Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Axborotuz avatar
Axborotuz
Axborotuz avatar
Axborotuz
07.05.202508:22
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Ерларни муҳофаза қилиш ва ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади

Қонун (
ЎРҚ-1062-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

✅ Шунингдек, ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида бартараф этилмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланди.

📋 Бундан ташқари, суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича аниқ талаблар белгиланмоқда,

📌 Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади.

⛔️Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Huquqiy axborot

✍️🇺🇿@axborotuz
06.05.202506:34
Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланган яширин цех аниқланди

✍️🇺🇿@axborotuz
05.05.202507:59
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. # 4

Узоқ танаффусдан сўнг Президент администрациясида Комил Алламжонов кўриниш берди яъни у сиёсатга қайтганга ўхшайди 00:54. 01:01

✍️🇺🇿@axborotuz
30.04.202510:47
Эртага, 1 майдан мамлакатимизда МФЙ раислари сайлови бошланади

Ушбу роликда МФЙ раиси сайловини ўтказиш тартиб-қоидалари билан яқиндан танишинг.

✍️🇺🇿@axborotuz
Саудия Арабистони расман ҳаж маросимини расмий рухсатнома (ҳаж рухсатномаси) олмаган ҳолда ноқонуний адо этмоқчи бўлган шахсларга нисбатан қаттиқ жазоларни жорий этди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ички ишлар вазирлиги расмий маълумотига кўра:

Бугун, 2025 йил 29 апрелдан бошлаб ҳаж мавсуми якунлангунига қадар Маккаи Мукаррама шаҳри ва муқаддас жойлар (Мино, Арафот, Муздалифа)га ноқонуний киришга уринаётган шахсларга 20 000 риёл (тахминан 5400 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган.

Ҳаж тартибини бузган шахсларни сафарга юбориш, уларни яширин олиб кириш, уларга ёрдам бериш, ёки бошқа кўмак кўрсатган шахсларга 100 000 риёл (тахминан 27 000 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган.

Макка шаҳрида ноқонуний қолган ёки қонунбузарлик содир этган шахслар депортация қилиниб, 10 йил давомида Саудия Арабистонига кириш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Ноқонуний шахсларни ташишда фойдаланилган транспорт воситалари суд қарорига асосан мусодара қилиниши мумкин.


Ҳаж учун махсус рухсатномадан ташқари барча зиёрат визасига эга бўлганларни меҳмонхоналар, квартиралар, шахсий уйлар, ҳожилар тураргоҳлари ва бошқа расмий жойларда жойлаштирган ёки уларни яширинган ҳолда сақлаган шахсларга ҳам 100 000 риёл (27 000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинади.

✍️🇺🇿@axborotuz
29.04.202506:00
#ДАВОМ ЭТАМИЗ...

Биз радарлар, фоторадарларни ўрнатиш тартиби бузилганлигини ҳамда  Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сонли қарорининг ижросини талаб қилсак, фақатгина одамлар ўлимини рўкач қилишдан нари жавоблар билан кифояланишмоқда.

Ваҳоланки ноқонуний ўрнатилганини билдирганимиздан сўнг жойлашувини ўзгартиришган. Талаб такроран бузилиб қайта тест ўтказилмасдан, жарималар ёзишни давом эттиришмоқда.

Ҳозирга қадар бу ҳолат ижобий эффект берганидан кўра, аслида автоавариялар кўпайса кўпаймоқдаки камайгани йўқ!
Янги жойга кўчиришга ҳам алоҳида рухсат олиш керак эди.

Демак ҳозиргача нотўғри пул ундирилган.

Ваколатли орган нимага бу ҳолатга кўз юмиб қарор талабларига зид ўрнатилган радарларга жарима қарорларини шакллантирган!
Ваколатли орган эса ИИБ ЙХХБ.

232 талабларига мос келмаса КААТ тизимига интеграция қилишни ўзи қонунга зиддир.

Комиссия 232 талаблари асосида деган хулосага келгандан сўнг жарима ёзиши керак эмасмиди?

Халқни, асосан ҳайдовчиларни асабий бўлаётгани ва ҳаддан ташқари кимларнидир шу радарлар ортидан катта бизнес қилиши, ҳаддан ташқари норозиликларга сабаб бўлаётганини кўраяпмиз холос!

PS: ТАДБИРКОР БИЛАН КЎРИШСАК ҲАММА ҲОЛАТГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛАДИ.

🇺🇿«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳаси раҳбари Илҳомжон Қосимов

✍️🇺🇿@axborotuz
07.05.202508:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади

Қонун (ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⛔️ Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

✔️ Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

☑️ Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди.

