𝓪𝔃𝓶 𝓿𝓪 𝓝𝓪𝓿𝓸

10.05.202501:50
14.05.202501:00
Муддаои Зубдатнисо.

Зубдат манфаат учун эр қилган
,Беозор кучукни, гўё шер билган ,
Гарчи аслзода бўлсада,Музроб,
Билгани айш эди,ичгани гулоб,
Зубдатни кўмсада,дуру маржонга,
Қалби ишқсиз эди,асир армонга.
Армонларим мана тугмоқда ғунча,
Ана орзуларим туккан тугунча.
Танидан куч ёғур,юзларидан Нур,
Билагида қувват,кўзида шуур.
Эр бўлса,бир йигит шунчалик бўлур.
Зубдат.
Индамас ойимнинг диди кўп баланд,
Комрондай йигитни айламуш каманд,
Отам аслзода куёв истайдир,
Шубҳасиз муҳаббат йўлин тўсгайдир.
(Чуқур ўйда).
Бўлган воқеада жаноб бегуноҳ,
Отамнинг макри бу,қулоғим огоҳ!
Зубдат ҳаёлларга берилди узоқ
Ва КОМРОН қалбига,ҳозирлар тузоқ...
Безаниб,тараниб навозиш билан,
Музроб ҳузурига бул,ташвиш билан,
Кириб изҳор қилди илтифотини,
Намоён этиб,бор латофатини.
_Асалим,Оламгир,недандир қилганмуш қаҳр,
Бундан бир бегуноҳ,тортмоғда жабр.
Онаси,онамга узоқ бир таниш,
СИЗ унга саройдан беринг,бир юмуш!
Зеро истеъдодли,ўткир зеҳни бор,
Садоқати Сизни этар бахтиёр.
Ширакайф завжи дер,истагинг бажо!
Бўлсин у саройда суҳандон мирзо!...
Зубдат,гап олгани Зебунисодан,
Деҳлига йўл солди,бир кун,тўсатдан.
Зебунисо дилкаш,беозор эди.
Гўё ҳаётидан шодумон эди.
Ҳол-аҳвол сўради,Зубдатнисодан,
Сўнгра очди суҳбат,ЯНГИ девондан.
_Шеърият ишқини нур,офтоб билдим!
Ёзган ашъоримни,бир китоб қилдим...
Деди:_Синглим,азиз,ўзингдан сўйла,
Ҳаётингдан,ширин сўзингдан,сўйла!
Зубдат.
_Шукур,тинчлик,Сизни соғиниб келдим,
Қуш мисол,туғилган маконга елдим.
Нега совчини рад қилдингиз,афсус?
Наҳот бўлмоқчи СИЗ,бебахт қари қиз?
Мана эрлик бўлдим,ёмон эмасмен,
Бахтиёрмен,СИЗГА ёлғон демасмен.
Ҳали ҳам кеч эмас,розилик беринг,
Ўша,валиаҳдга,куёвга чиқинг.
Балки,кўнглингиз да,севгингиз пинҳон?
Айтинг дардингизни,менга,опажон!
Зебунисо.
Асло йўқ,юракда,ҳеч қандай асрор,
Учрамади кўнгил қушли харидор,
Сабрнинг тагидан унгайдир гавҳар,
Менга ҳам бир куни бахт кулиб боқар...
(Маъюслик билан.)
Ҳозир,булар ҳақда ўйлаш ноўрин,
Сарой нотинч,отам қуритар шўрин.
Ака-укалари,бемор отасин,
Сира тан олмайди айбу хатосин!
Тахт ва салтанатнинг орзу,туғёни
Томирда жўш урар ҳунрезлик қони..
Шоҳшужо,Муродни йўлга солди у,
Амаким Шукуҳни асир олди у,
Иккиси-ла тузиб, гўё иттифоқ,
Катта акасига туғдирди,нифоқ!
Бобом,Шоҳжаҳоннинг бахтини олди,
Қариган чоғдаги бахтини олди!
Бобомиз,маҳбусдек сақланур, ёлғиз.
Ўғлидан шавқатин кўрмағай ҳаргиз!
Зубдат.
Опажон,ҳабарим бор ҳаммасидан
Кўндаланг дунёнинг бу нағмасидан.
Ҳаёт деб қўйилмуш яшаш отини,
Тингламас биз ожизлар фарёдини.
Унут ташвишлари,ғамларни унут!
Ҳаёт гулларида боғбонингни кут!
Тўй бўлса,падарнинг кўнгли юмшайдир,
Балки,бобомизга тахтни тўшайдир.
Зебунисо.
Ҳом ҳаёлинг бари,отам астойдил!
Тахт учун курашга боғлаётир бел!
Кўнглим сезар,яқин кунларда,
Рўй берур,фожеа,қабоҳат,ўлим!
Эвоҳ!Тўсолмаймен,аларнинг йўлин!!
Синглисини қучиб йиғлайди.
Зубдат Комрондай сўз очмади,хатто!
Қўрқди айламоқдин ногаҳон,хато!
Шу кун қайтиб келди,КОМРОН ёнига,
Олов солди жўшқин,йигит қонига.
Давоми бор
10.05.202515:16
10.05.202501:59
16.05.202506:17
12.05.202505:33
Совчилар.
Таърифи беқиёс Зебунисога,Совчилар ташрифи моҳилиқога,
Даврининг ЭНГ олий аслзодаси,
Деҳлининг навқирон маликзодаси..
Шоҳга узоқ қуллуқ қилди,совчилар,Оҳуга тўр солган айёр овчилар.
Аврангзеб ўтирар бошинда осмон,
Чигал бир муаммо,ечилди осон..
Аҳир,қайсар шоҳнинг муддаоси бу,
Аллоҳга шукурким,ушалди орзу!
Совчилар,суюнчи ОЛИБ кетдилар.
Ҳатто тўй кунидан,огоҳ этдилар.
Зебунисо бундан бўлди,ҳабардор,
Йиғлади,Тонг қадар беором,дилдор!

