Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Mikrofon ko‘targan ayol avatar
Mikrofon ko‘targan ayol
Mikrofon ko‘targan ayol avatar
Mikrofon ko‘targan ayol
Президент матбуот котиби— Шерзод Асадов:

“Бугун Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланмоқда. Ушбу сана яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини демократиянинг асосий устунларидан бири — сўз ва матбуот эркинлиги масалаларига қаратади.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фикр эркинлигини таъминлаш, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини кафолатлаш тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу стратегия инсон манфаатларини ҳимоя қилишга, давлат халққа хизмат қиладиган очиқ ва адолатли жамият қуришга қаратилган.

Кучайиб бораётган глобал таҳдидларга қарамасдан, биз демократик институтларни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқдамиз. Дунёдаги сиёсий ва иқтисодий беқарорлик, зиддиятларнинг кескинлашуви ва дезинформациянинг кучайиши шароитида Ўзбекистон журналистика, холис мулоқот ва фикрлар хилма-хиллигини ривожлантириш учун зарур шароит яратиш сиёсатига содиқ қолмоқда.

Афсус билан тан олиш керакки, бугунги кунда ҳатто анъанавий равишда демократия таянчи ҳисобланган мамлакатларда ҳам сўз эркинлиги ғояси кўпинча сиёсий, тижорат ёки мафкуравий манфаатлар босими остида қолмоқда. Очиқ журналистика ўрнини нохолис ёндашув эгаллаб, "сўз эркинлиги" тамойили ўзининг асл қийматини тобора йўқотиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Халқаро ташкилотларнинг таҳлилларига кўра, 2025 йилда дунёдаги умумий вазият илк бор "мураккаб" даражага тушиб кетгани соҳадаги аҳволнинг тобора ёмонлашиб бораётганидан далолат беради.

Шу боис жамиятимизда журналистнинг профессионал меҳнати ҳурмат қилинадиган, факт ва ҳалоллик қадрланадиган, мулоқот очиқликка асосланадиган муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантириш айниқса муҳимдир.

Бу кунда журналистлар, блогерлар, муҳаррирлар, операторлар, техник ходимларга - ҳар куни маърифат ва ахборот улашиш, воқеаларни холис ёритиш йўлида хизмат қилаётган барчага чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз.

Масъулиятингиз, жасоратингиз ва касбингизга садоқатингиз учун ташаккур. Сизларга янги ютуқлар, мустаҳкам соғлик ва ижодий илҳом тилаймиз!”
Меҳриноз Аббосова Марказий банкда!

Дугонамнинг Марказий банк раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтганидан жуда хурсанд бўлдим.

Молия-банк тизимида давлат тилида иш юритув бўйича жуда кўп иш қилиш керак. Шу маънода ҳам асосий регуляторимизга ғояларга бой ходим, Меҳринозга эса Марказий банкдаги янги челленж муборак бўлсин.

Меҳриноз бир неча йиллар Ёшлар ишлари агентлиги муассислигидаги кўзга кўринган лойиҳаларда ишлади, ишлаганда ҳам тоза ният билан, ҳалоллик билан ишлади.

Янги жамоада ҳам юзи ёруғ, йўли ёруғ, бошлайдиган ишлари хайрли бўлсин. Табриклайман!
18.04.202515:20
Сизни юзлаб йиллардан кейин эслаб юришларини истасангиз, "Хамса" ёзгудек истеъдодингиз, Регистон қургудек давлатингиз ёки канал қазигудек қувватингиз бўлмаса – дарахт экинг.

Тарихчи-манбашунос Ҳилола Назированинг айтишича, Хоразмда Огаҳий эккан тут дарахти бор. Касби мироб (ирригатор) бўлган Огаҳий бир нечта тут дарахтлари эккан экан, улардан биридан ўзига тобут ясашган экан. Яна бири эса унга жонли ёдгорлик бўлиб ҳамон тирик яшнаб турибди.

Шундай ноёб ва ибратли маълумотларни улашаётган олимамизга алоҳида ташаккур айтаман. Унинг Инстаграм саҳифасига ўтсангиз, бундан ҳам ажойиб маълумотларни кузатишингиз мумкин.

Ҳилолахон, ҳавасдамиз, кузатяпмиз. Олға!

@shahnozxon
2025-yilning eng xalqaro voqeasi — Osaka Expo 2025 boshlanish arafasida. Osaka bundan 55 yil avval, 1970 yilda Expoga mezbonlik qilgandi.