❇️Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.
Huquqiy axborot

✍️🇺🇿@axborotuz
АҚШ $800 гача бўлган божхонасиз буюртмалар имтиёзини бекор қилди.

2025 йил 2 майдан бошлаб, бу миқдордаги жўнатмалар учун ҳам энди йиғим ундирилади — давлат почта хизмати орқали келган юкларга 120%, хусусий хизматлар орқали эса 145% гача бўлган тўлов белгиланган.

Расмийлар бу қарорни импорт оқимининг ҳаддан ташқари кўпайгани ва ички ишлаб чиқарувчиларга зарар етаётгани билан изоҳламоқда.

Олдинги тартиб 1938 йилдан буён амал қилиб келаётган “de minimis” тамойилига асосланган бўлиб, $800 гача бўлган юклар бождан озод этилган эди. Энди эса бу имтиёз мутлақо бекор қилинди. Бу орқали АҚШ ҳукумати контрабанда, хусусан наркотик моддалар оқимига қарши курашишни ҳам мақсад қилган.

Ушбу ўзгаришлар натижасида америкалик харидорлар йиллик харажатининг 8–30 миллиард долларга ошиши кутилмоқда. Аммо расмийлар бунинг зарурлигини очиқ тан олмоқда: “Мақсад воситани оқлайди”.

📌 Хулоса қилиб айтганда, бож тўловлари ва қатъий тартиблар нафақат ривожланаётган мамлакатларда, балки дунёнинг энг кучли иқтисодларида ҳам муҳим инструмент сифатида ишлатилмоқда. Ўзбекистонда бу борадаги тартиблар ҳам айнан ана шу глобал заруриятга жавобдир.

✍️🇺🇿@axborotuz
3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан табриклаймиз!

Қаламини ҳақиқат йўлига бағишлаган, сўзи билан адолатни ёритиб, жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаётган барча журналист ва ижодкор дўстларимизни самимий қутлаймиз!

Қаламингиз — ҳақ сўзнинг найзаси, сўзингиз — халқнинг овози! Сизнинг фидокорона меҳнатингиз ислоҳотларимизга муносиб ҳисса бўлиб хизмат қилмоқда.

✍️🇺🇿@axborotuz
30.04.202506:52
❗️1-майдан нималар ўзгаради?

➖ Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун коммунал тўловлар бўйича компенсациялар жорий этилади.

➖ Давлат ҳокимияти органларида HR-амалиётларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.

➖ Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун янги ташаббуслар татбиқ қилинади.

❕ Бу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотни видеодан билиб олишингиз мумкин.

✍️🇺🇿@axborotuz
#тезкор #диққат

⚡️Суюлтирилган газ нархи ҳам ошади

2025 йил 1 майдан маиший эҳтиёжлар учун аҳолига сотиладиган суюлтирилган газнинг нархи 1 кг учун 2000 сўмдан (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда) ҳисобланади.

✍️🇺🇿@axborotuz
28.04.202514:11
Давлатимиз раҳбари "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро кўргазмаси билан танишиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.

✍️🇺🇿@axborotuz
Ҳаа, энди дўстим!
Бойларни камбағаллар билан камбағалларни эса бойлар билан иши бўлмайдиган замонга келдик-да…

✍️🇺🇿@axborotuz
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

Энди банкдан пластик карта олаётганингизда, дарҳол СМС-хизматини ҳам телефон рақамингизга ёқтириб олишни унутманг! ❗️

Агар карта олгач, “СМС-хизматини кейин банкомат орқали ёқаман” деб ўйласангиз, адашасиз. Чунки энди СМС-хизматини ёқиш учун банкка қайтадан ариза ёзиш талаб қилинар экан.

Шунинг учун карта олаётганда, ўша ернинг ўзида СМС-хизматини ҳам тезда фаоллаштириб олинг!

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам юбориб, уларни ҳам хабардор қилиб қўйинг.

✍️🇺🇿@axborotuz
#Диққат
⚡️2025 йил 1 майдан электр энергияси ва табиий газ нархлари ошди

💡Электр энергияси учун янги тарифлар қуйидагича:
🔺 ойига 200 kWh’гача (базавий меъёр доирасида)600 сўм (бунгача 450 сўм эди);
🔺 201 - 500 kWh — 800 сўм;
🔺 501 - 1000 kWh — 1 минг сўм;
🔺 1001 - 5000 kWh — 1 минг 500 сўм;
🔺 5001 - 10 000 kWh — 1 минг 750 сўм;
🔺 10 000 kWh ва ундан юқори — 2 минг сўмдан.