Зебунисо
_Отамнинг кўнгли тор,феъли ёмондир,
Унга муҳаббатдан сўзлаш қаёндир!?
Қай юрак-ла,айтай қалбим розини?
Қайда журъат,айтмоққа мен орзуни?!
Тилагимни бир мактубда битайин.Қалам бирла,қалбим сирин айтайин .
Гул кеча,қиз тунга беором сингил,
Оқ қоғозга инди,озурда кўнгил...

Мактуб.

Аввало,Аллоҳдан тилайман сабр,СИЗГА саломатлик ва боқий умр!
Ёлвориб битурмен,падарим,мактуб,СИЗ олампаноҳдан марҳамат кутиб.
Мадат олдим,Бобур бобом руҳидан,
Гулбадан бегимнинг журъатларидан.
Топгандекман бир кичик сийрат,
Мўъжаз журъатимдан излабон қудрат,
Афу этинг Бебош,афтодангизни,
Адашган ўйноқи,шабодангизни,
Айлайин,бир тутқун сиримни ошкор,
Муҳаббат ўтига бўлдим гирифтор!
Отажоним!Совчиларга беринг,рад жавобимни,
Англангиз,дил тўла изтиробимни!
Отажон,бир қошиқ қонимдан кечинг,
Шаҳзода куёв имконидан кечинг!.
Кўнглим,муҳаббатнинг шартига кўнди.
Орзу қушим КОМРОН бошига қўнди!
Дилрозбону қизнинг хонасида тун бўйи чироқ ўчмаганидан,ёнига кирди.
Дилрозбону.
_Нечун ухламайсиз?Тағинму ижод?
Ғазаллар битмакдин,руҳингиз обод?
Тун бўйи ўчмағай чироғингиз ҳам,
Тонг-да ёришғайдир,сизда нечук ғам?Ўғирламуш тунда,ҳаловатингиз?
Қабоғдан қочибдур малоҳатингиз?
Давоми бор.
13.05.202501:22
Зебунисо_Аврангзеб ҚИЗИ.Драматик достон.
Ҳуснихол.
Аврангзебнинг канизаги, Ҳуснихол,
Сарой гулбадани,нозук навниҳол,
Ҳам соҳира рақсда,қўлда чертар соз,
Либослари таранг,ўтли сарвиноз!
Шоҳ уни чорлади,ўз ҳузурига, Ёлғиз қолдир дегандай,вазирига.
Аврангзеб.
Ҳуснихолим,Комронни измингга солгин,
Йигитни алаҳсит,кўнглида қолгин.
Илон бўл,олов бўл,майли жодугар!
Менинг режаларим,рўёбга чиқар!
Қизимнинг ичини рашк бўлиб кемир,
Орзу қушларини,илонга едир!
Комронни кўрсин у қучоғларингда,
Ўтли лабларини,дудоғларингда,
ТуганПас аСОйга,аНишсин висОН!
Муҳаббат туюлсин,ўткинчи ҳаёл!