“Hayotimiz uchun kelajak jamiyatini loyihalash”. Bu Osaka Exposining bu safargi shiori.

Yaponiyada kimnidir nimadir bilan hayratda qoldirish juda qiyin. Xuddi hamma narsa kashf etilib, ko’rsatib bo’lingandek. Ustiga ustak, qurilish maydonlaridan olingan shag’al va qum bilan to’ldirilgan sun’iy orol — Yumeshimada Jahon Exposi bo’lyapti.

Expoda 170+ davlatlar milliy pavilonlari bilan ishtirok etishyapti. Ular 184 kun davomida o’zaro va global muloqotda bo’lishadi.

6 oy davomida O’zbekiston ham milliy loyihasi — “Bilimlar bog’i” ni ko’rgazma ishtirokchilari e’tiboriga havola etadi. Tashrif buyuruvchilar salkam 30 million bo’lishi kutilyapti.

Bizning pavil’on g’oyasida men milliy o’zlik ildizlaridan uzilmagan holda kelajakka intilishni ko’rdim.

O’zbekiston Madaniyat va san’atni rivojlantirish jamg’armasi loyiha ustida 2 yilga yaqin ishladi.

Loyihaga Ichanqal’a durdonasi, 1000+ yoshga ega Juma masjidi andoza qilib olingan.

Juma masjidida 213 ta tarixiy g’ujum daraxti to’sinlari bo’lsa, Osakadagi ochiq ayvonimizda 286 ta sarv qarag’aylari to’sinlari ushlab turibdi.

Bu ustunlar tarixi va umuman ko’rgazma haqidagi boshqa insaytlarni keyingi postlarimda yozaman.

Ertaga Expo-25 ning rasmiy ochilish marosimi bo’ladi. 13 aprelda esa butun dunyo uchun Expo-2025 eshiklari ochiladi.

E’tiboringiz uchun ありがとうございます !!!
“Muhandislik oyligi” rasman ochib berildi

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan yurtimizda ilk bor “Muhandislik oyligi” deb eʼlon qilindi.
Tadbirda vazir Qoʻngʻirotboy Sharipov nega bu tashabbus ilgari surilganini ma'lum qildi.

"Muhandislar uyg'onsa, sanoat uyg'onadi. Sanoat uyg'onsa davlatimiz qudratli bo'ladi. Ya'ni hozirgi texnologiyalarni ham o'zimizning muhandislar ishlab chiqa boshlaydi. Shuni alohida ta'kidlamoqchimanki, eng yaxshi muhandislarni kelajakda katta yutuqlar kutmoqda", deydi vazir.


Tadbir davomida “Made in TUIT” nomli ko‘rgazma doirasida talabalar tomonidan yaratilgan eng yaxshi innovatsion ishlanmalar namoyish etildi.
боши

Европа Иттифоқи биздан нима кутяпти, бизга улар нима бера олади?

Евроиттифоқ дунё сиёсий қутбларидан бири, у Европа ва Осиёни боғлайдиган Марказий Осиё минтақасида Россия ва Хитойнинг таъсирини мувозанатлаштириш мақсадида 5 та давлат билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. ЕИ айрим йирик сиёсий ўйинчилардан фарқли равишда бизнинг ўзаро бирликдан манфаатдор. Буни саммитга ташриф буюрган европаликлар кўп бор таъкидлашди. Улар учун ягона дўстлик тилида гаплашаётган минтақа билан йирик лойиҳалар амалга ошириш имконияти кўпаяди.

Марказий Осиё табиий газ, нефтьга бой, Европа Иттифоқи учун муқобил энергия манбалари жуда аҳамиятли. Бундан ташқари, Марказий Осиё дунёдаги марганец захираларининг 40 фоизига, шунингдек, литий ва графитнинг катта захираларига эга. Тўғриси, табиий ресурслар ҳақида гап кетганда нафақат сиёсатчилар, балки оддий одамлар ҳам жиддий тортади. Европа Иттифоқи бошқа нарсани таклиф этаётганини Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен саммитда алоҳида таъкидлади:

"Бу ресурслар жаҳон ўйинчилари учун ҳам қизиқиш уйғотади, уларнинг аксарияти фақат қазиб олиш ва экспорт қилишдан манфаатдор. Европанинг таклифи бошқача. Биз маҳаллий қайта ишлаш саноатини ривожлантиришда сизнинг ҳамкорингиз бўлишни истаймиз. Қўшилган қиймат ўз ўрнида қолиши керак", — деди у.