🔥 Табиий газ учун янги тарифлар эса қуйидагича:

🗓 Иситиш мавсумида (ноябрь-февраль):

🔸 ойига 500 куб/метргача (базавий меъёр доирасида)1 минг сўм (бунгача 650 сўм эди);
🔸 501 - 2 500 куб/метргача — 1 минг 800 сўм;
🔸 2 501 - 5 000 куб/метргача — 2 минг 100 сўм;
🔸 5001 - 10 000 куб/метргача — 2 минг 500 сўм;
🔸 10 001 куб/метр ва ундан юқори миқдорда — 3 минг сўм.

🗓 Бошқа мавсумда (март-октябрь):

🔸 ойига 100 куб/метргача (базавий меъёр доирасида)1 минг сўм;
🔸 101 - 2 500 куб/метргача — 1 минг 800 сўм;
🔸 2 501 - 5 000 куб/метргача — 2 минг 100 сўм;
🔸 5 001 - 10 000 куб/метргача — 2 минг 500 сўм;
🔸 10 001 куб/метр ва ундан юқори миқдор учун — 3 минг сўмдан.

⛽️ Шунингдек, АГТКШлар учун бир куб/метр табиий газ 2 минг 500 сўмдан (бунгача 1 минг 800 сўм эди) етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 минг 800 сўмдан (бунгача 1 минг 500 сўм эди) тўлашади.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг 1 килоси эса 2 минг сўм (бунгача 1 минг 600 сўм эди) этиб белгиланди.

✍️🇺🇿@axborotuz
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган материаллар “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

🔎 Охирги вақтда Қўмита томонидан ўтказилаётган мониторингларда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқа.

💬 Ушбу ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:

✈️ Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.

✈️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.

✈️ Қонунда истеъмолчиларга — жисмоний ёки юридик шахсларга йўналтирилган реклама учун истиснолар белгиланмаган. Қиймат кўрсаткичларини ўз ичига олган ҳар қандай реклама-ахборотида нархлар сўмда кўрсатилиши керак.

✈️ Шу билан бирга, нархларни сўмда кўрсатишга доир талаблар ҳар қандай очиқ реклама-ахборотига, шу жумладан, интернет тармоғида эркин фойдаланиши мумкин бўлган очиқ саҳифага жойлаштирилган ахборотларга ҳам бевосита тааллуқлидир.

❗️Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси реклама берувчи, тайёрловчи ва реклама тарқатувчиларни расман огоҳлантиради!

✈️Реклама-ахборотида товар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумотларни хорижий валютада кўрсатилиши реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келади ҳамда тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

✈️Ҳурматли тадбиркорлар, Сиздан ўз фаолиятингизга доир реклама маълумотларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишингизни сўраб қоламиз!

✍️🇺🇿@axborotuz
29.04.202508:13
🇺🇿 «Қайда юрмай бошда дўппим, ғоз юрарман гердайиб».

Саида Мирзиёева дўппида кўриниш берди.

✍️🇺🇿@axborotuz
"Сен буюк дангаса бўлиб етишасан"

Абитуриентлар учун янгилик, хитойликлар вариант белгилайдиган ва жавоб текширадиган қурилмалар яратишди!

Технологиялар ёрдамга тайёр. Абитуриентлар шундоқ ҳам ўқишга эринаётган ва очмаётган китобларини энди очмасалар ҳам бўлади.

Ўқишга кириб қойиллатиб ўқиб қўймайдиган ёшлар учун олий таълимда ўқиб берадиган робот яратиш қолди...

@jurnalistuz
06.05.202516:44
😅 “Сиқилма” таронасига пародияни қотириб қўйибди

Ҳақиқатдан ҳам Янги Ўзбекистоннинг оддий фуқаролари топганини давлатнинг жарималарига, коммунал тўловларига, етмаганига кредит олиб, тўлаяпди 😢

✍️🇺🇿@axborotuz
#Диққат

Ўзбекистонда ўзбек тилини билиш шарт!

Айниқса давлат хизматчилари. Қонституцияда катта қилиб ёзиб қўйилган.

✍️🇺🇿@axborotuz
30.04.202513:44
ЎЗБЕКЛАР ФАРОСАТСИЗ ЭМИШ!

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Охирги пайтларда Ўзбек сўзи билан "Фаросатсизлик, қолоқлик, моллик, саводсизлик" кабиларни боғлаб, киноя қилиб гапирадиганлар пайдо бўлаябди.