Ҳуснихол.
Мен учун,амрингиз қонундир,шоҳим,
Ёриғ оламдаги,ёлғиз паноҳим!
Сарой раққосаси,тантиқ Ҳуснихол,
Шоҳга таъзим қилди,эгилиб беҳол.
Шу кундан,Комроннинг йўлинда пайдо,
Бўлгандек,чиндан ҳам йигитга шайдо,
Гоҳ у савол,гаҳ у муаммо сабаб,
КОМРОН ҳузуринда,ҳозир,кўп ажаб.
Саноқсиз ташрифлар,гўзал Ҳуснихол,
Кўзларида сирли имо,сўзда бол,
Чиройли юзини яширмас эди.
Йигитга нозлардан,гултузоқ қўйди.
Кўз-кўз этар,гоҳ-гоҳ ойжамолини,
Ҳуснига ярашган,ҳинду холини.
КОМРОН атрофида,гирду капалак,
Ҳавойи,енгил ва танноза малак!
Аврангзеб қўйганди,кўринмас "Қопқон"!
Бир тузоқ-ки,чиқмоқ эмасдир осон!
Комронни маст этар,пинҳоний туйғу,
Олишар қалбида,бу икки қайғу!
Давоми бор
10.05.202502:00
13.05.202511:03
МУШОИРА ва базм кечаси.

Оламгир саройи,ёрқин нурафшон,
Ишқи шеър базмига ҳамма йиғилган.
Бир томонда шоир,афтода ғулом,
Бир томонда,шода турфа дилором,
Созандарон ўйнар,чалғу,найини,
Соқийлар узатур,ёқут майини,
Кўзлар суҳбат қурар,нигоҳлар билан,
Гулгун яноқлар,гул қабоғлар билан.
Авжида,саройда мушоира,базм,
Булбулга дарс берар бу кеча,бу назм!

КОМРОН.

Қайс ул Мажнун,ҳуснингиз кўриб,унутди ишқ саҳроларини,
Эсламағай, раънодан раъно,гулдан барно Лайлоларини.

Зебунисо.

Қора қалам қоралағайму,қошларингиз қароларини?
Ёйлар отиб ёралағайму,киприклар дил яроларини?

КОМРОН.

Ёруғ офтоб,кўрди яширди,ёғдуларин,зиёларини,
Ҳам моҳитоб,СИЗГА буюрмиш сурати,ҳурлиқоларини.

Зебунисо.

Шаҳду шаккар гуфтора севди,сўзларингиз маъноларини,
Тийғи мужгон чекмуш азобин,кўзларингиз жафоларини.

КОМРОН.

Бийни ҳаттот битурмиш,қошингизда имлоларини,
Маним кўнглим,гулчеҳрангизда,
кўрмуш ҳаёт жилоларини.

Зебунисо.

Боғу чаман сарвлари эгди,СИЗГА қади дутоларини,
Ул муаттар гуллар илинди,ғунчаларин иболарини.

КОМРОН .