Дарвоқе, 7 фарзанднинг онаси, “Европа онаси” деган таъриф бериладиган ва дунё сиёсатида катта карьера қила олган Европа комиссияси президенти Урсула фон Дер Ляйен хоним биз журналистларда самимий, камтар образда тасаввур қолдирди. Унинг босиб ўтган йўли оила ва карьера ўртасида аёл доим танлов қилиш керак деган стереотипни синдиради. У олий маълумотига кўра, иқтисодчи ва шифокор. Сиёсатда суяги қотган. Германия собиқ канцлери Ангела Меркель билан елкама елка ишлаган. 6 йил Германия мудофаа вазири бўлган. У яна Евроиттифоқнинг 2017-2027 йиллар учун Global Gateway инвестиция дастури (300 млрд евролик) ташаббускори ҳам. Диққатли, самимий аёллиги сезилди, Самарқанд Конгресс холл боғига эман дарахтини экаётганида “Антонио (Еврокенгаш президентига қарата), кейинги келганимизда дарахтдан хабар оламиз” деди.

Еврокомиссар “Глобал дарвоза” дастури орқали Марказий Осиёда 4 та соҳа бўйича лойиҳаларга 12 миллиард евро ажратилишини маълум қилди. Транспорт – 3 млрд евро, муҳим минераллар – 2.5 млрд евро, гидроэнергетика ва иқлим – 6.4 млрд евро, сунъий йўлдош интернети – 100 млн евро.

Яна ЕИ учун минтақа Европа ва Осиё ўртасидаги савдо йўлакларининг марказида жойлашган, ўзаро яхши алоқалар иккала минтақага ҳам транспорт ва логистика имкониятларини оширади. Европа Иттифоқи Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш учун 10 млрд евро берадиган бўлди, бу Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги қуруқликдаги йўналишни икки баробарга, 15 кунгача қисқартиради.

Ўйлашимча, Евроиттифоқ Марказий Осиёда сармоя ётқизаётган барча лойиҳалар минтақавий характерга эга, масалан Қирғизистонда Қамбарота ГЭСи ёки Тожикистондаги Роғун ГЭСида биз ҳам иштирок этяпмиз ва минтақадаги энергетик барқарорлик ҳаммамизга керак. Масалан, барчага керак бўлган Транскаспий транспорт йўлаги учун Инвестиция форуми ва Евроиттифоқ ва Марказий Осиё иқтисодий форуми бу йил Ўзбекистонда бўлиб ўтади, демак, Урсула хоним айтганидек, “энг яхшилари ҳали олдинда.”

давоми қуйида
Уйга қайтяпмиз. Рейсимизни кутяпмиз.

Кимларни танидингиз:)
Aziza Qurbonova aytgandek margarindan voz kechib, toza tabiiy saryog‘ga o‘ting endi. Bolalaringiz organizmiga siz javobgarsiz, axir.

Nonushtaga nonni ustiga
toza, tabiiy saryog‘ surib, ustiga ozgina tabiiy asal qo‘yib bir bo‘lak yeng, organizmingiz sizga rahmat aytvoradi, quvvatlanasiz

Manzil: @Yulduz_Zokirovna

Bizning guruh: @village_combo
Ўзбекистон раҳбарининг вилоятларга ташрифларида биз журналистлар шундай дақиқаларни кутиб турамиз.

Ҳа, сиёсатда ҳаммаси муҳим, ижтимоий-иқтисодий масалалар, янги корхоналар, лойиҳалар, инвестиция, иш жойлари бўйича режалар...

Булар ҳаммаси муҳим, ҳаммаси. Лекин мени Президентнинг шахс сифатидаги, ота сифатидаги, бобо сифатидаги, оддий инсон сифатидаги мулоқоти, самимияти, оддийлиги ҳаммасидан кўпроқ таъсирлантиради.

Давлатимиз раҳбарининг кутилмаганда Андижонда йўл устидаги таъзияли хонадонга фотиҳагарчиликка кирганини, яқинларнинг кўнглини кўтарганини бугун уйимдагилар, қўни-қўшниларим ҳам катта ҳурмат билан гапиришди.

Кечга яқин Президентимизни алоҳида эътиборга муҳтож болалар даврасида кўрдим.

Билсангиз керак, бу фариштамисол ажойиб болалар инсоннинг аурасига қараб унга интилади, улар олдида турган инсоннинг мавқеи, лавозими, кимлигини билиб эмас, самимиятини, меҳрини ҳис қилсагина бағрига интилади.