Олдинлари битта-иккита чет-элдаги ипирисқилардан чиққан бўлса, ҳозир ўзимизникилар билиб-билмай шунақа гапларни гапиришаябди. Бундай қилиқлар миллат имиджи учун жуда катта зарар. Ўзбек деган брендни яратишимизга путур етказади.

Ўзбекларни ерга уриб гапирадиган палагмурда, шўртумшуқларни қаерда учратиб қолсангиз ҳам, албатта танобини тортиб қўйинг. Тартибга чақириб қўйинг!

Баҳодир Ниппоний!

✍️🇺🇿@axborotuz
29.04.202511:17
МУКОФОТ 525 МИЛЛИОН СЎМ

❗️“Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади


“Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (264-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;

🔹педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.

✔️Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

▪️“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

▪️“Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

📝Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

💸Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

✍️🇺🇿@axborotuz
29.04.202506:34
Андижонда туннел қазиганларга ҳукм ўқилди

Аввал хабар берилганимиздек, 2024 йилнинг март ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙ ҳудудини Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи яширин ерости туннели аниқланган эди.

Ва у орқали, товар-моддий бойликларни мамлакатимизга олиб кириш ва олиб чиқиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганди!
Дастлаб 1986 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси ерости йўли орқали Ўзбекистонга умумий баҳоси 5 млрд 954 млн. сўмлик 812 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, мамлакатимиздан эса қиймати 1 млрд. 558 млн. сўмга тенг бўлган 1 кг. 734 гр. ностандарт қуйма олтин буюмларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи, 1971, 1979 ва 1980 йилларда туғилган 3 нафар шеригига тегишли манзилларда мазкур ерости йўлаги орқали олиб ўтилган 2 млрд. 839 млн. сўмлик жами 1380 дона мобил телефон аппаратлари, 32 дона қулоқчинлар, 920 дона адаптерлар, 338 дона USB-С кабеллар, 40 дона қувватлагичлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ер ости туннели 18-20 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг кенглиги 60-70 см.ни, баландлиги 170-180 см.ни, узунлиги эса 300-350 метрни ташкил қилади.
Олиб борилган тергов жараёнларида ушбу уюшган жиноий гуруҳга 1983 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси раҳбарлик қилганлиги аниқланиб, у томонидан гуруҳ аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланган. Ҳозирда унга нисбатан ҳам алоҳида жинояти иши олиб борилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 1986 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси Жиноят Кодекснинг 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 йил муддатга, 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Суд ҳукмига мувофиқ, улардан олинган товар-моддий бойликлар ҳамда Хонобод шаҳри А.Навоий МФЙдаги хонадон ундаги “ер ости туннели” кўмиш йўли билан йўқ қилиниб, давлат фойдасига мусодара қилинди.

Бундан ташқари, 1984 й.т. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙдаги хонадонида аниқланган иккинчи ерости туннели ҳам суд ҳукмига мувофиқ, тегишли тартибда йўқ қилиниб, мазкур уй ҳамда ашёвий далил сифатида олинган товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Қонунбузарга нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Тергов жараёнида, ушбу ерости туннеллари орқали Қирғиз Республикасидан олиб ўтилган турли русумдаги мобил телефон аппаратлари Андижон ва Тошкент шаҳарларидаги савдо марказларида сотувга чиқарилганлиги аниқланиб, ҳозирда мазкур йўналишда тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келгусида ҳам бу каби жиноятчиларга қарши муросасиз курашиш давом эттирилади.

✍️🇺🇿@axborotuz
28.04.202507:40
#Мурожаат

Наманган Имтиҳон Маркази — Пул олади, шароит яратмайди!


Фуқаролар 1 миллион сўмдан ортиқ тўлаб, қуёш тагида соатлаб навбатда азоб чекяпти!
Ичкарида соябон бор лекин ходимлар киритишмайди?

Бу марказ давлат номидан ишлаяптими ёки халқни сарсон қилиш учун-ми?!

Пулли хизматда халққа қулай шароит яратиш мажбурий!

Муаммо аниқ:

▪️Шароит йўқ!

▪️Ҳурмат йўқ!

▪️Хизмат маданияти йўқ!

Талаб қиламиз:

Сояли кутиш жойлари ташкил қилинсин!

Хизмат сифати халқ манфаатига мос келтирилсин!

Халқни сарсон қиладиган марказ эмас, хизмат қилувчи марказ керак!

#ХалқҲуқуқи #АдолатТалабҚиламиз #НаманганИмтиҳонМаркази

✍️🇺🇿@axborotuz
Shown 1 - 24 of 207
Log in to unlock more functionality.