Не Тонг КОМРОН, атагай танҳо,ул базмида Нисоларини,
Зеби ОЛАМ,зеби Ҳиндустон,гўзал Зебунисоларини.

Зебунисо.

Балки хофиз,Сиздан ўрганмиш,булбулнинг соф садоларини,
Куйламоқдин тонди,уялди Ўзининг дилнаволарини.

КОМРОН.

Парвардигор сочларингизга,ёйди ҳинду ифорларини,
Ва буюрди,маним кўксимга ўртанмоқлиғ жазоларини.

Зебунисо.

Мўминларни кўкка кўтарса,ярашгайдур Худоларини,
Афу этсин,Эгам кечирсин,
бандасининг хатоларини.

Олқишлар Комрон маликага таъзим бажо этиб,пойига алвон гуллар тўшайди,мусиқа янграб,Ҳуснихол рақсга тушади,канизаклар жўрлигида.
12.05.202501:12
КОМРОН.
_Зебунисо,қалбимнинг нисоси бўл!
Ҳаётимнинг яшамоқ,маъноси бўл!
Сен ёнимда,дилда завқу эҳтиром,
Эй,қалбимнинг маҳбубаси,дилором!...
Учрашувлар бўстони маҳфий эди,
Гўзал Севги достони маҳфий эди...
Ўтар эди,пинҳона учрашувлар,
Пайдо бўлди,саройда кўп шов-шувлар.
Улар дил розини айтдилар,бир-бир,
Аҳдлашиб,висолдан қайтдилар,бир-бир.
Огоҳ эди бундан,фитна булоғи,
Хабар топган эди,жосус оёғи.
КОМРОН кулбасига етмасдан туриб,
Шоҳга хабар берди,жосус югуриб.

ЖОСУС.
_Шаҳоншоҳим!Бир қошиқ қонимдан кечинг!
Ушбу ҳодисанинг мағзини ечинг!
Қизингиз,вазирга кўнгил боғламиш,
Бириси Лайли,бири Мажнун эрмуш..
Тонг отса-да,висол туганмас,узун,
Дарахт панасинда,совқотиб,беун,Титрабон эшитдим ва бўлдим огоҳ!Кўзингиз остида рўй берур гуноҳ!?
Кимлигин унутган,Комрони мирзо!
Беюзга муносиб,ЭНГ олий жазо!
Тиз чўкади.

АВРАНГЗЕБ.
БЎХТОН!Етар,бас ит кибин аккиллаганинг!
Сурбет,қурбақадай,ваққиллаганинг!
Зебунисо,буюк Оламгир ҚИЗИ,
Дили юксак,унинг олий нуфузи!
Кўнгил берса,неча шаҳзодалар бор,
Аслзодалар бор,оламда бисёр!
Агар сўзинг рост бўлса,битта йўл ўлим!
Комронга йўқ шавқат,тўсолмас йўлим!
Саройнинг ЭНГ олий жазосини берай,
Илонга чақтириб,уни ўлдирай!
Аммо ҳақиқатни билмоқ истаймен!
Буни ўзи кўзим-ла,кўрмоқ истармен!
Қатъий буюрар мен,саройда бир зот,
Менинг режаларим айларкан барбод,Шаксиз,бўлгай дучор илон заҳрига!
Оламгир султоннинг тиғу,қаҳрига!
Сарой аҳли,қулоғини кар қилди,
"Миш-мишлар"ни,Аврангзеб бекор қилди..
Зебунисо билан Комронни тақдир,
Ўткинчи бахт ила алдаб,сийлайдир. .
Маҳфий учрашувлар этарди давом,Назмий баҳслашувлар ўтли,бардавом...
Давоми бор.
11.05.202511:58
КОМРОН.
Аврангзебда бор эди,етти вазир,
Ҳар бири ҳам,чин эҳтиромга арзир.
Еттинчи вазири хушфеъл,суҳандон,
Нозиктаъб,ҳушсурат йигитдир,КОМРОН.
Кўзлари ақлдан чароғон эди,
Сўзласа фикри кўп фаровон эди.
Адл қоматида Рустамий келбат,
Мардона қадамлиғ,паҳлавон Сурат.
Камон қошларида ҳилол акси бор,
Ёқимли чеҳраси ҳушнуд, бахтиёр.
Покиза яралмиш шуури анинг,
Инсоний гўзаллик ғурури анинг.
Чиниққан тоғларнинг соф ҳавосинда,
Етилган куч,билим муддаосинда.
Муҳаббат фарзанди бўлгани учун,
Кўзида севгиси кулгани учун,
Зебунисо бўлмиш йигитга асир,
Ҳаттоки кўринмай,зийнату,қаср!