Ҳа, биз ўзбекистонликлар ҳар хилмиз, кимдир истеъдодли, кимдир чемпион, кимдир эса яқинларининг ҳам исмини айтолмаслиги ёки 10 гача санолмаслиги мумкин. Лекин улар ҳам шу ватаннинг болалари. Уларнинг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам давлатнинг, керак бўлса, Президентнинг меҳри-қучоғи, ёрдамида бўлишга муносиб.

Шундай бўлаётганидан хурсандман.
Reposted from:
1000KITOB avatar
1000KITOB
09.04.202511:49
#Diqqat_tanlov

📚 Yoshlar ishlari agentligi “Yoshlar uchun ming kitob” loyihasi doirasida nashrga tayyorlangan kitoblarni chop etish bo‘yicha bosmaxonalar uchun tanlov (tender) e’lon qiladi!

📌 Loyiha doirasida 2024-yilda nashrga tayyorlangan 50 ta kitobdan birinchi bosqichda 27 nomdagi kitob tenderga qo‘yilmoqda.

☝️Agar Siz:
▫️tajribali jamoaga ega bo‘lsangiz;
▫️sifatni birinchi o‘ringa qo‘ysangiz;
▫️yoshlarga bilim ulashishda hissa qo‘shishni istasangiz – bu imkoniyat aynan Siz uchun!

🔰 Tanlov shartlariga ko‘ra, talabgor-bosmaxonalar:

➖so‘nggi 3 yil davomida nashr sohasida faoliyat yuritgan bo‘lishi;
O‘zbekiston hududida joylashgan bo‘lishi;
➖tegishli texnik talablarga mos ravishda ilgari chop etilgan kamida 3 dona kitob namunasi bilan qatnashishi mumkin.

❗️Bosmaxona tanlovda g‘olib bo‘lgan taqdirda Buyurtmachi vakillariga kitoblarni chop etish jarayonini bevosita joyida kuzatishiga sharoit yaratib berishi zarur.

Ushbu tanlov Siz uchun nafaqat yirik davlat loyihasida ishtirok etish imkoniyati, balki yoshlarning intellektual va ilmiy salohiyatini oshirishga yuksak hissa qo‘shish hamdir. Eng asosiysi, bu Sizning bosmaxonangiz obro‘sini yanada oshiruvchi bosqich bo‘lishi mumkin!

📝 Arizalar qabul qilinmoqda!

👉 Batafsil maʼlumot va texnik talablar ushbu havolada: https://etender.uzex.uz/lot/424424

Sahifalarimizga ulaning va ulashing👇

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Йўналишимиз: Япония!

Бир гуруҳ ҳамкасбларимиз билан – Осакага йўл олдик.

Мақсад: Экспо – 2025 ва унда Ўзбекистон иштирокини ёритиш.

Экспо нима? У 1851 йилдан бери ўтказиб келинади. Унда турли давлатлар ўз ютуқлари, илмий-техник инновациялари, маданияти, архитектураси ва келажакка оид ғояларини намоён этишади.

Ҳар сафар жаҳон Эксполаридан эсдалик бўлиб инсониятга катта хотиралар, ёдгорликлар қолади.

Масалан, Париждаги Эйфель минораси ва Брюсселдаги Атомиум ҳам айнан шундай Экспо кўргазмалари учун қурилган.

Осака Экспо – 2025 шиори: “Designing Future Society for Our Lives” – яъни, “Бизнинг ҳаётимиз учун келажак жамиятини яратиш”. Бу кўргазмада мамлакатлар келажакни қандай тасаввур қилаётгани, инсон салоҳияти ва технологиялар қандай уйғун ривожланиши мумкинлиги ҳақида ўз қарашларини тақдим этади.

Ўзбекистон ҳам ўз павильони билан ушбу тарихий саҳнада муносиб иштирок этиши кутилмоқда.

Бу пресс-тур Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этиляпти. Юртимиз маданияти, санъати ва интеллектуал салоҳиятини дунёга янада ёрқинроқ намоён этишга қаратилган ушбу ташаббуснинг бир қисми бўлаётганимдан хурсандман.

#Expo2025 #OsakaPressTour #UzbekistanAtExpo #MadaniyatJamgarmasi
05.04.202518:29
Брюсселдан Самарқандгача: Ляйен ва Коштанинг эккан эман дарахти, 3 президентнинг СИда яратилган ош устидаги сурати, минтақалар бир-биридан нима кутяпти ва “Европа жамоаси” Марказий Осиёга ажратган сармоя ҳақида

3-4 апрель кунлари Самарқандда ўтказилган “Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи”нинг биринчи саммитида юзлаб журналист ҳамкасбларимиз қаторида мен ҳам иштирок этдим. Кузатувларим ва тассуротларим билан бўлишмоқчиман.