Икки дил достони.

Икки оҳу биргадир,кеча-кундуз,
Бири Ойу,бири ситора,юлдуз...
Бири Хисрав севгили ёр бошида,
Бири Ширин интизори қошида.
Кулгу ўйнар,юзида ҳар бирининг,
Ким англамас,тотли висол сирини?
Икки дилнинг тилмочи,шеъру ғазал,
Икки дил достонидан борлиқ гўзал.
Давоми бор
17.05.202501:13
Зебунисо _Аврангзеб қизи.
АГРАДА
Амма-жиян,қайғуда Агра томон,
Ошиқар эдилар,ранглари сомон.
"Қизил қалъа""
да бир бемор,кўп бедор,
Дилхаста,уларни кутар интизор.
Атрофида бир тўп қўриқчиси бор,
Қўриқчи бошида йўриқчиси бор.
Шоҳ Жаҳон,тикилар "Тож Маҳал"га,
Қалбини тарк этмас,Мумтоз Маҳалга,
Термулиб,туну кун тўкар эди ёш.
Тугаб борур унда,умр ва бардош!
Гоҳ ўзига келиб,гоҳида беҳуш,
Шоҳжаҳон кунлари кечарди,ноҳуш!
Кўзидан кетмағай,Мумтоз Маҳали,
Ҳаёт равзасининг тенгсиз гўзали!

ШОҳМаҳОн.

Ҳаётимдан ортиқ севардим,сени,
Умрнинг ярмида тарк этинг,мени!
Бунёд этдим,орзунг "Тож Маҳал"ни,
Заминга қўндирдим,кўкдан Зуҳални,
Кўрармисан,истагинг,ана "Тож Маҳал"?
Мармарин нақшларда товланур ял-ял!
Эвоҳ, аталурман,қайсар Жаҳоншоҳ,
Сендан сўнг бир карра,кўрмадим никоҳ...
36 йилдирки,жуфтдан айрилган,
Сўққа бошмен,қанотлари қайрилган!
Фоний ОЛАМ узра яшармен,танҳо!
Қачон қабул айлар,мени чин дунё?
Эҳтимол,жаннатим қуши ёнига,
Мумтоз Маҳалимнинг чин маконига,
Қўймас,мени,Аллоҳ!Гуноҳим кўпдир!
Мендан олур қасос,қасоскор тақдир!
Йиғлайди.
Шу маҳал,янграғай,Самовий садо,
Мумтоз маҳал руҳи бўлғайдир пайдо.
Мумтоз Маҳал.
Сабр этинг,куюнманг,эй,олампаноҳ!
Умрим баҳорига,ошуфта ҳамрох,
Вафо айладингиз,айтилган сўзга,
Жаннат эшиклари очилур СИЗГА!
Сўнг ишора қилур,"ТожМаҳал"га,
Самодан заминга,қўнган Зуҳалга...
Ана кошонамиз,бизни кутмоқда,
Оз қолди,ҳижроннинг куни битмоққа!
Шоҳ Жаҳон.
Севгилим,ёнингга боролмағаймен,
Пулсиротдан,шаксиз,ўтолмағаймен,
Аллоҳ кечиролмас,гуноҳим бордур!
Бу,даҳшат умримға ҳамиша ёрдур!
Мумтоз Маҳал.
Қандай гуноҳ қилган эдингиз,шоҳим?
Шоҳ Жаҳон.
Айтолмам,азизам,қабиҳ гуноҳим!
Мумтоз Маҳал.
Сўйлангиз,дардингиз,сизни тинч қўйсун!
Шоҳ Жаҳон.
Айтмоққа шайланур тилгинам куйсин!
Мумтоз Маҳал.
Эгилғон бошни ҳеч,қилич кесмайдур!
Шоҳ Жаҳон.
Ёдингдаму,ожиз,ногирон акам,
Уни менга тоширганди,ўз отам!
Мен уни парвариш қилиш ўрнига,
Бўғиб ўлдирмоққа берганман,фармон!
Оҳ,мени ўлдирур,бу аччиқ армон!
Овоз.Шоҳ ҳузурига ҚИЗИ ва набираси ташриф буюрадилар.
Давоми бор.
13.05.202513:27
Зебунисо_Аврангзеб ҚИЗИ.
2-парда.

Тўрга тушган йигит.

Базм давом этар,Ҳуснихол рақс этар.
Ишваю нозлардан,банданинг эси оғар,
Куйга мос тўлғанур нозук,гулбадан,
Канизаклар Ичра,гўзал ҳаммадан,
..КОМРОН учун,шоҳнинг кўз қири билан,
Келтирилди қадаҳ,шароб қуюлган.
Гулобга қўшилмиш,шаҳват доруси,
Ошиққа аталган,Севги оғуси.
Нўш этиб оғудан,айланур боши,
Қонини қиздирмуш,шаҳват қуёши.
Уни етаклайди,шароб узлатга,
Ҳуснихол им билан тортди,хилватга...
Рўй берди лахзалик ўткинчи висол,
Олов оғушида ёнди, Ҳуснихол!...
Канизак имлади,Зебунисони,
Кўрсатмоқчи бўлиб,бу ҳодисани.
Малика ҳайратда ортидан юрди,
Комронни,Ҳуснихол қўйнида кўрди...
Чирмашиб қўллари бир-бирин қучиб,
Иккиси ухларди,мастликда учиб.
Қиз шўрлик,ҳайкалдек, даҳшатда қотди,
Лоладек қизарди,уятга ботди!?
Алданмоқ нелигин сезди илк бора,
Бутун жисми,қалби тилкаю пора!
Биргина сўз учди,шу кез тилидан,
_Суғириб ташлаймен,сени Дилимдан!
Ўчирғай қалбидан вафосиз Исмин!
Унутар юзсизнинг борлиғин,жисмин!
Югуриб чиқди у,рангида йўқ ранг,
Эшикка суяниб,турарди аранг.
Давоми бор.
12.05.202508:57
Зебунисо.
Волидам,уйқумни ўғирлар азоб,
Жавобсиз саволлар,беҳад, беҳисоб,
Кечаги Совчилар келмиш бемаврид,
Бўйнимдан узилмиш,шода марварид.
Отамга битурмен,ялиниб мактуб,
Шояд англар менинг мақсадим,ўқиб.
Она мактубни ўқиб:Бошингизга тушмиш бу,ажиб савдо,
Қўрқамен,келтирмасин дебон ғавғо.
Отангизнинг феъли СИЗГА аёндир,
Худбинлик кўксида ётган чаёндир.
Ўйланиб:Қизнинг мирзага кангул берганини,Асло кўтаролмас,жавоби тайин...
Зебунисо.
Ўзингиздан бошқа йўқ,халоскорим,
Сиздан ўзга моҳим,йўқ нажоткорим,
Мунисам,ўзингиз бўлинг раҳнамо,
Отамга ёлворинг,айланг илтижо!
Дилрозбону.
Қизим,СИЗГА гўзал толъе тилаймен,Нетай,мен-да ожиз,жоним,нетай мен?
Ахир,Сизни севар ҳаммадан ортиқ!Суюкли қизисиз,Аллоҳдан тортиқ!
Балким,муз кўксини илитар меҳр,Иллоҳ,сабр сўранг,эгамдан сабр!
Ётиб ором олинг,ўзим ўргулай!Мен борай,мактубни ОЛИБ чиқади
Давоми бор
13.05.202518:39
Зебунисо_Авангзеб ҚИЗИ.
КОМРОН.
КОМРОН уйғонганда,таажжубда лол,
Қувонч оғушида эди,Ҳуснихол...
Йигитни шоҳ чорлади,ҳузурига,
Дашномлар бергали,ёш вазирига,
КОМРОН шаҳаншоҳга бошини эгди,
Эгилди гавдаси,ергача тегди.
Аврангзеб.
Бу кеча не гуноҳ қилдинг,айт гапир!
Кимнинг жигар бағрин тилдинг бесабр!?
Ваъдаларга вафо қилганингми бу?
Муҳаббатни жафо билганингми бу?
Шоҳ қизига кўнгил қўймоқлик ҳавас,
Чўрига аталган,бир кечаму бас!?
Бугундан саройда изингни кўрмай,
Беҳаё,бенаво юзингни кўрмай!?
КОМРОН айтолмади,бирор калима...
Айш учун тўлади,катта жарима!
Кетмоқдан ўзга йўл қолмади унга,
Лаънатлар ўқиди,лаззатли тунга!
_Наҳот,кўргани рост,оҳ,Зебунисо!
Нақадар,қимматга тушди бу хато!
Наҳот,Шунча осон енгилдинг КОМРОН?
Фахшу,қабихага тенгмидинг КОМРОН?!
Сен лойиқ эмассан,Зебунисога?
Нораво йигитсан,нозикадога!
Жовидони фурқат қисматинг бўлғай!
Сендайин бетайин йўқ,оламаро,
У жон афрўзаси,сен ерсан қаро!
Гулдек муҳаббатни,қилдим хокисор!
Мендай қабих,манфур,яна қайда бор?
Чиқдим одамликдан,иззат,одобдан,
Қандай узр сўрай,нурли офтобдан?!
Қани эди,бари туш,бўлса ёлғон!!
Шу кўйи тарк этмиш,саройни КОМРОН..