Бу, шубҳасиз, тарихий саммит. Чунки Ўзбекистонга, умуман Марказий Осиёга Брюсселдан бундай катта делегация аввал ҳеч келмаган. Бу саммит анъанавий 5+1 эмас, бу тушунтириб айтилганда, 5+27 давлат (Европа Иттифоқига шунча давлат аъзо) дегани. Агар Европа Иттифоқи 6 та сиёсий институт томонидан бошқариладиган бўлса, уларнинг энг асосийси – Европа кенгаши ва Европа Комиссияси олий делегацияси саммитда иштирок этди. Еврокенгаш бу минтақанинг сиёсий ва стратегик йўналишларини белгилайдиган, Европа раҳбарларидан ташкил топган институт, Еврокомиссия эса ижро ҳокимияти, у янги қонунларни таклиф этади, умумий манфаатларни ҳимоя қилади.

Шундай муҳим анжуманда қатнашганимдан жуда фахрландим. Еврокенгаш президенти Антониу Кошта, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено Бассо хонимдан интервью олганимдан, Еврокомиссар Урсула фон дер Ляйен брифингида иштирок этганимдан хурсанд бўлдим.

Бу биз учун ҳам катта тажриба бўлди. ТВ учун репортаж қилиш жараёнида “нима учун Европа Иттифоқи Марказий Осиёга катта қизиқиш билдираяпти” деган саволга турли таҳлиллар ва манбалардан жавоб излаб кўрдим. Твда эфир вақти чегараланган ва шунинг учун батафсилроқ мақола орқали ўта шахсий фикрларимни баён қилмоқчиман.

Европа Иттифоқи илк бор 2007 йилда Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус стратегия ишлаб чиққанди. Бироқ бу ўшанда у қадар ҳам кутилган натижани бермади. Бунга бир неча сабаблар бор эди.

Биринчи сабаб – умумий ёндашув. 2007 йилги Стратегия минтақа давлатларнинг ўзаро фарқларини инобатга олмасди. Тасаввур қилинг, Қозоғистон ва Туркманистон ёки ўша вақтдаги Ўзбекистоннинг иқтисодий моделлари, ташқи сиёсат йўналишлари тубдан фарқ қиларди. ЕИ бу давлатларни бир хил ёндашувда кўришга уринди.

Иккинчидан, приоритетлар бошқа эди. Масалан, ЕИ учун инсон ҳуқуқлари ва демократия каби масалалар устувор бўлса, минтақа давлатлари учун хавфсизлик ва иқтисодий барқарорлик муҳимроқ эди. Шунинг учун ҳам йирик инвестиция лойиҳаларида якдилликка эришиш қийин бўларди.

Учинчи сабаб, ЕИдан таклиф кам эди. Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар учун Россия, Хитой ва ҳатто АҚШ кўпроқ инвестиция, инфратузилма ва хавфсизлик лойиҳаларини таклиф қилган.

Бундан ташқари, ЕИ давлатлари ўртасида Марказий Осиёга нисбатан ягона ва қатъий сиёсий ёндашув йўқ эди, дейлик Ғарбий Европанинг айрим давлатлари, Германия, Франция кабиларда қизиқиш бор, бошқаларда эса минтақа стратегик устувор бўлмаган.

Яна энг асосийси, Марказий Осиёда 2016 йилгача минтақавий бирлик руҳи сезилмасди, алоҳида мамлакатларнинг ўзаро чегара, сув, сиёсий ракурс билан боғлиқ муаммолари жуда аниқ кўзга ташланарди. ЕИ учун алоҳида давлатнинг ўзи билан мулоқот ўрнатиш, қулоғига ниманидир пичирлаб кетиш кўпам самара бермасди.

2016 йилдан бошлаб минтақа ўзаро бирлаша борди, конструктив мулоқот бошланди, борди-келди кучайди, йиллаб туғишганини кўролмаганлар чегарадан эркин ўта бошлади. Бунда Ўзбекистон Президентининг таъсири, сиёсий иродаси катта бўлганини барча эътироф этади ва албатта Марказий Осиё давлатларининг етакчилари ҳам бу ташаббусларни қўллагани тарихий вазиятни ўзгартирди.

2019 йилда Европа Иттифоқи Марказий Осиё бўйича янги Стратегияни қабул қилди. 2023 йилда эса ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш бўйича қўшма йўл харитаси келишиб олинди. У сиёсий мулоқот, савдо ва инвестициялар, ўзаро боғлиқлик, энергия, иқлим ҳамда инсонлар ўртасидаги алоқаларни ўз ичига олди.

давоми қуйида
02.05.202513:19
Ёзи жазирама иссиқ, қиши қаҳратон совуқ, ерлари кучли шўрланган Хоразмда нафақат меҳнат қилиш, балки боғ яратиш, мўл ҳосил ундириш – бу, очиқ айтиш керак, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун хоразмлик деҳқонларни бир эмас, икки марта қаҳрамон, десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Кеча Президентимиз борган Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажанова ана шундай фидойи инсонлардан бири.

Ҳалол меҳнати билан нафақат оиласи, балки маҳалладошларини ишли қилиб, фаровонлигига ҳисса қўшаётган деҳқон аёлимизнинг ибратли фаолияти муносиб эътироф этилди. Президентимиз фармони билан унга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони берилди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар. Қувонарлиси, апрель ойида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмади.

Хусусан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчиларимиз ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонган эди.

Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та - 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачиларимизни юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорлик изҳор этадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев с особым интересом и вниманием следит за достижениями наших спортсменов. Радует, что в апреле успехи нашей страны на спортивной арене не ограничились футболом.

Так, на международной арене блестяще выступила и национальная хоккейная сборная Узбекистана. На мировом первенстве в Армении наши хоккеисты стали чемпионами в своем дивизионе, получив право выступать в следующем сезоне в третьем дивизионе. Ранее, в марте, на чемпионате мира в Таиланде триумфально выступила наша хоккейная сборная до 18 лет.

На чемпионате Азии по легкой атлетике среди спортсменов до 18 лет в Саудовской Аравии наши соотечественники, завоевав 12 медалей – 3 золотые, 5 серебряных и 4 бронзовые, впервые в своей истории заняли второе место в общекомандном зачете.

Эти успехи — прежде всего заслуга наших юношей и девушек, их упорного труда, высокого мастерства, несгибаемой воли и стойкости. Вместе с тем нельзя не отметить важную роль внимания, которое уделяется развитию спорта, и системной государственной политики в этой сфере. Значительно улучшилась спортивная инфраструктура, открываются новые школы, создаются условия для профессионального роста спортсменов.

Глава нашего государства поздравляет наших хоккеистов и легкоатлетов с высокими победами, выражает искреннюю благодарность их родителям, тренерам и наставникам.

Facebook|Instagram|X
16.04.202511:14
Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

После проведения совещания в Булакбашинском районе, Президент Шавкат Мирзиёев по пути обратно обратил внимание, что в одном из домов проходила траурная церемония.

Здесь прощались с членом семьи – почтенной Мамлакатхон ая Давроновой.

Глава государства принял участие в церемонии, выразил соболезнования родным и близким, пожелал им стойкости и терпения.

Facebook|Instagram|X
Reposted from:
davletovuz avatar
davletovuz
09.04.202510:40
«24 соат ишлайдиган отамни кўриб, қандай қилиб чарчашим мумкин?!»

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева
06.04.202506:45
ЎзА даги ҳамкасбларимиз Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи саммити ҳақидаги постимни эълон қилишибди. Катта раҳмат!

https://t.me/uza_uz/111180
Самарқандда бугун-эрта меҳмонлар ҳар қачонгидан кўп.

Иккита тарихий саммит кутилмоқда.
Улар ҳақида 7 та факт:

1️⃣ Самарқандда тарихий саммит
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг беш давлати (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) етакчилари илк бор саммит ўтказмоқда. Саммит мезбони – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.

2️⃣ Европа Иттифоқи раҳбарлари иштирок этади
Саммитда Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен қатнашади.
Улар аллақачон Самарқандда.

3️⃣ Етакчилар кўп томонлама ҳамкорлик, хавфсизлик, иқтисодий алоқалар, Global Gateway — “Глобал дарвоза” доирасидаги лойиҳалар ва одамлар ўртасидаги мобиллик масалаларини муҳокама қиладилар.

Европа Иттифоқи 2021–2027 йиллар давомида Global Gateway ташаббуслари учун 300 миллиард евро ажратишни режалаштирган. Унинг катта қисми ривожланаётган мамлакатлардаги инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга сарфланади. Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон учун жуда қулай фурсат!

4️⃣ Саммит якуни – қўшма баёнот
Учрашув якунида етакчилар ўзаро келишувларни мустаҳкамловчи қўшма баёнот қабул қилишлари кутилмоқда.