СИНГИЛ.
Зубдат ҳузурига йўл олди,КОМРОН,
Қийнар уни мудом оловли ҳижрон..
Зубдат эгизакдек Зебунисога,
Ўхшарди опаси,нозикадога.
Гарчи ўхшасада улар зоҳиран,
Тамоман бегона эди ботинан...
Зебунисо тонгнинг мармар шабнами,
Синглиси туннинг тийра олами.
Зубдатга зийнатидир,дур Ила маржон,
Ҳаёт гўзаллиги,кўрки ҳар қачон.
Зебунисо дили,бу ҳисдан ҳалос,
Зубдат манманлик ка қўйганди ихлос.
Комронни тингларди,томоша қилди
Ҳасад игналари дилга санчилди.
Илк бора сезди қиз,қалб бойлигини,
Севгидан оламнинг чиройлигини.
_Ажаб,барно йигит экан,Комронбек.
Мулойим кўзлари,жонга дармондек.
Севиб қолиб эмуш,Зебунисони,
Кўзларидан томиб турар туғёни.
Деди_Комрон,бахтсиз муҳаббат учун,
Бунчалар ноумид ўртанмоқ нечун?
Зебунисо бегим,ўта шаддотдир,
Йигитни хўрламоқ унга одатдир.
Муҳаббатнинг кўзи кўр дегайлар рост,
Опам худбин билинг,жуда менпараст!
Сизни тайинлаймиз,бирор хизматга,
Менинг паноҳимда бўлинг,иззатда.
Опамга еткизай изтиробингиз.
Агар,таклифимга рози бўлсангиз.
Фурсати келади,ўша мағрур қиз,
Сизни севса,излаб келар шубҳасиз!
Кутинг ҳамма дардга,вақт малҳамдир,
Умр лаҳзалари олий ҳакамдир.
Умид гулларини тутди қўлига.
Зубдат юпанч бўлди,йигит кўнглига.
Малика таклифи айни муддао,
Хизматига шайдир,вужуди фидо!
Давоми бор
Log in to unlock more functionality.