5️⃣ Самарқанд халқаро иқлим форуми
Европа Иттифоқи раҳбарлари илк марта форумнинг очилиш сессиясида иштирок этиб, глобал иқлим ўзгариши бўйича ташаббусларни муҳокама қилади.

6️⃣ Савдо ва инвестиция алоқалари мустаҳкамланмоқда
Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг иккинчи йирик савдо ҳамкори бўлиб, минтақанинг умумий ташқи савдосининг 22,6%ини ташкил этади ҳамда 40%дан ортиқ инвестиция йўналтиради.

7️⃣ Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича дастлаб стратегияси 2007 йилда қабул қилинган, давр чақириқлари сабаб 2019 йилда янгиланган ва ҳамкорлик алоқалари шундан буён фаоллашган.
01.05.202516:48
- Sizda nechta?
- Ikkitami, a?

O‘zbekiston U-17 terma jamoasi o‘z tarixida ikkinchi marta Osiyo chempionligini qo‘lga kiritdi!
16.04.202504:32
Эрталабдан ажойиб хабар.

Дунёнинг нуфузли ва йирик меъморчилик ҳамда дизайн нашрларидан бири бўлган
Dezeen томонидан Ўзбекистон павильонини Expo 2025 Osaka Жаҳон кўргазмасининг энг яхши #mustsee павильонлар 10 талигига киритибди.

Dezeen мутахассислари бизнинг павильонни юқори баҳолаб, унинг меъморий ғоясидаги ўзига хослик, барқарорликка асосланган ёндашув ва чуқур фалсафий мазмунини алоҳида таъкидлашган.

Ўзим ҳам Экспода 100 дан ортиқ павильонларни ташқаридан кўриб, бизники ҳақиқий “эко-френдли” ва қайта ечиб олиб ишлатса бўладиган ва ноанъанавий павильон эканига ҳис қилгандим.

Экспода бизнинг чекимизга жуда ностандарт — учбурчак майдон тушган бўлса-да, @acdfuz бунга фалсафий, меъморий мазмун бера олган.

750 квадрат метрлик павильонимиз юқоридан туморга ўхшайди, қадимда Марказий Осиё халқлари учбурчак тумор учларида ер, сув, ҳавони тушунишган ва “ҳимоя безаги” деб тумор тақиб юришган. Экспо 25’ нинг бу сафарги глобал ғоясида ҳам шу 3 унсур - sky, land, water ёрдамида кашфиётлар ва тарих яратиш мақсади қўйилган.

Ёнидан қараганда эса павильон очиқ денгизга шошилаётган кемага—мақсадлари ва орзулари янги Ўзбекистонга ўхшайди.

Осака кўрфазига атиги 500-700 метр яқинликда жойлашган павильонга бу шакл жуда ярашган.

“Билимлар боғи” лойиҳаси ҳақида халқаро нашрларнинг мақолалари жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки 6 ой давомида Экспога келадиганлар тармоқлардан тақризларни, рейтингларни қидиради.

Экспо 2025’ нинг павильонлар очилган биринчи кунидаёқ бизнинг “Билимлар боғи” ни кўриш учун шамооол, ёмғир бўлишига қарамай, очиқ ҳавода туристлар, айниқса японлар 1 соатлаб навбатда туришгани ҳақида “Таҳлилнома” га тайёрлаган репортажимда кўришингиз мумкин.
Бугун эрталаб телевизорни ёқиб, япон телеканалида географияга оид кўрсатувни томоша қилаётганимда, японлар жаҳон хариталарини бошқача кўрсатаётганини пайқаб қолдим.

Япониялар жаҳон харитасида ўз давлатини марказга жойлаштираркан. Бу миллий ғурур ва ўзини дунёни маркази деб ифодалаш учун қилинган. (Британия ҳам карталарда ўзини марказга қўяди)

Тасаввур қилинг, харитада Нью Йорк биз билган картага нисбатан шарққа кўчади, Токио эса энди шарқий яримшарда турмайди:)

Япония узоқ вақт давомида ташқи дунёдан изоляцияда бўлгани сабаб ҳам ўз картографик анъаналарини ривожлантирган.

Ва бу билан японлар ҳеч қандай фактни бузмаяпти, шунчаки Ер шарига бошқа ракурсдан назар ташлаяпти.

Яна қизиғи, япон хариталарда шимол ҳар доим юқорида бўлавермайди. Хариталар кўпинча фойдаланувчининг қараш нуқтасига мос равишда йўналтирилган, бу эса баъзан шимолнинг бошқа йўналишда бўлишига олиб келади.

Мана сизга Япония, йўғе, бошқа сайёра)
боши

Саммит давомида одамларнинг тармоқлардаги реакциясини кузатдим, геосиёсий манзарада кўп қутбли, иқтисодий дипломатияга асосланган ташқи сиёсат энг тўғри йўллигини жамоатчилик ҳам кўп айтяпти. Ўша куни бир фото тарқалди: Ўзбекистон, Еврокенгаш, Еврокомиссия президентлари бир лаган ош атрофида ўтирган манзара. Аслида сурат қайсидир азамат томонидан сунъий интеллектда яратилган, лекин кўпчилик уни реал фото деб ҳам ўйлади, ошсиз бирор тадбир ўтмаслиги аниқда чунки)) Одамларимиз "ош дипломатияси" деган янги атама ҳам ўйлаб топишди.

Дарвоқе, саммит тугагач, Тошкентга қайтиш учун отландик. Кечки таомга улгурмаганмиз, чарчаганмиз. Афросиёб поезди юришига 30 дақиқадан ҳам кам вақт қолганида ҳамкасбимиз Жаҳонгир Олимов таваккалига танишига айтиб, 8 порция ош буюрди. Биз ошнинг етиб келишига ишонмадик ҳам, Афросиёб автомат эшикларини ёпади, ўрнимизга жойлашганимизда ҳам ош келмаганди. Бироқ ҳаракатланишга қанчадир секунд қолганида буюртмамиз поездга чиқди. Сўнг ўша 8 порция ошни Афросиёб ресторанида 15 кишидан кўпроқ ҳамкасблар билан баҳам кўрдик. "Марказий Осиёнинг маслаҳатли тўйи ошсиз тарқамади" дедик ҳазиллашиб.

Нима демоқчиман? Кўпнинг фойдасини ўйлаб қилинган иш бесамар кетмайди. Фақат уни кимдир бўйнига олиб бошлаш керак. Мен 2 кун Самарқандда юриб, 7 йил олдин Ўзбекистон раҳбарининг Марказий Осиё интеграциясини амалга оширишда зиммасига масъулият олгани ва унинг ҳосили бера бошлаганини ҳис қилдим.

Тамом.

Бошидан охиригача ўқиганлар #ош деб ёзинглар:)
Бугун Хўжандда аҳамияти беқиёс воқеа содир бўлди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг мустақил ривожланиш тарихида илк бор уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Ушбу тарихий келишув мамлакатларимиз тарихида янги саҳифа очиб, "бир асрлик муаммо"га нуқта қўяди ҳамда бутун минтақанинг узоқ муддатли барқарорлиги ва равнақи учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Ўн йиллар давомида чегара масалаларининг ҳал этилмаганлиги, айниқса, аҳолиси зич Фарғона водийсида кескинлик ва низолар манбаи бўлиб келди. Бу ҳудудда уч мамлакат фуқаролари ёнма-ён, баъзан бир кўчанинг икки томонида яшаши одатий ҳол. Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара шартномаси, шунингдек, бугунги уч томонлама шартноманинг имзоланиши бу вазиятни тубдан ўзгартириб, юзага келиши мумкин бўлган низолар манбаини бартараф этади.

Энди чегаралар узил-кесил белгилангач, мамлакатларимиз учун савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва экологик ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очилмоқда. Бунинг мисли кўрилмаган иқтисодий самараси тез орада ўзини намоён этади.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара участкалари бўйича шартнома имзоланди.

Бундай келишувларга эришиш Марказий Осиёнинг барча давлатлари етакчиларининг кучли сиёсий иродаси, прагматик ёндашуви, ҳамкорлик ва ўзаро англашувга интилиши туфайли бўлди.

Энг муҳим натижалардан бири - бугунги кунда халқаро ҳамжамият Марказий Осиёга умумий ўзига хосликка ва ўзаро боғлиқ манфаатларга эга яхлит минтақа сифатида қарашни бошлади.

Умуман олганда, юқоридаги тарихий ютуқлар ҳатто энг мураккаб масалаларни ҳам очиқ мулоқот, ҳурмат ва ўзаро ишонч орқали самарали ҳал этиш мумкинлигига ёрқин мисолдир. Бугун Марказий Осиё бутунлай янги – жипслашган ва кучли, дунёга ва кенг кўламли шериклик учун очиқ минтақадир. Бу, албатта, қувонарлидир!

Facebook|Instagram|X
Shown 1 - 24 of 123
Log in to unlock more functionality.